Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА КОНТРАКТЛАР (ШАРТНОМАЛАР) ВА БИТИМЛАРНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 26 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 832-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 18 январдаги 01-02/15-4-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ташқи савдо контрактларини ҳисобга қўйиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 832-11, 14.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 345-модда) бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 10 сентябрдаги 02/19-67-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш Тартиби»га (1999 йил 15 октябрь, рўйхат рақами 832) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 сентябрь,
01-02/19-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 401-модда)