01.06.2009 йилдаги 116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруҒи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ВА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИНГ ИССИҚЛИК МЕХАНИКА УСКУНАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2009 йил 19 июнь 6-15/13-5156/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетика назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 июн,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 1 июн 116-сонли буйруғи билан
«Тасдиқланган»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги» Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ахборотномаси, 1993 йил 5-сон, 233-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29-апрелдаги 210-сонли «Собиқ СССРнинг қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни ташкил этиш тўғрисида» қарори асосида, шунингдек электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мустаҳкам, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш ва хавфли ишлаб чиқариш вазиятларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Атамалар ва таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий-техник ходимлар — ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи раҳбарлар, цех ва район бошлиқлари, корхона участкалари ва лабораторияларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, муҳандислар, техниклар ва усталар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бригада — таркибида иш боши, ҳамда икки ва ундан кўп аъзолари бўлган бригада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида бажариладиган ишлар — ишчи тўшама, том ёки ер юзасидан 5 m ва ундан юқори баландликда конструкциялар, ускуналар, машина ва механизмларда бевосита туриб, улар ўрнатилаётганда, эксплуатация қилинаётганда ва таъмирланаётганда бажариладиган ишлар. Бунда ҳимоя камари ишлаётган ходимни баландликдан йиқилишидан асрайдиган асосий восита бўлиб хизмат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлаш клапанлари — босим ўрнатилган чегарадан ортиб кетганда қозон ўчоғи элементлари, чангсимон ёқилғи тизимини ишдан чиқишининг олдини олувчи қурилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланувчи механизмлар — электр ёки бошқа юритмали, насослар, вентиляторлар ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ хавфи бор жойлар — ишчи зонасининг ҳавосида зарарли моддалар йўл қўйилган концентрациядан ошиб кетиши эҳтимоли бор ёки портловчи хавфли аралашмалар ташкил топиши мумкин бўлган хоналар (иншоотлар, участкалар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк кўтариш машиналари — барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (ишларни пўлат арқонга осилган илгаклар ёрдамида бажарадиган экскаваторлар), тальлар, юк ва одам кўтарувчи лебедкалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳ — электр хавфсизлиги бўйича гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатчи ходимлар — сменада навбатчилик қилаётган ва ускуналарни тезкор бошқариш ва тезкор алмашлаб-улашга рухсат этилган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижозат бериш — иш жойининг тўғри тайёрланиши, ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларининг етарли бўлиши, ҳамда уларнинг наряд ёки фармойиш бўйича ишнинг хусусиятлари ва жойига мувофиқлигини таъминловчи чора-тадбир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наряд — ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, етарли даражада белгиланган хавфсизлик чораларини, иш бошланиши ва тугатилиши вақтларини, иш мазмунини белгиловчи расмий махсус бланкада тузилган топшириқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарга хизмат кўрсатиш — ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва синаш, шунингдек уларда ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юклар — ташилганда, ортиш-тушириш ишлари бажарилаётганда ва сақланаётганда портлаш, ёнғин ёки транспорт воситалари, омборлар, қурилмалар, бинолар ва иншоотлар шикастланишига, шунингдек одамлар ва ҳайвонлар ҳалок бўлишига, жароҳатланишига, заҳарланишига, куйишига ва нурланишига ёки касалланишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган моддалар ва буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-таъмирлаш ходимлари — уларга бириктирилган ускуналарга тасдиқланган ҳажмда эксплуатацион-таъмирлаш хизматини кўрсатиш учун махсус ўргатилган ва тайёрланган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ижозат — ушбу наряд билан аввалдан бажарилаётган ишни давом эттириш учун иш жойига қайта ижозат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойини тайёрлаш — ишни хавфсиз бажарилишини таъминлаш учун ускуналарни тармоқдан узиш, бўшатиш, совутиш, ювиш, шамоллатиш, уларни хато қилиб ишлашга қўшилишни олдини олиш, ортиқча босим ва зарарли моддалар йўқлигини текшириш, тўсиқларни ўрнатиш, ушбу иш жойида хавфсизлик белгиларини осиб қўйиш бўйича зарур бўлган операцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости иншоотлари — иссиқлик камералари, ўтиш ва ярим ўтиш каналлари, коллекторлар ва қудуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий иш жойи — ишловчи иш вақтининг кўпроқ қисмини (50% дан ортиқ ёки узлуксиз 2 соатдан ортиқ) ўтказадиган жой. Агар иш ишчи зонанинг турли пунктларида амалга оширилса, унда барча иш зонаси доимий иш жойи деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш клапанлари — қозондаги, идишдаги ёки қувурдаги буғнинг босими ўрнатилган қийматидан ошиб кетишидан сақлаб қолувчи қурилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш боши (иш бажарувчи) — наряд ёки фармойиш бўйича ишларни бажарувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш хоналари — махсус мўлжалланган бинолар ва иншоотлардаги берк жой, у ерда доимо (смена бўйича) ёки даврий (иш куни давомида) ишлаб чиқаришнинг турли ишларида, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқариш, шунингдек транспорт, алоқа ва бошқа корхоналарда меҳнатнинг ноишлаб чиқариш турларида иштирок этиш билан боғлиқ бўлган одамларнинг меҳнат фаолияти амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ фазоларга 35 t/h дан ортиқ бўлган буғ ишлаб чиқариш унумдорлигига эга бўлган қозонларнинг ўчоқлари, қозонларнинг газ йўллари, иссиқлик камералари, ўтиш ва ярим ўтиш каналлар, қудуқлар ва бошқалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ идишларга қуйидаги тортиш пуфлаш машиналари киради: майдалагичлар, тегирмон барабанлари, ёқилғи бункерлари, чанг тайёрлаш тизими сепараторлари; газҳаво йўлларининг короблари; сув тайёрлаш ускуналарининг фильтрлари; сув захираси баклари ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш зонаси — ишловчиларнинг доимий ёки вақтинчалик ер сатҳидан ёки майдончадан 2 m гача баландлик оралиғида бўлиш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи — ишловчиларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баландликда бажариладиган ишлар — ишчи тўшама, том ёки ер юзасидан 1,3 m ва ундан юқори баландликда ва баландлик бўйича фарқ чегарасидан 2 m дан кам масофада туриб ишчи бажарадиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирловчи ходимлар — иссиқлик механика ускуналарини таъмирлаш билан шуғулланувчи муҳандислар, техниклар, усталар, ишчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш раҳбари — наряд ёки фармойиш бўйича бажариладиган ишларнинг раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шарт», «зарур», «керак» сўзлари — мазкур Қоидалар талаблари бажарилиши мажбурийлигини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рухсат этилади» сўзлари — мазкур кўрсатма маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб истисно тариқасида қўлланишини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик механика ускуналари — иссиқлик қувватли, механик ва сувни тайёрлаш ускуналари, шунингдек ушбу ускуналарда ўрнатилган иссиқлик автоматика ва иссиқлик техник ўлчаш қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Қоидаларни қўллаш соҳаси ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар ишлаб турган ва реконструкция қилинаётган электр станциялар, шунингдек иссиқлик тармоқлари, иссиқлик пунктлари ва иссиқлаштириш қозонларининг уларнинг қайси идорага қарашлиги ва мулкка эгалик шаклидан қатъий назар уларнинг иссиқлик қувватли, механик ва сувни тайёрлаш ускуналарини, ёқилғи-транспорт, қозон-турбина ва кимё цехларининг иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш қурилмаларини эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва синаш билан банд бўлган ходимлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик автоматика ва иссиқлик техник ўлчаш ва ҳимоя қурилмаларининг электр қисмларига хизмат кўрсатувчи ходимлар, шунингдек «Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг» мос бўлимларига риоя қилишлари шарт (2006 йил 18 август, рўйхат рақами 1614 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 33-сон, 331-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иссиқлик механика ускуналари учун асосий ва ёрдамчи ускуналарни механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишни ташкил этилиши «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари» (бундан кейин — ҚМҚ) ва «Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари» (бундан кейин — ШМҚ), «Электр станцияларининг ёқилғини беришда портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари», «Чангсимон ҳолатдаги ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмаларнинг портлаш хавфсизлиги қоидалари», «Қозон қурилмаларида мазутдан ва табиий газдан фойдаланишда портлаш хавфсизлиги қоидалари», «Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик тармоқларини лойиҳалашнинг санитария меъёрлари», «Технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш ускуналарига санитария-гигиена талаблари», «Саноат корхоналари ва аҳоли турар жойларини қуриш лойиҳаларининг ёнғинга қарши меъёрлари», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талаблари, «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари», Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун ва мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электр ускуналари «Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига» мувофиқ бўлиши ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иссиқлик автоматика, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмалари мазкур Қоидаларга ва «Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига» мувофиқ бўлиши ва уларга мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, мосламалар ва асбоблар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, «Саноатконтехназорат» инспекциясининг қоидалари, ҳамда «Асбоблар ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари», шунингдек ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларининг талабларига мувофиқ эксплуатация қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қоидалар мажбурийдир ва ишлаб турган, ҳамда ишга янги киритилаётган ускуналарда хизмат кўрсатилаётганда улардан четлашишга йўл қўйилмайди, бундан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ускуналарни техникавий эксплуатация қилиш бўйича янги нормативлар амалга киритилиши ҳолатлари истисно. Ишлашда ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддалардан фойдаланилганда «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари» (2004 йил 22 апрель, рўйхат рақами 1341 —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 16-сон, 194-модда), ГОСТ 12.1.004 — 91 «ССБТ. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар», ГОСТ12.1.0Ю — 76 «ССБТ. Портлаш хавфсизлиги. Умумий талаблар» ва ГОСТ 12.1.007 — 76 «ССБТ. Зарарли моддалар. Таснифи ва хавфсизликнинг умумий талаблари»га, ва шунингдек рўйхати мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида ҳавола этилган ГОСТ ларга риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат муҳофазаси бўйича лавозим йўриқномалари «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича Низом»га (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил) мувофиқ ишлаб чиқилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхона маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ишчилар ва хизматчилар (бундан кейин «ишчилар ва хизматчилар» сўзлари ўрнига қисқа ифодалаш учун «ходимлар» сўзидан фойдаланилади) учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак; «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига» (2002 йил 4 октябрь, рўйхат рақами 1178 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 19- сон) мувофиқ ходимлар билан ишлашни ташкил этиши керак; ускуналар хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши, сақлагич мосламалари, махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларни қўллаши устидан мунтазам назоратни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқлари, ихтисослаштирилган таъмирлаш-созлаш ташкилотларининг раҳбар ходимлари, цех бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, таъмирлаш участкаларининг раҳбарлари зарур ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, зарур бўлганда, ишлар хавфсизлигини оширувчи ва мазкур Қоидаларга зид бўлмаган қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир ходим мазкур Қоидаларни талабларини қатъий бажариши лозим ва ўзининг бевосита раҳбарига, агар у йўқ бўлса юқори турган раҳбарга содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида ва ўзи кўриб қолган Қоидалар бузилиши, шунингдек иншоотлар, ускуналар ва ҳимоя қурилмаларидаги носозликлар тўғрисида зудлик билан хабар бериши шарт. Мазкур Қоидаларга зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касбий заҳарланиш учун хавфсизлик техникаси қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилишни таъминламаган ва бахтсиз ҳодисаларни ва касбий заҳарланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар қайси ходим томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларининг бузилиши меҳнат интизомини бузиш деб қаралиши керак ва маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан албатта текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Қоидалар талабларини бажарилишини таъминламаган мансабдор шахслар интизомий жазоланади ёки қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига ва «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида Низомга» (1999 йил 14 август, рўйхат рақами 273 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил) мувофиқ, меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчиликка риоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича талаблар бузилгани учун, шу ҳисобда унинг хавфсизлиги учун ҳам корхона раҳбари (иш берувчи) жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ходимларга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иссиқлик механика ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича ишга қабул қилинаётган шахслар «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» буйруқга (2000 йил 22 июнь, рўйхат рақами 937 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил 12-сон) мувофиқ дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ун саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги» қарорга (2001 йил 9 июнь, рўйхат рақами 1040 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 11-сон) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахсларни меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларга жалб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати»да (2000 йил 5 январь, рўйхат рақами 865 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил) кўрсатилган ишларда аёлларга ишлашга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электр станцияларининг цехлари ва иссиқлик тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатувчи шахслар ўзининг лавозим ва касбига қараб, мазкур Қоидаларнинг талабларини билишлари ва бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзининг ишида электр химоя воситаларидан фойдаланадиган шахслар «Электр қурилмаларида фойдаланиладиган химоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари» талабларини билиши ва бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг асосий цехларини ускуналарига хизмат кўрсатадиган шахслар ва махсус ишларни бажариш рухсатига эга бўлган шахслар билимларини текшириш гувоҳномаларида бу тўғрисида ёзув бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Махсус ишлар деб қуйидагиларни ҳисоблаш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида бажариладиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босим остида бўлган идишларга хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оловли ва газдан хавфли ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
симоб билан ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр-, пневмо- ва абразив асбоблар билан ишлаш; юкларни осиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАЖК қармоғида бўлган ускуналарга хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердан бошқариладиган юк кўтарувчи механизмлар билан бажариладиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авто- ва электр юклагичларни қўллаб оғирликларни жойдан-жойга ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металлга ишлов бериш ва абразив станокларда бажариладиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғ ва иссиқ сув қувурларига хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча ишлар билан тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Электр станциялар ва иссиқлик тармоқлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил қилиш қоидаларига» мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Технологик эҳтиёжлар учун ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддалар қўлланиладиган иссиқлик механикаси ускуналарига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар, ушбу моддаларнинг хусусиятларини ва улар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларини билишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Газ хавфи бор жойлардаги ускуналарга хизмат кўрсатувчи ва зарарли моддалар билан ишлайдиган ходимлар қуйидагиларни билишлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цехда (районда) газ хавфи бор жойлар рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарли моддаларнинг заҳарлаш таъсири ва улар билан заҳарланганлик аломатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ хавфи бор жойларида ишларни олиб бориш ва у ерда бўлиш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфи бор моддаларни ва уларни ўчириш усулларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарли моддалардан шикастланган шахсларни газ хавфи бор жойлардан эвакуация қилиш қоидалари ва уларга шифокордан олдинги ёрдам бериш усулларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газда ишлайдиган қозон қурилмаларига ва газ хўжалигида хизмат кўрсатувчи ходимлар мазкур Қоидаларда қайд этилган талаблардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларининг тегишли бўлимларини билишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Барча ходимлар бажариладиган ишлар характерига мувофиқ, амалдаги меъёрлар бўйича махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари ва иш вақтида улардан фойдаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ходимлар махсус кийимда, барча тугмаларини қадаб олган ҳолда ишлашлари шарт. Кийимда, ҳаракат қилувчи (айланувчи) механизмларнинг қисмларига илиниб кетиши мумкин бўлган, ёйилиб турган қисмлар бўлмаслиги шарт. Махсус кийимнинг енгларини шимариб қўйиш, этик қўнжларини қайириб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳарли ва агрессив моддалар билан ишлаганда, қозоннинг қизитиш юзалари шлакдан тозаланганда, бункерлардан қизиган қум чиқарилганда, шунингдек электргазпайвандлаш, қоплаш, изоляциялаш, сочиладиган ва чангланадиган материалларни тушириш ва ортиш ишлари бажарилаётганда шимлар этик устидан кийилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб турган энергетик ускуналар хоналарида, қудуқларда, камераларда, каналларда, тоннелларда, қурилиш майдонларида ва таъмирлаш зонасида бўлганда барча ходимлар даҳан ости камари тақилган ҳимоя каскаларини кийишлари шарт. Сочлар каска тагига йиғилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Барча ишлаб чиқариш ходимлари кучланиш остига тушган одамни, электр токи таъсиридан озод қилиш ва унга биринчи ёрдам бериш, ҳамда бошқа бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам бериш усулларига амалда ўқитилган бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитиш электр энергетик ускуналарга хизмат кўрсатишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам бериш бўйича йўриқномага мувофиқ ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Хавфсизлик техникасининг умумий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Ҳудудлар, хоналар ва иш жойлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳар бир корхонада корхона ҳудуди бўйича иш жойига бориш учун хавфсиз маршрутлар ва ёнғин ёки авариявий вазиятлар содир бўлганда эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилиши ва барча ходимларга маълум қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Электр станциянинг ҳудудида ва корхонанинг ишлаб чиқариш хоналарида, уларда жойлаштирилган ускуналарга хизмат кўрсатишга алоқаси бўлмаган шахсларга, кузатиб юрувчи шахсларсиз кириш ман !қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Корхонанинг ҳудудида ва ишлаб чиқариш хоналарида транспорт йўлларининг тузилиши ва сақланиши «ССБТ. Корхоналарда юкларни жойдан-жойга ташиш жараёнлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.3.020 талабларига мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ишлаб чиқариш хоналари ва иншоотларнинг ичида, ҳамда уларга ташқарида ёндошган ҳудуддаги барча одамларнинг ўтиш ва транспорт юриши йўллари ёритилган, бўш ва йўловчилар ва транспорт ҳаракати учун хавфсиз бўлиши шарт. Ўтиш жойлари ва транспорт юрадиган йўлларни юклар билан уйиб ташлаш ёки улардан юкларни жойлаштириш учун фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўлаклар, транспорт ўтиш йўллари, шунингдек зиналар, майдончалар ва уларнинг панжаралари доимо соз ва тоза ҳолатда сақланиши, очиқ ҳавода жойлашганлари эса қор ва муздан тозаланиши ва қум сепиб турилиши лозим. Дўнгалак билан ўралган (обвалование) мазут хўжалиги ҳудуди, шунингдек мазутни қуйиш қурилмалари ҳар қор ёғганидан кейин тозаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майдончалар ва ўтиш жойларининг тўшамалари, шунингдек уларнинг панжаралари ишончли мустаҳкамланган бўлиши шарт. Таъмирлаш вақтида олиб қўйилган панжаралар ва тўшамалар, таъмирлаш тугагандан кейин дарҳол жойларига ўрнатилиши ва яхшилаб мустаҳкамланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Биноларнинг темир йўл транспорти ва автомобиль транспорти ҳаракати зонасига чиқувчи барча дарвоза ва эшиклари олдида тўсувчи устунчалар ва панжаралар, ҳамда ГОСТ 10807 «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар»га мувофиқ йўл белгилари ёки нурланувчи таблолар ўрнатилган бўлиши шарт. Дарвозаларда уларнинг ўз-ўзидан очилиши ёки ёпилишига йўл қўймайдиган фиксаторлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун корхона ҳудудида ва бино ичида харакатнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган харакат тезлиги белгиланган бўлиши шарт. Чекланган ҳаракат тезлиги зоналари, транспорт воситалари туриш ва бурилиш жойлари кундузи ва кечаси яхши кўринадиган тегишли йўл белгилари билан таъминланган бўлиши шарт. Автомобиль транспорти коммуникациялар ва иншоотлар остидан ўтиш жойларида баландлик ва кенглик габаритларини чекловчи белгилар ўрнатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Поездлар, маневр составлари, локомотивлар ҳаракат қилаётганда, вагонлар ажратилаётганда ҳаракат бошланишдан олдин хавфсиз жойга (йўл четига ёки излар орасига), энг четдаги рельсдан камида 2 m масофага чиқиб туриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Газ йўллари тагида устахоналар, санитар-маиший ва бошқа хоналарни жойлаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қаватлараро ёпмалар, поллар, каналлар ва чуқурчалар соз ҳолда сақланиши шарт. Полдаги барча тешик жойлар тўсиб қўйилган бўлиши шарт. Қудуқлар, камералар, чуқурчалар ва люкларнинг қопқоқлари ва четлари, ҳамда каналларнинг ёпмалари пол ёки ер билан бир текисликда тарамланган темирдан ясалган ва ишончли мустаҳкамланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Камералар ва қудуқларда доимо тозаликни сақлаб туриш, мунтазам равишда сувни чуқурлардан чиқариб ташлаб туриш ва йўлакларда бегона нарсалар уюлишига йўл қўймаслик шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ишлар бажарилиши мумкинлигини тасдиқловчи дастлабки ҳисоб-китобсиз қурилиш конструкцияларини ўзгартириш ва уларда тешиклар тешиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Каналларда хизмат кўрсатувчи ходимлар эркин ўтишига халақит берувчи берк тўсиқларни ўрнатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим вазиятларда, технологик шароитлар бўйича каналларни алоҳида бўлинмаларга ажратиш зарур бўлса, масалан, қўзғалмас темир-бетон шчитли таянч ўрнатишда, ажратувчи тўсиқдан олдин ва ундан кейин ер юзасига чиқишлар қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳар бир корхонада, (цехда, участкада) таъмирлаш майдончалари ва уларга рухсат этилган юкламалар кўрсатилган режа мавжуд бўлиши керак. Цехларда (участкаларда) майдончаларнинг чегаралари аниқ белгиланган бўлиши, улардаги тахтачаларда уларга мумкин бўлган юкламалар кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ёритилиш даражаси «Табиий ва сунъий ёритиш» ҚМҚ 2.01.05 га мос келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ёнувчи газ ва портлаш хавфи бўлган моддаларнинг буғлари кириши эҳтимоли бор хоналарни ёритиш учун портлашдан ҳимояланган ёритиш арматураси қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш хоналарида авариявий ёритиш ва 12 V ли ёритиш тармоғи бажарилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Иш жойларидаги шовқинлар даражаси «ССБТ. Шовқин. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.1.003 да кўрсатилган йўл қўйилган қийматлардан ва энергетика корхоналарининг ишлаб чиқариш хоналарининг таснифи бўйича методик кўрсатмаларда йўл қўйилган шовқин даражасидан ошмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Иш жойларида (вибрацияни яратувчи ускуналардан) йўл қўйилган вибрация меъёрлари «ССБТ. Вибрацион хавфсизлик. Умумий талаблар» ГОСТ 12.1.012 да кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Вентиляция, ҳавони кондиционерлаш ва ҳаволи иситиш тизимлари ГОСТ 12.4.021 «ССБТ. Вентиляция тизимлари. Умумий талаблар»га мос бўлишлари ва санитария меъёрлари талабларига мувофиқ белгиланган ҳаво алмашувини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Корхоналардаги ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи зонаси ҳавоси ГОСТ 12.1.005 «ССБТ. Ишчи зонасининг ҳавосига умумий санитария-гигиена талаблари»га мос бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар бир корхонадаги цехда (районда) «Цехда меҳнат шароитларининг санитария-техник ҳолати паспорти» олиб борилиши шарт, унда амалдаги меҳнат шароитлари қайд этилган, шунингдек меҳнат хавфсизлиги меъёрлари, қоидалари, стандартлари талабларини қониқтирмайдиган ишлаб чиқариш участкалари ва ишчи жойлари кўрсатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ҳар йили меҳнат муҳофазаси бўйича битимлар, жамоа шартномалари тузилаётганда, меҳнат муҳофазаси шароитларини яхшилаш бўйича комплекс режалар, ҳамда корхона жамоасининг ижтимоий ривожлантириш режаларининг тегишли бўлимлари санитария-соғломлаштириш тадбирлари ишлаб чиқилаётганда санитария-техник паспортларининг маълумотларидан фойдаланиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ҳар бир цехда (районда) паспортни ўз вақтида тўлдириш учун касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда корхона бўйича буйруқ билан масъул шахслар тайинланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цехда (районда) паспортни ўз вақтида ва тўғри тўлдирилиши учун ушбу бўлинманинг бошлиғи, корхонадапаспортлаш ўтказилиши учун эса — бош муҳандис жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Кислота, ишқор, фосфат, реагентлар ва бошқа материаллар СНиП-58-85 «Иссиқлик электр станциялари» талабларига мувофиқ омборхоналарда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Симоб ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўрамида, симоб буғлари ҳавода пайдо бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш хоналарига қўйиладиган талабларга мувофиқ жиҳозланган махсус омборларда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омборларда симобни идишларга хавфсиз солиш ва ташиш учун идишлар ва мосламалар захираси бўлиши шарт. Симобни ташиш фақат синМайдиган идишларда амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Таркибида енгил алангаланувчи, портлаш хавфи бўлган ва заҳарли компонентлари бўлган кимё моддалари ва материаллари бошқа хоналардан ажратилган ҳолда ва «Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш учун омбор корхоналари ва хўжаликларини лойиҳалаш меъёрлари ва техник шартлари», ҚМҚ 2.04.12 «Омбор бинолари ва иншоотлари», ШНҚ 2.01.02 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» талабларига мос бўлган махсус омборларда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ишлаб чиқариш хоналарида бензин, керосин, спирт, нитробўёқлар, эритувчилар, суюлтирувчилар ва енгил алангаланувчи материалларни сақлаш ман этилади, уларнинг суткалик талаб чегарасидаги оз миқдори бундан истисно. Бу материалларнинг миқдори ва сақлаш жойлари маҳаллий ёнғиндан сақлаш органлари билан келишилган бўлиши шарт. Материаллар мустаҳкам металл тараларда махсус цех омборларида сақланиши шарт, уларнинг эшикларида чекиш тақиқланади ва очиқ олов қўлланилиши ман этилгани тўғрисида хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. Белгилар ГОСТ 12.4.026 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» талабларига мос бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойларининг яқинида мойлаш материалларини махсус металл идишларда ва мойлагичларда сақлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил алангаланувчи материаллар ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида махсус омборларда сақланиши шарт. Бу омборларнинг эшикларида осон алангаланувчи моддалар мавжудлиги ва очиқ олов қўлланилиши ва чекиш ман этилиши тўғрисида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Кўп бўлмаган миқдорда (2 — 3 литргача) ишқорлар ва кислоталар (плавик кислотаси бундан истисно) зичлаб ёпилган пробкали шиша тарада (бутилкаларда) вентиляция билан жиҳозланган алоҳида хоналарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Плавик кислотани полиэтиленли идишларда ёки парафинланган бутилкаларда сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутиллар саватларда ёки ёғоч панжараларда жойлаштирилган бўлиши шарт. Бутил ва панжара оралиғи ёғоч пайраҳа ёки сомон билан тўлдирилиши шарт. Сульфат ва азот кислотали бутилларни сақлаш учун ёғоч материаллардан фойдаланишга, уларни оловдан ҳимоялаш таркиби билан ишлов берилгандан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислота билан тўлдирилган шиша бутиллар ўрнатилган корзиналар (панжаралар) ерда бир қатор ўрнатилган бўлиши керак. Уларнинг ҳар бири кислота номи ёзилган ёрлиқ билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислотадан бўшатилган шиша бутиллар худди шундай шароитларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Электр станциясининг ишлаб чиқариш цехларида электр пайвандлаш ускуналарни ўрнатиш жойлари кўзда тутилган бўлиши ва газэлектрпайвандлаш ишларини бажариш учун марказлаштирилган тақсимлаш тармоқлари мавжуд бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Хоналардан ташқарида таъмирлаш ишлари ўтказилаётган жойлардаги материаллар, буюмлар, ускуналар ва уларнинг деталлари текисланган ва шиббаланган майдончаларда тартиб билан жойлаштирилган бўлиши шарт, уларни қиш вақтида қор ва муздан тозалаб туриш керак. Кўрсатилган буюмларни ўз ҳолатидан силжиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қиялик жойларда материаллар жойлаштирилганда майдончаларни ер юзасидаги сувлардан ҳимоялаш чоралари кўрилган: бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материаллар ва ускуналардан котлованлар ва траншеялар четигача масофа қиялик мустаҳкамлигини ҳисобга олиб белгиланади, бироқ у 1 m дан кам бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Юкларни вақтинча сақлаш жойларида штабелларга тахлаш ГОСТ 12.3.009 «ССБТ. Юкларни ортиш-тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Майдончаларда юклар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тагликда пакетлардаги ғишт — икки ярусдан ортиқ бўлмаган ҳолда, контейнерларда — бир ярусда, контейнерларсиз — 1,7 m баландликдан ошмаган тўпларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
плитка материаллари (асбоцементли плиткалар, тўлқинсимон асбоцемент листлари ва ясси асбоцемент листлари) — 1 m баландликдаги тўпларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майда навли металл — баландлиги 1,5 m дан ортиқ бўлмаган стеллажларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик габаритли ва оғир вазнли ускуналар ва уларнинг қисмлари — тагликларда бир қаторда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қора прокат металлар (варақли пўлат, швеллерлар, икки таврали балкалар, навли пўлат) — тагликлар ва қистирмалар билан баландлиги 1,5 m гача штабелларда. Металли варақларни ён бошлаб ўрнатиш ман қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик изоляцияси материаллари — ёпиқ қуруқ хоналарда сақланиши шарти билан, баландлиги 1,2 m гача бўлган штабелларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диаметри 300 mm гача бўлган қувурлар — тагликлари охирида чеклагичлар билан баландлиги 3 m гача бўлган штабелларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диаметри 300 mm дан ортиқ бўлган қувурлар — эгар қилиб оралиқ қистирмасиз баландлиги 3 m гача бўлган штабелларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурларнинг пастки қатори тагликларга ўрнатилган, инвентар металл башмаклар билан ёки охирида чеклагичлар билан мустаҳкамланган, улар эса тагликларда ишончли маҳкамланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ишларни бажариш учун ер остида ўтган қувурларнинг очилган камералари ва участкалари инвентар шчитлар билан тўсилган бўлиши шарт, уларда ГОСТ 10807 — 78 «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар» талабларига мувофиқ йўл белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсиқлар ГОСТ 12.4.026 — 76 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» бўйича сигнал рангларига бўялган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шчитлардаги сигнал йўл белгилари ва сигнал лампалари автотранспорт ва йўловчилар ўтиши мумкин бўлган барча тарафлардан тўсилган жойларни яхши кўринишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи зонасидаги ҳавода зарарли моддаларнинг таркиби, мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида белгиланган чегаравий йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрациядан ортиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Хоналарда ёнувчи газнинг концентрацияси, унинг алангаланиши пастки чегарасининг 1/5 дан ошмаслиги лозим. Ҳавода ёнувчи газларнинг алангаланиш чегаралари мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Корхонанинг бош муҳандиси (иссиқлик тармоғи районининг бошлиғи) тасдиқлайдиган барча газ хавфи бор жойлар, шунингдек зарарли моддали хоналарнинг рўйхати тузилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хоналарга кириш олдида зарарли моддалар мавжудлиги ва ёнғин ва портлаш хавфи тўғрисида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. Хавфсизлик белгилари ГОСТ 12.4.026 — 76 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» бўйича сигнал рангларига бўялган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ҳудудда ва ишчи хоналарда тозаликка риоя қилинииши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўкилган ёки оқиб тушган суюқликлар зарур бўлганда нейтраллаштирилиши ва олиб ташланиши, улар тўкилган жойлар эса артилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деворлар, дераза токчалари, қопламалар, зиналар, ускуналарнинг юзалари ва чанг ўтириб қолган бошқа жойлар чанг сўриб олувчи қурилмалар ёки ҳўлланган латта бидан маҳаллий йўриқнома билан белгиланган жадвал бўйича тозаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналарни ва ускуналарни тозалашда ёнувчи моддаларни (бензин, керосин, ацетон ва б.) қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ишлаб чиқариш хоналарида тоза ва кирланган артиш материаллари учун алоҳида бўлимли ёпиладиган металл яшиклар ўрнатилган бўлиши шарт. Кирланган артиш материалларини яшиклардан ҳар куни олиб ташлаш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар ШНК 2.01.02 -04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» ва ГОСТ 12.1.004 «ССБТ. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар»га мос келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудда ва хоналарда «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га мувофиқ ёнғинни ўчириш учун зарур бўлган воситалар мавжуд бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғинни ўчириш воситалари «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари» ва «Ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларини сақлаш ва қўллаш йўриқномаси» талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ҳудудда ва ишлаб чиқариш хоналарида фақат махсус ажратилган жойларда чекишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервуарлар, камералар, қудуқлар ва каналларда, шунингдек очиқ люклар яқинида чекиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ишлаб чиқариш хоналарида боғлаш материаллари ва медикаментлар билан бутланган аптечкалар мавжуд бўлиши шарт. Аптечкалар тоза ва батартиб сақланиши, материаллар ва медикаментларнинг захиралари мунтазам равишда тўлдириб турилиши шарт. Аптечкада зарур бўлган материаллар ва медикаментларнинг рўйхати, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар мавжуд бўлиши шарт. Аптечкаларни ўрнатиш жойини цех (район, участка) маъмурияти медпункт билан келишиш бўйича белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ишлаб чиқариш хоналарида хавфсиз ишлаш усулларини ва биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини намойиш этувчи плакатлар осиб қўйилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ишлаб чиқариш хоналарида иш жойининг яқинида, санитар меъёрлари талабларига мувофиқ, фонтанчалар (ёки ичимлик суви солинган идишлар) бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ускуналарга қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ускуналар, қувурлар, баклар ва бошқа элементларнинг қизиган барча қисмлари, уларга текканда куйиб қолиш мумкин бўлган қисмлари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши шарт. Иссиқлик изоляцияси юзасидаги ҳарорат атрофдаги ҳаво ҳарорати 25 °C бўлганда, 45 °C дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Қувурларнинг бўёғи ва ёзувлари «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг қоидаларига ва ГОСТ 14202 «Саноат корхоналарининг қувурлари. Белгилаш бўёқлари, огоҳлантирувчи белгилар ва маркалаш шчитлари»га мос бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Енгил алангаланувчи, ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ёки зарарли моддалар тегиб кетиши мумкин бўлган зоналарда жойлашган ускуналар ва қувурларнинг барча қизиган қисмларининг иссиқлик изоляцияси, ушбу моддалар сингишидан сақланиши учун метал қобиқ билан қопланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Агрессив, енгил алангаланувчи, ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ёки зарарли моддаларни ўтказиш қувурлари герметик бўлиши шарт. Оқиб тушиш эҳтимоли бор жойларда (кранлар, вентиллар, фланецли бирикмалар) ҳимоя қопламалари ўрнатилган бўлиши шарт, зарур бўлган ҳолларда улар - сизиб тушган маҳсулотларни хавфсиз жойларга қуювчи махсус қурилмалар билан жиҳозланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускуналарнинг элементлари, арматуралар ва асбоблар, агар уларни вақти-вақти билан кўриб чиқилиши талаб қилинса, хизмат кўрсатиш учун қулай жойларда ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ер сатҳидан (иш майдончасидан) 1,5 m дан ортиқ баландликда жойлашган ускуналар элементларига хизмат кўрсатиш, тўсиқли ва зинали стационар майдончалардан туриб амалга ошириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зиналар ва майдончалар оралиқ горизонтал элементли баландлиги 1,1 m дан кам бўлмаган панжаралар ва панжаранинг таги бўйича 0,15 m дан кам бўлмаган борт элементлари билан тўсилган бўлиши, ҳамда ГОСТ 23120 «Марш зиналари, пўлат майдончалар ва тўсиқлар. Техник шартлар» талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Майдонча сатҳидан юқори қопламагача бўлган масофа 2 m дан кам бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Очиш учун катта куч талаб қилинадиган задвижкалар ва вентиллар айланма линиялар ва механик ёки электр юритгичлар билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Барча ишга тушириш қурилмалари ва арматуралар технологик схемаларга мувофиқ номерланган бўлиши ва ёзувларга эга бўлиши шарт. Задвижкалар, вентиллар ва шиберларнинг штурвалларида, уларни очиш ёки ёпиш учун айланиш йўналишлари кўрсатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Ишлаб турганлар тегиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари механик ҳимоялаш тўсиқларига эга бўлиши шарт, улар ГОСТ 12.2.062 «ССБТ. Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳимоя тўсиқлари» талабларига мос бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя тўсиқлари очиладиган (ошиқ-мошиқда, шарнирда) ёки алоҳида секциялардан ясалган олиб қўйиладиган бўлиши шарт. Машина ва механизмларнинг ҳимояланган қисмларига қулай хизмат қилиш учун тўсиқларда эшикчалар ва қопқоқлар назарда тутилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсиқлар, эшикчалар ва қопқоқлар, уларни ёпилган (ишчи) ҳолатида ишончли ушлаб турилиши учун мосламалар билан таъминланган бўлиши шарт ва зарур бўлган ҳолларда тўсиқ олинганда (очилганда) машиналар ва механизмлар юритмалари билан уларни тармоқдан узиш учун блокировка қилинган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машиналар ва механизмлар каркасига пайвандланган темир чивиқ ва тасмалардан тўсиқларни тайёрлаш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярим муфталарнинг ғилофлари шундай тайёрланиши керакки, бунда ҳар томондан айланиб турган валнинг ёпилмаган қисмлари 10 mm дан кўп бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Ускуналарга хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ҳар бир иш жойида ушбу лавозим ёки касб учун мажбурий бўлган ҳажмда ишлаб чиқариш, лавозим йўриқномалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Иш бошлангунга қадар, бажарилиши керак бўлган ишга қарашли мазкур Қоидаларнинг барча талаблари бажарилиши шарт. Агар ушбу ҳолатга риоя қилинмаса, уни бажаришга ким кўрсатма берганидан қатъий назар, ходимлар иш бошлашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ускуналарни айланиб ва кўриб чиқиш фақат ускуналар иш режимини олиб борувчи навбатчи ходим рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Босим остидаги қувурларнинг беркитувчи, ростловчи ва сақлагич арматуралари ва фланецли бирикмалари, шунингдек агрегат майдончасида, люклар, лазлар, сув сатҳини кўрсатувчи ойналар яқинида ишлаб чиқариш заруриятисиз юриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Майдончаларнинг тўсиқларига суяниш ва уларда туриш ва юриш учун мўлжалланмаган қувурлар, конструкциялар ва қопламалар устида юриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Босим остидаги ускуналар ва қувурларни ишга туширишда, тармоқдан узишда, пресслашда ва синашда фақат бу ишларни бевосита бажарувчи ходимларга уларнинг олдида бўлишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускуналарни гидравлик синашда босим синаш босимигача кўтарилганда, унинг устида одамлар бўлиши ман этилади. Синалаётган қувурлар ва ускуналарнинг пайвандланган чокларини кўриб чиқиш фақат синаш босими ишчи босимигача пасайтирилгандан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозон шлакдан тозаланаётганда ва пуфланаётганда, пастки нуқталар пуфланаётганда, нотурғун ва авариявий режимлар вақтида ходимлар хавфсиз жойларга чиқарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Қувурларнинг қизиш юзаси, буғ қувурлари, коллекторлар, таъминловчи қувурларда, арматуралар корпусида тешиклар аниқланганда ишлаётганларни зудлик билан авариявий ускуналардан четга олиб чиқиш, хавфли зонани ўраш ва «Эҳтиёт бўлинг! Хавфли зона» хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларнинг четга чиқарилишини электр станция цехининг бошлиғи ёки иссиқлик тармоғидаги иш раҳбари (ишни олиб борувчи) амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Тўсиш қурилмалари бўлмаган ёки носоз ҳолатда бўлган механизмлар ва қурилмаларни ишга тушириш ва қисқа муддатда ишлаши ман қилинади. Сақловчи тўсиқларсиз ёки ёмон мустаҳкамланган тўсиқлар билан механизмларнинг яқинида тозалаш ишларини олиб бориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Айланиб турган ёки ҳаракатланаётган механизмларнинг қисмларини тозалаш, артиш ва мойлаш, шунингдек тўсиқлар устидан ошиб тушиш ёки улар орасидан мойлаш ва тозалаш учун қўлларни узатиш ман этилади. Ишлаб турган механизмларнинг ташқи юзасини артишда қўлга ёки бармоқларга артиш материалларини ўраш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Артиш материаллари сифатида пахта ёки каноп латталарни қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Юриб турган пайтда юритма камарларини кийдириш, ечиш ва тузатиб қўйиш, шунингдек буксланаётган камарлар ва конвейер ленталарига канифоль ва бошқа материалларни сепиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Айлаётган ёки ҳаракатланаётган механизмларни қўл билан тўхтатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ҳар бир 1000 V дан юқори кучланишли электр двигателларнинг ишга тушириш қурилмаси олдида (масофадан бошқариш қурилмаларидан ташқари), шунингдек 1000 V гача кучланишли электр двигателларнинг ишга тушириш қурилмаси олдида, агар улар юқори хавфли ёки алоҳида хавфли хоналарда ўрнатилган бўлса, диэлектрик гиламчалар, нам хоналарда эса - изоляцияловчи тагликлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Узиб ташланган, осилиб турган ёки ерда ва полда ётган симларни, шунингдек уларга тегиб турган сим бўлаклари, арқонлар, тросларни босиш ёки уларга тегиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Носоз ускуналарни, шунингдек авариявий узиш, блокировка, ҳимоя ва сигнализация қурилмалари носоз бўлган ёки узилган ускуналарни эксплуатация қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган ускунанинг нормал ишлаш режимидан четга чиқишлар содир бўлганда, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ускуналарни хато қилиб ишга тушириш (двигательни ишга тушириш, буғ ёки сув ва б. бериш), ўз-ўзидан силжиши ёки ҳаракат қилишига қарши техникавий тадбирлар бажарилмасдан таъмирлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускунани тозалаш ёки таъмирлаш тугагандан сўнг, унда одамлар ва бошқа бирон-бир предметлар қолмагани тўғрисида ишонч ҳосил қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ускуналарни капитал ёки ўрта таъмирлаш ишлари бажариш лойиҳалари (бундан кейин — ИБЛ) бўйича ва таъмирлашга техник шартлар ёки технологик карталар бўйича бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ҳаво ҳарорати 33°C дан юқори бўлган участкаларда таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда ҳаво берувчи кўчма қурилмалар назарда тутилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ускуналар ва қувурларни монтаж ёки демонтаж қилиш, шунингдек ускуналар элементларини алмаштириш билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишлари бажарилаётганда ишларни бажариш лойиҳаси ёки технологик картада назарда тутилган операциялар кетма-кетлигига риоя қилиш шарт, улар қолган ёки қайта ўрнатилаётган ускуналарнинг қисмлари ёки элементлари турғунлигини ва унинг демонтаж қилинаётган қисмлари йиқилишининг олди олинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускуналар ва қувурларнинг қолган элементлари устидан узлуксиз кузатиш олиб бориш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Фланецли бирикмалар йиғилаётганда болт тешикларининг бир-бирига тўғри келиши ломчалар ёки оправкалар ёрдамида текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ускуналарнинг қизиган қисмлари яқинида одамлар бўлиши зарур бўлганда, уларни куйишдан ва юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоялаш бўйича чоралар кўрилган бўлиши шарт (ишлаб турган ускуналарни тўсиш, вентиляция, махсус кийим ва б.