ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ФОЙДАЛИ МОДЕЛГА, САНОАТ НАМУНАСИГА ҲАМДА ДОРИ ВОСИТАСИ ЁКИ ПЕСТИЦИДГА ТААЛЛУҚЛИ ИХТИРОГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАТЕНТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ УЗАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1678-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2007 йил 3 апрелдаги 25-сон буйруғи (2007 йил 5 май, рўйхат рақами 1678) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 203-модда) билан тасдиқланган Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
30-сон
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3, 5 ва 11-бандлардаги «Патент идорасига» деган сўзлар «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Патент идорасининг» деган сўзлар «Агентликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 15-банддаги «Патент идораси» деган сўзлар «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 1 ва 2-иловалардаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси 700047, Тошкент шаҳри, Тўйтепа кўчаси, 2а уй» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 422-модда)