Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
СУЮҚ АММИАКНИ ҚЎЛЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2010 йил 23 март, 6-24/12-2245/6-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Суюқ аммиакни қўллашда хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 25 февраль,
82-сон
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 25 февралдаги 82-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суюқ аммиакни қўллашда хавфсизлик
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ суюқ аммиакни қўллашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар суюқ аммиакни қўлловчи барча турдаги ташкилотлар (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) учун тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
II. Суюқ аммиакни қўллашда хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
4. Аммиак рангсиз бўлиб, ўзига хос ўткир (нашатир спирт) ҳидга эга.
5. Атмосфера босимида ва ҳарорати 33,4° С дан юқори бўлганда, аммиак газсимон ҳолатда бўлади. У сиқилган газ тоифасига киради ва саноатда, суюқ кўринишда ишлаб чиқарилади. Атмосферага суюқ аммиак буғланганда, унинг ҳарорати минус 67° С гача пасайиб кетиши мумкин.
6. Сувли аммиак (аммиак суви) газсимон аммиакнинг сувдаги эритмасидир. Сувли аммиак ёнмайдиган, портламайдиган суюқлик. Бироқ газсизлантиришда аммиак буғлари хонада хавфли портловчи концентрацияни вужудга келтириши мумкин. Меъёрий шароитда сувли аммиакдан ажралиб чиқаётган амиак газлари — ўткир ҳидли, хавфли портловчи, заҳарли ва ёнувчи газдир.
7. Сувли эритма ИШОН аммоний гидрооксиди ҳосил қилиб ишқорли реакцияга киришади. Аммиакнинг 28-29% сувли эритмаси сотувга чиқарилади. Аммиакнинг сувдаги 10% ли эритмаси нашатир спирти бўлиб ундан тиббиётда фойдаланилади.
8. Сувли аммиак паст ҳароратда музлайди. Музлаш ҳарорати сувли эритмадаги аммиак миқдорига боғлиқ:
10% аммиак сувининг музлаш ҳарорати манфий 12° С ни;
20% аммиак сувининг музлаш ҳарорати эса — манфий 35° С ни;
25% аммиак сувининг музлаш ҳарорати эса — манфий 56° С ни ташкил этади.
9. Газсимон аммиак ёнувчи газлар қаторига киради. Аммиак-ҳаво билан аммиак-буғи аралашмасининг хона ҳароратидаги ва ҳаво босимидаги 14,5 дан 26,8% гача бўлган ҳажмий миқдори бўйича портлашга хавфли ҳисобланади ва хавфлилик даражаси ГОСТ 12.1.005-88 бўйича 4-синф газларига киради.
10. Ҳарорат кўтарилиши билан хавфли портловчи аралашмадаги аммиак миқдорининг чегараси кенгаяди ва 100° С да аммиакнинг 14,5 — 29,5% оралиғида бўлади.
11. Аммиак билан ҳаво аралашмасининг юқори портлаш босими 0,45 МРа ни ташкил қилади.
12. Аммиакнинг ҳаводаги ҳажмий миқдори 11% дан юқори ва яқин жойда ёнғин ёнаётган бўлса у ёна бошлайди.
13. Суюқ аммиак қийин ёнувчи моддалар қаторига киради. Атмосфера босими таъсирида, суюқ аммиак устида ёнаётган, аммиак буғининг иссиқлик нурлари, ёниб туришни сақлаш учун етарли эмас.Ёниш аммиак қайнаши тугаганидан кейин тўхтайди.
14. Суюқ аммиакни портлаш хавфи бўлган бошқа кимёвий моддалар: хлор, йод, бром, кумуш оксиди, симоб ва кальций билан бирга сақланиши қатиьян ман этилади.
15. Суюқ аммиакнинг оз миқдордаги тўкилишларини сув миқдорининг ювилаётган аммиак миқдорига 10:1 нисбатда бўлиши шароитида, уни ювиб ташланишига рухсат этилади, ҳамда аммиакнинг оз миқдордаги тўкилишларини углекислота билан нейтрализация қилинишига йўл қўйилади.
16. Аммиакнинг сувда эриши натижасида ажралиб чиқаётган иссиқликнинг таъсиридаги аммиакнинг буғланиши ҳисобига аммиакнинг ҳаводаги концентрацияси кўпайиши боис аммиакнинг кўп миқдордаги сонини ювиш ва сув билан аралаштиришга рухсат этилмайди.
17. Аммиакнинг кўп миқдордаги оқиб (сирқиб) чиқишида, сирқиб чиқиш жойи секциялаш клапанлари билан дарҳол изоляция қилинади ва сирқиш жойидан юқорида жойлашган насос станциялари токдан ажратилади. Таъмирдан кейин қувур участкасини азот, кейин аммиак буғлари воситасида босим остида тозаланиб, тозалашдан чиққан газларни факелга ташлаш лозим.
2-§. Суюқ аммиак қўлланишининг қисқача тавсифи
18. Мазкур Қоидалар суюқ аммиакни қўлловчи корхоналар учун мўлжалланади.
19. Суюқ аммиак азот кислотаси, нитрат ва сульфат аммоний, суюқ ўғитлар, мочевина, сода ишлаб чиқаришда, шунингдек органик синтезда, матоларни бўяшда, ранг кўчиришда, маиший кимёда (суюқ ювиш воситалари олишда), совутиш қурилмаларида совуқлик ташувчи компонент сифатида ишлатилади.
20. Саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида ишлатиладиган суюқ аммиак ГОСТ 6221 (СТ СЭВ 6380), «Техник шароитларга» мувофиқ бўлиши керак.
21. Белгиланишига қараб, суюқ аммиак қуйидаги уч хил маркада ишлаб чиқарилади:
А-азот кислотаси ишлаб чиқариш, азотлаш, ҳимоя атмосферасини ҳосил қилиш учун қўлланилади ва совуқлик ташувчи компонент сифатида ишлатилади;
Ак-экспорт қилиш учун ва магистрал аммиак ўтказгич қувурлари ёрдамида ташиш (узатиш) учун;
Б-ўғитга қайта ишлаш ва азот ўғити сифатида қишлоқ хўжалиги учун.
22. Техник сувли аммиак белгиланган тартибда тасдиқланган технологик регламент бўйича, ГОСТ 9 талабларига мувофиқ равишда тайёрланиши керак:
А-саноатнинг турли тармоқлари учун;
Б-азот ўғити тармоқлари учун;
А-маркали сувли аммиак олиш учун буғ конденсат ёки кимёвий тозаланган сув қўлланилиши керак. Аммиакни масса улуши 25% дан кам бўлмаслиги керак.
