Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 31.12.1996 йилдаги ПФ-1692-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 18.07.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш авлодни ўзбек маданияти ва санъати анъаналари, илғор жаҳон андозалари асосида билим олишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа ўқитувчи, илмий-ижодий ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, республика маданият ва санъат билим юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ўз тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларини «Таълим муассасалари» рўйхатига киритиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 июлдаги ПФ-3625-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари (директор, директор ўринбосари, ўқитувчи ва концертмейстерлар)га Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сонли қарорида белгиланган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, концертмейстерларига ҳамда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сонли қарорида белгиланган моддий рағбатлантириш бўйича барча имтиёзлар татбиқ этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 иблдаги ПФ-3625-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, бой миллий-маънавий меросимиз, ҳозирги замон ижодий ютуқларимиз, шунингдек, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, ўрганиш ва ўзлаштириш ишларини янада яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида иқтидорли ёшларнинг миллий анъаналарни чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, жаҳон андозаларига мос равишда таълим олишлари учун махсус ўқув дастурларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув юртларини юқори сифатли чолғу асбоблари ва зарур замонавий техник воситалар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодир, қимматбаҳо мусиқа асбобларини тўплаш, асраш, улардан унумли фойдаланиш мақсадида вазирлик ҳузурида «Мусиқий чолғулар давлат коллекцияси»ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъдодли ёшларни санъат соҳасидаги халқаро ва республика миқёсидаги кўрик-танловлар, фестиваллар ва бошқа турдаги анжуманларда иштирок этишлари, уларнинг чет элларга ижодий сафарларга чиқишлари, шунингдек, мамлакатимизда бундай тадбирларнинг ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ республика бюджетидан қопласин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 иблдаги ПФ-3625-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк тегишли маблағларни белгиланган тартибда эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва билим юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оммавий ахборот воситаларига ёшларнинг маданият ва санъат соҳасида эришаётган ютуқларини кенг тарғиб қилиш, янги истеъдодларни излаб топиш ва уларни танитишда бевосита иштирок этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1692-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 13-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда)