Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
буйруғи
НЕФТь ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ ҚУРИШ, ИШЛАТИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ЖАРАЁНИДА ГАЗ, НЕФТь ВА СУВ ОТИЛИБ ЧИҚИШИНИнг ВА ОЧИҚ ФАВВОРАЛАРНИнг ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎРИҚНОМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАқИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2007 йил 20 ноябрь 20-15-285/10-сон]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. Шоисматов томонидан 2007 йил 21 майда тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий техник ҳужжатларни тайёрлаш жадвалига асосан, буюраман:
1. Нефть ва газ қудуқларини қуриш, ишлатиш ва таъмирлаш жараёнида газ, нефть ва сув отилиб чиқишининг ва очиқ фаввораларнинг олдини олиш йўриқномаси тасдиқлансин*.
Қоидалар матни рус тилида берилган.
2. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжатлар жумласига киритилгач кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 11 октябрь,
165-сон