Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги Қонунига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1. «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ–2240-сон Фармонига:
4-банддаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Фармон 1-иловаси 34-бандининг ўнинчи хатбошидаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг, ички қўшинлар» ҳамда «прапоршчиклари, мичманлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин, «муддатга қўшимча хизмат қилаётган» деган сўзлар эса «контракт бўйича хизмат қилаётган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Фармон 1-иловаси 34-бандининг ўн иккинчи хатбошидаги «прапоршчиклар, мичманлар» ва «Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони иловасига;
II бўлимдаги 6-банд чиқариб ташлансин;
7—11-бандлар тегишли равишда 6—10-бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 4 июнь,
ПФ-3441-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)