Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Буйруғи
СУЮҚ АММИАКНИНГ ЕРДАГИ ОМБОРЛАРИ УЧУН ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2009 йил 19 март, 20-15-95/13-сон]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 июль 2004 йил 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Суюқ аммиакнинг ердаги омборлари учун хавфсизлик қоидалари тасдиқлансин.
2. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 февраль,
34-сон
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 23 февралдаги 34-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Суюқ аммиакнинг ердаги омборлари учун хавфсизлик
қоидалари
«Суюқ аммиакнинг ердаги омборлари учун хавфсизлик Қоидалари» Ўзбекистон Республикасининг 2006-йил 28-сентябрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
Қоидалар суюқ аммиак омборларини лойиҳалаштириши, қурилиши, сақланиши ва ишлатилиши билан шуғулланувчи вазирликлар, жамиятлар, корхоналар ва ташкилотлар учун, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкий шаклидан қатъи назар, ҳамда якка тартибдаги ишбилармонлар учун бажарилиши мажбурийдир.
I боб. Умумий талаблар
1. Ушбу суюқ аммиакнинг ердаги омборлари учун хавфсизлик Қоидалари (матн бўйича бундан сўнг — Қоидалар) қуйидагиларга тааллуқлидир:
суюқ аммиакни сақлаш учун янгидан лойиҳалаштирилаётган, қайта таъмирланаётган ва амалда ишлатилаётган омборларга;
аммиакни саноатда музлаткич қурилмаларда ёки бошқа мақсадлар учун ишлатилувчи ёки товар маҳсулот ишлаб чиқиш учун ёрдамчи материал ёки хомашё сифатида уни ишлатадиган, аммиак ишлаб чиқарадиган корхона ҳудудида жойлашган завод омборларига;
порт олдидаги заводларда ёки сув транспорти базаларида жойлашган омборхоналарига;
корхона ҳудуди ташқарисида жойлашган ва темир йўл цистерналаридан суюқ аммиакни қабул қилиш, уни резервуарларда сақлаш ва автоцистерналарда истеъмолчиларга тарқатиш учун мослаштирилган рельс олди омборларига;
қишлоқ хўжалигининг ичкаридаги омборлари;
қишлоқ хўжалик туманлари ҳудудларида;
2. Аммиак узатувчилардан аммиак олувчи қишлоқ хўжалик туманларида жойлашган тарқатиш бекатлари.
3. Ушбу Қоидалар баллондаги аммиак омборларига ва автоматлаштирилган ер ости омборларига тааллуқли эмас.
4. Амалдаги ва қурилаётган омборларни ушбу Қоидага мос келтириш тартиби «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан аниқланади.
5. Суюқ аммиакнинг ҳар бир омбори, ушбу Қоида талабларига жавоб берадиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига эга бўлиши керак.
6. Суюқ аммиак омборлари — портлаш хавфи бор ва кимёвий хавфли объектлардир. Уларда олиб борилаётган ишларга, саноат хавфсизлигини ва ходимларни касбий тайёргарлигини таъминлаш бўйича қўшимча оширилган талаблар қўйилади.
7. Ишлаётган ва ишга тушириладиган омборлар учун технологик регламентлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
8. Янги объектларни ишга тушириш лойиҳа ҳужжатлари, регламентлар ва йўриқномалар мавжуд бўлмаса, рухсат берилмайди.
9. Омборларни бошқариш марказий шохобчасида қуйидаги асосий ҳужжатлар бўлиши керак:
омборнинг технологик чизмаси;
ишлаётган ходимларнинг иш жойлари бўйича йўриқнома;
техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитария бўйича цехларнинг йўриқномаси;
заглушкаларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқаришни ҳисобга (қайд қилиш) олиш журнали;
авария вазиятлари кенгайиб кетишига йўл қўймаслик режаси;
сменаларнинг журналлари.
II боб. Суюқ аммиакни сақлаш усуллари
10. Суюқ аммиакни сақлаш усуллари, миқдори, сиғими ва резервуар турлари, техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда хавфсиз ишлатилишини таъминлаш шартлари билан аниқланади.
11 .Суюқ аммиакни омборларда сақлаш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
а) Резервуарларда, шу жумладан аммиакни чиқармасдан, 2,0 МРа гача (тўлиқ) ортиқча босим остида. Резервуардаги ишчи босим, қуёш радиациясини, иссиқлик ҳимоя (изоляция)си мавжудлигини ва ҳимоявий конструкцияларни ҳисобга олиб, атрофдаги ҳавонинг максимал ҳароратидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилинади.
б) 1,0 МРа ортиқча босим остида резервуарларда, шу жумладан иссиқлик келишидан буғланадиган аммиакни чиқариб юбориб, уни истеъмолчига бериш орқали ёки компрессия орқали конденсациялаш ва резервуарга қайтариш билан.
в) Атмосферага яқин бўлган босим остидаги изотермик резервуарларда, шу жумладан буғланган аммиакни олиб чиқариб юбориб, уни компрессорлаш, конденсациялаш ва резервуарларга қайтариш ёки истеъмолчиларга берилиши билан.
12. Резервуарларни тўлдириш коэффициенти, келаётган аммиакни сақлаш шароитидан ва параметрларидан келиб чиққан ҳолда, лекин аммиак ҳажми ортиқча босим остида аммиак сақланаётган резервуарнинг 0,85 геометрик ҳажмидан ошиқ бўлмаса ва изометрик резервуарнинг цилиндр қисми баландлигидан 0,93 бўлмаса, лойиҳа ишлаб чиқувчи томонидан аниқланади.
13. Битта омбордаги резервуарлар сони ва тури лойиҳа ишлаб чиқувчи томонидан аниқланади. Босим остида аммиакни сақлашда, уни бошқа резервуарларга узатиш имконини таъминланиши ёки махсус ўрнатилган захира резервуарларга узатилиши таъминланиши керак.
Захира резервуарнинг сиғими, омборнинг сиғимини ҳисоблаганда ҳисобга олинмайди.
Лойиҳада изометрик резервуарлар учун унинг носозлик ҳолатида, шунингдек аммиак йиғиш ва тўкилишини бартараф этиш учун резервуарни бўшатиш имконини назарда тутиш керак.
III боб. Омбор ҳудуди
14. Суюқ аммиак омборининг, муҳандислик тармоқларининг жойланиши омбор ҳудудининг режалаштирилиши, омбор биносини ва иншоотларини ҳажмий режалаштириш лойиҳалари, хоналарни (бино ичини) иситилиши ва вентиляцияси ушбу Қоиданинг III бобига ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг тегишли боблари талабларига жавоб бериши керак.
15. Омбор ҳудуднинг табиий шароитларини ва туманнинг (ҳар қандай) вазиятлар режасини ҳисобга олган ҳолда, сув тошмайдиган ер майдонига, аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган турар жой мавзеларидан, болалар боғча ва яслиларидан, мактаблардан, шифохоналардан ва бошқа аҳоли энг кўп йиғиладиган жойларга нисбатан шамол эсиш йўналиши тескари бўлишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш керак.
16. Суюқ аммиак омбори ҳудудида, омбор ходимлари учун яхши кўринадиган жойда, шамолнинг йўналишини кўрсатувчи кўрсаткич ўрнатилиши керак.
17. Суюқ аммиак омборидан фуқаролар ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларгача масофа, одамларнинг хавфсизлигини, ҳаётини ва соғлиғини таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, суюқ аммиак омборларидаги фалокатда газ булутининг тарқалиши ва ҳавода аммиак миқдорини ҳисоблаш услубига мувофиқ аниқланади.
18. Суюқ аммиак омборлари оқиб кетиш ҳолатларида (дисперсли сувда унинг эришининг тезлашиши, сувли завеслар қўлланиши) газли булутнинг тарқалишини олдини олувчи ва буғланиши тезлигини камайтирувчи (таркибида углекислота кўпик бор суюқликни қоплаш) воситалар билан жиҳозланиши керак.
19. Суюқ аммиак омборларидан, омбор ҳудудидан ташқарида жойлашган объектларгача масофа горизонтал бўйича бу резервуарлар юқориги ички қирраси тўсиғидан аниқланиши керак (фалокат ҳолатида аммиакнинг резервуардан тўкилганда буғланиш чегараси).
20. Корхонадан ташқарида жойлашган омбор ҳудуди 2 метрдан кам бўлмаган баландликдаги ёнмайдиган материалдан тайёрланган тўсиқ-қўра билан корхонада жойлашган омбор эса — сеткали тўсиқ-қўра билан тўсилган бўлиши керак.
21. Омбор ҳудудида, фақат технологик жараённинг зарурияти учун аммиакни қабул қилиш, сақлаш ва фойдаланувчиларга бериш ва омборнинг, ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларининг меъёрда ишлашини таъминлаш учун бино ва иншоотларни жойлаштирилишига рухсат берилади, шунингдек қуйидагиларга ҳам рухсат берилади:
суюқ аммиакни қабул қилиш ва сақлаш резервуарларига;
насосли ва компрессорли аммиак-музлаткич қурилмаларга;
мойларнинг тўплаш (йиғиш) шоҳобчасига;
аммиак сувини тайёрлаш учун қурилма ва уларни сақлаш учун резервуарларга;
пропан ёки буғлатиш қурилмали табиий газ омборига;
суюқ аммиакнинг буғлатиш қурилмасига;
газ ҳолатидаги аммиакни иситувчи қурилмасига;
ҳавони қуритиш, буферли азот блоклари билан назорат ўлчаш асбоблари ва автоматика ҳавони компрессия қурилмасига;
параметрлар талабларига кўра буғ олиш учун редукцион совутиш қурилмасига;
конденсат тўплаш станциясига;
суюқ аммиакни ва аммиак сувини тўкиш-қуйиш шохобчалари, темир йўл ва автомобиль цистерналари тўкиш-қуйиш эстакадаларига;
омборнинг машъал қурилмасига;
аммиак баллонларини тўлдириш қурилмаларига ва уларни сақлашга;
рампа билан азот баллонлар блокига, ҳаво баллонлар блокига;
фалокат сиғимларига, фалокат душларига ва газанализаторларга;
сув таъминлаш ва канализация тармоқларига;
электр таъминлаш тармоқларига;
омборни марказий бошқариш шоҳобчасига;
ёрдамчи — ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва хоналарига, омбор ходимлари учун мўлжалланган маиший ва маъмурият хоналарига.
22. Ҳар бир алоҳида турган резервуар ёки суюқ аммиак сақлаш учун ҳар гуруҳ резервуарлар тўлиқ тўсиққа эга бўлиши керак (пахса девор-дўнглик, темир бетонли девор ва бошқалар).
Горизонтал бўйича резервуарнинг ташқи деворидан тўсиққача (ички қияликнинг пастки чеккасигача) масофа, тўсиқлар баландлиги, резервуарлар ўртасидаги масофа, омбор лойиҳаси шундай ҳисоблаш билан аниқланадики, унда шикастланган резервуардан аммиакни тўсиқдан ташқарига оқиб кетишига имкон берилмайдиган ва фалокат вазиятида тўсиқ ичида тўкилаётган аммиакнинг буғланган юзаси монтаж қилиш меъёрий шароитларини таъминлашда минимал бўлиши керак.
23. Янгидан лойиҳаланаётган изотермик резервуарлар тўсиқларининг конструкцияси ёки изотермик резервуарлар гуруҳи, тенг мустаҳкам деворли резервуарлардан ташқари, резервуарнинг бузилишига имкон бўлган ҳолатда суюқлик (аммиак ёки сув) оқиб кетишига динамик таъсири ҳисобланган бўлиши керак.
24. Суюқ аммиак сақлаш учун резервуарларнинг тўсиқлари, суюқ аммиак оқаётганида ҳисоблаш даражасидан юқорида 0,3 метрдан кам бўлмаслиги, лекин 1 метрдан кам эмас, изотермик резервуарлар учун эса — 1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак. Тупроқ девор, шунингдек котлован қияликлари атмосфера сувлари билан ювилишидан ҳимояланган бўлиши керак. Пахса деворнинг эни 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
25. Суюқ аммиакнинг режалаштирилган белгидан ҳисоблаш даражасигача, аммиак сақлаш учун резервуарлар остидаги устун конструкция ҳажмини, ўтиш жой (переезд)ларни ва ажратувчи тўсиқлар (перегородка) ҳажмини ҳисобдан чиқариш билан резервуар тўсиқларининг бўш ҳажми қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
бир резервуар ўрнатилганда — унинг сиғимидан;
гуруҳ резервуарлар ўрнатилганда — энг катта резервуарнинг сиғимидан.
26. Ҳар хил турдаги резервуарларни биргаликда ўрнатилганда, резервуарлар орасида суюқ аммиакни оқишини йўқотиш учун тўлиқ узлуксиз тўсиқлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Тўсиқларнинг мақсадга мувофиқлиги ва конструкцияси омборнинг лойиҳасига қараб аниқланади.
27. Суюқ аммиакни сақлаш учун иккита ташқи резервуар тўсиқларини бир-бирига улашга рухсат берилади.
28. Резервуар тўсиқларидан ўтиш учун нарвон ўрнатилади. Тўсиқлар ичидаги нарвонлар орасидаги масофа 80 метрдан кўп, нарвонлар сони эса — иккитадан кам бўлмаслиги керак.
29. Суюқ аммиак сақлаш учун резервуарлар шундай ишчи майдонга эга бўлиши керакки, уларнинг ўлчами уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш имконини таъминлаши керак.
30. Омборга келиш учун ва унинг ҳудуди бўйича биноларга ва иншоотларга етиб бориш учун автомобиль йўллари ва резервуар ёки резервуар гуруҳи тўсиқларини айланиб ўтиш йўлининг эни 3,5 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бино томонидан ва резервуар тўсиқларига бириккан очиқ қурилмалар томонидан, резервуар тўсиқларидан 39 метрдан кўп бўлмаган масофада айланма йўл жойлаштирилишига рухсат берилади.
31. Суюқ аммиак сақлаш учун резервуарлар тўсиқлари ичида, аммиак ва атмосфера ёғинлари оқимини йиғиш ва эвакуация қилиш учун чуқурча (приямок) бўлиши керак.
Суюқ аммиак сақлаш учун резервуарлар тўсиқларининг ҳудуди, унинг қоплама турига боғлиқ ҳолда чуқурча томонга 0,3 — 1,5 % қияликка эга бўлиши керак.
Шарсимон изометрик резервуарлар тўсиқларида аммиак оз миқдорда оққанда уни тарқалиб кетиш майдонини камайтириш учун ҳудудни резервуар тўсиқлари жойлашган фундамент томон қияликда қилиш керак. Ҳудуднинг пастки қиялик белгиси даражасида бу фундамент периметри бўйича, аммиакни чуқурчага олиб кетиш учун йўл четида ариқ (кювет) жойлашган бўлиши керак.
Бу ҳолатда резервуарлар фундаментининг юқоридаги текислиги, ҳудуд қиялик пастки белгисидан 10 — 15 сантиметр юқорида жойлашиши ва йўл четидаги ариққа (кюветга) қараб қияликка эга бўлиши керак.
32. Резервуарларнинг тўсиқлари ичидаги ҳудудни ва ички ер қияликларини (нишаб) шағал, майда тош ғовак материаллар билан қоплашга рухсат берилмайди.
Тўсиқлар атрофидаги тупроқ зичланиши керак. Тўсиқларнинг ички томонидан бетон стяжка ёки плиткалар ётқизилиши тавсия этилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган омборлар учун ўтли қопламаларга рухсат берилади. Бундай қопламаларда ўтлар ўрилган ва омбор ҳудудидан чиқарилган бўлиши керак.
33. Омбор ҳудудида жойлашган резервуар тўсиқларидан ва тўкиш-қуйиш шохобчалари майдони чегарасидан бино ва иншоотларгача масофа лойиҳа билан аниқланиши керак ва омборни хавфсиз шароитда фойдаланишини таъминлаши керак.
34. Омбор ҳудудида жойлашган, машъал таёғининг (стволининг) баландлиги, машъал таёғидан бино ва иншоотларгача горизонтал бўйича минимал масофаси, машъал тизимларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш Қоидаларига мувофиқ аниқланади.
35. Суюқ аммиак сақлаш учун резервуарларга тааллуқли бўлмаган транзит қувурларни ва суюқ аммиак сақлаш учун резервуарлар ҳудудидаги тўсиқлардан кабелларни ўтказишга рухсат берилмайди.
36. Тўкиш-қуйиш эстакада темир йўлларни, горизонтал тўғри участкаларда жойлаштириш керак, тўкиш-қуйиш қурилмаларни ва эстакадани йўлларнинг бир томони бўйича жойлаштириш керак.
37. Ёнма-ён жойлашган йўллар оралиғида тўкиш-қуйиш қурилмасини жойлаштиришга рухсат берилади. Бунда икки томонлама йўналишлар билан цистерналарга эстакада ўрнатилиши керак, бу эстакаданинг тўкиш-қуйиш темир йўллар ўқлари (осями) орасидаги масофани эса 6 метрдан кам эмас деб қабул қилиш керак. Параллел тўкиш-қуйиш эстакадаларда улар орасида бўш жой-йўл (полоса) қолдирилган бўлиши керак, бу ўт ўчириш ва санитар машиналарнинг бемалол (сквозной) ўтиши учун.
38. Тўкиш-қуйиш темир йўлларнинг сони ва ҳисобланган узунлиги лойиҳа билан аниқланиши керак.
Тўкиш-қуйиш қурилмаларни темир йўлларнинг берк жойларига жойлаштиришга рухсат берилади. Иккита ва ундан кўп тўкиш точкалари бор тўкиш-қуйиш эстакадалар учун тупикли тўкиш-қуйиш йўлининг ҳисоблаш узунлиги, тиргович брус томонга 20 метрдан кам бўлмаган масофага узайтирилган бўлиши керак ва тўкиш-қуйиш майдони чегарасида жойлашиши керак.
39. Тўкиш-қуйиш эстакадалари, цистерна қозонлари (котлов) люкларида вентилларга йўлаклар ва нарвонлар билан бемалол ўтиладиган бўлиши керак. Эстакададаги йўлкалар эни 0,8 метрдан кам бўлмаслиги керак. Нарвонларни эстакадалар охирида ва унинг узунлиги бўйича жойлаштирилиши керак. Нарвонлар орасидаги масофа 80 метрдан кўп бўлмаслиги керак, нарвонларнинг сони эса — иккитадан кам бўлмаслиги керак. Тўкиш-қуйиш эстакада ёнида уларга параллел равишда, қаттиқ қоплама билан йўл қилиниши керак.
