07.10.2008 йилдаги 211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 07.10.2008 йилдаги 211-сон
Кучга кириш санаси
09.11.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪДАНЛИ СУВ ВА ШИФОБАХШ БАЛЧИҚ КОНЛАРИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2008 йил 30 октябрь 20-15-355/13-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, 1993 йил 6 майдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги № 323 «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш ва муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат»
Давлат инспекциясининг
2008 йил 7 октябрь 211-сонли
буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪДАНЛИ СУВ ВА ШИФОБАХШ БАЛЧИҚ КОНЛАРИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қоидалар «Хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ва «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 10 июль 323- сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидалар маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини тўғри қазиб олиш, уларни ифлосланиш, бузилиш ва барвақт тугаб қолишдан муҳофаза қилиш, ер қаъридан олинган минерал сув ва шифобахш балчиқлардан оқилона фойдаланишга ягона талабларни белгилайди, шунингдек фойдаланишда саноат хавфсизлигини таъминлаш, авариялар, ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни олдини олишга қаратилган талабларни белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш, маъданли сув ва шифобахш балчиқ қазиб олиш ва ишлатиш объектларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, тугатиш ва консервация қилиш билан шуғулланувчи барча вазирлик ва идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун (уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар) мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маъданли сув деганда биологик фаол хусусиятга эга ва таркибида кимёвий компонентлар (шу жумладан радиоактив), органик моддалар, газлар миқдори юқори бўлганлиги ёки юқори ҳарорати натижасида инсон организмига физиологик таъсир кўрсатадиган ер ости сувлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифобахш балчиқлар деб юпқадисперсли тузилма, мазсимон консистенцияга эга бўлган сув, минерал ва одатда органик моддалардан иборат бўлган ҳозирги ёки геологик жиҳатдан ёш табиий ҳосилалар айтилади, шунинг учун улар даволаш мақсадида ванна ва маҳаллий апликациялар кўринишида (қиздирилган ҳолда) қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуқлар 3 турга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қидирув қудуқлари — конларни қидириш жараёнида зарур гидрогеологик маълумотлар олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фойдаланиш қудуқлари — маъданли сувлардан узоқ вақт фойдаланишни таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кузатиш қудуқлари — сув режими устидан узоқ вақт стационар кузатишларни олиб бориш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геологик захиралар — бу қазиб олиш техник жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган балчиқ қатламлари ва маъданли сувларнинг умумий ҳажми (миқдори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маъданли сув ва шифобахш балчиқлар шифобахш воситалар сирасига Республика терапия ва тиббий реабелитация илмий-текшириш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги нормаларига мувофиқ бериладиган уларнинг таркиби ва даволашда қўлланилиши тўғрисидаги бальнеологик хулосалар асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадоқлашга мўлжалланган маъданли сувларга қўйиладиган талаблар давлат ва тармоқ стандартларида белгиланади ва тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шифобахш воситалар тоифасига киритилган маъданли сув ва балчиқлар, авваламбор даволаш ва курорт мақсадларида ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шифобахш маъданли сув конлари дейилганда ер ости сувли тизими кенглигининг шундай чегараланган қисми англанадики, унинг теграсида, табиий омиллар таъсири остида, халқ хўжалигида мақсадли фойдаланиш учун етарли миқдорда маъданли сув олиш учун, атрофдаги бошқа майдонларга қараганда қулай шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маъданли сув конлари қуйи қатламларда жойлашган сувли горизонтлар билан боғлиқ бўлиб тарқалган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) платформаларнинг артезиан ҳавзаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бурмали ҳудудларнинг артезиан ҳавзаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) майдони чекланган бурмали тузилмалар ёки отилиб чиққан, метаморфик ва чўкма жинс массивлари ва тектоник бузилиш ҳудудларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) отилиб чиққан ва метаморфик жинслар ҳамда ғовак чўкма (ўтиринди) қатламларининг нураш қобиғида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гидрогеологик, гидрокимёвий ва геотермик шароитларининг мураккаблигига кўра маъданли сув конлари учта гуруҳга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-гуруҳ — сув сақлайдиган жинсларнинг қуввати (катталиги), тузилиши ва фильтрлаш ҳусусиятлари бўйича тобига келган сувли горизонтлар тинч (сокин) жойлашган оддий гидрогеологик, гидрокимёвий ва геотермик шароитли конлар (платформаларнинг артезиан ҳавзаларидаги конлар ва бурма ҳудудларнинг артезиан ҳавзаларидаги йирик конлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-гуруҳ — оддий гидрокимёвий ва геотермик шароитларда сув сақлайдиган жинсларнинг қуввати (катталиги), тузилиши ёки фильтрлаш ҳусусиятларининг ўзгарувчанлиги натижасидаги мураккаб гидрогеологик шароитли конлар; улар артезиан ҳавзаларда платформалар каби кўринишда бўлгани каби, бурмали ҳудудлар кўринишида ҳам артезиан ҳавзаларида, шунингдек платформалар бўлгани каби бурмали ҳудудлар артезиан ҳавзаларидаги кўпчилик конларга хос бўлган мураккаб гидрокимёвий ва геотермик шароитли ғовак чўкма (ўтиринди) қатламларда учрайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-гуруҳ — сувли горизонтлар қуввати (қалинлиги), тузилиши ва сув сақлайдиган жинсларнинг фильтрлаш ҳусусиятлари юқори ўзгарувчанлиги натижасидаги жуда мураккаб гидрогеологик шароитли, ёхуд жуда мураккаб гидрокимёвий ва геотермик шароитли конлар. Бун - конлар майдони чекланган бурмали тузилмалар ёки жинс массивларида, тектоник бузилиш ҳудудларида, отилиб чиққан ва метаморфик