Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 21.06.2011 йилдаги 186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011/2012 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика минтақалари иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида талаб юқори бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлашни ҳамда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш билан янада тўлиқ қамраб олишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида аниқ касблар бўйича коллежлар битирувчиларига амалдаги эҳтиёжни танқидий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган, 2011/2012 ўқув йилидан бошлаб республика минтақаларида 1-иловага* мувофиқ 59 та касб-ҳунар коллежини касблар ва мутахассисликларни кенгайтирган ва унификация қилган ҳолда қайта ихтисослаштиришга доир таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қайта ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, ўқув ва методик адабиётлар, шунингдек улардаги мутахассисликларнинг ўзгарган номенклатурасига мувофиқ малакали педагог кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқларининг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган 2011/2012 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини республиканинг касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларига қабул қилишнинг умумий параметрлари 2 ва 2.1 — 2.13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2 ва 2.1—2.13-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) махсус ишчи гуруҳ ташкил этсин ҳамда бир ой муддатда жойларга борган ҳолда умумтаълим мактабларининг ўқувчиларини 10-11-синфларда ўқитиш ишларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин ва уларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиш билан янада тўлиқ қамраб олиш юзасидан, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш, улар ҳузурида, мактабларнинг барча 9-синфлари битирувчилари аниқ мутахассисликларни эгаллашлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда, янги ётоқхоналар қуриш ва мавжуд ётоқхоналарни реконструкция қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.Н. Арипов), республиканинг касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларига қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида бир ҳафта муддатда 2011/2012 ўқув йилида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежига умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини қабул қилиш параметрларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини, ўқувчилар ва улар ота-оналарининг танланган, иқтисодиёт тармоқларида эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича ўқишга талабини, таълим муассасаларида зарур моддий-техника базаси мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлашга алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, зарурият бўлганда, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2011/2012 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар ҳамда шу йил 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қамраб олиш натижалари бўйича якуний ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун, 2011/2012 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилишнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, 2011/2012 ўқув йили учун касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларга қабулнинг ва улар тўлдирилишининг аниқ натижаларини ҳисобга олган ҳолда, 2011 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ва улар ҳузуридаги ётоқхоналарнинг янгиларини қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш лойиҳаларининг асосий параметрлари ва молиялаштириш манбалари, шунингдек касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни зарур ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун маблағлар ажратиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 263-модда)