07.07.2011 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 декабрдаги 519-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2015 йил 31 декабргача амал қилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини (кейинги ўринларда паспорт деб аталади) бериш тартибини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини (кейинги ўринларда ҳаракатланиш ҳужжати деб аталади) бериш тартибини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиши учун ва 16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг чет элга чиқишида рухсатномани расмийлаштиришни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (кейинги ўринларда фуқаро деб аталади), шунингдек 16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда фуқаролиги бўлмаган шахс деб аталади) чет элга чиққанда уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари ушбу Низомнинг 15-бандида («б» кичик банд бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий рўйхатдан ўтган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда маълумотларни йиғиш пунктлари деб аталади) мурожаат қиладилар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 684-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 952-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий пропискадан ўтмаган тақдирда паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун унинг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) аввалги пропискадан ўтган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс пропискадан ўтганлиги ҳақида маълумотлар бўлмаган тақдирда унинг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун у келган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатларга чиқишида чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш талаб этилмайди.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 октябрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 539-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида (кейинги ўринларда маълумотларни йиғиш пункти деб аталади) доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортни ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ушбу Низомнинг 15-бандида («а» кичик банд бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда чет элдаги консуллик ҳисобида туриш жойидаги тегишли маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий консуллик ҳисобида турган ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча келаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 15-бандида («б» кичик банд бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда, паспорт ҳамда ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) буюртманома жўнатилгандан кейин ўн иш куни мобайнида, чет элда — ўн беш иш куни мобайнида, белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш пунктида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда янги паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганлик тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати ушбу ҳужжатларни олиш ҳақида илтимоснома берган ота-оналарга, васийларга (ҳомийларга), муассасалар ва ташкилотлар вакилларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати қуйидаги амал қилиш муддати билан расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган пайтидан бошлаб бир ёшга тўлгунигача — икки йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёшдан ўн олти ёшга тўлгунигача — беш йил муддатга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг 16 ёшидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда фуқаронинг паспорти, агар республикадан ташқарига чиқиш пайтида унинг ёши 15 ёшдан катта бўлса, ўн йил муддатга берилиши мумкин. Бунда ота-оналар, васийлар (ҳомийлар), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари фуқаронинг бир йилдан ортиқ муддатга чиқиши ҳолатини (ўқиш, даволаниш, халқаро спорт мусобақаларида, маданий ва бошқа тадбирларда қатнашиш, доимий яшаш ва шу кабилар) тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшга тўлмаган шахснинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин бир ой муддатдан кечикмай маълумотларни йиғиш пунктига мажбурий тартибда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда жаҳоннинг исталган мамлакатига чиқиш учун ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати бланкалари қатъий ҳисоб бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати бланкалари «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади, паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини персоналлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнида яроқсиз деб топилган ва маълумотларни йиғиш пунктларидан алмаштириш учун қайтарилган паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ДПМда, паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини эгаларига бериш, муддати ўтган ва ўрнатилган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш — маълумотларни йиғиш пунктларида амалга оширилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 684-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 952-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати белгиланган намуна бўйича тайёрланади ҳамда ўзбек ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида персоналлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар ёзилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ким томонидан берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
персоналлаштирувчи орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгасининг рақамли сурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чипга қуйидаги маълумотлар ёзилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгасининг рақамли сурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл бармоқлари излари — 15 ёшга тўлгандан кейин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви тўғрисидаги (стикер);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамроҳлик қилаётган шахслар тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик ҳисобига олингани ёки консуллик ҳисобидан чиқарилгани тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) розилиги билан паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатида ҳужжат эгаси қони гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги, хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви тўғрисидаги, ҳамроҳлик қилаётган шахслар тўғрисидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни — ички ишлар органлари бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтганлик ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни — чегара назорати бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжат эгасининг қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотларни — соғлиқни сақлаш муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик ҳисобига олингани ёки консуллик ҳисобидан чиқарилгани тўғрисидаги, чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви, ҳамроҳлик қилаётган шахслар, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни — Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги маълумотларни — хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспортлар ёки ҳаракатланиш ҳужжатларига ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувлар ва қайдларни киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ва берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бола чет элда туғилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган саҳифалари ишлатиб бўлинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз бўлиб қолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати алмаштирилган ҳолларда маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун белгиланган шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чет элга чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 35x45 мм ўлчамли фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахс қонуний вакилларининг ёзма аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқолганлиги тўғрисида маълумотнома (чет элда йўқолганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида маълумотларни йиғиш пункти фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг таржимаи ҳолига оид маълумотларни тўплайди, электрон шаклдаги қўл бармоқ изларини олади (15 ёшдан катта шахслар учун), шахсни олд томонидан рақамли форматда суратга олади ва паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун буюртманома тузиб, сўнгра ДПМга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар шахс (15 ёшдан катта шахслар учун) қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти унга паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маълумотларни йиғиш пункти янги паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш чоғида илгари берилган паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини йўқ қилиш учун олиб қўяди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 684-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 952-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тайёр паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини ДПМ кейинчалик дипломатик каналлар бўйича чет элдаги маълумотларни йиғиш пунктига бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун буюртманома жўнатган маълумотларни йиғиш пунктига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш жараёнида боланинг миллати ота-оналарнинг миллати бўйича аниқланади, агар ота-оналар турли миллатларга мансуб бўлсалар, паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини беришда фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллати паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олувчининг хоҳишига кўра отаси ёки онасининг миллати бўйича ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва уларнинг қонуний вакиллари паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини эҳтиётлаб сақлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқолган тақдирда фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари дарҳол бу ҳақда доимий пропискадан ўтган, келган ёки консуллик ҳисобида турган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига ариза беришлари шарт, бу пункт қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-тамойилларни амалга оширганидан кейин уларга ушбу Низомда назарда тутилган тартибда янги паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини беради.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вақтинча чет элда бўлган ва консуллик ҳисобида турмаган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига қайтишга сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик консуллик ҳисобига олиш ўқиш, даволаниш, халқаро спорт мусобақаларида, маданий ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун хорижга чиқиб кетган ва хорижга вақтинча чиқишни белгиланган тартибда расмийлаштирган вояга етмаган шахсларга расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик консуллик ҳисобига олиш, агар шахс мамлакатда очиқчасига турган бўлса ва агар у мазкур мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга келган бўлса расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вафот этган фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун топширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 684-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 952-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Топилган паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати ички ишлар органига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиб қўйиш, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек гаровга топшириш ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низомни амалга ошириш учун зарур бўлган муҳрлар, штамплар ва бланкалар намуналари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. Тўлиқ давлат қарамоғида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хорижга чиқиш учун рухсатномани расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хорижга вақтинча чиқишга стикерни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 35 х 45 мм ўлчамли тўртта фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштиришда маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган чет элга чиқиб кетаётган фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг нотариал тасдиқланган розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ота-оналардан бири вафот этган тақдирда — унинг вафоти тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
(30-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ота-оналари билан биргаликда доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётганда 29-банднинг «е» кичик бандида назарда тутилган розилик талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ота-оналари, васийлари (ҳомийлари)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда чет элга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги мавжуд бўлган тақдирда хорижга ҳамроҳларсиз чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга вақтинча чиқишига рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаати қондирилганда унинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатига икки йил муддатга амал қиладиган стикер ёпиштирилади. Стикернинг амал қилиш муддати тугагач паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амал қилиш муддати икки йил бўлган янги стикер ёпиштирилади. Бунда стикернинг амал қилиш муддати тегишли паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқаронинг паспортига ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатига амал қилиш муддати ноаниқ бўлган тегишли стикер ёпиштирилади, бироқ бунда стикер берилган сана мажбурий тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ушбу Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қонун ҳужжатларида қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин уларни ўз вақтида топширмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини атайлаб яроқсизлантириш, шунингдек паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқолишига сабаб бўлган — уларни эҳтиёт қилиб сақламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшга тўлмаган шахсларнинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, сўнгра уларни йўқотиб қўйганлик тўғрисида ариза бериш, шунингдек бошқа шахсларга тегишли бўлган паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқародан ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини ноқонуний олиб қўйиш ёки уларни гаров сифатида қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшга тўлмаган шахсларнинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатини ғаразли ёки бошқа тубан мақсадларда эгаллаб олиш, худди шунингдек уларни йўқ қилиш, яроқсизлантириш, яшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби 1-иловага мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши
ТАРТИБИ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I бўлим матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлардан ташқари, чет элга эркин чиқиш ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасига келиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларга чиқишларига татбиқ этилади, кириш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган МДҲ мамлакатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чет элга вақтинча чиқаётганда фуқароларга чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб юритилади) расмийлаштирилади. Фуқаролар кўрсатилган муддат мобайнида бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати паспортнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқароларга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг чет элга чиқиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади. Ҳарбий хизматчиларга стикер ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой бўйича расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дипломатик паспортлар бўйича чет элга чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ходимни хорижий хизмат сафарига юбориш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавобгарлик, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хизмат сафарига юбориш ҳақида қарор қабул қилган ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикери фуқароларнинг доимий рўйхатда турган жойлари (ҳарбий хизматчилар учун — ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой) бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг туман бўлинмалари (кейинги ўринларда КЧФР бўлинмалари деб юритилади) томонидан, шунингдек ушбу Тартибда назарда тутилган ҳолларда чет элдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан келишган ҳолда расмийлаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II бўлимнинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Чет элга бормоқчи бўлган фуқаролар паспортини, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни, 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни, ҳарбий гувоҳномани (ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда чақирув ёшидаги шахслар учун мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг белгиланган намунадаги маълумотномасини) тақдим этган ҳолда доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий қисм (муассаса) жойлашган жой бўйича) мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаронинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда унинг паспортига стикер ёпиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига берилган кун мурожаат қилинган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қиладиган стикер ҳақиқий бўлмаган паспортдан янги паспортга кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқароларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда фуқарога ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элда доимий яшаш учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда фуқароларнинг доимий рўйхатда турган жойларидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари аризачиларнинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва фуқаронинг чет элга чиқишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, унинг паспортига доимий яшаш учун стикерни ёпиштиради. Қўшимча текширишлар ўтказиш зарур бўлганда ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхасини кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудига кириш визасини олиш учун тегишли хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусий контрактлар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун чет элга чиқишни расмийлаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет элга кетаётган ва давлат сири бўлган маълумотлардан хабардор бўлган шахсга нисбатан кетаётган шахснинг иш жойи бўйича ташкилоти тегишли органларга давлат сири бўлган маълумотлардан хабардорлик даражаси тўғрисидаги хулосани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, контракт бўйича ишлашга ва шу кабилар) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муайян ёшга тўлганлиги ҳамда паспортида белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, шунингдек чет элга бориш учун стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қиладилар. Фуқароларнинг аризалари белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан расмийлаштирилади ҳамда паспорт ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ички ишлар вазирлигига жўнатилади. Расмийлаштирилган паспорт эгасига бериш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вақтинча яшаш учун чет элга кетган, у ерга ошкора келган ва чет элда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун белгиланган шаклдаги ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси фуқароларнинг чет элда доимий яшаш учун қолдириш бўйича ҳужжатларини расмийлаштиради ва масалани белгиланган тартибда келишиш учун ҳужжатларни Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ички ишлар вазирлигига юборади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
русча матнда биринчи хатбошидаги «ограничения» сўзидан кейин «в праве» сўзлари қўшилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
русча матнда иккинчи хатбошидаги «государственную тайну» сўзлари «государственные секреты» сўзлари билан алмаштирилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «милициянинг» сўзи «ички ишлар органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса — ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилингунга қадар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асослар рўйхатига кенгайтирилган изоҳ берилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV бўлимдаги «III бўлимнинг «б» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган» сўзлари «III бўлимнинг «а», «б», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги V бўлим қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«V. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чет элда вақтинча ёки доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишга сертификат мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эркин кириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Паспортнинг амал қилиш муддати чет элда тугаган, у яроқсизланган ёки йўқолган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда (фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ўзгарган, ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар аниқланган, варақлар ишлатиб бўлинган ва бошқа ҳолларда) чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси янги паспортни расмийлаштириш учун ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фуқаро турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, фуқаро ўзи турган мамлакат консуллик округига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чет элда вақтинча турган ва ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик ҳисобида турмаган фуқаро, ушбу бўлимнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикасига қайтишга сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасида бўлган вақтда паспортнинг амал қилиш муддати тугаган ёки у йўқолган ҳолларда, шунингдек мазкур бўлимнинг 2-бандида кўрсатилган бошқа ҳолларда паспорт бериш ёки алмаштириш ҳамда рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун қайтишни ният қилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасидаги консуллик ҳисобидан чиқишлари лозим. Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган тақдирда, улар консуллик ҳисобидан чиқариш учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қиладилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари ва бу ерда бўлишлари ва уларнинг транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-иловада (Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан транзит кириш визалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса визанинг тури ҳам ўзгартирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10, 11 ва 13-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «икки нусхада» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг биринчи хатбошидаги «икки нусхада» сўзлари чиқариб ташлансин, «ваучер» сўзи эса «таклифнома» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, чет элга бормоқчи бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш учун ҳужжатни, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни ва 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни тақдим этган ҳолда, доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга вақтинча чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб аталади) расмийлаштирилади. Кўрсатилган муддат мобайнида фуқаролиги бўлмаган шахс бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаролиги бўлмаган шахснинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда гувоҳномага ёки ҳаракатланиш ҳужжатига стикерни ёпиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 30 иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс чет элдан қайтганидан кейин уч иш куни мобайнида гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатини топшириш ва ўрнига Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома олиш учун кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қиладиган стикер фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган гувоҳномасидан ёки ҳаракатланиш ҳужжатидан янги гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатига кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда фуқаролиги бўлмаган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, шунингдек улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхасини кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банддаги «хорижий фуқаролар» сўзлари «фуқаролиги бўлмаган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва доимий рўйхатдан ўтказилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 2-иловада (Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун хорижий фуқаролар ўзи турган жойдаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклдаги илтимоснома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой эгасининг вақтинча рўйхатдан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати тамом бўлишигача уч иш кунидан кечикмай мурожаат қилишлари керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«32. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб фақат хорижий фуқаролар боришига рухсат берилган жойларда ҳаракат қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар вақтинча бўлиш жойига келишгач Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтишлари ёки меҳмонхоналарда ҳисобга туришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун вақтинча рўйхатдан ўтказиш муайян яшаш жойида бўлган давр учун амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача бўлган даврда вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш, хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга бораётган шахслардан ташқари, шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 29-сон, 301-модда; 2014 й., 37-сон, 473-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда, 42-сон, 539-модда; 2017 й., 36-сон, 952-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)