16.06.2009 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 16.06.2009 йилдаги 124-сон
Кучга кириш санаси
26.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2009 йил 16 июль 6-15/12-5550/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидалари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ ўринбосари А.Н. ЮНУСОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-сон

«Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 16 июлдаги 124-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш Қоидалари» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги 57-ЎРҚ-сонли Қонунининг 18-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш учун ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини ўрнатади ва хавфли ишлаб чиқариш объектлари эксплуатациясини амалга оширувчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча юридик шахсларга (бундан кейин — ишлаб чиқариш назорати, ишлатувчи ташкилот тегишли номланади), шунингдек махсус ваколатга эга давлат ташкилоти ёки қарамоғида хавфли ишлаб чиқариш объектлари бор бошқа давлат ташкилотларга тарқатилади, ва ушбу соҳа фаолиятида ўзаро алоқаларни тартибга келтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саноат хавфсизлиги талаблари, тақиқлаш, чеклашлар ва қонунчилик ҳужжатларида бор, бошқа мажбурий талаблар, шунингдек риоя қилиниши саноат хавфсизлигини таъминлайдиган меъёрий-техник ҳужжатларда аксини топган шартларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга корхоналарда ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича қонунчилик ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ишлаб чиқариш назорати ҳақида қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қоидаларга асосланиб, ҳар бир фойдаланувчи ташкилот, ишлаб чиқариш объектларининг ихтисосликларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш назорати ҳақида Низомни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш назорати ҳақидаги низом Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳудудий органлари билан мажбурий келишилган ҳолда фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Фойдаланувчи ташкилотга нисбатан, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига бўйсунувчи назорат остидаги ташкилотлар, белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида саноат хавфсизлиги соҳасида меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишнинг айрим вазифаларини, махсус рухсат бериладиган, текширувдаги ёки назоратдаги вазифаларни бу бўйсунувчи ташкилотлар билан Низом келишишни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишлаб чиқариш назорати — саноат хавфсизлигини бошқариш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва хавфли ишлаб чиқариш объектларининг (хавфсиз) бехатар ишлашини, шунингдек бу объектларда аварияларни олдини олиш ва авария, ҳамда (нохуш ҳодиса) кенгайишига йўл қўймаслик ва уларнинг асоратларини бартараф этилишига тайёргарликни таъминлашга, қаратилган тадбирлар комплексини ўтказиш йўли билан фойдаланувчи (ишлатувчи) ташкилот амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш учун, фойдаланувчи ташкилот раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шундай вазифалар юклатилган шахслар жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ўзининг ҳудудий инспекциялари ва бўйсунувчи ташкилотлари орқали назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш учун ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот, қуйидагиларни ўз ичига олиб саноат хавфсизлигидаги белгиланган талабларни шу жумладан назоратни ташкил қилади ва амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолати таҳлилини тегишли экспертизасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишни ва атроф муҳитга етказилаётган зарарнинг олдини олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида ва меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиши устидан назорат қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларда аварияларни олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштиришни ва аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик, ҳамда уларнинг асоратларини бартараф этишга тайёргарликни таъминлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларда ишлатилаётган техника мосламаларини зарурий синовларини ва техник кўрикларини ўз вақтида ўтказилиш, назорат ўлчаш воситаларини таъмирланиши ва текширилиши назоратини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик интизомга риоя қилинишининг назоратини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлигида соҳасида белгиланган талаблар назоратини мунтазам амалга ошириб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фойдаланувчи ташкилотда ишлаб чиқариш назоратини, ташкилот раҳбарининг қарорига асосан, тайинланган ходим ёки ишлаб чиқариш назорати хизмати амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгарликни қуйидаги шахсларга юклаш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланаётган ташкилот раҳбари ўринбосарларининг биттасига — агарда хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаётган ходимлар сони 150 тадан кам одам бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус тайинланган ходимга — агарда хавфли ишлаб чиқариш объектларида банд бўлган ходимлар сони 150 тадан 500 та гача одам бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш назорати хизмати раҳбарига — агарда хавфли ишлаб чиқариш объектларида банд бўлган ходимлар сони 500 тадан кўп одам бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, фойдаланувчи ташкилот раҳбари тасдиқлаган ишлаб чиқариш назорати ҳақидаги Низомда, шунингдек бу ишчи билан тузилган шартнома (контракт)да ва лавозим йўриқномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ходимлар томонидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши учун назорат ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ташкилот бўлинмаларида ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича ишлар режаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги ҳолатининг комплекс ва мақсадли текширишларини олиб боради, иш жойларида хавфли омилларни аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги ҳолатини текшириш ва иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари асосида саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳар йили ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аварияларни ва нохуш ҳодисаларни тўхтатиши ва уларнинг асоратларини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизасини олиб борилиши тайёргарлиги бўйича ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар, нохуш ҳодисалар ва бахтсиз ҳолатларнинг сабабларини техник текширилишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва нохуш ҳодисалар келиб чиқиш сабаблари таҳлилини олиб боради ва уларни ҳисобга олиш бўйича ҳужжатларининг сақланишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг билимларини текширилишига тайёрланиши ва ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги технологияларни ва янги асбоб-ускуналарни жорий этилишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрий-ҳуқуқий далолатномаларда белгиланаётган саноат хавфсизлиги талабларидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларига маълум қилади, ушбу ҳужжатлар билан ходимларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот раҳбарига қуйидаги таклифларни киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг ўтказилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саноат хавфсизлиги талабларини бузилишини бартараф этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, саноат хавфсизлиги талабларини бузилиши билан хавфли ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилаётган ишларни, ёки аварияларга олиб келиши мумкин бўлган, ёки атроф табиат муҳитига зарар етказиши мумкин бўлган ишларни тўхтатилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тегишли малакага эга бўлмаган, саноат хавфсизлиги бўйича вақтида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтмаган шахсларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ишлардан четлаштириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) саноат хавфсизлиги талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича бошқа тадбирларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим қуйидагиларни назорат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият турларининг лицензия (рухсатнома) шартларини бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларда қурилишини ёки қайта таъмирлашини, шунингдек саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш қисми бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланилаётган техник қурилмаларни таъмирланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар, нохуш ҳолатлар ва бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиш сабабларини бартараф қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли хизматлар томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг зарур синовларини ва техник текширувини, назорат ўлчов воситалари таъмирини ва текширувини ўз вақтида ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланаётган техник қурилмаларга саноат хавфсизлиги талабларига мос сертификатлар борлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, унинг минтақавий органлари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бўйсунувчи ташкилотларининг кўрсатмаларини бажарилишини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтининг хоҳлаган пайтида хавфли ишлаб чиқариш объектларига бемалол кириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан танишиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқишда ва қайта кўриб чиқишда қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларни, нохуш ҳодисаларни ва бахтсиз ҳолатларнинг сабабларини текшириш бўйича комиссия фаолиятида қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлигини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашган ходимларни рағбатлантириши тўғрисида таклифларни ташкилот раҳбарига киритиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги талабларига риояси бўйича ишлаб чиқариш назоратни ташкил қилиш тўғрисида маълумотларни махсус ваколатга эга давлат органи «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига ёки қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этади. Жорий йил режалари бўйича ва ўтган йил натижалари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар бор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил учун саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходимнинг исми, шарифи, унинг лавозими, маълумоти, мутахассислиги бўйича иш стажи, саноат хавфсизлиги бўйича охирги аттестациядан ўтган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий потенциал хавфлар манбаини ва мумкин бўлган авария асоратларини ёритган холда хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режасини бажарилиши, текширишларнинг натижалари, бузилишларни бартараф этилиши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва тегишли махсус ваколатга эга давлат органининг кўрсатмаларини бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар ва нохуш ҳодисаларни (можаро) тўхтатиш ва уларнинг асоратларини бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектини ишлатишда келтириладиган зарар учун жавобгарлик хавфини суғурталаш шартномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган ва мажбурий сертификациядан ўтказиладиган асбоб-ускуналарнинг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларни кўрикдан ва синов назоратидан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун назорат-профилактика текширувларни олиб борилишининг режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ташкилотда ходимларнинг авария вазиятларидаги ҳаракатларга тайёрлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ишлаб чиқариш объектларда содир бўлган авария ва бахтсиз ҳодисалар тавсифи, уларнинг келиб чиқиш сабабларининг таҳлили ва қабул қилинган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат хавфсизлиги соҳасидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишларни хавфсиз олиб борилишини таъминлаш масалалари бўйича банд бўлаётган раҳбарларни, мутахассисларни ва бошқа ходимларни билимларини текширишга тайёрлаш ва билимларини текширилишини ўтказилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларнинг талабларини бузилишида айбдор шахслар, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Қоидалар «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси У. НАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