30.05.2011 йилдаги 156-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И.А. КАРИМОВНИНГ ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ДАВЛАТ ТАШРИФИ ДАВОМИДА ЭРИШИЛГАН АҲДЛАШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йил 17 майдан 19 майгача бўлган даврда Ҳиндистон Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама аҳдлашувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йил 17 — 19 май кунлари Ҳиндистон Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳиндистон корпорациялари, компаниялари ва банклари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар — масъул ижрочилар раҳбарлари ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу қарорга 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар — масъул ижрочилар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ташриф давомида имзоланган битимлар ва аҳдлашувларнинг бажарилиши, масъул ижрочилар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек, Ҳиндистон корпорациялари ва компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156-сон