Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 17.09.1997 йилдаги ПФ-1843-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 17.09.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқаришни марказлаштиришдан чиқаришни давом эттириш ва рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва маҳаллий бошқарув органларининг хўжалик мустақиллигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларининг Ўзбекистон аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари республика уюшмаси («Ўзмаишийхизматуюшма»)ни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мавжуд ҳудудий уюшмаларини ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари эса туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ҳисоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) маиший хизмат кўрсатиш уюшмалари, шунингдек ихтиёрий асосда уюшмага кирувчи маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларга корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш масалаларида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш туман (шаҳар) уюшмалари ва корхоналари фаолияти билан боғлиқ бўлган юридик, молиявий, техник ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини иш билан таъминлашни кенгайтириш учун тегишли минтақалар ҳудудларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатишнинг ҳар хил турларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий уюшмаларга кирувчи корхоналарга маркетинг фаолиятида, моддий хом ашё ресурслари сотиб олишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига улар зиммасига юкланган вазифаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий асосда уюшма таркибига кирувчи маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига улар фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ишлатиладиган ва бошқа хом ашё ресурслари билан таъминлаш масалаларида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар ва корхоналарга самарали ва малакали ёрдам бериш мақсадида техника сиёсати билан шуғулланувчи ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар негизида «Маиший хизмат маркази» акциядорлик фирмаси ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Фармонни бажариш бўйича ташкилий қўмита тузилсин. Ташкилий қўмитага, шунингдек Ўзбекистон аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари республика уюшмаси («Ўзмаишийхизматуюшма»)ни тугатиш комиссияси функцияси ҳам юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 апрелдаги ПФ-385-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1843-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 271-модда)