31.03.2010 йилдаги 111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 31.03.2010 йилдаги 111-сон
Кучга кириш санаси
20.05.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЛОР КИСЛОТАСИ ВА ПЕРХЛОРАТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2010 йил 10 май, 6-24/13-3492/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 йил, 7-сон, 39-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 31 мартдаги 111-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишлашда хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) мувофиқ хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
І.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишловчи ташкилотлар (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) учун тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ходимларни ўқитиш ва йўл-йўриқ бериш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилот раҳбарияти ходимларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) мувофиқ таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Санитария ва гигиена
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишлаб чиқариш хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар»ига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш хоналари табиий ва сунъий ёруғлилиги даражаси ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.Ишлаб чиқариш биноларида СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иш жойлари ишлаб чиқиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ тик туриб ва ўтириб ишлаш учун ГОСТ 12.2.032-78 «Ишларни ўтириб бажаришдаги иш жойи. Умумий эргономик талаблар» ва ГОСТ 12.2.033-78 «Ишларни тик туриб бажаришдаги иш жойи. Умумий эргономик талаблар»га мувофиқ мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишлаганда технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари « га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишлашда бир иш кунига, сменага ёки бир марта бажариладиган ишлар учун етарли бўлган маҳсулот миқдори бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хлор кислотаси ва перхлоратларни қўлловчи технологик жараёнлар узлуксизликни таъминлайдиган, ёпиқ циклли зичланган аппаратларда, автоматизация воситаларидан фойдаланган ҳолда олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Технологик лойиҳада зарарли моддалар иш ҳудуди ҳавосига ажралиб чиқиши эҳтимоли бор жойлари аспирацияга эга ёпмалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хлор кислотаси тузларини ишлаб чиқаришда (рух хлори, алюминий хлори, кумуш хлори) иш ҳудуди ҳавосига портлаш ва ёнғинга хавфли бўлган водород, токсик буғлар ва газлар ажралиш эҳтимоли бўлса, хона ҳавоси таркибини доимо назорат қилиб туриш назарда тутилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Катта ҳажмли ишлаб чиқаришлар учун омборхонадан цех сиғимларига кислоталарни транспортировка қилиниши қувурлар орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кислота ва бошқа ўювчи суюқликлар кўчирилишида ва қуйилишида қуйидаги эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бутилларни кўтариб кўчирилиши махсус идишларда икки киши бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кислота ва ишқорларни майда идишларга қуйиш сифонлар ёки қўл насослари ёрдамида бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўювчи суюқликлар ва кислоталар билан ишлаш жойларида «Зарарсизлантириш учун» ёзувли зарарлантириш воситалари бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кислота ва ўювчи суюқликлар билан ишловчилар якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши (резина этик, қўлқоп, кўкракпешли фартук, ҳимоя кўз ойнаги, газниқоблар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ўювчи суюқликлар тўкилса, уларни шу заҳоти йўриқномага мувофиқ зарарлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тез алангаланувчи ва 20°С гача қиздирилган ёнувчи суюқликларни транспортировка қилиш инерт газ ёрдамида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилотда инерт газни етказиб берувчи станция бўлмаса, инерт газдан фойдаланиш учун қурилма жиҳозланиши ёки баллонлардан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бочкалардан суюқликларни бошқа идишларга қуйиш насос ёки вакуум ёрдамида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тез алангаланувчи суюқликлар билан сиғимларни тўлдириш, оқимни