Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ДОН НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1729-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги 13-сонли, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 24 февралдаги 27-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 22 февралдаги 2021-05-сонли ««Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1729-2, 10.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 майдаги ПҚ-867-сон «Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 268-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 83, 28, 2007-51-сонли қарори (рўйхат рақами 1729, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 434-модда) билан тасдиқланган «Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 июль,
43-сон
Иқтисодиёт вазири Р. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 июль,
6-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 июль,
2011-21-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21.Доннинг улгуржи-сотиш нархини белгилашда доннинг улгуржи-сотиш нархига қўлланиладиган устама ва донни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан дон қабул қилиш корхоналаригача ва дон қабул қилиш корхоналаридан донни қайта ишлаш корхоналаригача транспортда ташиш харажатлари, дон тайёрлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредит фоизлари ҳисобга олинмайди ва ушбу харажатлар кейинчалик дон таннархи таркибида донни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таннархига киритилади».
3. 7-банди «ушбу маблағни» деган сўзлардан кейин «23208 махсус ҳисоб рақамидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг раиси Э. ҚУДРАТОВ
2011 йил 25 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)