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Деталлар ва ускуналарни ювиш ва мойсизлантириш учун керосин, бензин, бензол, ацетон ва бошқа ёнувчан ва енгил алангаланувчи моддаларни, шунингдек трихлорэтилен, дихлорэтан ва бошқа хлор ҳосил қилувчи углеводородларни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Музлаб қолган ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддаларнинг қувурларини, шунингдек уларнинг арматураларини нам буғ ёки иссиқ сув билан иситиш керак. Очиқ оловли иссиқлик манбаини, фақат ёнғин хавфли хоналар ташқарисида ва очиқ ҳавода жойлаштирилган сув, буғ ва пульпа қувурлари ва арматураларини иситиш учун қўллашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Одамлар ўтиши ва уларда туриш хавфли бўлган жойлар арқонлар ёки мустаҳкамланган, уларда мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ хавфсизлик белгилари ўрнатилган кўчма шчитлар билан тўсилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Ёритгичларни тозалаш ва куйиб қолган лампаларни алмаштиришни электротехник ходимлар, ёритгичларга қулай ва хавфсиз етишни таъминловчи қурилмалар устида туриб бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ускуналарга стационар ёритгичларига эга бўлмаган жойларда хизмат кўрсатилаётганда етарли миқдорда ишга яроқли кўчма электр фонарлари бўлиши шарт, улар сменалар бўйича топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Кўчма қўл электр ёритгичлари 42 Vдан ортиқ бўлмаган кучланиш тармоғидан таъминланиши шарт. Алоҳида ноқулай шароитларда, тор, юқори намлик, чангланиш, металли, ерга уланган юзаларга тегиб кетиш оқибатида электр токидан шикастланиш хавфи ошиб кетадиган бўлса, тармоқдаги кучланиш 12 Vдан ошмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Газ хавфи бор хонага киришдан олдин, ундаги ҳаво таркибида газ борлигини таҳлил қилиш лозим. Газ мавжудлиги портлашдан ҳимояланган газоанализатор асбоби ёрдамида аниқланиши шарт. Газ борлиги аниқланса, хонага фақат у вентиляция қилингандан ва қайтадан ундаги ҳавода газ йўқлиги текширилгандан кейин ва кислород етарли бўлганда (ҳажм бўйича 02=20%) кириш мумкин. Агар вентиляция натижасида газни чиқариб ташлашга иложи бўлмаса, унда газ хавфли хонага фақат шлангли газ ниқобида, мазкур Қоидаларнинг II боб 9-параграфи талабларига риоя қилган ҳолда кириш ва ишлашга рухсат берилади. Ёритиш ва вентиляторнинг электр двигателини тармоққа улаш аппаратураси газ хавфи бор хонасидан ташқарига чиқарилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Газ хавфли ишлар бажарилаётганда, шунингдек қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчма ёруғлик манбаи сифатида фақат портлашдан ҳимояланган турдаги ёритгичлардан фойдаланиш шарт. Газ хавфи бор жойларда ёритгичларни улаш ва узиш, шунингдек очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоблар учқун пайдо бўлишини истисно қилувчи рангли металлардан бўлиши шарт. Қора металли асбоблардан фойдаланишга рухсат этилади, бунда унинг ишчи қисми мўл қилиб солидол ёки бошқа мой билан қуюқ мойланиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр дрелларни ва бошқа учқун чиқарувчи электрлаштирилган асбобларни, ҳамда мосламаларни қўллаш ман этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг пойабзали пўлат тақасиз ва михсиз бўлиши шарт, акс ҳолда калиш кийилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Доимий хизмат кўрсатувчи ходимларга эга бўлмаган газ хавфи бор хоналарнинг эшиклари қулфланган бўлиши шарт. Калитлар цехнинг смена бошлиғида сақланиши шарт ва иш вақтида бош муҳандиси томонидан тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган шахсларга имзо остида берилиши ва иш тугаши билан, ҳар куни қайтариб олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Ёнғин пайдо бўлганда зудлик билан ёнғинни ўчириш командасини чақириш, одамларни ва иложи борича ёнувчи моддаларни хавфсиз жойга кўчириш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда, мавжуд бўлган ёнғинни ўчириш воситалари билан оловни ўчиришни бошлаш керак, ҳамда корхонанинг смена бошлиғи (диспетчери), цех (участка) бошлиғига ва корхона қоровул хизматига хабар бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Бахтсиз ҳодиса юз бериши хавфи пайдо бўлганда, яқин орада турган ҳодимлар унинг олдини олиш чораларини кўришлари шарт (ускуна ёки тегишли механизмларни тўхтатиш, кучланишни узиб қўйиш, буғ ёки сув берилишини тўхтатиш, хавфли зонани тўсиб қўйиш ва х.к.), бахтсиз ҳодиса содир бўлганда жабрланганга шифокордан олдинги биринчи ёрдамни бериш, иложи борича ходиса содир бўлган жойдаги ҳолатни сақлаш керак. Содир бўлган ҳолат тўғрисида катта навбатчига (иш раҳбарига) хабар берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§1. Наряд - ижозат, фармойиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Ускуналарда ишлар ёзма наряд — ижозат ва оғзаки фармойишлар (бундан кейин қисқа ифодалаш учун «оғзаки фармойиш» — «фармойиш» деб аталади) бўйича бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Ускуналарни таъмирлашда ишлаш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни наряд-ижозат ёки фармойиш билан расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлашга ижозат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтида назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа иш жойига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдаги танаффусларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. «Наряд— ижозат» — ишни хавфсиз бажарилиши учун ишнинг мазмуни, жойи, вақти ва уни бажариш шароитлари, зарур хавфсизлик чоралари, бригада таркиби ва хавфсизлик учун жавобгар шахсларни белгилаб берувчи ёзма фармойиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наряд — ижозатни шакли (бундан кейин қисқа ифодалаш учун «наряд») мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган. Наряд — ижозатнинг ушбу шакли гидромеханика ускуналари ва гидротехника иншоотларида, иссиқлик механикаси ускуналарида ўрнатилган иссиқлик автоматикаси, ўлчашлар ва ҳимоя қурилмаларида ишлар ўтказилаётганда хам қўлланилиши керак. Наряд — ижозат расмийлаштирилаётганда, тегишли хавфсизлик техникаси қоидаларига назарда тутилган ҳолларда электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи кўрсатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирлаш ишлари ҳажми ва уларнинг бажарилишини ташкил қилинишига боғлиқ ҳолда наряд бланки қуйидаги кўринишда расмийлаштирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наряд электр станциянинг ёки иссиқлик тармоғининг иссиқлик механикаси ускуналарининг бир иш жойида қандайдир маълум бир ишни бажариш ёки уланиш схемасидаги бир нечта бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутун агрегатда, бир нечта иш жойларида ёки иссиқлик тармоғининг бир нечта участкаларида ишларни бажариш учун умумий наряд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрегатнинг алоҳида узелларида ва унинг ёрдамчи ускуналарида, иссиқлик тармоғининг алоҳида иш жойларида ёки участкаларида ишларни бажариш учун оралиқ наряди фақат умумий наряд мавжудлигида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Газдан хавфли ишлар «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари» талабларга мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газдан хавфли ишлар, бундай ишларни бажариш учун бериладиган наряд-ижозат бўйича ўтказилади (мазкур Қоидаларининг 6-сонли илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Сувости ишлари сувости ишларини бажаришга «Сувости ишлардаги меҳнат хавфсизлиги умумий қоидалари (СИХУҚ)» талабларига мувофиқ бериладиган наряд бўйича бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Наряднинг амал қилиш муддатини, нарядни берувчи шахс белгилайди (умумий наряд), лекин унинг амал қилиш муддати ускунанинг тасдиқланган таъмирлаш жадвалидан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар нарядни амал қилиш муддати тугаган бўлса, таъмирлаш эса тугатилмаган бўлса, наряд муддатини наряд ушбу нарядни берган шахс, у бўлмаган ҳолда эса нарядни бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс, таъмирлаш тўла тугатилишигача бўлган муддатга узайтириши мумкин. Бунда наряднинг иккала нусхасининг «Наряд узайтирилди» сатрида наряднинг янги амал қилиши тўғрисида ёзиб қўйилади. Нарядни фақат бир марта узайтиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ нарядларнинг амал қилиш муддати умумий наряд муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Нарядлар бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозон агрегатларини таъмирлаш (ўчоқлар, барабанлар ичида, конвентив қизитиш юзаларида, электр фильтрларида, газ йўлларида, ҳаво узатгичларида, чанг тайёрлаш, култутгич ва кулни чиқаргич тизимларида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турбиналар ва уларнинг ёрдамчи ускуналарини (конденсаторлар, иссиқлик алмашуви аппаратлари, мой тизимлари) таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конвейерлар, тасмали конвейерлардан ёқилғини ташлаб юборувчи қурилмалар таъминлагичлар, элеваторлар, майдалагичлар, сим ғалвирлар, вагонағдаргичлар, багерларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромагнит сепараторлар, тасмали конвейерлар, конвейер тарозлари, пайраха ва илдиз тутгичлар, шунингдек, қаттиқ ёқилғининг механизациялаштирган намуна олгичларини таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазут хўжалигидаги таъмирлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(таъминлагич, конденсат, циркуляцион, тармоқ, қўшимча таъминлаш ва бошқа) насослар ва қориштиргичларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланувчи насосларни (пуфлаш ва тегирмон вентиляторлари, тутун сўргичлар, тегирмонлар ва б.) таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарда, ишлаб турган ускуналар зонасида ва ишлаб чиқариш хоналаридаги оловли ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурларда қопқоқларни (тиқинлари) ўрнатиш ва ечиб олиш (ҳарорати 45°C дан паст бўлган сув қувурларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк кўтарувчи машиналарни (ғилдиракли ва ўзи юрувчи занжирлидан ташқари, кран аравачалари, краности йўллари, скрепер қурилмалари, қайта юклагичлар, кўтаргичлар, фуникулерлар, канат йўллари) таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарни монтаж ва демонтаж қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоблар учун гилзалар ва. штуцерларни ўйиб жойлаштириш, сарф ўлчагичларнинг ўлчаш диафрагмаларни ўрнатиш ва ечиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарнинг тўхтатилиши, унумдорлигини чеклаш ҳамда схемаси ва ишлаш режимини ўзгартиришни талаб қилувчи автоматик ростлаш, масофадан бошқариш, ҳимоя, сигнализация ва назорат қилиш аппаратларини ўрнатиш, ечиб олиш, текшириш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурларни ва қувурлардан ечиб олмасдан арматураларни таъмирлаш, импульс линияларини (газ-, мазут- мой- ва буғ қувурларини, ёнғин ўчириш қувурларини, дренаж линияларини, заҳарли ва агрессив муҳитли қувурларни, ҳарорати 45 °C дан юқори бўлган иссиқ сув қувурлари) таъмирлаш ва алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ва ёрдамчи ускуналарни: тавсифларини олган ҳолда автоматика, ҳимоя, сигнализация схемаларини капитал таъмирлашдан кейин ёки монтаж ва созлашдан кейин технологик ҳимояларни комплекс ишлатиб кўриш ва автоматика тўпламларини синаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
датчикларни монтаж қилиш ва созлаш билан боғлиқ ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик қувурларини таъмирлашга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурларни гидропневматик ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик тармоғининг иссиқлик ташувчисини ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газланиш, портлаш ва электр токи билан шикастланиш хавфи бўлган ҳамда кириш учун чекланган жойлардаги ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камералар, қудуқлар, аппаратлар, бункерлар, резервуарлар, баклар, коллекторлар, тунеллар, қувурлар, каналлар ва чуқурларда, турбина конденсаторларида ва бошқа металл сиғимларидаги ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналар дефектоскопияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарни кимёвий тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
занглашга қарши қопламалар қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик изоляцияси ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
траншеялар, котлованларнинг маҳкамлагичларини ва ҳавозаларини қисмларга ажратиш ва йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости коммуникациялари жойлашган зоналарда ер қазиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильтрларни очиш билан боғлиқ бўлган фильтрловчи материалларни юклаш, қўшимча юклаш ва тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хлоратор, гидразин ва аммиак қурилмаларида таъмирлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғаввослик ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сузувчи воситаларида ўтказиладиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни олиш иншоотларини таъмирлаш (ишлаётган вақтда ходимларни сувга тушиб кетиш эҳтимоли бўлган ишлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тутун мўрилари, градирнялар, иншоотлар ва биноларни таъмирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, нарядлар бўйича бажарилаётган ишлар рўйхатига, корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган қўшимча ишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Нарядларни бериш ҳуқуқи, ушбу ускуналар қармоғида бўлган, билим текширилишидан ўтган, мустақил ишлашга ижозат берилган ва нарядларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муҳандис техник ходимларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонада кўрсатилган шахслар йўқ бўлган вақтда нарядни бериш ҳуқуқи электр станция смена бошлиғига ва иссиқлик тармоғининг навбатчи диспетчерига берилади, агар улар ўзи берган наряд бўйича ижозат берувчи бўлмасалар. Нарядни бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчи ходимлар, ушбу ҳуқуққа эга бўлган рўйхатга киритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак. Рўйхатларга шахслар таркиби ўзгарганда тузатишлар киритилиши керак. Рўйхатларнинг нусхалари цехлар (блоклар) сменалари бошлиғининг, район бўйича навбатчининг иш жойида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Корхонанинг бошқа цехларига (участкаларига) қарашли, бироқ иссиқлик техникаси ускуналари билан боғлиқ бўлган ёки иссиқлик қуввати қурилмаларида ва уларни яқинида жойлашган ускуналарни (электр двигателлари, иссиқлик назорати ускуналари ва ҳ.) таъмирлаш учун нарядларни бериш, ушбу ускуналар тасарруфида бўлган шахслар томонидан, лекин ушбу ускуна жойлашган ҳудуднинг цех сменаси бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Рухсат наряднинг четида имзоланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Ускуналар, таъмирлаш корхонасининг (цехининг, участкасининг) ходимлари томонидан комплекс таъмирланганда бутун агрегат учун, иссиқлик тармоғининг бир нечта иш жойлари ёки участкалари учун умумий наряд берилишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий наряд берилишига рухсат этилган ускуналар ва схема участкаларининг рўйхати, улар тасарруфида бўлган цех (район) раҳбари томонидан тузиб чиқилиши, таъмирлаш цехи (хизмати, участкаси) раҳбари билан келишилиши ва корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий нарядни бериш ҳуқуқи ушбу ускуна тасарруфида бўлган цех (район) бошлиғи ёки унинг ўринбосарига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий нарядлар бўйича иш раҳбари қилиб электр станция ва иссиқлик тармоқларининг таъмирлаш цехларини (хизматлари, участкалари) муҳандис-техник ходимларидан тайинланади. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларида таъмирлаш цехлари (хизматлар, участкалар) бўлмаса, умумий нарядлар бўйича иш раҳбарлари таъмирлаш корхонаси ходимларидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Умумий наряд бўйича ишлар бажарилганда оралиқ нарядлар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ нарядларни бериш ҳуқуқи умумий наряд бўйича иш раҳбарига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Нарядлар ва фармойишлар бўйича иш раҳбари ва иш боши қилиб тайинлаши мумкин бўлган шахсларнинг рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши ва шахслар таркиби ўзгарганда унга тузатишлар киритилиши керак. Ушбу рўйхатларнинг нусхаси цехнинг смена бошлиғининг (район бўйича навбатчининг) иш жойида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Умумий наряд бўйича иш раҳбари ва ишбоши бўлиши мумкин бўлган пудрат (таъмирлаш, созлаш, монтаж ва (5.) ташкилотларини (матн бўйича бундан кейин «пудрат ташкилотлари») шахсларининг рўйхати, мазкур ташкилотларнинг бош муҳандислари томонидан тасдиқланиши ва ушбу ускуналар тасарруфида бўлган корхоналарга берилиши керак. Шахслар таркиби ўзгарганда кўрсатилган рўйхатларга ўз вақтида ўзгартиришлар киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат ташкилотларининг ходимларига иш раҳбари сифатида ишлаш ҳуқуқини тақдим этилиши электр станцияси ёки иссиқлик тармоғининг раҳбарияти томонидан фармойиш ҳужжати билан расмийлаштирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Иш жойларини тайёрлаш бўйича техник тадбирлар ўтказилишини талаб қилмайдиган ва 114-бандида кўрсатилмаган ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиш бўйича битта одам томонидан бажариладиган ишлар рўйхати маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланиши ва корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Фармойишлар бериш ҳуқуқи нарядлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Фармойишлар бевосита ёки алоқа воситалари орқали берилади ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиш бир марталик хусусиятга эга бўлиб, унинг амал қилиш муддати бажарувчилар иш кунининг давомийлиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар давом эттирилиши зарур бўлганда, фармойиш янгидан берилиши ва расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Наряд ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш ва рўйхатга олиш нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади. Журнал шакли мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган журналда фақат ишга бирламчи ижозат бериш ва уни тўлиқ тугатилганлиги нарядни (фармойишни) ёпиш билан қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журнал рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Тўлдириб бўлинган журнал охирги ёзувидан кейин олти ой мобайнида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядлар бўйича бирламчи ва кундалик ишга ижозат бериш оператив журналда ёзиб қўйиш билан расмийлаштирилади, бунда фақат наряд рақами ва иш жойи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Электр станцияси (иссиқлик тармоқлари) цехининг (хизмати, участкаси) ёки пудрат ташкилотининг масъул ходимлари томонидан ишларни бажаришга бериладиган оралиқ нарядлар ва фармойишлар, ушбу бўлинмалар ва ташкилотлар томонидан тўлдириладиган наряд ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларнинг хавфсизлиги учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Нарядлар (фармойишлар) бўйича бажариладиган ишларнинг хавфсизлиги учун қуйидагилар жавобгардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наряд ва фармойишни берувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишбоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойини тайёрловчи навбатчи ёки оператив таъмирлаш ходимлари таркибидан тайинланган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга ижозат берувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни кузатувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бригада аъзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Наряд, фармойишни берувчи шахс ишларнинг зарурлиги ва хавфсиз бажариш имконияти ҳамда нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради. Бундан ташқари, у белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ иш раҳбарини тайинланиши, ҳамда кузатувчини тайинланиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Иш раҳбари қуйидагилар учун жавобгардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ ишбоши тайинланиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи (назорат қилувчи) томонидан бригада устидан назорат қилишни таъминлаш шароитидан аниқланадиган, бригада таркибининг сони учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бригада таркибига киритилган шахслар малакаси етарлиги учун ишбоши ва бригада аъзоларига берилган инструктаж тўлалиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш бажарилиши жараёнида хавфсизлик чоралари тўлиқлиги ва тўғрилиги учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш раҳбари ишбоши билан биргаликда ишга ижозат берувчидан иш жойини қабул қилиши ва нарядда кўрсатилган хавфсизлик чоралари бажарилганлигини текширишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш раҳбари бригада ишлаши устидан, улар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишлари қисмида даврий назоратни амалга ошириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш раҳбари қилиб электр станцияларининг (иссиқлик тармоғи райони) цехларининг (бундан кейин қисқа айтиш учун, электр станцияси (иссиқлик тармоғи райони ) бунинг учун етарли малакага эга бўлган пудрат ташкилотларининг, муҳандис техник ходимлари тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Фармойиш билан ишланганда иш раҳбарини тайинлаш мажбурий эмас. Бу ҳолатда иш раҳбари тайинланиши зарурлигини фармойиш берувчи шахс аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Таъмирлаш ишлари бажарилаётганда ишбоши қуйидагиларга жавоб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни бажариш учун нарядда кўрсатилган зарур бўлган хавфсизлик чоралари тўғрилиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни бажариш лойиҳаси, технологик ҳужжатлари ва техникавий шартларида белгиланган хавфсизлик чоралари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг талабларига ўзи ҳамда бригада аъзолари риоя қилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита иш жойида бригада аъзоларига у бераётган инструктаж ва кўрсатма аниқлиги ва тўлалиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоблар, инвентарлар, ҳимоя воситалари, такеллаж мосламалари мавжудлиги, созлиги ва қўлланиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойида ўрнатилган тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, қулфловчи қурилмалари сақланиши учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишбоши, бригадага раҳбарликни амалга ошириб, ишлашга бевосита иштирок этиши мумкин эмас, агар уни бажарилиши бригада аъзолари устидан узлуксиз назорат қилишни талаб қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Умумий нарядлар бўйича ишбоши қилиб, оралиқ нарядлар бўйича иш раҳбарлари бўлиши мумкин бўлган корхона бўлинмалари ва пудрат ташкилотларининг муҳандис — техник ходимлари тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядлар, оралиқ нарядлар ва фармойишлар бўйича ишбоши қилиб IV разряддан паст бўлмаган малакага эга бўлган корхона бўлинмалари ва пудрат ташкилотларининг ходимлари тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ускуналарни таъмирлашда ишбоши қилиб III разрядга эга бўлган ишчиларни тайинлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Иш жойини тайёрловчи навбатчи ёки оператив таъмирлаш ходимлари таркибидан тайинланган шахс, юқори турган навбатчи ходимлар томонидан ва наряд ҳамда ускунани эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома билан белгиланган иш жойини тайёрлаш бўйича (ускуналарни тармоқдан узиш, дренажлар ва воздушниклар очилиши, арматураларни занжирлар билан бойлаш ва уларни қулфлаш, тўсиқлар ўрнатилиши, плакатлар ёки хавфсизлик белгиларини осиш ва б.) чора-тадбирларнинг тўғри ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Ишлашга ижозат берувчи қуйидагилар учун жавоб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойларининг тўғри тайёрланиши учун, ишларни бажаришда зарур бўлган, уларнинг хусусиятига ҳамда бажариш жойига мувофиқ кўрилган хавфсизлик чораларининг етарлийлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлашга тўғри ижозат берилиши ҳамда иш раҳбарига, ишбошига ва кузатувчига берилган йўриқноманинг тўлалиги учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Умумий нарядлар бўйича ишлашга ижозат берувчи цех (участка) сменаси бошлиғи бўлади. Цех (участка) сменасининг бошлиғи лавозими бўлмаган ҳолларда ишлашга ижозат берувчи ушбу цехнинг (участканинг) катта навбатчиси бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишлашга биринчи марта ижозат бериш цех (участка) сменасининг бошлиғи ёки унинг рухсати билан унинг тасарруфидаги, бош муҳандиси тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ ушбу ускуналарга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик тармоқларида районнинг муҳандис-техник ходимлари (уста, катта уста, муҳандис, район бошлиғи ёки унинг ўринбосари) ва ушбу участкадаги (ускуналардаги) иш раҳбари ишлашга ижозат берувчи бўлишлари мумкин. Иссиқлик тармоғида районлаш мавжуд бўлмаганда корхона директори ва унинг ўринбосари ҳам ишлашга ижозат берувчи бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Узоқда жойлашган объектда ушбу объектнинг навбатчиси умумий нарядлар, наряд ва фармойиш бўйича ишлашга ижозат берувчи бўлади. Узоқдаги объектда навбатчи бўлмаган тақдирда, ишлашга ижозат беришни цех (район, участка) смена бошлиғи ёки унинг тасарруфидаги ходим амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Нарядлар (оралиқ наряддан ташқари) бўйича ишларни ҳар куни давом эттириш, шунингдек бригадани бошқа иш жойига ўтказиш учун цех (смена) бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсати билан қуйидагилар ишлашга ижозат берувчи бўлишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарга хизмат кўрсатувчи, унинг тасарруфидаги навбатчи ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик тармоғи участкасида ишларни бажаришда иш раҳбари (ишбоши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган ходимлар бўлмаганда, шунингдек ишлар узоқдаги объектларда (қирғоқ насослари ва б.) бажарилишида ишларни ҳар куни давом эттириш учун ижозат берувчи узоқ объектдаги навбатчилар таркибидан ёки цех (район, участка) смена бошлиғи томонидан ваколат берилган шахслар ҳисобидан тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Бир шахс томонидан икки шахснинг мажбуриятини ўриндошлик асосида бажаришга рухсат этилади, агар бу шахс, ўрнини босаётган шахслар мажбуриятини бажариш ҳуқуқига эга бўлса ҳамда ушбу ваколатларни белгиловчи рўйхатларнинг ҳар бирига киритилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар бажарилаётган ўриндошлик асосида қуйидаги мажбуриятларни бажаришга рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наряд (фармойиш) берувчи ва ишлар раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар раҳбари ва ишбоши, агар унга фақат битта наряд берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминотларида ишлар раҳбари ва ижозат берувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мазкур қоидаларнинг 138 ва 140-бандларида кўрсатилган вазиятлардан ташқари ҳолларда, ишбоши ва ижозат берувчининг мажбуриятларини ўриндошлик асосида бажариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Умумий наряд бўйича ишбоши, оралиқ наряди бўйича ишлашга ижозат берувчининг мажбуриятларини бажаради, у бир вақтнинг ўзида ушбу оралиқ наряди бўйича унинг участкасида ва сменасида ишлар бажарилиши мўлжалланган оралиқ наряд бўйича иш раҳбари бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Кузатувчи наряд ёки фармойиш бўйича ишлаб турган ускуналарнинг бевосита яқинида иш бажараётган вақтида қурилиш ишчилари, турли ишчилар, юк ортувчилар ва бошқа шахслар бригадалари устидан назоратни амалга ошириш учун тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган ишлар бажарилаётганда кузатувчини тайинлаш зарурияти наряд берувчи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувчи қилиб ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлганлар ёки навбатчи ходимлардан бўлган шахслар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувчи тайинланганда наряднинг «Ишбоши (кузатувчи)» сатрига сатри остидаги матнга тегишли бўлган ишбошининг ва қавс ичида назорат қилувчининг фамилияси, инициаллари, лавозими, разряди ёзилади. Кузатувчи наряднинг «Ишбоши» сатрида ишбоши имзосидан кейин имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Кузатувчи ижозат берувчидан иш жойини қабул қилаётганда, унинг тўғри тайёрланганлигини ва ишларни бажариш учун ушбу Қоидаларга мувофиқ зарур хавфсизлик чоралари бажарилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувчи бригада аъзоларига ишлаб турган технологик ускуналар томонидан ишлаб чиқариш омиллари таъсир қилганда уларнинг хавфсизлиги учун жавоб беради (ишчилар ишлаб турган ускуналар ва коммуникацияларга хавфли масофага яқин келмаслигини кузатади, ходимлар иш жойига хавфсиз ўтишини ҳамда тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар сақланишини таъминлайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита ишлар бажарилаётганда ишлаётганларнинг хавфсизлиги учун ишбоши жавобгар, у доимо иш жойида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувчига ишни кузатиш билан бир вақтда бошқа қандайдир ишларни бажариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Бригада аъзолари қуйидагилар учун жавоб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлашга ижозат беришдан олдин ва ишлаш вақтида олган йўриқнома бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг ва хавфсизлик чоралари бўйича берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган ҳимоялаш воситалари, махсус кийимларнинг қўлланиши ва фойдаланаётган асбоблар ва мосламалар созлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар бажарилаётганда хавфсизлик шартларига аниқ риоя қилиниши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулфловчи қурилмалар ва хавфсизлик белгилари сақланиши учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядни бериш ва расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Ишлашга наряд икки нусхада ёзилади. Иккала нусхада ёзувлар аниқ ва равшан бўлиши керак. Ёзилган матнни тузатиш, ўчириб ташлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режали таъмирлаш ишлари бажарилганда наряднинг иккала нусхаси иш жойини тайёрлаш учун цехнинг (район) навбатчи (оператив-таъмирлаш) ходимларига ишни бошлаш кунининг арафасида берилади. Кўзда тутилмаган вазиятларда нарядни иш бажариладиган кунда топширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Наряд бир ишбошига (кузатувчига) бир бригада бажарадиган ишга бир иш жойига берилади. Мазкур Қоидаларнинг 146 ва 152-бандларида қайд этилган вазиятлар бундан истисно. Ишбошининг қўлига наряднинг фақат бир нусхаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Иссиқлик механикаси ускуналари битта уланма схемасининг бир нечта иш жойларига, бир агрегатнинг бир неча бир турли иш жойларига битта наряд берилишига рухсат этилади. Бу ҳолда ишлар, қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча иш жойлари навбатчи (оператив таъмирлаш) ходимлари томонидан бир вақтда тайёрланади, ҳамда ишлар раҳбари, ишбоши ва кузатувчи томонидан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бригада билан ишбоши ва кузатувчи тайёрланган участканинг иш жойларидан биттасида ишлашига ижозат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ижозат берувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа иш жойига ўтказиш, наряднинг жадвалига ижозат берувчининг имзоси (ёки иш раҳбарининг ижозат берувчи сатрига имзоси) билан ҳамда ишбошининг имзоси билан санаси, вақти ва иш жойини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа иш жойига ўтказиш, ишлар раҳбари томонидан ўтказилганда уни расмийлаштириш, ишбошидаги наряд нусхасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригадани бошқа жойга ўтказилганлиги тўғрисида иш раҳбари цех бошлиғига (район бўйича навбатчига) хабар беради, у эса наряднинг иккинчи нусхасида ва оператив журналга ёзиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Янги наряд берилмасдан, иш жойини кенгайтириш, иш жойлари сонини ва ишни бажариш шартларини ўзгартиришга, ҳамда, ишлар раҳбарини ёки ишбошини алмаштиришга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Бир вақтнинг ўзида бир иш раҳбарига бериладиган нарядлар сони, ҳар бир вазиятда, нарядни берувчи шахс томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Наряд бўйича ишлашда бригада камида икки кишидан иборат бўлиши керак: шу ҳисобда ишбоши ҳам, у наряднинг «бригада аъзолари билан» сатрида кўрсатилмайди. Бригаданинг таркибига практикантлар ва шогирдларни киритиш, шунингдек, ишга янги қабул қилинган ва амалий ўқишни ўтаётган ишчиларни хавфсизлик техникаси қоидалари билими текширилмасдан киритилишига рухсат этилади, бунда бир практикант ёки шогирд бригаданинг ҳар бир асосий аъзосига бир кишидан тўғри келадиган сонда бўлиши керак. Практикантлар ва шогирдлар бригаданинг малакали ишчиларига шахсан бириктирилган бўлиши керак. Практикант ва шогирдлар ва ишга янги қабул қилинган ишчиларнинг хавфсизлиги учун ишбоши, шунингдек, улар бириктириб қўйилган бригада аъзолари жавобгар бўладилар, бу наряднинг «бригада аъзолари билан» сатрида кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Бригада аъзоларининг сони кўп бўлса, унинг барча аъзоларининг рўйхати наряд сатрига сиғмаса, фамилиялари, инициаллари ва разрядлари кўрсатилган рўйхат нарядга илова қилинишига рухсат берилади. Иш раҳбари имзо чеккан бригада аъзоларининг бу рўйхати наряднинг ажралмас қисми бўлади. Бу вазиятда наряднинг сатрида бригаданинг умумий сони кўрсатилади ва унинг аъзолари илова қилинган рўйхат мавжудлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий наряд ёзилганда «бригада аъзолари билан» сатрига бригадалар сони кўрсатилади. Бригадалар сони, бригада аъзоларининг фамилиялари ва инициаллари, разрядлари ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлари оралиқ нарядда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Бошқа цехларга қарашли бўлган, бироқ умумий наряднинг амал қилиш зонасида жойлаштирилган ускуналарнинг таъмирлаш, ушбу ускуна қарашли бўлган цех томонидан берилган наряд бўйича бажарилиши керак, бунга умумий наряд бўйича иш раҳбари рухсат берган бўлиши ва бу тўғрисида нарядга имзо чекиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Умумий нарядда бир нечта ишбоши кўрсатилиши мумкин. Уларнинг сонини иш ҳажми ва сменалилигига ҳамда мўлжалланган оралиқ нарядлар сонига қараб иш раҳбари белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишбошилар сони кўп бўлганда, нарядга уларнинг фамилиялари, инициаллари, лавозимлари, разрядлари кўрсатилган рўйхатларни илова қилишга рухсат берилади. Ҳар бир ишбоши ўзининг фамилиясининг қаршисида имзо чекиши керак. Иш раҳбари имзо чеккан бу рўйхат наряднинг ажралмас қисми бўлади. Бундай вазиятда наряднинг ишбошига (кузатувига) сатрида ишбошиларнинг умумий сони кўрсатилади ва илова қилинадиган рўйхат мавжудлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Наряд ёзилаётганда, наряднинг тўлдирилмайдиган сатрида «тайинланмайди», «назарда тутилмайди» ва ҳ. ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154 «Хавфсиз шароитларни таъминлаш учун қуйидагилар зарур» сатрида иш жойини тайёрлаш бўйича тадбирлар ва хавфсизлик чоралари, шу жумладан бошқа цехларнинг навбатчи ходимлари томонидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳам қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар «Хавфсиз шароитларни таъминлаш учун қуйидагилар зарур» сатрида жой етарли бўлмаса, нарядга уни берувчи шахс томонидан имзоланган, ишларни бажариш шартлари ёзилган алоҳида варақ илова қилиниши мумкин, унинг тўғрисида «хавфсиз шароитларни таъминлаш учун қуйидагилар зарур» сатрида ёзиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлганда нарядни берувчи шахс, наряднинг «Алоҳида шартлар» сатрида хавфсизликнинг қўшимча чораларини кўрсатади, масалан, очиқ олов қўлланишига йўл қўймаслик, барча ишлар ёки айрим операциялар фақат иш раҳбарларининг бевосита назорати остида бажарилиши, махсус тўсиқлар ўрнатилиши, юк кўтарувчи ва бошқа механизмларни қўлланилиши, айрим операцияларнинг қатъий кетма-кетлиги тўғрисида ва бошқаларни кўрсатади. Ҳавозаларда туриб ишлаганда уларнинг қабул қилинган санаси, баландлиги 4 m дан баланд бўлганда эса далолатнома рақами ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригадаларнинг ишлашига ижозат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Ишларни бажариш шартлари бажарилганлиги тўғрисида (шу жумладан бошқа цехларнинг ускуналари бўйича ҳам) электр станция цехининг (блокининг) катта навбатчи ходими ёки иссиқлик тармоғининг район (участка) оператив таъмирлаш ходимларидан жавобгар шахс, ишлар тўла ҳажмда бажарилганидан кейин наряднинг тегишли сатрига имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ нарядга шундай имзони оралиқ наряд бўйича иш раҳбари қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирланаётган ускуналар билан боғлиқ бўлган бошқа цехларнинг ускуналарини тайёрлашда, таъмирланаётган ускуналар тасарруфида бўлган цех (блок)нинг катта навбатчи ходими ёки район (участка)нинг оператив таъмирлаш ходимларининг жавобгар шахси, электр станция смена бошлиғининг (навбатчи диспетчерининг) ёки тегишли цех (участка) катта навбатчисининг нарядда кўрсатилган ускуналарни тармоқдан узиш бўйича зарур бўлган тадбирлар ўзи томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотига асосан нарядга имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наряднинг тегишли сатрларида зарур бўлган хавфсизлик чоралари бажарилганлигини телефон орқали тасдиқлаган шахсларнинг лавозими ва фамилияси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цех сменаси бошлиғи (район бўйича навбатчи) ёки ишлашга ижозат берувчининг талаби бўйича ушбу маълумот «бошқа цехлар (участкалар)» сатрида электр станциянинг смена бошлиғи (навбатчи диспетчер) имзоси билан ёки унинг кўрсатмаси бўйича тегишли цех (участка) катта навбатчисининг имзоси билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Нарядда имзо чеккан ёки таъмирланаётган ускуналар билан боғлиқ бўлган бошқа цехлар (участкалар) ускуналарини тармоқдан узиш бўйича зарур тадбирлар бажарилгани тўғрисида маълумот берган шахс, улар тўла ва аниқ бажарилгани учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Иссиқлик механика ускуналари билан боғлиқ бўлган электр ускуналарини цех смена бошлиғининг (район бўйича навбатчининг) талабига кўра электр станциясининг смена бошлиғи (навбатчи диспетчер) рухсати ёки фармойиши бўйича электротехник ходимлар тармоқдан узади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Диспетчер талабномасига кўра таъмирлаш учун тармоқдан узиладиган ускуналарда наряд бўйича, шунингдек бутун агрегатга ёки ускуналар узелига берилган умумий нарядлар бўйича биринчи марта ишлашга ижозат бериш, электр станция смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғи навбатчи диспетчерининг) рухсати билан амалга оширилади, бу тўғрисида ишлашга ижозат беришдан олдин наряднинг тегишли сатрига белги қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Ишлашга ижозат беришдан олдин иш раҳбари ва ишбоши ижозат берувчи билан биргаликда, нарядда кўрсатилган, иш жойларини тайёрлаш бўйича зарур тадбирлар бажарилганини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Ижозат берувчи йўриқнома бераётганида таъмирланаётган схеманинг ва қўшни участкаларнинг қайси ускуналари кучланиш ёки босим остида қолаётгани, қайсиси юқори ҳароратда, шунингдек қайсиси ёнғинга, портлашга хавфлилиги ва ҳ.ни кўрсатади, ҳамда иш раҳбари ва ишбошида хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билими текширилганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжудлигини ва унинг амал қилиш муддатини текширади ва уларга ишлашига ижозат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома мавжуд бўлмаса ёки хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимини навбатдаги текшириш муддати ўтиб кетган бўлса ишлашга ижозат бериш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Иш жойлари тайёрланишини текшириш ва наряд бўйича ишлашга ижозат бериш наряднинг тегишли сатрларида ижозат берувчи, иш раҳбари ва ишбошининг имзолари билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наряд ва оралиқ наряд бўйича биринчи марта ишлашга ижозат бериш ҳар куни ишлашга ижозат бериш жадвалида расмийлаштирилади; умумий наряд бўйича бундай расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наряднинг бир нусхаси ишбошига берилади, иккинчи нусхаси ижозат берувчида қолади ва амалдаги нарядлар папкасида сақланади ёки сақлаш учун район бўйича навбатчига берилади (иссиқлик тармоғи учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий наряд бўйича ишлашга ижозат бериш, агарда нарядга бир нечта ишбошилар киритилган бўлса, фақат ижозат берувчи ва иш раҳбари имзолари билан расмийлаштирилади. Умумий наряднинг бир нусхаси иш раҳбарига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Бригада аъзоларининг хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлари текширилгани тўғрисида гувоҳномалар текширилишини, йўриқнома берилишини ва ишлашга ижозат берилишини наряд, оралиқ наряди бўйича раҳбар ўтказади. Агар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар текширилишини навбатдаги муддати ўтиб кетган бўлса, ишчилар бригада таркибидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишбоши бригаданинг ҳар бир аъзосини ишлашига ижозат ва йўриқнома берилишини бевосита унинг ишлаш жойида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Наряд олинаётганда навбати ходимда ёки ишбошида қандайдир шубҳа пайдо бўлса, улар иш раҳбаридан ёки нарядни берган шахсдан тушунтиришни талаб қилишлари мажбурдирлар. Нотўғри расмийлаштирилган наряд бўйича ишлашга ижозат бериш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Ишлашга бирламчи ижозат бериш санаси нарядда кўрсатилган ишни бошлаш санасига мос бўлиши керак, ускуналарни таъмирлашга чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларга наряд бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида вазиятларда (ускуналарни таъмирлашга чиқариш кечиктирилганлиги, авариявий ҳолат ва б.) 1-2 кунга мос келмасликка йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Электр двигателлари билан ҳаракатга келтириладиган ускуналарни (вентиляторлар, тегирмонлар, насослар, фильтрлар ва б.), шунингдек электр фильтрларни механик қисмларини таъмирлаш ва секцияларни тозалаш учун нарядлар бўйича ишлашга ижозат бериш, таъмирланаётган ускуна тасарруфида бўлган цех (район)нинг навбатчи ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Бошқа цехларга, бўлинмаларга қарашли бўлган, бироқ иссиқлик механикаси ускуналари билан боғлиқ бўлган ёки иссиқлик қувватлари цехлари (иссиқлик тармоғи райони) ҳудудида ёки хоналарида жойлашган, ёпиқ тақсимлаш қурилмаларидан ташқари ускуналарни (электр двигателлари, қурилмалари шкафлари, пайвандлаш аппаратлари, ёритиш арматуралари, иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш ускуналари ва б.) таъмирлаш учун иш жойини тайёрлаш, зарур бўлган хавфсизлик чораларини бажариш ва ишлашга ижозат бериш, ҳар куни қозон-турбина цехининг смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғининг навбатчи диспетчери) рухсати билан, ушбу ускуналар тасарруфида бўлган бўлинмаларнинг ходимлари томонидан амалга оширилади, бу тўғрисида оператив журналида ёзиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Қозон — турбина цехининг (иссиқлик тармоғининг райони) битта участкасида бошқа цехлар ва пудрат ташкилотларнинг бир нечта бригадалари бир вақтда ишлашига биринчи марта ижозат бериш, ўзининг цехи (райони) бошлиғи ва электр станциянинг смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғи навбатчисининг) рухсати билан, қозон — турбина цехи смена бошлиғи томонидан амалга оширилади, бу тўғрисида оператив журналида ёзиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаш вақтида назорат қилиш, бригада таркибидаги ўзгаришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Бригадага ишлашга ижозат берилган вақтдан бошлаб хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши мақсадида уни назорат қилиш ишбоши (кузатувчи) зиммасига юкланади. У ўз ишини, назорат қилувчи эса назоратни шундай ташкил этиши керакки, бригаданинг барча аъзоларини хавфсизлиги устидан доимий назорат қила оладиган бўлсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169. Наряд, оралиқ наряд бўйича ишбоши (кузатувчи) доимо иш жойида бўлиши керак. Ишбоши иш жойидан вақтинча кетиши зарур бўлиб қолса, агар шу вақтда уни иш раҳбари алмаштириб туриши имкони бўлмаса, ишбоши бригада ишлашини тўхтатиши ва бригадани хавфсиз зонага чиқариб қўйиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригада аъзоларининг иш жойидан қисқа муддатда кетишига фақат ишбошининг рухсати билан йўл қўйилади, у кетган бригада аъзоларини қайтиб келишига ёки уларнинг қаердалиги аниқланишига ва улар бригада кетганлиги тўғрисида огоҳлантирилишига қадар бригада билан иш жойидан кетиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170. Иш раҳбари ва электр станциянинг навбатчи ходимлари вақти-вақти билан ишловчилар томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя этилишини текшириб туришлари керак. Иссиқлик тармоқларида бундай текширувни иш раҳбари амалга оширади. Қоида бузилишлари аниқланганда ишбошидан наряд олиб қўйилади ва бригада иш жойидан чиқариб юборилади. Ишлашга қайтадан ижозат бериш цех (бўлинма) раҳбарининг ёки нарядни берган шахснинг рухсати билан, нарядни тегишлича расмийлаштириб ишлашга биринчи марта ижозат беришнинг барча талаблари бажарилгандан кейин, шунингдек ишлашга қайта ижозат бериш сабабини оператив журналга ёзиб қўйилган ҳолда, бригада билан хавфсизлик техникаси бўйича навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Бригада таркибидаги ўзгаришларни ушбу наряд бўйича ишлар раҳбари наряднинг иккала нусхасида расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригада аъзоларининг сони кўп бўлганда, унинг таркибини ўзгариши тўғрисидаги ёзувлар наряднинг жадвалига сиғмаса, унга киритилган ўзгаришларни жадвалга ёзиб қўйилган ҳолда алоҳида варақда илова қилишга рухсат берилади, бу ҳақда нарядга илова қилинган рўйхатга ўзгаришлар киритилгани тўғрисида ёзиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригада таркибига янги киритилаётган аъзоларига иш раҳбари ва ишбоши томонидан йўриқнома ўтказилганидан кейин ишлашга ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги танаффусларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Иш куни давомида танаффуслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Иш куни давомидаги танаффус вақтида (овқатланиш, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилади ва наряд ишбошида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бригада аъзоларининг ҳеч бири танаффусдан кейин ишлашни мустақил бошлашга ҳуқуқига эга эмас. Бундай танаффусдан кейин ишбоши, нарядни расмийлаштирмаган ҳолда бригадани ишлашига мустақил ижозат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Бригада ишлашининг танаффусида ҳам, иш куни давомида ҳам навбатчи ходимлар ишни бажаришга таъсир этувчи хавфсизлик чораларига нисбатан қурилманинг схемасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эмас ва фақат авариявий вазиятларда цех (район)нинг маъмуриятига маълум қилган ҳолда схемани ўзгартириш ёки таъмирлаш бригадаси бўлмаганида қилинган ўзгартиришлар ҳақида иш боши ва иш раҳбарига қилинган ўзгартиришлар ҳақида дарҳол хабар берган ҳолда таъмирлашга чиқарилган ускунани ишга улашга рухсат этилади. Ишбоши келгунча ва у нарядни қайтариб бергунча иш бажарилаётган жойда бригада ишни давом эттиришига мажбуран йўл қўймайдиган шахслар қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174. Таъмирлаш тўла тугатилгунча ускуналарни ишлатиб кўришга улаш, бригада иш жойидан чиқарилиб, иш раҳбари цехнинг (район) навбатчи ходимларидан масъул шахсга нарядни қайтариб бергандан кейин, кундалик иш тугатилиши жадвалида расмийлаштирган ҳолда вақтинчалик тўсиқлар, қулфловчи қурилмалар ва хавфсизлик белгилари олингандан кейин амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатиб кўришга улангандан кейин иш жойини тайёрлаш ва бригадага ишлашга ижозат бериш янгидан амалга оширилади. Бу ҳолда иш раҳбари, наряднинг иш боши имзо чекадиган сатрида имзо чекади, иш жойини қайта тайёрлашда иштирок этган бошқа цехлар (участкалар)нинг навбатчи ходимлари эса наряд бўйича ижозат берувчи сатрида имзо чекадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175. Комплекс таъмирлаш вақтида иссиқлик механик ускуналарнинг айрим элементлари ва участкаларини ишлатиб кўриш (синаш, босим билан текшириш ва б.) қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутун агрегат, иссиқлик тармоғининг бир неча участкалари учун берилган умумий наряд, уларнинг элементлари ёки айрим участкаларини ишлатиб кўриш вақтида иш раҳбарида қолдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатиб кўриш, эксплуатацион бўлинманинг раҳбари томонидан (таъмирлаш бўлинмасининг) иш раҳбари билан биргаликда тузилган, корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастур бўйича бажарилади. Дастурда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатиб кўришнинг технологик тартиби, синашда иштирок этаётган ходимларни жойларга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатиб кўрилаётган участкада ишларни тўхтатиши ва нарядни топширилиши билан иш жойидан чиқарилиши керак бўлган бригадалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёндош ва қўшни участкаларда нарядлар ва оралиқ нарядлар бўйича ишни давом эттиришга рухсат берилган бригадалар ва тегишли участкаларда ишлатиб кўриш ўтказилганда ва ишларни давом эттиришда хавфсизликни таъминловчи чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатиб кўриш электр станцияси смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғи навбатчи диспетчерининг) рухсати билан, цех сменаси бошлиғи (иссиқлик тармоғи райони оператив -таъмирлаш ходимларининг масъул шахси) ва оралиқ наряд бўйича иш раҳбарининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатиб кўрилаётган элемент ёки участкадаги барча ишлар тўхтатилади, бригадалар иш жойидан чиқарилади ва оралиқ наряд ишлашда танаффусни расмийлаштирган ҳолда ижозат берувчига топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёндош участкаларда ишлаётган бригадалар, мазкур участкаларни ишлатиб кўрилаётган ускунадан ишончли узилиши ва тўсилиши ҳамда ишловчиларнинг хавфсизлиги таъминланиши шарти билан ишлашни давом эттиришлари мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ишлатиб кўрилаётган элемент ёки участканинг ишончли узилиши учун етарли чоралар бўлиб ҳисобланади: қопқоқлар (тиқинлар) ўрнатилиши, схемани қисмларга ажратилиши ва ёпувчи арматураларни (шиберлар, задвижкалар, тескари клапанлар ва б.) ишончли ёпилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176. Электр юритмали айланувчи механизмларни мувозанатлаш, электр фильтрларининг секцияларини ишлатиб кўриш ва электр ускуналарни тез-тез улаш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни, нарядда танаффусларни расмийлаштирилмасдан, лекин ҳар гал электр ускуналарини узиш бўйича зарур техникавий тадбирларни аниқ бажариш шарти билан амалга оширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ускуналарни улаш ва кучланиш остида бўлиши даврида наряд навбатчи ходимларда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар иш раҳбарининг бевосита назорати остида бажарилиши керак. Унинг электр цехи сменасининг бошлиғи ёки электр станция сменасининг бошлиғи (иссиқлик тармоғининг навбатчи диспетчери) орқали талаби бўйича электр цехининг ходимлари электр схемани қисмларга ажратиши ва йиғиши керак. Механизмларни улаш ва узилишини, ушбу механизмларга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Ишдаги иш куни тугаши бўйича танаффус ва келгуси кунда ишнинг бошланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177. Иш куни тугаши билан иш жойи тозаланади, хавфсизлик белгилари тўсиқлар ва ёпиб қўювчи қурилмалар жойида қолади. Наряд навбатчи ходимларига (иссиқлик тармоқларида— мазкур Қоидаларнинг 152-бандининг талабларига мувофиқ тайинланган ижозат берувчига) топширилади, оралиқ нарядни қайтариш зарурлигини умумий наряд бўйича иш раҳбари белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178. Ишлашга ҳар кунлик ижозат бериш наряд жадвалида ижозат берувчи ва ишбошининг имзолари билан расмийлаштирилади, ишнинг тугаши эса ишбоши ва навбатчи ходимлардан масъул шахснинг имзоси билан иш бошланиши ва тугатилган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Иссиқлик тармоқларида иш тугатилиши наряднинг жадвалида ишбоши ва ижозат берувчининг имзолари билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий нарядлар бўйича ишлар бажарилаётганда ҳар куни ишлашга ижозат бериш ва расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ наряди бўйича ҳар куни ишлашга ижозат бериш ёзма равишда расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179. Келгуси кунда иш жойи кўриб чиқилиб, бригадага йўриқнома берилгандан кейин ҳамда ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши томонидан хавфсизлик чораларини бажарилиши текширилгандан кейин нарядлар бўйича тўхтатилган ишни бошлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг тугатилиши. Иш жойини топшириш-қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядни ёпиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180. Иш тўла тугатилгандан кейин бригада иш жойини тозалайди, ундан кейин ишбоши бригадани иш жойидан чиқаради, нарядга имзо чекади ва уни иш раҳбарига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг ишбошидан иш жойини қабул қилаётганда, иш раҳбари ишлар тўла ва ишончли бажарилганини, иш жойида бошқа нарса йўқлигини ва иш жойини тегишлича юзалигини текширади, ундан сўнг наряднинг «Иш тўлиқ тугалланган» сатрида имзо чекади, ҳамда вақт ва санани ёзиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлганда иш жойини қабул қилиш ва иш тўлиқ бажарилгани тўғрисида наряд сатрида имзо чекиш, иш раҳбари ўрнига нарядни берган ёки нарядни амал қилиш муддатини узайтирган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182. Навбатчи ходимлардан бўлган масъул шахс шахсан ўзи ёки бўйсунган ходимлари иш жойини кўриб чиқиши, одамлар ва бегона нарсалар иш жойида йўқлигини текшириши хамда иш раҳбари иш тўлиқ бажарилгани тўғрисида наряд сатрида имзо чекишидан кейин, наряд ёпилган вақти ва санасини кўрсатиб нарядни ёпади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183. Ускуналар, фақат ишлар раҳбари иш тўлиқ бажарилгани тўғрисида наряднинг сатрига имзо чекиши ва наряд навбатчи ходимларнинг масъул шахси томонидан ёпилиши, шунингдек вақтинча тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, ёпувчи қурилмалари олиб қўйилиши ва доимий тўсиқлар ўз жойига тикланишидан кейин ишга туширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184. Нарядларнинг тўғри расмийлаштирилишини танланма текшириш йўли билан назорат қилиш нарядларни берувчи шахслар, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича муҳандис-инспектор ва бунга ваколатланган бошқа шахслар томонидан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185. Ёпилган нарядлар 30 кун давомида цех (район) бошлиғида сақланиши керак, ва шундан кейин йўқ қилиниши мумкин. Газдан хавфли ишлар ўтказилишига берилган нарядларнинг сақлаш муддати - улар берилгандан сўнг 1 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи ташкилотларнинг ишлаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186. Ускуналарни таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот ёки корхонанинг таъмирлаш бўлинмаси ёки бошқа цех (район) томонидан ўтказиладиган тақдирда, таъмирлаш ходимларининг малакаси учун жавобгарлик ушбу ташкилот, бўлинма ёки район раҳбарига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187. Корхона бўлинмаларида корхона билан бевосита шартномалар бўйича бир нечта ташкилотлар томонидан бир вақтнинг ўзида цех (участка)нинг бир ускунаси ёки иншоотида таъмирлаш, созлаш ва бошқа ишлар бажарилаётганда, бўлинманинг маъмурияти пудратчи ташкилотларнинг раҳбарияти билан биргаликда ишларнинг бирлаштирилган графигини, хавфсизлик техникаси бўйича умумий тадбирларни ишлаб чиқишга мажбурдир. Улар корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойини тайёрлаш, бирлаштирилган ишлар графиги ва хавфсизлик техникаси бўйича умумий тадбирларни бажарилиши бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилиши ва ишлашга ижозат берилиши учун электр станция (иссиқлик тармоғи)нинг маъмурияти жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг иш участкасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича тадбирларни ташкил қилиниши ва бажарилиши, ходимларнинг малакаси талаб қилинганга мувофиқлиги ва улар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши учун пудратчи ташкилотларининг раҳбарлари жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188. Бундай ишлар субпудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда бош таъмирлаш корхонаси томонидан олиб борилганда хавфсизлик техникаси бўйича умумий тадбирлар бажарилиши учун жавобгарлик бош таъмирлаш корхонаси зиммасида бўлади. Унинг ўзи субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда бирлаштирилган графикни ишлаб чиқади, бу графикни бош таъминлаш корхонасининг ваколатли вакили тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субпудратчи ташкилотлар учун ажратилган участкада хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва бажарилиши учун, ҳамда уларнинг ходимлари томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши учун субпудратчи ташкилотлар жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни бажариш учун умумий наряд, ускуналар тасарруфида бўлган ташкилот томонидан бош таъмирлаш корхонасига берилади ва унга субпудратчи ташкилотларига оралиқ нарядларини бериш ҳуқуқи тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189. Ишлаб турган цехлардаги иссиқлик энергетика ускуналарининг яқинида корхоналарнинг таъмирлаш-қуриш бўлинмалари томонидан бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган, наряд-ижозат бўйича амалга оширилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Оғирликларни кўтариш ва ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Оғирликларни механизациялашган усулда юклаш, тушириш ва жойдан-жойга кўчириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190. Юкларни ортиш-тушириш ишларини мазкур параграф, ГОСТ 12.3.009 «ССБТ. Ортиш-тушириш ишлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари», «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари» ва ГОСТ 12.3.020 «ССБТ. Корхоналарда юкларни жойдан-жойга ташиш жараёнлари. Хавфсизликнинг умумий қоидалари» талабларига мувофиқ кўтарувчи транспорт ускуналари ва кичик механизация воситалари ёрдамида механизациялаштирилган усулда амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл ва автомобиль транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда юкларни ортиш-тушириш ишлари бажарилаётганда «Темир йўл транспортида юкларни ортиш-тушириш ишларида хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари» ва «Автомобиль транспортида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидаларга» риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Қопламалар, таянчлар ва майдончалар устига, уларни кўтариб турувчи конструкциялари мустаҳкамлигини дастлабки ҳисоб-китобларсиз юкларни қўйиш ва уларни рухсат этилган юкламалардан ортиқ юклаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадга мўлжалланмаган бинолар, иншоотлар, конструкцияларга, қувурларга юкларни осиб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192. Траншеяларга қувурлар ва ускуналарнинг бошқа элементлари ҳамда арматуралар туширилаётганда, ускуналар ва қувурлар узеллари мустаҳкамланиб қўйилгунга қадар траншеяларда туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193. Экскаваторлар, кранлар, юкловчи механизмларни қўллаб юкларни ортиб-тушириш ишлари бажарилаётганда, ҳимоя тўсқичи билан жиҳозланмаган автомобиль кабинасида ҳайдовчи, ҳамда юкларни кузатувчи шахслар бўлиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194. Грейферлар, кранлар ва машиналарнинг стреласи остида, темир йўллар ва механизмлар ва кранлар йўлларида, скрейперлар ҳаракат қилаётган районда, шунингдек кўчма ва стационар механизмлар (кранлар, ювувчи машиналар, тасмали конвейерлар ва б.) ишлаётганда уларнинг олдида заруриятсиз туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195. Электр узатиш ҳаво линиясининг қўриқлаш зонасида қурилиш машиналарида (стрелали юк кўтарувчи кранларда, экскаваторларда, юкловчи механизмларда ва б.) ишлашга фақат кучланиш олиб қўйилганда наряд бўйича ва ушбу линияни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг рухсати мавжуд бўлганда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар электр узатиш ҳаво линиясидан кучланишни олиб қўйишга имкон бўлмаса, қайд этилган машиналарда қўриқлов зонасида ишлашга қуйидаги шартлар билан рухсат этилади: қурилиш машиналари исталган ҳолатда турганда кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган механизмларнинг вертикал юза қисмлари бўйлаб электр узатиш ҳаво линиясининг кучланиш остида бўлган энг яқин симнинг ерга бўлган проекцияси ўртасидаги масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофа, m ‎ Кучланиш, kV‎
1,5‎ 1 гача‎
2‎ 1 — 20‎
4‎ 35 — 110‎
5‎ 220‎
9‎ 500‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келтирилган масофалар ГОСТ12.2.013.0 «ССБТ. Дастакли электр машиналари. Хавфсизлик ва синашнинг умумий талаблари» ва КМК 3.01.02 — 00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»даги талабларга мос келади. Бу масофалар «Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»да кўрсатилганлардан фарқланади, чунки уларда электротехник ходимлар томонидан иш бажарилиши ва электр қурилмаларнинг конструктив хусусиятлари ҳисобга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110 kV ва ундан юқори кучланиш остидаги электр узатиш ҳаво линиясининг бевосита симлари остида қурилиш машиналарининг ишлашига қуйидаги шартлар билан рухсат этилади — уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган қисмлари, шунингдек жойдан-жойга кўчирилаётган юкларнинг ҳар қандай ҳолатида улар билан энг яқин сим орасидаги масофа юқорида кўрсатилган тегишли кучланиш учун масофадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196. Вагонларни кўчиришни бошлашдан олдин, кўчиришга халақит бераётган кўприкчалар, ходалар ва бошқа мосламалар олиб қўйилган бўлиши, ишлаётганлар вагонлар кўчирилиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197. Электрлаштирилган темир йўлларда қандайдир ишларни бажариш учун вагонлар, цистерналар, юк ортилган платформалар, ярим вагонлар ва контейнерларнинг томига чиқиш контакт тармоғи узилиб ва у ерга уланмагунга қадар ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198. Электрлаштирилган темир йўлнинг яқинида очиқ ҳаракатланувчи поездда юкларни ортиш-тушириш ишлари бажарилаётганда, ишлаётганлар ва улар фойдаланилаётган асбоблар, шунингдек ортилаётган (туширилаётган) юклар кучланиш остидаги контакт тармоғининг ток ўтказувчи қисмларига 2 mдан кам бўлмаган масофага яқин келмасликларини кузатиб туриш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контакт тармоқларининг ток ўтказувчи қисмларидан 2-4 m масофада жойлаштирилган ҳаракат қилувчи поездда кучланиш олинмасдан ва контакт тармоғини ерга уламасдан ишлашга, фақат махсус ажратилган шахс кузатуви остида рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 m масофадан ортиқ жойда ишлаганда кузатиб туриш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи юкланган вагонлар ва цистерналардан, шунингдек кислота ва ишқорлар юкланган вагонлардан контакт тармоғи симлари остида юк тушириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199. Автомобиль-самосвал, автомобиль-цистерна ва бошқа ихтисослаштирилган автомобиллар, ўзи юрувчи машиналар ва конструкцияси одамларни ташишга мосланмаган механизмларнинг кабинасидан ташқарида, шунингдек юк тиркамасида (ярим тиркамасида) ва юк ташувчи мотореллерларда одамларни ташиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200. Барча турдаги транспорт воситалари ва механизмларнинг ҳайдовчилари (машинистлари) ким томонидан берилишидан қатъий назар «стоп» сигналини бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. Портловчи, ёнувчи, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, осон алангаланувчи ва бошқа хавфли юкларни, шунингдек уларнинг зарарсизлантирилмаган тараларини ташиш «Йўл ҳаракати қоидалари» ва «Автомобиль тарнспортида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидаларга» мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Цистерналардан кислоталар ва бошқа хавфли юкларни қуйиб олиш ёки уларни таралар билан тушириш мазкур Қоидаларнинг 17-иловасини 1-банди талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203. Кислотали, ишқорли ва суюқ ёнмас химикатларнинг бутилларини мазкур Қоидаларнинг 53-банди талабларига мувофиқ саватчалар ёки ёғоч панжараларда ташиш зарур. Бутиллар автомобиль кузовида ўрнатилган ва зичлаб ёпилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутилли саватларни (ёки панжараларни) бирини-бири устида (икки қаторда) ташиш вақтида синишдан биринчи қаторни сақловчи мустаҳкам қистирмасиз ўрнатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнувчи суюқликларни автомобилларда бутилларда, бидонларда, челакларда ва уларга ўхшаш идишларда ташиш ман этилади; бу мақсад учун пробкаси зич ёпиладиган металл тарадан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204. Хавфли ва оғир вазнли юкларни ташиш, шунингдек транспорт воситасини ҳаракат қилиши, агар унинг ўлчамларидан бири (юк билан ёки юксиз) қуйидагилардан ортиқ бўлса: баландлиги бўйича йўл юзасидан 3,8 m, кенглиги бўйича — 2,5 m, узунлиги бўйича — 20 m бир тиркамали (ярим тиркамали) автопоезд учун, 24 m икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоезд учун ёки юк транспорти воситаси габаритининг орқа нуқтасидан 2 m дан ортиқ чиқиб турган бўлса, «Ички Ишлар Бошқармаси. Йўл ҳаракати хавфсизлигининг Бош бошқармаси»дан рухсат олингандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205. Юк ортувчи (авто ва электр юк ортувчи) механизмларни бошқаришга 18 дан ёш бўлмаган, юк ортувчи механизмларнинг тузилиши ва эксплуатация қилиниши бўйича ўқитилган ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат этилади. Электр юк ортувчи механизмларнинг ҳайдовчилари электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк ортувчиларни эксплуатация қилиниши ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206. Оғирликларни механизациялашган усулда юклаш, тушириш ва жойдан -жойга кўчириш мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Оғирликларни қўлда ортиш-тушириш ва жойдан-жойга кўчириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207. Юкларни қўлда кўтаришда ва жойдан-жойга кўчиришда амалдаги қонунчилик билан ўрнатилган оғирликларни ташиш меъёрларига, яъни аёллар учун оғирликларни қўлда кўтаришга ва ташишга чегаравий рухсат этилган санитария меъёрлари ва ўсмирлар учун оғирликларни қўлда кўтаришга ва ташишга чегаравий рухсат этилган санитария меъёрларига (2006 йил 29 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат бош санитария шифокори томонидан 0115-01 ва 0116-01 рақамлари билан тасдиқланган) риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208. Юкларни жойдан-жойга кўчириш йўлларини тоза ҳолатда сақлаш зарур; уларни ахлатлар ва нарсалар билан тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209. Барча такелаж мосламаларидан (катоклар, кўприкчалар, замбилғалтак, канатлар ва б.), шунингдек ломлар, беллар ва бошқалардан фойдаланилганда ишларни бошлашдан олдин уларнинг ишга яроқлилигини текшириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210. Ғилдираб кетадиган юкларни (қувурлар, бочкалар) автомашиналар ва платформаларга юклашда арқонлар билан ушлаб туриш билан бирга қияланган майдончалар ва ходачаларни қўллаш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211. Қияланган юза бўйича туширилаётган ёки кўтарилаётган юк остида туриш ман этилади. Хар доим ундан четда туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212. Юкларни туширишда ва юклашда қўлланиладиган арқон, юк оғирлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак. Юк тушириш тезлигини автомашина кузовида (платформада) турган ишчилар ростлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213. Бир вақтнинг ўзида автомашинадан ёки платформадан юкларни тушириш ва ундан олдин туширилган юкни олиб қўйиш (бошқа жойга кўчириш) ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214. Тўлдирилган шиша бутилларни албатта икки ишчи ташиши шарт. Бутилни савати билан биргалиқда махсус ёғоч яшикларда ёки ўртасида чуқурчаси бор, атрофи ёғоч катак билан ўралган ва бутилнинг 2/3 қисми жойлашиши зарур бўлган махсус замбилда ташиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа масофаларга ва зиналар бўйича бутилни икки ишчига, олдиндан саватча таги ва дастаклари текширилгандан кейин рухсат этилади. Бутилни махсус аравачада ташишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
215. Ёғоч бочкаларни ерда думалатишда, уларни чамбараги ёнидан итариш керак; бочкани четидан тортишга рухсат этилмайди; оғир бочкаларни роликларда ёки катокларда жойдан-жойга кўчириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216. Ишлаб чиқариш хоналарида узун ўлчамли юкларни қўлда ташиш алоҳида вазиятларда ва кам ҳажмли ишларда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узун ўлчамли юкларни махсус қисқич кўринишидаги ушлаб турадиган мосламалар ёрдамида ташиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узун ўлчамли юкларни қўлда (елкада) ташиш бир ҳил бўйли бўлган бир неча ишчиларга рухсат этилади. Ташиш ва тушириш вақтида ишчилар юкнинг бир томонида бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни беллар дастагида, ломларда ва бошқаларда ташиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217. Юкларни ортиш-тушириш ишлари сутканинг қоронғи вақтида бажарилаётганда барча иш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 6. Баландликда, ҳавозада, тўшамада ва бошқа мосламаларда туриб ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218. Ҳавозалар, тўшамалар ва бошқа мосламалар «Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидалари» ва КМК 3.01.02 «Қурилишда хавфсизлик техникаси», ГОСТ 27321 «Қурилиш-монтаж ишлари учун устунли тиркалган ҳавозалар», ГОСТ 24258 «Тўшама воситалари. Умумий техник талаблар»га мувофиқ бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219. Баландликда ишлаш учун мўлжалланган ҳавозалар, тўшамалар ва бошқа мосламалар инвентарли бўлиши ва намунавий лойиҳалар бўйича тайёрланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвентар ҳавозалар, тўшамалар ва кажавалар ишлаб чиқарган заводнинг (корхонанинг) паспортига эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноинвентар ҳавозалар алоҳида вазиятларда ва уларнинг турғунлиги, шунингдек уларнинг барча асосий элементларининг мустаҳкамлигига ҳисоблар мавжудлигида индивидуал лойиҳа бўйича қурилиши мумкин. Лойиҳада хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича муҳандис-инспекторнинг имзоси бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавозалар лойиҳаси уни ишлаб чиққан корхона ёки ташкилотнинг бош муҳандиси, шунингдек уни ишлаб чиқаришга берган корхона ёки ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220. Ҳавозалар ва тўшамалар қисмларга ажратиладиган металлдан ва ёғочдан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизиган юзалар ёки ускуналар элементлари ёнида ҳавоза ва тўшамаларни қуриш зарур бўлганда, ҳавозаларнинг ёғоч қисмлари ёнишдан ҳимояланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Ҳавозалар, тўшамалар ва юк кўтариш майдончаларга қўйиладиган юклама лойиҳа (паспорт) бўйича белгиланганидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ҳавозалар ва тўшамаларда йўл қўйиладиган юклама кўрсатилган плакатлар ва уни жойлаштириш схемалари бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўшамаларда одамларнинг бир жойда тўпланиб туришига йўл қўйилмайди. Ҳавозаларга қўшимча юкламалар (материалларни кўтариш учун машиналардан, юк кўтарувчи майдончалардан ва б.) тушириш зарур бўлган ҳолларда, уларнинг конструкциясида ушбу юкламалар ҳисобга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222. Ҳавозалар ва тўшамалардаги ёпмалар уларнинг кўндаланг рейкаларига маҳкамланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавозалар ва тўшамаларнинг ёпмалари ер ёки том сатҳидан 1,3 m ва ундан юқорида жойлашган бўлса, улар иш тўшамасидан камида 1,1 m баландликда мустаҳкамланган қўл ушлагич, бир горизонтал оралиқ элементли ва баландлиги камида 15 cm бўлган борт тахтасидан иборат устун ва панжарали тўсиқларга эга бўлиши, тахталар ўртасидаги оралиқ 5 mm дан кўп бўлмаслиги шарт. Ҳавозаларнинг ва тўшамаларнинг зиналари ва қопламалари вақти-вақти билан иш вақтида ва ҳар куни иш тугагандан кейин ахлатлардан, қиш вақтида қордан ва муздан тозаланиши ва зарур бўлганда уларга қум сепилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223. Демонтаж қилинаётган ускуналарнинг қисмларини (қувурлар, қоплама қисмлари, изоляция ва б.) ва ахлатларни тепадан ташлаб юбориш ман этилади. Ускуналарнинг демонтаж қилинган қисмлари ва ахлатларни ёпиқ қутиларда ва контейнерларда механизацияланган усул билан ёки ёпиқ тарновлардан чиқариб ташлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224. Баландлиги 4 m ва ундан юқори бўлган ҳавозалар фақат уларни комиссия томонидан қабул қилиниб, далолатнома расмийлаштирилганидан кейин эксплуатацияга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, таъмирлашни пудратчи ташкилот ўзи қурган ҳавозада бажарадиган бўлса, уларни пудратчи ташкилот буйруғи билан тайинланган комиссия эксплуатацияга қабул қилади. Бундай вазиятда комиссияга пудратчи ташкилотнинг муҳандис-техник ходими раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавоза энергетика корхонаси томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича пудратчи ташкилотлардан бири томонидан қурилган бўлса, унда ҳавозани корхона бўйича буйруқ билан тайинланган ва энергетика корхонасининг муҳандис-техник ходими раҳбарлик қиладиган комиссия эксплуатацияга қабул қилади. Комиссия таркибига, шунингдек ходимлари ушбу ҳавозада ишлайдиган бошқа пудратчи таъмирловчи ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавозаларни қабул қилиш далолатномаларини ҳавозаларни эксплуатацияга қабул қилаётган ташкилотнинг бош муҳандиси тасдиқлайди. Далолатнома умумий наряд (наряд) бўйича иш раҳбарида сақланади. Пудратчи-таъмирловчи ташкилот томонидан ўз эҳтиёжлари учун қурилган ҳавозаларни қабул қилиш далолатномасини ушбу ташкилотнинг участка (цех) бошлиғи томонидан тасдиқланишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома тасдиқланишига қадар ҳавозаларда ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225. Ҳавозаларда бир нечта ташкилотлар ишлаганда, уларнинг ҳолати учун ҳавозаларни эксплуатацияга қабул қилган ташкилот жавобгарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226. Баландлиги 4 m гача бўлган ҳавозалар ва тўшамалар фақат уларни иш раҳбари қабул қилгандан кейин ва шакли мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида кўрсатилган «Ҳавозалар ва тўшамаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш журналида» ёзиб қўйилганидан кейин эксплуатацияга қабул қилишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227. Ҳавозаларда бир ой ва ундан ортиқ вақт ишланмаганда, шунингдек ёмғир ёққандан кейин, ёки йилнинг совуқ даврида ҳаво исигандан кейин, унинг асоси деформацияланганда улар тузатилиши ва қайта қабул қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228. Эксплуатация қилиш жараёнида ҳавозалар ҳар куни ишлар раҳбари томонидан кўриб чиқилиши ва натижалари кўриб чиқиш журналида ёзиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядлар ёки оралиқ нарядлар бўйича бир нечта пудратчи ташкилотлар ҳавозаларда ишлаганда, наряд ёки оралиқ наряди бўйича ҳар бир иш раҳбари ҳар куни ҳавозаларни кўриб чиқиши ва натижаларни кўриб чиқиш журналида ёзиб қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журнал умумий наряд (наряд) бўйича иш раҳбарида сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229. Тасодифий тагликларда (яшиклар, бочкалар ва б.) туриб ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230. Қисқа муддатли ишлар бажарилиши зарур бўлганда (такелаж қурилмаларини осиш ва ш.