26.03.2010 йилдаги 105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 26.03.2010 йилдаги 105-сон
Кучга кириш санаси
15.05.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭПОКСИД СМОЛАЛАР ВА УЛАР АСОСИДАГИ МАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2010 йил 5 май, 6-24/13-3213/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 йил, 7-сон, 39-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 26 мартдаги 105-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишлашда хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишловчи ташкилотларга (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоавий якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иш берувчи «Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари»га (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) мувофиқ ходимларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Санитария ва гигиена
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнлари ва ускуналари амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар»ига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқариш хоналари табиий ва сунъий ёруғлилиги даражаси ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бино, хона ва бошқа қурилиш иншоотларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги ҳимояси талабларига ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар» мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлаб чиқариш биноларида СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлаб чиқариш хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар СанҚваМ 0046-95 «Гигиеник нормативлар. Иш ҳудуди ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган энг кўп миқдори» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иш жойлари ишлаб чиқиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ тик туриб ва ўтириб ишлаш учун ГОСТ 12.2.032-78 «Ишларни ўтириб бажаришдаги иш жойи. Умумий эргономик талаблар» ва ГОСТ 12.2.033-78 «Ишларни тик туриб бажаришдаги иш жойи. Умумий эргономик талаблар»га мувофиқ мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§.Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати»нинг талаблари инобатга олинган ҳолда ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишлаганда технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари» га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Цех, бўлим, участканинг иш жойларида технологик чизма осиб қўйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Беркитувчи мосламалар чизмада рақамланган, маҳсулотларнинг жойини ўзгартирилиши, йўналиш чизмасида кўрсатилган бўлиши лозим. Чизмадаги беркитувчи мосламалар ва бошқа белгилар аппаратларга хизмат кўрсатиш йўриқномаларига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишлашда бир иш кунига, сменага ёки бир марта бажариладиган ишлар учун етарли бўлган маҳсулот миқдори бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материалларни реакторда синтез қилиш ва ишлатиш жараёнлари алоҳида хоналарда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эпихлоргидрин, толуол ва бошқа дастлабки суюқ ва ёрдамчи маҳсулотларни омборхоналардан цехга, синтез қилиш учун транспортировка қилиш, зичланган қувурлар орқали бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Эпоксид смолалар асосида боғловчи ва елимларни тайёрлаш автоматик қурилмаларда алоҳида жойлашган махсус хоналарда бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эпоксид смолалар асосида ишчи аралашмаларни тайёрлаш, кичик миқдорларда лаборатория жиҳозлари ва инвентари билан сўрма жавонлари ичида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Эпоксид елимлар, боғловчилар, қотирувчилар, тўлдирувчиларни майдалаш, элаш ва бошланғич компонентларни (диметинол, дифенилолпропа-нолни) тортиш, уларни аралаштиргичга юклаш ва аралаштириш маҳаллий сўрма вентиляцияси билан жиҳозланган иш жойларида механик усулда бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Технологик жараёнда бевосита ишлатишдан олдин тайёрланадиган компаунд аралашмасининг қисмлари, бир марта ишлатиладиган ўралган қадоқларда, компаунд рецептураси асосида олдиндан тайёрланиб олиб келинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қадоқлаш идиши бўшатилгач зич ёпиладиган сиғимга солиниши ва смена охирида чиқиндиларни йўқ қилиш жойига олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қаттиқ эпоксид смолаларни эритиб шиша пластикни боғловчисини тайёрлаш аспирацияга эга қиздириш печларида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Эпоксид композицияли кукунни тайёрлаш учун қаттиқ эпоксид смолани, қотирувчини ва минерал тўлдирувчини майдалаш ёпиқ майдалаш ускуналарида амалга ошириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сингдирувчи ваннани эпоксид боғловчи билан тўлдириш, герметизация қилинган қувурлар орқали бажариш керак. Ваннадаги боғловчи сатҳини бир маромда ушлаб туриш ва уни тўлиб кетишини олдини олиш автоматик тарзда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сингдирувчи машинага тўлдирувчи рулонларни қўйиш, уларни шимдириб бўлгандан сўнг ечиш, шимдирилган ва қуритилган полотноларни кесиш механизациялашган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Эпоксид смолани қотирувчи билан аралашмасининг тайёрланиши — аралаштиргичи бор герметизация қилинган аппаратларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Эпоксид смолани қиздириш ёки қотиришни термостатларда, автоклавларда ёки герметизациялашган ва иссиқликдан изоляцияланган қуритиш жавонларида бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Эпоксид аралашмасини тайёрланиши сўрувчи жавонларда ёки вентиляцияга эга ёпмаларда, эпоксид қопламани суртиш ва текислаш амалиётлари эса ходимни қўл терисини ҳимояловчи, ипли қўлқоп устидан резина қўлқоп кийгизилган ва ҳаво олиш аъзосини ҳимояловчи восита (пневмошлем ЛИЗ-4) билан ҳимояланган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Буюмларга эпоксид смола ва компаунларни суртиш ишлари ҳимоя экранли ушлагичга эга асбобларда — шпателлар, лопаткалар ва бошқа мосламаларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Кичик ҳажмли деталлар тайёрланаётганида эпоксид елимни суртиш ёки компаундни қуйиш маҳаллий сўрма вентиляцияси билан жиҳозланган ишчи столларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Эпоксид смолалар ёки унинг асосидаги компаундлар билан майда деталларга ишлов берилиши, ифлосланганда ташлаб юбориладиган қоғоз билан ёпилган махсус темир патнисларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Буюмларни эпоксид лак-бўёқ материаллар билан қўлда пуркаш усулида бўяш фақат шамоллатиш камераларида ва ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Эпоксид лак-бўёқ материаллари чиқиндисини канализацияга тўкиш тақиқланади. Улар махсус ёпиқ идишга йиғилиши ва белгиланган жойга олиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Эпоксид смолани кам миқдорда ишлатадиган лабораториялар, устахоналар ва ташкилотнинг бошқа бўлимлари смоланинг идиши сифатида картон стаканчикларни қўллаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Декоратив қопламаларга эпоксид елимни ёки шиша газламага боғловчини суртувчи валецлар қурилмасининг ваннаси маҳаллий сўрувчи вентиляция билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Эпоксид компаундлар суртилган ёки эпоксид смола асосидаги бўёқ билан бўялган буюмларни қуритилиши маҳаллий сўрувчи вентиляция билан жиҳозланган термостат ва қуритиш камераларида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Қуритиш камераларида буюмларни ҳимояловчи кўзойнаклар, респираторлар, мовутли қўлқопларда бўшатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Серияли ишлаб чиқаришда қабул қилинадиган идишга эпоксид елимининг қиздирилган (эритилган) тузилмасини бўшатилиши механизациялашган ёки автоматлаштирилган бўлиб, аспирацияга эга пана жойда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Йирик буюмларга механик ишлов берилганида ҳаракатланувчи вентиляция қурилмасини қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Буюмларни эпоксид смола асосида аралашмалар билан чангланиши махсус камераларда бажарилиши, иш жойлари эса камералардан ташқарида жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Технологик жараён бўйича дастлабки декоратив қопламаларга эпоксид елимни ёки шиша газламага эпоксид смола асосидаги боғловчини сингдириш механизациялашган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Эпоксид смолалар асосидаги маҳсулотларга механик ишлов берилганида ишлов бериш тури, кесувчи асбоблар ва кесиш режими материалларни бузилишини (ёрилиш, ёнишни) истисно этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Эпоксид смола асосидаги маҳсулотларга ишлов берилганида куймаслиги учун совутиш эмульсиясидан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Елим билан ишлаш учун столлар олинадиган картон қоғози ёки юпқа парда (плёнка) билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Елим билан ифлосланган қоғоз, бир марталик ишлатиладиган (картонли стаканлар) идишлар ва тозалаш учун ишлатиладиган материални йиғиш учун бинода қопқоқли металл идишлар ўрнатилган бўлиши керак. Иш куни ёки смена охирида шу идишлар тозаланиб, ичидаги чиқиндилар эса махсус печларда ёндирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Эвакуацияга чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойланиши СНиП 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги» талаблари бўйича энг узоқ иш жойларидан уларгача бўлган масофага, шунингдек энг кўп сонли сменадаги ишловчиларнинг сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Энг узоқ иш жойидан энг яқин эвакуацияга чиқиш йўлигача рухсат этилган масофа СНиП 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» бўйича эвакуация қилинадиган хонанинг оловга чидамлилиги тоифаси ва ҳажмидан ҳамда бу чиқиш йўли орқали эвакуация қилинаётган ходимлар оқимининг зичлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўлинмасида барча ходимлар танишиши зарур