Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2018 17.06.2011 йилдаги ПҚ-1554-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида дизайн маркази ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 иил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармони)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий анъаналарни ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда либосларнинг талаб қилинган замонавий моделлари ишлаб чиқилишини ташкил этишни такомиллаштириш, шунингдек маҳаллий енгил саноат маҳсулотларини халқаро бозорларга кенг кўламда киритиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, «OSIYO RAMZI» Ўзбекистон Республикаси дизайнерлари ва модельерлари уюшмаси, енгил саноат корхоналари ва ташкилотларининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида унитар корхона шаклида Дизайн маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Дизайн марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ошиб бораётган эҳтиёжлари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда енгил саноат буюмларини истиқболли моделлаштириш, жаҳон модаларининг энг янги тенденцияларини ўрганиш, енгил саноат маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дизайннинг модель бизнеси ва кийим-кечак ишлаб чиқариш соҳасига ихтисослашаётган халқаро эътироф этилган етакчи марказлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг илғор тажрибасини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моделларнинг техник шартлари ва тавсифларини ишлаб чиққан ҳолда аҳолининг миллий хусусиятлари ва менталитетидан келиб чиқиб, турли ассортиментдаги либосларнинг мавсумий коллекцияларини яратиш, илмий-тадқиқот, маслаҳатлар бериш фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган моделларни доимий равишда янгилаб бориш, либосларнинг рақобатбардош моделларини яратиш, манфаатдор ташкилотларнинг ишлаб чиқаришига буюртмалар портфелини шакллантиришда уларга ҳамда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатига замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни жалб этиш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани ўрганиш асосида харажатларни ҳисобга олишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рентабеллигини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда ва уларнинг янги турларини жаҳон бозорига киритишда маҳаллий енгил саноат ташкилотларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий дизайнерлар либослари моделларининг намойишларини, конференциялар, кўргазмалар, методик семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дизайн маркази ўз фаолияти тўғрисида «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига ҳисобот берадиган мустақил юридик шахс ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дизайн марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишган ҳолда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дизайн марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 35 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига Дизайн маркази тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг Дизайн марказига «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 45-уйда жойлашган биноси хоналарининг бир қисмини туташ ҳудуди билан бирга ижара тўлови ундирмасдан бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси кўрсатиб ўтилган хоналарни бериш айланмаси бўйича қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғи, шунингдек Дизайн марказига берилган мол-мулк ва майдонлар бўйича мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Дизайн марказига берилаётган хоналарни реконструкция қилиш ва Дизайн марказини замонавий, юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга Дизайн марказининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган ҳолда тақдим этилган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2011 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағ ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Дизайн маркази фаолиятини ташкил этишга ва уни жорий таъминлашга жорий йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан зарур бюджет маблағлари ажратсин ва 2012 — 2015 йилларда ажратишни назарда тутсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар билан бирга, ўз хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар, шу жумладан пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Дизайн маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дизайн марказига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун унга хайрия эҳсонларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дизайн маркази 2016 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқларнинг барча турларини тўлашдан, шунингдек фаолиятининг асосий тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Дизайн маркази белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дизайн марказининг буюртманомалари бўйича фирма савдо салон-дўконлари ташкил этиш ва бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари учун ижара асосида тегишли жойларни берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1554-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 июндаги ПҚ-1554-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дизайн марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 257-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда)