16.06.2009 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 16.06.2009 йилдаги 126-сон
Кучга кириш санаси
23.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» Бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНОРГАНИК СУЮҚ КИСЛОТА ВА ИШҚОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2009 йил 13 июлдаги 6-15/10-5552/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ ўринбосари А.Н. ЮНУСОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 16 июндаги 126-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНОРГАНИК СУЮҚ КИСЛОТА ВА ИШҚОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу «Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари» томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари» (кейинги ўринларда — Қоидалар), ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, қуйидаги хавфли моддалар ишлатиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи барча корхона ва ташкилотларга жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анорганик ишқорлар — массанинг 20% ва ундан юқори концентрациядаги литий оксиди (LiOH) гидрати, натрий оксиди (NaOH) гидрати, калий оксиди (КОН) гидрати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анорганик кучли кислоталар — хом ашё, реагентлар сифатида ишлатиладиган, массанинг 15% ва ундан юқори концентрациядаги сульфат кислота (H2SO4), азот кислота (HNO3), хлорид кислота (HC1), плавик кислота (HF), хлор кислота (HCIO4) ва бошқа кислоталар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган ишқор ва кислоталарни (тарасининг туридан қатъий назар) ташиш, сақлаш, қуйиш ва тўкиш билан боғлиқ объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришларда мазкур Қоидалар «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефть кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари учун умумий портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари» билан бир қаторда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларнинг талаблари синил кислота ишлатиладиган ишлаб чиқаришларга жорий этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кислота ва ишқорлар ўювчи, яъни зарарли ёки бузувчи (тери, кўз ва шиллиқ пардаларда шиш, куйиш, дағаллашиш) таъсир кўрсатадиган моддалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислоталар (хлорид, сульфат, азот, плавик ва ҳ.), концентрацияланган ишқор эритмалари (ўювчи натр, ўювчи кали ва ҳ.), аммиак эритмалари терига текканда кимёвий куйиш содир бўлади. Қуруқ ҳолдаги ишқор терига текканда уни куйдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп ишлатиладиган кислота ва ишқорларнинг асосий физик-кимёвий ва токсик хоссалари 2, 3-иловаларда келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни мазкур Қоидаларга мувофиқлаштириш тартиби ва муддатлари анорганик суюқ кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан ҳар қайси конкрет ҳолатда ўрнатилган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қоидаларнинг талаблари жорий этиладиган ташкилотларда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланишга доир фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома (лицензиялар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларида техник қурилмаларни, шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилган, қўллаш учун рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишда зарар етказилганлик учун жавобгарликни суғурталаш тўғрисида шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш учун лойиҳа ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишларни хавфсиз олиб бориш қоидаларини белгилаб берувчи норматив ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервуарлар, технологик ускуналар, қувурлар, арматуралар, сақловчи қурилмалар, назорат, бошқарув тизимлари асбоблари, бино ва иншоотларнинг паспортлари ва бошқа фойдаланиш ҳужжатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аниқ хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш зарурияти Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг 19-моддаси талабларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги низом объектдан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Авария вазиятларини локаллаштириш ва бартараф этиш режаси (АВЛБР) «Корхоналарнинг портлаш-ёнғин ва портлаш хавфи бўлган объектларида авария вазиятларини локаллаштириш ва бартараф этиш режалари (АВЛБР)ни ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар» (РПА-94 30.09.94 й.)га мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги низом ва АВЛБР ташкилот раҳбари томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Янги ишлаб чиқаришларни фойдаланишга қабул қилиш ва фаолият кўрсатаётганларидан фойдаланиш ўрнатилган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа ва технологик ҳужжатлар бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар қайси ишлаб чиқариш учун технологик регламент ишлаб чиқилади, келишилади ва тасдиқланади. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остидаги, анорганик суюқ кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектлари учун регламентларни ишлаб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш тартиби, уларнинг амал қилиш муддати, шунингдек мазмуни ўрнатилган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Технологик схемага, аппарат жиҳозларига, назорат, алоқа, хабар бериш ва аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимларига ўзгартиришлар киритиш лойиҳа ва техник ҳужжатларга лойиҳани ишлаб чиққан ёки шунга ўхшаш объектларни лойиҳалашга ихтисослашган ташкилот билан келишилган ўзгартиришлар киритилгандан сўнг лойиҳа ҳужжатлари бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин. Киритилган ўзгартиришлар бутун технологик тизимнинг иш қобилияти ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Анорганик суюқ кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектларида тажриба ишларини бажариш, техник қурилмалар, автоматлаштирилган тизимларнинг тажриба намуналарини синовдан ўтказиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади ва расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишлаб чиқариш травматизми ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.97 йилдаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом»га мувофиқ комиссия томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий органлари назорати остидаги объектларда бахтсиз ҳодисаларга олиб келмаган авария сабабларини текшириш ўрнатилган тартибда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси соҳавий инспекция вакили бошчилигидаги махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва ташқи қурилмаларнинг хавфли зоналарида кўринарли жойларда давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган хавфсизлик белгилари осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Операторларнинг иш жойларида қувурлар, блоклар ўртасидаги ва блоклар ичидаги арматуралар, назорат, ўлчов ва автоматлаштириш функционал схемалари белгиланган ишлаб чиқариш технологик схемаси осиб қўйилади. Аппаратлар (идишлар) цех технологик схемасида, лойиҳада ва регламентда бир хил рақамланиши ва ускуналарга туширилган рақамларга тўғри келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Қоидалар жорий этиладиган ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш билан боғлиқ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғига мувофиқ ўрнатилган тартибда ишга қабул қилинаётганда дастлабки тиббий кўрикдан, кейин эса даврий тиббий кўриклардан ўтишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги 16.04.2009 йилдаги 13-3/Б-сонли «Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари»га мувофиқ ўрнатилган тартибда якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ташкилотларнинг ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари ва ташкилотларида ишловчиларни хавфсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтказиш, ўқитиш ва билимларини текшириш тартиби тўғрисида низом» РҲ-003-06 (16.12.2006 й.) га мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган янги қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари селитеб зона, ҳудуднинг сейсмиклиги ҳамда бошқа табиий ва техноген омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2003 йил 6 октябрда тасдиқланган Тартибга мувофиқ меҳнат шароити зарарли ишларда бевосита банд бўлган ходимларга бепул сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 127-моддасига мувофиқ ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш шароитига кўра дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаши шарт. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Технологик ускуналар, қувурлар ва арматуралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалар учун улардан фойдаланишнинг конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда хизмат муддати (ресурс) белгиланади. Хизмат муддати тўғрисидаги маълумотлар фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳар қайси тури учун номенклатураси давлат стандартларида келтирилган фойдаланиш ҳужжатлари тўплами расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кислота ва ишқорлар учун қувурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш ҚМҚ 3.05.05 «Технологик ускуналар ва технологик қувурлар» талабларига мувофиқ олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фойдаланиш шароитларига кўра максимал йўл қўйиладиган лойиҳа параметрларидан ортиқ босим юзага келиши мумкин бўлган кислоталар ва ишқорлар учун мўлжалланган технологик ускуналар ва қувурлар босимнинг йўл қўйиладиган қийматдан ошишидан ҳимоялайдиган сақловчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Босимнинг ошиб кетишидан сақловчи қурилмалар уларнинг соз ҳолатини назорат қилиш имкониятини таъминлаган ҳолда анорганик кислота ва (ёки) ишқорларнинг коррозиявий таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Сақловчи қурилмаларнинг ўтказиш қобилияти ГОСТ 12.2.085 (1-илова) талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ускуналарда ўрнатилган сақловчи қурилмалар ишлаб кетганда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шикастланиш эҳтимолини, кислота ва ишқорларнинг иш ҳудудига ва атроф-муҳитга тушишини олди олинган бўлиши керак. Сақловчи клапанлардан чиқадиган кислота ва ишқорлар махсус идишларга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Кислота ва ишқорларни сақлаш учун мўлжалланган идишларни бўшатиш усуллари ва қуйиш узелларининг тузилиши лойиҳачи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Суюқ кислота ёки ишқорларни сақлаш учун мўлжалланган идишли ускуналар (ҳажми 1 m3 ва ундан ортиқ бўлган резервуарлар, йиғгичлар)да пастки қуйиш қувурлари иккита қулфлаш қурилмаси билан жиҳозланиши, улардан бири бевосита идиш штуцерига уланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа бўйича ўрнатилган узоқдан туриб бошқариладиган қулфлаш ва (ёки) ажратиш қурилмаларининг ишга тушиш даври 120 секунддан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. 45°С дан ортиқ қизийдиган хона ичидаги ва 60°С дан ортиқ қизийдиган хона ташқарисида жойлашган қувурларнинг ташқи юзалари иссиқликни кам ўтказадиган ва ёнмайдиган материаллар ёрдамида изоляцияланиши керак. Иссиқ қувурлардаги иссиқлик изоляциясининг созлиги ва тозалиги мунтазам назорат қилиниши лозим. Ускуналарнинг иссиқлик изоляцияси, агар у зарур бўлса, қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа бўйича бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кислота ва ишқорлар учун мўлжалланган технологик ускуналар ва қувурлар учун уларнинг ишчи муҳитга нисбатан коррозиявий чидамлилигини таъминловчи материаллар ишлатилиши лозим. Қувурларни тайёрлаш учун асосан пайвандлаб уланган чоксиз углеродли пўлат қувурлар ишлатилиши лозим. Фланецли уланмалар сони минимал бўлиши керак. Фланецли уланмаларни арматура ўрнатиладиган ёки қувурлар аппаратларга уланадиган жойларда, шунингдек фойдаланиш шароитларига кўра қувурларни тозалаш ва таъмирлаш учун вақти-вақти билан қисмларга ажратиш талаб этиладиган участкаларда қўллаш рухсат этилади. Қуйиш қурилмалари ва ечиб олинадиган участкалар ҳам уларнинг агрессив муҳит таъсирига нисбатан чидамлилигини таъминловчи материаллардан тайёрланиши керак. Асосланган ҳолларда нометалл материаллардан тайёрланган қувурларни ўтказиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Пўлат қувурларни монтаж қилишда лойиҳа-конструкторлик ва меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ тайёрланган намунавий фасон элементлар ишлатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Отводлар махсус станокларда букиш усули ёрдамида тайёрланганда уларнинг эгрилик радиуси камида қувур диаметрининг уч баробари миқдорида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Эстакадаларда ўтказиладиган кислота ва ишқорларни ташиш учун мўлжалланган қувурлар механик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тушаётган предметлардан (қувурлар устида кўтариш қурилмалари ва осон тушадиган бостирмаларни жойлаштириш рухсат этилмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) транспорт воситалари зарбларидан, бунинг учун қувур хавфли участкалардан узоқроқда жойлаштирилади ёки тўсиқлар билан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар хил қувурлар кўп ярусда ўтказилганда кислота ва ишқор қувурлари энг пастки ярусларда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Корхоналарнинг ҳудудлари ташқарисидан ўтказиладиган заводлар ўртасидаги кислота ва ишқор қувурлари учун уларнинг ҳар иккала томонидан камида 2 метр кенгликда қўриқланадиган зона кўзда тутилиши керак. Бундай зоналар чегарасида қувурдан фойдаланувчи ташкилотнинг розилиги ва назоратисиз ишларни бажариш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Кислота ва ишқор қувурларининг фланецли уланмаларида ҳимоя кожухлари бўлиши керак. Қувурлар темир йўл ва автомобиль йўлларини кесиб ўтган жойларда, эшик туйнуклари устида, шунингдек дераза ва балконларнинг устида ва остида, иш майдончалари, цехларнинг ичидаги ва корхона ҳудудидаги хизмат кўрсатувчи ходимларнинг асосий ўтиш жойлари ва транспорт ўтиш йўллари устида арматуралар, компенсаторлар, дренаж қурилмалари, фланецли ва резьбали уланмаларни жойлаштириш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Кислота ва ишқор қувурларининг фланецли уланмаларини зичлаш учун қистирма материаллари ташиладиган муҳитнинг физик-кимёвий таркиби ва унинг ишчи параметрларига қараб танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Кислота ва ишқор қувурларида меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ герметик қулфлаш арматураси қўлланилиши керак. Арматуранинг конструкциявий материаллари ташиладиган муҳитга нисбатан чидамлилик ва арматурадан муҳит параметрларининг йўл қўйиладиган диапазонида ишончли фойдаланишни таъминлаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қулфлаш арматуралари уларга хизмат кўрсатиш қулай бўлган жойларда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Кислота ва ишқор қувурларини кислота ва ишқорлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган биноларнинг ташқи деворларидан ва ёрдамчи, маъмурий ва маиший хоналар орқали ўтказиш рухсат этилмайди. Темир йўл ва автомобиль йўллари, пиёдаларнинг ўтиш жойлари билан кесишган жойларда қувурлар тарнов ичига олиниши, оққан кислота ва ишқорлар лойиҳада белгиланган хавфсиз жойга чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Кислота ва ишқорлар ташиладиган қувурларга бошқа қувурлар (пайвандламасдан маҳкамланадиган иссиқлик йўлдошларидан ташқари) маҳкамланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Кислота ва ишқорлар қувурлар орқали ташилганда уларнинг қотиб (кристаллашиб) қолишини олдини олиш учун ташқи қувурларнинг иссиқлик йўлдоши ва иссиқлик изоляцияси билан ўтказилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Кислота ва ишқор қувурларини ўтказишда уларнинг энг кам узунликда бўлиши таъминланиши, осилиб қолиши ва тўхтаб қоладиган жойларнинг юзага келишига йўл қўйилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Кислота ва ишқор қувурлари улардаги суюқлик технологик идиш ёки махсус бакларга тўлиқ оқиб тушишини таъминловчи нишабликда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Кислота ва ишқор қувурлари учун лойиҳада белгиланадиган уларни ювиш, буғ ёрдамида тозалаш, вакуумлаш ва сиқилган, шу жумладан қуритилган, ҳаво ёки азот ёрдамида тозалаш имконияти кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Кислота ва ишқор қувурларида бутун қувурни ёки унинг алоҳида участкаларини қувурларда тиқинлар ўрнатиш ва уларни бўшатиш, ювиш, ҳаво билан тозалаш ва мустаҳкамлик ва герметиклик бўйича синовдан ўтказиш учун ишлаб турган технологик тизимлардан узиб қўйиш имкониятини таъминловчи қулфлаш арматуралари ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Технологик ускуналар ва қувурлар аппаратлар ва уларнинг элементларига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва алмаштириш қулайлиги ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қувурларда ГОСТ 14202 талабларига мувофиқ танитиш бўёғи, огоҳлантирувчи белгилар ва тамғалаш шитлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кислота ва ишқор қувурлари мустаҳкамлиги ва зичлиги бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ гидравлик ёки пневматик босим ёрдамида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Фойдаланишга киритилишидан олдин кислота ва ишқорлар учун мўлжалланган қувурлар ва арматураларнинг герметиклиги меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишчи босимда текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Кислота ва ишқор қувурлари, қулфлаш арматуралари ва сақловчи клапанларни тафтиш қилиш ҳажмлари ва муддатлари меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ва техник ҳужжатларда кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ускуна ва қувурларни фойдаланишга киритишдан ва таъмирлаш учун тўхтатишдан олдин текшириш ва тайёрлаш тартиби ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган махсус йўриқномаларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Технологик жараёнларнинг назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш бошқарув хонасида жойлашган оператор иш жойидан туриб амалга оширилиши, бунда жараён хавфсизлигини белгилаб берувчи технологик параметрларни назорат қилиш ва уларни бошқариш, аварияолди ва авария вазиятлари сигнализацияси воситаларини ускуна жойлашган жойда ва оператор (хонасида) ҳам ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Технологик параметрлар (сарф, босим, ҳарорат)ни ўлчаш ва тартибга солиш ишчи муҳитда коррозияга чидамли ёки унинг таъсиридан ҳимояланган техник қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказилмаган, шунингдек қиёслаш муддати ўтган назорат-ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситаларидан фойдаланиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ўлчаш, автоматизация воситаларига техник хизмат кўрсатилиши, бош муҳандис (техник раҳбар) тасдиқлаган, техник хизмат кўрсатилиши бўйича мажбурий ишлар рўйхатига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник хизмат кўрсатилишида олиб борилаётган барча ишлар ҳақида тезкор (оператив) журналга ёзиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши ҳимоя тизимлари носоз ёки ўчирилган технологик жараёнларни олиб бориш ва ускуналарни ишлатиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда, узлуксиз жараёнлар учун ташкилот техник раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан айрим параметр бўйича ҳимояни фақат кундузги сменада қисқа муддатда ўчириб қўйиш рухсат этилади. Бунда технологик жараён ва ишларни бажариш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий-техник тадбирлар ва ишларни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Узиб қўйиш давомийлиги ишларни ташкил этиш лойиҳасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда аварияолди сигнализациясини узиб қўйиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимларида қўлда деблокировка қилиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Кислота ва ишқорлар сақланадиган идишлар чегаравий сатҳ қийматлари сигнализациясига эга суюқликларнинг сатҳини ўлчаш, назорат қилиш ва тартибга солиш воситалари ва белгиланган чегаравий сатҳга етганда уларни идишга узатилишини автоматик тарзда узиб қўядиган воситалар ёки суюқликнинг ортиқча қуйилишига йўл қўймайдиган бошқа воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлар олиб бориладиган хоналарда ҳавонинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш йўлга қўйилган бўлиши керак. Фойдаланиш шароитларига кўра кучли таъсир кўрсатадиган кислота ва ишқор буғлари ажралиб чиқадиган хоналарда йўл қўйиладиган чегаравий концентрация (ЧЙҚК) меъёрдан ошганлигини билдирувчи сигнализация билан бирга уларнинг ҳаводаги миқдорини автоматик назорат қилиш таъминланган бўлиши керак. Кўрсатилган хоналарда ЧЙҚК меъёрдан ошиб кетганда қуйидагилар ишга тушиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқарув хонасида ва жойда ёруғлик ва товуш сигналлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) зарур ҳолларда атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни ютувчи авариявий тизим билан блокировка қилинган авария вентиляцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Фойдаланиш шароитларига кўра ишчи ҳудуд ҳавосига кучли таъсир кўрсатадиган кислота