бўлган, ёнғинга қарши анжомлар жойлашган схема осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Электр ускуналар ёна бошлаганда, уни тезда ток манбаидан ўчириш зарур. Ёнғинни ўчириш учун қуруқ қум ёки карбон кислотали ёнғин ўчиргичларни қўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускуналари автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Портлаш жиҳатидан хавфли технологик жараёнлар учун технологик ускуналарда аварияга қарши ҳимоя тизимлари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Аварияга қарши ҳимоя тизимлари технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига уланган ҳолда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Технологик жараённи хавфсиз олиб бориш учун аппаратларда аниқ бир параметрлар (ҳарорат, босим, намлик ва бошқалар) билан белгиланадиган барча (сигнал берувчи, ростловчи, ўзиёзар ва кўрсатувчи) асбоблар ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш ва технологик жараённинг физик-кимёвий параметрларини назорат қилиш учун, ишлаб чиқаришлар назорат-ўлчов асбоблари, авария, огоҳлантирув ва технологик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ёнувчи газлар ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализаторлар ўрнатилган бўлиши лозим. Сигнализаторлар авария вентиляциясига уланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ёнувчи газлар ва буғларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари ҳақида дарак берувчи сигнализация тизимлари (чироқли ва товушли) сигналлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Аварияни бартараф этиш режасида, ишчи ҳудудида зарарли моддаларни сизиб чиқиши ва йиғилиш чегаравий рухсат этилган ҳаводаги концентрацияларидан ошиб кетганида бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахс томонидан баҳоланиши, шунингдек цехда авария ҳолатини эълон қилиш ҳамда ташкилот раҳбарига хабар бериш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Махсус талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Бир ишлаб чиқариш хонасида ҳар хил зарарли моддалар билан ишловчи ишлаб чиқариш участкалари жойлашганда, ишлаб чиқариш хоналарига зарарли моддаларни тарқалиб кетмаслик чоралари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Полларни қопловчи материаллар кимёвий таъсирга чидамли ва зарарли моддаларнинг сорбциясига йўл қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ҳаво алмашуви ташкил қилинганида зарарли моддалари кўп бўлган ёки портлашга хавфли газлар, буғлар ва чанги бўлган хонадаги ҳавони бошқа хоналарга чиқиб кетишини бартараф этиш учун, кейинги хоналарда ҳавонинг ортиқча босимини ушлаб туриш лозим (берилаётган ҳаво ҳажми чиқариб юборилаётганидан кўп бўлиши лозим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ишлаб чиқариш хоналари вентиляциясининг лойиҳаси энг кўп хавфли ва зарарли моддалар ажраладиган, ишларнинг оғирлик категориясини ҳисобга олган ҳолда, муайян ишлаб чиқариш учун ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Умумий сўрма қурилмаларига чанг ва енгил конденсацияланадиган буғ сўрмалари, бундан ташқари аралашганда зарарли аралашмалар ёки кимёвий бирикмаларни ҳосил қилувчи моддаларни бирлаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан иш олиб бориш хоналарида, вентиляция тизимида ва ҳаво билан иситилганда ҳавони рециркуляцияси ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Иситиш-вентиляция жиҳозлари, қувурлари ва ҳаво қувурлари, эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишловчи хоналарда жойлаштирилганида зангламайдиган қилиб бажарилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Берилаётган ҳавони узатиш асосан созланадиган ҳаво тақсимлагичлар орқали иш ҳудудига, маҳаллий сўрмаларни ишига таъсир қилмайдиган қилиб бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Хонанинг ҳаво муҳити хусусиятини ҳисобга олиб ( ишлаб чиқариш хонасининг ҳавосида чанг, намлик, агрессив моддаларнинг бўлиши) ҳимояланган ёритқичлар назарда тутилиши керак (чанг-нам ўтказмайдиган, ёнғинга ва портлашга хавфсиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Авария ёритиш (хавфсизлик ва эвакуация ёритиш) ёритқичлари ишчи ёритиш тизимига боғланмаган ҳолда уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан иш олиб бориладиган ишлаб чиқариш хоналарида кўзни ва терини ювиш учун душ ва фаворалар ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги ишчи аралашмаси иш жойига ишлатишга тайёр ҳолда берилиши лозим. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги ишчи аралашмаларни тайёрлаш марказлашган бўлиб, махсус ходимлар томонидан технолог бошчилигида амалга оширилиши лозим. Иш жойига берилаётган эпоксид смолалар ва улар асосидаги ишчи аралашмаси бир сменада ишлатиладиган миқдордан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 -§. Бошланғич материаллар, ярим ва тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспортда ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ишлов берилувчи материаллар ва ярим маҳсулотлар ҳажм ўлчамлари ишловни бажарувчи ускуна паспорти кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Омборлар ва юк сақлаш учун майдончалар қурилма ва ускуналари, уларнинг қурилиши, санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар белгиланган тартибда тасдиқланган, технологик лойиҳа меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Юклаш-тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш «Юклаш-тушириш ишларида юкловчилар учун меҳнат хавфсизлиги қоидалари» (2006 йил 13 июнь, рўйхат рақами 1582) (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами 1997 й,. 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Омбор ва юк сақлаш учун майдончаларда барча юклаш, тушириш ва оғир меҳнат категориясига тегишли юкни ҳаракатлантириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Юк сақлаш учун майдончалар сатҳи текис бўлиб, чуқурчаларсиз ва 5° дан ошмайдиган нишаби бўлиши керак. Юк сақлаш учун майдончалар қопламаси унга келувчи йўллар қопламасига тенг бўлиши лозим. Йилнинг қиш ойларида юк сақлаш учун майдончалар доимо қор ва муздан тозаланиб, қум, кул ёки шлак сепилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кираверишда ҳаракат йўналиши, юклаш-тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материалларни иш жойларига келтириш қопқоғи зич ёпиладиган махсус идишларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Эпоксид смолалар асосидаги аралашмаларни сақлашда, бир марта ишлатиладиган картон идишлардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Эпоксид смола ёки компаундан бўшаган идишларни ювилиши махсус яхшилаб шамоллатиладиган хоналарда махсус ювиш ванналарида механизациялашган усулда бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Эпоксид смолалар махсус омборларнинг ёпиқ юк сақлаш хоналарида ёки умумий омборхонанинг махсус ажратилган қисмларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Эпоксид лак-бўёқ материалларни, суюқ эпоксид смолалар ва улар асосидаги материалларни қуйиш жойлари маҳаллий сўрма қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Эпоксид лак-бўёқ материалларни омбордан идишларга қуйиб бериш бортлари бор, таглик устида бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Таркибида органик эритмалари бўлган эпоксид лак-бўёқ материалларни зич ёпилган идишларда енгил алангаланувчи моддалар сақланадиган хоналарда сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Бўшаган идиш ва бошқа ўровчи материаллар доимо омбордан шу мақсадлар учун ажратилган жойга чиқарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ҳар бир омбор учун хавфсиз сақлаш ва омборда сақланаётган материаллар билан ишларни ўтказиш бўйича йўриқнома ташкилот маъмурияти томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Чиқиндиларнинг хавфли турлари бегона шахсларнинг кириши чекланган жойларда, идентификация белгилари ва ёзувлари билан таъминланган ҳолда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ишлаб чиқариш ускуналари бутун хизмат қилиш даврида хавфсизлик талабларига ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш ускунаси. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик линия жойлаштириш ва фойдаланиш ишлаб чиқарувчи заводнинг фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишловчи ишлаб чиқаришида асбоб-ускуналарнинг умумий бутланиши (жиҳозланиши) ва жойлашиши хизмат кўрсатиш хавфсизлиги ва қулайлигини, таъмирлаш ишлари ва уларни алмаштиришни ўтказишни таъминлаши, шунингдек ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарга санитария-гигиена талаблари ва технологик жараёнларни ташкил қилиш бўйича технологик меъёр талаблари ва санитария қоидалари талабларини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Носоз асбоб-ускуналардан, хизмат кўрсатишда хавфсизликни таъминламайдиган тегишли блокировкасиз, назорат-ўлчов асбобларисиз, тўсиқларсиз ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Бино ва очиқ майдончаларда жойлашган эпоксид смолалар ва улар асосидаги материаллар билан ишловчи ишлаб чиқариш ускуналари зичланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ускуналарни ўрнатишда қуйидаги талабларга риоя этилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар доимо бўладиган жойлардаги асосий ўтиш йўллари, шунингдек бошқариш шитларига хизмат кўрсатиш майдони бўйича кенглиги 2 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар мунтазам ўтадиган жойларда ўтиш йўлларининг баландлиги (аниқликда) 2 м дан паст бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий иш ўринларида, шунингдек тароқсимон бошқариш тизимларига, маҳаллий назорат-ўлчов асбоблари ва ҳоказоларга эга бўлган машиналар (компрессор, насос, ҳаво пуркагичлар ва ҳ.