14.01.2011 йилдаги 11-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг қоидалари, 14.01.2011 йилдаги 11-сон
Кучга кириш санаси
26.02.2011
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур «Ўсимлик хом ашёсини сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги Қоидалари» (бундан кейин — Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисидаги» Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда)га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда)га мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ўсимлик хом ашёсини сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларида портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, авария ҳолатлари ва ишлаб чиқаришда шикастланиш ҳолларининг олдини олиш ҳамда ташкилотларда авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этишга йўналтирилган. Ушбу Қоидаларнинг иловасига мувофиқ ўз таркибида портлаш-ёниш хавфи бор ишлаб чиқариш объектларига (бундан кейин — хавфли ишлаб чиқариш объектлари) эга, уларда бир жойдан бошқа жойга кўчаётган, қайта ишлаб чиқилаётган ва сақланаётган ўсимлик хом ашёси ва унинг қайта ишлаб чиқилган маҳсулоти, портлаш хавфи бор чанг-ҳаво аралашмасини ҳосил қилиш имкони бор, ёндириш манбаидан портлаши, ўз-ўзидан ёниши ёки ёниши ва уни бартараф этгандан сўнг мустақил ёниши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларнинг барча ташкилотларига Қоидалар тегишлидир.
12. Хавфли ишлаб чиқариш объекти учун лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларига саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низом»га (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли қарорининг 4-иловаси, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилади. Саноат хавфсизлиги декларацияси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади, аниқлаштирилади ҳамда саноат хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилади.
14. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизанинг ижобий хулосаси мавжуд ҳолларда «Саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш тизими тўғрисидаги Низом» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли қарорининг 2-иловаси, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда)га мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
в) ўша қаватнинг ўзидаги қўшни хонага юқорида «а» ва «б» бандларда кўрсатилган, чиқиш жойлари билан таъминланган бўлиши зарур, қурилиш меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
75. Мазкур Қоидаларнинг 69—74-бандларида кўрсатиб ўтилган мосламалар ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан серияли ишлаб чиқарилаётган жиҳозларнинг комплектациясига киритилиши зарур.
91. Ишлаётган норийлардан фойдаланишда уларни назорат воситалари билан жиҳозланмагунча (мазкур Қоидаларнинг 69-банди), унинг барабанда пробуксовка қилиши ҳамда лента ва ковшларни норий қувури, головка ва башмак кожухига тегиши ҳолларини истисно этадиган даражада норий лентасининг тортилиши ва юришини созлаш таъминланиши зарур.
133. Электр қурилмаларидан фойдаланиш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш Қоидалари» (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги Қоидалари» (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 18 август Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
138. Ишлаб чиқариш хоналаридаги портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд зоналарида, мазкур Қоидаларнинг 127-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, электр иситиш асбобларидан фойдаланиш ман этилади.
592. Силос ва бункерларга пастки люк орқали, юқоридан қандайдир жисмнинг тасодифан тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида, мазкур Қоидаларнинг 576-банди талабларига риоя қилиб, силос қопқоғининг юқоридаги кириш туйнуги ёпилган ҳолда киришга рухсат берилади.
657. Олов билан боғлиқ ишлар 13-55-09 сонли СТҲ «Портлаш хавфи ва портлаш-ёниш хавфи бор объектларда оловли ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил қилиш бўйича намунавий йўриқнома» («Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 4 май 87-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йил 29 май 20-15-200/13 сонли хати) талабларига мувофиқ бажарилади.