24.06.2010 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 24.06.2010 йилдаги 188-сон
Кучга кириш санаси
14.08.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШОХСИМОН ГУРУҲЛИ БУРҒҚУДУҚЛАРНИ БУРҒУЛАШ, ЎЗЛАШТИРИШ ВА ИШЛАТИШНИ БИР ВАҚТДА ХАВФСИЗ БАЖАРИШГА ОИД ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2010 йил 4 август, 6-24/13-6332/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шохсимон гуруҳли бурғқудуқларни бурғулаш, ўзлаштириш ва ишлатишни бир вақтда хавфсиз бажаришга оид йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 24 июндаги 188-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШОХСИМОН ГУРУҲ (КУСТ)ЛИ БУРҒҚУДУҚЛАРНИ БУРҒУЛАШ, ЎЗЛАШТИРИШ ВА ИШЛАТИШНИ БИР ВАҚТДА ХАВФСИЗ БАЖАРИШГА ОИД
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) ва ЎзР ВМ нинг 2004 й., 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) мувофиқ талаблари гуруҳли бурғқудуқларни қуриш ва уларни ишлатиш орқали нефть конларини ўзлаштириш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларга тааллуқли ва саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият олиб бораётган барча ташкилотлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома бурғқудуқларни қуриш, ўзлаштириш, ишлатиш ва таъмирлаш бўйича технологик операцияларни бир вақтда олиб борилганда, чегараланган ҳудудда кўплаб хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлганда бажариладиган ишларнинг саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 - §. Умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Йўриқномада гуруҳли бурғқудуқлар майдонида хавфсиз ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш, ишларни ташкил қилиш, гуруҳли қуриш ва гуруҳдаги бурғқудуқларни ишлатиш ва қуриш шароитида технологик операциялар кетма-кетлигига доир талаблар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гуруҳли бурғқудуқлар майдонларини тайёрлаш, бурғқудуқларни қуриш, конларни жиҳозлаш ва ишлаш бўйича лойиҳавий ҳужжатлар таркиби ва тузилиши Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва ШНК 1.03.01-08 «Корхона, бино ва иншоотларни капитал қурилиши бўйича лойиҳавий ҳужжатлар таркиби, ишлаб чиқилиши, келишиш ва тасдиқлаш тартиби» талабларига жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳага киритиладиган техник, технологик ва ташкилий ечимлар, шунингдек, гуруҳли бурғқудуқлар майдонидаги айрим объектларни ишга тушириш босқичлари ва тартиби мазкур Йўриқнома талабларига асосан қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Гуруҳли бурғқудуқлар майдонларини жойлаштириш ва режалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гуруҳли майдонлардаги бурғқудуқлар позицияли қилиб жойлаштирилиши керак. Лойиҳада белгиланадиган гуруҳдаги бурғқудуқлар сони 8 тадан ошмаслиги керак. Гуруҳлар орасидаги масофа 15 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Позиция - қудуқлар орасидаги масофа 5 m га тенг бўлган бурғқудуқлар гуруҳи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гуруҳли майдонлардаги бурғқудуқ гуруҳлари сони чегараланмайди, аммо бир гуруҳдаги барча қудуқларнинг эркин дебетининг йиғиндиси нефть бўйича 4000 t/d дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қудуқларнинг оғзи махсус майдонда бир тўғри чизиқ бўйлаб гуруҳ ўқи бўйича бир-биридан 5 m нарида жойланиши лозим. Айрим ҳолларда (айрим сабабларга кўра) лойиҳада қудуқлар орасидаги масофа камроқ белгиланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда бу четланиш «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли регионал органи билан келишилади. Қудуқлар орасидаги масофа 2 m дан кам бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гуруҳлар ёки гуруҳли майдон билан якка бурғқудуқ орасидаги масофа 50 m дан кам бўлмаслиги зарур. Гуруҳли майдон чегарасидан магистрал ва кон ичи йўлларигача бўлган масофа 50 m дан зиёд бўлиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Гуруҳли майдонда ёнғиндан сақлаш техникасини жойлаштириш учун 20x20 m ўлчамли майдонча бўлиши керак. Майдончанинг жойлашуви лойиҳада ёнғин хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гуруҳли майдон ҳудудида хизмат ва маиший хоналар ёнғин хавфсизлиги талабларига асосан жиҳозланиши ва бурғуланаётган қудуқ оғзидан минора баландлиги ва унга плюс 10 m масофа нарида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бурғуланган, ишлаб турган бурғқудуқлар билан хизмат (маиший) хоналари орасидаги масофалар амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гуруҳли майдонлар ўлчамлари тебранма дастгоҳлар, бошқарув станциялар трансформатор оралиқ станциялар, газлифт газўтказгичлар, кабелли эстакадаларни бурғқудуқ гуруҳи ўқидан бир тарафда ҳамда марказдан қочма насосларга ва тебранма дастгоҳларга ўтказилган ерости кабел йўллари бурғқудуқ гуруҳи ўқидан бошқа тарафда жойлаштириш талабларини инобатга олган ҳолда, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органлари билан келишиш шарти билан, бурғқудуқларни ҳар хил ишлатиш усулларда технологик ускуна, бурғқудуқни таъмирлаш учун агрегатлар, махсус техника, бошқа ускуналарни жойлаштиришни таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Гуруҳли бурғқудуқлар майдонларида ишларни ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Газ омили 200 m3/t дан зиёд бўлган нефть конларини ўзлаштирганда, мустаҳкамловчи қувурлар бирикмасидаги зичликни синашда ва бурғқудуқ оғзини отқинга қарши ускуналар билан боғлашда, лойиҳавий ҳужжатда қўшимча хавфсизлик чораларини кўллашни мўлжаллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гуруҳли бурғқудуқларни қуриш ишлари узлуксиз циклда олиб борилганда, навбатдаги бурғқудуқда бурғулаш ишлар якунлангандан ва ишлатиш қувурлари бирикмаси ҳамда қудуқ оғзи боғламасининг цементлаш сифати, мустаҳкамлиги ва зичлигини текшириш яхши натижа бергандан сўнг, бурғқудуққа насос-компрессор қувурлар туширмай туриб консервациялашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бурғулаш, ўзлаштириш, ишлатиш ва таъмирлаш жараёнида бурғқудуқ оғзини боғлаш схемаси, корхона томонидан ишлаб чиқилиб, буюртмачи ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органи билан келишилади ва корхона техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оқимларни жадаллаштириш, шу жумладан, горизонтал тармоқлар билан бурғулаш орқали маҳсулдор қатламларни қўшимча тешиб очиш, кетма-кет ўзлаштириш, ясаган завод йўриқномасига кўра бурғқудуқни ўзлаштириш ва таъмирлаш учун қурилма (агрегат)ларни хавфсиз монтаж қилиш ва ишлатишни таъминлаш мақсадида, бурғуланаётган қудуқ оғзидан камида 10 m нарида жойлашган, олдин қазилган қудуқларни ҳам ишга туширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гуруҳли бурғқудуқлар майдонини сув таъминлаш тизимида, ўт ўчириш стволларини магистрал сув узатиш тизими ёки бошқа сув таъминот манбаларига улаш учун кетадиган вақт мобайнида ишлаётган бурғқудуқларнинг оғзига аварияли сув сепиш имконини режалаштириш лозим. Қатламда босимни бир маромда ушлаб туриш тизимларида, ишчи агент сифатида кимёвий реагентлар қўшилмаган техник сув ишлатилса, уларни тизимга уланишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нефтгазсув намоён бўлиши ва очиқ фавворани тугатиш учун зарур бўлган ускуна, махсус мосламалар, асбоб, материаллар, махсус кийим, эҳтиёт ва шахсий ҳимоя воситалари шай ҳолатда корхонанинг аварияли захира ёки махсус хизмат омборларида сақланиши керак. Омборлар жойлашуви гуруҳли бурғқудуқ майдонига зарур воситаларни тезкор етказилишини таъминлаши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бурғқудуқларни қуриш, ускуналарни йиғиш, бурғулаш, ўзлаштириш, ишлатиш ва таъмирлашга оид ишларда хавфсизликни таъминлаш бўйича жавобгарлик, корхоналар раҳбарлари ёки мазкур ишларни бажаришга жалб