27.10.2011 йилдаги 231-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг йўриқномаси, 27.10.2011 йилдаги 231-сон
Кучга кириш санаси
18.11.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОЗОНХОНАЛАРДА УГЛЕРОД ОКСИДИ МИҚДОРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2011 йил 8 ноябрь, 6-24/11-11817/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш бўйича Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 27 октябрдаги 231-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома қозонхоналарда углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш ва улардан фойдаланишга нисбатан талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома фойдаланишда бўлган, лойиҳалаштирилаётган ва қайта жиҳозланаётган қозонхоналарга тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Йўриқнома талаблари барча ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш зонаси — ишловчилар мунтазам ёки мунтазам бўлмаган (вақтинча) ҳолда ишлайдиган, ердан 2 m баландликдаги чегараланган жой ёки майдонча.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи — ишловчилар мунтазам ёки вақтинча ишлайдиган иш жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам иш жойи — ишловчилар иш вақтининг катта қисми (50 фоиздан ортиқ ёки узлуксиз 2 соатдан ортиқ) давомида ишлайдиган иш жойи. Бунда иш зонасининг турли пунктларида ишлар бажариладиган ҳолларда, бутун иш зонаси мунтазам иш жойи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш зонаси — қозонхона операторининг иш жойи билан чегараланган зона.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозонхоналар ҳавосида углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш тизими — газ типи ва концентрацияси миқдори даражасини аниқлаш, газ концентрацияси миқдорининг чегараланган миқдорлар билан таққосланиши, ёруғлик, овозли сигнализациялар ва ташқи бажарувчи қурилмалар учун бошқарувчи сигналларни ишлаб чиқарилишини таъминловчи, ўзаро конструктив боғлиқ бўлган техник элементлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қозонхоналар ҳавосида углерод оксидининг юқори миқдорларда пайдо бўлиши сабаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қозонхоналар ҳавосида углерод оксидининг юқори миқдорларда пайдо бўлишининг асосий сабаблари ҳаво тортувчи дудбуронлар тортиш имкониятларининг қуйидаги вазиятларда содир бўладиган бузилишидан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пурковчи вентилятор ва дуд сўрғичнинг бир маромда ишламаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозон ўтхонасида ёнувчи горелка, горелка тоннелининг емирилиши, ёнилғининг ҳаво билан аралашмаси пайдо бўлиш жараёнининг бузилиши натижасида дуд тортиш ўлчамидаги тебранишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий дуд тортувчи дудбуронли қозонларда ёз вақтларида тортиш ўлчамининг кичиклиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дудбурони умумий бўлган қозонларнинг газ трактларида босимларнинг бирор бир қозон ўчирилганда ўзаро таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дудбурон йўлларига ер ости сувлари (ёки бошқа коммуникациялар орқали сувлар) тушишидан емирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозонлар, экономайзерлар юзаларидаги қувурлар ёки бошқа элементлардан сув сизиб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ёки суюқ ёқилғида ишлайдиган қозонларнинг қизувчи юзаларидаги қурумларнинг ёниб кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«газ-ҳаво» босимлар нисбатларининг созлагичлари, ўтхонадаги дуд тортиш, иссиқлик кучланиши асбоблари ва созлагичларидаги нуқсонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозонхоналарда ёнилғининг ёниши учун ҳаво ушбу хонадан олинган ҳолларда, кирувчи ҳаво вентиляцияси ишининг бузилиши натижасида ҳаво сўрилиши пайдо бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтхонаси ҳаво пуркаш орқали ишлайдиган қозонлар обмуровкаси ва гарнитурасида газ зичлиги бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёниш жараёни автоматлаштирилган ҳолда бошқариладиган асбобларни созлаш дастурида кўзда тутилгандан фарқланадиган ёниш иссиқлигига эга бўлган ёнилғи типига ўзгариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа сабаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш асбобларига қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилувчи асбоб конструкцияси ГОСТ 13320-81 талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилувчи асбоблар иш зонасидаги углерод оксиди миқдорини ГОСТ 12.1.005-88 билан белгиланган талабларга мувофиқлиги концентрация чегараларидан ошиб кетиши тўғрисида хабар берувчи сигнализация орқали узлуксиз назорат қилиб турилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углерод оксиди миқдори даражасини назорат қилувчи асбобларнинг сезгирлиги углерод оксидини танлаб олиш турига мувофиқ бўлиши ҳамда бошқа токсик ва ёнувчан газларга нисбатан сезгирлиги мавжуд бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сигнализация иш зонасидаги углерод оксиди концентрациясининг иккита босқичи (даражалари) доирасида ишлаб кетиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқич «Порог — 1» чегараси иш зонасида углерод оксиди концентрацияси миқдори 20 ± 5 mg/m3 га тенг бўлган (ПДК р.з. — иш зонасидаги концентрациянинг рухсат берилган энг юқори чегараси)да ишлаб кетиши зарур бўлиб, бунда узилиш билан ишлайдиган ёруғлик сигнали ишга тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқич «Порог — 2» сигнализацияси углерод оксиди концентрацияси 95 — 100 mg/m3 (5 ПДК р.з.) га етганда ишлаб кетиши кўзда тутилиб, бунда тўхтовсиз ишлайдиган ёруғлик ва овозли сигнал ишга тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилувчи асбоб иш режими углерод оксиди концентрацияси ПДК р.з. дан камайганда, «Порог — 1» сигнализацияси автоматлаштирилган ҳолда узиб қўйилиши кўзда тутилган бўлиши зарур. Углерод оксиди 2 ПДК р.