жинсларнинг нураш қобиғида, шунингдек ғовак чўкма (ўтиринди) қатламларда уларнинг маҳаллий участкаларида маъданли сувлар ҳосил бўлиши натижасида юзага келади. Булар жумласига ёриқлар орқали бошқа сувли горизонтлардан сув тушиши ёки чуқур жойлашган флюидлар кириб келиши натижасида ҳосил бўлган конлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гидрогеологик ҳусусиятларига кўра шифобахш маъданли сув конлари қуйидаги турларга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сувнинг ўзи чиқадиган (ижобий пьезометрик сатҳли) конлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сув ўз-ўзидан ёки сунъий равишда қўзғатиш натижасида юзага келадиган газлифт, термолифт, буғлифт таъсири натижасида чиқадиган конлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сув чиқариб олинадиган (салбий пьезометрик сатҳли) конлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шифобахш маъданли сув конларининг фойдаланиш захиралари дейилганда кондан техник-иқтисодий жиҳатдан оқилона сув олиш иншоотлари ёрдамида, муайян фойдаланиш режимида ва халқ хўжалигида ишлатиш талабларига жавоб берадиган, ҳисобий сув истеъмоли муддати давомида унинг мақсадли фойдаланиш талабларини қондирувчи сифатдаги сув олиш мумкин бўлган маъданли сув миқдори тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш учун тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Топилган кон ёки участка қуйидаги шартлар бажарилганда саноат кўламида ўзлаштиришга тайёр ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маъданли сувларнинг фойдаланиш захиралари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ёки «Гидроминерал ресурслар геологияси илмий ишлаб чиқариш маркази» давлат корхонаси томонидан тасдиқланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маъданли сувларни олувчи ва истеъмол қилувчи сув олиш иншоотлари ва муассаса(корхона)ларнинг янгиларини лойиҳалашда ва амалда фаолият юритаётганларини реконструкциялашда ишлатиладиган маъданли сувларнинг фойдаланиш захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши, турли тоифаларнинг қуйидаги нисбатларига эга бўлиши керак (фоиз ҳисобида):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувлари конлари Захиралар тоифалари‎ Конларнинг 1- гуруҳи‎ Конларнинг 2-гуруҳи‎ Конларнинг 3-гуруҳи‎
Илк бора қидирилаётган‎ В‎ 60‎ 50‎ 30—70‎
Ишлатилмаётган‎ С1‎ 40‎ 50‎ 70—30‎
Ишлатилаётган А+В‎ 65‎ 80‎ 90—100‎

С1‎

35‎ 20‎ 0—10‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маъданли сувларга бўлган биринчи навбатдаги эҳтиёжларни қондириш мақсадида қурилиши мўлжалланаётган сув олиш иншоотлари участкаларида турли захира тоифаларининг кўрсатилган нисбатларига эришилган бўлиши керак. Маъданли сувларга истиқболда бўладиган эҳтиёжларни қондириш учун захиралар камида С1 тоифасигача топилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) топилган барча гуруҳдаги маъданли сув ва шифобахш балчиқ конлари ва участкаларини саноат кўламида ўзлаштириш имконияти, агар турли тоифаларнинг баланс захиралари нисбатлари кўрсатилган нисбатларга қараганда кичик бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маъданли сув ва шифобахш балчиқлар сифати уларни халқ хўжалигида мақсадли ишлатиш талабларига мувофиқ барча кўрсаткичлар бўйича ўрганилган; ҳисобий сув истеъмоли муддати давомида сувларнинг сифати ўзгармаслиги ёки йўл қўйиладиган чегараларда ўзгариши исботланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) маъданли сув ва шифобахш балчиқлардан фойдаланиш шароитлари кон ёки участкани қазиб олиш технологик схемаси ва лойиҳаларини тузиш учун дастлабки маълумотлар олиш имконини таъминлаган ҳолда батафсил ўрганилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) минераллашиш даражаси, биологик фаол микрокомпонентлар ва улар бирикмаларининг кимёвий таркибига кўра маъданли сувлар даволаш мақсадларида: ванна қабул қилиш ва бассейнда чўмилиш кўринишидаги ташқи муолажа учун; шифобахш ичимлик ва шифобахш ошхона суви сифатида ички муолажа учун; комплекс-ташқи муолажа ва шифобахш сув сифатида ичиш учун фойдаланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) маъданли сувлар тарқалишига кўра ҳудудий (шўр, ўзига хос компонентларсиз, азотли-ишқорли иссиқ булоқлар), шунингдек маҳаллий ёки марказли (ўзига хос фаол компонентли-радонли, темирли, олтингугурт водородли ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конини топшириш-қабул қилиш бўйича тузилган комиссия ўз ишини, одатда, бевосита топилган конда олиб боради ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кон қидирув ишларини амалга оширган ташкилотдан маълумотлар, тушунтириш хатлари, чизма материаллар, тажриба ишларининг таҳлили, режим кузатувлари натижалари ҳамда унинг ўрганилганлигини таърифловчи бошқа зарур маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат экологик экспертизаси берган хулосани талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) конларнинг фойдаланиш захиралари тасдиқланаётганда берилган тавсияларнинг бажарилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) конда бурғиланган қудуқлардан кейинчалик фойдаланиш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қонунчиликка кўра маъданли сув қудуқлари атрофида санитария муҳофазаси округлари белгиланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конини топшириш-қабул қилиш далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома комиссия раиси ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади, конни қабул қилиб олаётган вазирлик (идора) ва кон қидирув ишларини амалга оширган вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади. Конни идоравий мансублиги битта бўлган ташкилотлар (муассасалар, корхоналар) томонидан қабул қилиш-топшириш учун тузилган комиссия далолатномаси комиссияни тузган вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссиянинг тасдиқланган далолатномаси топилган кондаги маъданли сув ва шифобахш балчиқ фойдаланиш захираларини конни ўзлаштириш учун қабул қилиб олган вазирлик (идора) ёки ташкилот (муассаса, корхона) балансига киритиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маъданли сув конларини қазиб олиш учун технологик схемалар тузилади. Технологик схемалар маъданли сувларнинг камайиб кетиши, ифлосланиши, таркиби ва шифобахш ҳусусиятларининг ёмонлашишига йўл қўймаслик, шунингдек ерларни сув босиши, ботқоқлашиши, шўрланиши, тупроқнинг нураши ва бошқа зарарли ҳолатларни олдини олиш мақсадида маъданли сув конларини гидрогеологик жиҳатдан асосланган, тўғри ва оқилона қазиб олинишини таъминлайди ва конни тўлиқ комплекс жиҳозлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар бир маъданли сув ва шифобахш балчиқ кони учун ягона технологик схема тузилади. Барча маъданли сув ва шифобахш балчиқ истеъмолчилари, уларнинг идоравий мансублиги ва кон жойлашган ҳудуднинг маъмурий ҳудудий бўлинишидан қатъи назар, унга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Айрим ҳолатларда ихтисослашган ташкилотлар томонидан технологик схемалар ишлаб чиқилгунга қадар маъданли сув ва шифобахш балчиқ конлари Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишган ҳолда конларни қазиб олиш билан шуғулланадиган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг гидрогеология хизматлари томонидан тузилган вақтинчалик технологик схемалар бўйича қазиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ер ости маъданли сувларидан фойдаланган ҳолда ишлатиладиган шифобахш балчиқ конлари учун шифобахш балчиқ ва маъданли сув конларини қазиб олиш технологик схемалари биргаликда ишлаб чиқилиши ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маъданли сув конларини қазиб олиш технологик схемаларида қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каптаж иншоотларидан фойдаланишнинг оптимал режимини ва маъданли сувларни ўрнатилган тартибда тасдиқланган ёки ҳисоблаб чиқилган захиралар доирасида олиниши таъминловчи конни қазиб олиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш, кузатиш ва захира қудуқларининг зарур сони, улар ишининг технологик режимини танлаш ва асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш маъданли сувларнинг сифатини сақланишини таъминловчи каптаж усуллари, маъданли сувни насос билан ҳайдаш, ташиш, захиралаш ва дастлабки ишлов бериш тизимлари (барқарорлаштириш, аралаштириш, қиздириш, совутиш ва бошқа усуллар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча истеъмолчиларни шифобахш маъданли сув билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режимли кузатувларни олиб бориш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқариб олинган маъданли сувларни сақлаш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш маъданли сувларни чиқариб олиш, ташиш ва ишлатишда йўқотиш нормативлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш технологак схемаларида қуйидаги масалалар ҳал қилиниши кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ конини қазиб олиш тизими (балчиқни қазиб олиш усули, чуқурлиги ва ҳажми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коннинг оптимал гидрогеологик, гидрокимёвий ва санитария режимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқни қазиб олиш техник воситалари ва услубиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ конини қазиб олиш, қазиб олинган балчиқни кондан балчиқ билан даволаш муассасасига ташишда унинг миқдори ва сифати устидан назорат усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ билан даволаш муассасасида балчиқдан фойдаланишнинг техник усуллари (балчиқни қиздириш, кушеткага бериш, кейинги даволаш муолажалари учун яроқсиз ишлатилган балчиқни олиб ташлаш ва утилизациялаш ва ҳ.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқни регенерациялаш (қайта тиклаш) зарурияти ва усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик схемаларда, шунингдек, балчиқ конларини қазиб олиш бўйича ёрдамчи тадбирлар (конга бориш йўлларини тайёрлаш, майдончаларни ободонлаштириш, балчиқ қатламларини қуритиш ёки сувлантириш ва ҳ.) рўйхати ҳам белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маъданли сув конларини қазиб олиш технологик схемалари матн қисми, матнли ва чизма иловаларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сув конларини қазиб олиш технологик схемаларининг матнли қисмида қуйидагилар ўз аксини топган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланувчи тўғрисида асосий маълумотлар, унинг идоравий мансублиги, жойлашган жойи, маъданли сувдан қандай мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилади, маъданли сувга бўлган ҳозирдаги мавжуд ва истиқболдаги эҳтиёж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коннинг қисқача геологик ва гидрогеологик тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш учун тавсия этиладиган қудуқ ва горизонглар ажратиб кўрсатилган маъданли сув заҳиралари тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилаётган ва ишлатилиши кўзда тутилган маъданли сувларнинг физик-кимёвий хоссалари ва таркиби, эриган ва эркин ажралиб чиқадиган газлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқларнинг оғизлари ва етволларини жихозлаш, бальнеотехник тизимлар ва иншоотларни қуриш, уларни занглаш ва туз йиғилишидан ҳимоя қилиш усуллари ва ҳ. бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сувлардан комплекс фойдаланиш, шу жумладан иситиш мақсадида ортиқча иссиқликдан фойдаланиш, углекислота ва бошқаларни утилизация қилиш ва фойдаланиш бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минераллашган оқоваларни йиғиш, оқизиш, тозалаш, зарарсизлантириш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсиридан муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конларни қазиб олиш жараёнида бажарилиши кўзда тутилган, давр мобайнида қудуқлар дебитлари, босимлари, ҳароратлари, олинаётган шифобахш маъданли сув сифати, сув олиш иншооти режими, депрессия воронкаси, қудуқлар ва бальнеотехник иншоотлари техник ҳолатлари, зангланиш ва туз йиғилиши ҳусусиятлари ва бошқаларнинг ўзгаришлари устидан назоратни ўз ичига олган тадқиқотлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конда қўшимча қидирув ишларини ўтказиш, қўшимча қудуқлар бурғилаш, маъданли сув конларини бузилиш, ифлосланиш ва камайиб кетишидан муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сув конларини қазиб олиш технологик схемаларининг матнли иловалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Терапия ва тиббий реабилитация илмий-тадқиқот институти томонидан берилган маъданли сув тўғрисида хулосани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг захираларни тасдиқлаш тўғрисидаги баённомасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сувларнинг кимёвий таҳлили натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экологик экспертизаси хулосасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик схемаларнинг чизма иловалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конни умумий кўриниш харитасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли шифобахш сувлар конини қазиб олинишининг кесим ва устидан кўринишидаги мавжуд схемасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли шифобахш сувлар конини қазиб олинишининг кесим ва устидан кўринишидаги тавсия этиладиган баландлик схемасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик, гидрогеологик хариталарни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик, гидрогеологик кесимларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш технологик схемаларида матнли қисм, матнли ва чизмали иловалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Схемаларнинг матнли қисми қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш балчиқ кони тўғрисида умумий маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон жойлашган ҳудуднинг табиий шароитларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ қатламининг турлари, кимёвий таркиби ва санитария ҳолати, технологик тавсифи, геологик ва фойдаланиш захиралари ва эҳтиёжларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш тизимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экологик экспертизасининг-хулосасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш технологик схемасининг матнли иловаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқни кон участкалари бўйича қазиб олиш ҳажмларининг тақвимий жадвалини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш балчиқ захиралари ва унинг кондициялари тўғрисида конда охирги қидирув ишларини бажарган ташкилот томонидан берилган маълумотномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш балчиқ конининг тасдиқланган санитария муҳофазаси округи теграси тўғрисида буюртмачи томонидан берилган маълумотномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кондаги балчиқ ҳамда даволаш муолажалари учун тайёрланган балчиқларнинг тўлиқ санитар-кимёвий таҳлилларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқнинг санитар-бактериологик ва микробиологик таҳлилларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш балчиқни регенерациялаш (қайта тиклаш) муддатлари тўғрисида уни аниқлаш ишларини бажарган ташкилот томонидан берилган маълумотномани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Схемага чизмавий иловалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коннинг санитария муҳофазаси округи ва ҳудудлари чегаралари туширилган умумий кўриш харитасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ конининг ёпиб турувчи қатламларининг изобатлардаги (сув ҳавзалари учун) ёки изопахитлардаги (торф қатламлари учун), шунингдек балчиқларнинг фойдаланиш захиралари участкалари чегаралари кўрсатилган харитаси(плани)ни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ қатламларининг бўйлама ва кўндаланг кесимларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балчиқ конини участкаларга ажратган ҳолда уни қазиб олиш технологик режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўл-балчиқ хўжалигининг ҳозирги пайтдаги ва тавсия этиладиган режа-схемасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маъданли сув конларини қазиб олиш технологик схемаси бажарилиши устидан муаллифлик назорати уни ишлаб чиққан ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига биноан, маъданли сувлардан сувнинг ҳолатига таъсир қиладиган иншоотлар ёки техникавий қурилмаларни қўллаш йўли билан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланиш турига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш ишлари «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган тасдиқланган технологик схемалар ва йиллик сув олиш режаларига мувофиқ, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлгандагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маъданли сувлар каптажи геология-гидрогеология шароитларидан келиб чиққан холда бурғилаш қудуқлари, қудуқлар, шахталар, штольнялар, шунингдек махсус жиҳозланган табиий чиқиш йўллари (манбалар) ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сув конларини қазиб олишнинг асосий, энг такомиллашган усули — бу қудуқлар ёрдамида шифобахш маъданли сувларни каптажлаш хисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қазиб олинаётган кондаги қудуқлар белгиланган вазифасига кўра қуйидаги турларга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш (каптаж) қудуқлари — улар маъданли сувлардан узоқ вақт фойдаланишни таъминлаши, бунинг учун эса тегишли диаметр, махкамлаш мосламалари ва оғиз ускуналарига эга бўлишлари керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув қудуқлари — сувларнинг режими (дебит, сатҳ, кимёвий таркиб, ҳарорат ва ҳ.) устидан узоқ вақт, турғун (барқарор шароитларда) кузатиш ишларини олиб бориш имкониятини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира қудуқлари — улар зарурат туғилганда фойдаланиш қудуқлари ўрнига ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фойдаланиш қудуқларини бурғилаш ва қидирув қудуқларини фойдаланиш қудуқларига қайта жиҳозлаш ишлари сув қудуқларини лойиҳалашга техник шартларни ва қазиб олинадиган маъданли сув конининг геологик ва гидрогеологик ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сувларни қазиб олиш учун кейинчалик фойдаланиш қудуқларига қайта жиҳозланган ёки бошқа мақсадлар учун қазилган ва йўл-йўлакай таркибида маъдан суви бўлган горизонтлари(структуралари)ни очган қудуқлар ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қудуқларнинг конструкцияси уларнинг узоқ вақт фаолият кўрсатишини, оптимал фойдаланиш режимини, газлифт (термогазлифт, термолифт, буғлифт)ни қўзғатиш ёки кучайтириш учун турли хилдаги насос ва мосламаларни қўллаш имкониятини ҳамда фақат бир турдаги шифобахш маъданли сувлар чиқарилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта қудуқдан унинг конструкциясини мураккаблаштириш йўли билан турли таркибдаги маъданли сув чиқариш ва бунинг учун қувурлар ўртасидаги бўшлиқдан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қудуқларни бурғилаш чоғида сувларнинг ҳар хил турлари