қилинган заминдан фойдаланувчи ташкилотлар бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Гуруҳли майдонда жойлашган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан бирида бир неча корхона ишлаганда, ишларни ташкил этиш ва бажариш тартиби, мазкур корхоналар раҳбарлари биргаликда тасдиқлаган «Корхоналараро ўзаро муносабат тўғрисидаги низом» да битта корхонанинг бир неча бўлинмалари ишлаганда эса — корхона раҳбарининг кўрсатмаси бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Гуруҳли майдонда ишлаб чиқариш жараёни иштирокчилари бажараётган ишларнинг ташкил қилиниши, бажарилиши ва сифатини текшириш ҳамда назорат қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рухсатнома-наряд бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) минора-чиғир блокини, бошқа ускуналарни янги позиция ёки бурғқудуққа кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бурғулаш қурилмасини қисмларга ажратиш (демонтаж);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бурғқудуқни тешиш (перфорация қилиш) ва ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бурғқудуқларни боғлаш ва маҳсулот йиғиш тизимига улаш ҳамда қатламдаги босимни бир маромда ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бурғқудуқни ўзлаштириш ва таъмирлашга мўлжалланган кўчма агрегатларни йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) электр-газ пайвандлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) гуруҳ, омборлар ҳудудини дастлабки ҳолатига келтириш (рекултивация қилиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳдаги ишларни бажаришга рухсатнома-наряд жавобгар раҳбар томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишларнинг бирор участкасида ғайритабиий ҳолат (нефтгазсув намоён бўлиши, нефтўтказгич ёрилиши ва ҳ.к.) вужудга келса, ҳар бир иш бажарувчи дарҳол бу тўғрисида иш раҳбари ва ишлаб чиқариш жараёнининг қолган иштирокчиларини огоҳлантириши шарт. Бундай ҳолатларда гуруҳли майдондаги барча ишлар, ғайритабиий ҳолат сабаблари ва аломатларига барҳам бергунча тўхтатиб турилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Нефтгазсув намоён бўлиши ёки очиқ фавворалар билан боғлиқ бўлган аварияларни бартараф қилиш ишлари «Аварияларни бартараф қилиш режаси» га асосан бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Гуруҳдаги электргазпайвандлаш ишларини амалдаги мавжуд йўриқномалар талабларига асосан аттестациядан ўтган малакали пайвандчилар бажариши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ишларни бажаришда Портлашдан хавфли ва ёнғинпортлашдан хавфли объектларда оловли ишларни хавфсиз ўтказишни ташкил қилиш бўйича соҳа йўриқномасини қўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бурғулаш қурилмасининг ички ёнув двигатели, кўчма ва цементловчи агрегатлар, бошқа махсус техникаларнинг чиқариб юбориш қувурлари учқунсўндиргичлар билан жиҳозланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Гуруҳли Қудуқ майдонига технологик ва махсус транспортларни келиш йўлларининг сони лойиҳа билан аниқланади. Майдончага транспортда келиш йўллари, автотранспорт ва махсус техника (ўт ўчириш,ФВВ ва бошқа машина) ларни йил давомида ўтишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аварияли ҳолатлар вужудга келганда, одамлар, транспорт ва махсус техникани гуруҳли майдондан эвакуация қилиш тартиби аварияларни бартараф қилиш режаси (АБР)да баён қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Гуруҳли майдонни фланецли колонналардан баландроқ даражада тошқин сувлари босган ҳолда, бурғқудуқларни бурғулаш, ўзлаштириш ва таъмирлаш мумкин эмас; айни пайтда бурғқудуқларни ишлатиш, заминдан фойдаланувчи (унинг вакили) тасдиқлаган ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органи билан келишилган махсус режа бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Бурғқудуқларни қуриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Гуруҳли бурғқудуқлар майдонларида бурғқудуқларни қуриш ШНК 1.03.06-09 «Лойиҳалашгача ва шаҳар қурилиши ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш қоидалари»да белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳага биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳли нефть бурғқудуқлари учун ер ажратиш меъёрлари ҚМҚ 2.10.05-97 «Нефть ва газ бурғқудуқлари учун ер ажратиш меъёрлари» га асосан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Гуруҳли майдон, транспорт келиш йўллари, ЭУТ (электр узатиш тармоқлари) қурилиши, омборлар, марзалар ва ҳ.к.лар ишларни ташкил қилиш лойиҳасига асосан, биринчи бурғқудуқ бурғуланишидан олдин қуриб битирилиши даркор. Бурғқудуқни қуриш ишларини бошлашга гуруҳли майдон тайёрлигини, буюртмачи томонидан тайинланган, таркибига иш бажарувчи, бурғулаш корхонаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи ташкилот вакиллари киритилган комиссия аниқлаши керак. Гуруҳли майдонда, белгиланган тартибда лойиҳага киритилган ўзгартиришларга асосан, бурғқудуқлар сони кўпайган ҳолда, гуруҳли майдонни кенгайтириш, қўшимча омборлар қуриш, коммуникацияларни (монтаж қилиш) йиғиш ва ҳ.к. лар бўйича ишларни, бурғулаш ва лойиҳада мўлжалланган бошқа ишлар билан бирга бажаришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бурғулаш қоришмаси таркибида 5 % дан ортиқ газ мавжуд бўлса, ёки нефть асосидаги қоришма ишлатилса, бурғулаш жараёнида бурғулаш иш майдони, насос блоки, бурғулаш қоришмасини тозалаш блоклари ва идишлар тизимларидаги газ ҳаво муҳитидан намуналар олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Минорали-чиғир блоки, бошқа блоклар ва ускуналарни янги позицияга кўчиришда, минорани синашда ҳамда минорани ўта зўриқиши билан боғлиқ бўлган аварияли ишларда, хавфли зонада жойлашган қўшни бурғқудуқларни ўзлаштириш бўйича ишларни тўхтатиш зарур. Хавфли зонадан (минора баландлиги плюс 10 m радиусда), бевосита аварияни бартараф қилиш, минора-чиғир блокини кўчиришда банд бўлган ишчилардан ташқари, барча бошқа одамларни чиқариб юбориш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Юқори босимли қувурузаткич, манифолдларни босим билан текшириш, бурғқудуқларни пуфлаш ишларини бажарганда, қудуқларни бурғулаш, ўзлаштириш ва таъмирлаш ишлари ва технологик операцияларни бажаришга халақит берса, юқорида қайд этилган иш турлари тўхтатилиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Превенторларни ишчи босимга текшириш муддатлари корхона томонидан, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий органи билан келишиб белгиланади. Бу муддат бир гуруҳ қудуқларни бурғулаш вақтидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Нефтнинг тўкилиши ёки ҳаво муҳитга газ келиши билан боғлиқ бўлган аварияларда гуруҳдаги барча ишлар, шу жумладан нефтни қазиб чиқариш ишлари ҳам тўхтатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Бурғқудуқларни ўзлаштириш, ишлатиш ва таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қувурларда отиб тешиш ишларини бажариш (ишлатиш қувурлар бирикмасини тешиш, таъмирлаш ишлари ва ҳ.к) вақтида бурғқудуқ атрофида камида 10 m радиусда хавфли зона белгиланади. Тешик очиш ишлари хавфсизлик талабларига амал қилиниб бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Гуруҳдаги бурғқудуқларни ўзлаштириш, уларни кейинчалик ишлатиш усулидан қатъи назар, корхона техник раҳбари томонидан тасдиқланган ва буюртмачи билан келишилган ишлар режасига асосан амалга оширилиши даркор. Қудуқларни ўзлаштириш бўйича ишлар ва ўзлаштириш жараёни белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўзлаштирилган бурғқудуқни нефть йиғиш коммуникацияларига уланиши лойиҳага мос равишда бажарилиши шарт. Нефть йиғиш ва ташиш (транспортировка)да муваққат (временный) схемалардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Бурғқудуқни