Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021 22.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2136-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 22.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2136-2
Кучга кириш санаси
02.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИР ТАЛАБАНИ ЎҚИТИШ ХАРАЖАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИНИ НОРМАТИВ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2136-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 14-сон ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 3-2021-сонли ««Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2136-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 августдаги 192-сон «Андижон давлат университетида кадрлар тайёрлаш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 304-модда), 2011 йил 25 июлдаги 212-сон «Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини Наманган муҳандислик-технология институтига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 313-модда), 2011 йил 25 июлдаги 213-сон «Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 314-модда) ва 2011 йил 25 июлдаги 214-сон «Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини Андижон машинасозлик институтига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 315-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67, 329-сонли қарори билан тасдиқланган Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2136, 2010 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 13 сентябрдаги 61, 376-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илованинг «Олий таълим муассасалари номлари» графасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-гуруҳдаги «Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти», «Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти» ва «Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти» деган сўзлар тегишли равишда «Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти», «Андижон машинасозлик институти» ва «Наманган муҳандислик-технология институти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-гуруҳдан «Андижон давлат тиллар педагогика институти» қатори чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 391-модда)