Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан, кичик бизнес субъектларининг судларга мурожаат қилишда харажатларини камайтириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 май,
140-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 140-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Қарорга иловада:
1. 1-бандда:
а) «а» кичик банддаги «даъво аризаларидан» сўзларидан кейин «мазкур банднинг «а1» кичик бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 402-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 547-модда)
в) «б» кичик банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар».
2. 2-бандга қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар».
3. 4-бандда:
а) «в» кичик банддаги «шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида» сўзлари «шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп эмас» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «к1» кичик банддаги «гаров» сўзи «гаров (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 8-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги бошқарув органлари, бозорлар — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 233-модда; 2017 й., 25-сон, 547-модда)