Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2020 04.06.2001 йилдаги ПФ-2871-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2020
Ҳужжат 07.12.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА БОШҚАРУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, бозор муносабатларини шакллантириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш, автомобиль ва дарё транспорти бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобиль ва дарё транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва монополиядан чиқаришни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспортда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини янада ривожлантириш, автомобиль транспорти ташкилотлари ва корхоналарини кенг хусусийлаштириш, хусусий автомобиль ташувчилар фаолияти соҳасини кенгайтириш, транспорт хизматлари бозорида мулкчиликнинг барча шаклларидаги автомобилда ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни бошқаришнинг ортиқча бўғинларини тугатиш, бошқарувнинг бир ва икки бўғинли тизимига ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортида бошқаришни марказлаштиришдан чиқариш ва автомобилда йўловчилар ташувчи, юкларни вилоят ичида ташувчи, транспорт-фойдаланиш ва ахборот хизматлари кўрсатувчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, автомобилда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш функцияларини бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар ташиш хавфсизлиги чора-тадбирларини мустаҳкамлаш, автомобилда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг кучли тизимини яратиш, транспорт хизматлари тизимида суғуртанинг мустақил бозорини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзавтотранс» корпорацияси таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти тизими корхоналари ва ташкилотларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорациясини («Ўзавтотранс»ни) тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган «Ўзавтотранс» таркибига кирган ҳудудий давлат-акционерлик концернлари ва бирлашмаларини автомобилда ташувчиларнинг ҳудудий уюшмаларига айлантирган ҳолда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Автотранспорт хизматларига тариф сиёсатини шакллантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Автомобилда йўловчилар ва юк ташиш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иқтисодиётга ва минтақа аҳолисига барқарор автотранспорт хизмати кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги автомобилда ташувчилар учун фаолият кўрсатишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоят ичида) қатновчи йўловчилар ташувчи автомобиль транспортини йўловчилар ташиш йўналишларини ва ҳаракат жадвалларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда автотранспортда йўловчилар ташиш хизматларга ва ижтимоий аҳамиятли юкларни ташиш устидан тариф сиёсати амалга оширилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Автомобиль ташувчиларнинг ҳудудий уюшмаларига қуйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспорти соҳасида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, автотранспорт корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, таъмирлаш базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш, ҳаракат воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар ва юкларни шаҳарларда, шаҳарлараро, вилоятлараро ташишни таъминлаш юзасидан автотранспорт корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига қуйидагилар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташиш хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар ва юк ташиш йўналишларини тендер асосида реализация қилиш механизмини жорий этиш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун фаолият кўрсатишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида автомобилда йўловчиларни ташишнинг халқаро ва вилоятлараро йўналишларини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчилар фаолияти лицензияланишини амалга ошириш ҳамда автомобиль ва дарё транспорти соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 7 декабрдаги ПФ-3696-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 367-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль ва дарё транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда автомобиль ва дарё транспортининг халқаро ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 8 январдаги ПФ-538-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан 10 кун муддатда қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2871-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 367-модда)