23. Суюқ аммиак билан ишловчи ишчи-ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, технологик режим тартиби бузилиши, қуйидаги оқибатларга олиб келади:
портлаш,ёниб кетиш;
аммиак буғи билан заҳарланиш;
тери ёки кўзга суюқ аммиак тушганда кимёвий куйиш ва бошқалар.
3-§. Суюқ аммиакни сақлаш
24. Корхоналарда суюқ аммиак жўнатиш, фойдаланиш, сақлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш, сақлаш учун мўлжалланган резервуарлар «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 1995 йилда тасдиқланган «Суюқ аммиак ер усти омборлари учун хавфсизлик қоидалари», стандартлар ва амалдаги бошқа меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
25. Корхона раҳбари суюқ аммиакдан фойдаланиш ва сақлашни тўғри ташкил этиш бўйича жавобгар ҳисобланади.
26. Суюқ аммиакни сақловчи ҳар бир алоҳида турган резервуарлар ёки ҳар бир резервуарлар гуруҳи яхлит тўсиққа (ерли кир, темир бетон девор) эга бўлиши лозим.
27. Суюқ аммиак сақловчи резервуарлар баландлиги, тўкилган суюқ аммиакнинг ҳисобланган сатҳидан 0,3 м га баландроқ, аммо 1 м дан паст бўлмаслиги керак. Изотермик резервуарлар учун эса 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. Ер вали ҳамда котлован ён бағри (откос) атмосфера сувлари билан ювилишидан ҳимояланган бўлиши керак.
28. Суюқ аммиак сақловчи резервуарлар ишчи майдончаларга эга бўлиши лозим. Омборга олиб борувчи ва унинг ҳудуди бўйлаб, бино ҳамда иншоотларга қараб ҳаракатланиши учун автомобиль йўлларининг кенглиги камида 3,5 м бўлиши лозим.
29. Ишлаб чиқаришда (корхонада) фойдаланиладиган суюқ аммиак, омборларда ёки махсус чекка биноларда яхши сақланишини таъминлаган ҳолда сақланиши керак.
30. Суюқ аммиак ертўла ва ярим ертўла биноларда сақланишига йўл қўйилмайди.
31. Омбор бинолари эшиклари ёпиқ ҳолда бўлиши керак. Иш вақти тугаганидан сўнг эшиклар қулфланиши ва муҳрланиши керак, калит, муҳр ва пломба моддий жавобгар шахсда бўлиши керак. Барча омборларда кўринадиган жойларида ГОСТ 12.4.026.-76 га мувофиқ «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари», омборда сақланувчи материалларни омборларга жойлаш техник хавфсизлиги бўйича йўриқнома, бахтсиз ҳодисалардаги биринчи ёрдам кўрсатиш хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак.
32. Сейсмик (зилзилали) актив зоналарга жойлаштирилган резервуарлар, қўшимча сейсмик юкланишларга ҳисобланган бўлиши лозим.
33. Цилиндри тикка резервуарлар суюқ аммиак тўлқинини босиш учун қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим (сузувчи пантонлар).
34. Резервуарлардаги аммиак сатҳи рухсат этилгандан ошиб кетишига қарши қуйидаги ҳимояга эга бўлиши керак:
10 м3 гача (қўшиб) ҳажмдаги резервуарлар учун — параметрлар назорат тизимларини такрорлаш;
50 м3 гача ҳажмдаги резервуарлар учун — параметрлар назорат тизимларини такрорлаш, ҳамда соз ҳолат индикацияси билан ўз-ўзини ташхис қилиш тизими мавжудлиги;
50 м3 ва ундан кўп ҳажмдаги резервуарлар учун — параметрлар назорат тизимларини такрорлаш, ўз-ўзини ташхис қилиш тизими мавжудлиги ҳамда технологик боғланган параметрларни таққослаш.
35. Суюқ аммиакли изотермик резервуарларнинг техник текшируви, мазкур резервуарларнинг соз ҳолати ва хавфсиз ишлашига масъул этиб корхона раҳбари буйруғи билан тайинланган шахс томонидан ўтказилиши лозим.
36. 1,0 МРа ишчи босимга ҳисобланган суюқ аммиакли резервуарлар ва изотермик резервуарлар иссиқлик изоляцияси билан таъминланган бўлиши лозим. Иссиқлик изоляциясининг қалинлиги ва иссиқлик оқимини қуёш радиацияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак.
4-§. Суюқ аммиакни сақлаш учун цистерна ва бочкалар
37. Суюқ аммиак ташиш учун темир йўл цистерналари «Суюқ аммиак ташиш учун темир йўл цистерналарини қўллашда хавфсизлик техникаси қоидалари»га мувофиқ бўлиши лозим.
38. Суюқ аммиак учун цистерна ва бочкалар, 50° С ҳароратда уларнинг ичидаги мумкин бўлган босимга ҳисобланган бўлиши керак. Цистерналар транспортда ташиш вақтида, динамик юкланишдан келиб чиққан кучланишни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган бўлиши керак.
39. Тўлдириш охирида минус 25° С дан ошмайдиган ҳароратли , суюқ аммиак билан тўлдириладиган цистерналар иссиқлик изоляцияси ёки қуёшдан ҳимояланган бўлиши лозим.
40. Суюқ аммиак ташиш учун мўлжалланган цистерналарни, омбор сифатида ва бошқа маҳсулотларга ишлатиш тақиқланади.
5-§. Суюқ аммиакни сақлаш учун баллонлар
41. Суюқ аммиакли баллонлар махсус хоналарда атмосфера ёғинлари ва қуёшнинг нурларидан ҳимояланган айвонли очиқ майдонларда сақлаш мумкин.
42. Хоналарга ўрнатилган суюқ аммиакли баллонлар иситиш радиаторлари ва бошқа иссиқлик асбобларидан 1 м дан кам бўлмаган масофада, очиқ алангали иссиқлик манбаларидан 5 м дан кам бўлмаган масофада бўлиши лозим.
43. Суюқ аммиакли баллонлар сариқ бўёқли рангда, «Аммиак» ёзуви эса қора рангда бўлиши лозим.
44. Баллонлардан фойдаланишда ичидаги аммиакни тўлиқ сарфлаш ман этилади. Баллондаги қолдик газ босими 0,05 МРа дан кам бўлмаслиги керак.