ва ишқор буғлари ажралиб чиқиши мумкин бўлган очиқ майдончаларда жойлашган омборхоналарда, қуйиш-тушириш пунктларида ЧЙҚК меъёрдан ошганлигини билдирувчи сигнализацияли автоматик назорат кўзда тутилиши лозим. Кўрсатилган жойларда ЧЙҚК меъёрдан ошиб кетганда бошқарув хонасида ва жойда ёруғлик ва товуш сигналлари ишга тушиши керак. Бунда барча газланганлик ҳолатлари асбоблар ёрдамида қайд этилиши керак. Датчикларнинг сезувчанлик чегараси, уларнинг сони ва жойлашиши лойиҳада белгиланади ва асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ишлаб чиқариш хоналари, кислота ва ишқорлар ишлатиладиган жойлар икки тарафлама баланд овозли ва (ёки) телефон алоқаси билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Кислота ва ишқорларни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Белгиланган мақсадига кўра кислота ва ишқор омборлари қуйидаги турларга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кислота ва ишқорларни вагон-цистерналарда оладиган истеъмолчи ташкилотларда кислота ва ишқорларнинг резервуарлардаги сарф омборлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташкилотнинг кислота ва ишқорлар етказиб бериладиган вақтлар оралиғидаги жорий эҳтиёжлари учун зарур миқдорларда сақлаш учун мўлжалланган кислота ва ишқорларнинг таралардаги сарф омборлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Корхона ёки ташкилот ҳудудида бир вақтда сақланадиган суюқ кислота ва ишқорларнинг миқдори минимал бўлиши ва лойиҳада асосланиши керак. Корхона ёки истеъмолчи ташкилот учун суюқ кислота ва ишқорларнинг йўл қўйиладиган миқдори ҳар қайси истеъмолчининг 30 суткалик эҳтиёжи миқдоридан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг узоқ туманларида жойлашган корхоналар, шунингдек кислота ва ишқорлар вагонларда етказиб бериладиган истеъмолчилар учун сақланадиган захира миқдорларининг «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда лойиҳада асосланган оширилиши рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Тўкилган кислотанинг бир қисми қисқа муддат (1 — 3 минут) да атмосферага ўтиши натижасида булут (бирламчи булут) юзага келиши мумкин бўлган концентрацияланган кислоталар сақланадиган омборлар учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган кимёвий хавфли объектлар ва транспортда содир бўлган авария (бузилиш)лар чоғида кучли таъсир кўрсатувчи заҳарли моддалар билан зарарланиш кўламини башоратлаш услубиёти бўйича хавфли ҳудуд радиуси ҳисоблаб чиқилади. Бирламчи кислота булути ҳосил бўлиши эҳтимоли ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кислоталарнинг хоссалари асосида омбор лойиҳачиси томонидан белгиланади, ишлаб турган омборлар учун эса буни лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот ёки тегишли ихтисосдаги экспертиза ташкилоти билан келишилган ҳолда корхоналарнинг ўзи белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобий хавфли ҳудуд радиуси чегарасида турар жойлар, маданий-маиший мақсадлардаги объектларни жойлаштириш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Бирламчи булут ҳосил қилиши мумкин бўлган кислота омборлари ҳудудида унинг ҳар қандай нуқтасидан кўриниб турадиган шамол йўналишини кўрсаткич ўрнатилган, газланганлик устидан автоматик назорат ва авариявий суюқлик чиқиши тўғрисида билдирувчи сигнализация билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Кислота ва ишқорлар омбори ҳудудида омборнинг ишлаб чиқариш фаолиятига бевосита алоқаси бўлмаган объектларни жойлаштириш, бегона шахсларнинг бўлиши рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Кислота ва ишқорлар омборидан корхонанинг суюқ кислота ва ишқорлар истеъмоли билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва ёрдамчи объектларигача минимал масофа қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг саноат корхоналари бош режаларига қўйиладиган талабларига мувофиқ ва хавфли ҳудуд радиусини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ҳисобий хавфли ҳудуд радиусида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари хавфли вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида хабар берувчи тизим билан жиҳозланган бўлиши, ходимлар эса тегишли якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Бирламчи кислота булути юзага келиши эҳтимоли бўлган янги лойиҳаланаётган кислота омборлари бошқа бино ва иншоотларга нисбатан пастроқ жойларда ва энг яқин жойлашган аҳоли пунктларига нисбатан асосий шамол йўналишларининг шамол эсадиган томонидан жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Кислоталарни сақлаш учун мўлжалланган пўлат омбор сарф идишлари уларга нам ҳаво ва намлик тушишига йўл қўймайдиган воситалар (қурилмалар) билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Пойдеворларда ёки томёпмаларда ўрнатиладиган кислота ва ишқорлар ишлатиладиган технологик аппаратлар сиғими авария содир бўлганда максимал идишли битта аппаратдаги суюқлик учун етарли бўлган суюқликни ўтказмайдиган ва коррозияга чидамли поддонларда ёки бортли майдончаларда жойлаштирилиши керак. Ҳар қайси резервуарлар гуруҳининг ҳимоя тўсиғи баландлиги тўкилган суюқликнинг ҳисобий ҳажми сатҳидан 0,2 m баланд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поддонлар ва бортли майдончалар авария оқибатида тўкилган суюқликни четга чиқариш ва кейинчалик нейтраллаш учун стационар ёки кўчма қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ташкилотнинг махсус канализациясига тушириш қурилмаси бўлмаган очиқ омбор поддонлари қўшимча тарзда ёғин-сочинлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Кислота ва ишқорлар резервуарларда сақланадиган омборлар учун суюқликларни ҳар бир резервуардан бошқа резервуарларга, махсус авария тизимларига ёки материали эвакуация қилинадиган маҳсулотга нисбатан коррозияга чидамли технологик қурилма ускуналарига бўшатиш имконияти таъминланиши керак. Барча ҳолатлар учун авариявий эвакуация тартиби ва шартлари авариявий вазиятларни локаллаштириш ва бартараф этиш режаси (АВЛБР)да белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Кислота ва ишқорларни ишлатиш ва сақлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш хоналари ҚМҚ 2.04.05 «Иситиш, вентиляция ва конденсациялаш» га мувофиқ умумий ҳаво алмашинув вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак. Кислота ва ишқорлар тараларда сақланадиган (доимий иш жойларисиз) хоналарга кириш жойларида хонада газланганлик даражасининг ошганлигини билдирувчи ёруғлик сигнализацияси ва авариявий вентиляцияси қўшиш қурилмаси кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Технологик ускуналар, қувурлар ва арматураларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Улардан фойдаланишнинг конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби «Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тизими» ва «Таъмирлаш ишларини бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома» талабларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ускуналарни таъмирлашга тайёрлаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ очиқ олов ёрдамида бажариладиган таъмирлаш ишлари «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган объектларда олов билан олиб бориладиган ишларни бажариш хавфсизлиги бўйича намунавий йўриқнома» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Идишлар, қудуқларнинг ичида бажариладиган ишлар газ хавфи бўлган ишлар ҳисобланади ва «Газ хавфи бўлган ишларни хавфсиз бажаришни ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» талабларига риоя қилган ҳолда ҳарбийлаштирилган газ-қутқарув хизмати назорати остида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Технологик ускуналар, қувур ва арматуралар таъмирлашга техник ходимлар томонидан тайёрланади ва ўрнатилган тартибда таъмирлаш ишлари раҳбарига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Юк кўтариш кранлари ва юкни ушлаш мосламалари ишлатиладиган таъмирлаш қурилиш-монтаж ишлари «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавф юзага келадиган жойларда огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилиши, хона ичидаги таъмирлаш ҳудудига ускуна ва материалларни узатиш учун мўлжалланган туйнуклар тўсилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Кислота ва ишқорлар муҳитида ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган меъёрий муддатдан ортиқ ишлаган техник қурилмалардан фойдаланишга улар ўрнатилган тартибда техник диагностикадан ўтказилгандан ва қолдик ресурс аниқлангандан кейингина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Қувур деворларининг қалинлиги бузмайдиган назорат усули ёрдамида аниқланиши лозим. Бузмайдиган назорат усулини қўллаш қийин ёки имкони бўлмаган жойларда қувур деворларининг қалинлигини бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Қувурларни тафтиш қилиш ҳажмлари ва даврийлиги меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ белгиланади ва техник ҳужжатларда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Агар таъмирлаш жараёнида меъёрий-техник ҳужжатларнинг барча талабларига риоя қилинган бўлса; техник параметр кўрсаткичлари, ишончлилик кўрсаткичлари паспорт маълумотларига тўғри келса; ушбу ускуна учун белгиланган иш режими таъминланса, таъмирланган ускунадан уни қабул қилиб олиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш учун топшириқ олингандан кейин фойдаланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Якка тартибда ҳимояланиш воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Анорганик суюқ кислота ва ишқорлар билан боғлиқ ишлар ташкилот ходимларига ўрнатилган тартибда бериладиган якка тартибда ҳимояланиш воситалари қўллаган ҳолда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ишчиларга якка тартибда фойдаланиш учун бериладиган якка тартибда ҳимояланиш воситалари иш вақтида уларнинг иш жойларида бўлиши керак. Иш пайтида қўлланиладиган махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари рўйхати бажариладиган ишларнинг конкрет шароитлари ва ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар қайси иш жойи бўйича меҳнатни муҳофаза қилишга доир йўриқномаларда келтирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус кийим ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини корхонадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Нафас органларининг якка тартибда ҳимояланиш воситалари (НОЯТҲВ) хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг ишловчиларга таъсирини олдини олиш ёки камайтириш учун қўлланилади. Улар ГОСТ 12.4.01 талабларига жавоб бериши ва юқори даражадаги ҳимоя самарадорлигини ва қулайликни таъминлаши, меҳнат фаолияти учун энг оптимал шароитларни яратиб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Қўлларни кислота ва ишқорларнинг таъсиридан ҳимоялаш учун ҳимоя-профилактика сургилари, пасталар, кремлар, ФС 42-1411 бўйича ИЭР-2 пастаси ишлатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан узоқ вақт соз ҳолатда фойдаланишни таъминлаш учун улар пухта сақланиши — ювилиши, кимёвий тозаланиши, дегазацияланиши, чангсизлантириши ва таъмирланиши, бу ишлар махсус ажратилган кирхоналарда корхона ҳисобидан бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Иш куни тугагандан кейин ишловчилар якка тартибда ҳимояланиш воситаларини тозалашлари ва гардероб хонасидаги шкафларда қолдиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус пойабзал иш кунининг охирида тозаланиши ва яхшилаб артилиши керак. Гардероб хонасига кириш жойида пойабзални тозалаш қурилмаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзойнакларнинг ойнаси, гардиши ва корпуси вақти-вақти билан илиқ сувда совунлаб ювилиши ва юмшоқ салфетка билан қуригунча артилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафас органларининг якка тартибда ҳимояланиш воситаларига НОЯТҲМдан фойдаланиш бўйича йўриқномада кўрсатилган тартибда қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишда бўлган противогазлар ҳар ўн кунда бир марта дезинфекция қилиниши лозим. Бошқа шахсларга бериладиган противогазлар ҳам дезинфекция қилиниши керак. Дезинфекция шлем-маскани формалин сувдаги 1 — 3%-ли эритмаси, марганец-кислотали калийнинг 1 — 3%-ли эритмаси ёки этил спирти билан артиш орқали бажарилади. Дезинфекция қилингандан кейин ҳидни йўқотиш учун шлем-маскани қуритиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ишлаб чиқариш хоналарида, кислота ва ишқор омборларида, кислота ва ишқорлар билан ишланадиган жойларда якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг авариявий тўплами, шунингдек авария вазиятини локаллаштириш ва авария вазиятларида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш души ёки ванна, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш раковинаси ва ҳ.) бўлиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Шахсий гигиена қоидалари. Санитария-маиший хоналарга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришларда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус кийимсиз ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларисиз ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касал ҳолда ва чарчоқ ҳолатида кислота ва ишқорлар билан ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи хоналарда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, овқат тайёрлаш ёки овқатланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойларида чекиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар истеъмол қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Барча ишчи хоналарда кўринадиган жойларда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда зарур материаллар тўпламига ва биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларга эга аптечкалар, шунингдек нейтралловчи моддалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, шовқин ва вибрациянинг йўл қўйиладиган меъёрлари ўртача оғир (П-а, П-б) тоифага мансуб ишлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-a‎ II-б‎
Совуқ даврдаги ҳарорат, °С‎‎ 18-20‎ 17-19‎
иссиқ даврдаги ҳарорат, °С‎ 23-25‎ 22-24‎
нисбий намлик, %‎ 40-60‎ 40-60‎
ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги совуқ даврда, m/s 0,2‎ 0,2‎
ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги иссиқ даврда, m/s 0,3‎ 0,3‎
шовқин даражаси, dB‎ 70‎ 80‎
вибрация даражаси, dB, кўпи билан‎ 92‎ 92‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Кўриб бажариладиган ишларнинг хусусиятларига қараб кислота ва ишқорлар ишлатиладиган ва сақланадиган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларини табиий ва сунъий ёритишга қўйиладиган талаблар (табиий ёритилганлик коэффициенти, меъёрланган ёритилганлик, кўзни қамаштириш кўрсаткичларининг йўл қўйиладиган бирикмалари, пульсация коэффициентлари), шунингдек корхоналар ҳудудини сунъий ёритишга қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.01.05 «Табиий ва сунъий ёритиш» бўйича қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Овқатланиш учун махсус хоналар ажратилади. Сувни фақат ичимлик суви фавворачаларидан ёки газланган сув автоматидан истеъмол қилиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Маиший хоналарнинг таркиби, майдони, сони ҚМҚ 2.09.04 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» га мувофиқ лойиҳада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ишлаб чиқариш биноларида иш жойларидан ҳожатхоналар, чекиш жойлари, исиниш хоналари, душлар, ичимлик сув қурилмаларигача масофа кўпи билан 75 m, ишлаб чиқариш майдончасидаги иш жойларидан эса кўпи билан 150 m қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Гардероб, душ ва душолди, ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, махсус кийимни қуритиш, чангсизлантириш хоналарининг деворлари ва пардеворларининг баландлиги камида 2 m бўлиши, ювиш воситалари ёрдамида қайноқ сув билан ювиш мумкин бўлган материаллардан қурилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган хоналар девор ва пардеворларининг 2 m дан баланд қисми, шунингдек шиплари сувга чидамли қоплама билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Ҳар сменадан кейин ишчилар душ қабул қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Ёнғин хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган барча ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва бошқа ёрдамчи хоналар амалдаги тармоқ «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га мувофиқ бирламчи ўт ўчириш воситалари ва ўт ўчириш жиҳозлари билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Ёнғинга қарши ускуналар соз ҳолатда сақланиши ва қулай жойларда жойлашган бўлиши керак. Ёнғинга қарши жиҳозлар ва ускуналардан ўт ўчириш билан боғлиқ бўлмаган ишларда фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Тузилмавий бўлинмаларнинг раҳбарлари қуйидагиларни бажаришлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганилиши ва бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқаришларни камайтиришга қаратилган қарорларни ишлаб чиқилиши ва тадбиқ этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча бўлинмаларда ёнғинга қарши қатъий режим ўрнатиш (чекиш жойларини белгилаш ва жиҳозлаш, кислота ва ишқорларни сақлаш жойлари ва уларнинг йўл қўйиладиган бир вақтда сақлаш миқдорини белгилаш, олов билан бажариладиган ишларни олиб боришнинг аниқ тартибини белгилаш, иш тугагандан кейин хоналарни кўздан кечириш ва бекитиш тартибини белгилаш) ва унинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларни тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши инструктаж ўтказиш ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ходимлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билишлари ва бажаришлари, ишлатиладиган муҳитларнинг ёнғин-портлаш хавфи ва заҳарли хусусиятларини билишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўт ўчириш воситалари жойлашган жойларни билишлари, уларнинг мавжудлиги ва созлигини назорат қилишлари, улардан фойдаланишни билишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин чиқишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Чекиш рухсат этилган жойларда тегишли плакатлар осиб қўйилган бўлиши керак. Чекиш жойлари «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари» га мувофиқ жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Ишлаб чиқариш хоналарида ёнғин ўчоғи юзага келганда зудлик билан вентиляция ўчирилиши, ҳарбийлаштирилган ўт ўчириш қисмига хабар берилиши ва ёнғин ўчоғини бартараф этишга киришилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Барча ёнғин чиқиш ҳолатлари тўғрисида корхона раҳбарига зудлик билан хабар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Маиший хоналарда ёнғинни ўчириш учун стволлар ва шланглар билан жиҳозланган ўт ўчириш кранлари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ўт ўчириш командасини фавқулодда чақириш учун автоматик ёнғин билдиргичлари ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон алоқасининг ҳолати, автоматик ёнғин билдиргичларининг ҳолати сменани қабул қилиш пайтида текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Ўт ўчириш ускуналарига, ўт ўчириш гидрантларига, сув ҳавзаларига бориш йўллари доим очиқ бўлиши, тунда ёритилиши, қишда қор ва муздан тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Ҳудудда ўтиш йўлларининг қисқарган жойларида ва оператив ўт ўчириш режаси бўйича ўт ўчириш техникаси жойлаштирилган жойларда автотранспорт воситалари ва бошқа механизмларнинг туришига йўл қўймайдиган тегишли йўл белгилари ва тушунтириш ёзувлари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Ҳудудда ахлат ва чиқиндиларни ёқиш махсус жойларда, қурилмаларда амалга оширилиши лозим. Бу мақсадларда олов ёқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX боб. Атроф-муҳит муҳофазаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Табиий ресурсларни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаларидан бири атмосфера ҳавосини саноат корхоналари чиқиндиларидан ифлосланишидан муҳофаза қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади. Корхоналарни ўраб турадиган ёки уларнинг яқинида жойлашган аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар концентрацияси амалдаги санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативларида белгиланган миқдорлардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Атмосфера ҳавосини саноат корхоналари чиқиндиларидан ифлосланишини олдини олишнинг асосий чора-тадбирларига чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ этиш, ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни герметиклаш, зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш ва ҳ. киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Катта миқдордаги зарарли ишлаб чиқариш чиқиндиларини ажратиб чиқариш ва ҳосил қилиш манбалари бўлган ва бундай зарарли чиқиндиларни меъёрларда кўзда тутилган даражаларгача камайтиришга доир қўшимча тадбирлар (шу жумладан махсус ҳимоя қурилмалари, санитария-техник қурилмалар, технологик ва вентиляцион чиқиндиларни тозалаш даражасини ошириш, санитария-ҳимоя ҳудудларини кенгайтириш) талаб этиладиган технологик жараёнлар ва ускуналардан фойдаланиш зарурияти техник-иқтисодий асосланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Атмосфера ва сув ҳавзаларининг технологик чиқиндилар таркибидаги зарарли моддалар билан ифлосланиш эҳтимолини ҳисоблаш ва акустик ҳисоб-китоблар анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган корхонанинг технологик лойиҳаси