40. Омбор ҳудудидаги бинонинг, ёнғинга чидамлилиги II даражадан кам бўлмаслиги керак. Омбор иншоотлари (этажеркалар, хизмат қилувчи майдонлар, тўкиш-қуйиш эстакадалар, шарсимон резервуарлар тўсинлари (опорм), шийпонлар (навесы) ва шу кабилар) ёнғинга чидамлилиги R15 дан кам бўлмаган чегараси билан ёнмайдиган материалларда бажарилиши керак.
41. Эшиклар ва аммиак билан тўлдирилган резервуарлар томонидан бино деворларига очиладиган дераза қўйиш тавсия этилмайди, фақат фалокат души эшикларидан ташқари. Бинолардаги ташқи эшиклар даҳлизда (притвор) зичловчи билан ишланган ўзи ёпиладиган бўлиши керак.
42. Лойиҳадаги қурилиш конструкциялари ва асосларида паст ҳароратли аммиакнинг узоқ вақтли таъсирининг имконияти бор жойларда, тупроқнинг ва қурилиш конструкцияларининг деформацияларига йўл бермайдиган чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
43. Қувурли эстакадалар остидан суюқ аммиак насослари жойлаштирилишига йўл қўйилади.
IV боб. Суюқ аммиакни сақлаш учун резервуарлар
§ 1. Резервуарларга умумий талаблар
44. Резервуарлар конструкцияси ишончли бўлиши керак, эксплуатацияда хавфсизликни таъминлаши ва унинг тўлиқ бўшатилишига, тозалашга, ювишга, пуфлашга, техник назорати текширувига ва таъмирга имконият берилиши назарда тутилиши керак.
45. Резервуарлар — зарурий техник воситаларига эга корхоналарда (ташкилотларда) тайёрланиши керак, уларнинг тайёрланиши сифатини таъминлаши, амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари, давлат стандартларига ва ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ тайёрланиши керак.
46. Резервуар лойиҳасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
резервуарларни тайёрлашга ва синашга талаблар;
ташқи ва ички рухсат берилмайдиган дефектларнинг йўқлигига ҳар бир варақ металларни текшириш ҳақида маълумот ва ушбу металл маркасига белгиланган кимёвий таркиби ва механик хусусиятлари талабларига мувофиқлиги ҳақида маълумотлар.
47. Пўлат маркаси ва унинг сифатига талаблар, резервуар тайёрланиши ва эксплуатация қилиш шароитларини, шунингдек тегишли давлат ва тармоқ стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда резервуар конструкциясини ишлаб чиқувчи томонидан аниқланиши керак. Резервуарларнинг тагини (туби) ва деворларини тайёрлаш учун мўлжалланган пўлат листи қаватлашмаслик назоратидан ўтиши керак.
48. Пайвандланган бирикмаларнинг сифатини баҳолаш, меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши керак.
§ 2. Ортиқча ички босимда ишлаётган резервуарларга талаблар
49. Резервуарлар, босим остида ишлаётган идишларни лойиҳалаштиришга, тайёрлашга ва хавфсиз эксплуатация қилишга оид меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
50. Тайёрлангандан сўнг, ортиқча ички босим остида ишлайдиган резервуарлар, пайвандлаб бириктирилгандаги қолдиқ кучланишни камайтирилишини таъминловчи қайта ишловга берилиши керак.
51. Резервуарларнинг ички ёки ташқи томонида жойлаштириладиган иситувчи қурилмалардан фойдаланишга, сиғими 50 тоннадан ошмайдиган резервуарларга рухсат берилади. Ички иситиш қурилмалари учун иссиқлик узатувчи сифатида ёнмайдиган, занглашга (коррозияга) учрамайдиган моддалар ишлатилиши керак. Иситиш қурилмаларининг конструкцияси, иссиқлик узатувчиларининг тўлиқ оқишини таъминлаши керак. Ички иситиш қурилмаларининг штуцерлари, резервуарларнинг тубида жойлаштирилиши керак.
52. Суюқ аммиакни бериш, майдалаш (дренаж қилиш), ювиш ва назорат ўлчаш асбоблари ва автоматикалар учун штуцерлар резервуарларнинг пастки қисмида, қолган штуцерларни эса — резервуарларнинг юқориги қисмида жойлаштирилишига рухсат берилади.
53. Қопқоқлар резервуарларнинг юқориги қисмида жойлаштирилиши керак. Шарсимон резервуарларнинг пастки қисмида қўшимча қопқоқ қурилмаларига лойиҳанинг тегишли асосларида рухсат берилади.
54. Шарсимон резервуарнинг қобиғини техник назорати билан биргаликда, изоляция ҳолатига (ушбу Қоиданинг VII бобига қаралсин), ўлчамларига ва шарсимон резервуарлар фундаменти текис чўкиши, резервуарни гидравлик синашдан олдин ва кейин ва суюқ аммиакни унга берилишидан олдин назорати ўрнатилиши керак, шунингдек эксплуатация даврида ҳам даврий назорат ўрнатилиши керак (ушбу Қоиданинг 67-6).
§ 3. Изотермик резервуарларга талаблар
55. Изотермик резервуарлар кимёвий таркибга, махсус техник шартларга мос листнинг механик хусусиятларига ва сифатига оширилган талаблар тақдим этилиши билан пўлатдан тайёрланиши керак. Янгидан ишлаб чиқилаётган техник шартлар резервуар конструкциясини ишлаб чиқарувчи томонидан тузилиши ва металл ва резервуар тайёрловчилар билан ва суюқ аммиак омборининг лойиҳалаштирувчиси билан келишилган бўлиши керак.
56. Изотермик резервуарлар учун пўлат маркасини танлашда ҳисоблаш ҳароратини қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак:
резервуарни индивидуал тўсиқлар (пахса девор, девор)да жойлаштиришда, ҳисоблаш ҳароратини ушбу туманда ҳавонинг энг совуқ ҳароратидан юқори бўлмаган, лекин минус 34°С юқори бўлмагани қабул қилиниши керак.
Бир нечта резервуарлар битта тўсиқда жойлаштирилганда ҳисоблаш ҳарорати қуйидагича қабул қилинади:
а) қўшни (ёнидаги) резервуар бузилган вазиятда аммиак тўкилишида алоқага (контакт) эга бўлиши мумкин бўлган резервуар қобиғининг пастки қисми учун — минус 67°С дан юқори бўлмаганда;
б) алоҳида тўсиқда бўлаётган резервуар учун ҳам тўқилган аммиак билан алоқада бўлмаётгани билан ҳам, резервуар қобиғининг бошқа (қолган) қисмлари учун.
Резервуарлар тагига тўкилган аммиакда ҳимояланмаган конструкция тўсинлари учун пўлат маркасини танлашдаги ҳароратни ҳисоблашда, уларни минус 67°Сга қадар совутилиш имконини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак.
57. Пўлатни энг кучли ёпишқоқликка минус 70°С ҳароратида синаш, қуйидаги вазиятларда тайёрловчи-корхона томонидан бажарилиши керак:
агарда, пўлат ҳавонинг энг совуқ беш кунликда минус 41°С дан паст ҳароратли иқлимли туманларда ўрнатилаётган бир деворли вертикал резервуарлар тайёрлаш учун ва ички корпусларини ва икки деворли вертикал резервуар стаканларини тайёрлаш учун мўлжалланган бўлса;
агарда, суюқ аммиак тўсиқларга тўкилганда пўлат совишига имкон бўлса.
58. Изометрик резервуарларнинг ҳисобланган босимини ишчи босимдан 25 % дан катта, лекин 98,06 Ра (10 mm Н2О) кам бўлмаганини қабул қилиш керак. Бир деворли изотермик резервуарларнинг деворлар орасидаги бўшлиқда босимни ҳисоблашда 490,3 Ра (50 mm Н2О ) кам бўлмаганини қабул қилиш керак.
59. Изотермик резервуарлар вакуумнинг 490,3 Ра (50 mm Н20) кам бўлмаган имконини, барометрик босимнинг максимал ва минималини, шамолнинг кучини (нагрузки) ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши керак.
60. Изометрик резервуарларни пайвандлаш услубларини, тагини ва томини тайёрлаш лойиҳа билан аниқланади.
61. Резервуарнинг тўкма изоляцияси ташқи қобиғида, иситувчи изоляция материали билан девор орасидаги бўшлиқни тўлдириш учун қопқоқлар, девор орасидаги бўшлиқни шудринг нуқтаси минус 40°С ва 98,06-196,1 Ра (10-20 mm Н20) босими остидаги қуруқ азот берилиши учун, шунингдек перлитни қуритиш ва резервуарни ишлатиш жараёнларида таҳлилга олиш учун штуцерлар бўлиши керак.
62. Суюқ аммиакни рухсат берилган даража юқори бўлганида резервуар ичини буғланаётган аммиак билан резервуарни совутиш учун, пуфлаш сачратувчи қурилма ўрнатилади. Бу қурилма суюқ аммиакни қуйиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
63. Қопқоқлар изометрик резервуарларнинг томида ва ёнидаги деворининг ташқи қобиғида жойлаштирилади. Қопқоқларнинг сони ва уларнинг тури лойиҳа билан тайинланади.
64. Икки деворли резервуарларнинг ташқи деворидан штуцерларнинг ўтиш йўллари (проход), компенсатор қурилмасига эга бўлиши керак.
65. Тайёрловчи-корхона томонидан изотермик резервуарга меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган шакл бўйича паспорт ёзилади.
66. Омбор ёки омбор таркибига кирувчи бўлинманинг, махсус тайёргарликдан ўтган мутахассислар таркибидан корхона (ташкилот) бўйича буйруқ билан, тайёрланаётган изотермик резервуар лойиҳанинг техник талабларига мослиги назорати бўйича жавобгар шахс тайинланган бўлиши керак, шунингдек резервуарнинг техник ҳолати ва ишлатилиши учун назорат бўйича ва резервуарнинг техник назорати учун жавобгар шахс тайинланган бўлиши керак.
67. Суюқ аммиак сақлаш учун изотермик резервуарларнинг техник ҳолатини баҳолаш (металл конструкцияси, иссиқлик изоляцияси, асослари, фундаментлари) меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
68. Резервуарлар фундаментларининг чўкиш ўлчамларига ва бир текислигига, резервуарларни гидравлик синашга қадар ва унга суюқ аммиак берилишидан олдин ҳам назорат ўрнатилган бўлиши керак, ишлатилиш вақтида ҳам, даврий назорат ўрнатилган бўлиши керак. Изометрик резервуарларнинг фундаменти чўкишининг ўлчаниши, чуқурлик репери ва фундаментдаги репер ёки резервуар тўсинлари бўйича абсолют белгидан нивелир ёрдамида амалга оширилиши керак. Ер ости сувлари кўтарилган вақтда, шунингдек резервуарни максимал юк туширилгандаги (юк ортгандаги) вақтларда назорат қилиш амалга оширилади.
69. Навбатдаги техник кўрик муддати акустик эмиссия усулидан фойдаланиш билан диагностика ва тезкор назоратнинг доимий амалдаги воситаларида изометрик резервуарлар жиҳозланишида «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг лицензиясига эга, махсус ташкилот хулосаси асосида конструкциянинг ҳақиқий ҳолати бўйича тайинланади.
70. Сейсмик фаол жойларда жойлашган резервуарлар, сейсмик оғирликлар (юк кучланиши) қўшимча ҳисобга олиниши керак. Вертикал цилиндрик резервуарлар ва фундаментлар (чўкиш ливалари) суюқ аммиак (сузувчи понтонлар ва бошқалар)нинг тўлқинларини тинчлантириш учун қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
V боб. Арматуралар ва қувурлар
71. Аммиак учун қўлланилаётган қурилмалар фойдаланилган материаллар ва ишлатиладиган қувурлар ва арматуралар меъёрий-техник ҳужжатларда ўрнатилган талабларга жавоб бериши керак.
72. Суюқ аммиак сақлаш учун резервуарлар қувурлар орасида назорат вентили бўлган иккита тиқин билан узиб қўйилиши керак.
Сиғими 100 t ва ундан кўп бўлган шарсимон, изометрик ва горизонтал резервуарларда бевосита жойлашган арматура масофадан ва қўл билан (дастакли) бошқарувга эга бўлиши керак. Масофадан бошқариш омборнинг марказий бошқариш шоҳобчасидан амалга оширилиши керак.
73. Суюқ аммиакни резервуарларга берувчи ва у ердан олувчи қувурларда, қувурлар бузилиши (шикастланиши) вазиятида резервуарлардан аммиакни оқиб чиқишини олдини олиш учун ҳимоя қурилмалари ўрнатилган бўлиши керак (отсекател, тезлик клапанлари, қайтарувчи клапанлар, электр узаткичлар билан задвижкалар).
Ҳимоялаш қурилмалари аммиакни берувчи қувурлардаги беркитувчи вентил олдида ва қувурларга берувчи беркитувчи вентилдан кейин резервуар ёнида ўрнатилиши керак.
74. Суюқ аммиак сақловчи резервуарлар билан бириктирилган қувурлар, резервуар тўсиқларининг юқориги белгисидан паст бўлмаган жойда ўрнатилиши тавсия этилади.
Резервуарлар тўсиқлари орқали ўтувчи қувурларнинг ўтиш конструкциясининг узели (боғлами), (чегараланган) тўсиқлар билан ўралган ҳудуддан ташқарига суюқ аммиакнинг оқиб кетиш имконига йўл қўймаслик керак.
75. Аммиакли қувурлар учун дўнглик-чуқурчали зичланган юзали фланецлар қўлланилади. Махсус спирал шаклидаги ўралган прокладкалар (қистирма) билан силлиқ зичланган юзали фланецларни қўллашга рухсат берилади.
Резервуар билан қувурларнинг барча уланишлари, компенсацион қурилмаларга ёки иссиқлик ўзгаришидан (жойини ўзгартиришидан), шунингдек резервуар чўкишидан, резервуар деворларига қувурларни уланиш жойидаги кучланишни камайтириш учун ўз-ўзини компенсация қилувчига эга бўлиши керак. Резервуарларга қувурларнинг уланишини, резервуарни гидравлик синовдан ўтказилгандан сўнг амалга оширилиши керак.
76. Аммиакли қувурларнинг ва изометрик резервуарларни ҳаво билан тозаловчи қувурларнинг компенсацияси, уларни минус 34°С га қадар совутилиши ёки энг совуқ беш кунликда, агарда у минус 34°С дан паст бўлса, беш кунликнинг энг паст ҳаво ҳароратини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган бўлиши керак.
77. Аммиак қувурларини кислота (ишқор) ва бошқа агрессив суюқликлар қувурларидан юқорироқдаги эстакадаларда жойлаштириш керак.
78. Суюқ ва газсимон аммиаклар учун арматуралар ва қувурларнинг фасон қисмлари пўлатдан бажарилиши керак.
Аммиак учун қувурларда, чўянли арматуралардан ва фасон қисми чўяндан, шунингдек мис, руҳ ва уларнинг аралашмасидан қотишма тайёрланган арматуралардан ва фитингидан қўлланишига рухсат берилмайди.
79. Аммиакли резервуарлар сақловчи клапанлар билан жиҳозланади.
Резервуардаги сақлайдиган ишчи клапанларининг сони, уларнинг ўлчамлари ва ўтказиш имкониятлари, ҳисобга мувофиқ танланган бўлиши ва омбор лойиҳасида кўрсатилган бўлиши керак.
Сақловчи ишчи клапанлар билан параллел равишда сақловчи захира клапанлар ўрнатилган бўлиши керак. Сақловчи захира клапанларнинг сони ва тавсифи, ишчи клапанлар учун қандай бўлса, шундай бўлиши керак. Сақловчи клапанлар гуруҳларини ўрнатганда ҳар бир гуруҳда бир хил сондаги клапанлар бўлиши керак.
Ричаг-юкли сақловчи клапанлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Изометрик резервуарлар учун сақловчи ва вакуумли клапанлар алюминийдан тайёрланган бўлиши мумкин.
Изометрик резервуарларнинг тўкма изоляцияли ташқи қобиғида, сақловчи клапанлар ўрнатилмаслигига рухсат берилади, агарда бундай клапанлар азотнинг буфер идишида бор бўлса (газголдерда) ёки буфер идиш билан ташқи қобиқни бирлаштирувчи қувурларда бундай клапанлар бор бўлса.
80. Сақловчи клапанларда, захира клапанларининг шундай миқдорини ишга уламасдан ишчи клапанларини ўчирилишини олдини олувчи, ўчириб-ёқувчи қурилма ўрнатилган бўлиши керак.
81. Сақловчи клапанлардан суюқ ва газсимон аммиакларни чиқарувчи коллекторлар алоҳида бўлишлари керак.
Сақловчи клапанларнинг ҳар бир коллекторининг ўтказиш имконияти, рухсат берилган клапандан чиқишдаги ўзаро қарама-қарши босимда сақлайдиган клапандан бир йўла (бирданига) аммиакни максимал отилиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган бўлиши керак.
82. Сақловчи клапанларнинг даврий текшируви, уларни ўрнатилган жойдан олиб, стендда текшириш, созлаш ҳар 2 йилда бир маротаба ўтказилиши керак.
83. Изотермик резервуарлар, вакуум ўлчами 490,3 Ра (50 mm Н20)га етганида вакуумни сўндириш учун вакуумли клапанлар билан жиҳозланиши керак.
Вакуумли клапанлар, амалдаги Қоидаларга мувофиқ ва босим остида ишлаётган идишларнинг хавфсиз ишлатилишига мувофиқ сақловчи клапанлар каби ўрнатилиши ва даврий текширилиши керак.
84. Цистерналарга тўкиш (қуйиш) цистерналар учун эстакадалар шарнирли-ричагли тўкиш-қуйиш қурилмалари (стендерлари) билан жиҳозланади.
