ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ПАТЕНТ ЭГАСИНИНГ ОЧИҚ ЛИЦЕНЗИЯГА ДОИР ҲУҚУҚНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАСИНИ ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА БУНДАЙ АРИЗА ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1629-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 6 февралдаги 2-мҳ-сонли «Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3418, 07.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2006 йил 21 сентябрдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1629, 2006 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 423-модда)