ўртасида ишончли изоляция таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳар бир турдаги маъданли сувлар минимал миқдордаги каптаж иншоотлари (асосий ва захира) ёрдамида юзага чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агрессив коррозия таъсирига эга маъданли сувлар чиққанда фойдаланиш колонналари (бутунлигича ёки қисман) ва бошқа бальнеотехник иншоотларни тайёрлаш учун емирилишга чидамли материаллар (зангламайдиган пўлат, чўян, титанли қотишмалар, асбоцемент, пластмасса ва ҳ.) ишлатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) иншооти режимли кузатувлар, маъданли сувни чиқариб олиш ва сарфлаш устидан назоратни сифатли олиб борилишини таъминлайдиган назорат-ўлчов аппаратлари комплекси билан жиҳозланган, ташқи таъсирлар ва бегона шахслар фойдаланиши имкониятидан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) иншоотларидан қуйидагича фойдаланиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувнинг ўзи оқиб чиқадиган режимда — бунда маъданли сувлар фойдаланиш колоннаси ёки лифт қувурлар бўйлаб фақат қатлам энергияси(босими) ҳисобига ҳаракатланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий усул билан — маъданли сувлар юзага техник воситалар ёрдамида чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижобий пьезометрик сатҳли маъданли сувлар каптажида қудуқлар конструкцияси уларни ҳисобий фойдаланиш муддатида кўпроқ ўзи оқиб чиқишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Маъданли сувларни чиқариш узлуксиз, кечаю-кундуз ёки тўхтаб-тўхтаб-жўмрак билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кондан фойдаланишга, агар бу сувнинг кимёвий таркиби ва физик хоссаларида бирор ўзгариш содир бўлишига олиб келмаса, фойдаланиш қудуқларининг техиик ҳолатига ва конни қазиб олиш рационал шароитларига салбий таъсир кўрсатмаган ҳоллардагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сувнинг суткалик олиш миқдори тасдиқланган фойдаланиш захиралари ёки белгиланган дебитдан ошмаслиги керак. Сув узлуксиз кечаю-кундуз чиқарилганда сув йиғиш идиши бўлиши керак. захирага йиғиладиган сув ҳажми қудуқларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган унумдорлиги, уларнинг қабул қилинган фойдаланиш режими ва сув истеъмолчиларининг маъданли сувга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш технологик схемасида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Етарлича мустаҳкам бўлмаган коллекторлардан олинадиган маъданли сувлар сув сақлайдиган жинсларнинг литологик ва гранулометрик таркибига қараб турли конструкциядаги фильтрлар орқали каптаж қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустаҳкам жинслар мавжуд жойларда, одатда, фильтр ўрнатилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Травертин (тошсимон модда) хосил қилишга мойил термал маъданли сувлар (атмосфера босимида кальций карбонатлари билан тўйинган термал карбонат ангидридли, карбонат ангидрид-меганли) каптажида, зарур ҳолларда, қудуқлар чуқурлик ёки юзавий иссиқликни алмаштириб берувчи қурилмалар билан жиҳозланиши, уларнинг конструкциялари эса сув олиш иншоотларининг ҳисобий дебити, маъданли сувнинг физик ва кимёвий сифат кўрсаткичларига қараб белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сувларни нефть билан аралаш чиқарадиган қудуқлар сепараторлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шўр сувларни чиқариш чоғида қудуқлар ва сув чиқариш ускуналарининг айрим қисмларида гипс қатламлари ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун, қудуқларга кичик диаметрли қувурлар колоннаси орқали тушириладиган сувларга 5 — 10% чучук сув қўшилишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газга юқори тўйинган сувларни йиғиш ва узатишни таъминловчи каптаж иншоотлари газдан ажратувчи ва газни йиғувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, минерал чўкмалар тушишини олдини олиш бўйича тадбирлар мажмуасини белгилаш учун махсус тажриба ва илмий-тадқиқот ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Газга тўйинган сувли каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) иншоотларидан мажбурий режимда фойдаланиш фақат сув ости насослари (марказдан қочирма, штангали) ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бунда насослар сувдаги газли фаза (сувнинг чегаравий газ билан тўйиниш чуқурлиги) сатҳидан чуқурроққа туширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Сульфидли, карбонат ангидридли, радонли маъданли сувларни, шунингдек газ таркиби мураккаб ва органик моддалар билан тўйинган сувларни чиқариш учун эрлифт қурилмаларидан фойдаланиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ер остидан чиқариб олинган маъданли сувлар зарур ҳолларда агрессив таъсирга чидамли материаллардан, даъволаш-ичимлик мақсадларига мўлжалланган сувлар учун эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан контакти рухсат этилган материаллардан тайёрланган ёпиқ идишларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ҳар бир каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) иншооти учун паспорт тузилган бўлиши, унда барча асосий гидрогеологик ва гидрокимёвий маълумотлар, унинг конструкцияси тўғрисида маълумотлар ва фойдаланиш бўйича тавсиялар ўз аксини топган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) иншоотлари соз ҳолатда бўлиши керак. Шу мақсадларда вақти-вақти билан қудуқлар каллакларининг алоҳида қисмлари, қудуқ атрофидаги иншоотлар, қурилмалар, арматура ва ускуналар (задвижкалар, газ ажратгичлар, ўлчаш мосламалари, насослар, сифонлар, иссиқликни алмаштириш қурилмалари)ни жорий таъмирлаш ва қудуқлар стволларини капитал таъмирлаш-тиклаш (фильтрларни қум тиқинларидан тозалаш, труба ортини қўшимча цементлаш ва туташ горизонт сувларини изоляцияловчи обсадка колонналарини тушириш, янги оралиқларни перфорациялаш) ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) ва бальнеотехник иншоотларни жорий ва капитал таъмирлаш ишлари маъданли сув конини қазиб олиш билан шуғулланадиган корхона, ташкилот, муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал(график)ларга мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) қурилмалари, бальнеотехник тизимлар ва ускуналарни жорий таъмирлаш ишлари, одатда, сувдан фойдаланувчиларнинг ўз кучлари билан амалга оширилади. Таъмирлаш ишларини бажаришнинг