ў.) пол сатҳидан (иш майдончасидан) 1,3 m баландликда ва ундан юқорида ишлар тўшамасиз бажарилаётганда сақлаш камарини қўллаш мажбурийдир. Ишчиларга қаердан чиқиш, сақлаш камарининг карабинларини қаерга илиш тўғрисида йўриқнома берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш камарларида кейинги синаш санаси кўрсатилган ёрлиқ бўлиши шарт. Синаш тўғрисида белги бўлмаса, синаш муддати ўтиб кетган бўлса ёки кўриб чиқилаётганда нуқсон борлиги аниқланса, сақлаш камаридан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Кран илгагига осиб қўйилган юкни ҳавозаларга урилишининг олдини олиш учун, ҳавозанинг бевосита олдида стрела қайилиши билан бир вақтда юкни кўтариш (тушириш) ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни кўтариш ва тўшамага туширишни минимал тезликда, равон, турткиларсиз амалга ошириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232. Ҳавозаларни йиғиш ва қисмларга ажратиш наряд бўйича иш бошининг раҳбарлиги ва кузатуви остида бажарилиши шарт, бунда ишларни бажариш лойиҳасида назарда тутилган кетма-кетликка риоя қилиниши шарт. Ҳавозаларни йиғишда ва қисмларга ажратишда наряд бўйича иш раҳбари томонидан иштирок этувчи ишчиларга ишларни олиб бориш усули ва кетма-кетлиги, ҳамда хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавозалар ва тўшамалар ўрнатилаётган ва қисмларга ажратилаётган жойга бегона шахсларнинг кириши ман этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233. Баландликда ишлар бажарилаётган вақтда пастда ўтиш ман этилган ва хавфли зона тўсилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Панжарали майдончада ишлаётганда, улардан асбоблар ва материаллар тушиб кетишининг олдини олиш учун ўтиш жойларида зич тахтали қоплама ёпилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234. Вертикал бўйича ишлар биргаликда бажариладиган бўлса, пастда жойлаштирилган иш жойлари тегишли ҳимоя қурилмалари (тўшамалар, тўрлар, тўсқичлар) билан жиҳозланган бўлишлари шарт, улар вертикал бўйича юқорида жойлашган иш жойидан 6 m дан ортиқ бўлмаган масофада ўрнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баландлиги 6 m ва ундан юқори бўлган ҳавозаларда иш бажарилаётганда камида икки тўшама бўлиши керак: ишчи (юқори) ва ҳимояловчи (пастки), бино ва иншоотларга тиралган ҳавозалардаги ҳар бир жой, булардан ташқари, иш тўшамасидан баландлиги бўйича 2 m дан ортиқ масофада жойлашган тўшама билан юқоридан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235. Металл ҳавозалардан 5 m дан кам масофада жойлаштирилган электр симлари, ҳавозалар ўрнатилиши ва қисмларга ажратилиши вақтида токсизлантирилган ва ерга уланган ёки қобиққа киритилган ёки демонтаж қилинган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236. Вақтинча иш бажарилмаётган ҳавозалар ва тўшамалар ишга яроқли ҳолда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237. Юқоридаги ишларни мустақил бажаришга, ёши 18 дан кам бўлмаган, соғлиғига тўғри келадиган, юқорида ишлаш бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлган ва учинчи тариф разрядидан кам бўлмаган тариф разрядига эга шахсларга (ишчилар ва муҳандис-техник ходимларга) рухсат этилади. Биринчи марта юқорида ишлашга рухсат берилган ишчилар 1 йил мобайнида корхона раҳбарининг буйруғи билан тайинланган тажрибали ишчиларнинг бевосита назорати остида ишлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238. Баландлиги 4 m гача бўлган кичик ҳажмли ва қисқа муддатли ишлар «Қурилиш-монтаж ишлари учун устунли тирама ҳавозалар» ГОСТ 27321 талабларига мос бўлган нарвонлардан ва қўш оёқли нарвонлардан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239. Кўчма тирама нарвонларда ва қўш оёқли нарвонларда туриб пайвандлаш ишларини, электр ва пневматик асбобларни қўллаш билан ишларни бажариш, шунингдек қурилиш-монтаж пистолетлари билан ишлаш ман этилади. Бундай ишларни бажариш учун панжара билан ўралган юқорисида майдончали ҳавозалар ёки қўш оёқли нарвонларни қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240. Тирама нарвон бўйлаб юкни кўтариш ва тушириш ва унда асбобларни қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241. Транспорт воситалари ёки одамлар тез-тез ўтиб турадиган жойларда тирама нарвонда туриб ишлаганда, учида махсус учликлар борлигига қарамай тасодифан итариб юборилиши оқибатида йиқилиб тушишининг олдини олиш учун нарвон ўрнатилган жойни тўсиш ёки қўриқлаб туриш керак. Нарвон силлиқ плиткали полда ўрнатилганда, уни мустаҳкамлаш имкони бўлмаган вазиятда, нарвоннинг асосида уни турғун ҳолатда ушлаб туриш учун каска кийган ишчи туриши керак. Бошқа вазиятларда нарвонни пастда туриб қўл билан ушлаб туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарвон зинапояларида бир кишидан ортиқ одам туриши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242. Одамларни кўтариш учун осма ва кўчма ҳавозалар ва кажаваларни, фақат улар синалгандан кейин эксплуатация қилишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243. Кўчма ҳавозалар ва кажаваларни кўтариш ва тушириш учун хизмат қиладиган лебедкалар «Юк кўтарувчи кранларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари» талабларига мувофиқ бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244. Трослар (канатлар) кажавага ёки кўчма ҳавозаларга ва лебедканинг барабанига бириктирилган жойларда маҳкам мустаҳкамланган бўлиши керак. Кажавалар ва кўчма ҳавозаларни кўтаришда тросларнинг ҳаракати эркин бўлиши керак. Тросларни чиқиб турган конструкцияларга ишқаланишига рухсат берилмайди. Лебедка ва кўчма ҳавозалардан туриб иш бажарилмаётган пайтда, улар ерга тушириб қўйилган бўлиши керак. Кажавалар ва ҳавозалар жойдан-жойга кўчирилганда тросни лебедка барабанига тўғри ўралишини назорат қилиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245. Кажавалар ва кўчма ҳавозаларни кўтариш ва тушириш учун қўлланиладиган лебедкалар, пойдеворда мустаҳкамланган бўлиши ёки иккиланган ишчи юкламасида уларнинг турғунлигини таъминлаш учун балласт билан таъминланган бўлиши керак. Балласт лебедканинг рамасида маҳкам мустаҳкамланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лебедкаларга бегона одамларнинг яқин келиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246. Осма кажавалар тўрт томондан баландлиги 1,2 m дан кам бўлмаган тўсиқ билан ўралган бўлиши керак. Кажава тўсиқларида эшик ўрнатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
247. Ҳар куни ишни бошлашдан олдин кажавалар, кўчма ҳавозалар ва канатларнинг ҳолати текширилиши ва ишчи канатни узилиш имитацияси бўйича синов ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248. Осма ва кўчма ҳавозалар, кажавалар, нарвонлар ва бошқа мосламалар қабул қилишдаги ва даврий синовлардан ўтказилиши шарт. Қабул қилишдаги ва даврий синовлар ҳажми ва дастури норматив-техник ҳужжатларда белгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 7. Пайвандлаш ишлари ва кавшарлаш лампаси билан ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249. Электр пайвандлаш, газалангали ва бошқа оловли ишлар бажарилаётганда қуйидаги ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши шарт: «ССБТ. Электр пайвандлаш ишлари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.003, Ацетилен, кислород ишлаб чиқаришда ва металларга газалангали ишлов беришда хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари, газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари, босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари, халқ хўжалиги объектларида пайвандлаш ва бошқа олов ишлари ўтказилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, металларни пайвандлашда, суюлтириб қоплашда ва кесишда санитария қоидалари, «Қурилишда хавфсизлик техникаси» КМК 3.01.02 ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари» (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 йил, 27- сон, 317 - модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250. Пайвандлаш ускуналари қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт: «ССБТ. Металлларга газалангали ишлов бериш ва термик чанглатиш билан қоплаш учун ускуналар ва аппаратлар. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.008, «ССБТ. Плазмали ишлов бериш учун электрпайвандлаш қурилмалари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.007.8, «ССБТ. Ацетилен қувурлари. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.060, «ССБТ. Газсимон кислород билан ишловчи ускуналар. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.052 ва «Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари» .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251. Ишлаб турган ускуналар зонасидаги ва ишлаб чиқариш хоналаридаги ускуналарда оловли ишлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган наряд бўйича бажарилиши шарт. Наряднинг «Хавфсизлик чораларини таъминлаш учун» сатрида иш жойини тайёрлаш ва хавфсизлик чоралари бўйича тадбирлардан ташқари ёнғин хавфсизлиги талаблари кўрсатилиши шарт. Бу вазиятда наряд бир вақтнинг ўзида пайвандлаш ишларини ўтказишга ҳам рухсат бўлади. Ёнғин хавфини даражаси бўйича иш жойининг тавсифига боғлиқ ҳолда наряд ёнғин хавфсизлиги хизматининг вакили ёки корхонанинг ёнғин хавфсизлиги учун масъул қилиб тайинланган вакили томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оловли ишларни бажариш учун цех бошлиғи (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс), ёнғин хавфи бор ускуналарда эса бош муҳандис (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) наряд бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 8. Ускуналарни дефектоскопия қилишда хавфсизлик чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Дефектоскопия бўйича ишларга, ишларни хавфсиз олиб бориш ва шахсий гигиена қоидалари бўйича ўқитилган ва «Билимлари текширилиши ҳақидаги гувоҳномада» ушбу ишларни бажаришга ҳуқуқи борлиги тўғрисида белгига эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253. Радиоизотопли дефектоскоплардан фойдаланиб бажариладиган барча турдаги ишлар радиоизотопли дефектоскопия бўйича санитария меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 9. Ер остидаги иншоотларда ва резервуарларда ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254. Барча ер остидаги иншоотларда ишлашга рухсат беришдан олдин бевосита иш зонасидаги ҳавонинг таркибида энг кўп бўлиш эҳтимолига эга бўлган зарарли моддаларнинг борлиги текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер остидаги газ қувурларининг яқинида (ундан икки томонга 15 m гача масофада) жойлашган ер остидаги иншоотлар учун текшириш муддатлари, уларга хизмат кўрсатиш ва уларга одамларни тушириш тартиби корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқнома билан белгиланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ қувурига ёндош бўлган иншоотларнинг бирида газ борлиги аниқланса, уларни шамоллатиш чоралари кўрилиши шарт. Шу билан бирга, қўшимча равишда, газ қувуридан 50 m радиус масофадаги ер остидаги қолган иншоотларда газ мавжудлиги текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255. Ер остидаги иншоотларда тез-тез учраб турадиган портлаш хавфи бўлган ва зарарли газларнинг тавсифлари мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256. Ҳар бир цехда (районда, участкада) газ хавфи бор ер ости иншоотларининг рўйхати цех (район, участка) ходимларига маълум қилинади. Рўйхат цехда (районда, участкада) кўринадиган жойга осиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ер остидаги газ хавфи бор иншоотлар технологик схемада ва маршрут картасида белгиланган бўлиши шарт. Газ хавфи бор ер остидаги иншоотларнинг люклари бўялган бўлиши шарт (люкнинг иккинчи қопқоғини ёки унинг цилиндрли қисмини сариқ рангга бўяш тавсия этилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257. Ер остидаги иншоотнинг ёки резервуарнинг ҳавосида энг кўп бўлиши эҳтимолига эга бўлган зарарли моддалар борлигини газоанализатор асбоби билан аниқлаш керак. Ҳаво намунасини ер остидаги иншоотга ёки резервуарга тушириладиган шланг ёрдамида олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер остидаги иншоотнинг ёки резервуарнинг ҳавосида кислород етарлиги эканлигини аниқлаш учун газдан хавфсиз бўлган бензинли ЛБВК лампасини қўллашга рухсат этилади. ЛБВК лампаси билан ишлаш завод йўриқномаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258. Ҳаво намуналарини ер остидаги иншоот ёки резервуарларнинг энг ёмон вентиляцияланадиган юқори ва пастки қисмларидан олиш керак. Намуна юқори зонадан олинаётганда шланг учини ичкарига 20—30 cm масофага тушириш керак. Бу ҳолда ҳаводан зичлиги кам бўлган зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш мумкин. Ҳаводан оғир бўлган зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш учун ер остидаги иншоотнинг пастки зонасидан ҳаво намунасини олиш керак, бунинг учун шлангнинг учи полдан (тупроқдан) дан ортиқ бўлмаган масофага туширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259. Ҳаво намунасини олиш учун ер остидаги иншоотлар ва резервуарларга тушиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260. Ер остидаги иншоотда ва резервуарда иш бошлашдан олдин ва иш давомида уларни табиий ва мажбурий шамоллатилишини таъминлаш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камералар ва каналларни табиий шамоллатиш камида иккита люкни очиш, ҳамда уларнинг олдида ҳаво оқимини йўналтирувчи махсус тўсиқларни ўрнатиш билан ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер остидаги иншоотда ва резервуарнинг ҳавосида зарарли моддалар мавжудлигида ёки улардаги ҳаво ҳарорати 33°C дан юқори бўлганда, мажбурий шамоллатиш амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий шамоллатиш кўчма вентилятор ёки компрессор билан ер остидаги иншоот ва резервуарлардаги ҳавони 10 — 15 min давомида тўлиқ алмаштириш йўли билан таъминланиши мумкин. Ер остидаги иншоотга туширилган вентиляторнинг шланги пол сатҳигача 25 — 30 cm га етмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар табиий ва мажбурий шамоллатиш зарарли моддаларни тўлиқ чиқариб ташлашни таъминламаса, ер остидаги иншоотга ёки резервуарга фақат шлангли газ ниқобида тушишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261. Ер остидаги иншоотни ёки резервуарни кислород билан шамоллатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
262. Транспорт юрадиган йўл қисмида жойлашган ер остидаги иншоотларнинг очиқ люкларидан камида 10 — 15 m масофада транспорт ҳаракат қиладиган иккала томонга огоҳлантирувчи белги ўрнатилиши шарт. Аҳоли турадиган пунктлардан ташқарида, иш ўтказилаётган жойдан 50 m дан кам бўлмаган масофада, транспорт ҳаракат қилаётган томонда қўшимча огоҳлантирувчи йўл белгиси ўрнатилади. Иш бажарилаётган жой тўсиб қўйилган бўлиши шарт. Сутканинг қоронғи вақтида ва кўриниш шароити етарли бўлмаганда, огоҳлантирувчи йўл белгилари, шунингдек иш бажарилаётган жой ёнидаги тўсиқлар 42 Vдан юқори бўлмаган кучланишли лампалар билан ёритилган бўлиши шарт. Тўсилган зона қиш вақтида қордан ва муздан тозаланган ҳамда устидан қум сепилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
263. Ер остидаги иншоотларда ва резервуарларда ишлашга ходимларга рухсат беришдан олдин, улар орқали газ, кислота ва бошқа агрессив моддалар тушиши эҳтимоли бор қувурлар узилган бўлиши шарт ва уларнинг фланецли бирикмаларида тиқинлар ўрнатилиши, ёпилган беркитувчи арматураларда эса «Очилмасин — одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер остидаги иншоотни ёки резервуарни, улар орқали сув, буғ, мазут ва ҳоказолар тушиши эҳтимоли бор қувурлардан узиб қўйиш мазкур Қоидаларнинг 11-иловасини 1-бандига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264. Ер остидаги иншоотни ёки резервуарнинг люкини очишда шамол томонида (шамолга орқа томон билан) туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда бўлиш вақтини, шунингдек дам олиш (ундан чиқиш) вақти давомийлигини иш шароити ва характерига боғлиқ ҳолда наряд берувчи шахс белгилайди, буни наряднинг «Алоҳида шартлар» қаторида кўрсатиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда (ёқилғи ва мойлар сақланиши учун резервуарлардан ташқари) ҳаво ҳарорати 33оC дан юқори бўлганда алоҳида вазиятларда (аварияларда, агар у одамлар ҳаётига, ускуналарнинг бузилишига ва бошқаларга хатарли бўлса), иш раҳбари рухсати билан ва унинг бевосита раҳбарлигида ходимларнинг куйишини олдини олиш учун зарур чоралар кўрилиши билан рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ҳаво ҳарорати 33 °C дан юқори бўлганда иссиқ махсус кийимда ишлаш керак. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда суюқ муҳит мавжуд бўлганда резинали пойабзалдан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда сув сатҳи 200 mm дан юқори бўлса (пол сатҳидан), шунингдек сув ҳарорати 45 °C дан юқори бўлса, уларда ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаш учун, шунингдек даврий кўриб чиқиш учун йўриқнома олган бригада тайинланган бўлиши шарт, унинг таркибида камида 3 киши бўлиши шарт, улардан икки киши люк олдида туриши ва ишлаётганнинг ҳолати ва шлангли газ ниқобининг ҳаво олувчи патрубкасини назорат қилиб туришлари шарт. Бегона шахсларга иш жойига яқинлашиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда одам бор бўлганда, кузатиб турувчилар ер остидаги иншоот ёки резервуар люки олдидан кетиб қолишга ва бошқа ишларга алахсишга ҳақлари йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта узунликка ёки чуқурликка эга бўлган ер остидаги иншоотда ишлаётганни кўз билан кузатиб туришнинг иложи бўлмаса, у билан қабул қилинган сигналлар (мазкур Қоидаларнинг 274-бандига қаранг) ёки телефон ёрдамида алоқа ташкил этилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишлаб турган одам ўзини ёмон ҳис қилиб қолган бўлса, у ишни тўхтатиши ва юзага чиқиши шарт, бунда кузатувчи яқинда турган ходимларни жалб қилиб унга ёрдам бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жабрланганнинг олдига тушиш зарур бўлса, кузатувчилардан бири юқорида қолган бошқа кузатувчига қутқариш арқонининг бир учини бериш билан газ ниқобини ва қутқариш камарини кийиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270. Ишни бошлашдан олдин газ ниқоби ва шланглар созлигини текшириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавони мажбурий берувчи газ ниқобида, шунингдек ҳаво пуфлагичи ва уларнинг юритмалари ишга яроқлиги текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ ниқоби ва шлангнинг герметиклиги газ ниқоби кийилган ҳолатда шланг учини қўл билан қисиш йўли билан текширилади. Агар бу ҳолатда нафас олишнинг иложиси бўлмаса, демак газ ниқоби соз ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271. Ер остидаги иншоотга ёки резервуарга тушишдан олдин, газ ниқоби маскасининг нафас олиш клапанига ҳавони олиб келувчи гофрланган шланг белдаги камарга мустаҳкамланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ ниқобининг ҳаво олувчи патрубкалари зарарли моддалар чиқаётган ёки чиқиши мумкин бўлган жойдан шамол келаётган томонида жойлаштирилган бўлиши керак ва шундай мустаҳкамланган бўлиши керакки, унда тупроқ юзасидан чанг сўрилиши истисно бўлиши шарт. Вентилятор ёрдамида ҳавони бериш имконияти бўлмаганда, шланг узунлиги 15 m дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шланг кескин эгилишларга эга бўлмаслиги ёки бирон-нарса билан қисилмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ҳавони анализ қилиш портлашдан ҳимояланган турдаги газанализаторини қўллаш билан ўтказилиши шарт, улар йўқ бўлганда эса - ҳаво намунасини олиш ва уни иншоот ёки резервуардан ташқарида анализ қилиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273. Ер остидаги иншоотларда ёки резервуар ичида ишлаганда қутқариш камарлари ва арқонларини қўллаш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутқариш камарларида орқа томондан елка камарлари ва уларнинг кесишишида қутқариш камарини боғлаш учун ҳалқа бўлиши шарт. Камар шундай мосланиши керакки, бунда ҳалқа одам курагидан паст бўлмаган жойда жойлашсин. Елка камарларисиз бел камарларини қўллаш ман этилади. Қутқариш арқонининг бошқа учи кузатувчининг қўлида бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274. Газ хавфли ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаётган ва кузатувчи орасида алоқа боғлаш учун қуйидаги сигнализация қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотда ишлаётган одам қутқариш арқонини бир марта тортиб қўйса бу «Шланг ва арқонни торт» дегани бўлади. Бунда тортишни, кузатувчи томонидан сигнал (бир тортиб қўйиш) берилганидан ва ер остидаги газ хавфли иншоот ёки резервуардан бир тортиш жавоб олингандан сўнг бошлаш мумкин. Агар жавоб қайтиб келмаса, унда фақат шланг ва арқонни эмас, балки ишлаб турган одамни ҳам тортиб чиқаришни бошлаш керак, чунки бир тортиш у йиқилганида содир бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки марта тортиш «Шланг ва арқонни тушир» деган сигнални билдиради. Бундай сигнални газхавфли ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаётган одам, унга жойдан-жойга ўтиш зарур бўлганда беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч марта тортиш «Ҳамма нарса жойида» деганни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арқон ва шлангни ер остидаги иншоотда ёки резервуарда туриб ишлаётган тортади, шунинг учун кузатувчи арқон ва шлангни жойдан-жойга силжишига халақит бермаслигига ва тушиб кетишга йўл қўймасдан ушлаб туриши шарт. Ишлаб турган одам ҳаракатни тўхтатганда, у уч марта тортиш билан сигнал бериши керак, бу «Ҳамма нарса жойида» деганни билдиради. Кузатиб турувчи арқон ва шланг ҳаракати тўхтаганда сигнал олмагандан кейин, ишлаб тургандан бир тортиб қўйиш билан савол бериши керак, бунга у арқонни уч марта тортилиши билан жавоб олиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувчи томонидан қутқариш арқонини бир неча марта қайта тортилиши, газхавфли ер остидаги иншоотда ёки резервуарда ишлаётган одам люк олдига келиши ёки юқорига кўтарилиши кераклигини англатади. Резервуар ичида ишлаб турган берган худди шундай сигналлар уни тортиб олишни талаб қилаётганини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275. Кузатиб турувчилар шамол томонида жойлашиши, ишлаб турган ишчининг аҳволидан вақти-вақти билан хабар олиб туришлари ва унинг сигналлари бўйича қутқариш арқони ва шлангни тушириши ёки ташқарига тортишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
276. Агар, шамоллатишга қарамасдан, асбоб зарарли моддалар мавжудлигини қайд этса, унда зарарли моддалар келиб туриши бартараф этилишига қадар ва қайта текшириш билан улар йўқлигини тасдиқланишига қадар ер ости иншоотида ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучайтирилган шамоллатиш билан ер остидаги иншоотда зарарли моддалар келиб туришини бартараф этиш мумкин бўлмаса, унга фақат шлангли газ ниқобида ва мазкур Қоидаларнинг 104-банди талабларига риоя қилган ҳолда тушиш ва ишлаш лозим. Газ хавфли ишлар Ўзбекистон Республикасининг газ хўжапигида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277. Ер ости люкларини бевосита қўллар билан, гайка калитлари ва бунинг учун мўлжалланмаган бошқа нарсалар билан очиш ва ёпиш ман этилади; бунинг учун узунлиги 500 mm дан кам бўлмаган махсус илгаклардан фойдаланиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278. Иш тугатилгандан кейин люкларни ёпишдан олдин, иш раҳбари ва иш боши ер остидаги иншоотда ёки резервуарда бехосдан ишчилардан кимдир ёки материаллар, асбоблар ва бошқа нарсалар қолиб кетмагани тўғрисида ишонч ҳосил қилишлари шарт. Ер остидаги иншоотда ёки резервуарда иш тугатилганидан кейин люкларни очиқ қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 10. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279. Иссиқлик алмашуви аппаратларини навбатдаги шаҳодатлаш муддати тугагандан кейин ёки ишончли ва хавфсиз ишлашига хавф солувчи нуқсонлар аниқланганда, уларнинг ҳимоя элементлари ва сатҳ ростлагичлари мавжуд бўлмаса ва носоз бўлганда уларни эксплуатация қилиш ман этилади, ҳамда ман этиш сабабларини кўрсатиб, иссиқлик алмашуви аппаратларининг паспортида бу ҳақда ёзиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
280. Барча қувурлар ва иссиқлик алмашуви аппаратлари юқори нуқталарида ҳавони чиқарувчи, пастки нуқталарида ва туриб қолган зоналарида — бевосита ҳаво билан бирлаштирилган, дренаж қурилмасига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ишлаб турганда босим остида бўлган, аппаратнинг айрим элементлари бириктирмаларининг нозикликларини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган ишларни ёки таъмирлашни ўтқазиш ман этилади, бундан мазкур Қоидаларнинг 11 - иловасининг 8-бандида қайд этилган вазиятлар истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282. Иссиқлик алмашуви аппаратларининг сақлагич клапанлари, манометрлари ва бошқа арматуралари созлигини иссиқлик алмашуви аппаратларига хизмат кўрсатиш йўриқномасига мувофиқ хизмат кўрсатувчи ходимлар текшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283. Буғ-сувли трактларда тешиклар аниқланганда, цехнинг смена бошлиғи зудлик билан хавфли зонасини аниқлаши, у ерда барча ишларини тўхтатиш, у ердан барча ходимларни олиб чиқиши, шу зонани тўсиб қўйиши ва «Ўтиш ман этилади», «Эҳтиёт бўлинг! Хавфли зона» хавфсизлик белгиларини осиб қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чоралар тўғрисида юқори турган навбатчига хабар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
