Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 20.12.1995 йилдаги ПФ-1327-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИНИНГ ОМОНАТЛАРДАГИ ВА ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ИНДЕКСАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий адолатни таъминлаш, одамларнинг қимматли қоғозларга ва банклардаги омонатларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, аҳолининг жамғармаларини ҳимоя қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1996 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида омонатда турган пул маблағларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган Давлат суғурта бош бошқармаси муассасаларида турган ҳаётни, болаларни суғурта қилиш, никоҳ кунида бериладиган узоқ муддатли суғурта шартномалари тўловларини босқичма-босқич индексация қилиш зарур деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларидаги ва Давлат суғурта бош бошқармаси муассасаларида омонатларда турган пул маблағларини индексация қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Марказий банк, Халқ банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтган даврдаги нархлар индексининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг 1-бандда кўрсатилган омонатларини индексация қилиш бўйича зарур ҳисоб-китобларни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг омонатлардаги индексация қилинган жамғармаларини, шунингдек узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича суғурта бадалларини табақалаштирилган ҳолда тўлашнинг ягона тартиби ва муддатлари тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки, Давлат суғурта бош бошқармаси, тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча омонатларни ҳамда ҳаётни, болаларни ва никоҳ кунида бериладиган узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича суғурта бадалларини рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда уларни индексация қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 1 мартгача бўлган муддатда «Индексация» махсус счётлари очсинлар, унга 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган аҳолининг омонатлардаги пул маблағларини киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан паспорт, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан яшаш гувоҳномаси, ҳарбий хизматчилар томонидан паспортнинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилишига кўра очилган «Индексация» махсус счётлари бўйича омонат дафтарчалари берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига омонатлардаги индексация қилинган пул маблағларини ва узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича суғурта бадалларини тўлашни 1996 йил 1 июлдан бошлаб, тўлов йилига боғлиқ равишда табақалаштирилган миқдорларда, ўн йил давомида босқичма-босқич амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1992 йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра, ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган аҳоли омонатларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кўрсатиб ўтилган омонатларни манбалари ҳисобидан индексация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига, тижорат банкларига аҳолининг омонатлардаги тикланган пул маблағларига «йўқлаб олинадиган» омонатлар бўйича амалдаги белгиланган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб йиллик фоизлар тўлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили фоиз ставкалари миқдорлари қайта кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳоли омонатларини ва Давлат суғуртаси шартномалари бўйича тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Халқ банки ҳузурида «Қоплаш фонди» республика жамғармаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳузуридаги «Қоплаш фонди» республика жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари, шунингдек банк муассасаларининг, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари «Қоплаш фонди»ни шакллантириш манбалари этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 сентябрдаги ПФ-2714-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 9-10-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 20 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1327-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1995 йил 20 декабрдаги ПФ-1327-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИ ҲУЗУРИДАГИ «ҚОПЛАШ ФОНДИ» РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қоплаш фонди» республика жамғармаси аҳолининг 1999 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган омонатлари ва суғурта бадалларини индексация қилиш ҳамда омонатчиларнинг индексация қилинган пул маблағларини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом «Қоплаш фонди» республика жамғармасини шакллантириш манбалари ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаб беради. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, барча банклар ва бюджетдан ташқари фондлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қоплаш фонди»ни шакллантириш манбалари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қоплаш фонди» Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари, бюджетдан ташқари фондларнинг йиллик бадаллари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қоплаш фонди»нинг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи эса банкларнинг, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари, бюджетдан ташқари фондларнинг йиллик бадаллари миқдорлари тегишли йилга йил чораклари бўйича тақсимланган ҳолда маблағларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб халқ банкининг ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ банкининг келаси йилга ҳисоб-китоблари Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағлари индексация қилиш бўйича республика комиссиясига ҳар бир йилнинг 1 октябридан кечикмасдан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда ҳар йили «Қоплаш фонди»ни тўлдириш учун ажратиладиган маблағларни йил чораклари бўйича тақсимлаган ҳолда бир йилга зарур маблағларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ банкида «Қоплаш фонди»га тушувчи маблағларни жамлаш ва ҳисобга олиш учун махсус счёт очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари, бюджетдан ташқари фондлар ҳар йили «Қоплаш фонди» бадаллари учун ҳар бир йилга Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш бўйича республика комиссияси томонидан белгиланадиган улушларда зарур маблағларни назарда тутадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки, тижорат банклари ва бюджетдан ташқари фондлар йилнинг ҳар чорагида (чоракнинг биринчи ойининг 10-кунига қадар) «Қоплаш фонди»га республика комиссияси белгилаган миқдорларда маблағ ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 1997 йилдан бошлаб «Қоплаш фонди» маблағларини шакллантириш чоғида ушбу фонднинг бўш турган маблағларини кредит ресурслари сифатида бозор ставкалари бўйича тижорат банкларига беришдан олинадиган даромадлар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қоплаш фонди»нинг маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қоплаш фонди»ди «Индексация» махсус счётларидан аҳолига индексация қилинган суммаларни тўлаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки муассасаларидаги «Индексация» махсус счётларида йўқлаб олинмаган суммалар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлардан тижорат банкларига бозор ставкалари бўйича бериладиган кредит ресурслар сифатида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки «Қоплаш фонди»га маблағларнинг ўз вақтида тушишини ҳамда аҳолига индексация қилинган суммалар беришини ҳар ойда ҳисобга олиб боради ва доимий назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки йилни ҳар чорагида тугаган йил чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Қоплаш фонди»га маблағлар тушиши ва улардан фойдаланиш ҳақида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қоплаш фонди» республика жамғармасига маблағлар тушиши ва сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклатилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 297-модда; 2000 й., 9-10-сон, 270-модда)