Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Қарори
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ учун ДАСТЛАБКИ РУХСАТ БЕРУВЧИ ҲУЖЖАТЛАР ТАРКИБИ, УЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШиш ВА ТАСДИҚЛАШ тартиби ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 8 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1036-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 519-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1036-2, 29.11.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 205-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2001 йил 15 майдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 1036, 2001 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳаси учун дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлар таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 июль,
3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 373-модда)