14.05.2009 йилдаги 100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» Йўриқномаси, 14.05.2009 йилдаги 100-сон
Кучга кириш санаси
07.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТАЛЛУРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИДА АВАРИЯЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ (ЧЕКЛАШ) РЕЖАЛАРИНИ ТУЗИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2009 йил 28 май, 20-15-203/12-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) бўйича йўриқнома тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-сон

«Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 14 майдаги 100-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТАЛЛУРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИДА АВАРИЯЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ (ЧЕКЛАШ) РЕЖАЛАРИНИ ТУЗИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда металлургия соҳасидаги барча ишлаб чиқаришларда аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузишда саноат хавфсизлиги талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўриқнома металлургия ишлаб чиқаришларининг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барчасига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар, атамалар ва қисқартмалар қўлланилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария — ишлаб чиқариш ускуналари, бино ва иншоотлар, ишлатиладиган материалларнинг технологик ва фойдаланиш режимлари бузилиши натижасида ҳамда табиий офатлар (зилзила, бўронлар ва ҳ.к) туфайли юз берадиган портлашлар, бузилишлар, ёнғинлар, тошқинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария вазияти — авария рўй бериши мумкин бўлган ҳаракат ёки воқеа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект — хавфи юқори бўлган ишлар бажариладиган ҳудуд, бино, иншоот, агрегат, техник қурилма, механизм, коммуникация, ускуна, маҳсулот ва ҳ.к;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот техник раҳбари — ташкилотнинг техник хизматлари фаолияти раҳбари, технологияни такомиллаштиришни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлайди, ташкилотда саноат хавфсизлиги талабларига амал қилинишини назорат қилади. Ташкилот раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник қурилма — хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган технологик ускуна, агрегатлар, техник тизимлар (комплекслар), аппаратура, асбоблар, уларнинг узел ва таркибий қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваҳима (тревога) машқи — авария ва авария вазиятларини бартараф этиш, чеклаш бўйича ўқитиш, тегишли билимларини ва ҳаракатларини текшириш учун ўтказиладиган ташкилий тадбир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭР — аварияни бартараф этиш (чеклаш) режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚХ — газ қутқарув хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГҚКД — газ қутқарув кўнгилли дружинаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁХКД — ёнғин хавфсизлиги кўнгилли дружинаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВ — фавқулодда вазият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТ — фавқулодда вазиятлар давлат тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁХХ — ёнғин хавфсизлиги хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Металлургия ташкилотларида ҳар бир газ хавфи ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқариш, цех, бўлинма, участка, техник қурилмага, шунингдек бутун ташкилотнинг ўзи учун ҳам (тоғ-кон ишлаб чиқаришлари бундан мустасно) мазкур Йўриқномага мувофиқ аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режалари ишлаб чиқилиши лозим. АБЭР ташкилотларнинг объектларига авариялар, шунингдек табиий офатлар (зилзила, бўрон, сув тошқинлари) кўрсатиши мумкин бўлган таъсирларни ҳисобга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқаришлар ва алоҳида объектлар учун АБЭРлар хавфлилик таҳлили асосида (1-илова) ишлаб чиқилади, уларнинг рўйхати «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭР айрим ҳолларда, металлургия объектларининг хавфлилик даражаси, экологик оқибатлар мавжудлиги ва аҳоли ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсир қилиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар аниқланганда ФВ бўйича ҳудудий бўлимлар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. АБЭР ташкилот доирасида ходимлар ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва аварияларни бартараф этиш ҳаракатлари бўйича тадбирларни, шунингдек ташкилотдан ташқарида аҳолини муҳофазалаш ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларни кўзда тутиши лозим. Бу вазиятда ташкилот ёки объектнинг ходимлари аварияни бартараф этаётган (чеклаётган) тегишли бўлинма таркибига келиб қўшилиши режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқаришлар ва алоҳида объектлар учун АБЭР объектни лойиҳалаш жараёнида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. АБЭРда авария ривожланишининг алоҳида босқичларида участка, цех, ташкилот ёки яқин бўлган ҳудудлар доирасида уни бартараф этиш (чеклаш) учун, шунингдек авария оқибатларидан ходимларни ва аҳолини муҳофазалаш учун, конкрет техник воситалар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан махсус бўлинмаларнинг ҳаракатлари белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. АБЭР ҳар бир ишлаб чиқариш, цех, бўлинма ва участка учун уларнинг раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади ва ташкилотнинг тегишли бўлимлар ва хизматлар раҳбарлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. АБЭР ташкилот раҳбарлари ва бош мутахассисларидан иборат комиссия томонидан кўриб чиқилади ва у ушбу Йўриқнома талабларига мувофиқ бўлса, комиссия техник кенгаш баённомаси (2-илова) расмийлаштирилиб, ташкилот техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭРни ўз вақтида ва тўғри тузилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг техник раҳбари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. АБЭР камида уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши ва аввал тасдиқланган режанинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик жараён, унинг метрология таъминоти, техник қурилма конструкцияси ўзгарса ёки бўлинмалар таркибан қайта тузилса ҳамда авария вазиятларини текширишда қўшимча маълумотлар, шу жумладан ўхшаш ишлаб чиқаришлар ва объектларда ҳам аниқланса, АБЭРга ўн кун муддатда тузатишлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭРга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан уч кун муддатда тегишли бўлинмаларнинг барча мутахассис ва ишчилари қайд этиш журналига имзо қўйган ҳолда таништирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. АБЭР сарлавҳа бетининг шакли 3-иловага мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. АБЭРнинг бўлимлари. Аварияни бартараф этиш режаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тезкор қисм, 4-иловада кўрсатилган шаклга биноан тузилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) объектнинг принципиал технологик схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) асосий техник қурилмалар ва биноларнинг жойлашиш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аварияни бартараф этишда қатнашаётган мансабдор шахслар ўртасида вазифалар тақсимланиши ва уларнинг ҳаракат тартиби (5-иловага асосан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташкилот диспетчери авария тўғрисида дарҳол хабар бериши лозим бўлган мансабдор шахслар ва хизматлар рўйхати (6-иловага асосан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. АБЭРга қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) металлургия объектлари хавфининг таҳлили (1-иловага асосан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) режанинг тезкор қисмида кўзда тутилган тадбирларни бажаришга жавобгар шахс ва ижрочилар, уларнинг уй манзиллари ва телефонлари кўрсатилган рўйхат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) газ хавфи ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган жойлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хавфлилик даражаси кўрсатилган технологик, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) миқдорлари ва асосий тавсифномалари кўрсатилган техник ва материал воситалар, одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этишда ишлатиладиган шахсий ҳимоя воситалари, шунингдек улар сақланадиган жойлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) объектни бехатар тўхтатиш бўйича йўриқнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) вентиляция қурилмалари, захира чиқиш йўлакларининг созлигини, аварияларни бартараф қилиш ва одамларни қутқариш воситалари, ёнғинга қарши ускуналар ва ёнғин ўчириш, авариявий ёритиш, сигнализация, блокировка ва алоқа воситаларининг мавжудлиги, етарлилиги ва созлигини текшириш далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) цех ва объектларнинг канализация тармоқларида гидравлик затворлар созлигини текшириш далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) саноат газларининг қувур ўтказгичлари ва аппаратлари, газ босимини ошириш, газ аралаштириш станциялари ва газ ишлатилиши билан боғлиқ бошқа техник қурилмалар ҳолатини текшириш далолатномалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. АБЭРга асосан одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш тадбирлари учун мўлжалланган техник ва материал воситалардан бошқа мақсадларда фойдаланиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташкилотда ҳар бир ишлаб чиқилган АБЭР тезкор қисмининг бир ёки бир неча вазиятлари бўйича ташкилот техник раҳбари тасдиқлаган график ва дастурлар асосида бир йилда камида бир марта турли фаслларда ва сутканинг ҳар хил вақтида ўқув ваҳималари ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Цех таркибига кирувчи бир ёки бир неча технологик объектлар гуруҳи учун АБЭР бўйича ўқув ваҳималари цех бошлиғи раҳбарлигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот ёки турли цехлар таркибига кирувчи технологик объектлар гуруҳи учун ишлаб чиқилган АБЭР бўйича ўқув ваҳималари ташкилот техник раҳбари бошчилигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тревога (ваҳима) машқи ишлаб чиқариш ходимлари, ГҚХ ва режанинг тезкор қисмида қатнашиши кўзда тутилган бошқа хизматлар иштирокида ўтказилади. Ваҳима (тревога) машқи натижалари қониқарсиз деб топилса, йўл қўйилган хатолар синчиклаб ўрганилиши ва хато ҳаракатлар содир этган ходимларнинг билимлари навбатдан ташқари текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваҳима (тревога) машқининг график ва дастурлари тегишли бўлинма ва хизматлар раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади, газқутқарув, ёнғин хавфсизлиги хизматлари ва биргаликда ҳаракати зарур бўлган ташкилотлар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭР бўйича ўқув ваҳималари 10-иловада келтирилган тавсияларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. АБЭР ва унга киритилган ўзгартиришларни аварияни бартараф этишда қатнашувчи маъмурий-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари, ГҚХ шахсий таркиби, ГҚКД аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭР билан танишиб чиқиш имзо қўйиш билан расмийлаштирилади ва ходимларни АБЭР билан