узилишини бартараф этувчи тўкиш-тўлдириш қурилмаси орқали бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кимёвий ишчи эритмаларни тайёрлаш махсус қурилмаларда, вентиляция ишлаётганида ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ходимларга ишлаб чиқаришни хавфли ва зарарли омиллари таъсирини бартараф этиш мақсадида, кимёвий компонентларни меъёрлаш ва аралаштириш ёпиқ қувурларда, реакторлар ва сиғимларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сиғимлар, реакторлар ва бошқа жиҳозлардан текшириш учун намуна олиш вакуум усулида ёки махсус намуна олгичлар орқали амалга оширилиб, зарарли моддаларни иш ҳудуди ҳавосига ажралиб чиқмаслиги учун, маҳаллий сўрувчи ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бўшаган идишлар иш жойидан шу заҳоти олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Айланма идишларга ишлов бериш (зарарсизлантириш, ювиш) махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда ёки хоналарда амалга оширилиб, керакли эритмалар захираси билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилмаган зарарли моддалар зарарсизлантирилиб, утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Полга тўкилган ҳар хил кимёвий эритмалар ва эритувчиларни шу заҳоти нейтрализация қилиб, қипиқ ёки қуруқ қум ёрдамида тозалаб олинади, пол эса махсус эритма билан ҳўлланган латтада артилиб, шундан кейин тўкилган жойни ювиш воситаси қўшилган сувда ёки 10% сода эритмаси билан яхшилаб ювилади. Бу ишларни шахсий ҳимоя воситаларида (газниқобларда, респираторда, қўлқопларда) бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кимёвий моддалар чиқиндиларини канализацияга тўкиш тақиқланади. Уларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Артиш латталари ишлатилгандан сўнг махсус қопқоғи зич ёпиладиган яшикларга солиниб, смена охирида цехдан, махсус утилизация қилинадиган жойга олиб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бошқариш пультлари — зарарли ва портлаш хавфи бўлган буғ, газ ва чанглар ажралиб, шунингдек юқори вибрацияга эга бўлган технологик асбоб-ускуналар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Хлор кислотаси ва перхлоратларнинг физик-кимёвий хоссалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Сувсиз хлор кислотаси, НС1 О4 (tc - 100°С осон учувчан суюқлик бўлиб, сақланганда ёки қиздирилганда кичик оксидланиш даражасига эга бўлиб, хлор оксидларига парчаланади. Бу оксидларни йиғилиши ўз-ўзидан портлашга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сувсиз хлор кислотасини органик моддалар билан тўқнашиши уларни оксидланиши натижасида портлашига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Моногидрат - НС1 О4 ( tc-49,9°С) бир зумда қоғоз, ёғоч ва бошқа ёнувчи моддаларни ёндириб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. 70-72% хлор кислотаси — кислоталар ичида энг кучлиси. У актив металлар билан реакцияга киришганда водород ажралиб чиқади ва хлор кислотаси тузларини, перхлоратларни ҳосил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Хлор кислотаси таъсирига платина, олтин, тантал, баъзи бир силикат минераллар (андезит, диабаз, кварц) ва маҳсулотлар (шиша, керамика, фарфор, резина, фаолит ва виннипласт пластмассалари, зангламайдиган пўлат) бардошли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Иситилган кислота кучли оксидловчи ҳисобланади. Кўпчилик органик моддалар ва осон оксидланувчи анорганик моддалар кислота билан реакцияга киришганда портлайди ёки ёниб кетади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Суюлтирилган кислота оксидлаш хусусиятини йўқотади, аммо кучли кислотали хоссасини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Хлор кислотаси фосфор ангридриди ва концентрланган кислота билан реакцияга киришганда портловчи хлор ангидрид-С12О7 рангсиз, мойсимон,осон учувчан суюқлик ҳосил қилади ҳамда аланга таъсирида ёки урилиши (учқун) натижасида портлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Перхлоратларни ўз-ўзидан ёниши ёки портлаши фтор, анорганик ва органик моддалар билан реакцияга киришганда содир бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Перхлоратлар концетрланган эритмалари ўта портловчи моддалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Портлашни олдини олиш учун перхлоратлар кристалгидрат ёки намланган ҳолда ишлаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Перхлоратлар ва хлор кислотаси биргаликда ёнувчи моддалар билан порохсимон аралашмалар ҳосил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Хлор кислотаси ва перхлоратларни қўлловчи ишлаб чиқаришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Технологик жараёнларнинг ташкил қилиниши ва ишлаб чиқариш жиҳозлари ходимларни зарарли моддалар билан бевосита туташишини ва иш ҳудудига зарарли моддаларни ажралиб чиқишини бартараф этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Хлор кислотасини қўлловчи, хлор кислота тузларини — перхлоратларни (рух, алюминий, симоб, кумуш перхлоратлари) ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришларда водород ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс автоматлаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Хлор кислотаси, органик маҳсулотлар (анилин ва дифениламинни), синтетик каучук (хлоропренни) ва бўёқларни ишлаб чиқаришда зарарли моддаларни ажралиши мумкин бўлган жойлар лойиҳани технологик қисмида белгиланган бўлиши шарт. Уларни иш ҳудуди ҳавосида рухсат этилган энг кўп миқдорларидан ошиб кетишидан сақлаш учун аспирацияли ёпиқ жой билан таъминлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Хлор кислота крахмалдан гидролиз спирти ва глюкозани олишда, шакар ва елим ишлаб чиқарилишида қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Хлор кислотага органик моддалар қўшилганида ингибиторлар ҳосил бўлади (металлни эришини сусайтирадиган — уротропин, акридин, пенореагент), шунинг учун 20% ингибитор кислотани металларни зангини кетказиш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Эвакуацияга чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойланиши ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги» талаблари бўйича энг узоқ иш жойларидан уларгача бўлган масофага, шунингдек энг кўп сонли сменадаги ишловчиларнинг сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари соз ҳолатда сақланиши ва қулай жойларга ўрнатилган бўлиши керак. Ёнғин ўчириш анжомлари ва асбобларидан хўжалик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўлинмасида барча ходимлар танишиши зарур бўлган, ёнғинга қарши анжомлар жойлашган схема осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ишлаб чиқариш хоналарида ёнғин содир бўлганда хонадаги вентиляция тизимларини ўчириш ҳамда ҳарбийлаштирилган ёнғиндан сақлаш хизматига хабар берган ҳолда ёнғинни ўчириш ишларини олиб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Содир бўлган барча ёнғинлар тўғрисида ташкилот раҳбарига тезда хабар бериш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ёнғин ўчириш анжомлари, ёнғин ўчириш гидрантлари ва сув ҳавзаларига бориш ва ўтиш йўллари ҳар доим бўш бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ёнғин ўчириш гидрантларида тунги вақтда ёритиладиган ва уларнинг жойлашган жойини тезда аниқлашга имкон берадиган ёзувлар — кўрсаткичлар осиб қўйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Вақтинчалик газланган ҳудудлар тўсиб қўйилган бўлиши керак. Тўсиқларда «Газланган» огоҳлантирувчи ёзув осиб қўйилади, зарур бўлганда постлар қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ёнғинга қарши эшик, сув парда, тўсиқ, шиберлар, ёнғинга қарши девор ва бино, иншоат томларига ўрнатилган тутунга қарши мосламалар доимо соз ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Хом ашё ва тайёр маҳсулот ўтказиладиган девордаги очиқ тешиклар ёнғин, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини тарқалишига йўл қўймайдиган мослама ва воситалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва омборхоналарнинг ёнадиган конструкцияларига ёнғиндан ҳимоялайдиган таркибли модда билан ишлов берилган, улар ёнғиндан ҳимоялайдиган бўёқ ёки суркаладиган материаллар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ходимлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенг ўрганиш мақсадида, улар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулот ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар охирида ходимларнинг олган билимлари синовдан ўтказилиши лозим. Ўтказилган синов натижалари ҳужжатлаштирилиб, унда ўтилган мавзулар бўйича баҳолар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ёнувчи газлар ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализация воситалари ўрнатилган бўлиши ва улар авария вентиляциясига уланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Аварияни бартараф этиш планида, ишчи ҳудудида зарарли моддаларнинг сизиб чиқиши ва йиғилиши чегаравий рухсат этилган ҳаводаги миқдорларидан ошиб кетганида, чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахслар томонидан баҳоланиши, шунингдек цехда авария ҳолати эълон қилиниши ҳамда бу тўғрисида ташкилотнинг раҳбари хабардор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Махсус талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Бир ишлаб чиқариш хонасида ҳар хил зарарли моддалар билан ишловчи ишлаб чиқариш участкалари жойлашганда, ишлаб чиқариш хоналарига зарарли моддаларни тарқалиб кетмаслик чоралари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Полларни қопловчи материаллар химиявий таъсирга чидамли ва зарарли моддаларнинг сорбциясига йўл қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ҳаво алмашуви ташкил қилинганида зарарли моддалари кўп бўлган ёки портлашга хавфли газлар, буғлар ва чанги бўлган хонадаги ҳавони бошқа хоналарга чиқиб кетишини бартараф этиш учун, кейинги хоналарда ҳавонинг ортиқча босимини ушлаб туриш лозим (берилаётган ҳаво ҳажми чиқариб юборилаётганидан кўп бўлиши лозим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ишлаб чиқариш хоналари вентиляциясининг лойиҳаси энг кўп хавфли ва зарарли моддалар ажраладиган, ишларни оғирлик категориясини ҳисобга олган ҳолда, муайян ишлаб чиқариш учун ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Умумий сўрма қурилмаларига чанг ва енгил конденсацияланадиган буғлар сўрмалари, бундан ташқари аралашганда зарарли аралашмалар ёки кимёвий бирикмаларни ҳосил қилувчи моддаларни бирлаштирилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан иш олиб бориш хоналарида, вентиляция тизимида ва ҳаво билан иситилганда ҳавони рециркуляцияси ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Иситиш-вентиляция жиҳозлари, қувурлари ва ҳаво қувурлари хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишловчи хоналарда жойлаштирилганида, бундан ташқари агрессив муҳитли ҳавони чиқариб юбориш учун мўлжалланган бўлса, зангламайдиган қилиб бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Берилаётган ҳавони узатилиши асосан созланадиган ҳаво тақсимлагичлар орқали иш ҳудудига, маҳаллий сўрмаларни ишига таъсир қилмайдиган қилиб бериш назарда тутилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Сўрма тизимлари жойлашган хоналар, ҳар хил портлаш ва ёнғинга хавфли тоифали бир нечта хоналарга хизмат кўрсатадиган бўлса, нисбатан хавфлироқ категория бўйича ҳисоблаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Чанг ва енгил ёнувчи буғларнинг сўрмаларини, бундан ташқари аралашганда зарарли аралашма ёки кимёвий бирикмалар ҳосил бўлса, умумий сўрма қурилмасига бирлаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ёнғинга ва портлашга хавфли хоналарнинг электр сим ўтказилиши портлашга хавфсиз қилиб ишланган бўлиши лозим. Бу хоналарда ўчирувчи электр мослама, сақлагичлар ўрнатилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Кутилмаганда катта миқдорда зарарли ёки ёнувчи газлар, буғлар ёки аэрозоллар бирданига кириб қолиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш хоналарига авария вентиляцияси назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Хонанинг ҳаво муҳити хусусиятини ҳисобга олиб (ишлаб чиқариш хонасининг ҳавосида чанг, намлик, агрессив моддаларнинг бўлиши) ҳимояланган ёритғичлар назарда тутилиши керак (чанг-нам ўтказмайдиган, ёнгинга ва портлашга хавфсиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Авария ёритиш (хавфсизлик ва эвакуация ёритиш) ёритғичлари ишчи ёритиш тизимига боғланмаган ҳолда уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан иш олиб бориладиган ишлаб чиқариш хоналарида, кўзни ва терини ювиш учун авария души ва фавворалар ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспортда ташишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Омборхоналар ҚМҚ 2.09.12-98 «Омбор бинолари» талабларига асосан махсус бир қаватли биноларда жойлаштирилиб, уларда сақланаётган моддаларни хилига қараб ажратилган бўлинмаларда сақланиши ва қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
поллар кислота ва ишқорларга қарши чидамли материаллардан, полни юзаси текис ва кислоталарни, ишқорларни ҳамда полни ювган сувларни ўймаларга йиғиш учун нишаб билан тайёрланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берувчи ва сўрувчи вентиляция тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деворлар 2,0-2,5 м баландликда кимёвий моддаларни сингдирмайдиган плита билан қопланиб, ундан юқори қисми эса ёғли лак-бўёқ билан бўялган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Омборхонага киришда суюқликларни авария пайтида ёйилиб кетмаслиги учун пандуслар қилинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Кислота ва ишқорларни биноларнинг подвалларида, ярим подвалларида ва юқори қаватларида сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Кислоталарни сақлаш омборларида ва майдонларида бехостан тўкилган суюқликларни нейтрализация қилиш учун керакли миқдорда оҳак ва сода, бундан ташқари уларни йиғиш учун қум ҳам бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Кислота солинган бутилларни иситиш приборлари олдига қўйилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Оксидланиш хусусиятига эга моддалар дарахт, қипиқ, сомон ва бошқа енгил ёнувчан материаллар билан тўқнашишини бартараф этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Лабораторияларда концентрацияланган минерал кислоталарни 2 л дан ортиқ бўлмаган миқдорда, қалин деворли, шиша тиқинли ва қопқоқли шиша идишларда зангламайдиган тагликли сўрмага эга жавонларда сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89.35 фоизли хлор кислотасини полиэтилен идишларда ва бошқа фоизли миқдордаги хлор кислотасини — фторопласт идишларда сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Суюқ пероксидларни ва гидропероксидларни қора ойнали ва полиэтиленли сиғимларда сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Механик таъсирга сезгир қаттиқ пероксидларни ичидан полиэтилен ёки парафин билан қопланган контейнер — қутиларда сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Пероксидларни тахта жавонларда сақланиши, шиша идишлардаги пероксидлар темир яшикларга солинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Кимёвий моддалар сақланадиган жойлар ГОСТ 12.4.026-76 талабларига мувофиқ хавфли белгиларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Юклаш-тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари» (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Омбор ва юк сақлаш учун майдончаларда барча юклаш, тушириш ва оғир меҳнат категориясига тегишли юкни ҳаракатлантириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Хлор кислотаси, перхлоратлар ва улар асосидаги материалларни иш жойларига келтирилиши қопқоғи зич ёпиладиган махсус ичидан тўшалган идишларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Ҳар бир омбор учун хавфсиз сақлаш ва омборда сақланаётган материаллар билан ишларни ўтказиш бўйича йўриқнома ташкилот маъмурияти томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Кимё моддалари билан ишловчи ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш асбоб-ускунаси. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.2.049-80 «Ишлаб чиқариш асбоб-ускунаси. Умумий эргономик талаблар»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик линия жойлаштириш ва фойдаланиш ишлаб чиқарувчи-заводнинг фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан ишловчи ишлаб чиқаришида асбоб-ускуналарнинг умумий бутланиши (жиҳозланиши) ва жойлашиши хизмат кўрсатиш хавфсизлиги ва қулайлигини, таъмирлаш ва уларни алмаштириш ишларини ўтказишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ишлаб чиқариш ускуналар конструкцияси бўйича монтажда, ишлатишда, таъмирлашда, транспортировка қилинишида ва сақланишида хавфсизлик талабларини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. 0,07 МПа (0,7 кгс/см2 ) дан кўп босим остида ишлаётган идишлар, цистерналар ва бочкаларнинг фойдаланилиши, таъмирлови, монтажи, тайёрланиши, тузилиши «Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари» га мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Хлор кислотаси ва перхлоратлар билан контактда ишлайдиган технологик ускунани қўзғалувчи уланишни зичлаш учун ён томонли тур зичлашни ишлатиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Зичлаш етарли бўлмаганда, ускуна маҳаллий сўрғичга эга бўлиши керак. Ўрнатилган вентиляцион тизимлар технологик ускунани ишга туширадиган қурилма билан бирга ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Барча агрегатларни зичлаш қурилмалари кўрик ва текширувдан диққат билан ўтказилиб, зичлиги бузилган жойлар дарҳол тузатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Газ ёки буғларни сизиб чиқиш манбалари вужудга келган ҳолларда, ишни носозликлар бартараф этилгунча тўхтатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ускуна паспорт ва ускунали рақамга эга бўлиши керак. Тайёрловчи-завод паспорти бўлмаганда у ташкилот томонидан тузилади. Ускунани рақами бўйича ускуна ҳисоб ва даврий кўриклари махсус дафтарига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Барча технологик ускуналарга, технологик схема рақамига мувофиқ рақам қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Ускунани ҳаракатланадиган ва айланадиган хавф манбаи бўлган қисмлари тўсиқлар билан тўсилган бўлиши керак. Тўсиқ мосламалари етарлича зич ва ишончли мустаҳкамланган бўлиб, ишлаб чиқариш ишига ва ускунани созлашга халақит бермаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Ишлаб чиқариш ускуна ва коммуникациясини жойлашуви, уларга хизмат қилиш ва таъмирлаш учун қулайлиги ва хавфсизлиги, авария ҳолатида ёки ёнғинда инсонларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Анализаторларнинг ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналарда ва очиқ портлаш хавфи бўлган қурилмаларда «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган шкафларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Турли операцияларни бажариш учун ускунанинг хизмат қилиш ҳудудида хизмат қилувчи ходимнинг иш жойи юришга қулай бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган пайтдаги хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, уларнинг паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Ишлаб чиқаришининг технологик ускуналари ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ кўрикдан ўтказилиб ва таъмирланиб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлашни ташкиллаштириш ва ўтказиш амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Ускуна ва агрегатларни капитал ёки жорий таъмирдан сўнг қабул қилиш комиссия томонидан далолатнома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилувчи таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал, таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқдан ўтказилиши лозим. Йўриқ ўтказилганлиги журналда ҳар бир ходим учун алоҳида расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Таъмирлаш ёки монтаж қилиш ишлари даврида меҳнат шароитлари ўзгарган тақдирда ходимлар навбатдан ташқари йўриқдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим, пойабзал ва сақловчи мосламалар билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Катта ўлчамли ва оғир юкларни кўтариш, жойдан-жойга кўчириш ва тушириш ишлари таъмирлаш ишлари учун жавобгар шахснинг кузатуви остида бажарилиши лозим. Катта ўлчамли деталларни ортиш ва тушириш ишлари бажарилаётган пайтда ушбу участкадаги бошқа ишлар тўхтатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Ичини кўрикдан ўтказиш учун тўхтатиб қўйилган ускуналар, агрегатлар ва коммуникациялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) барча қувурлардан, ишлаётган ускуналардан, газ қувурлардан, электр энергияси манбаларидан ишончли равишда узиб қўйилган ва уларнинг ичидаги материаллардан бўшатиб қўйилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) заҳарли ёки портловчи газ, буғ ва чанг билан ишловчи ускуна, агрегат ва коммуникациялар юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари шамоллатилиши ва уларнинг ичида кўрсатиб ўтилган моддаларнинг йўқлиги текшириб кўрилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) узатмаларининг электр схемалари узиб қўйилиши, ишга туширувчи қурилмаларига «Ёқилмасин, одамлар ишламоқда!» матнли плакатлар осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фақатгина таъмирлаш ишларини бажариш учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан плакатларни олиб қўйиш ва агрегат ва ускуналарни ёқиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган зонадаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Барча таъмирлаш ишлари цех, ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти раҳбари С. РАШИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзкимёсаноат» ДАК бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