ТАСДИҚЛАНДИ
| | | |
Жадвал |
|
№ |
Ўлчов воситаларининг номи |
Ишлатиладиган параметрлар |
Хатолик |
| 1 | Махсус шаклдаги сигналлар генератори | Частоталар диапазони 1 kHz — 2 MHz | ± 2% |
| 2 | Осциллограф | Частоталар минтақаси 0 — 10 MHz Кучланишлар диапазони 10 mV — 40 V | ± 5% |
| 3 | Ўртача квадрат қийматли микровольтметр | Ўлчанадиган кучланишлар диапазони 0,1 mV — 10 V Частоталар диапазони 1 kHz — 2 MHz | ± 2,5 % |
| 4 | Импулслар генератори | Такрорланиш частотаси 2 Hz — 10 kHz Давомийлиги 10 μs — 200 μs | ± 2% |
| 5 | Ростланадиган аттенюатор | 60 dB, дискретлиги 0,5 dB | 0,2 dB |
| 6 | Радиоимпульслар генератори | Такрорланиш частотаси 2 Hz —10 kHz Тўлиш частотаси 10 kHz — 1 MHz | |
| 7 | Вақтинчалик оралиқлар ўлчагичи | Оралиқлар диапазони: 10 μs — 100 | 0,01% |
| 8 | Частотомер | Частоталар диапазони: 2 Hz —10 kHz | 0,01% |
| 9 | Шовқин генератори | Частоталар диапазони: 1 kHz — 10 MHz | |
| 10 | Спектр анализатори | Частоталар диапазони: 1 kHz — 10 MHz | |
| 11 | Доимий ток вольтметри | Кучланишлар диапазони: 1 kHz — 10 MHz | 0,1% |
| 12 | Электрон АЭ имитатор | | |
1-ИЛОВА
| | |
(Маълумот учун) |
|
Фойдаланилган ҳужжатлар | ||
| 1. | ГОСТ 8.009-84 | Ўлчов воситаларининг меъёрланадиган метрологик тавсифлари. |
| 2. | ГОСТ 8.326-89 | Ўлчов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш |
| 3. | ГОСТ 8.395-80 | Қиёслашда нормал ўлчов шароитлари. |
| 4. | ГОСТ 8.508-84 | Ўлчов воситаларининг метрологик тавсифлари ва ГСП автоматизация воситаларининг аниқлик тавсифлари. |
| | | Умумий баҳолаш ва назорат усуллари. |
| 5. | ГОСТ 23222-78 | Меъёрланадиган метрологик ва аниқлик тавсифлари. |
| 6. | ГОСТ 23667-85 | Бузмайдиган назорат. Ультратовуш дефектоскоплар. Асосий параметрларни ўлчаш усуллари. |
| 7. | ГОСТ 25861-83 | Ҳисоблаш машиналари ва маълумотларни қайта ишлаш тизимлари. Электр ва механик хавфсизлик талаблари ва синов усуллари. |
| 8. | ГОСТ 27655-88 | Акустик эмиссия. Атамалар, таърифлар ва белгилар. |
| 9. | «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» (ТФҚ). | |
| 10. | «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (ХТҚ). | |
| 11. | «Идишлар, аппаратлар, қозонлар ва технологик қувурларнинг акустик-эмиссион назоратини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари». | |
2-ИЛОВА
| | |
(Маълумот учун) |
|
Атама ва таърифлар | ||
|
№ п/п |
Атама, шартли белги |
Таъриф |
| 1. | АЭ импульс (сигнал) амплитудаси |
электр АЭ импульс (сигнал)нинг максимал қиймати — иm. Ўлчами (V). |
| 2. | Зўриқишдан кейин тикланиш вақти |
сигнал амплитудасининг асбоб чизиқли ишчи диапазонидан ошиши билан боғлиқ асбобнинг чизиқсиз режимда ишлаш оралиғи. |
| 3. | АЭ импульс (сигнал)нинг ўсиб бориш вақти |
АЭ импульс (сигнал)нинг бошланиши ва импульс (сигнал)нинг максимал қиймати ўртасидаги вақт. |
| 4. | Динамик диапазон |
сигналнинг зўриқиш даражасига тўғри келадиган максимал қиймати ва шовқинлар даражаси ўртасидаги фарқ, децибелда. |
| 5. | АЭ импульс (сигнал)нинг давомийлиги |
АЭ импульс (сигнал)нинг бошланиши ва тугаши ўртасидаги вақт. Сигналнинг бошланиши ва тугаши, одатда, 0,1 иm даражада ҳисобланади, бу ерда иm-импульс (сигнал)нинг амплитудаси. |
| 6. | Қайта ишлаш ҳажми |
тизим буферларни тозалаш ёки қўшимча маълумотларни қабул қилиш учун тайёрланиш учун маълумот тўпланишини тўхтатишга мажбур бўлгунга қадар тизим томонидан қайта ишланиши мумкин бўлган импульслар сони. |
| 7. | Импульс |
Қиймати берилган максимал нисбий даражадан ошадиган вақт оралиғида нолдан фарқ қиладиган акустик эмиссия сигнали (ГОСТ 27655-88 бўйича). |
| 8. | Компаратор |
ўлчанадиган катталикни эталон билан таққослаш учун мўлжалланган ўлчов асбоби, чизиқли ўлчовларни қиёслаш, нур тарқатгичларнинг электр магнит майдони кучланишини ўлчаш учун қўлланилади. |
| 9. | АЭ импульс (сигнал)нинг тугаши |
бўсағани ушбу импульс (сигнал) билан охирги кесишиши сифатида белгиланадиган АЭ нинг қайд қилинган тугаши. |
| 10. | Ўлик вақт |
асбоб ёки тизим бирор сабаб туфайли янги маълумотларни қабул қила олмайдиган вақт оралиғи. |
| 11. | АЭ импульс (сигнал)нинг бошланиши |
бўсағани ушбу импульс (сигнал) билан биринчи кесишиши сифатида белгиланадиган АЭ нинг қайд қилинган бошланиши. |
| 12. | Ўзгарувчан бўсаға |
кириш сигнали вақти бўйича ўрталаштириш йўли билан белгиланадиган даражали бўсаға. |
| 13. | Бўсаға (бўсаға кучланиши) |
электрон компаратордаги кучланиш катталиги бўлиб, унда амплитудали сигналлар ушбу катталиклар қайд қилиниши мумкин бўлганига қараганда кўпроқ. Фойдаланувчи кучланиш бўсағасини тартибга солиши, белгилаши ёки уни ўзгарувчан сифатида танлаши мумкин. |
| 14. | Қайта ишлаш тезлиги |
АЭ томонидан маълумот узатилишини тўхтатмасдан узлуксиз қайта ишланиши мумкин бўлган бир секунддаги импульслар сони. |
| 15. | Зўриқиш нуқтаси |
кириш сигналининг максимал қиймати бўлиб, унда чиқиш сигнали қийматларининг кириш сигналига нисбати белгиланган чизиқли ишчи диапазонда қолади. |
| 16. | Зўриқиш даражаси |
ундан ошганда сигналнинг бузилиши юзага келадиган сигнал қиймати. |
3-ИЛОВА
| |
(Маълумот учун) |
|
Акустик эмиссия тизими (асбоби) паспортининг мазмуни | |
| АЭ аппаратлар (асбоб, тизим)нинг техник паспортида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: | |
| 1. | Ишлаб чиқарувчининг номи. |
| 2. | Моделнинг номи ва белгиси. |
| 3. | Серия рақами. |
| 4. | Ишлаб чиқарилган сана. |
| 5. | Қабул (аттестация) қилинган сана. |
| 6. | Қабул қилувчининг фамилияси ва имзоси. |
| 7. | Кафолат мажбуриятлари. |
| 8. | Ўлчамлари. |
| 9. | Аппаратларнинг массаси. |
| 10. | Аппаратларнинг иқлим ва техник иш шароитлари (намлик, ҳарорат, фойдаланиш шароитлари ва ҳ. к.). |
| 11. | Электр ток кучланиши. |
| 12. | Истеъмол қилинадиган қувват. |
| 13. | Аппаратлар ва алоҳида блокларнинг габарит ўлчамлари. |
| 14. | Аппарат блокларининг сони. |
| 15. | Аппарат каналларининг сони. |
| 16. | Кучайтирувчи трактнинг ўз шовқинлари даражаси. |
| 17. | Динамик амплитуда диапазони. |
| 18. | Ишчи частоталар диапазони. |
| 19. | Амплитуда-частота тавсифи (АЧТ). |
| 20. | АЭ сигналларни қайта ишлашнинг максимал тезлиги. |
| 21. | Ўлчанадиган АЭ сигнал параметрлари рўйхати. |
| 22. | Белгиланадиган АЭ аппарат параметрлари рўйхати. |
| 23. | Қўшимча маълумотлар (истеъмолчининг талаби бўйича) |