кўчма компрессор ёрдамида инерт газлардан фойдаланиб ўзлаштиришда, компрессор бурғқудуқ оғзидан камида 25 m нарида ўрнатилиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Гуруҳдаги бурғқудуқларнинг оғзи (фойдаланиш усулига қараб) бир хил русумли арматура билан жиҳозланиши, уларнинг колоннали фланецлари эса, гуруҳ майдони юзаси билан бир сатҳда жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Юқори дебитли ҳамда юқори газ омилли бурғқудуқларда кескич-клапанлар ва масофадан бошқариладиган қудуқ оғзи зулфинларига бўлган зарурат ва ўрнатиш тартиби, ишлар хавфсизлигини таъминлаш шартидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Гуруҳдаги биринчи бурғқудуқ ишга туширилиши билан Гуруҳ майдонининг барча ҳудудида ҳаво муҳитининг газланишини назорат қилиш тартиби белгиланиши даркор. Намуна олиш жойларини аниқлаш, текшириш, жадвал ишлаб чиқиш ишлари заминдан фойдаланувчи (буюртмачи)нинг вакили томонидан бажарилади. Мазкур назоратнинг бажарилиши гуруҳли майдон учун масъул раҳбар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Бурғқудуқни бурғулаш ва ўзлаштириш бўйича ишлар якунидан сўнг гуруҳли майдондаги бурғулаш ускуналари, қурилишда фойдаланилмаган материал, ускуна, бурғулаш чиқиндилари ва ҳ. к. дан тозаланиши даркор. Гуруҳли майдон ёки унинг қисмини далолатномага асосан буюртмачига топширилгандан сўнг пудратчи мазкур ҳудудда содир бўлган воқеа ва ҳодисалар учун жавобгар эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ишлатилаётган бурғқудуқларнинг хавфли зонаси доирасида, бевосита ишларни бажарилишига тааллуқли бўлмаган шахслар ва транспорт воситаларининг мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Бурғқудуқни таъмирлаш бўйича ишларни корхона техник раҳбари томонидан тасдиқланган режага асосан, махсус бригада бажариши керак. Иш режасига саноат хавфсизлиги ва атроф муҳитни сақлаш бўйича барча зарур тадбирлар киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ишлаётган бурғқудуқларга хавфли таъсир қилиш имконини бартараф этувчи тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ этиш шарти билан қўшни бурғқудуқларни тўхтатмай туриб, бурғқудуқларни таъмирлашга рухсат этилади. Кўрсатилган тадбирлар ишлар режасида баён этилади. Қўшимча равишда маҳсулдор ётқизиқларни очишда, қўшни қудуқлар тўхтатилиши, зарурат бўлса беркитилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Бир гуруҳли майдонда бурғқудуқларни таъмирлаш ёки ўзлаштириш бўйича бир вақт ичида иккита махсуслаштирилган бригада ишлаши мумкин. Бундай ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар корхона томонидан ишлаб чиқилиб, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органи билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Газлифтли гуруҳлардаги бурғқудуқларни таъмирлашда, ускуналарни жойлаштиришдан аввал, таъмирланаётган бурғқудуққа ҳамда чапдаги ва ўнгдаги қўшни бурғқудуқларга ускуналарни жойлаштириш пайтида газ ҳайдаш тўхтатилади. Газлифт газузаткичлари трассаларида махсус техника ўрнатилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Хавфли зонадаги бурғқудуқларнинг ишлаши тўхтатилгандан сўнг бурғулаш қурилмаси қисмларга ажратилиб унинг блок ва узеллари гуруҳли майдондан транспортда олиб кетилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур «Шохсимон гуруҳ (куст)ли бурғқудуқларни қуриш, ўзлаштириш ва ишлатишни бир вақтда хавфсиз бажаришга оид йўриқнома» Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз»МХК ва Ўзбекистон ёнилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси МК билан келишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А.ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раисининг биринчи муовини Х.МАЖИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёнилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси М.ХАКИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 май