таништиришни рўйхатга олиш журналида қайд этилади (9-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбар ва мутахассисларнинг АБЭР юзасидан билим савияси малака (имтиҳон) комиссиясининг билимларни даврий текшириш пайтида, шунингдек ўқув ваҳималари ўтказилиш вақтида, ишчилар билим савияси эса улар мустақил ишга қўйилишидан олдин текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭРга ўзгартиришлар киритилса ёки давлат назорат органларидан таклиф тушса, ходим бошқа иш жойига ўтказилса ҳамда ваҳима (тревога) машқи пайтида нотўғри ҳаракатлар содир этса, билимлари навбатдан ташқари текширишдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБЭР бўйича бажариладиган ҳаракатларнинг ўз иш фаолиятига тааллуқли қисмини билмайдиган шахслар ишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. АБЭР ташкилотнинг техник раҳбарида, диспетчерида, ишлаб чиқариш бўлинма раҳбарларида, ГҚХ бошлиғида, мазкур Йўриқноманинг 3-бандида кўрсатилган айрим ҳолларда эса ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғида ва ФВ бўйича ҳудудий бўлимда ҳам бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот диспетчерига қарашли режалар нусхаларида авария жойига киришга махсус рухсатнома бланкалари (7-илова) ва аварияни бартараф этиш тезкор журнали илова қилинган бўлиши лозим (8-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир-бирига боғлиқ цех ва участкалар ишлаб чиқаришларига тааллуқли АБЭРдан кўчирмалар ва тадбирлар рўйхати тегишли ишлаб чиқариш бўлинмаларида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Аварияни бартараф этиш (чеклаш) режасининг тезкор қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. АБЭРнинг тезкор қисми авария вазияти юз берганда, аварияни тугатишда, уни ташкилотнинг бошқа объектларига ва ташқарисига тарқалишини олдини олишда, одамларни ҳимоялаш ва қутқариш пайтида ишлаб чиқариш ходимлари билан қутқарувчиларнинг бажарадиган хатти - ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. АБЭРнинг тезкор қисмида 4-иловада баён қилинган масалалардан ташқари аварияни тугатиш жараёнида бериладиган буйруқ ва маърузаларни узатиш ва қайд қилиш техник воситалари билан жиҳозланган аварияни бартараф этиш команда пунктининг жойи кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Режанинг тезкор қисми ишлаб чиқилишида участка, цех, ишлаб чиқариш, ташкилот ходимлари, газқутқарув, ёнғин ва тиббий бўлинмалар аъзолари, қўшни ёки технологик боғланган цехлар, зарур ҳолларда эса — биргаликда ҳаракат қилишга жалб қилинадиган махсус бўлинма ва хизматлар ходимларининг келишилган ҳаракатлари кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. АБЭРнинг тезкор қисмини тузишда нормал ишлаб чиқариш шароитлари ва иш режими бузилиши мумкин бўлган қуйидаги ҳоллар: электрэнергиянинг ўчиши, вентиляция тизими ишининг тўхташи, энергия захиралари (хомашё, ёнилғи, газлар, сув, буғ, кислород ва ҳ.к) келиши тўхташи, технологик жараён ёки техник қурилма ва коммуникациялар иш режимининг бузилиши ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, қуйидаги авария турларига ҳам АБЭР тузилиши лозим: техник қурилма ва коммуникациялар портлаши ва ёниши; металлконструкциялар қулаши, асосий ковш куйиши, печнинг сув билан совутиш элементларига сув беришда носозликлар ва улардан сув оқиши, печ туби ёки ён қиялигининг ўйилиши ва суюқ металлнинг печ тагига оқиши, гумбаз футеровкаси катта қисмининг қулаши, суюқ металлнинг ташқарига чиқиши; бензол, хлор ва бошқа портлаш хавфи бор ва зарарли моддалар, ҳаво бўлинишининг суюқ маҳсулотлари тўкилиши; ёнилғи ва технологик газлар қувур ўтказгичларининг қўйиб юбориши, ёрилиши ва қулаши, шунингдек табиий офатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. АБЭРнинг тезкор қисмида аварияни бартараф этиш ва одамларни қутқариш бўйича ишларга масъул раҳбар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авария масштабига кўра цех, ишлаб чиқариш ёки ташкилотнинг техник раҳбари, шунингдек, авария юз берган жойга масъул раҳбарлар етиб келгунча ишларга бошчилик қилишга тайинланган шахслар ишларга масъул раҳбар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. АБЭРнинг тезкор қисмидан кўчирма барча ишлаб чиқариш ходимлари у билан доим танишиб туришлари учун ташкилот бўлинмаларининг кўринарли жойида осиғлиқ туриши керак. Кўчирмалар ўрнатиладиган жойларни бўлинма раҳбари белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Объектнинг принципиал технологик схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Объектнинг принципиал технологик схемасида техник қурилмаларнинг, қувур ўтказгичларнинг асосий элементлари ва уларнинг орасидаги боғланишлар тасвирланиши ҳамда уларнинг асосий технологик параметрлари ва тавсифномалари, технологик оқимлар, арматуралар параметрлари ва аварияга қарши ҳимоя тизимларининг ишлаб кетиш шартлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу схемада қўлланилган шартли белгилар лойиҳа ҳужжатларидаги белгиларга мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Асосий техник қурилмалар ва биноларнинг жойлашиш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Режада одамларни қутқариш учун техник ва материал воситалар, ёнғинга қарши воситалар, алоқа ва хабар бериш воситалари, аварияга қарши ҳимоя тизимлари, бошқариш пультлари ўрнашган бино ва жойлар, асосий техник қурилмалар, вентиляция тизимлари, узиб қўювчи арматуралар, эвакуация чиқиш жойлари, махсус техника кириш ва манёвр қилиш жойлари, шунингдек авария оқибатлари таъсир қилиши мумкин бўлган ҳудудлар чизилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири К. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА

МЕТАЛЛУРГИЯ ОБЪЕКТЛАРИ ХАВФИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р ‎

Авария номи‎

Авария вазияти қайси шароитларда юз бериши мумкин

Авариянинг мумкин бўлган ривожи, оқибати шу жумладан цех, ташкилот ҳудуди ташқарисида‎

Аварияни олдини олиш усуллари ва воситалари‎

Аварияни чеклаш чоралари‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

1.‎ Пўлат қуйиш асосий ковшининг куйиши‎ 1. Қуйиш ва асосий ковшни футеровкалаш бўйича технология йўриқномаси бузилганда.
‎2. Асосий ковшдаги металлнинг ҳарорати юқори бўлиши. ‎
1. Пўлат ковшнинг ёрилиши.
‎2. Сув, газ, кислород ўтказгичлар, электркабел, гидроускуналарнинг ёрилиши, ёғ ёниши. ‎
1. Технология йўриқномасига риоя қилиш.‎ 1. Барча ходимлар хавфсиз жойга олиб чиқилиши керак.
‎2. Суюқ металлни авария чуқурига тўкиш.
‎3. Цех диспетчери ва раҳбарларига хабар бериш.
‎4. АБЭРга мувофиқ ҳаракатларни бажариш. ‎
2.‎ Печ туби ёки қиялигининг ўйилиши ва суюқ металлнинг печ тагига оқиши‎ 1. Футеровкага сув тушиши.
‎2. Печ туби ва деворлари футеровкасининг қониқарсиз ҳолати. ‎
1. Металл оқиш ҳудудида ёнғин юз бериши мумкин.‎ 1. Печ футеровкаси ва сув билан совутиш элементларининг ҳолати устидан назорат қилиш. ‎ 1. Зарур бўлса ёнгин хавфсизлиги бўлинмаларини чақириш.
‎2. Печ қиялиги ўйилганда пўлат қуйиш туйнугини очиш, металлни асосий ковшга ёки шлак коридорига чиқариш.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАКЛ

___________________________‎

ТАСДИҚЛАЙМАН
‎ташкилот техник раҳбари‎

(ташкилот номи)‎

___________________________‎

(Имзо) (Ф.И.Ш.)

20___ й ‎«___» _____________

‎АВАРИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШ (ЧЕКЛАШ) РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ (ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ) БЎЙИЧА ТЕХНИК КЕНГАШ БАЁННОМАСИ‎‎

____________________________________________________________________________________

(цех, бўлинма номи)‎

20___й «___» ___________ дан‎

Комиссия қуйидаги таркибда __________________________________________________________

‎‎(лавозими, комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)

____________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________
‎20 __ й гача __________________________________________________________ ишлаб чиқилган

(цех, бўлинма номи)‎

‎‎(қайта кўриб чиқилган) газдан хавфли, портлаш-ёнғиндан хавфли ишлаб чиқаришларда ___________________________________________________________________________________

(объект, агрегат, ускуна номи)

‎‎мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш режасини текшириб чиқди.
‎‎Бунда комиссия аниқлади: мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш режаси ва зарур иловалар: ____________________________________________________________________________________

(зарур иловалар кўрсатилади)‎

«Аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режалари тузиш бўйича йўриқнома»га мувофиқ ишлаб чиқилган.‎
Аварияни бартараф этиш (чеклаш) режаси ________________________________________ускунада‎

(цех, бўлинма, участка, номи)

технология ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг амалдаги ҳолатига мувофиқ тузилган ва одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш (чеклаш)да технологик ва бошқа ходимларнинг бехатар ишлаш шароитларини таъминлайди.‎
‎Комиссия _______________________________________________ да аварияларни бартараф этиш‎

‎‎(цех, бўлинма номи)

‎‎режасининг амал қилиш муддатини 20 ______йилгача белгилайди.
Комиссия раиси‎
Комиссия аъзолари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САРЛАВҲА БЕТИНИНГ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

____________________________________________________________________________‎

(ташкилот номи)‎

ТАСДИҚЛАЙМАН
‎ташкилот техник раҳбари‎

___________________________‎

(Имзо) (Ф.И.Ш.)‎

20 __ й «___» ___________‎

‎‎‎АВАРИЯЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ (ЧЕКЛАШ) РЕЖАСИ‎

‎‎____________________________________________________________________________

‎‎(ишлаб чиқариш, цех, бўлинма, участка, ускуна номи)

‎‎Киритилган ўзгартиришлар ________________________________

(ўзгартиришлар номери)‎

Келишилган:‎
____________________________‎ ___________________________‎

(лавозими, Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
4-ИЛОВА

АБЭР ТЕЗКОР ҚИСМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/б‎

Авариялар номи, улар юз берган жойлар ва мумкин бўлган ривожланиш, шу жумладан ташкилот ҳудуди ташқарисида ‎

Одамларни ҳимоялаш ва қутқариш, аварияларни бартараф этиш ва уларнинг таъсирини чеклаш бўйича ташкилий ва техник тадбирлар тартиби (принципиал технологик схемага биноан қўлланиладиган аварияга қарши ҳимоя техник воситалар кўрсатилсин). АБЭРни жорий қилиш тартиби ‎

Аварияни бартараф этиш, хабар қилиш, одамларни қутқариш тадбирларини бажарилишини таъминловчи ижрочилар, шу жумладан ГҚХ, ГҚКД ва бошқа махсус бўлинмаларнинг ҳаракатлари ‎

Аварияга қарши ҳимоя ва одамларни қутқариш воситалари турадиган жойлар (асосий техник қурилмалар ва бинолар жойлашиш режасига мувофиқ) ‎

Ишларнинг масъул раҳбари ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВАРИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ҚАТНАШАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАР ЎРТАСИДА ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ҲАРАКАТ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир нечта цехларни қамраб олган ёки бошқа цехларга ҳам хавф туғдирувчи йирик аварияларни бартараф этиш ишларига масъул раҳбар бўлиб ташкилотнинг техник раҳбари (у йўқлигида — ўринбосари), алоҳида цехда юз берган аварияда — шу цехнинг бошлиғи (ўринбосари) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аварияни бартараф этиш ишларига масъул раҳбарнинг (кейинги ўринларда — масъул раҳбар) ҳаракатларига аралашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Масъул раҳбар хато ҳаракатлар қилаётган бўлса, юқори лавозимдаги бевосита бошлиқ (ташкилот техник раҳбари) уни ишдан четлаштиришга ва аварияни бартараф этиш бўйича раҳбарликни ўз зиммасига олиш ёки бу вазифага бошқа шахсни тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Масъул раҳбар етиб келгунча одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этишга тегишли ташкилот диспетчери (навбатчи) ёки смена бошлиғи (смена мастери) раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қутқарув ишларини олиб боришга ташкилот техник раҳбари тайинлаган шахс ёки газқутқарув хизмати бошлиғи бевосита раҳбарлик қилади. У авария жойига етиб келгунча бу вазифаларни газқутқарув хизматининг смена бошлиғи бажаради. Газқутқарув хизмати бўлмаган ташкилотларда қутқарув ишларига бевосита раҳбарликни масъул раҳбари ёки АБЭР тезкор қисмида шу вазифалар юклатилган мутахассис шахс амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари етиб келгунча ёнғинни ўчириш бўйича ишларни цех, бўлинма, смена, участка ходимлари бажаришига смена бошлиғи (смена мастери) раҳбарлик қилади ҳамда у авария содир бўлган жойга етиб келган ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига вазият тўғрисида тўлиқ ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этишга чақирилган шахслар етиб келгач, бу ҳақда масъул раҳбарга хабар берадилар ва унинг кўрсатмасига биноан ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Газ хавфи бўлган жойларда авария ишларини бажаришга ишчилар юборилганда, ҳар бир бригадага цех мутахассиси ва газқутқарув хизматининг ходими бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газга хавфли ишларни ташкиллаштириш ва олиб бориш газ хўжалигида саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. АВАРИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ҚАТНАШАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1§. Аварияни бартараф этиш ишларига масъул раҳбарнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Авария жойига етиб келиб ва вазият билан танишиб, АБЭРнинг тезкор қисмида кўзда тутилган тадбирларни бажаришга зудлик билан киришиш, одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш ишларига бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Команда пунктини ташкил қилиш, ташкилот диспетчерига, барча ижрочиларга унинг жойи ҳақида хабар беради ва у ерда доимо бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аварияни бартараф этишда қатнашувчи газқутқарув ва бошқа хизматлар ҳамда 6-иловага асосан мансабдор шахслар ва хизматлар чақирилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аварияга йўлиққан одамлар сонини ва улар турган жойни аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. АБЭРнинг тезкор қисмида кўзда тутилган тадбирлар, ўзи берган буйруқ ва топшириқларни бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Коммуникация орқали ўзаро боғлиқ қўшни ишлаб чиқариш, цех ва бўлинмалар раҳбарларига тегишли буйруқлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аварияларни бартараф этиш вақти бир соатдан ошса, цехлар ва газқутқарув хизмати раҳбарлари билан биргаликда одамларни қутқариш бўйича тезкор режа ишлаб чиқади. Кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун ушбу режага биноан газқутқарув, бошқа хизматларга ва аварияни бартараф этаётган мансабдор шахсларга топшириқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Барча хавфли ва таҳликали жойлардан одамларни чиқариш ёки эвакуация қилиш ва авария ҳудудига яқин жойларга муҳофаза постлари қўйиш ҳақида кўрсатма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Зарурият туғилса ФВДТ ҳудудий органлари ва бошқа хизматларга ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аварияни бартараф этиш бўйича тезкор журнал (8-илова) юритиш учун масъул шахс тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Авария бартараф этилгандан сўнг тиклаш ишларини бажаришга ва ишлаб чиқаришни ишга тайёрлашга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Диспетчер (навбатчи) вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Авария ҳақида хабар олгач, 6-иловада келтирилган рўйхатга биноан шахслар ва хизматларни шахсан огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташкилот масштабида рўй берган аварияда ташкилот техник раҳбари ёки унинг ўринбосари етиб келгунча масъул раҳбар вазифаларини бажаради, тегишли ишлаб чиқариш АБЭРига мувофиқ одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш ишларини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда аварияни бартараф этиш команда пункти диспетчернинг иш ўрни ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Зарурият бўлса бошланғич даврда одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш учун, шунингдек авария тарқалишини тўхтатиш ва янги команда пункти ташкил этиш учун ҳам қўшимча чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташкилотнинг техник раҳбари етиб келиши билан одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш ишлари ҳолати, янги команда пункти жойи ҳақида маълумот беради ва аварияни бартараф этиш ишларига масъул раҳбарнинг ихтиёрига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 §. Ташкилот раҳбарининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Авария ҳақида хабарни олиши билан дарҳол ташкилотга етиб келиши ва бу ҳақда ишларнинг масъул раҳбарига хабар бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шикастланганларга ўз вақтида ёрдам беришни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Масъул раҳбарнинг талабига биноан навбатчилик ва аварияни бартараф этиш билан боғлиқ зарур ишларни бажариш учун мутахассислар ва тажрибали ишчиларни бригадаларга сафарбар қилади, шунингдек техник ва материал воситаларни ўз вақтида етказиш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Авария ва материал омборлар ишлашини, одамларни қутқариш учун зарур воситаларни, техник ва материал воситаларни авария жойга етказишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аварияни бартараф этиш учун сафарбар қилинган транспорт ишини бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Авария ишлари 6 соатдан ошиқ давом этганда газқутқарувчилар учун овқатланиш ва дам олишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тегишли хизматлар ва назорат органларига авария характери, қутқарув ва тиклаш ишларининг бориши ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 §. Газқутқарув ишлари раҳбарининг вазифалари (газқутқарув хизмати раҳбари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Масъул раҳбар топшириқлари ва тезкор режага биноан қутқарув ишларига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Зарур бўлса ишдан бўш бўлган қўшимча газқутқарувчиларни авария жойига олиб келишни ташкил қилади ва вақтинчалик газқутқарув постини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Масъул раҳбар газқутқарув хизматига ёрдам учун ажратган барча шахсларни қутқарув ва газга хавфли ишларни бажариш учун зарур бўлган газ ҳимоя аппаратураси, асбоб ва материаллар (ГҚХ авария захираси ҳисобидан) билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Масъул раҳбар билан узлуксиз алоқада бўлиш ва у билан келишган ҳолда газ хавфи бўлган ҳудудни аниқлаш, ундан сўнг огоҳлантириш белгиларини қўйиш ва газқутқарув ходимлари ва ташкилот ишчилари орасидан навбатчи постлар ўрнатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлашган ҳудудга кириш учун фақат газқутқарув ишлари раҳбари рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Масъул раҳбарга қутқарув ишларининг бориши ҳақида мунтазам маълумот бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Авария бўлган жойга масъул раҳбар етиб келгунга қадар ишларни АБЭРга мувофиқ ўзи мустақил бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 §. Авария юз берган цех бошлиғининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. АБЭРга биноан масъул раҳбарнинг вазифаларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бошқа ҳолларда ишларга масъул раҳбар фармойишларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 §. Авария юз берган цехнинг смена бошлиғи (смена мастери) вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Шахсан ёки қўл остидаги жавобгар шахслар орқали дарҳол газқутқарув ва ёнғин хавфсизлиги хизматларини (зарур бўлса) чақиради ва авария ҳақида ташкилот диспетчери (навбатчиси)га хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. АБЭРга мувофиқ ва юзага келган вазиятга қараб (масъул раҳбар етиб келгунча) дарҳол одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш ишларини ташкил қилади ва бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 §. Авария юз берган цех бошлиғи ўринбосарининг (цех технологи) вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Газ ҳимоя аппаратурасида ишлашга ўргатилган аппаратчилар, операторлар, газчилар ва бошқа зарур мутахассислар орасидан бригада ташкил этади ва уларнинг ҳаракатига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Масъул раҳбарнинг кўрсатмасига биноан авария ривожланишини олдини олиш ва уни бартараф этиш учун зарур бўлган шароитларни яратиш мақсадида технологик жараён ва техник қурилмаларнинг ҳолатини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Вазиятга қараб технологик жараённи нормал маромда боришини таъминлайди ёки уни тўхташ (тугатиш) режимига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цех раҳбари йўқлигида цех бошлиғининг ўринбосари (технолог) масъул раҳбар вазифасини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 §. Авария юз берган цехда ишлаб чиқариш усталари, бригадирлари ва ишчилари вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Авария ҳақида ташкилот диспетчерига дарҳол хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. АБЭРга мувофиқ одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш ва аварияни бартараф этиш бўйича чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Зарур ҳолларда авариянинг кенгайиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида тегишли технологик жараёнининг техник қурилмаларини (аппаратлар, ускуналар, агрегатлар ва б.) ва коммуникацияларни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ташкилот ҳудудидан ташқарида бўлса ва авария ҳақида маълумот олса, аварияни бартараф этишга топшириқ олиш учун дарҳол масъул раҳбар ҳузурига етиб келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 §. Ташкилотнинг техник хизматлар раҳбарлари (бош механик, бош энергетик ва б.) вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тегишли хизматлар ходимлари орасидан мутахассислар бригадаси (усталар, электриклар, чилангарлар ва б.) ташкил қилишни таъминлайди ва авария бартараф этиш ишларини бажариш ва ишлаб чиқаришни нормал ишини тиклаш учун уларнинг доимий навбатчилигини ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Масъул раҳбар кўрсатмасига биноан қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) электрэнергия ва бошқа энергия таъминоти манбаларини улаш ёки ўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электрмеханик ва энергетик ускунани, алоқа, сигнализация воситаларини, сув, газ, иссиқлик тармоқларини ва бошқа инженер коммуникацияларни нормал ишлашини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 §. Бошқа цехларнинг раҳбар, уста, бригадир ва ишчиларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Авария юз берганда ташкилот ҳудудида бўлса ва бу ҳақда хабар олса, АБЭРда кўзда тутилган тадбирларни бажаради ва ўз ҳаракатлари ҳақида масъул раҳбарга маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Авария ҳақида ташкилот ташқарисида бўлган пайтда хабар олса, аварияни бартараф этиш бўйича топшириқ олиш учун масъул раҳбар ҳузурига дарҳол етиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛОТ ДИСПЕТЧЕРИ АВАРИЯ ТЎҒРИСИДА ДАРҲОЛ ХАБАР БЕРИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАР ВА ХИЗМАТЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т.б.‎‏

Мансабдор шахслар ва хизматлар номи

Фамилияси, исми, шарифи‏

телефон №‎‎

Манзили

хизмат‎

уй‎

хизмат‎

уй‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

1‎ Газқутқарув хизмати (ГҚХ, ГҚКД)‎
2‎ ГҚХ бошлиғи‎
3‎ Ёнғин хавфсизлиги хизмати‎
4‎ Ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи‎
5‎ Тиббий пункт‎
6‎ Авария юз берган цех бошлиғи‎
7‎ Ўзаро боғлиқ цехлар‎
8‎ Ташкилот техник раҳбари‎
9‎ Ташкилот бош технологи‎
10‎ Ташкилот бош механиги‎
11‎ Ташкилот бош энергетиги‎
12‎ Ташкилот раҳбари‎
13‎ Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими‎
14‎ «Саноатконтехназорат» регионал давлат инспектори‎
15‎ Давлат техник меҳнат инспектори ва ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси‎
16‎ ФВ бўйича ҳудудий бўлим‎
17‎ Прокуратура‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилиши хусусиятига кўра юқоридаги рўйхатга бошқа хизматлар ва мансабдор шахслар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
7-ИЛОВА

_________________________________________‎

(ташкилот номи)‎

АВАРИЯ ЖОЙИГА КИРИШГА МАХСУС РУХСАТНОМА

20 ___ й. «___» ____________________‎

‎‎Цех_________________________________________________________________________________
‎‎Авария жойи_________________________________________________________________________

‎‎(бўлинма, участка, ускуна)

‎‎Авария характери_____________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________
‎‎Ходимга ____________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими)

‎‎авария юз берган жойга_______________________________________________________ сифатида
киришига рухсат берилди.‎
‎‎Аварияни бартараф этиш ишлари масъул раҳбари

_____________________________________‎

____________________________‎

(лавозими, Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
8-ИЛОВА

АВАРИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ТЕЗКОР ЖУРНАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот ____________________________________________________________________________‎‎
Цех _________________________________________________________________________________‎‎
Авария жойи _________________________________________________________________________‎‎
Авария характери _____________________________________________________________________‎‎
‎‎_____________________________________________________________________________________
‎‎Авария юз берган вақт _________________________________________________________________

‎‎сана, ой, йил, соат, мин.

‎‎Аварияни бартараф этиш ишларига масъул раҳбар ____________________________________________

лавозими, Ф.И.Ш.‎‎

Қутқарув ишлари раҳбари ______________________________________________________________

‎лавозими, Ф.И.Ш.‎

‎‎_____________________________________________________________________________________
Сана, вақт (соат,мин.)‎

Аварияни бартараф этиш бўйича топшириқнинг мазмуни ва бажарилиш муддати‎

Масъул ижрочи‎

Топшириқ бажарилганлиги ҳақида қайднома (сана, соат, мин.)‎

1‎

2‎

3‎

4‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
9-ИЛОВА

ХОДИМЛАРНИ АВАРИЯЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ РЕЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРИШНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Цех (бўлинма, участка, ускуна) номи ______________________________________________________

Т/б‎ Сана‎ Фамилияси, исми, шарифи‎ Таништириш ўтказилган АБЭР позициялари номери ва номи ‎ Захира чиқишлар номи жойи ва зарарланган ҳудуддан чиқиш йўллари ‎ Шахсий ҳаракат қоидалари билан танишиш‎ Танишган ходим имзоси‎ Таништирган шахснинг лавозими, фамилияси, исми шарифи ва имзоси ‎ Цех бошлиғининг фикри ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металлургия ишлаб чиқаришларида аварияларни бартараф этиш (чеклаш) режаларини тузиш бўйича йўриқномага
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВАРИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШ (ЧЕКЛАШ) РЕЖАСИГА БИНОАН ЎҚУВ ВАҲИМА (ТРЕВОГА)ЛАРИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташкилотда мунтазам ўқув ваҳималарини ўтказиш АБЭРнинг тўғри тузилганлигини текшириш, ходимларни машқ қилдириш, ишлаб чиқариш ходимлари билан газқутқарув, ёнғин ва бошқа хизматларнинг биргаликда ҳаракатларини йўлга қўйиш учун, шунингдек цех, бўлинма, ишлаб чиқариш, ускуна ёки бутун ташкилот ва газқутқарув ходимларининг аварияга йўлиққан одамларни қутқаришга тайёргарлигини, ишлаб чиқаришлар газдан ҳимоя ва шахсий ҳимоя воситалари ҳамда аварияни бартараф этиш воситалари билан тўлиқ таъминланганлигини текшириш учун зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўқув ваҳималари ўтказишда қуйидагилар текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) АБЭРнинг сифати, шунингдек режада ушбу ишлаб чиқаришга ва вужудга келиш жойига хос барча юз бериши мумкин бўлган авариялар кўзда тутилганлиги; режада кўзда тутилган аварияларни чеклаш бўйича дастлабки ҳаракатларнинг тўғри бажарилиши; одамларни қутқариш бўйича режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш имконияти; одамларни қутқариш, аварияларни тугатиш ва юкланишларни пасайтириш ёки алмаштириш ва ҳоказолар хавфсизлигини таъминловчи тадбирлар навбати ва ҳаракатлар тартибининг ўзаро мувофиқлиги; режада кўрсатилган усул ва воситалар билан вужудга келган аварияни бошланғич даврида тугатишнинг амалий имконияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташкилот (ишлаб чиқариш, цех, участка, ускуна)нинг юз бериши мумкин бўлган аварияларни тугатишга тайёргарлиги, шу жумладан: авария ҳақида хабар берувчи восита ва усулларнинг мавжудлиги ва созлиги; одамларни газлашган бино ва хавфли ҳудуддан зудлик билан чиқишини таъминлаш имконияти (эҳтиёт чиқишлар, авария шкафларида газдан ҳимоя воситалари борлиги ва ҳолати); одамларни қутқариш ва аварияни тугатиш воситалари турган жойларнинг (авария шкафлари) қулайлиги; техник воситалар, аппаратлар, асбоблар, ҳимоя воситаларининг авария захираси мавжудлиги, улардан иш вазифасига қараб дарҳол фойдаланиш мумкинлигини ўз вақтида текширилиши; раҳбар ходимлар, мутахассислар, ишчилар ва газқутқарувчиларнинг одамларни қутқариш ва аварияни тугатиш воситаларининг тузилиши ва вазифаларини ҳамда улардан фойдаланишни билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) АБЭРни ўрганиш ташкил этилганлиги, шу жумладан: ишчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар режани, шунингдек уларни иш участкасида авария юз берганда ўзларига тегишли бўлган вазифаларни билиши; ташкилот техник раҳбари йўқлигида цех, смена бошлиқлари, усталар ҳамда диспетчерларнинг аварияни бартараф этишда раҳбарлик қилишга шайлиги; газ қутқарувчилар, цех ходимлари, кўнгиллилар дружинаси, ёнғин хавфсизлиги хизмати, маъмурий-хўжалик ходимлари ва бошқа хизматларнинг уюшқоқлиги ва ҳамкорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ГҚХ, ГҚКД, ЁХХ, ЁҚКДларнинг шайлиги ва уларнинг иши мувофиқлаштирилгани, шу жумладан: газқутқарув навбатчи смена (бригада) ва ГҚКД аъзоларининг келиш вақти, шунингдек навбатчиликдан бўшаган газқутқарувчиларнинг йиғилишига сарфланадиган вақт (ЁХХ, ЁҚКД учун ҳам); хавфсизлик постларини тўғри ва ўз вақтида ўрнатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўқув ваҳималари цехлар (ишлаб чиқаришлар)да ташкилот техник раҳбари тасдиқлаган графикка ёки назорат қилувчи органлар талабига биноан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўқув ваҳималари олдиндан тузилган дастур асосида ўтказилиши керак. Ваҳима (тревога) машқини ўтказиш дастури АБЭР тезкор қисмининг бир ёки бир неча вазияти бўйича цех бошлиғи томонидан газқутқарув ва бошқа хизматлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва ташкилот техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваҳима (тревога) машқи дастурини тузишда ҳар бир конкрет ҳолда ишлаб чиқариш хусусияти ва технологияси ҳисобга олиниб, ваҳима (тревога) машқини ўтказишда қуйидаги оқибатлар юз бермаслиги лозим: технологик режим бузилмаслиги ва участка, ускуна ёки цех нормал ишида узилиш бўлмаслиги; туташ цех ёки участкалар иши тўхтаб ёхуд ушланиб қолмаслиги; заҳарли ва портловчи газ, буғ ва чангларнинг миқдори кўпайиб кетмаслиги; газлашиш, портлаш, алангаланиш ёки маҳсулот чиқиб кетиш хавфи туғилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бундай оқибатларнинг олдини олиш учун ваҳима (тревога) машқи ўтказиш дастурида аниқ чоралар белгиланиши лозим: АБЭРда режалаштирилган, лекин аслида ходимлар босимни ўчириш, ўзгартириш, камайтириш ёки бошқа ҳаракатлар бажарилмайдиган техник қурилмадаги барча жойлар кўрсатилиши; текшириш ҳар бир қатнашчисининг вазифалари аниқ белгиланиши ва навбатчи ходимларнинг ваҳима (тревога) машқи вақтида ман қилинган ҳаракатларни бажаришига йўл қўймаслик учун жавобгар шахслар ичидан вакиллар тайинлаш; ваҳима (тревога) машқи қай шаклда эълон қилинишини белгилаш (авария сиренаси чалиш, телефон қилиш, оғзаки, ёзма хабар ёки бошқа белгиланган усул билан); ваҳимани ким, агар хабар телефон, оғзаки ёки ёзма равишда бўлса, қайси навбатчи ходим эълон қилиши белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишлаб чиқаришда ваҳима (тревога) машқини ўтказиш мумкин бўлмаса ёки хавфли бўлса, АБЭРда режалаштирилган тадбирлар тўғрилигини ва цех ходимлари билим савиясини сўров йўли билан текшириш, ҳаракатлар эса «Очиқ», «Ёпиқ» ва бошқа лавҳалар ёрдамида текширилиши, бу мақсад учун уларни тўплами олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хабар бериш шарт бўлган бошқа ташкилотларнинг шахсларига ваҳима (тревога) машқи ҳақидаги хабарни бериш учун диспетчерга ёки телефончига ваҳима (тревога) машқи ўтказилиши ҳақида хабар бериладиган шахслар рўйхати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваҳима (тревога) машқини ўтказиш имкон борича шундай бажарилиши керакки, ўқув аварияси эълон қилингунча текширувчи шахслар, диспетчер ва телефончидан бошқа ҳеч ким уни билмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваҳима (тревога) машқи тугагач, уни ўтказган раҳбар унда қатнашган шахслар ва ишлаб чиқариш объектининг маъмурий-техник ходимлари билан биргаликда ваҳима (тревога) машқи ўтказилишини таҳлил қилади ва «аварияни» бартараф этиш бўйича якун ясайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Текшириш ва таҳлил материаллари асосида ҳамма аниқланган камчиликлар қайд қилинган ва уларни тузатиш бўйича тадбирлар белгиланган, бажариш муддатлари ва масъул ижрочи шахслар кўрсатилган далолатнома тузилади. Унга асосан ташкилот раҳбари қайд қилинган камчиликларни ёки хавфсизлик қоидалари бузилишини бартараф қилиш ва АБЭРга тегишли тузатишлар ва қўшимчалар киргизиш бўйича буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқув ваҳималарини белгиланган вақтда ўтказиш ва уларнинг натижалари бўйича далолатномаларда кўрсатилган тадбирларни ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилишни ташкилотнинг техник раҳбари амалга оширади.