Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 30.05.2011 йилдаги ПҚ-1542-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 ЙИЛЛАРДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕР ВА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш, уларни ижтимоий таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ мақсадли даволаш ва соғломлаштиришни такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий реабилитация чораларини ва геронтология ёрдамини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар — мутасадди ижрочилар 2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2012 — 2015 йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда 2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури тадбирларини амалга оширишни молиялаш учун зарур маблағларни, ушбу мақсадларга ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағларини кенг жалб қилишни ҳисобга олган ҳолда, назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлар учун тиббий-ижтимоий муассасаларнинг қурилиши ва реконструкция қилинишига зарур маблағларни бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмаларнинг марказлаштирилган лимитлари доирасида молиялашнинг прогноз ҳажмига биноан 2-иловага* мувофиқ назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2-иловада назарда тутилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури тадбирларини амалга оширишни назарда тутувчи соҳалар бўйича ва ҳудудий дастурларни белгиланган параметрларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминласин, унинг бажарилиши ва ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирларининг аниқ натижаларини мунтазам кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига 2011 — 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган тадбирлар бажарилишининг бориши ва натижалари ҳақида таҳлилий ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1542-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 229-модда)