Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.10.2011 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА БЎЛГАН ВАҚТДАГИ ТОПШИРИҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш, саноат салоҳиятини, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобига ривожлантириш, шу асосда Наманган вилояти аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 сентябрда Наманган вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда муаммоли масалаларни ҳар ойда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ушбу қарорни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, унда бажариш муддатлари ва бажариш учун масъулларни кўрсатган ҳолда қарорни бажаришнинг календарь жадвалини тасдиқлашни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда тадбирларнинг бажарилиши муҳокамасини ташкил этсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги раҳбарлари Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 26 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 октябрдаги 287-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 сентябрда Наманган вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари‎

Масъул бажарувчилар‎

Бажариш муддатлари‎

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига Наманган вилоятининг «Истиқлол» корхонаси учун илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, намойиш залини, замонавий дизайн бўйича ательени, тажриба ишлаб чиқариш цехини ўз ичига олувчи Дизайн ва модалар марказини ташкил этиш. Азимов Р.С., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), «Ўзбекенгилсаноат» ДАК (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Турдиев), Молия вазирлиги (Турсунов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов) 2012 йил IV чорак‎

Ушбу мақсадларда хорижий мамлакатлар (Франция, Италия, Германия)га борган ҳолда дизайн ва модалар марказлари ишларини ташкил этиш тажрибаси ва тизимини ўрганиш.

2011 йил 30 декабргача‎

2.‎ Дўстлик шоҳ кўчаси ва Бобур кўчасида жойлашган кўп квартирали уйлар ва маъмурий биноларнинг таянч қисмини гранит плиталар билан қоплаш тадбирларини амалга ошириш. Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) 2011 йил 10 ноябргача таклифлар тайёрлаш.
‎2012 йил II чоракда тадбирларни амалга ошириш
3.‎ Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий спорт стадионини реконструкция қилишни тугаллаш. Хўжаев Б.А., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), Ўзбекистон футбол федерацияси (Усманов) 2012 йил IV чорак
4.‎ Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда шаҳарнинг марказий ва шоҳ кўчаларида жойлашган маъмурий ва турар жой биноларининг фасадларини қайта бўяш юзасидан таклифлар киритиш. Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев) 2012 йил 10 ноябргача
5.‎ ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига Пунган-Наманган йўналиши бўйича 4Р112 автомобиль йўлининг 75 километрли участкасини ҳаракатланишни 4 полосага ўтказишни назарда тутган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаш. Азимов Р.С., Хўжаев Б.А., Молия вазирлиги (Турсунов), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) 2012 йил III чорак
‎‎қурилишнинг бошланиши — 2012 йил IV чорак
6.‎ Дўстлик шоҳ кўчасидан ўтувчи йўл ўтказгич тўсиқларининг дизайнини яхшилаш. Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), «Ўзавтойўл» ДАК (Абдуллаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) 2012 йил 1 январгача
7.‎ Хорижий инвестор билан биргаликда ипакчилик саноатини ривожлантириш юзасидан тўлиқ циклга (тут кўчатлари экишдан бошлаб ипак газламалар ишлаб чиқаришгача) эга бўлган йирик комплекс яратиш. «Ўзбекенгилсаноат» ДАК (Хайдаров), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов) 2011 — 2013 йиллар
8.‎ Жамият ҳаётининг турли соҳаларида (санъат, адабиёт, спорт, тадбиркорлик ва бошқаларда) иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш. Арипов А.Н., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (Ғаниев) 2011 йил 10 ноябргача
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 43-44-сон, 463-модда)