ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ИХТИРО, ФОЙДАЛИ МОДЕЛ, САНОАТ НАМУНАСИ, СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҒИ, ТОВАР БЕЛГИСИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЕЛГИСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ, ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАР ТОПОЛОГИЯСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ ТЎЛИҚ ЁКИ ҚИСМАН БЕРИШ, ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ УЧУН ДАСТУРГА, МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА БЎЛГАН БАРЧА МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ БУТУНЛАЙ ЁКИ ҚИСМАН ЎЗГАЛАРГА БЕРИШ ВА МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1481-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 31 мартдаги 8-мҳ-сонли «Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3359, 31.03.2022 й.) асосан 2022 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2005 йил 11 майдаги 48-сон буйруғи (рўйхат рақами 1481, 2005 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 176-модда) билан тасдиқланган Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
25-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 424-модда)