таркибига кириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лойиҳада фойдаланиш даврида ҳисоб-китобларда қабул қилинган зарарли моддаларнинг чиқиши шароитлари таъминланадиган тадбирлар мажмуи кўзда тутилиши лозим. Атмосферага ва сув ҳавзаларига тўкаётган зарарли моддаларнинг миқдорини ўлчаш ва доимий қайд этиш қурилмаларидан ва чиқиндилар миқдорини уларни тозалашни жадаллаштириш, ишлаб чиқаришнинг технологик режимини ўзгартириш ёки бошқа тадбирлар йўли билан тартибга солиш қурилмаларидан фойдаланиш зарурияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг махсус кўрсатмалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Ишлаб чиқариш хоналаридан умумий алмашинув вентиляцияси ёрдамида тўплайдиган қурилмалар (қувурлар, шахталар, дефлеторлар) ёки тарқатиб юборадиган қурилмалар (очиладиган чироқ туйнуклари, дераза фрамугалари ва бошқа туйнуклар) орқали таркибида зарарли ва нохуш ҳидли моддалар бўлган ҳавони атмосферага чиқариш ва бу моддаларни тарқатиб юбориш ҳисоб-китоблари уларнинг ҳаводаги концентрациялари аҳоли пунктларида зарарли моддаларнинг ЧЙҚК учун санитария меъёрларида кўрсатилган максимал бир марталик миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган ҳудудларда атмосферани ифлослантириш манбаи бўлган корхоналардан фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳудудларда ишлаб турган объектларни реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник қайта жиҳозлаш уларда атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар, ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда, чегаравий йўл қўйиладиган чиқиндилар (ЧЙҚЧ) миқдоригача камайтирилганда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ишлаб чиқаришларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ифлослантирувчи моддалар чиқаришни камайтириш, чиқиндиларни тозалаш иншоотлари, ускуналари ва аппаратларининг узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш, уларни соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг устидан назорат қилишга қаратилган ташкилий-техник ва бошқа тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори ва таркибини ҳисобга олиш ва мунтазам назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосферани ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган чиқиндилари (ЧЙҚЧ)ни ишлаб чиқиш ва уларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда келишишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селитеб ҳудудлар атмосфера ҳавосининг ифлосланиши устидан назоратни таъминлаш. Ифлослантирувчи моддалар рўйхати, намуна олиш даврийлиги ва нуқталари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ва санитария-эпидемиология хизмати билан келишилиши керак; атмосфера ҳавоси ва бошқа атроф-муҳит объектларининг ҳолати устидан кузатувлар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, фаолияти атмосфера ҳавосининг ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараён ёки ускуналардаги барча ўзгартиришлар (ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини жадаллаштириш ва бошқа тасдиқланган лойиҳадан четга чиқишлар)ни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ва санитария-эпидемиология хизмати билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига зарарли аралашмаларнинг бирваракайига чиқиши ҳолатлари тўғрисида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органларига хабар бериш, шунга ўхшаш вазиятларнинг олдини олишга доир тадбирлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Бир вақтнинг ўзида газ-чанг тутиб қолувчи қурилмаларни реконструкция қилмасдан туриб, чиқадиган газлар ёки уларнинг таркибидаги зарарли моддалар концентрациялари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ технологик агрегатлар унумдорлигини ошириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Замонавий воситалар ёрдамида чиқиндиларнинг чегаравий йўл қўйиладиган миқдорларига эришиш имконияти бўлмаган ҳолларда технологик жараённи ўзгартириш ёки ишлаб чиқариш қувватини қисқартириш йўли билан бундай чиқиндиларни камайтириш ёки батамом йўқ қилиш чора-тадбирлари ва уларни бажаришнинг аниқ муддатлари кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Атмосфера ҳавосини ифлосланиши хавфи бўлган барча манбалардан чиқаётган саноат чиқиндилари устидан доимий назорат, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органларидан ташқари, корхоналарнинг ўз кучи ва маблағлари билан ҳам амалга оширилади. Шу мақсадда корхонада замонавий кимёвий ва физик-кимёвий таҳлил воситалари билан жиҳозланган махсус лабораториялар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна олиш нуқталари ва даврийлиги хавфсизлик техникаси бўлими томонидан режалаштирилиши, Давлат санитария-эпидемиология назорати органлари билан келишилиши ва корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Сув ҳавзаларининг қўриқланиши ва сув манбаларидан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Саноат оқова сувларини зарарсизлантириш барча корхоналар учун мажбурий ҳисобланади. Санитария-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган сув ҳавзалари сувларидаги зарарли моддалар концентрацияси амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларида кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Сув объектлари ва жой рельефига қуйидагиларни чиқариш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари (ЧЙҚК) ёки тахминий йўл қўйиладиган даражаси (ТЙҚЦ) белгиланмаган моддалар ёки моддаларнинг сувда трансформацияланиши маҳсулотлари, шунингдек аналитик назорат усуллари мавжуд бўлмаган моддалар бўлган оқова сувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув чиқармайдиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, рационал технологияларни тадбиқ қилиш, айланма ва такрорий сув таъминоти тизимларида максимал ишлатиш, тегишли тарзда тозалангандан ва зарарсизлантирилгандан кейин саноатда, шаҳар хўжалигида фойдаланиш йўли билан бартараф этилиши мумкин бўлган оқова сувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозаланмаган ва етарлича тозаланмаган ишлаб чиқариш, хўжалик-маиший оқова сувлари, саноат майдончалари ва аҳоли яшайдиган жойлардан чиқадиган юза сув оқимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Оқова сувларни сув объектлари ва жой рельефига чиқариш сувдан махсус фойдаланиш учун белгиланган тартибда бериладиган ва тасдиқланадиган рухсатнома ва Чегаравий йўл қўйиладиган оқизиш (ЧЙҚО) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Сувдан фойдаланувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш иншоотларининг узлуксиз ишлашини таъминловчи технологик, санитария-техник ва ташкилий-хўжалик тадбирларини ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараён ёки ускуналардаги барча ўзгартиришларни, ишлаб чиқариш қувватининг оширилишини, жараёнларнинг жадаллашишини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари билан келишишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Бир вақтнинг ўзида мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотлари қувватини оширмасдан туриб, оқова сувлар ёки уларнинг таркибидаги чиқиндилар концентрациялари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ технологик агрегатлар унумдорлигини ошириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Сувдан фойдаланувчилар оқова сувларнинг мунтазам ҳисобга олинишини ва тозалаш иншоатларининг ишлаши, сув ҳавзасидаги сувнинг ёки оқова сувлар тушадиган жойдан юқорироқда ва энг яқин аҳоли сувдан фойдаланиш пунктларида сув оқимининг сифати устидан лаборатория назоратини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Сувдан фойдаланувчилар томонидан ўтказиладиган мониторинг тартиби (кузатув пунктларини танлаш), таҳлил қилинадиган кўрсаткичлар рўйхати, текширувларни қайтариш тезлиги ва ҳ. лар сув объектидаги маҳаллий шароитлар ва сувдан фойдаланиш турига қараб Табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Тупроқнинг санитария муҳофазасига доир тадбирларда чиқиндиларни нафақат атмосферада йўқ қилиш, балки зарарли моддаларнинг оқиб, тошиб чиқишини камайтириш ва ҳудуднинг ифлосланишига олиб келадиган бошқа омилларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш маданиятини ошириш ҳам кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида зарарли моддалар бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини тўплаш ва сақлаш жойларида тупроқ, ер ости сувлари ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига тўлиқ йўл қўймайдиган қурилмалар бўлиши керак. Бундай жойлар бегоналарнинг киришидан изоляцияланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Саноат чиқиндиларини кўмиб ташлаш 10 — 12 m гача чуқурликдаги котлованларда махсус тараларга ва темирбетон резервуарларга (ўта хавфли чиқиндилар) солиб амалга оширилади. Кўмиб ташлаш жойлари ўрнатилган тартибда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ саноат чиқиндиларининг баъзи турлари уларнинг заҳарлилиги туфайли махсус иншоотларда зарарсизлантирилиши лозим. Бундай иншоотлар заҳарли чиқиндилар чиқарадиган корхона таркибида ва унинг ҳудудида жойлашган бўлиши мумкин. Заҳарли саноат чиқиндилари, шунингдек, марказлаштирилган ҳолда полигонларда ва қайта ишлаш ва нейтраллаш станцияларида жойлаштирилиши, қайта ишланиши ва нейтралланиши мумкин. Махсус полигонлар икки турда бўлади: бир турдаги чиқиндиларни фақат кўмиб ташлаш ёки кимёвий усул ёрдамида зарарсизлантириш учун, шунингдек комплекс полигонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х боб. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Ушбу Қоидалар анорганик кислота ва ишқорлар ишлатиладиган объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ барча ишловчилар томонидан бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат хавфсизлиги талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаларининг Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акционерлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в. б. А.А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси А.Х.ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазири Ф.Г. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва қурилиш бўйича ЎзР Давлат қўмитасининг Раиси Н.М. ХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Б.АЛИХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Бошлиғи А.И. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г.И. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНОРГАНИК КИСЛОТА ВА ИШҚОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА РИОЯ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРЛАР, ҚОИДА ВА МЕЪЁРЛАР, КЎРСАТМАЛАР, СТАНДАРТЛАР, ТЕХНИК ШАРТЛАР ВА ЙЎРИҚНОМАЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни‎‎