к.) ва аппаратларга хизмат кўрсатиш майдончаларидаги асосий ўтиш йўлларининг кенглиги 1,5 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма хизмат кўрсатиш зарур бўлганда, аппаратлар, шунингдек аппаратлар ва бино деворлари ораларидаги ўтиш йўллари 1 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппарат ва асбобларни кўрикдан ўтказиш, даврий текшириш ва ростлаш учун ўтиш йўллари — 0,8 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида турган насослар орасидаги ўтиш йўллари - 0,8 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компрессорлар орасидаги ўтиш йўллари — компрессорлар олдида бошқариш шитлари жойлашган ҳолларда 1,5-2 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Компаунд қуювчиларни ишчи столлари маҳаллий сўрма қурилмалар билан жиҳозланган, ёпма жавонларда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Компаунд қуйилган буюмларга механик ишлов бераётган дастгоҳлар (пармалаш, облойни тозалаш) чанг сўрувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Эпоксид смолани синтез қилувчи ва компаундларни тайёрловчи реакторлар технологик намуна олиш учун махсус қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Эпоксид смола билан шимдирилган тўлдирувчини пресслаш учун тайёрлов ишлаб чиқариш жиҳозларни, буюмларни пресслаш ва механик ишлов беришни механизациялаш учун қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Смолани иссиқликда қотириш учун ишлатиладиган жиҳозларни (гидравлик пресслар, термик камералар) тузилмасида маҳаллий сўрма вентиляцияси назарда тутилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Эпоксид композияли кукундан буюмларни тайёрлаганда (иссиқ пресслаш усулида, куйишда) ишлатиладиган жиҳозлар композицияларни автоматик дозировка қилувчи қурилма ва маҳаллий сўрма вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Буюмларга механик ишлов берувчи (силлиқловчи, тозаловчи, кесувчи гильотна қайчилар ва дастгоҳлар) ишлаб чиқариш жиҳозлари маҳаллий сўрма вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ишлаб чиқариш жиҳозларни — сиғимлар (сингдириш ва лакировка қилиш машиналарининг ванналари), бундан ташқари идишларни ишчи юзалари (бидон, флягалар) плёнкали материаллар билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Ишлаб чиқариш жиҳозларнинг исиган юзаларини (реакторлар, смолани эритиш учун печлар, сингдириш машиналарининг қуритиш камералари) ва иссиқ суюқликларни ёки буғни берувчи қувурлар иссиқликка изоляцияланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Таъмирлаш ишларини ўтказиш тартиби ва шароити
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Буйруқ билан тасдиқланган бош пудратчи ва ишлаб турган ташкилот масъул вакиллари ишни бошлашдан олдин наряд-рухсатномани расмийлаштириши лозим. Бош пудратчи иш берувчисига барча пудратчи ташкилотлар хавфсиз шароитларда иш бажариши ва уларнинг ишини мувофиқлаштиришни таъминлаши учун қонунчиликда белгиланган тартибда масъулият юклатилади. Таъмирлаш ишларининг муддати наряд-рухсатномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Буйруқда пудратчилардан бевосита иш раҳбари, шунингдек кўрсатилган ишларга ускуналар ва объектни тўлиқ тайёрлаш, ишларни хавфсиз амалга ошириш ва пудратчилар ёки буюртмачининг таъмирлаш хизмати билан тезкор алоқалар учун жавобгар шахслар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Барча ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали таъмирлаш ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Таъмирлаш ишларида банд бўлган пудратчининг барча ходимлари таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, ушбу цехда ишларни хавфсиз олиб бориш учун ходимлар хавфсизлик техникаси бўйича кириш йўриқномасидан ўтказилиши лозим. Йўриқномадан ўтказиш ишлари буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Режалаштирилган ишларни бажаришдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан ўтказиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Пудратчи ишлаётган ҳудудда буюртмачи томонидан зарарли ва ёниш хавфи бўлган моддаларни пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Асбоб-ускуна ва коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга оширишдан олдин, қуйидагилар бажарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) электр энергия таъминотидан ўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб- ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ ва маҳсулотларидан бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи, заҳарли газлар ва кислород миқдорининг тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Аппаратларни таъмирлаш ва тозалашдан олдин инерт газда пуфланади, кейин эса тоза ҳавода ва сув билан ювилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Таъмирлаш ишларини сўрувчи вентиляция ишлаётган пайтда бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Баландликдаги ишларда фақат таянч ёки резинали қопламалар билан таъминланган соз нарвонлардан фойдаланиш керак. Нарвонлар хавфсизлик техникаси талабларига мос синалган, соз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Майдончалар ва зиналардаги тўсиқлар соз ҳолатда бўлиши зарур. Хавфли жойларда огоҳлантирувчи плакатлар мавжудлиги кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш Қўмитаси раиси Б.ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