Цистерналарга тўкиш-қуйиш цистерналар учун ДСТ 18698 бўйича текстил каркас билан ёки 2 МРа дан кам бўлмаган ишчи босимга, минус 34°С дан плюс 50°С га қадар ҳароратда аммиак муҳитига чидамлилиги ҳисобга олинган, ДСТ 6286 (ички диаметрлари 38 mm учун) металли тўр (ўрама)ли билан резинали дастаклар ишлатилишига рухсат берилади.
85. Дастак билан қувурлар бириктирилишидан олдин, автоматик равишда ҳаракатланувчи ажратувчи қурилма ўрнатилиши керак: тезланиш клапани, ёки цистернага қуйиш қувурида ажратувчи ва қайтарма клапан, ёки цистерналардан тўкиш қувурларда ажратувчи.
Дастак ва ажратувчи қурилма ўртасида, йўқотиш тизимига дастакдан босим билан коллекторга вентилли ташлаш тармоғи (узатмаси) бўлиши керак.
86. Темир йўл цистерналарда суюқ аммиакни ташиш, тўкиш ва қуйиш операцияларининг олиб борилиши, суюқ аммиакни ташиш учун темир йўл вагон-цистерналарни хавфсиз ишлатиш талабларига жавоб бериш керак.
87. Даврий ишлайдиган қувурлар (резервуарни тўлдириш бўйича тайёргарлик операцияларини бажариш учун, ускуналар ва қувурларни ҳаво билан тозалаш учун ва шу кабилар), ечиб-олинувчи участка (патрубка)нинг икки томонидан беркитувчи арматура ўрнатилиши билан ечиб олинувчи участка (патрубка) ёрдамида қувурларга уланади. Қувурлардан фойдаланиш тугаганида ечиб олинувчи участка ечилган бўлиши ва унинг ўрнига заглушка ўрнатилган бўлиши керак, бу ҳақида қайднома журналига ёзиб қўйилиши керак.
VI боб. Ёрдамчи ускуналар
88. Суюқ аммиакни сақловчи резервуарларда буғланаётган аммиакни конденсациялаш учун мўлжалланган музлаткич қурилмалар, бир хил ишчи босимдаги ҳар бир резервуар гуруҳларида алоҳида бўлиши ва таъмирлаш ишларини олиб бориш имконияти учун 100%ли захира асбоб-ускуналар мавжуд бўлиши керак.
Қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати, ушбу иқлим минтақасида ҳарорат максимал бўлганда атроф-муҳитдан кирадиган иссиқлик оқими ҳисобига буғланадиган аммиакни суюлтиришни ва компрессорланишини таъминлаш шартидан келиб чиқиб ҳисобланади.
89. Суюқ аммиакнинг тўкувчи, қуювчи ва эвакуация насослари учун минус 34°С га тенг минимал ҳарорат қабул қилиниши керак.
Очиқ майдонларда ўрнатилаётган насослар учун, энг совуқ беш кунликда ҳаво ҳарорати минималини, агарда у минус 34°С дан паст бўлса, қабул қилиш керак.
90. Эвакуацион насослар тўсиқлар ёнида (ичида ёки ташқарисида) жойлаштирилиши ва масофадан бошқариш билан жиҳозланиши керак.
91. Ускуналар ва қувурларни ҳаво билан тозалашда, улардаги босимни камайтиришда, цистерналардан тўкишда (қуйишда)ги, сақловчи клапанлардаги аммиакнинг чиқиндилари утилизация қилинади ёки машъал қурилмасида ёндириш билан зарарлантирилади.
92. Машъал қурилмаси, машъал тизимининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш Қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
93. Ортиқча ички босим остида ишлаётган резервуарларнинг сақловчи клапанларидан газсимон аммиакни машъал тизимига чиқарувчи узатмада сепаратор ўрнатилади.
94. Ҳавонинг барометр босими ва ҳарорати ўзгариб турганида, резервуар деворлари орасидаги бўшлиқни тўкма изоляцияси билан ортиқча босимни доимий катталигини ушлаб туриш учун азот бериш узатмасида қайишқоқ (эгилувчан-эластик) ёки силжувчи диафрагма билан 490,3 Ра (50 mm Н20) босимга ҳисобланган газголдерлар ўрнатилиши керак. Газголдернинг сиғими, газголдер билан бириккан резервуарнинг девор орасидаги бўшлиқ ҳажмидан 8 — 10% дан кам бўлмаслиги керак.
VII боб. Иссиқлик изоляцияси.
95. Қувурларининг ва асбоб-ускуналарининг иссиқлик изоляциясининг тузилиши, материаллари ва ишлатилиши, қурилиш меъёрлари ва қоидалари бобларига ва ушбу Қоидаларининг VII боби талабларига жавоб бериши керак.
96. Ишчи босими 1,0 МРа га қадар ҳисобланган суюқ аммиак сақловчи резервуарлар ва изометрик резервуарлар иссиқлик изоляцияси билан таъминланган бўлиши керак.
Ишчи босими 1,0 МРа дан ортиқ ҳисобланган резервуарларнинг изоляциясининг зарурияти, рухсат берилган минимал ишчи босимининг ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда лойиҳа билан ва ушбу Қоиданинг 129-6. талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.
Иссиқлик изоляцияси қалинлигини ва иссиқлик оқимини қуёш радиацияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак.
97. Иссиқлик изоляцияси ёнмайдиган ёки суст ёнувчи материаллардан тайёрланиши керак. Суст ёнувчи материаллардан ва ташқи изоляция сифатида пенополиуретандан фойдаланишда, изоляция ишлаб чиқарувчилар ва ёнғин назорати ташкилотлари билан келишилганлиги бўйича, изоляцияни алангаланишига имконият йўқ бўлиши керак (ҳўллаш, ёнмайдиган қопламалар билан ҳимоялаш ва шу кабилар).
98. Изометрик резервуарларнинг ички девори ва томини изоляция қилиш учун 0,8 мас. % дан кўп бўлмаган намлик билан стандарт гранулометрик таркибли қавартирилган перлит қумларни ишлатиш тавсия этилади. Перлит намлигига оширилган талаблар (ДСТ 10832 га нисбатан: «Қавартирилган перлит қум ва шағал. Техник шартлар».) герметик қутида уни етказилишини ва ёпиқ иситилаётган бинода (хонада) сақланишини таъминлаши керак.
99. Иссиқлик изоляция материаллари ва конструкцияларини, уларни сақлаш, транспортда ташиш ва монтаж қилиш жараёнларида намлашга рухсат берилмайди.
100. Изометрик резервуар таглигининг иссиқлик изоляцияси конструкцияси, унга намлик тушишига, сақланаётган аммиакдан фундаментларни музлашини ва резервуар конструкциясидаги элементларнинг деформациясига йўл қўймаслик керак.
101. Изометрик резервуар атроф минтақасининг таглик изоляцияси, бир деворли резервуарда бетон фундаментда ва икки деворли резервуарда ташқи таглик атрофида ётқизилган бўлиб, улар мустаҳкам қаттиқ материалдан яхлит (узлуксиз) бўлиши керак. Таглик атроф минтақасидаги асосда зич изоляция ётқизилишига эришиш учун сочма материалларни ва оқиш хусусиятига эга материалларни қўллашга рухсат берилмайди.
102. Изометрик резервуарларнинг таглик изоляцияси юзаларидаги, пастки ва юқоридаги юзаларда худди шу изоляциянинг текис эмаслиги рухсатномалар билан чегараланган бўлиши керак. Рухсатномаларни, резервуарларни лойиҳалаштирувчи ташкилот аниқлайди.
103. Изотермик резервуарларнинг деворлари орасидаги бўшлиқда тўкма изоляцияни иссиқлик изоляция қатламига атроф муҳитдан буғ сувлари тушишига йўл қўймаслик (сақланиш) учун, минус 40°С шудринг нуқтасидаги ва 98,06-490,3 Ра (10 — 50 mm Н2О) ортиқча босимдаги қуритилган азот билан доимо тўлдирилган бўлиши керак.
104. Изотермик резервуарларнинг изоляциясини монтаж қилиш фақат техник шартларда назарда тутилган паст бўлмаган ҳароратда ва атмосферада ёғингарчилик бўлмаган, йилнинг иссиқ вақтида амалга оширилади. Алоҳида аҳамият изоляция элементлари орасидаги бирлашиш жойидаги қўшилган чокларнинг герметиклигига ва ҳимоя-қоплама қатламига қаратилган бўлиши керак.
105. Хавфсиз ишлатилишини таъминлаш учун изотермик резервуарларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича Йўриқномага мувофиқ иссиқлик изоляцияси ҳолатининг даврий текширилишини ва техник кўрикдан ўтказилишини амалга ошириш керак. Чоракда бир маротаба қўшимча равишда, таъмирлаш ишлари журналида натижалари ёзилиши билан иссиқлик изоляциясини визуал кўриб чиқиш амалга оширилади. Иссиқлик изоляцияси жойларда бузилишларини аниқлаш мақсадида резервуар ташқи юзаси термограф асбоби ёрдамида текширилади.
VIII боб. Назорат, бошқариш ва аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари
106. Назорат, бошқариш ва сигнализация, аварияга қарши ҳимоя тизимлари (АҚАҲ), шунингдек ҳалокат вазиятларида алоқа ва хабар бериш тизимлари ишончлилик, тез ҳаракатчанлик, ўлчаш тизимларининг рухсат берилган камчиликлари ва бошқа техник тавсифлари регламентланган режимда барча технологик жараёнларни ва операцияларини хавфсиз олиб борилишини таъминлаши, аварияли вазиятларда эса бошқариш тизимини хавфсиз ҳолатга ўтказилишини таъминлаши керак.