2.‎

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни

3.‎

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни

4.‎

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни

5.‎

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни

6.‎

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни

7.‎

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Экология экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни

8.‎

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодекси‎‎

9.‎

2001 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида давлат экология экспертизаси тўғрисида низом»‎‎

10.‎

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Меҳнат кодекси‎‎

11.‎

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги буйруғи

12.‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида Низом»

13.‎

«Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари»‎‎

14.‎

«Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун умумий портлаш хавфсизлиги қоидалари»

15.‎

«Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ)», 2004 йил 14 февраль‎‎

16.‎

«Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (ТФҚ)», 2004 йил 21 май‎‎

17.‎

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ХТҚ)», 2004 йил 2 август‎‎

18.‎

«Бино ва иншоотларни яшиндан ҳимоялаш бўйича йўриқнома». РҲ 34.21.122-87‎‎

19.‎

«Кимё саноати корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари», 1995 йил

20.‎

«Корхоналарнинг ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг тармоқ намунавий меъёрлари», 1999 йил 30 октябрь‎‎

21.‎ РҲ-002-06‎

«Ўзкимёсаноат» ДАК корхона ва ташкилотларидаги йўриқномалар тўғрисида низом»‎

22.‎ РҲ-003-06‎

«Ўзкимёсаноат» ДАК корхона ва ташкилотларида ишловчилар учун хавфсизлик техникаси бўйича инструктажлар, ўқувлар ва билимларни текширишни ўтказиш тартиби тўғрисида низом»

23.‎ РҲ 06-24-27-96‎

«Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво йўллари ва газ қувурларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари»

24.‎ ОНТП 24-86‎

«Хона ва биноларнинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш», 1986 йил 27 февраль

25.‎ ГҚТҚ -69‎

«Ёнувчан, заҳарли ва сиқилган газлар учун мўлжалланган қувурларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари»

26.‎ НЙ-РР-94‎

«Корхоналарда таъмирлаш ишларини бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома», 1994 йил 30 сентябрь

27.‎ НЙ -ГР-94‎

«Корхоналарда газ хавфи бўлган ишларни бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома» 1994 йил 30 сентябрь

28.‎ НЙ -ОР-94‎

«Корхоналарда олов билан бажариладиган ишларни бехатар ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» 1994 йил 30 сентябрь

29.‎ НЙ СВ -94‎

«Корхоналарда вентиляция тизимларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича намунавий йўриқнома» 1994 йил 30 сентябрь

30.‎ ПҲВТМФХҚ-94‎

Портлашдан ҳимояланган вентиляторларнинг тузилиши, уларни монтаж қилиш ва фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» 1994 йил 30 сентябрь

31.‎ ҚМҚ 2.01.01-94‎

«Лойиҳалаш учун иқлим ва физик-геологик маълумотлар»‎

32.‎ ҚМҚ 2.01.05-98‎

«Табиий ва сунъий ёритиш»‎

33.‎ ҚМҚ 2.03.11-96‎

«Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш».‎

34.‎ ҚМҚ 2.03.13-97‎

«Поллар»‎

35.‎ ҚМҚ 2.04.01-98‎

«Биноларнинг ички водопроводи ва канализацияси»‎

36.‎ ҚМҚ 2.04.02-97‎

«Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»‎

37.‎ ҚМҚ 2.04.03-97‎

«Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»‎

38.‎ ҚМҚ 2.04.05-97‎

«Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари»‎

39.‎ ҚМҚ 2.04.10-97‎

«Pv 10 МПа босимли технологик пўлат қувурларни лойиҳалаш бўйича йўриқнома»

40.‎ ҚМҚ 2.04.13-99‎

«Қозон қурилмалари»‎

41.‎ ҚМҚ 2.09.03-02‎

«Саноат корхоналари иншоотлари»‎

42.‎ ҚМҚ 2.09.04-98‎

«Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари»‎

43.‎ ҚМҚ 2.09.12-98‎

«Омбор бинолари»‎

44.‎ ҚМҚ 3.01.05-99‎

«Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудни ободонлаштириш»

45.‎ ҚМҚ 3.05.05-98‎

«Технологик ускуналар ва технологик қувурлар»‎

46.‎ ҚМҚ 3.05.07-97‎

«Автоматлаштириш тизимлари»‎

47.‎ ШНҚ 2.01.02-04‎

«Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги»‎

48.‎ ШНҚ 2.04.09-07‎

«Бино ва иншоатларнинг ёнғин автоматикаси»‎

49.‎ ШНҚ 3.01.04-01‎

«Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий қоидалар»

50.‎ СНиП II-89-80‎

«Саноат корхоналарининг бош режалари»‎

51.‎ СНиП 2.05.07-91‎

«Саноат транспорти»‎

52.‎ СНиП 2.09.02-85‎

«Ишлаб чиқариш бинолари»‎

53.‎ O'z DSt 950- 2000‎

«Ичимлик суви»‎

54.‎ ГОСТ 12.1.005-88‎

«Иш ҳудуди ҳавосига қўйиладиган умумий санитария ва гигиена талаблари»‎

55.‎ ГОСТ 12.1.007-76‎

«Зарарли моддалар. Тасниф ва умумий хавфсизлик талаблари»‎

56.‎ ГОСТ 12.2.003-91‎

«Ишлаб чиқариш ускуналари. Умумий хавфсизлик талаблари»‎

57.‎ ГОСТ 12.2.062-81‎

«Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳимоя тўсиқлари»‎

58.‎ ГОСТ 12.2.063-81‎

«Саноат қувур арматураси. Умумий хавфсизлик талаблари»‎

59.‎ ГОСТ 12.2.085-2002‎

«Босим остида ишлайдиган идишлар. Сақловчи клапанлар. Хавфсизлик талаблари»‎

60.‎ ГОСТ 12.3.002-75‎

«Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»‎

61.‎ ГОСТ 12.3.006-75‎

«Водопровод ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан фойдаланиш»‎

62.‎ ГОСТ 12.4.001-80‎

«Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ҳимоя кўзойнаклари. Атамалар ва таърифлар»‎

63.‎ ГОСТ 12.4.026-76‎

«Сигнал ранглар ва хавфсизлик белгилари»‎

64.‎ ГОСТ 12.4.068-79‎

«Дермотологик якка тартибда ҳимояланиш воситалари. Тасниф ва умумий талаблар»‎

65.‎ ГОСТ 14202-69‎

«Саноат корхоналари қувурлари. Танитиш ранги, огоҳлантирувчи белгилар ва тамғалаш шитлари»‎

66.‎ ГОСТ 30852.0-20-2002‎

«Портлашдан ҳимояланган электр ускуналари»‎

67.‎ СанПиН 0120-01‎

«Иш жойларида йўл қўйиладиган шовқин даражаларининг санитария меъёрлари»‎

68.‎ СанПин 0122-01‎

«Иш жойларида умумий ва локал вибрациянинг санитария меъёрлари»‎

69.‎ СанПиН 0141-03‎

«Меҳнат шароитларининг ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилик ва хавфлилик, меҳнат жараёнининг оғирлик ва кескинлик кўрсаткичлари бўйича гигиеник таснифи»‎

