Ўзбекистон Республикаси Молия ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАРГА НАФАҚАЛАР ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1927-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 19 ноябрдаги 74-сонли ««Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1927-4, 10.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 142-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 февралдаги 27-сон буйруғи (рўйхат рақами 1927, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 13-сон, 151-модда) билан тасдиқланган «Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 июль,
45-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 28 июлдаги 45-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Рус тилидаги матннинг 3 ва 9-бандларидаги «Главным управлением» сўзлари «Главным управлением финансирования» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 142-модда) билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2011 йил 28 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 333-модда)