Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2006 24.09.2001 йилдаги ПФ-2943-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2006
Ҳужжат 24.09.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 11, 63-моддаларига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг янги таҳрирдаги Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 мартдаги ПФ-2817-сон Фармони билан тасдиқланган 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2943-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2001 йил 24 сентябрдаги ПФ-2943-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш сиёсатини, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойилларини янада демократлаштиришни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги доимий ишловчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия зиммасига судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьяларини танлаш ва лавозимларга тавсия этиш, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судларнинг судьяларини лавозимларга тақдим этиш вазифалари юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларни танлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасдиғига тақдим этишда қонунийликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар мустақиллиги ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ишларни яхшилаш ҳамда судья кадрларни тарбиялаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяликка номзодларни танлаб олишнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш, уларнинг касб маҳоратини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ишларнинг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини, бу ишнинг вертикал бўйича ҳисобот берилишини таъминлаш, шунингдек бу соҳада хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларни танлаш ва тайинлаш борасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва Комиссиянинг иш амалиётига тадбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОМИССИЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссияга қуйидаги ваколатлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьяси лавозимларига муносиблигини аниқлайди ҳамда мазкур масалалар бўйича хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судларнинг судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар судьяларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни (материалларни) кўриб чиқади ва улар юзасидан хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларнинг захирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланади (суҳбатлашиш, мустақил экспертлар томонидан синаб кўриш, топширилган муаммо бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, тезкор савол-жавоблар ўтказиш ва ҳоказолар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрлар билан ишлашдаги камчиликлар хусусида тақдимномалар, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсияномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, бошқа муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида судьяларнинг малака ҳайъатлари билан ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан тақдим этилган кадрлар захирасини шакллантириш, уларни танлаб олиш ва судьялик лавозимига тавсия этиш масаласини ҳал қилиш учун зарур бўлган материалларни (аризалар, билдирилган фикрлар, хулосалар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни) кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрлар билан ишлаш тўғрисида судьялар малака ҳайъатлари раисларининг ахборотини йилнинг ҳар чорагида тинглаб боради ва судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатларидан судьялик лавозимларига бўш ўринлар мавжудлиги ҳақидаги, судья кадрларнинг захираси қандай шакллантирилаётгани тўғрисидаги ахборотни, Комиссия олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни талаб қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатларига судья кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ушбу соҳада халқаро тажрибани ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасидаги ишларни ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа топшириқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЗАХИРАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Захирани шакллантириш ва судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодларни танлаш бўйича ишлар Комиссия ҳамда судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади. Малака ҳайъатларига Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоят судларининг, Тошкент шаҳар судларининг раислари раҳбарлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялигига номзодларнинг захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзларини захирага киритиш ёки судьяларнинг аниқ бўш лавозимларини эгаллаш истагини билдирган шахслардан аризаларни қабул қиладилар. Аризага кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан таърифнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, мутахассислиги бўйича иш стажи камида уч йил бўлган фуқаролари судьяликка номзодлар захирасига киритилишлари мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилинишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 9-банди талабларига риоя этилган тақдирда аризалар қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилишни рад этиш хусусида Комиссияга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш ишларини судьялар малака ҳайъатининг масъул котиби амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, ахлоқий ва ишчанлик фазилатларини ўрганиб чиқишни ташкил этадилар ҳамда ҳужжатлар келиб тушган пайтдан бошлаб кечи билан икки ой муддатда малака имтиҳонларини ўтказадилар, шу имтиҳонларнинг натижалари бўйича уларни судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларни энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар судларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, муассасалари ва ташкилотларининг ходимлари орасидан танлаб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака ҳайъатларининг мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар судьялик лавозимига ҳар бир номзод бўйича ўз фикрини билдириш, малака ҳайъатининг қарорига қўшилмаган тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Комиссияга юборишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирага киритилган шахслар хусусидаги маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Комиссияга йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьялик лавозимига захирада турган шахсларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўшаб қолган судьялик лавозимини эгаллаш учун танлаб олишда иштирок этиш истагини билдирган шахслар малака имтиҳонини топширадилар, ана шу имтиҳон натижалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъати уларнинг судьялик лавозимига муносиб ёки муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судьяларнинг малака ҳайъати аниқ судьялик лавозимига тавсия этилган камида икки номзодга доир ҳужжатларни Комиссияга йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларга оид ҳужжатлар билан бир қаторда бўш қолган судьялик лавозимларининг мавжудлиги ҳақида ва ваколат муддатлари тугаган судьялар тўғрисида Комиссияга маълумотлар тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг ваколат муддатлари тугаётган судьяларига нисбатан уларни янги муддатга тайинлаш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатининг мазкур шахсларнинг лавозимга муносиблиги ёки муносиб эмаслиги тўғрисидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори Комиссияга йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судьялар малака ҳайъатларининг раислари Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари Комиссияга тақдим этиладиган судья кадрларга оид ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва сифати учун шахсан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар малака ҳайъатларининг раислари судья кадрлар билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида Комиссияга мунтазам ҳисобот бериб борадилар. Судья кадрларни танлаш чоғида малака ҳайъатларининг фаолиятида таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш каби ҳамда бошқа қонунбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда Комиссия тегишли малака ҳайъатининг раисини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан беш йил муддатга ўн етти кишидан иборат таркибда тузилади ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари ва аъзолардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия раиси Комиссиянинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва Комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси бўлмаган пайтларда унинг вазифасини ўринбосари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия судьялардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатларидан, судьялар малака ҳайъатлари, жамоат бирлашмаларининг вакилларидан ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислардан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия фаолияти Комиссия аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, масалаларни ҳал этиш ва хулосаларни қабул қилишда коллегиаллик, Комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш тамойилларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия қонунга асосан кадрларни судьялик лавозимларига тайинлашга тавсиянома тайёрловчи охирги босқич ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия судья кадрлар захирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасида судьялар малака ҳайъатларининг фаолияти назорат қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия вақти-вақти билан жойларга чиқиб судьялар малака ҳайъатлари томонидан кадрлар захирасини шакллантириш ва танлаш бўйича ишларнинг аҳволини текшириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссия мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалаларнинг тайёрланишига қараб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда комиссиянинг мажлиси ваколатли деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисининг баённомаси Комиссиянинг техник котиби томонидан юритилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Судьялик лавозимларига кадрлар бўйича таклифлар Комиссия томонидан кўриб чиқиш учун судьялик бўш лавозимига камида 2-3 номзоддан иборат ҳолда муқобиллик асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия судья кадрлар бўйича тақдим этилган материалларни ўрганиш ва суҳбатлашиш йўли билан судьяликка номзодларни танлаб олади, уларнинг касб маҳорати даражасини, маънавий фазилатларини (ҳалоллиги ва виждонини сотмаслигини), қобилиятини, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва тавсия этиш масалаларини холисона кўриб чиқиш мақсадида Комиссия зарур ҳолларда ўз мажлисларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси вакилларини таклиф қилиш ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича уларнинг фикрини эшитишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья кадрларни танлаш ва тавсия этиш бўйича Комиссия фаолиятини ташкил қилиш Регламент билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қарор мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Муҳокама этиш ва қарор қабул қилиш чоғида Комиссия аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарори номзодларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки номуносиблиги тўғрисидаги хулоса тарзида расмийлаштирилади. Хулоса Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган Комиссия аъзолари хулосани имзолайдилар, уларнинг алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари лавозимларига муносиблиги тўғрисида Комиссиянинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судларнинг судьялари лавозимига номзодлар хусусида Комиссия ўз хулосасига асосланиб, уларни тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар Комиссия номзодни судьялик лавозимида ишлашга етарлича тайёр эмас, деган хулосага келган ҳолларда бир йил муддат ўтгандан кейин ушбу масаланинг такроран кўриб чиқилишига йўл қўйилади. Бу ҳақда хулосага тегишли ёзувлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Комиссиянинг хулосасида Комиссиянинг номи, таркиби ва мажлиснинг вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уни таърифловчи бошқа маълумотлар, тақдимномани (материалларни) киритган органнинг номи, шунингдек Комиссия томонидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, масалани холисона ечиш мақсадида Комиссия уни кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. КОМИССИЯ КОТИБИЯТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш мақсадида етти нафар етакчи инспектордан иборат Комиссия Котибияти тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият юридик шахс ҳисобланади, банкда мустақил ҳисобварақ ва муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш белгиланган тартибда Комиссия қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз қарори билан Котибиятнинг етакчи инспекторларидан бирининг зиммасига меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларни чиқариш вазифасини юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Комиссия Котибияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан келиб тушадиган таклифларни ҳамда судья кадрлар захирасига киритилган, шунингдек аниқ лавозимга тавсия этилган ҳар бир номзодга оид ҳужжатларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларнинг статистик ва шахсий ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияни зарур ахборот-таҳлилий ҳужжатлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг бошқа топшириқларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Комиссия Котибияти ўз ишини минтақавий мутасаддилик тамойили бўйича ташкил этиб, судья кадрларга оид ҳужжатларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши борасида судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Комиссия Котибиятининг фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган Котибият Регламенти билан тартибга солинади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 204-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 89-модда)