ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ОРГАНИГА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2223]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02/16-10/41-сонли «Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2223-4, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), «Банкротлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ–4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 5 июлдаги 01/22-26/05-сонли қарори (рўйхат рақами 2223-2, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 379-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан 1999 йил 29 декабрда 13-сон билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этишлари ва маъмурий жарималар қўллаш тартиби (рўйхат рақами 894, 2000 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 3-сон);
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан 2000 йил 5 майда 18-сон билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этишлари ва маъмурий жарималар қўллаш тартибига 1-сон ўзгартиришлар ва қўшимчалар (рўйхат рақами 894-1, 2000 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 9-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 16 март,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 16 мартдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) ва «Банкротлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 5-сон, 63-модда) қонунларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органларига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни (кейинги ўринларда материаллар деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 5 июлдаги 01/22-26/05-сонли қарори (рўйхат рақами 2223-2, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 379-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом устав фондида (капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.
2. Қўмита ва унинг ҳудудий органларига тақдим этиладиган материалларга қуйидагилар киради:
хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши лозим бўлган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлари, зарарлари, муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар;
зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва санация қилинаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисобот;
хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисида Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг алоҳида сўровига асосан тақдим этиладиган бошқа маълумотлар.
II. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги материаллар қуйидаги тартибда ва муддатларда тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини мос равишда Қўмита ва унинг ҳудудий органларига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай, мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 5 июлдаги 01/22-26/05-сонли қарори (рўйхат рақами 2223-2, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 379-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари чоракда бир марта, давлат статистика ишлари Дастурида белгиланган ҳажмларда ва муддатларда, мос равишда Қўмитага ва унинг ҳудудий органларига «Корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида»ги давлат статистика ҳисоботи асосида зарар кўриб ишлаётган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ва уч ойдан ортиқ муддати ўтган кредиторлик қарзига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари кесимида электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситаси орқали тақдим этади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 5 июлдаги 01/22-26/05-сонли қарори (рўйхат рақами 2223-2, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 379-модда)
бошқа статистик маълумотлар, давлат статистика ишлари Дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Қўмита ва унинг ҳудудий органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади.
4. Давлат солиқ хизмати ва статистика органларининг раҳбарлари Қўмита ёки унинг тегишли ҳудудий органига мазкур Низомда кўрсатилган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсни тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Устав фондида (капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган материалларни қуйидаги тартибда ва муддатларда Қўмита ва унинг ҳудудий органларига электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситаси орқали тақдим этади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 5 июлдаги 01/22-26/05-сонли қарори (рўйхат рақами 2223-2, 17.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 29-сон, 379-модда)
Қўмита қарорига кўра санация қилинган хўжалик юритувчи субъектларнинг санация режасини бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунигача;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) билан тасдиқланган 1-сонли «Бухгалтерия баланси», 2-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» шакллари бўйича чораклик (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ва йиллик молиявий ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган муддатларда;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 5 октябрдаги 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2223-1, 18.10.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 491-модда)
Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг алоҳида сўровига асосан тақдим этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисида бошқа маълумотларни сўров келиб тушган кундан эътиборан беш кун ичида.
III. Якуний қоидалар
6. Қўмита ёки унинг тегишли ҳудудий органларига материаллар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда ушбу материалларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2011 йил 15 март
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2011 йил 15 март
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2011 йил 15 март
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
| | | | | | | |
НН шакл — ҳар ойлик | ||||
|
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида 20___ йил _____________ ҳолатига | |||||||||||
|
МАЪЛУМОТ | |||||||||||
| | | | | | | | | | |
минг сўм | |
|
Т/Р |
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи |
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз |
Изоҳ | ||||||||
|
жами |
шундан: | ||||||||||
|
уч ойдан ортиқ |
ҳисобланган пеня |
бюджетга тўловлар бўйича |
давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича | ||||||||
|
жами |
шундан: |
жами |
шундан: | ||||||||
|
уч ойдан ортиқ |
ҳисобланган пеня |
уч ойдан ортиқ |
ҳисобланган пеня | ||||||||
| 1 | 2 | 3 (6+9) | 4 (7+10) | 5 (8+11) | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 185-модда; 2012 й., 41-42-сон, 491-модда; 2013 й., 29-сон, 379-модда; 2017 й., 31-сон, 790-модда)