107. Суюқ аммиакни сақлаш учун резервуар сатҳни, ҳароратни ва босимни (ҳар бир параметрларга иккитадан кам бўлмаганда) ўлчаш учун асбоблар билан жиҳозланган бўлиши керак. Суюқ аммиакни сақлашда кўрсатилган параметрларни ўлчаш, меъёрий аниқлик билан амалга оширилиши керак. Ўлчашдаги рухсат берилган камчиликлар лойиҳа билан аниқланиши керак.
108. Резервуарларнинг аварияга қарши ҳимояси уларда аммиак сатҳи рухсат берилмаганидан ошганда қуйидагиларга эга бўлиши керак:
сиғимлари 10 m3гача ичига олиб резервуарлар учун — параметрларни назорат қилиш тизимларини такрорлаш;
сиғимлари 50 m3гача резервуарлар учун — назорат қилиш тизимини такрорлаш ва соз ҳолатини индикацияси билан ўз-ўзини диагностика қилиш тизими борлиги;
сиғимлари 50 m3 ва ундан кўп бўлган резервуарлар учун — назорат қилиш тизимини такрорлаш, ўз-ўзини диагностика қилиш тизими борлиги ва технологик боғлиқ параметрларни таққослаш.
109. Суюқ аммиакни сақлаш учун резервуарларда ўлчаш ойналарини ўрнатишга рухсат берилмайди.
110. Суюқ аммиакни ўлчаш усулини (ҳажмли, оғирлик) танлаш лойиҳа билан аниқланади. Омборга келиб тушувчи ва омбордан сарф ўлчагич билан берилаётган суюқ аммиакнинг массасини ва масса сарфини ўлчашда, ўлчаш натижаларини қайд этиш билан ҳарорат ўзгаришидаги коррекцияни назарда тутиш керак. Ўлчашда рухсат берилган камчиликлар, энг кўп сарф қийматидан ± 2,5 % дан ошмаслиги керак. Суюқ аммиакни транспортда ташиш учун магистрал қувурлар билан боғланган омборларда, магистрал қувурларидаги аниқлиги бўйича талабларидагидек сарф ўлчагичлар ўрнатилиши керак.
111. Сақлашда, резервуарлардан буғланаётган аммиакни конденсацияланиши учун музлаткич мосламалари бу резервуарларда юқориги ишчи босим чегараси бўйича уловчи (қўшувчи) ва пастки ишчи босим чегараси бўйича ўчирувчи (ажратувчи) автоматик тизим билан жиҳозланган бўлиши, шунингдек бу қийматларнинг товушли ва ёритувчи сигнализацияларига эга бўлиши керак.
112. Изотермик резервуарга суюқ аммиакни қувурларда берилишида, унинг ҳарорати минус 30°С гача кўтарилганда юқориги қисмга алмаштирилиши билан пастки қисмга аммиак берилишини автоматик ўчирилиши назарда тутилган бўлиши керак.
113. Назорат, бошқариш, сигнализация ва АҚАҲ тизимлар носоз ёки ўчирилган бўлса омборни ишлатиш (ишлаш)га рухсат берилмайди. Бошқариш ва назорат қилиш тизимларининг асосий элементларини алмаштириш пайтида, ўринбосар (дублёр) тизимлар ишлаши керак. Тайёрловчи-корхона томонидан паспортда белгилаган хизмат муддатини ўтиб бўлган асбоблардан, қурилмалардан ва уларнинг элементлардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
114. Суюқ аммиакнинг омборлари ёнғиндан автоматик сигнализация ва ёнғинни ўчирувчи автоматик тизим билан жиҳозланади. Сигнализация ва ёнғинни ўчирувчи техник воситаларининг турлари бино ва иморатларнинг (хона) портлаш-ёниш ва ёниш хавфи бўйича тоифадан ва портлаш ва ёниш хавфи зонаси бўйича синфидан келиб чиқиб, танлов амалга оширилади.
115. Суюқ аммиак омбори, унинг ҳудудида жойлашган объектлар билан телефон ва/ёки товуши баланд чиқувчи алоқаларга эга бўлиши керак. Суюқ аммиак омбори қуйидаги вазиятларда алоқанинг камида иккита каналига эга бўлиши керак:
корхона ҳудудида жойлашган омбор — корхона диспетчери билан, ўт ўчириш қисм, газдан қутқарувчи бўлинма ва омбор билан боғланган корхоналар ва лойиҳа билан белгиланиши керак бўлган рўйхатдаги бошқа объектлар билан;
корхона ҳудудининг ташқарисида жойлашган рўйхатдаги қўшни объектлар, ташкилотлар ва маҳаллий хизматлар, шу билан бирга фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хизмати ва бошқа объектлар ҳам.
Телефон алоқаси ўрнатилиши керак бўлган объектларнинг рўйхати ПЛАСга киритилади.
Тарқатиш станцияларида ва узоқда жойлашган қишлоқ хўжалик омборларида телефон алоқаси билан биргаликда радиоалоқадан фойдаланишга рухсат берилади.
116. Суюқ аммиакни сақлаш учун ҳар бир резервуар, унинг ишлашида асосий параметрларини узлуксиз рўйхатга олиш учун асбобларга эга бўлиши керак, аммиак ишлаб чиқариш бўйича агрегат билан унинг алоқаси бўлганда эса, кўрсаткичларини такрорлаш (дублирование) ва уларни рўйхатга олиш керак, шунингдек аммиакни ишлаб чиқариш бўйича агрегатларни бошқариш марказий шохобчасида энг сўнгги қийматларини ёритиш ва товуш бериш сигнализацияси бор бўлиши керак.
117. Суюқ аммиак омборлари аварияли вазиятлар ҳақида хабар берувчи тизим билан боғланган газланганликни (газ анализатор) назорат қилиш тизими билан қуйидагича жиҳозланган бўлиши керак:
а) аммиакни ҳалокатда оқиб кетиши ҳақида хабар бериш (матн бўйича кейин — аммиакни оқиб кетишини назорат қилиш тизими) ва ҳавони газ билан заҳарланиш даражасини назорат қилиш тизими, технологик хоналарда ва объект ҳудудида аммиакни оқиб кетиш эҳтимоли ва ҳавони газ билан заҳарланиш даражасининг назорати таъминланиши керак;
б) аммиак оқиб кетишини назорат қилиш тизими, бир хил бошқарилиши таъсирини шакллантириш учун керакли ҳажмда газ таҳлили датчикларини ўрнатиш жойларидаги ҳавода аммиакнинг концентрацияси ҳақидаги маълумотларни автоматик тартибда йиғиш ва қайта ишлашини таъминлаши керак;
в) аммиак оқиб кетишини назорат қилиш тизими, автоматик (ёки автоматлаштирилган) тартибда, аммиакни оқиб кетиши билан боғлиқ авария вужудга келганида, авария ҳақида хабар берувчи воситаларини чеклаш (локализация) тизимини бирга ишлашда боғланган техник қурилмаларни улаши ва ҳалокат кўлами ортишига ва асоратлари ортишига олиб келиши мумкин бўлган технологик асбоб-ускуналарни ишлатилиши тўхтатилиши (ўчирилиши) керак;
г) резервуарлар тўсиқларининг периметри бўйича, атроф-муҳит ҳавосида аммиак концентрациясини (миқдори), марказий бошқарув пунктида сигнализация билан ўлчалиши назарда тутилишига таклиф қилинади;
д) аммиакни оқиб чиқиш назоратининг тизими, фалокат содир бўлган аниқ жойи ҳақида бошқариш биносига тезкор хабар берилишини ва авария асоратларини чеклаш ва бартараф этиш техника воситаларининг зарурий гуруҳини уланишини таъминлаши керак;
е) электр таъминоти ишончлигини таъминлаш бўйича тизим амалдаги электр қурилмаларнинг тузилиш Қоидаларига мувофиқ I-тоифа электр қабул қилувчиларга киради. Объектда электр таъминотининг иккинчи мустақил манбаи бўлмаганида аккумулятор батареялар билан жиҳозланган захира автоматик станциядан фойдаланиш зарур;
ж) аммиакни оқиб кетишининг газ таҳлили датчиклари индикация ва сигнализацияси техник тавсифи, миқдори ва жойлашиши лойиҳа ҳужжатларида аниқланади;
и) автоматик уланиш билан ҳалокат асоратлари эҳтимоли бўлган бу техникавий хулосанинг таъсирига асосланган баҳолашни таққослашда, ҳалокат вазиятларини чеклаш тизимига боғланган техника қурилмасини автоматик бўлмаган (жойи бўйича ёки масофадан) уланишга рухсат берилади;
к) тизим саноат майдонларида ҳавони газ билан заҳарланиш даражасини назоратига имкон берувчи ва объект ҳудудидан ташқарида кимёвий заҳарланиши жойини кенгайишини олдиндан айтиб берувчи автоматик воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Майдонда, ҳавони газ билан заҳарланган кўлами эҳтимоли бор деб ҳисобланганда фойдаланиладиган маълумотлар, шамолнинг йўналиши ва тезлигини ўлчаш мосламалари ўрнатилган бўлиши керак.
IX боб. Омборни электр таъминоти
118. Суюқ аммиак омборини электр билан таъминлаш манбаи ва тизимлари амалдаги электр қурилмалари тузилиши Қоидалари (ЭТҚ), истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланиш Қоидалари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда техника хавфсизлиги Қоидалари талабларига, шунингдек қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг тегишли бобларига ва ушбу Қоиданинг IX бобига мувофиқ талабларига жавоб бериши керак.
119. Суюқ аммиакни сақлаш вақтидаги изотермик ва шарсимон резервуарларда ишчи босимни ушлаб туриш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, назорат ўлчаш асбоблари ва автоматика тизимлари ҳаво компрессорлари, аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари электр таъминоти ишончлилиги бўйича электр қабул қилувчиларнинг I-тоифасига киради.
120. Ортиқча босим остидаги ва сиғими 100 t гача (ичида) резервуарлар суюқ аммиак билан омбор асбоб-ускуналар электр қабул қилувчи симлар электр таъминоти ишончлилиги бўйича иккитадан мустақил ўзаро захираланган манбалари II-тоифага киради.
121. Иккинчи мустақил электр таъминот манбаи бўлмаганда, асосланган вазиятларда, компрессор қурилмаси ички ёниш двигателининг симларини захира сифатида фойдаланишга рухсат берилади. Бу ҳолларда омборни электр таъминоти қўшимча манбаи сифатида аккумулятор батареялар ёки захира аварияда ишлатувчи электрогенераторни қабул қилиш (ишлатиш) мумкин.
122. Ёпиқ бинолар ва ташқи қурилмалар зоналари портлаш хавфи бор синфи ва электр асбоб-ускуналар портлашдан ҳимоя даражаси ЭТҚ талабларига мувофиқ белгиланган бўлиши керак.
X боб. Сув таъминоти ва канализация
Ўт ўчириш воситалари ва тизимлари
123. Сув таъминоти манбалари ва тизимлари ва канализация, сув таъминоти учун сув сарфлари ва захиралари, сув сифатига талаблар «Портлаш-ёниш хавфи бор кимёвий, нефть-кимёвий ва нефть-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидалари», санитария, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, шунингдек давлат стандартлари талабларига жавоб бериши керак.
124. Суюқ аммиак омборлари ёнғинга қарши, хўжалик — ичимлик сув ва зарур бўлганда ишлаб чиқариш сув таъминоти тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Сув таъминоти тизимлари мустақил, тўлиқ ёки қисман бирлашган бўлиши мумкин. Авария душлари ва ўз-ўзига ёрдам раковиналар тузилиши лойиҳа билан аниқланади.
125. Омборни сув таъминоти манбаи сифатида корхона, аҳоли яшаш шохобчалари, бошқа корхоналарнинг магистрал тармоқлари сув қувурлари тизимлари, шунингдек мустақил ер ости суви ва ташқи сув омборлари қабул қилиниши мумкин.
126. Рельслар олди, узоқдаги қишлоқ хўжалик омборлари ва тарқатиш бекатлари учун сув минорасидан, сув таъминлаш тизимларидан фойдаланишга, шунингдек ўт ўчириш учун мотопомпа ёки резервуардан, ёки сув ҳавзаларидан автонасосда сув берилишига рухсат берилади.
Ёнғинга қарши резервуарларнинг сиғими, ўлчами (миқдори) ва жойлаштирилиши лойиҳада аниқланиши керак.
127. Тарқатувчи ва узоқдаги қишлоқ хўжалик омборларининг хўжалик — ичимлик сув талабларини ташиб келинадиган сув билан амалга оширишга рухсат берилади.
128. Ўт ўчириш учун сув сарфини ҳисоблаш учун суюқ аммиак сақлаш учун резервуардан ташқари, иншоотлардан бирида ички ўт ўчириш учун энг кўп сарф қилинганлардан бири ёки биноларнинг бирида ташқи ва ички ёнғинни ўчириш учун сарфнинг энг катта йиғиндиси қабул қилинади.
129. Суюқ аммиак омборларини лойиҳалаштиришда суюқ аммиак билан резервуарларга, шунингдек омборда ёки унинг ёнида жойлашган ёнувчи ва тез аланга олувчи моддалар билан тўкиш-қуйиш шохобчасидаги қувурлар ва асбоб-ускуналарга иссиқлик тарқалиш таъсирини ҳисобга олган ҳолда текшириш керак. Бу объектларда резервуарларга тегишли изоляция ёки сув билан совутиш стационар тизимларни (сув сепиш) назарда тутиш керак.
Бу тизимлар ёнувчи объект томонидан иссиқлик тарқатилишига учраши мумкин, резервуар деворларига ўт ўчиришнинг ҳисобланган вақтида сув сепилишини таъминлаши керак.
Резервуарларни сув сепиш тизимини бошқарилиши жойидан ёки масофадан бўлиши мумкин.
Совутилаётган резервуарнинг сув сепилиш тезлигини сув сепилаётган 1 метр узунликдаги жойга 0,2 l/s га тенг деб қабул қилиниши керак, бу қуйидагиларга тенг бўлиши керак:
горизонтал резервуарлар учун — цилиндр қисмининг узунлигига;
шарсимон ва изометрик резервуарлар учун — уларнинг доираси узунлиги ярмисига.
130. Омбор объектларида амалдаги меъёрларга мувофиқ ўт ўчириш бирламчи воситалари бор бўлиши керак.
Омборларга корхонанинг ёки аҳоли яшаш шохобчасининг ўт ўчириш қисмлари хизмат кўрсатиши керак.
Узоқдаги омборларга ва тарқатиш бекатларига корхона ёки аҳоли яшаш шохобчаларининг ўт ўчириш қисмлари хизмат кўрсатмаса, бирламчи ўт ўчириш воситаларини сақлаш учун иситиладиган хона ўт ўчириш постлари ёки сув, кўпик ёки ёнмайдиган газлар билан автоматик ўт ўчириш стационар қурилмалари лойиҳада назарда тутилган бўлиши керак.
131. Аммиак миқдорининг таҳлили олиб борилгандан сўнг резервуарлар тўсиқлари (атрофи дўнг қилиб ўралган) ҳудудидан атмосфера сувлари йўқ қилиш чуқурчалар (ариқчалар) орқали канализацияда ёки белгиланган меъёрдан ошган аммиак концентрация миқдорини, кейин йўқотиш, аралаштириш, нейтраллаштириш, буғлантириш ёки бошқа маълум усуллар билан олиб борилиши мумкин.
XI боб. Омбор асбоб-ускуналарини ишлатишга тайёрлаш ишлатиш ва таъмирлаш
132. Омборни эксплуатация қилишга киритиш, амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари, «Портлаш-ёниш хавфи бор кимёвий, нефть-кимёвий ва нефть-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидалари» ва омбор регламенти талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
133. Асбоб-ускуналар, қувурлар ва изоляция соз ҳолатда бўлиши ва омбор бўйсунадиган ташкилотда белгиланган тартибда тасдиқланган режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш тизимига мувофиқ жадвал бўйича таъмирланиши керак.
134. Ўрнатилган барча назорат-ўлчаш асбоблари ва автоматика воситалари соз ҳолатда бўлиши керак. Лойиҳада кўрсатилгандан ортиқча камчиликлари бор ўлчаш асбоблардан фойдаланишга рухсат берилмайди. Омборни асбобларсиз ишлашига йўл қўйилмайди.
135. Ишга туширишдан (улашдан) олдин суюқ аммиакни сақловчи резервуарлардан, бошқа асбоб-ускуналар, қувурлардан ҳаво ҳайдаб чиқарилиши керак, таъмирлашдан олдин эса аммиак.
Тозалаш азот билан амалга оширилиши керак. Ишга туширишдан олдин кислороднинг 3,0%дан кўп бўлмаган улуши ҳажмигача ҳаво ҳайдалган бўлиши керак, шундан сўнг пуфлаб ҳайдалаётган газда аммиакнинг 90% дан кам бўлмаган улуши ҳажмигача газсимон аммиак билан пуфлаш амалга оширилиши керак.
Таъмирлашдан олдин аммиак йўқотилиши керак ва кислороднинг 18 % дан кам бўлмаган улуши ҳажмигача азот ва ҳаво билан пуфлаш амалга оширилган бўлиши керак.
Ичкариликдаги рельс олди омборларда ва тарқатиш бекатларида компрессор ускуналарини тозалаш корхона ишлаб чиққан йўриқнома бўйича ҳаво билан амалга оширилиши мумкин: резервуардан аммиакни йўқотиш хўжалик — ичимлик суви талаблари учун ишлатиладиган сув билан ювиш амалга оширилиши керак.
Корхона томонидан ҳаво ёки бошқа муҳитларни пуфлаш учун фойдаланганда белгиланган тартибда тасдиқланган махсус йўриқнома тузилган бўлиши керак. Йўриқномада, ҳавода ва сувда аммиакнинг рухсат берилган концентрацияси сўнгги чегарадан бир маротаба ошиши ва вакуум портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлиш имконига йўл қўймасликни ҳисобга олган ҳолда пуфлаш тартиби ва режими келтирилган бўлиши керак.