70.‎ СанПиН 0172-04‎

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юза сувларни муҳофаза қилишга қўйиладиган гигиена талаблари»‎

71.‎ СанПиН 0179-04‎

«Гигиена нормативлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли яшаш жойлари ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари рўйхати»‎

72.‎ СанПиН 0203-06‎

«Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария меъёрлари»‎

73.‎ ФС 42-1411-80‎

«Паста ИЭР-2»‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп ишлатиладиган кислота ва ишқорларнинг асосий физик-механик хоссалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

1-жадвал‎

№‎‏

Модданинг номи ва унинг эмпирик формуласи

Физик ҳолати‎‏

Молекуляр массаси

Зичлиги g/cm3

Буғларининг ҳавога нисбатан зичлиги

Ҳарорати, °С‎‎

Эрувчанлиги‎‏

қайнаш‎

эриш‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

1.‎ Сульфат кислота H2SO4‎ Мойсимон, ёнмайдиган, портлаш хавфи бўлган суюқлик‎ 98,08‎ 1,834 (98,3% ли эритма учун)‎ 3,4‎ 330 (98,3% ли эритма учун)‎ 10,37‎ Ҳар қандай нисбатдаги сувда эрийди‎
2.‎ Хлорид кислота HCI‎ Ўткир ҳидли рангсиз ёнмайдиган ўювчи суюқлик. Ҳавода оқ туман ҳосил қилади. Кўпчилик металларни (Au, Ad, PI, Та, Nb ва бошқа баъзиларидан ташқари) эритади.‎ 36,46‎ 1,87 (37%-ли эритма)‎ —‎‎ минус 84‎ минус 112‎ Сувда эрийди‎
3.‎ Азот кислота HNO3‎ Рангсиз ўювчи суюқлик. Кучли оксидловчи (сомон, қипиқ ва бошқа ғовак органик материаллар у тегиши билан N02 ажратган ҳолда ёниб кетади. Au, Pt, Rh, Ir дан ташқари барча металларга таъсир қилади. Спирт ва скипидар у билан контактда портлайди.‎ 63,01‎ 1,502‎ —‎ 83,8‎ минус 42‎ Сувда чексиз эрийди‎
4.‎ Азот-водород кислота HN3‎ Жуда кучли ҳидга эга рангсиз ҳаракатчан суюқлик. Концентрацияланган ва буғсимон ҳолатда кучли портловчи, қизиганда, ишқаланганда, жуда кучсиз зарбда ҳам осон детонацияланади. Кучсиз кислота — етарлича кучли оксидловчи.‎ 43,09‎ 1,13‎ —‎ 36‎ минус 80‎ Ҳар қандай нисбатдаги сув ва спирт билан аралашади. Аралаштирилган сувли эритмаларда барқарор.
5.‎ Ортофосфор кислота Н3 Р04‎ Рангсиз ёйилувчан кристаллар.‎ 98.0‎ 1,834 (18° Сда)‎ —‎‎ —‎‎ 42,35‎ Сувда эрийди 548g/100g (20 °С да), иссиқ сув билан ҳар қандай нисбатда аралашади‎
6.‎ Плавик кислота (фтор- водород кислота фторли водород) НҒ Фторли водород - рангсиз газ. Фтор-водород кислота ишқорли металларнинг фторидларини яхши, ишқорли тупроқ фторидларини эса қийинроқ эритади. Кўплаб элементлар ва уларнинг оксидлари билан жадал реакцияга киришади, шиша ва чиннини емиради, Рb ва Сu га кам таъсир қилади, эбонит, резина, баъзи пластмассалар, парафинга таъсир қилмайди 20,01‎ 0,9885 (13 °С да)‎ —‎‎‎ 19,9‎ минус 87,2‎ Фторли водород сувда эрийди ва фтор-водород кислотани ҳосил қилади (40 — 70%)‎
7.‎ Ўювчи натр NaOH‎ Жуда гигроскопик оқ шаффоф модда.
‎ Кучли асос. Ҳавода Na2C03 га ўтади ‎
40,00‎ 2,13‎ —‎ 1378‎ 320‎ Сувда эрийди 107g/100g (20°С да)‎
8.‎ Натрий карбонат (кальцийланган сода) Na2C03 Рангсиз гигроскопик кристаллар. Кристалл-гидратларни ҳосил қилади. Техник маҳсулоти таркибида цианидлар, арсенатлар ва сульфидлар бўлиши мумкин‎ 105,90‎ 2,53‎ —‎ —‎ 852‎ Сувда эрийди 17,69% (20 °С) 31,29% (100 °С) Сувдаги эритмалари ишқорли реакцияга эга
9.‎ Кальций гидрооксиди (сўндирилган оҳак, пушонка) Са(ОН)2‎ Рангсиз кристаллар. Ҳаводан С02 ни ютади 580 °С да сувсизланади 74,08‎ —‎ —‎ —‎ —‎ Сувда эрийди 0,148 g/100g (25 °С)‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп ишлатиладиган кислота ва ишқорларнинг токсик хоссалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ ‎ ‎ ‎ ‎

2-жадвал‎

№‎

Модданинг номи, эмпирик формуласи‎

Токсик хоссалари‎

ЧЙҚК, mg/m3‎

Хавфлилик синфи‎

Умумий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

1. Сульфат кислота H2SO4‎

Юқори нафас йўлларини қизартиради ва куйдиради. Терига текканда оғир куйишни келтириб чиқаради. Оғиз шиллиқ қаватининг касалланиши, тишларнинг емирилиши, бронхит, гастрит, пневмосклероз, марказий асаб тизимининг ўзгариши кузатилади‎

1‎ 2‎

В, БКФ, М маркали фильтрловчи саноат противогази. Шлангли противогаз ПШ-1; ПШ-2. Ҳимоя кўзойнаги ёки маска ва оргшишадан тайёрланган шит. Кислотага чидамли матолардан тайёрланган махсус кийим, резина қўлқоп, этик. ‎

2.‎ Хлорид кислота (хлор-водород кислота) HCI‎

Заҳарли. Хлорид кислота тумани тишларни емиради, юқори нафас йўллари катарини келтириб чиқаради, буруннинг шиллиқ пардасини куйдиради, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, конъюктивит, кўз мугуз пардасининг хиралашишига олиб келади, қўл териси яллиғланиши мумкин.‎

5‎ 2‎

«В» маркали противогаз, герметик ҳимоя кўзойнаги ёки ҳимоя маскаси, кислотага чидамли матодан тайёрланган махсус кийим, кислотага чидамли резина қўлқоп.‎

3.‎ Ортофосфор кислота Н3 Р04

Тери яллиғланиши касалликларини, буруннинг шиллиқ пардасида ўткир физик жараёнларни, тишларнинг уваланишини келтириб чиқаради‎

1‎ 2‎

Мовут махсус кийим, ҳимоя кўзойнаги ёки ҳимоя маскаси‎

4.‎ Азот кислота HN03‎

Юқори нафас йўлларини шикастлайди. Терига текканда уни куйдиради. Эритмалари экземани келтириб чиқариши мумкин‎

5 (N2O2 қайта ҳисобла ганда) ‎ 3‎

Фильтруюший противогаз марки «В», резиновьге перчатки и сапоги, очки. Мовут ёки хлорвинил ёки лавсан матодан тайёрланган махсус кийим. Кучли босим остидаги қувурларнинг фланецларида ҳимоя кожухи, ускунани герметиклаш‎

5.‎ Азот-водород кислота HN3‎

Бурун шиллиқ пардаларини шикастлайди, конъюктивит, бошга қон қуйилиши, бош айланиши, бош оғриғи, босимнинг пасайиб кетишига олиб келади. Оғир йўтал, ваража, тана ҳароратининг 40° га кўтарилиши, енгил анемия кузатилади. Сувдаги эритмаси терини қизартиради.‎

—‎ —‎

«М» ёки «В» маркали фильтрловчи саноат противогази. Ҳимоя кўзойнаги, резина ёки полихлорвинил қўлқоп. Ускуналарни герметиклаш. Вентиляция.‎

6.‎ Плавик кислота (фтор-водород кислота) НҒ‎

Заҳарланиш аломатлари: бурундан қон оқиши, буруннинг шишиши ва унда оғриқлар, қуруқ буғувчи йўтал, бўғилиш, овозни йўқолиши, нафас олиш спазмлари, ҳид билишни йўқолиши, тишларнинг емирилиши. Терига текканда уни куйдиради, пуфакчали дерматитлар, қийин битадиган яраларни келтириб чиқаради.‎

0,5‎ 2‎

«В» маркали фильтрловчи саноат противогази (агар кислота тумани бўлса). Резина қўлқоп, фартук, этик, оргшишадан ясалган ҳимоя кўзойнаги. Алюминий электролизланадиган цехларда металланган махсус кийим тавсия этилади.‎

7.‎ Ўювчи натр NaOH‎

Оқсилларни эритиб, кимёвий куйишни келтириб чиқаради. Терига текканда яра ҳосил қилади. Ҳатто ўювчи натрнинг энг кам миқдори ҳам кўз учун хавфли — кўзни кўр қилиб қўйиши мумкин.‎

аэрозоль 0,5‎ 2‎

Ип-пахта матодан тайёрланган махсус кийим, ёпиқ ҳимоя кўзойнаги, ҳимоя маскаси, резина қўлқоп, этик. Қувурларнинг фланецларида ҳимоя кожухи.‎

8.‎ Натрий карбонат (кальцийланган сода) Na2C03‎

Чангидан нафас олганда нафас йўллари шикастланади, бурун шиллиқ пардасининг куйиши, шиллиқ парда атрофияси ва бурун деворлари перфорацияси кузатилади. Нафас органлари кучли касалланади, нафас аппаратлари функцияси сустлашади. Терига таъсири: экземи, терининг юмшаши, дерматитлар. Кўзга таъсири: концентрацияланган эритмалар куйиш, некроз, кўз мугуз пардасининг хиралашишига олиб келади.‎

2‎ 3‎

Зич матодан тайёрланган махсус кийим, резина қўлқоп, енгчалар, фартуклар, пойабзал.. Ҳимоя сургилари. Механик майдалаш, ташиш, қадоқлаш шарт‎

9.‎ Кальций гидрооксиди (сўндирилган оҳак, пушонка) Са(ОН)2‎

Чанг ва томчи кўринишидаги аралашмалари шиллиқ пардани шикастлайди, аксириш, йўтални келтириб чиқаради. СаО (сўндирилмаган оҳак) жуда хавфли. У ишқорлар сингари мойларни совунлайди, теридан намликни тортиб олади, оқсилларни эритади, тўқималарни шикастлайди ва куйдиради. Оҳак чангидан нафас олинганда бурун деворларининг куйишига, баъзида тешилишига олиб келади, ўпканинг яллиғланишига олиб келиши мумкин. Қўл терисига таъсири: терини қуритади, дағаллаштиради, унда ёриқлар, баъзида яралар ҳосил қилади, тирноқ ингичкалашади, мўртлашади. Ҳатто энг кам миқдори ҳам кўзга текканда унинг бирдан қизаришига, конъюктивитларга олиб келади.

5‎ 3‎

Чанг ўтказмайдиган матодан тайёрланган махсус кийим, қўлқоп, чангдан ҳимояловчи герметик кўзойнак. Ёғли сургилар. Ишдан кейин душда ювиниш шарт.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анорганик суюқ кислота ва ишқорлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори-дармон ва мосламалар тўплами бўлган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЦЕХ АПТЕЧКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ ‎ ‎

1 –жадвал‎

№‎

Дори-дармон ва мосламалар‎

Вазифаси‎

Миқдори‎

1.‎

Индивидуал антисептик боғлов пакетлари

Боғлаш учун

5 дона

2.‎ Бинт‎ Худди ўша‎ 5 дона‎
3.‎ Пахта‎ Худди ўша‎ 50 g дан 5 пачка‎
4.‎ Пахта-докали бинт‎ Синган жойларни бинтлаш учун‎ 3 дона‎
5.‎ Жгут‎ Қон оқишини тўхтатиш учун‎ 1 жгут‎
6.‎ Шиналар‎ Синган, чиққан жойларни маҳкамлаш учун‎ 3-4 дона‎
7.‎ Муз солинадиган резина халта‎ Лат еган, чиққан ва синган жойларга босиш учун‎ 1 дона‎
8.‎ Стакан‎ Дори ичиш, кўзни, ошқозонни ювиш ва эритмалар тайёрлаш учун‎ 1 дона‎
9.‎ Чой қошиқ‎ Эритмалар тайёрлаш учун‎ 1 дона‎
10.‎ Йод дамламаси‎ Яралар атрофига, теридаги янги шилинган, тилинган жойларга суриш учун‎ 1 флакон (50 ml.)‎
11.‎ Нашатир спирт‎ Ҳушсизлик ҳолатларида‎ 1 флакон (50 ml.)‎
12.‎ Борат кислота‎ Ишқордан куйиш ҳолларида терини ювиш, оғизни чайиш учун эритма тайёрлаш учун‎ 1 пакет (25 g.)‎
13.‎ Ичадиган сода‎ Кислотадан куйиш ҳолларида терини ювиш, оғизни чайиш учун эритма тайёрлаш учун‎ 1 пакет (25 g.)‎
14.‎ Водород перекиси эритмаси (3%-ли)‎ Бурундан қон оқишини тўхтатиш учун‎ 1 флакон (50 ml.)‎
15.‎ Валериана дамламаси‎ Асаб тизимини тинчлантириш учун‎ 1 флакон (10 ml.)‎
16.‎ Валидол‎ Юрак соҳасидаги кучли оғриқларда‎ 1 тюбик‎
17.‎ Аччиқ (инглиз) туз‎ Овқатдан ва бошқа заҳарланишларда‎ 50 g.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган тўпламлар аптечкасида жадвалда кўрсатилган дори-дармонлар ва мосламалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Заҳарли газлар ва зарарли моддалардан заҳарланиш ва шикастланиш эҳтимоли бўлган цехлар ва лабораторияларда аптечка таркибига тегишли қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аптечканинг ички эшикчасида турли шикастланишларда қайси дорилар қўлланилиши аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўз вақтида ва самарали биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлар бажариладиган жойларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори-дармон ва мосламалар тўплами солинган аптечка (ёки сумка) бўлиши керак. Сумкалар аптечкалар учун кўрсатилган тўпламларнинг 50% миқдорида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аптечкалар ва корхона ҳудудидаги тиббий пунктларни топишни енгиллаштириш учун цехларда кўрсаткичлар ва белгилар, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари тўғрисида плакатлар осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-маиший хоналар майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎

2-жадвал‎

Номи‎

Кўрсаткич‎

Хоналарнинг бир кишига тўғри келадиган майдони, m2‎

‎
Кўча кийимлари учун гардероб, махсус кийим тарқатиш хонаси, исиниш ёки совиш хонаси. 0,1‎
Иссиқ устки кийимлар сақланадиган хона 0,15‎
Махсус кийим сақланадиган омбор:‎ ‎
оддий таркибли махсус кийимлар учун‎ 0,04‎
кенг таркибли махсус кийимлар учун‎ 0,06‎
бесўнақай махсус кийимлар учун‎ 0,08‎
Респиратор сақланадиган хоналар‎ 0,07‎
Марказлашган махсус кийим ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари омбори: ‎
уларни сақлаш учун‎ 0,06‎
уларни тарқатиш учун, шу жумладан кийиб кўриш ва мослаш кабиналари‎ 0,02‎
Тозалаш жиҳозлари учун жой ажратилган навбатчи ходимлар хонаси, туалет ёки дам олиш хоналаридаги чекиш жойлари 0,02‎
Пойабзал тозалаш, соқол олиш, соч қуритиш жойлари‎ 0,01‎
Махсус кийимни қуритиш, чангсизлантириш ёки зарарсизлантириш хоналари 0,16‎
Махсус кийимни, шу жумладан каска ва махсус пойабзални, ювиш хонаси2‎ 0,03‎

Хоналарнинг ускуна бирлигига тўғри келадиган майдони, м2‎

‎
Очиқ ва икки томонга ўтиладиган душ кабиналарининг душолди жойлари‎ 0,7‎
Кабинали кийиниш хоналарининг тамбурлари‎ 0,4‎

Бир сменада ускуна бирлигига тўғри келадиган хизмат кўрсатиладиган кишилар сони, киши

‎
Туалетларнинг полда ўрнатилган жомлари (унитазлар ва писсуарлар): ‎
ишлаб чиқариш биноларида‎ 18/123‎
маъмурий биноларда‎ 45/303‎
йиғилишлар, мажлислар залларида, гардеробларда‎ 100/603‎
Аёлларнинг шахсий гигиенаси учун гигиеник душ қурилмалари:‎ ‎
ишлаб чиқариш биноларида‎ 75‎
маъмурий биноларда‎ 100‎
Туалет тамбурларидаги қўл ювиш қурилмалари ва электр сочиқлар:‎ ‎
ишлаб чиқариш биноларида‎ 72/483‎
маъмурий биноларда‎ 40/273‎
ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига қараб ичимлик суви таъминоти қурилмалари: ‎
2в, 2б‎ 100‎
1 a, 1 б, 1 в, 2, 2 г, 3 а, 3 б, 4‎ 200‎
Яримдушлар‎ 15‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Тоза ва ифлосланган кийимлар учун алоҳида хоналар кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 Ишлаб чиқариш жараёнларининг 1 в,2 в, 2 г,3 б гуруҳлари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 Суратдаги кўрсаткич эркаклар учун, махражда аёллар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1. Санитария-маиший мақсадлар учун мўлжалланган хоналарнинг майдонлари, кўча кийимини сақлаш учун алоҳида гардероблар, шунингдек махсус кийимларни тарқатиш, уларни қуритиш, чангсизлантириш ва зарарсизлантириш хоналари ажратиш зарурияти ҚМҚ 2.09.04 га мувофиқ лойиҳанинг технологик қисмида лойиҳалаш учун топшириқда белгиланади.