техник жиҳатдан имконияти бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқ бўлса, худди шу мақсад учун мўлжалланган янги қудуқлар бурғиланади. Янги қудуқларни бурғилаш тартиби ва уларнинг конструкцияси мазкур Қоидаларда баён этилган каптаж (булоқ бошига ёки манба устига қурилган) иншоотларига қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши ва шифобахш маъданли сув конини қазиб олишнинг оптимал режимини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қидирув қудуқларидан фойдаланиш қудуқларига қайта жиҳозланган фойдаланиш қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ихтисослашган ташкилотлар томонидан буюртмачи, давлат санитария назорати, Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган лойиҳа бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Маъданли сув конида бурғиланган ва синовдан ўтказиб ёки ишлатиб синаб кўрилгандан кейин истеъмолчига топширилган фойдаланиш қудуқлари дарҳол ишга туширилиши керак. Синовдан ўтказилган ёки ишлатиб синаб кўрилган қудуқларни ишга тушириш кечиктирилганда, шунингдек фаолият кўрсатаётган фойдаланиш ва кузатиш қудуқлари бир ойдан кўп вақтга фойдаланишдан тўхтатилган холларда улар вақтинча консервация қилиниши керак,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қудуқларни консервация қилиш ишлари Таянч параметрик, қидириш, фойдаланиш, кузатув ва махсус қудуқларни тугатиш ёки консервация қилишда уларнинг оғизлари ва стволларини жиҳозлаш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Консервация қилинадиган қудуқларнинг оғизлари герметикланиши ва зарур ҳолларда назорат вентилли фаввора арматураси билан жиҳозланиши керак. Арматура задвижкаларининг штурваллари ечилади, манометр патрубкалари герметикланади, задвижка фланецлари эса тиқинлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуқлар оғизлари тўсилиши керак. Тўсиқларда қудуқнинг рақами, кон ёки участка, ташкилот номи ва консервация муддатлари кўрсатилган табличкалар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Кейнчалик фойдаланиш ёки кузатув қудуғи сифатида ишлатиш учун яроқсиз деб топилган қудуқларни тугатиш «Нефть, газ ва бошқа қудуқларни тугатиш ва уларни қуриш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қудуқларнинг ҳолати учун жавобгарлик ушбу қудуқлар балансида бўлган ташкилот, корхона, муассаса раҳбариятига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Шифобахш балчиқ конларининг қазиб олиш (фойдаланиш)да қуйидагилар бажарилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коннинг санитария муҳофазаси округи чегараларини белгилаш ва округ ҳудудларида тегишли санитария режимини таьминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конни қатъиян лойиҳа (схема) бўйича қазиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конда шифобахш балчиқ қазиб олиш ишларини механизациялаштириш (землечерпалка, земснаряд, кичик габаритли гидромеханизация қурилмаси ва ҳ.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақбул балчиқ хўжалигини юритиш тизимини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
регенерация (қайта тиклаш) ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ёки бу балчиқ хўжалигини юритиш усулининг мувофиқлик даражаси конкрет кон шароитлари билан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
регенерация (қайта тиклаш) жараёнига таъсир кўрсатадиган физик-кимёвий ва биологик кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қазиб олинган, етказиб берилган ва тайёрланган балчиқ сифати, шунингдек балчиқни сақлаш ва регенерация (қайта тиклаш) қилиш устидан тегишли назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш балчиқдан оқилона фойдаланиш учун махсус назорат-кузатув станциялари ёки пунктларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олишнинг геология ва гидрогеология таъминоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш махсус идоравий хизматлар ёки шартнома асосида бошқа идораларнинг гидрогеология хизматлари томонидан ишларни мунтазам геологик (гидрогеологик) таъминоти шароитида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш ишларини амалга оширадиган ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг геология хизматлари қуйидагиларни таъминлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини тасдиқланган технологик схемалар бўйича тўғри қазиб олинишини ташкил этиш ва каптаж иншоотларининг белгиланган фойдаланиш режимига риоя қилиниши устидан назоратни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчиларининг гидроминерал базаси ҳолати ва уларнинг топилган маъданли сув ва шифобахш балчиқ заҳиралари билан таъминланганлиги устидан доимий назорат, ушбу масалаларга тааллуқли маълумотлар таҳлили ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда гидрогеологик ва бошқа кузатувларни ўтказиш ва гидроминерал ресурслар захиралари миқдори ва сифатини аниқлаш учун маъданли сув конларининг йиллик ва кўп йиллик режимини ўрганишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилган маъданли сув ва шифобахш балчиқларни, уларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик учун, ташланиши(оқизилиши) устидан назоратни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария муҳофаза округларида режимларга риоя қилиниши ва уларнинг лойиҳаларида кўзда тутилган тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув, шифобахш балчиқ ва бошқа фойдали қазилма конларини ўрганишда кейинчалик ишлатилиши мумкин бўлган геологик, гидрогеологик ва техник ҳужжатлар, кернни сақлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий гидрогеологик ва техник ҳужжатларни юритиш, маъданли сув қазиб олиш ва йўқотишлар ҳажми тўғрисида белгиланган ҳисоботлар, бажарилган ишлар тўғрисида йиллик ҳисоботлар тузишни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларда иштирок этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш технологик схемаларини, санитария муҳофазаси округлари ва ҳудудлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотларни тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни қазиб олиш тизимларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқлар учун кондиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун материаллар тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топилган маъданли сув ва шифобахш балчиқ конлари (участкалари)ни кейинчалик