45. Паст ишчи босимда баллондан ишчи газ берилганида шу босимга мўлжалланган редуктор ишлатиш лозим.
46. Суюқ аммиак баллонларини портловчи аралашмаларни ҳосил қилувчи моддалар (азотли нордон калий, кальций ва барий, бертолет тузлари), ёнишни қўлловчи газлар (қисилган ва суюқ ҳолатдаги кислород ва ҳаво).
47. Заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалар (хлор, хлорпикрин, фосген, маргумишсимон ангидрид, синил кислотаси), енгил алангаланувчи моддалар (пахта, сомон, олтингугурт, джут, пенька) билан сақлаш тақиқланади.
III. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар
1-§. Ускуналарга қўйиладиган асосий талаблар
48. Ишлаб чиқариш ускуналари бутун хизмат қилиш даврида хавфсизлик талабларига ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш ускунаси. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ жавоб бериши ва аммиакни мис, рух ва уларнинг қоришмалари, алюминий бирикмалари билан ўзаро таъсир қилишини ҳисобга олган ҳолда бўлиши керак.
49. Суюқ аммиакни қўлловчи ташкилотлар учун ишлаб чиқариш ускуналарни лойиҳалаштириш, конструкцияси бўйича монтажда, ишлатишда, таъмирлашда, транспортировка қилишда ва қўллашда дастлабки маълумотлар меъёрий ҳужжатлар талабларига, тайёрловчи-завод паспорти маълумотлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши керак.
50. Катталиги аммиакни ёнишини минимал энергиясидан ортиқ бўлган энергия манбаларини келтириб чиқарувчи ва портловчи муҳит ҳосил бўлишини йўқотиб бўлмайдиган, суюқ аммиак қўлловчи ташкилотлар жиҳози учун (аппаратлар, қувур, ўтказгич, арматура) портлаш ҳимояси ва ёнғинни чеклаш бўйича усул ва воситалар назарда тутилган бўлиши лозим.
51. 0,07 МПа (0,7 кгс/см2 ) дан кўп босим остида ишлаётган идишлар, цистерналар ва бочкаларнинг фойдаланилиши, таъмирлови, монтажи, тайёрланиши, тузилиши 10 декабрь 1997 йилда «Саноатконтехназорат» томонидан тасдиқланган «Босим остида ишлаётган идишлар хавфсиз фойдаланилиши ва тузилиши қоидалари» га мувофиқ бўлиши шарт.
52. Суюқ аммиакни сақлаш ва қўллашда тез алангаланувчи суюқликларни ташиб чиқишга мосланмаган қурилмалар ва тоифалаштирилмаган биноларда сақлаш тақиқланади.
53. Авария ёки ёнғин ҳолатида — қурилмалар, сурма қопқоқлар, аппаратдан ёки сиғимлардан тез алангаланувчи суюқликни аварияда тўқиш линияси соз ҳолатда бўлиши ҳамда таниқли белгиларга эга бўлиши уларга кириш йўллари бўш бўлиши керак.
54. Тўкиш операцияларининг кетма-кетлиги йўриқнома билан олдиндан кўзда тутилган бўлиши керак.
55. Тез алангаланувчи суюқликлар буғлари бино ҳаво муҳитига кирмаслиги учун ишлаб чиқариш шароитларида тўкиш ва қуйиш жараёнларининг аппаратлари, қурилмалари, зичланганлигига риоя қилиш керак.
56. Резьбали бирикмалар зичлигига — керакли зичловчи мастика ва ўровчи материаллардан фойдаланиш билан эришиш керак.
57. Тез алангаланувчи суюқликлар билан алоқада ишлайдиган — технологик ускуналарнинг ҳаракатланувчи бирикмалари зичланиши учун қиррали зичланишдан фойдаланиш лозим.
58. Мунтазам ва мукаммал кўрик ва назоратдан ҳамма агрегатларнинг зичлов мосламалари ўтказилиши керак. Зичланганлик бузилганда нуқсонли участкалар тузатилиши лозим.
59. Ускуналарга техникавий хизмат қилиш ва унинг фойдаланишни аниқ шароитлар ҳисоби билан таъмирлаш-техникавий хизмат қилиш ва технологик ускуналарни таъмирлаши бўйича соҳавий низомлар билан аниқланади.
60. Ускунада — паспорт ва инвентарь рақами бўлиши керак. Тайёрловчи заводнинг паспорти йўқлигида, у корхона эгалари томонидан тузилади.
61. Инвентарь рақами бўйича ускуналар махсус ҳисоб ва даврий кўрик журналларига киритилади.
62. Ҳар бир технологик ускунага технологик схеманинг рақамига мувофиқ бўлган рақам қўйилган бўлиши керак.
63. Хавфлилик манбаи бўлган ускуналарнинг ҳамма ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари — конструктив тўсиқ билан тўсилган бўлиши керак. Мўлжалланишига қараб ва тез-тез фойдаланиладиган тўсувчи жиҳозлар, очиладиган ёки кўчириб олинадиган бутун қопламалар кўринишида бажарилиши керак.
64. Тўсувчи жиҳозлар етарлича мустаҳкам ва маҳкамлаб қўйилган бўлиши керак, ишлаб чиқариш ишлари, йиғиштириш ва ускуналарни созлашга халақит бермаслиги керак.
65. Ишлаб чиқариш ускуналарининг ва коммуникациясининг жойланиши ёнғин ёки авария ҳолатида одамларни хавфсиз эвакуация қилиш учун қулай ва хавфсиз шароит яратиб бериш керак.
66. Иш жойидан катта масофада жойлашган ҳарорат, босим ва бошқа параметрларни кузатишни талаб қилувчи технологик жараёнлар ускунасини назорат қилиш ва бошқариш учун дистанцион асбоблар ва пультлар билан таъминланган бўлиши керак.
2-§. Аммиакли компрессор ускуналари
67. Аммиакли компрессор ускуналаридан фойдаланиш «Совутиш ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш ва қурилма Қоидалари», компрессорни паспорти ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
68. Компрессорни ишга тушириш ва ишлаётган вақтида, цилиндрларга суюқ аммиакнинг ўтиб кетишини бартараф этиш керак.
69. Компрессор билан сўриладиган аммиак буғларини қизиши, бир поғонали ва икки поғонали компрессорларнинг, юқори босимли поғонаси учун 5° С дан кам бўлмаслиги керак.
70. Конденсатор ва буғлаткич хамда бевосита совутгичли аккумулятор ва технологик аппаратлардаги босим кўтарилишини олдини олиш учун сақловчи клапанлар орқали аммиак буғларини ёпиқ тизимга қўйиб юбориш назарда тутилган бўлиши керак.
71. Аммиак совуткичларига бериладиган сувни, ишчи йўриқномада белгиланган меъёридан ортиқ қизиб кетишининг олдини олиш учун совутиш сувининг оқимини доимо кузатиб туриш керак.
72. Компрессор картеридаги мой ҳарорати тайёрловчи-завод йўриқномасида кўрсатилган катталикдан ошмаслиги керак.
73. Ускунадан фойдаланишда аммиак тизимининг герметиклиги таъминланган бўлиши керак. Компрессор сальниклари орқали аммиак қўйиб юборилаётганлигини кимёвий индикатор орқали аниқланганида, уни зудлик билан бартараф этиш зарур.
74. Компрессорда тақиллаш пайдо бўлганида, машинист зудлик билан уни тўхтатиш ва катта машинистга хабар бериши ҳамда машина бўлимининг суткали журналига компрессор тўхташининг сабабини ёзиб қўйиши керак.
75. Совитувчи аммиак компрессорларини мойлаш учун фақат ана шу мақсадларга мўлжалланган , тайёрловчи-завод йўриқномасида кўрсатилган марка мойини қўллаш лозим.
76. Автоматик режимда ишлаётган компрессор ва насосларга «Эҳтиёт бўл! Автоматик равишда ишга тушади» деган ёзув осиб қўйиш керак.
3-§. Насослар
77. Суюқ аммиакни ҳайдаш учун қўлланиладиган насослар, ГОСТ 15110-78 «Кимёвий ишлаб чиқаришлар учун марказдан қочма насослар» ва ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқаришли ускуналар. Хавфсизликнинг умумий талаблари».
78. Насослар, учқун пайдо бўлишига йўл қўймайдиган конструкцияда бўлиши шарт.
79. Суюқ аммиакни бир жойдан бошқасига ўтказиш учун — марказдан қочма сальниксиз икки чеккадан зичланган ёки бошқа конструкцияли зичланадиган насослар ишлатиш керак.
80. Сальниклар орқали — тез алангаланувчи суюқликларни чиқиб кетиши мумкин бўлган насослардан фойдаланиш ман этилади.
81. Қоидага кўра, сўриб оладиган йўлни минимал масофасини таъминлаш учун насослар технологик тайинлаш чизмаси бўйича гуруҳлар кўринишида жойлаштирилган бўлиши керак.
82. Насосларнинг тагликларида, уларни ишлатиш жараёнида суюқликларни йиғиш учун ҳамда ювиш ва таъмирлаш вақтида дренаж сиғимида қиялик бўлиши керак.
83. Берувчи-сўрувчи вентиляция тизими ўчирилган ёки бузилган вақтда ацетонни ҳайдаш насос станцияларидан фойдаланиш ман этилади.
84. Насосларни ишлаш вақтида — ишқаланадиган сиртининг мойланиши, сальниклар ва подшипникларнинг ҳарорати доим кузатиб турилиши керак.
85. Насослар тагида мойланадиган материаллар ва тез алангаланувчи суюқликларнинг тўпланиши ман этилади.
86. Насосларнинг нормал иш тартибини бузадиган носозликлар аниқлангач, насосни тўхтатиш ва носозликни бартараф этиш зарур. Насос, агрегат ва қувурларнинг ишини тўхтатмай, сув билан ювмай ва инерт газ билан тозаламай таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
87. Насослар технологик қурилмаларнинг этажеркаларининг остида жойлашганда уларни масофадан бошқариш мосламалари орқали тўхтатилиши инобатга олиниши шарт.
88. Насосларнинг пойдеворлари, сув йиғилиш чуқурчалари, нов ва поллари доимо тозаликда сақланиши ва тўкилган маҳсулот ва мойлардан дарҳол тозаланиши шарт.
89. Тез алангаланувчи суюқликларни ҳайдаш учун насосхоналардаги ҳаво муҳитини назорат қилиш асбоблари билан жиҳозланиши шарт. Асбобларнинг носозлигида насос станцияларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
90. Насосхоналарда тез алангаланувчи суюқликлар, алангаланувчи суюқликлар ва шунга ўхшаш материалларнинг сақланишига йўл қўйилмайди. Қопқоғи зич ёпиладиган махсус металлдан тайёрланган идишда эҳтиёжи бир суткалик бўлган мойлаш материаллари сақланиши мумкин.
91. Насос станцияларида ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларининг мавжудлиги ва созлигини доимо назорат қилиш лозим.
92. Марказдан қочувчи (центробежный) насослар учун мумкин бўлган чегараларда тебранма даражаси ва унинг сақланишига қуйидаги қўшимча чоралар мўлжаллаш тавсия этилади:
а) агрегат марказини созлаш, роторнинг динамик ва статик мувозанатини, оқим пульсациясининг (помпаж, кавитация) олдини олиш, муфталарни мувозанатлаштириш;
б) рухсат этилган тебранма даражасини ўзгаришида агрегатни автоматик равишда тўхтатиш.
93. Насос қисмларининг материалларида статистик электрларнинг кўпайишига йўл қўйилмаслиги керак.
4-§. Босим остида ишловчи идишлар
94. Суюқ аммиак билан ишлашда, қўлланадиган босим остида ишлайдиган идиш ва аппаратуралар «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 1997 йил 10 декабрда тасдиқланган «Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
95. Босим остидаги идишларга хизмат кўрсатиш ва иш тартиби Бош муҳандис томонидан тасдиқланган йўриқнома бўйича олиб борилиши лозим.
96. Босим остида ишлайдиган идишларни ишга тушириш чизмаси иш жойларида осиб қуйилган бўлиши лозим.
97. Босим остида ишлайдиган идишларнинг техник ҳолатини ва қўлланишини назорат қилувчи муҳандис-техник ходим (гурух), ўз ишини корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режа бўйича олиб бориши лозим.
98. Босим остида ишлайдиган идишларнинг соз ҳолати ва хавфсиз ишлаши бўйича масъулият, идишларга хизмат кўрсатувчи ишчилар бўйсундирилган муҳандис-техникка буйруқ билан юклатилади. Масъул шахс тайинланганлиги ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси идиш паспортига киритилган бўлиши керак.
99. Беркитувчи ва беркитиб-ростловчи арматура, идишга бевосита уланган ёки ишчи муҳитни идишга олиб келувчи ва олиб кетувчи қувур ўтказгичларга ўрнатилиши керак.
100. Беркитиш арматурасининг маховигида, арматура очилиши ёки ёпилишида, маховикнинг айланиш йўналиши кўрсатилган бўлиши лозим.
101. Арматура қуйидаги маркировкага эга бўлиши керак:
таёрловчи-корхона номланиши ёки товар белгиси;
шартли ўтиши мм;
шартли босим, МРа;
муҳит оқимининг йўналиши;
материал маркаси.
102. Легирланган пўлат ёки рангли металлдан тайёрланган, шартли ўтиши 20мм дан ортиқ бўлган арматура, паспорт сертификатга эга бўлиши лозим.
5-§. Ресиверлар
103. Суюқ аммиакни сақлашга мўлжалланган ресиверлар махсус хонада — машинахонада, аппарат бўлими ёки очиқ майдонда ўрнатилиши мумкин.
104. Суюқ аммиакни сақлашга мўлжалланган ресиверлар қуёш нурлари ва ёғингарчиликлардан том (айвон) ва жалюза деворлар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
105. Циркуляцион ва ҳимояловчи ресиверлар остига тагжом (поддон) ёки хандаклар мўлжалланган бўлиши лозим.
106. Чизиқли (линейный) ва оқизиш ресиверларини махсус тагжомларга (поддон) жойлаштириш лозим.
107. Совутгич қурилма, аппарат, идиш ва технологик блоклардан авария ҳолатида (таъмирлаш учун) суюқ аммиакни бўшатиш, шунингдек иссиқ буғлар билан совитувчи қурилмаларни эритишда конденсатни чиқариб кетиш учун ҳажми аммиак сиғимли аппарат, идиш ва блокдан аммиакни қабул қила оладиган, оқизиш ресиверини тайёрлаб қўйиш лозим.
108. Бевосита совитувчи совутиш тизимларидаги кўчирилаётган буғсимон-суюқлик аммиак аралашмасидан, суюқ фазани ажратиш учун ҳар бир қайнаш ҳароратига, суюқлик ажратувчи функцияларга эга циркуляцион (ёки ҳимояловчи) ресиверларни мўлжаллаш лозим.
109. Суюқлик ажратувчи вазифасини бажарувчи тикка идиш ёки аппаратнинг буғ зонаси ўлчами, буғ зонаси кесимида аммиак буғининг 0,5 м/с дан ортиқ бўлмаган тезлигини таъминлаши лозим.
110. Бир йиллик аммиак захирасини сақлаш учун қўшимча ресиверларни мўлжаллаш мумкин. Бунда ресиверлар геометрик ҳажмидан 80% ортиқ бўлмаган ҳолда тўлдирилади.
111. Совутиш ускуналаридаги чизиқли ресиверларни (унификацияланмаган) ҳимояловчи, оқизувчи ёки циркуляциявий ресивер сифатида қўллаш тақиқланади.
6-§. Аммиак совитувчи ускуналар
112. Аммиак совитувчи ускуналарни қўллаш ва лойиҳалаштиришда «Аммиак совитувчи ускуналар тузилмаси ва хавфсиз қўллаш қоидалари», «Портлаш-ёнишга хавфли кимёвий, нефткимёвий ва нефтни қайта ишловчи ишлаб чиқаришлар учун портлаш хавфсизлигининг умумий қоидалари» ва «Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари» ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
113. Аммиакни совитиш учун ускуналарни тайёрловчи ташкилот томонидан берилган қўллаш ҳужжатлари комплектида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
компрессор, насос, идиш ва бошқа жиҳозлар учун паспорт, қўллаш ва хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома;
компрессор ва насосларнинг айланиб турувчи қисмларида ечилувчи ҳимоя тўсиқларининг мавжудлиги ва улар ишончли маҳкамланганлиги;
назорат асбоблари, автоматик ҳимоя ва сақловчи қурилмаларни блокировкалаш воситалари мавжудлиги ва улардан фойдаланиш шарт-шароитларининг тайёрловчи ташкилот йўриқномаси талабларига мувофиқлиги.
114. Белгиланган хизмат муддати ўтиб кетган жиҳозлар, уларнинг кейинчалик фойдаланиш учун имконияти бўйича, махсуслаштирилган ташкилот хулосасига эга бўлиши керак.
115. Хизмат кўрсатиш майдонидан 3 метрдан кам бўлмаган баландликка, (сақлагич клапанлардан) бино томининг (конёги) дан 1 метрдан кам бўлмаган баландликка, ҳудуд ер юзасидан 6 метрдан кам бўлмаган баландликка газсимон аммиакни чиқариш ман этилади.
116. Корхона техник хизмати томонидан компрессорнинг сақлагич клапанлар (1 йилда камида 1 марта) ва идишларнинг (6 ойда 1 марта) созлигини даврий текширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
117. Аммиакли совитувчи ускуналар қуйидагиларга эга бўлиши керак:
мавжуд сақлагич клапанларининг ишлаб кетиш босимига созланганлиги бўйича тайёрловчи-корхонанинг паспорти ва йўриқномалари;
сақлагич клапанлар ростлагичининг созлигини текшириш учун стенд;
сақловчи клапанлардан фойдаланиш учун корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқнома;
хизмат кўрсатувчи ходимлар (ишчилар ва мутахассислар) ўқитилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
сақловчи клапанлар синов кўрсаткичлари ва ростланишини автоматик равишда ёзиб борадиган, ўзи ёзар асбоблар тамба қулфини мустаҳкамлиги ва зичлигига.
7- §. Арматура ва қувур ўтказгичлар
118. Қувур ўтказгичлар тузилмаси, жойлаштириш ва уларни ўтказиш (ётқизиш) услубларига қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.04.10-98 «10 МПа гача босим остидаги технологик пўлат қувурларни лойиҳалаштириш бўйича йўриқнома» ва ҚМҚ 3.05.05-98 «Технологик жиҳозлар ва технологик қувурлар» мувофиқ бўлиши лозим.
119. Қувурларга материал ва уларнинг деталь ҳамда арматураларини танлашда қувурлар классификациясидан, уларнинг шартли ўтиш йўллари ва уларда ҳайдаланаётган муҳитнинг чегараланган параметрлари, уларни агрессив ва эрозион таркибини инобатга олиш зарур.
120. Суюқ аммиакни ҳайдаш учун қувурларнинг конструктив расмийлаштрилиши қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) меъёрий муддат чегараларида уларни хавфсиз ва ишончли ишлатишни;
б) лойиҳа параметрлари билан мувофиқликда технологик жараёнларни юритишни;
в) технологик тугунлар (блоклар)га қурилма режасини тузишда уларнинг портлаш хавфининг оптимал даражасини, монтаж ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш қулайликларини;
г) кўтарма-транспорт воситаларини белгиланган лойиҳада фойдаланиш қулайлиги ва бевосита техник ҳолатини кузатишни;
д) қувурларнинг пайванд чокларини термик қайта ишлашни ва уларнинг синовини;
е) қувурларни нурашдан, такрорий пайдо бўлувчи чақмоқ ва статик электрдан изоляциялаш ва ҳимоялашни;
ж) қувурлардаги тиқинларнинг олдини олишни;
з) қувурлардаги энг қисқа узунликни;
и) турғун зоналарнинг пайдо бўлиши ва осилишига йўл қўймасликни;
к) қувурларда деформация ҳароратини ўз ўзидан компенсацияланиши мумкинлигини;
л) кўтарма механизмлар, мослама ва ёнғин ўчириш воситаларининг эркин жойлаштириш мумкинлигини.
121. Ички маъмурий, маиший, хўжалик бинолари ва электр тақсимлаш мосламали биноларда, электрқурилмаларда, автоматизация шитларида, трансформатор биноларида, шамоллатгич камераларда, иссиқлик пунктларида, ходимлар эвакуация йўлларида (нарвон қафаслари, йўлак) ҳамда мўлжалланган барча биноларда транзит орқали ацетонни транспортлашда технологик қувурлар ётқизилишига йўл қўйилмайди.
122. Девор, бостирма ва пардевор, А ва Б тоифадаги ажратувчи қўшни бинолар орқали суюқ аммиакли технологик қувурлар ётқизилиши, фақат айрим ҳолларда, яъни технологик жараёнларда талаб қилинса рухсат этилади. Қувурларнинг девордан ўтиш жойлари ёнмайдиган герметик қурилмага эга бўлиши ва қувурларнинг ётқизилишига қулайликни таъминлаши керак.
123. Қувурларнинг цехга киритилган технологик тугунлари ва қурилмаларига қулфли арматура ўрнатиш керак.
124. Қувурларни бўяш ва тамғалаш, муҳитнинг ҳаракат йўналишлари кўрсаткичлари ГОСТ 14202-69 «Саноат ташкилотлари қувурлари. Таниқли бўёқлари, огоҳлантирувчи белгилар ва маркалаш шитлари» талабларига мувофиқ бўлиши керак. Суюқ аммиак қувурлари ўтган жойларида огоҳлантирувчи белгилар қўйиш керак.
125. Портлаш хавфи бор бўлган технологик схемаларда, қоидага кўра, суюқ аммиакни транспортда ташиш учун стационар қувурлар сифатида эгилувчан шлангларни қўллаш тақиқланади. Бундай ҳолларда махсус металли эгилувчан шланглар қўлланилиши керак.
126. Суюқ аммиакни, стационар бўлмаган ускуналарга (темир йўл цистерна) тўкиш ва қуйиш операциялари учун ҳамда ёрдамчи операциялар бажариш учун эгилувчан шланг қўлланишига рухсат этилади.
127. Ёрдамчи операцияларни бажариш (қувурларни ҳаво оқими билан тозалаш, насосларни, пуфловчи газ ва буғларни қайтариш) учун эгилувчан шлангларни улаш, фақат ушбу ишларни ўтказиш пайтида рухсат этилади. Шлангларни қувур билан улашда стандарт бўлинмалар ёрдамида амалга оширилади.
128. Шлангларни танлаш, қўллаш тартиби, ишлатиш муддати, текшириб чиқиш, таъмирлаш, тамғалаш белгиланган тартибда техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
IV. Суюқ аммиакни тўкиш-тўлдириш ишларида хавфсизлик қоидалари
129. Суюқ аммиак тўкиш-тўлдириш амаллари «Суюқ аммиакни ташиш учун темир йўл цистерналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари» ва «Портловчи, ёнувчи кимёвий , нефтекимёвий ва нефтни қайта ишловчи ишлаб чиқаришлар учун портлаш хавфсизлиги бўйича умумий қоидалар», шунингдек бошқа меъёрий ҳужжат, аммиак омбори ёки қуйиш пунктининг технологик регламентига қатъий мувофиқликда бажарилиши керак.
130. Суюқ аммиак тўкиш-тўлдириш ишларини бажаришда, атмосферали ва статик электрдан ҳимоя чоралари олдиндан кўрилган бўлиши керак.
131. Аммиак қуйиш ва тўкишни текшириш, цистерналар герметиклигини текшириш, енг ва арматураларни улаш ҳамда ечиш бўйича барча амаллар КД маркали газ ниқобларга эга бўлган ишчилар томонидан бажарилиши керак. Суюқ аммиак коммуникацияларидаги ажратувчи бирикмаларни тортиш ва қисмларга ажратиш бўйича ишларни резинали қўлқоплар ва махсус ҳимояловчи кийимда бажариш керак.
132. Тўкиш-тўлдириш ишларини чақмоқ вақтида бажариш ман этилади.
133. Тез алангаланувчи суюқликли темир йўл цистерналарини бўшатиш жойида, эстакада чегараларидаги рельслар ерга мустаҳкам уланган бўлиши керак.
134. Тўкиш-тўлдириш қурилмалари жойлашган темир йўлларда тепловоз ва паровозларнинг ҳаракати ман этилади.
135. Тўкиш-тўлдириш эстакадалари ён томонида ёнмайдиган материалли зинапоялар бўлиши ҳамда узунлиги бўйича бир-биридан 100м дан кўп бўлмаган масофада бўлиши керак. Вагон-цистерналарни ажратиш, улаш ва тартибланиши тўкиш-тўлдириш пунктларидан ташқарида амалга оширилиши лозим.
136. Суюқ аммиакни тўкиш ва тўлдириш учун темир йўл цистерналарини узатиш ва уларни чиқариш, секин, силтанишсиз ва силкинишсиз амалга оширилиши лозим.
137. Тўкиш-тўлдириш қурилмалари ҳудудида темир йўл цистерналарини металли бошмоқ билан тўхтатиш мумкин эмас. Тўхтатиш учун тўхташ вақтида учқун бермайдиган материал ишлатилиши шарт.
138. Вагон-цистерналарни тўкиш-тўлдириш жойига думалатиш ва жойидан қўзғатиш учун дастак сифатида пўлатли буюмларни ишлатиш ман этилади.
139. Агар вагон-цистерналарни тўкиш-тўлдиришга узатиш ва чиқариш паровозлар билан амалга оширилса, икки қўш ўқли ғовакдан қопламалар ёки ёнмайдиган юк билан юкланган вагонлар (платформалар) бўлиши керак. Агар цистерналарнинг узатилиши тепловозлар билан амалга оширилса, қопламалар талаб қилинмайди.
140. Тўкиш-тўлдириш қурилмалари ҳудудида паровоз машинистларининг сифонлаш, ўт қалашни очиш ва жадаллаштириш, ўтхона тешигини очиқ тутиш, машъал ёки ёнғиннинг бошқа турларидан фойдаланиш ман этилади.
141. Тўкиш-тўлдириш ишлари вақтида цистернани меъёрдан ортиқ тўлдириб юбориш ман этилади. Цистернани меъёрдан ортиқ тўлдиришга йўл қўймаслик учун, тўкиб-тўлдириш пунктлари ишончли автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
142. Техник кўрикни белгисиз, сизиш аломатлари ва бошқа носозликлари мавжудлигида вагон-цистерналарни тўлдиришга қабул қилиниши ман этилади. Тўкиб-тўлдириш ишларини бошлашдан олдин, тўкиб-тўлдириш қурилмаларининг созлигини, қўшувчи вентилларни, ерга уланиши тизимларини, сурилмаларни, шлангларнинг зичлигини ва телескопик қувурларни тузатилганлигини текшириш зарур. Носозликлар аниқланганда уларни тезда бартараф этиш керак.
143. Темир йўл цистерналарини тез алангаланувчи суюқликларни тўкиш ва тўлдиришга ўрнатиш тартиби, ушбу ишларни хавфсиз бажарилишини таъминлаши керак.
144. Стационар, омборли (чиқимли) сиғимлар сифатида темир йўлларда бўлган темир йўл цистерналаридан фойдаланиш ман этилади.
145. Тўкиб-тўлдирадиган пунктларда восита ва усуллар олдиндан кўрилиши шарт, шу билан бирга шикастланган цистерналарни авариявий бўшатиш бўйича ишларни бажариш учун махсус жиҳозланган жойлар олдиндан кўрилиши керак. Ушбу ишларни бажаришдаги хавфсизлик чоралари корхонанинг бош муҳандиси билан тасдиқланган йўриқномада ифода этилади.
146. Тўкиб-тўлдириш тизими цистерналари, сақлагичлари, қувурлари ва бошқа мосламалари ишлатилишда зич, мустаҳкам, оддий ва қулай бўлиши лозим.
147. Суюқ аммиакни жуда кичик идишларга (бутил, флакон) қадоқлаш жараёнлари хавфли ва зарарли омиллари яъни иш зонаси ҳавосида эфир буғларини чегаравий рухсат этилган концентрация (ЧРК) таркиби юқори қўймайдиган шартларда ўтказилиши лозим.
148. Суюқ аммиакни қўйиш линиялари идишдан (бутл, флакон) суюқликни қайтарадиган вакуум сўрғич қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.
149. Суюқ аммиакни қадоқлаш чиқим мосламалари, захира қайтарма тўпламлари герметик бўлиши керак.
150. Суюқ аммиакни қўйиш автоматик ва ярим автоматик линиялари, тиқинлаш, этикеткалаш тўкилган суюқликлар тармоқ тизими бўлиши керак.
151. Суюқ аммиакни шиша идишларга (бутил, бутилка, флакон) қадоқлаш, ишга тушириши, конвейер линиясининг ишга тушириши блокировкаланган бўлган амалдаги маҳаллий сўрувчи шамоллатгичда ўтказилиши лозим .
152. Автомат ва транспортловчи қурилмалар, механизацияланган ёрдамчи линиялар ишлаш жараёнида пайдо бўладиган шиша синиқлари мосламалар (пластмасс куракча, чётка илгак) ёрдамида махсус идишларга тозаланиши ва тўпланишига қараб йўқотилади.
V. Суюқ аммиакни қадоқлаш, тамғалаш ва транспортда ташиш
153. Техник суюқ аммиак юқори тўкиш ёки универсал тўкиш асбобли темир йўл цистерналарига, автоцистерналарга, алюмин, пўлат ёки руҳланган бочкаларга, шиша идишларга қўйилади.
154. Юкловчи цистерналар люки ёпилади ва пломбаланади.
155. Техник суюқ аммиакли бутилларни қобиқли, ёғочли, полиэтилен ёки шишали маҳкам ёпиладиган тиқин билан тиқинланади, қобиқли ва ёғочли тиқинлар пергамент билан ўралади. Тиқинлар тепаси полиэтилен плёнка билан қопланади ва канопда боғланади.
156. Бутиллар ГОСТ 14861-91 «Ишлаб чиқариш тараси» бўйича ёғоч қутиларга жойлаштирилади ва пайраҳа ёки полиэтилен амортизаторлар билан зичланади. Ёғоч қутилар ва пайраҳалар ёнмайдиган моддалар билан (хлорли кальций ёки сульфат аммоний эритмаларида тўйинган) сингдирилган бўлиши лозим.
157. Темир йўл цистерналарида огоҳлантирувчи «Хавфли» ёзуви бўлиши лозим.
158. Бочка ва бутиллар ГОСТ 14192-96 «Юкларни тамғалаш» талабларига мувофиқ тамғаланади.
159. Суюқ аммиакли ҳар бир бочкага қуйидаги қўшимча белгилар қўйилади:
а) маҳсулот номи ва унинг нави;
б) ишлаб чиқариш санаси;
в) брутто ва нетто вазни;
г) партия рақами, жой рақами;
д) ГОСТ 2768-84 нинг «Техник суюқ аммиак. Техник шартлар» стандарти белгилари;
е) ГОСТ 26319-84 «Хавфли юклар. Қадоқлаш» 3 синф, 3.2 қуйи синф бўйича хавфли белгилар.
160. Суюқ аммиакнинг ҳар бир бутилида кўрсатилган белгилар ва «Эҳтиёт бўлинг, мўрт» ва «Юқорига, думалатманг» қўшимча манипуляцион белгилар ёпиштирилади.
161. Суюқ аммиакни ҳаво транспортида ташишда фақат юк самолётларида сиғими 200м3 дан кўп бўлмаган бочкаларда амалга оширилади.
162. Бочкаларни темир йўлда универсал контейнерларда ва ёпиқ вагонларда (вагонлаб ёки кичик жўнатмаларда) ташилади.
163. Суюқ аммиакни бутилларда фақат автомобиль транспортида ташилади. Суюқ аммиакни ташишда ташиш қоидаларига риоя қилиб, қабул қилинган транспорт турига мувофиқ амалга оширилади.
164. Чакана савдо учун мўлжалланган суюқ аммиакни бутил ва флаконларда ҳамда транспорт идишларида қуйидаги белгилар мавжуд бўлган тамғалар билан қўйилади:
а) тайёрловчи корхона номи ва товар белгиси;
б) «Суюқ аммиак» маҳсулотининг номи;
в) нархи;
г) нетто вазни;
д) партия рақами;
е) тайёрлаш санаси;
ж) ГОСТ 2768-84 «Техник суюқ аммиак. Техник шартлари» стандарти белгиси;
з) «Суюқ аммиак лак, бўёқ ва эмалларни эритиш учун мўлжалланади» кўрсатмаси;
и) «Ёнғиндан сақланг!», «Эҳтиёт бўлинг, мўрт!» огоҳлантирувчи ёзувлари.
165. Қадоқнинг брутто вазни 20 кг дан ошмаслиги керак.
166. Узоқ масофага ташиш учун темир йўл цистерналаридан ва турли сиғимли бочкалардан фойдаланилади.
167. Нисбатан узоқ бўлмаган масофага суюқ аммиакни автоцистерна ёки бочкаларда автотранспортда ташилади.
168. Саноат корхоналарида суюқ аммиакни транспортда ташиш (юклаш жойидан, омбор ҳудудидан, омбордан цехга, цехдан цехга) ҳамда технологик схемага кўра аппаратларга суюқ аммиакни юклаш механизациялашган бўлиши лозим.
169. Шишали идишдаги суюқ аммиакнинг жойини ўзгартириш, шунинг учун махсус мосланган замбил ва араваларда, яъни транспортда хавфсиз ташишни тўлиқ таъминловчиларда амалга ошириш лозим.
170. Суюқ аммиакни транспортда ташиш учун фойдаланиладиган идиш, ГОСТ 12.3.010-82 нинг «Ишлаб чиқариш идиши. Фойдаланишда хавфсизлик талаблари» га мувофиқ бўлиши лозим.
171. Суюқ аммиакни автомашинада шиша идиш билан ташишда, ҳаракат вақтида, тўхташда ва бурилишларда юк силжиши ва ағдарилмаслиги учун юкни кузовга маҳкамлаш керак.
172. Суюқ аммиак ёки суюқ аммиак аралашмасини очиқ автомобилларда ёки автоцистерналарда ташиш керак.
173. Суюқ аммиак бортли автомобилнинг юк жойи кузовида ташишда, суюқ аммиак ва суюқ аммиак аралашмасига белгиланган ёрлиқ жойлаштирилиши зарур.
174. Суюқ аммиакни автомобиль транспортида ташиш вақтида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, ҳаракатланиш йўл варақасида ёзилиб-белгиланган йўналишда аниқ амалга ошириш керак.
175. Суюқ аммиак ва бошқа тез алангаланувчи суюқликлар ташувчи автомобиллар кабина ва кузовида, ташиш учун хизмат кўрсатишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг бўлиши ман этилади.
176. Суюқ аммиак ташувчи автоцистерналар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши керак:
а) иккитадан кам бўлмаган кукунли ёнғин ўчиргичлар ва лопаткалар;
б) цистерна корпусига бир учи пайвандланган ёки қалайлаб уланган ва металл учи бошқа учида таъминланган металл ерга уланган занжир.
177. Цистерна ёки идишдан суюқ аммиак оқиши аниқланса, дарҳол тўхташ ва ушбу юкларни ташиш бўйича махсус йўриқномага мувофиқ хавфсизлик чораларини кўриш керак.
178. Автомобиль қисқа вақт тўхтаб туриши ёки тўхтаганда қўл тормозида тўхтатилган бўлиши керак.
179. Суюқ аммиакни юклаш ва тушириш вақтида автомобиль двигатели ўчирилган бўлиши керак.
180. Суюқ аммиак ташувчи автомобиллар доимий одамлар гавжум жойларда тўхташи тақиқланади.
181. Автомобиль транспортида суюқ аммиак ташишда кабинада ҳамда юклаш ва тушириш жойларида (10м дан кам бўлмаган масофада) чекиш тақиқланади.
182. Юк жўнатиш маъмурияти ҳар бир рейсдаги автомобилда, ҳимоя ва ёнғин ўчириш воситалари мавжудлигини текшириши лозим.
183. Суюқ аммиакни юклаш ва тушириш, транспортда ташиш ишларини амалга ошириш учун ходимлар махсус йўл-йўриқ олиши керак.
184. 50 кг дан ортиқ ва баландлиги 2 қатордан юқори бўлган юкларни тушириш кўтарма-транспорт мосламаси ва кичик механизация воситалари ёрдамида амалга ошириш керак.
185. Мослама, қурилма ва юк кўтариш мосламаларини ишлатиш (таль, тельфер, лебедка, барча турдаги кранлар, алмашинувчи юк ушловчи органлар, юк электр аравалари) «Мослама ва юк кўтариш кранларини хавфсиз ишлатиш қоидалари» га мувофиқ бўлиши лозим.
186. Юклаш-тушириш ишларини олиб борадиган ишлаб чиқариш жойларида хавфсизлик белгилари билан жиҳозланган ва тунги вақтда ишларни бажариш учун етарлича ёритилган бўлиши лозим.
187. Юкларни корхона ҳудудида жойлаштириш жараёнлари ГОСТ 12.3.020-80 нинг «Юкларни корхонада жойлаштириш жараёнлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» га мувофиқ бўлиши лозим.
188. Юклаш-тушириш ишлари «Юклаш-тушириш ишларида юкловчилар учун меҳнат хавфсизлиги қоидалари» (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
VI. Якуний қоида
189. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.ХОДЖАЕВ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