Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН БАНК КАРТАЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУОМАЛАДА БЎЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 13 июлда 1344-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/20-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1344-7, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сон «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 124-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 4/20-сон қарори (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 июнь,
19/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 298-модда)