136. Тўкма изоляцияли изометрик резервуарга аммиакни беришдан олдин ҳаво ва сувни йўқотиш учун (кислороднинг қолдиқ миқдори — 3 %, сув буғларининг концентрацияси минус 40°С тўйинтирилган ҳароратга тенг келади) резервуарнинг деворлар орасидаги бўшлиқ азот билан пуфланганлигига ишонч ҳосил қилиши ва босим остида бўлиши зарур.
137. Изометрик резервуар суюқ аммиак қўйишдан олдин у газсимон аммиак билан пуфлаб тозаланган ва ишлаш ҳароратига қадар совутилган бўлиши керак. Азотни йўқотиш учун резервуарни пуфлаш билан уни совутилишини биргаликда олиб боришига рухсат берилади.
Изометрик резервуарни совутишда, вакуум ҳосил бўлишига йўқ қўймасдан, сачратиш (пуркаш) қурилмаси ёрдамида суюқ аммиак сачратишни (пуркаш) амалга ошириш керак.
138. Ишлатиш вақтида деворлар орасидаги бўшлиқда аммиакнинг ҳажмий улуши 0,5 % дан ошмаслиги керак. Аммиакнинг ҳажмий улуши 0,5 % дан кўпайиб кетганида резервуар таъмирлаш учун тўхтатилиши керак.
139. Омборда таъмирлашнинг барча турдаги ишлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ олиб борилиши керак.
XII боб. Ходимларни жароҳатланишдан ҳимоя қилиш
140. Омборнинг муҳандис-техник ходимлари ва ишлаб чиқариш ходимлари ўқитилгандан сўнг қуйидагиларни билишлари керак:
саноат хавфсизлиги бўйича қоидаларни, меъёрларни ва йўриқномаларни;
аммиакнинг физик-кимёвий хоссалари ва омбордаги ишлатиладиган бошқа маҳсулотларни;
эҳтимол (имконият)даги ишлаб чиқаришдаги камчиликларни ва уларни бартараф этиш усулларини;
аварияни бартараф этиш жараёнида ПЛАС ва ўзининг ҳаракатларини;
аммиак билан зарарланганда якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини;
жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини;
бирламчи ўт ўчириш воситаларини қўллаш қоидаларини.
141. Омборнинг барча ходимлари, аммиакдан ҳимоя қилиш учун КД маркали қутичаси билан саноат-фильтрловчи противогазлар, ўзини қутқарувчилар, махсус кийим-кечаклар ва махсус оёқ-кийимлар билан таъминланган бўлишлари керак (Намунавий тармоқ меъёрларига мувофиқ), уларсиз ишчиларни, иш жойларига қўйилишига рухсат берилмайди.
Омборда ҳалокатни бартараф қилиш учун сменадаги энг кўп ишчиларни ҳисобга олган ҳолда, захирада изоляцияли (ҳимоя) костюмлар, противогазлар, ҳимояловчи қўлқоплар, оёқ-кийимлар ва бошқа ҳимоя воситаларининг захираси сақланиши керак.
142. Аммиакни хавфли оқиб кетиш вазиятларидаги ҳалокатни бартараф этишда иштирок этмаётган ходимлар омбордан хавфсиз жойга олиб кетилиши керак. Аварияни бартараф этишда иштирок этаётган шахслар, хавфли жойга киришидан олдин, бу жой шароитларига мос келадиган изоляцияли противогазни, махсус кийим-кечакни, оёқ-кийимни ва бошқа алоҳида воситаларни олдиндан кийиб олишлари керак.
Аварияни бартараф қилишга газдан қутқариш хизмати дастури бўйича тайёргарлик кўрган шахсларга рухсат берилади.
143. Омбор ҳудудида кўзларни ювиш учун фавворачалар ва суюқ аммиакни ювиб ташлаш учун авария душлари бўлиши керак. Авария душлари ва фавворачалар кўринадиган ва боришга қулай жойларда қурилган бўлиши керак.
Авария пайтида ишлатиладиган душларнинг хонасида мусбат ҳарорат сақланиши керак. Авария пайтида ишлатиладиган душлар, душ шохчалари тагидаги сатҳга оёқ қўйилганда автоматик равишда ишлаб кетиши керак.
Душларнинг ва фавворачаларнинг сони ва жойлашиши лойиҳа билан аниқланади.
Ташиб келинадиган сув билан таъминланувчи тарқатиш бекатлари ва ичкариликдаги омборларда боришга қулай жойларда, юқорига сув йўналишли иккитадан умивальник (бет-қўл ювгичлар) ва биттадан 200 литрдан кам бўлмаган сиғимга эга босимли бак билан автоматлаштирилмаган душ ўрнатилиши керак.
144. Омборда жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун воситалар ва дори-дармонлар билан жамланган аптечка бўлиш керак (кўзларни ювиш учун 0,5 — 1,0%ли аччиқтош эритмаси, вазелинли ёки зайтун мойи-ёғи; 1%ли новокаин эритмаси ёки 0,5% дикаин адреналин билан эритмаси, 0,5%ли сирка, лимон, виннокамен эритмаси ёки тери шикастланганда ҳўллаб қўйиш учун хлорид кислотаси, юракка оид ва тинчлантирувчи воситалар).
145. Тўкилишни бартараф қилиш ва хавфни камайтириш учун қуйидаги усуллар ишлатилади:
йўналтирилган ҳаво оқими билан буғланишни тезлаштириш;
сувда эритиш;
сув пардалари ҳосил қилиш;
кўпикларни қўллаш.
Аммиак тўкилган жойда тезкор таъмирлаш ишларини олиб бориш зарурияти бўлган вазиятда, йўналтирилган ҳаво оқимининг ҳаракати билан тезликда буғлантириш мумкин.
146. Сув ва ювилаётган аммиакнинг миқдор нисбати 10:1 дан кам бўлмаган шароитда, оз миқдорда тўкилган суюқ аммиакни сув билан ювишга, шунингдек аммиакнинг оз миқдордаги тўкмаларини углекислота билан нейтраллашга рухсат берилади.
Кўп миқдорда тўкилган аммиакни ювиш ва сув билан суюлтириш (аралаштириш)га йўл қўйилмайди, чунки сувда аммиакни суюлтирилганда ажраладиган иссиқлик таъсирида аммиак буғланиши ҳисобига ажралаётган аммиакнинг концентрацияси ҳавода кўпайиши сабабли рухсат берилмайди.
Суюқ аммиакни кўп миқдорда тўкилишида, ҳалокат иккинчи (Б) ёки учинчи (В) ривожланиш даражасини кўрсатганида қуйидагилар амалга оширилади:
(Б) ривожланиш даражасида — ҳарбийлаштирилган, газдан қутқарувчи, ўт ўчирувчи қисмларни ёки корхонанинг бошқа махсус бўлинмаларини жалб қилиш билан бартараф этиш мумкин;
(В) ривожланиш даражасида — фуқаро мудофааси штабини ва зарурий ташкилотларни ва корхоналарни жалб қилиб, фавқулодда ҳолат бўйича ҳудудий ҳайъат раҳбарлигида қутқариш бўйича операциялар амалга оширилади.
147. Ишлаётганларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун яширин хавф туғдирувчи жойларда тегишли ёзувлар ва огоҳлантирувчи белгилар осиб қўйилган бўлиши керак.
148. Алоҳида ҳимоя воситалари борлиги ва созлиги, омборнинг смена устаси (смена бошлиғи) томонидан мунтазам текширилиши керак, у ҳимоялаш мосламаларини созлигини текширишга ўқитилган бўлиши керак.
Противогазларнинг даврий текширилиши, омбор кимга бириктирилган ёки жойлашган жойига қараб, корхонанинг газдан қутқарувчи хизмат (отряд) томонидан олиб борилади.
149. Ишдаги ходимларнинг (ишловчиларнинг) соз ҳимоя ва авариядан қутқарув воситалари билан таъминланиши, уларни ўз вақтида алмаштирилиши учун омбор ишига бевосита раҳбар, мутахассислар жавобгар бўладилар, бу лавозим йўриқномаларида белгиланган.
Противогазларни таъмирлаш ва ишга яроқлилигини текшириш, омбор (қаерда) жойлашган ёки (кимга) бириктирилган бўлишидан қатъи назар, унга корхонанинг газдан қутқарувчи қисм хизматлари жавобгар бўладилар.
150. Аммиакни ишлаб чиқарувчи ва/ёки қайта ишлаб чиқарувчи корхонадан ташқарида жойлашган суюқ аммиак омборларида, ҳар бир противогазга камида иккитадан захира фильтрловчи (коробка) қутичалар бўлиши керак.
151. Махсус кийимлар ва ҳимояловчи мосламалар ишчиларнинг шахсий кийим-бошидан алоҳида сақланиши керак.
152. Мажбурий захира авариядан қутқарув воситалари бунга махсус ажратилган, муҳрланган шкафда сақланиши керак.
XIII боб. Якуний қоидалар
153. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимёсаноати ва геология ходимлари касаба уюшма Марказий кенгаши, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича Бош бошқармаси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимёсаноати ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси А.ГУЛЯМОВ
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви раиси У. НАЗАРОВ
ЎзР ИИВ ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасининг бошлиғи А. ИСЛОМОВ
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқаруви раиси Г. ИБРАГИМОВ