з. дан юқори бўлмаган даражада оператор «Порог — 2» овозли сигнализацияни «Сброс» тугмачасини босиш орқали ўчириши мумкин, бунда концентрация рухсат берилган чегараларга етганда ёруғлик сигнализацияси автоматик равишда ўчади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбоби, қозонхонадаги ҳавода углерод оксиди концентрациясини назорат қилишнинг лойиҳада қабул қилинган схемасидан келиб чиқиб, мунтазам иш жойларида углерод оксидининг концентрацияси нормал ҳолгача етиши таъминлангунча авариявий вентиляцияни ишга тушириши (ўчириши) ёки қозон (қозонлар)га ёқилғи узатишни автоматик равишда ўчириш дастурига эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилувчи бир неча асбобларига уланган овозли ва ёруғлик сигнализациялари умумий пультга уланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларининг тузилиши портлаш хавфи бўлмаган зоналарга ўрнатиладиган электр жиҳозларига нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши зарур. Бунда конструкциясининг хавфсизлиги ГОСТ 12.2.007.0-75 мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Газ ёқилғи тизимининг ижро механизмларига уланадиган углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларидан фақат, уларнинг сифати тўғрисидаги ҳужжат мавжуд ҳолларда фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Концентрацияни ўлчашдаги умумий нисбий хатолик ± 25 фоиздан ошмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш зонасидаги ҳавода углерод оксиди концентрациясини назорат қилиш тизимининг хизмат қилиш муддати камида 10 йилга тенг бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларининг фойдаланиш тавсифномалари хонадаги ҳаво ҳарорати 0 дан +50° С гача бўлганда нормал ҳолда ишлашини кўзда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш асбобларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш (ўрнатиш) ва созлашга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мунтазам равишда ходимлар ишлайдиган қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш асбобларининг датчиклари ердан ёки иш майдончасидан 150 — 180 cm масофада, иш сменаси давомида оператор энг кўп туриши мумкин бўлган жойда ўрнатилади. Ушбу жой иш столи ортида қозон рўпарасидаги нафас олиш зонасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тўлиқ автоматлаштирилган, даврий равишда хизмат кўрсатиладиган қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш ускуналарининг датчиклари хонага кириш жойида ўрнатилади, углерод оксиди миқдорини назорат қилиш ускунасининг сигнализацияси эса навбатчи оператор пультига уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қаватлар оралиғи ёппасига ёпилмаган қозонхона залларида асбоблар ўрнатилишида ҳар бир қават алоҳида хона сифатида қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қозонхона залининг ҳар 200 m2 га углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобига битта датчик, шу билан бирга ҳар бир хонага камида битта датчик ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобининг датчикларини ҳаво оқими узатиладиган жойлар ва очиқ форточкалардан камида 2 m узоқликда ўрнатиш зарур. Датчикларни ўрнатишда уларни ишлаб чиқарган заводнинг монтаж қилиш бўйича йўриқномаси талабларига риоя этиш зарур бўлиб, унда углерод оксиди концентрациясини ўлчашдаги аниқликка қозонхонадаги ҳавонинг ҳаракатланувчи оқимлари, нисбий намлик ҳамда иссиқлик нурланишларининг салбий таъсири максимал даражада истисно этилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг датчиклари намлик тушишига қарши ҳимоя қопқоғи билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Чангланадиган хоналарда датчикларни чангга қарши фильтрлар билан ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Янги қуриладиган қозонхоналарнинг лойиҳаларида углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг бевосита қозонхоналарда ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фойдаланишда бўлган ёки қайта жиҳозланаётган қозонхоналарга углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг ўрнатилиши ушбу қозонхона эгаси томонидан амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Фойдаланишда бўлган углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларини даврий равишда текшириб туриш имкони бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Носоз ҳолдаги, текшириш муддати ўтган углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш ускуналаридан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Порог — 1» сигнали ишлаб кетганда ишчи ходим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сигналнинг мунтазамлигига амин бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшиклар, фрамугаларни очади, ишчи вентиляциясининг ишлаётганлигини текширади ва авариявий вентиляцияни (мавжуд ҳолларда) ишга туширади;

углерод оксидини қозонхонага кириш сабаби ёки манбаларини аниқлайди ва бартараф этиб, тегишли чоралар кўради;

вахта журналида тегишли ёзувни қайд этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Порог — 2» сигнали ишлаб кетганда ишчи ходим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшиклар, фрамугаларни очади, ишчи вентиляциясининг ишлаётганлигини текширади ва авариявий вентиляцияни (мавжуд ҳолларда) ишга туширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углерод оксидини қозонхонага кириш сабаби ёки манбаларини аниқлайди ва бартараф этиб, тегишли чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углерод оксиди концентрацияси миқдори 30 дақиқа давомида 5 ПДК р.з. даражада сақланиб турса, қозонга ёқилғи узатилиши тўхтатилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозонни такроран ишга туширишга фақат углерод оксидининг юқори концентрацияси сабаблари бартараф этилгандан кейингина рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вахта журналида тегишли ёзувни қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва текширишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қозонхонада ишлайдиганлар ҳар сменада углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг ишлаш қобилияти сақланиб турганлигини, вахта журналида қайд этган ҳолда аниқлаб туришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси Б. ТЕШАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» АК бош директори Т. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи И. ЮЛДАШЕВ