даволаш мақсадларида қазиб олиш учун топшириш-қабул қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқларни қазиб олиш ва ишлатишда уларнинг йўқотиш меъёрларини ишлаб чиқишда, бундай йўқотишларни ҳисобга олишни белгилаш ва ташкил этишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқларни қазиб олиш ва ишлатишда ишларни бехатар олиб борилиши, ер ости бойликлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости бойликларидан маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда, шунингдек геология хизматлари фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идора ва ташкилотларнинг геология хизматлари режимли кузатувлар дастурини келишиш учун «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Геология (гидрогеология) хизматлари томонидан курортларда, санаторияларда, профилакторияларда, шифохоналарда, сув билан даволаш муассасаларида, қадоқлаш: заводларида ва ҳ. да бажариладиган ишлар ҳажми ва мазмуни юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланган йиллик дастурларда белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботларда олинган маълумотларнинг батафсил таҳлили келтирилади. Ушбу таҳлил асосида геология (гидрогеология) хизмати томонидан бажариладиган ишларнинг услуби, йўналиши ва ҳажмларига аниқлик киритиш бўйича конкрет таклифлар ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қазиб олинаётган кон режимига, сувнинг кимёвий таркиби ва санитария-бактериологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган авария вазиятлари ва негатив ҳолатлар юзага келганда, геология (гидрогеология) хизмати зудлик билан бу ҳақида конни қазиш ишларини олиб бораётган корхона, ташкилот, муассаса раҳбариятига, юқори ташкилотга, Ўзбекистон Республикасининг тегишли Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига, Курортлар бошқармасига (сувдан фойдаланувчининг идоравий мансублигидан қатъи назар), шунингдек маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш органларига ва «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясига хабар беради ҳамда ушбу негатив ҳолатлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича мумкин бўлган тезкор чоралар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тасарруфида қазиб олинаётган маъданли сув конлари бўлган ташкилотлар, корхоналар, муассасалар қуйидагиларни таъминлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш маъданли сув конларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлган каптаж ва бошқа иншоотлар (қудуқлар каллаклари, манбалар каптажлари, минерал ўтказгичларнинг насос ускуналари, резервуарлар ва бошқа бальнеотехник иншоотлар)нинг талаб этиладиган техник ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қазиб олинадиган йўлдош фойдали компонентлар ва чуқурликдан чиқадиган иссиқликдан фойдаланишга йўналтирилган тадбирларни амалга оширишни; маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш ва уларни ишлатиш усуллари ва техник воситаларини такомиллаштириш бўйича таклифларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олишда ер ости бойликлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Барча қазиб олинадиган маъданли сув ва шифобахш балчиқ конлари уларнинг табиий физик ва кимёвий ҳусусиятларини сақлаб қолиш, шунингдек уларнинг ифлосланиши ва камайиб кетишини олдини олиш мақсадида муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини муҳофаза қилишнинг зарур шароитларини таъминлаш учун санитария муҳофазаси округлари белгиланиб, уларнинг ҳудудида ер, сув ва ҳавони ифлослантирадиган, ўрмонлар ва бошқа дарахтзорларга зиён етказадиган, нураш жараёнларининг ривожланишига олиб келадиган ва табиий даво воситалари ва санитария ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай ишларни бажариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Санитария муҳофазаси округлари чегараларини ва уларнинг режими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган курортлар, санаториялар, бальнеошифохоналар ва қадоқлаш заводлари томонидан қазиб олинадиган конлар учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария муҳофазаси округлари чегаралари лойиҳалари билан бир вақтда Давлат санитария назорати, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган санитария-соғломлаштириш тадбирлари режалари ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Санитария муҳофаза округи учта зонага бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи зона — қаттиқ тартибли зона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи зона — чекланган зона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи зона — кузатиш зонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи зона маъданли сувлар юзага чиқадиган, шифобахш балчиқ конлари, маъданли кўллар, суви даволаш мақсадларида фойдаланиладиган кўрфазлар, пляжлар жойлашган жойни, шунингдек денгизнинг қирғоқ бўйи минтақасини ва пляжларга туташиб кетувчи кенглиги камида 100 метрли ҳудудни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи зона юза сувларнинг маъданли сувлари юзага чиқадиган жойга ва шифобахш балчиқ конларига, маъданли кўллар ва кўрфазларга, маъданли манбалар ҳосил қилишда иштирок этувчи маъданли ва чучук сув циркуляциясига учрайдиган ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларга томон оқиши юз берадиган ҳудудни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сувлар ва шифобахш балчиқлар табиий ва сунъий сақланадиган жойларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санатория-курорт муассасалари ва дам олиш муассасалари жойлашган ҳудудни, шунингдек лойиҳа ҳужжатларига кўра парклар, ўрмон-парклар ва бошқа кўкаламзор жойлар барпо қилиш мўлжалланган ҳудудни қамраб олади. Курортнинг санитария муҳофаза округи учун назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда улардан фойдаланиш ифлосланишга, таркибнинг ўзгаришига ёки маъданли сув ва шифобахш балчиқ зоналарининг тугаб қолишига ёхуд буларнинг барчаси бир бўлиб табиий даволаш воситаларнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи зона (сиртдан унинг чегаралари санитария муҳофазаси округи чегаралари билан мос келади) гидроминерал ресурслар озиқланадиган ва шаклланадиган бутун жойларни, ҳудудни ўраб олган ўрмонзорни, шунингдек санитария муҳофазаси округи учун белгиланган қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилиши маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларнинг гидрогеологик тартибига, санитария ва ладшафт-иқлим шароитларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳудудни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъданли сув манбалари, шифобахш балчиқ конлари, маъданли кўлларнинг санитария муҳофазаси округлари доирасида тупроқ, сув, ҳавони ифлослантирувчи, ўрмонлар ва бошқа дарахтзорларга зарар етказувчи, нураш жараёнлари ривожланишига олиб келувчи ҳамда сувнинг табиий даволаш хоссаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай ишлар тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария муҳофазаси округларида табиий даволаш воситаларининг зарур даражасидаги санитария ҳолатини таъминловчи, шунингдек даволаниш ва дам олиш учун қулай шароитлар яратувчи санитария соғломлаштириш тадбирлари бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи зона ҳудудида табиий даво воситаларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшашлари, иншоотлар қуриш, кон қазиш ва ер ости ишларини бажариш, шунингдек манбанинг табиий даволаш хоссаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи зона ҳудудида аҳолининг даволаниши ва дам олиши билан боғлиқ объектлар ва иншоотлар қуриш, курортнинг ривожланиши ва ободончилиги билан бевосита боғлиқ бўлмаган кон ишлари ва бошқа ишларни бажариш, шимувчи қудуқлар қуриш, суғориш далалари ва ер ости фильтрланиш манбалари, моллар кўмиладиган жойлар, қабристонлар, моллар кўплаб ҳайдаб ўтиладиган жойлар барпо этиш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш мақсадида заҳарли дориларни қўллаш, яшил дарахтзорларни чопиб ташлаш (ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш ва санитария кесишларидан ташқари) ҳамда ер участкалари, ўрмонлар ва сув ҳавзаларидан даволаш воситалари сифатининг ёмонлашувига ёки уларнинг камайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа хилдаги фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи зона ҳудудида табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органлари билан келишилган ҳолда табиий даволаш воситаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган барча иш турларига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария муҳофазаси ҳудудларида режимлар махсус лойиҳада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Бунда ер қаъридан маъданли сувларни чиқариб олиш, шунингдек уларнинг бузилиши ва вақтидан олдин камайиб кетишининг муҳофазасини таъминлайдиган қурилиш ва бошқа тадбирлар назарда тутилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Янги топилган маъданли сув конларини санитария муҳофазаси округларини белгиламасдан қазиб олишга киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Санитария муҳофазаси округи ҳудудида маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қидириш ва қазиб олиш ишларини бажараётган ташкилот, корхона ва муассасалар қуйидагиларни таъминлашлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конларнинг тўлиқ геологик ўрганилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сувлардан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда конларни ифлосланиш ва барвақт камайиб кетишидан муҳофаза қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқни қазиб олиш ва фойдаланиш билан боғлиқ ишларни ишчилар ва аҳоли учун бехатар олиб боришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавоси, ерлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларини, шунингдек бино ва иншоотларни маъданли сув конларини қазиб олиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш чоғида бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини бажариб амалдаги қонунчилик талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Кон чегарасида янги фойдаланиш ёки қидирув қудуқларини бурғилаётганда, шунингдек мавжуд қудуқларда бирор таъмирлаш ишини бажараётганда турли сувли горизонтларни изоляцияловчи обсадка колонналарининг герметиклиги бузилишини олдини олиш ва фойдаланилаётган маъданли сувли қудукларнинг режимига имкон қадар кам таъсир кўрсатишга доир барча зарур чоралар қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Конларни қазиб олиш чоғида маъданли сувларнинг назоратсиз, тартибсиз чиқариб ташланишига йўл қўйилмаслиги, авария ҳолатларида эса зудлик билан сув йўқотилишини бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Маъданли сувлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалар энг такомиллаштирилган ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, шифобахш сувларга ишлов бериш ва ташиш иншоотларини, янги синтетик қопламалар ва полимер материаллардан фойдаланиш орқали коррозияга қарши курашиш ва бальнеотехник тизимларни ҳимоя қилишнинг замонавий воситаларини жорий этилишини таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ер остидан чиқариб олинган маъданли сув йўқотишлари қазиб олиш технологик схемасида кўзда тутилган миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ташқи қўллашдан ҳосил бўладиган оқова сувлар тозалаш иншоотларида тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган ва оқова сувларни ташланиши (шаҳар ёки бошқа идоранинг канализация тармоғидан ташқари) фақатгина Табиатни муҳофаза қилиш органлари рухсатномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Табиий шифобахш омилларнинг санитария муҳофазаси қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ижроия органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Қазиб олинаётган маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларидаги гидрогеологик шароитларининг ўзгариши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларининг тўғри қазиб олиниши ва уларни бузилиш, ифлосланиш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиш, шунингдек корхона, ташкилот, муассасаларнинг геология (гадрогеология) хизматлари иши устидан идоравий назорат сувдан фойдаланувчилар бўйсунадиган вазирлик ва идораларнинг тегишли хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Мазкур маъданли сув ва шифобахш балчиқ конларини қазиб олиш ва муҳофаза қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«КЕЛИШИЛДИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б. АЛИХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Н. МАВЛОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАХОНГИРОВА