LexUZ шарҳи
Ҳужжат номига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 752-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тайёр доривор воситалар импортини тартибга солиш тўғрисида» 2011 йил 25 февралдаги 49-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Ҳужжат муқаддимасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 752-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1. Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 752-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги 49-сон қарори билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ билан биргаликда Импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар оғишмай бажарилишини таъминласинлар.
LexUZ шарҳи
2-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 752-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини белгилайди.
2. Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар аҳолининг касалланиши таркибини, ички бозор мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган доривор воситалар билан тўлдирилганлиги ва уларнинг сифатини таҳлил қилиш асосида доривор воситаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳисобга олинган ҳолда зарурият бўлганда ҳар бир олти ойда киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 февралдаги 25-сонли қарорига асосан чиқарилган)
доривор воситаларни ишлаб чиқариш шакли ва ТИФ ТН кодини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
4. Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Вазирлар Маҳкамасининг «Тайёр доривор воситалар импортини тартибга солиш тўғрисида» 2011 йил 25 февралдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
6. Республиканинг фармацевтика бозори тизимли мониторингини олиб бориш мақсадида Ишчи гуруҳга чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигача ҳар чоракда:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан — даволаш-профилактика муассасалари ва аҳолининг доривор воситаларга бўлган эҳтиёжи; аҳолининг касалланиши тузилмаси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган доривор воситаларнинг сифати; Рўйхатга киритилган доривор воситалар импорт монандларининг янги савдо номларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги таҳлилий материаллар;
LexUZ шарҳи
6-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 февралдаги 25-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
«Ўзфармсаноат» ДАК томонидан — фармацевтика корхоналарида ички бозорнинг эҳтиёжини қондириш учун етарли ҳажмда доривор воситаларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши; Рўйхатга киритилган доривор воситани ишлаб чиқариш тўхтатилиши (тўхтатиб турилиши), шу жумладан корхона тугатилиши (фаолияти тўхтатиб турилиши), ишлаб чиқариш қувватлари камайиши ва ҳоказолар муносабати билан тўхтатилиши (тўхтатиб турилиши) ҳақидаги таҳлилий материаллар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан — доривор воситалар импорти ва экспорти ҳажми, шу жумладан Рўйхатга киритилган доривор воситалар импорти ва экспорти ҳажми тўғрисидаги таҳлилий материаллар киритилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
маркетинг тадқиқотлари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва фармацевтика ташкилотлари томонидан аниқланган ички бозорнинг эҳтиёжини (кейинги ўринларда «эҳтиёж» деб аталади) қондириш учун етарли ҳажмда дори воситаларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 февралдаги 25-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Рўйхатга киритилган доривор воситани ишлаб чиқариш, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчи тугатилиши (фаолияти узоқ муддат тўхтатиб турилиши), ишлаб чиқариш қувватлари камайиши ва ҳоказолар муносабати билан тўхтатилиши (тўхтатиб турилиши);
амалдаги ишлаб чиқариш салоҳиятининг даволаш-профилактика муассасалари ва аҳолининг доривор воситаларга эҳтиёжини қондиришга мувофиқлиги;
доривор воситаларни зарур ҳажмда ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ишлаб чиқариш қувватлари ва хом ашё ресурслари мавжудлиги.
9. Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш республика фармацевтика бозорининг тизимли мониторинги, шунингдек вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари асосида амалга оширилади. Таклифлар ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзфармсаноат» ДАК билан биргаликда республика фармацевтика бозори мониторинги натижаларини, шунингдек Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шартлари ва мезонларини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 кун мобайнида тушган таклифларни кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳ аъзоларига юборади.
11. Ишчи гуруҳ аъзолари 10 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги ўз фикрини тақдим этадилар.
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижро этувчи орган сифатида Ишчи гуруҳ аъзоларининг Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрларини умумлаштиради ва 5 кун мобайнида уларни кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳ раҳбарига юборади.
13. Ишчи гуруҳ 10 кун мобайнида тушган таклифларни кўриб чиқади ва Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ишчи гуруҳнинг қарори уч кун муддатда баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асос ҳисобланади.
14. Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ишчи гуруҳнинг протоколи асосида Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
5. «Ўзбекэкспертиза» ОАЖнинг хулосаси илова қилинган ҳолда доривор воситанинг ТИФ ТН коди тўғрисидаги маълумот.
6. Доривор воситаларни зарур ҳажмда ишлаб чиқариш учун етарли бўлган хом ашёнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 февралдаги 25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
10. Олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда олинган сана кўрсатилган ҳолда намунавий буюртманома қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.