284. Таъмирлашниши керак бўлган иссиқлик алмашуви аппарати ёки қувурнинг участкаси, унга буғ ёки иссиқ сув келиб тушишининг олдини олиш учун ёндош қувурлар ва ускуналар, дренаж ва айланиб ўтувчи линиялар томонидан узиб қўйилган бўлиши керак. Атмосфера билан бевосита уланадиган дренаж линиялари ва ҳавони чиқариб ташлагичлар очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285. Буғ қувурларини пуфлаш монтаж, таъмирлаш ёки ишга туширувчи-созловчи ташкилот (участка) раҳбарияти томонидан тасдиқланган ва корхона (цех) раҳбарияти билан келишилган махсус дастур бўйича амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буғ қувурларини пуфлаш учун ишлатиладиган вақтинчалик пуфлаш қувурлари, иссиқликдан узайишини ҳисобга олиб, ёпмалар ва бошқа конструкцияларга ҳисобланмаган кучларни бермасдан эркин ҳолда жойлаштирилиши керак ва ёнишни олдини олиш мақсадида улар ёғоч конструкцияларига тегиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатиш жойларида вақтинчалик қувур изоляция билан қопланган бўлиши керак. Бино чегарасидан чиқадиган қувурларнинг учидаги қисми учун ўрнатилган таянч ишончли мустаҳкамланган бўлиши керак. Буғни чиқариб юбориш жойи шундай танланиши керакки, ушбу хавфли зонада ходимлар, механизмлар ва ускуналар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуфлашни ростлаш учун буғ қувурининг пуфланаётган участкаси бошида буғли сурилма қопқоқ ўрнатилган бўлиши керак. Пуфлашни бошлашга қадар барча пуфланаётган қувур иссиқлик изоляцияси билан қопланган ва қўзғалмас таянчлар тортиб қўйилишининг сифати текширилган бўлиши керак. Буғ қувури олдидаги ҳавозалар ва тўшамалар қисмларига ажратиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита пуфлашдан олдин, ифлосланишни олдини олиш учун дренажлар ёпиқ бўлиши шарт. Буғ задвижкасини аста секин очиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидравлик уриш аломатлари пайдо бўлганда буғ қувурига буғ берилиши зудлик билан тўхтатилиши ва барча дренажлар тўлиқ очилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буғ қувурларининг пуфлашда иштирок этувчи ходимлар буғ қувури унинг қуўғалувчи таянчлари ва осмалари ҳолатини назорат қилиб туришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик пуфлаш қувурининг чиқариш қувури чиққан жойидаги ҳудуд тўсилган бўлиши ва унинг чегаралари бўйича кузатувчилар қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуфлашда иштирок этувчи ходимлар шовқинга қарши наушник ёки тиқинлар билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
286. Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 10-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 11. Айланадиган механизмларни таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287. Айланадиган механизмларни таъмирлашга тайёрланиши нарядда кўрсатилган иш бажариш шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бунда механизм тўхтатилган бўлиши шарт, механизмнинг электр двигателидан ва арматуранинг электр юритмасидан кучланиши олиб қўйилиши керак, электр двигателнинг таъминловчи кабели «Электр ускуналарни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига» мувофиқ ерга уланган ёки бириктирувчи муфта ажратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланадиган механизм ва электр двигателда бир вақтда ишлаганда муфта ажратиб қўйилган бўлиши керак. Муфтани ажратишни айланадиган механизмни таъмирлашга берилган наряд бўйича таъмирловчи ходимлар амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Механизмнинг ёпиш арматурасини (сурилма қопқоқлар, асбоблар, тўсма қопқоқлар, вентиллар ва б.) ишлар хавфсиз бажарилишини таъминловчи ҳолатга ўрнатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арматурани бошқариш юритмаларининг штурваллари занжир ёки бошқа қурилмалар ва мосламалар ёрдамида қулфга беркитилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Механизмнинг узилган юритмалари ва ишга тушириш қурилмаларидан кучланиш берилишини ва ёпиш арматураларни очиш-ёпишни ман этувчи хавфсизлик белгилари, ишлар бажариладиган жойда эса — «Шу ерда ишлаш» хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288. Электр юритмали айланувчи механизмлар таъмирлашга чиқарилаётганда электр двигателдан ва электр юритмаларидан кучланишни олиб қўйишни электротехник ходимлар бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289. Айланувчи механизмни ишлатиб кўриш ёки мувозанатлаштириш даврига тармоққа улашда механизмнинг электр двигателини авариявий узиш кнопкаси ишга туширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқдан авариявий узиш кнопкаси олдида, кузатувчи қўйилган бўлиши керак. У иш раҳбарининг сигнали бўйича механизмни тармоқдан узиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290. Айланувчи механизмни ишга туширишдан олдин, шу жумладан ишлатиб кўришдан олдин ҳам, бириктириш муфтаси йиғилган бўлиши, ҳаракат қилинадиган барча қисмларнинг тўсиқлари ўрнатилиши, хавфсизлик белгилари олиб қўйилиши, асбоб ва материаллар йиғиб олиниши ва одамлар иш жойидан чиқарилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш раҳбари нарядни цехнинг смена бошлиғига топшириши керак. Оралиқ наряд бўйича ишлаганда наряд уни берган шахсга топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Механизм ишлатиб кўрилгандан кейин (унда ишларни давом эттириш зарур бўлса) иш жойи, нарядда кўрсатилган ишларни бажариш шартларига мувофиқ янгидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291. Айланувчи механизм роторини мувозанатлашда, фақат ротор айланишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилгандан кейин, юкларни осиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292. Махсус мувозанатлаш станокларида тутунсўрғичлар ёки вентиляторлар роторларини статик мувозанатлаштиришдан олдин ротор йиқилишига тўсиқлик қилувчи тиргаклар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293. Пастга тушувчи газ йўлига чиқишга эга бўлган вентилятор, тутунсўрғич ичида ишлашга фақат ушбу газ йўлини мустаҳкам тўшама билан ёпилгандан ва ротор айланиб кетишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилгандан кейин рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294. Тортиш-пуфлаш машиналарининг роторларини чиқариб олиш учун қўлланадиган мосламалар «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг талабларига мос бўлиши керак. Тортиш-пуфлаш машиналарининг роторларини чиқариб олиш зонасидан одамлар четга чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295. Тортиш-пуфлаш машиналарида 1,3 m ва ундан юқоридаги таъмирлаш ишлари мазкур Қоидаларнинг III бобининг 6-параграфи талабларига мувофиқ ҳавозалар ва тўшамалардан амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296. Тортиш-пуфлаш машиналарининг броняси алмаштирилаётганда ва куракчаларни металл билан суюлтириб қоплашда корпус қопқоқлари очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297. Ишчи ғилдиракларнинг обечайка фаскаларининг юзаларини ва куракчаларни пайвандлашдан олдин тозалаш учун силлиқлаш машиналари қўлланилганда тегишлича «ССБТ. Пневматик қўл машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.010 ва «ССБТ. Қўл электр машиналари. Ишчи асбоби айланиш ҳаракатли силлиқлаш, дискали ва силлиқлаш ва ялтиратиш машиналарини синаш усуллари ва умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.013.3 талабларига риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куракчалар прихваткасини ишчи ғилдирак обечайкасида ўрнатилган кондуктор ёрдамида амалга ошириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298. Тортиш-пуфлаш машиналарининг роторида бевосита барча пайвандлаш ишлари ерга уланган роторда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299. Тортиш-пуфлаш машиналари куракчаларини металлни суюлтириб қоплашда металл куйишидан ва электропайвандловчига эритилган металл тушишидан эҳтиёт бўлиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Роторни чиқармасдан тегирмон ичидаги болғалар ва тортиш-пуфлаш машиналарининг куракчаларини суюлтирилган металл билан қоплашни керакли ҳаво алмаштирилишини таъминловчи вентиляция мавжудлигида, ва электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга ёки ундан юқори гуруҳга эга бўлган кузатувчи назорати остида амалга ошириш керак; кузатувчи тегирмон ёки тортиш-пуфлаш машинанинг ташқарисида туриши керак. Тегирмон ёки тортиш-пуфлаш машинанинг ичида турган электрпайвандчи страховка арқонли қутқариш белбоғида бўлиши керак, арқонни учи кузатувчида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 12. Иссиқлик изоляциялаш ва қоплаш ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300. Ишлаб турган ускуналарда иссиқлик изоляциялаш ишларини ўтказиш ман этилади, иссиқлик изоляциясини ҳимоя қатлами билан қоплаш ва кожухлаштириш ишлари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускуналар ва конструкцияларда зангланишга қарши бўяш ва изоляциялаш ишлари КМК, ШНК, «ССБТ. Қурилиш зангланишга қарши ишлар. Хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.016, «ССБТ. Бўяш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.3.005 ва «Қурилишда хавфсизлик техникаси» КМК 3.01.02 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Изоляцияланиши керак бўлган ускуналарда ишлашни бошлашдан олдин буғланиш, оқиш йўқлиги, ҳамда ишлаб турган қўшни ускуналарнинг ишлаш режими турғунлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302. Ускуналар гидравлик ва пневматик синалиши даврида, шунингдек, синалаётган ускуналар ва қувурлар зонасида изоляциялаш ишларини ўтказиш ман этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303. Изоляция мастикасини резинали қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнакларда суриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304. Минерал ва шиша пахтаси ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан ишлашни ҳимояловчи кўзойнаклар, чангга қарши респираторлар ва қалин матодан ишлаб чиқарилган қўлқопларда бажариш керак. Махсус кийимнинг енглари ва ёқаларининг тугмалари қадалган бўлиши керак. Енгларни шимариб ишлаш ман этилади. Шимлар этикларнинг устидан кийилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ шиша, иссиқлик изоляцияси ва таркибига суюқ шиша кирган мастика кўринишидаги материаллар билан ишлаш, шунингдек, оҳак-асбоцементли, перлитли, вермикулитли қоришмалар ва мастикалардан фойдаланиб изоляция ва сувоқларни ўтқизиш ишлари резинали кислота ва ишқор бардошли қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнакларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305. Стационар ёки кўчма циркуляр арра билан иссиқлик изоляцияси маҳсулотларни кесиш, улар қаттиқ маҳкамланган, тўсиқлар ўрнатилган ва тортиб олувчи вентиляция уланганда рухсат этилади. Арранинг айланиб турган дискига қўлларни яқинлаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306. Стационар ва кўчма циркуляр арраларида ишлашга фақат ўқитилган ва йўриқнома берилган ишчиларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Симларни қўллаб иссиқлик изоляциялаш ишлари бажарилаётганда изоляциянинг симли каркас ва симли мустаҳкамлаш деталларининг учлари қайрилган ва изоляция ёки сувоқ қатлами билан ёпилган бўлиши керак; симлар учини қайирмасдан қолдириш, ҳамда куйдирилмаган симни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
307. Тушириладиган изоляция материаллари баландлиги 1,2 m дан баланд бўлмаган тўпларга тахланиши керак. Сочиладиган материалларни фақат тўпнинг устидан олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308. Изоляция материалларини юқорига етказиб бериш механизацияланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чангланадиган изоляция материаллари, минерал ёки шиша пахтаси ишлаш жойига контейнерлар ёки пакетларда, уларни чангланишига йўл қўйилмас шартларга риоя қилиб етказиб бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309. Изоляция ва қопламалар қисмларга ажратилаётганда, қувурлар деворларига ва ускуналарга уриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияни ҳимояловчи кўзойнакларда ва фақат юқоридан пастга қараб қисмларга ажратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисмларга ажратилаётган изоляция чанг чиқаришини олдини олиш учун уни намлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310. Тунука ва стеклопластикларни бичишда ва кесишда, уларнинг ғадири ва ўткир қирралари билан қўлларни кесиб юборишдан эҳтиёт бўлиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаётган қайчиларнинг тиғи яқинида қўлларни тутиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311. Изоляция материалларини пневматик узатишни бошлашдан олдин қоришмани пневматик узатиш қурилмаси созлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиш керак. Қурилманинг носоз элементлари билан, шунингдек, узатувчи ҳавонинг босимини кўрсатувчи манометрлар бўлмаса ёки улар носоз бўлганда ишлаш ман этлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоришма ёки мастика узатиладиган шлангларни қайириб эгиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
312. Қоришмаларни узатувчи қувурлар монтаж қилингандан кейин ва кейинчалик ҳар 3 ойда камида бир марта, ишчи босимдан 1,5 баравар ортиқ босим билан гидравлик синалиши керак. Синаш натижалари далолатнома билан расмийлаштиради ва техник паспортда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313. Босим остидаги қоришма қувурларини таъмирлаш, шунингдек, уларнинг фланецли бирикмаларини тортиб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
314. Агар қоришма қувурларининг бирикмалари (туташлари) орқали ўтмай қолса, компрессорни тармоқдан узиш, носоз узелни қисмларга ажратиш ва ҳосил бўлган тиқинни олиб ташлаш керак. Қоришма қувурни тиқинни бартараф этиш мақсадида уриб чиқиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315. Қориштиргич барабанини тозалаш учун рубильник узилиши ва қориштиргич электр двигателидан сақлагичлар олиб қўйилиши керак; рубильникда «Уланмасин одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қориштиргич ишлаётганда унинг барабанига қўлларни тиқиш, шунингдек ҳаракат вақтида бу барабанни юксизлантириш ман этилади. Қориштирма қориштиргичнинг барабанлари ўлчамлари 70 х 70 mm дан ортиқ бўлмаган ҳимоя тўри билан ёпилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қориштиргичнинг юкланиш ковши учун чуқурчани тозалаш учун фақат ковш кўтарилган ҳолатда фиксация қилингандан кейин рухсат этилади. Кўтарилган ва фиксация қилинмаган ковш тагида ишчилар туриши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
316. Қоришма қувури пуфланаётганда ва тозаланаётганда ҳимояловчи кўзойнагида ишлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қориштиргични сиқилган ҳаво билан пуфлаш вақтида ушбу ишни бевосита бажараётганлардан ташқари барча ходимлар пуфлаш зонасидан камида 10 m масофагача чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
317. 1,3 m ва ундан юқорида жойлаштирилган ускуналарни изоляциялаш учун мазкур Қоидаларнинг III бобининг 6-параграфи талабларига мувофиқ ҳавозалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 13. Компрессор ва ҳаво қувурларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318. Компрессор қурилмалари ва ҳаво қувурларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш «Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво қувурлари ва газ қувурларини тузилиши ва эксплуатация қилиш қоидалари» ва «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Босим остида ишловчи идишларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
319. Компрессор қурилма хонасига кириш хизмат кўрсатувчи ходимларни чақириш учун сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак ва эшигида «Кириш ман этилади» тақиқловчи хавфсизлик белгиси осиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ер қазиш ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320. Ер қазиш ишлари «Қурилишда хавфсизлик техникаси» КМК 3.01.02 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321. Энергетика корхоналарининг ҳудудида, шунингдек ер ости коммуникацияларининг муҳофаза зонасида (электр кабеллар, газ қувурлари ва б.) ер қазиш ишлари фақат ушбу коммуникацияларни эксплуатация қилиш учун жавобгар цех (район) ёки ташкилот раҳбариятининг ёзма рухсати билан бажарилади. Рухсатномага коммуникацияларнинг жойлаштирилган жойи ва ётқизилган чуқурлиги кўрсатилган режа (схема) илова қилинган бўлиши керак. Ишларни бажаришдан олдин ер ости коммуникациялар жойлаштирилган жойларни кўрсатувчи хавфсизлик белгилари ёки ёзувлари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322. Ишлаб турган ер ости коммуникациялар зонасида ер қазиш ишлари наряд бўйича иш раҳбарининг бевосита кузатуви остида амалга оширилиши керак, кучланиш остидаги кабель, ишлаб турган газ қувури, иссиқлик трассасининг муҳофаза зонасида эса эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг кузатуви остида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323. Ишлаб турган ерости коммуникацияларнинг бевосита яқинида (0,3 m кам масофада) фақат белкураклар билан кескин уришларсиз ерни қазишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
324. Ер ости иншоотларининг ишчи режаларида (схемаларида) кўрсатилмаган портлаш хавфи бўлган материаллар ёки ўқ-дорилар топилганда ер қазиш ишлари зудлик билан тўхтатилиши керак. Ишчилар хавфсиз зонага чиқарилиши ва бегона одамлар хавфли зонага киришини олдини олиш учун чоралар кўрилиши керак. Тегишли ташкилотлардан рухсат олгунга қадар ишлашни бошлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
325. Траншеялар ва котлованларда зарарли газ аниқланганда, улардаги ишлар зудлик билан тўхтатилиши, ишчилар эса хавфли зонадан чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар, ушбу зонага газ келиши тўхтатилгандан ва ундаги мавжуд газ чиқариб ташлангандан кейин яна давом эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газланган зонада ишларни давом эттириш зарур бўлса, мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфида қайд этилган талабларга риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
326. Яқинида газ қувури бўлган ёки газ йиғилиб қолиши мумкин бўлган траншеяларда очиқ оловни қўллаш ман этлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327. Бўш ёки нам тупроқда траншея қазилганда, агар уларнинг ўпириб тушириш хатари бор бўлса, уларнинг деворлари ишончли мустаҳкамланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сочилувчи тупроқларда деворларни мустаҳкамламасдан ишларни бажариш мумкин, бироқ бунда тупроқнинг табиий қиялигига мос бўлган қияликни сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
328. Мустаҳкамланмаган қияликлар ва чуқурларнинг вертикал юзаларининг ҳолати устидан мунтазам назорат қилиш зарур. Ёриқлар пайдо бўлганда ишчилар хавфли жойдан зудлик билан чиқарилиши керак ва ундан кейин тупроқ йиқилиб тушишига қарши чоралар кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329. Котлован ва траншеяларга фақат панжарали қўш оёқли нарвон ёки тирама нарвон бўйлаб тушиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
330. Одамлар ва транспорт юрадиган жойларда қазилаётган котлованлар ва траншеялар «Қурилиш майдончалари ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш участкаларининг инвентар тўсиқлари. Техник шартлари» ГОСТ 23407 талабларига мувофиқ тўсилган бўлиши керак. Тўсиқларда огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари, қоронғи вақтида эса — сигнал ёритишлари ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331. Тўсикдан темир йўлнинг энг яқин рельсигача масофа 2,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332. Қазилган чуқурларнинг деворларини мустаҳкамламасдан уларнинг четида тупроқ қулаб тушиши призмаси чегарасида қурилиш машиналари ва автотранспортни туриши ва ҳаракат қилиши, лебедкалар, ускуналар, материаллар ва бошқаларни жойлаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махкамлагичлари бўлган чуқурликларнинг тупроқ қулаб тушиши призмаси чегарасида қурилиш машиналари ва транспорт воситаларини туриши ва ҳаракат қилишига, дастлаб, улар юкламасининг қиймати ва динамиклигини ҳисобга олган ҳолда, махкамлагич мустаҳкамлигини ишларни бажариш лойиҳасида кўрсатилган қийматларга мувофиқлиги ҳисоблаб текширилгандан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333. Котлованлар ва траншеяларнинг тахтали мустаҳкамлагичларини тупроқни жойига тўкиш бўйича пастдан юқорига йўналишда қисмларга ажратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустаҳкамлагичларни қисмларга ажратишда бир вақтнинг ўзида баландлик бўйича учта тахтадан оширмасдан олиш, сочилувчи ва нотурғун тупроқларда эса -фақат битта тахтадан олиш рухсат этилади. Тахталар олиниши бўйича тиргаклар фақат янгиси ўрнатилгандан кейин олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустахкамлагичларни қисмларга ажратиш бевосита иш раҳбари кузатуви остида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334. Тупроқни электрда иситиш билан боғлиқ бўлган ишлар алоҳида вазиятларда ва «ССБТ. Қурилиш. Электр хавфсизлик. Умумий талаблар» ГОСТ 12.3.013 ва «ССБТ. Электр хавфсизлик. Ҳимоя заминлаш, ноллаш» ГОСТ 12.1.030 талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335. Буғлантириш ва тутун газлари билан тупроқ иситилаётганда ишчиларни куйиши ва зарарли газлар билан заҳарланишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
336. Ер қазиш машиналари ишлаши билан боғлиқ бўлган ходимлар, ҳайдовчи (машинист) берадиган товуш сигналлари маъносини билиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
337. Экскаватор ишлаб турган вақтда қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкамлаш учун мўлжалланмаган буюмлардан уни мустаҳкамлаш учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкамлаш инвентар тиргаклар билан амалга оширилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экскаватор ҳаракат қилаётган зонадан 5 m дан кам масофада туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ковш кўтарилган ҳолатда бўлганда уни тозалаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
338. Ер қазувчи машиналар ва механизмлар электр узатиш линиялари яқинида юраётганда ва ишлаётганда мазкур Қоидаларнинг 195 - банди талаблари бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Энергетика ускуналарига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§1. Ёқилғи-транспорт ускуналарига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Темир йўл хўжалигига хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
339. Темир йўл хўжалигига хизмат кўрсатишда қуйидаги ҳужжатлар талаблари бажарилиши керак: «Ўзбекистон темир йўллари устави», «Ўздавтемирйўлназорат» Давлат инспекциясининг қоидалари ва йўриқномалари: «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК темир йўлларида поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича йўриқнома; «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК темир йўлларида сигнализация бўйича йўриқнома ва ички темир йўлларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича инструктив кўрсатмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички темир йўллар бўйича поездлар юришида ва маневр ишларида ёндош темир йўл станцияси билан келишилган маҳаллий йўриқномаларга риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
340. Барча ногабарит жойлар огоҳлантирувчи ёзувлар билан белгиланган ва зарур вазиятларда ёритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341. Темир йўлларни одамлар ва транспорт кесиб ўтиш жойлари ўтиш йўлаклари ва транспорт ўтиш жойлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамлар юрадиган йўлаклар энг маъқул жойларда ўрнатилиши ва хавфсиз ўтишни таъминлашлари керак. Темир йўлдан ўтиш жойларида рельс боши сатҳида тўшамалар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтиш йўллари олдида «Йўл бўйлаб ўтиш жойи» ва «Темир йўлдан ўтиш жойи» махсус кўрсаткичлари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтиш жойининг энг кам кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги, юк билан ўтиш жойи камида 2 m бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
342. Темир йўл бўйлаб юриш йўлаклари одамлар ўтишига тўсқинлик қилувчи вақтинчалик ёки доимий қурилмалар билан тўсиб қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343. Темир йўлдан транспорт ўтиш жойларида шлагбаумлар, сигнализация, ёритгичлар, тўсувчи устунлар ёки қўлушлагичлар ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши керак. Қўриқланадиган транспорт ўтиши жойларида энг яқин станция ёки пост билан телефон алоқаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344. Сигнал қурилмаларининг бўёқлари (шлагбаумлар, устунчалар, йўл белгилари ва б.) йилда камида 2 марта янгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
345. Кам ишлатиладиган темир йўл линияларининг стрелкали ўтказгичлари, ҳаракат қилиш частотаси ва характерига, йўл профелига ва бошқаларга қараб қулфларга беркитилиши керак. Ушбу стрелкаларнинг рўйхатини корхона бош муҳандиси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
346. Темир йўл ўқидан 3 m дан кам масофада жойлаштирилган стрелка постлари ва бошқа хизмат бинолари фақат йўл бўйича йўналтирилган эшикларга эга бўлишлари керак. Темир йўл томонида эшикни олдида чекловчи тўсиқлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсувчи тўсиқлар, шунингдек, келаётган ҳаракат қилувчи состав келаётганини кўришга халақит берувчи бино ёки иншоотлардан темир йўлига чиқиш жойларида ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347. Темир йўллари ва йўл оралиқлари қор, ёқилғи, шлак ва бошқа нарсалар ва материаллардан тозалаб турилиши керак ва доимо ўрнатилган габарит чегараларида сақланиши керак. Сувни олиб кетувчи қудуқлар ва сув оқувчи тарновларда хавфсиз ўтишни таъминловчи ёпмалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
348. Кўп қор ёққанда, барча қорни ўз вақтида чиқариб ташлаш иложи бўлмаса, ўтиш жойларида ва фаолият йўлларида (вақтинчалик чора сифатида) йўллар орасида уюлиб ётган қор орасида, ҳар 9 m масофада 1 m дан кам бўлмаган кенглиқда ўтиш жойларини қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349. Яхмалак вақтида маневр ишлари ўтказиладиган районлардаги доимий иш жойлари ва одамлар ўтиш жойларига қум ёки кул сепиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
350. Тормоз бошмоқлари ва вагонларнинг эҳтиёт қисмларини сақлаш учун токчалар ва қутилар йўл бўйлаб темир йўллар оралиғида жойлаштирилиши ва маневр ишлари ва тузувчи бригадаларнинг ишлашига халақит бермаслиги керак. Вагонлар ва токчалар ва қутилар орасидаги ўтиш жойи 1 m дан кам бўлмаслиги керак. Тормоз бошмоқлари ва вагонларнинг эҳтиёт қисмларини бевосита ерда жойлаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351. Темир йўллари олдида туширилган ёки юкланишга тайёрлаб қўйилган юклар шундай тахланган ва мустаҳкамланган бўлиши керакки, бунда яқинлашиш габарити бузилмасин (мазкур Қоидаларнинг 11-иловаси 4 банди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
352. Юкларни ортиш ва тушириш остида турган вагонлар, шунингдек чиқариш йўлларида ўрнатилган бўш вагонлар ўзаро бириктирилган ва қўл тормозлари ёки тормоз бошмоқлари билан мустаҳкамланган бўлишлари керак. Вагонларнинг ғилдиракларини тагига тормоз бошмоқлари ўрнига ғишт, тош, тахта, ёки бошқа нарсаларни қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353. Темир йўл транспортига хизмат кўрсатмайдиган ходимларга темир йўлларда туриш ва йўллар орасида юриш, шунингдек белгиланмаган жойларда темир йўл устидан ўтиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
354. Ишлашдаги танаффусларда темир йўлларида қолиш ман этилади. Танаффус вақтида ишчилар темир йўлидан энг четидаги рельсдан камида 2 m масофага чиқарилган бўлиши керак. Шу билан бир вақтда йўлдан асбоблар ҳам олиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355. Одамлар ҳаёти ёки поезд ҳаракати учун хавфни кўриб қолган ҳар бир ходим, поезд ёки маневр составини тўхтатилишига сигнал бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
356. Поездлар ҳаракат қилишига хатарли бўлган темир йўлининг носозлиги кўриб қолинганда, хавфли жойлар тўсиб қўйилиши ва носозликларни бартараф этиш учун чоралар кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
357. Маневр ишларини тузиш бригадаси ёки бир тузувчи бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локомотив ёки тузувчилар бригадаларининг таркиби маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ёндошган темир йўл станцияси билан келишиш бўйича, электр станциянинг раҳбарияти томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча вазиятларда тор колеяли темир йўл транспортининг эксплуатациясида маневрлар бир шахс: тузувчи ёки вагонларни бирлаштирувчи кўрсатмаси бўйича бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маневр ишларида йўриқномада кўрсатилмаган сигналлардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358 Битта машинист ва битта тузувчига локомотив тури ва маҳаллий шароитларини ҳисобга олган ҳолда, касаба уюшмасининг техник инспектори билан келишиш бўйича маневр локомотивларига хизмат кўрсатишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359 Маневр ишлари учун, бир машинист томонидан хизмат кўрсатилганда фақат маневр серияли тепловозлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир машинист хизмат кўрсатадиган тепловозларда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинист ва цех сменасидаги катта навбатчи шахс ўртасида икки томонлама радиоалоқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинист ва тузувчилар бригадаси орасида тўғри радиоалоқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этувчи тезлик ўлчагичи (тасмани олиш тартиби маҳаллий йўриқномада белгиланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик локомотив сигнализацияли локомотив нишабли сигнализация (маневрли нишаб темир йўлларида ишловчи тепловозлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локомотив ҳаракат қилаётганда ҳушёрликни текширувчи узлуксиз ишловчи автоматик локомотив сигнализацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кабинанинг чап томонида ўрнатилган, тепловозни бошқарувчи иккинчи пульт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинист ўтирган жойи тўғрисида сигнал берувчи тепловоз кабинасининг тепасида чап ва ўнг томонда жойлаштирилган сариқ рангли сигнал лампалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тепловозни автоматик илдиргичнинг масофадан юритгичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
орқа ва олдини, чап томонни кўрсатиш ойналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи пульт ва сигнал лампалари, кўриниш шароитлари бўйича ўнг ва чап томонда тузувчи қўл сигналларини бериш участкаларида ишловчи тепловозларда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тепловозни вагонларга илдиришнинг барча ҳолатларида, илдириш ишончлилиги, ҳамда автотормозлар уланиши тузувчи ёки унинг ёрдамчиси томонидан текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локомотив ҳаракат қилаётган вақтда машинист ва тузувчи бригадага тепловозни бошқариш ва сигнал бериш тарафини ўнг томондан чап томонга алмаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий йўриқномалар ва станциянинг техникавий-тасарруфий далолатномаси билан белгилаб берилган айрим ҳолатларда, тузувчи бригада тормоз майдончаларида туриши шарти билан ҳаракат қилиш вақтида сигнал бериш ва тепловозни бошқариш томонларини алмаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
360. Қисқартирилнарилган локомотив — тузувчи бригадаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи маневрларни бажариш тартиби, маневр локомотивларига бир машинист томонидан хизмат кўрсатилиши бўйича маҳаллий йўриқнома ва техникавий-тасарруфий далолатномаларда қайд этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локомотивга бир машинист томонидан хизмат кўрсатилиши бўйича маҳаллий йўриқномада қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: эгри ва ногабарит жойларни мавжудлиги, кўриниш шароитлари, ишлар ҳажми, шунингдек, бир шахс ишлаётгандаги чекланишлар, составнинг энг кўп узунлиги ва вагонлар поезд олдида ҳаракат қилганда тузувчининг туриш жойи кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361. Буфер тарелкалари бўлмаганда вагонларни қўлда винтли улаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362. Ҳаракат қилиниши керак бўлган районда маневр ишларини бошлашдан олдин илдиришга ва ажратишга мўлжалланган вагонларни ва йўлларни (платформалар бортлари қаттиқ мустаҳкамланганлигини, очиқ ҳаракатланувчи составда юклар силжимаганлигини, вагон люклари ёпилганлигини, илиш қурилмалари созлигини ва б.) кўриб чиқиш, шунингдек габаритлар белгиланганларга мувофиқлигини ва сигналлар созлигини текшириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маневрлар бажариладиган йўлларни яқинида турган ходимлар четга чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363. Маневрлар ўтқазилаётганда локомотив ёки вагонни тупик тиргагига 2 m дан яқин масофага яқинлашиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364. Маневр локомотивнинг тезлиги қуйидаги, км/h дан ошмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш йўл бўйича вагонлар локомотив орқасида ҳаракат қилганда 40
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш йўл бўйича вагонлар локомотив олдида ҳаракат қилганда 25
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ён йўлларга стрелка бўйича ҳаракат қилганда 25
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамлар ва хавфли юклар билан вагонлар ҳаракат қилганда 15
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локомотив вагонларга яқинлашганда (вагонлар билан ёки уларсиз) 3
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни тушириш қурилмаларида ва бункер галереяларида. 2
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вагон вагонга яқинлашганда (илиш ва ажратиш) 5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вагон тарозлари бўйича ҳаракат составини юритиш тезлиги уларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365. Маневр ишлари билан боғлиқ бўлган шахсларга қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тормоз майдончаларининг зиналарига ёки вагонларнинг ёки локомотивларнинг махсус зинапояларида ўтириш ва улардан ҳаракат тезлиги 3 km/h дан юқори бўлганда, ҳамда стрелкали ўтказгичлар ва транспорт ўтиши жойларида тушиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат қилаётган состав ёки локомотив олдида йўлдан ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вагонлар тагига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган вагонлар орасидаги масофа 5 m дан кам бўлган масофада улар орасидан ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўлида туриш ва ўтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноқулай метеорологик шароитларида (яхмалак, туман, қор ёққанда, қор бўронида ва б.) темир йўлдан ва темир йўли бўйлаб юрганда алоҳида эҳтиёт бўлиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
366. Маневр ишлари бажарилаётганда фақат вагонларнинг тормоз майдончаларида ёки локомотив зинапояларида, цистерналарнинг нарвонлари билан бирлаштирилган зинапояларида ёки локомотив майдончаларида туришга рухсат этилади, бунда қўлушлагичларни ушлаб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367. Маневр ишларида ҳаракат қилувчи состав билан банд бўлган темир йўлидан фақат вагонларнинг тормоз майдончалари бўйича ўтиш керак. Маневр ишлари билан банд бўлган шахслар тўхтатилган состав ёки локомотивни 3 m дан кам бўлмаган масофада айланиб ўтиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368. Ногабарит жойларда, юкларни ортиш-тушириш темир йўлларида ва цех биноларининг ичида вагонларнинг зиналарида ва тормоз майдончаларининг зиналарида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369. Ҳаракат қилувчи составни ўтказишга стрелка тайёрлиги тўғрисида машинистга сигнални фақат стрелка ўтказилгандан ва уни ўрнатгичга қулфлагандан ва локомотив йўл оралиғига чиққандан сўнг бериш мумкин. Ҳаракат қилувчи состав стрелка бўйича ҳаракат қилаётганда стрелка балансирини оёқ билан ушлаб туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
370. Цех биносидаги юкни ортиш-тушириш темир йўлига вагонлар киритилаётганда поездни тузувчи вагон олдида йўл чеккаси бўйлаб юриш ва одамларни состав ҳаракат қилаётгани тўғрисида огоҳлантириб туриши керак; ҳаракат тезлиги 3 km/h дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371. Юк ортилиши ёки туширилиши тугалланмаган вагонлар билан маневр ишлари, фақат юклаш-тушириш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс билан келишиш бўйича рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
372. Электрлаштирилган темир йўлларда локомотивлар ва ҳаракат қилувчи составларни эксплуатация қилишда ва кўриб чиқишда мазкур Қоидаларнинг 197 ва 198-бандлари талаблари бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
373. Локомотивларни ишчи ҳолатида назоратсиз темир йўлларида қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Қаттиқ ёқилғини тушириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374. Ёқилғини вагонлардан тушириш фақат улар тўлиқ тўхтатилган, вагонлар тормоз бошмоқлари билан мустаҳкамланган, локомотивдан ажратилган ва тушириш қурилмаси чегарасидан локомотивни камида 5 m масофага четлатилгандан кейин рухсат берилади (вагонағдаргич ёрдамида ёқилғи туширилганда вагонлар тормоз башмаклари билан мустаҳкамланмайди.). Юкни тушириш қурилмасида одамлар йўқ бўлса, агар вагонлар люкларини очиш ёпиш учун локомотивдан сиқилган ҳаво олинадиган бўлса, юки туширилаётган составдан локомотив ажратилмаслигига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локомотив вагонларни бевосита қозонхона бункерига етказиб берса, юкларни туширишдан олдин вагонларни ажратиш талаб қилинмайди. Бу ҳолатда вагонлардан юкни тушириш фақат рухсат этувчи сигнал берилгандан кейин бошланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375. Юкни тушириш қурилмасининг тури ёқилғининг сарфи ва турига боғлиқ бўлиб, иссиқлик электр станцияларини технологик лойиҳалаш меъёрлари талабларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376. Ёқилғини тушириш бўйича ишлар масъул шахс (смена бошлиғи, вагонағдаргичнинг машинисти, ЯТММ (ЕТКС) бўйича - ёқилғи туширгичнинг машинисти) раҳбарлиги остида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377. Ёқилғи билан келган вагонлар юк туширилишидан олдин кўриб чиқилиши шарт. Агар люкларнинг қопқоқлари ва уларнинг мустаҳкамлагичлари, бортлар ёки қулфлаш механизмларининг носозлиги аниқланса, вагонлардан юкларни хавфсиз туширишни таъминловчи чоралар кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378. Вагонлардан бункерларга ёқилғини ташлаш учун тешиклар панжаралар билан ёпилган бўлиши керак. Юк туширувчи қурилмаларидаги панжараларнинг катакчалари кўмир ва сланец учун 249x240, торф учун 400x400 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак. Вагонағдаргичли юк тушириш қурилмаларида майдалагич-фрезер машиналари мавжуд бўлса, катакчалар ўлчамлари 350x350 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак; майдалагич фрезер машиналари йўқ бўлса ва дағал майдалагичлар мавжуд бўлса катакчаларнинг ўлчамлари чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар майда ёқилғида ишлаганда вагонағдаргич бункерлари остида дағал майдалагичлар йўқ бўлса, бункерларнинг устидаги панжаралар катакларининг ўлчамлари 350 х 350 mm дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
379. Қозонхоналарнинг нам ёқилғи бункерларига ёки штабелларда сақлашга жойлаштириш учун ёнаётган қисмли ёқилғини тушириш ман этилади. Бундай ёқилғини ўчириш ёки қизиб кетган ёқилғини совитиш учун омборнинг махсус ажратилган майдончасига тушириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
380. Ўзи туширадиган вагонларнинг (гондоллар, хопперлар ва б.) люклари ёки бортлари очилаётганда, шунингдек, платформаларнинг бортлари ташлаб юборилаётганда ходимлар люк ёки бортдан четда туриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
381. Люклар орқали вагонлардан юк туширилаётганда вагон ағдарилишини олдини олиш учун, вагоннинг ҳар томонидан биттадан, навбатма-навбат люкларни очиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Люклар очилганда вагон ҳар томондан текис юксизланишини кузатиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вагонларни тозалаш учун очиқ люклардан киришга, фақат осилиб қолган ёки вагон деворларига музлаб ёпишиб қолган ёқилғи йўқлигида рухсат этилади. Хопперларни фақат махсус майдончалардан тозалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382. Юк тушириш қурилмаларида вагонларни осилиб қолган ва деворларга, ҳамда тагига музлаб ёпишиб қолган ёқилғидан тозалашни фақат юқоридан, юқорисида илгак билан таъминланган тирама нарвонлардан, ва люк олдида ёқилғи тушадиган жойда ходимлар йўқлигида бажариш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалашни зарур бўлганда бир-бирига зудлик билан ёрдам бериш учун, камида икки киши бир вақтда бажариши керак. Вагонағдаргичдаги вагонларни тозалаш мазкур Қоидаларнинг 399 ва 400-бандиларининг талаблари асосида бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383. Омборларнинг эстакадаларида ва траншея туридаги юк тушириш қурилмаларида стационар кўприкчалардан (юриш майдончаларидан) ёки кўчма кран ёки аравачали майдончалардан бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўприкчалар ёки аравачали майдончалар йўқ бўлганда, вагонларнинг люкларини ва бортларини ёпиш ман этилади. Вагонларнинг люкларини ва бортларини махсус мослаштирилган ва люк кўтаргичлар билан жиҳозланган участкаларида ёпиш керак. Юк туширилгандан кейин махсус жиҳозланган участкаларига тортиб келинган вагонларнинг люкларини ёпиш локомотивдан ажратмасдан бажарилишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
384. Омборларда ёки эстакадалардан юкларни қабул қилувчи ва тушурувчи қурилмаларида вагонлардан юкларни тушириш ва ортишда, ҳамда скреперлар ва бошқа механизмлар ишлаётганда, қабул қилувчи чуқурларда (траншеяларда) туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
385. Грейфер ёрдамида ёқилғи туширилаётганда ёки ортилаётганда, хамда музлаб қолган ёқилғини юмшатиш ва вагонларни тозалаш (пармалаб юмшатиш, вибрацион юмшатиш ва б.) механизмлари ишлатилаётганда грейферни йўналтириш ёки механизмлар ишлашини кузатиш учун вагонларга чиқиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
386. Иситиш қурилмасида темир йўл вагонлари киритилаётганда ва чиқарилаётганда туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
387. Иситиш қурилмасининг камераларига уларда ҳаво ҳарорати 40 °C дан юқори бўлмаганда ва вентиляторлар тўхтатилганда киришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
388. Иситиш қурилмаси камерасининг дарвозаси ундаги вагон тўғри ўрнатилганлиги ва унда одамлар йўқлиги текширилгандан кейин ёпадиган мосламалар билан ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
389. Иссиқ резервда турган иситиш қурилмасини кўриб чиқиш учун 2 киши тайинланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
390. Реактив двигателли иситиш қурилмалари эксплуатация қилинаётганда турбинанинг тўсиқлари қалинлиги 10 mm дан кам бўлмаган металл варақларидан ясалган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Двигателлар ишлаётган вақтда, улар ўрнатилган хонада туриш, агар улар хонадан ташқарида ўрнатилган бўлса, уларнинг олдида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391. Кўмир вагонағдаргичли қабул қилиш-тушириш қурилмаларининг бункерлари панжараларида қўл билан майдаланганда, катак ўлчамлари 240x240 mm дан ортиқ бўлса, ишлар ҳар сафар иш олдидан ўрнатиладиган тўсиқли махсус тўшамалардан туриб бажарилиши керак. Бунда страховка арқонлари бўлган сақлагич белбоғларини қўллаш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музлаб қолган кўмир, сланец ва торфнинг катта бўлакларини қўлда майдаланганда ЗП турдаги рангсиз ойнали ёпиқ туридаги ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш керак. Кўмирни қатлам бўйлаб уриб (парчалаб) майдалаш керак, бунда иш осон бўлади ва кам бўлаклар отилиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи тушириш қурилмалари бункерларининг панжаралари соз ҳолда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
392. Ходимларни бункер панжарасига қўйишга фақат вагонағдаргичнинг электр двигатели ва майдалаш-фрезер машинаси тармоқдан узилганидан кейин ижозат берилади. Ускуналарнинг бошқариш пульти калитларида «Уланмасин - одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майдалаш-фрезер машинасининг ишчи зонаси томонидан вагонағдаргич хонаси орқали ўтиш жойлари баландлиги 2 m дан паст бўлмаган тўр билан тўсилиши керак (катакларнинг ўлчови 20x20 mm).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
393. Вагонағдаргичда вагонағдаргични бошқариш шчитидаги ишга тушириш калити билан блокировка қилинган товуш ва нур сигнализацияси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
394. Вагонағдаргичда вагонлардан юк туширилаётганда чангни босувчи ва чангни чиқариб ташловчи тизимлар тармоққа уланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
395. Вагонағдаргични вагонсиз ағдарилаётганда вибраторларни тармоққа улаш ман этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
396. Вагонағдаргичда вагонни ағдариш уни платформада тўғри ўрнатилганлиги ва роторда, панжараларда, бункерларда ва вагонағдаргичнинг платформасида одамлар йўқлиги текширилгандан кейин рухсат берилади. Вагонағдаргичга носоз вагонларни ўрнатиш ва ағдариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
397. Вагонағдаргичларни ва бошқа механизмларни кўриб чиқиш, таъмирлаш ва мойлаш ишлари фақат ускуналар тўхтатилганда ва электр двигателнинг электр схемаси қисмларига ажратилгандан кейин бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
398. Составларни юк туширишига келтирилиши ва уларни чиқарилиши, вагонағдаргичдан айрим вагонларни итариб чиқарилаётганда ва локомотив қабул қилувчи-тушириш қурилмаларига яқинлашаётгани тўғрисида товуш сигнализацияси ёки радиокарнай орқали ходимларни огоҳлантириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сигнал узоқ вақт, состав ёки вагон тўлиқ тўхтатилгунча бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
399. Вагонағдаргични унда вагон тозаланаётганда хато қилиб тармоққа уланишини олдини олиш учун, 90° га қайирилган вагонга одамлар кириши жойидаги вагонағдаргичнинг бошқариш занжирлари, вагонағдаргич машинисти ёрдамчисининг ишчи жойида жойлашган узгич билан ажратиб қўйилган бўлиши керак. Узгичда ва масофадан бошқариш калитларида «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик плакати ёки белгилари осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
400. Вагонағдаргичда вагонни тозалаш фақат бутун вагон бўйлаб унга одамлар кирадиган томонда вақтинчалик панжаралар (тортиб қўйилган арқон) ўрнатилгандан ва вагонларнинг ён томонидаги эшиклар ишончли мустаҳкамланганидан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Роторли вагон ағдаргичда турган вагонга кўприкча бўйича кириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401. Вагонағдаргични ишга уланишда, шунингдек, юки туширилган вагонни ундан итариб чиқарилишида вагонағдаргич машинистининг ёрдамчиси огоҳлантирувчи сигнал бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
402. Вагонитаргич ишдан чиққан вазиятда вагонағдаргичга вагонларни, вагонитаргичнинг троллей симлари тармоқдан узилиши шарти билан, локомотив билан беришга рухсат берилади. Вагонағдаргич олдида жойлаштирилган ва ишлаш режимида бўлган иситиш қурилмасига локомотивнинг кириши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403. Юк туширилган вагонларни чиқарилиши олдидан ходимлар хавфсиз масофага чиқарилиши ва ҳаракат қилишга халақит бераётган нарсалар олиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Локомотив вагонларга яқинлашаётганда ва улар жўнатилаётганда огоҳлантирувчи сигнал берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404. Вагонларга, улар вагонағдаргич ёрдамида бўшатилгандан кейин техник хизмат кўрсатишни (тушиб қолган автоилдириш маятникли осмаларни, тормоз колодкалари ва чекларни ўрнатиш, люклар ва уларни ёпувчи қурилмаларни ёпиш, тормоз енгларини бириктириш, буксаларга мойни қуйиш ва б.) шу мақсадда жиҳозланган жўнатиш йўлларида (кўргазмали, экипировкалаш) бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405. Вагонағдаргич орқасида бўш вагонларни йиғиш йўлларида вагонларга хизмат кўрсатиш зарур бўлса қуйидагиларга риоя қилиш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи зонасини доимо тоза тутиш, ёқилғидан, ахлатдан, қуйилиб кетган мойдан ва бошқалардан тозалаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вагонлар ўзидан-ўзи силжишини олдини олиш учун вагоннинг скатлари тагига тормоз бошмоқларини қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида гуруҳларда ва составларда турган вагонларнинг автоилдиргичи таъмирланаётганда, вагонларни камида 5 m масофага ажратиш ва ажратилган вагонларнинг тагига оралиқ томонга албатта тормоз бошмоқларини қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406. Вагон ҳаракат қилаётганда ва маневр ишлари бажарилаётганда носозликларни бартараф этиш ва буксаларга мой қуйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407. Вагонлардан қўл билан ёқилғи намунасини олиш фақат вагон ажратилган ва локомотив камида 5 m масофага олинган ва вагонлар кетиб қолишидан мустаҳкамлангандан кейин бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи намунасини олиш учун вагонга ундаги мавжуд скобалар ёки тирама нарвон бўйлаб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. Қаттиқ ёқилғи омборига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
408. Кўмир омборларидаги қабул қилувчи бункерларни ёпиб турувчи панжаралар катакчаларининг ўлчамлари кўмирни уларда бульдозер билан майдаланганда 400 х 400 mm ва қўлда майдаланганда 240 х 240 mm бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
409. Ёқилғи штабелларини шундай жойлаштириш керакки, уларнинг энг таги темир йўлнинг энг четдаги рельснинг боши ва штабельнинг орасидаги масофа 2,5 m дан кам бўлмаслиги ва автойўл четидан 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак. Агар штабель ва темир йўл орасида юклаш ва штабелларни тахлаш учун машина ўрнатилиши зарур бўлса улар орасидаги масофа шунчага оширилиши керакки, машина исталган барча ҳолатда турганида ва юқоридаги аравачалари қайирилганда темир йўл рельсининг энг четдаги бошидан 2 m яқин масофага яқинлашмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
410. Скрепер лебедкаси ишлаётган вақтда скрепер ковшининг барча ишчи зонаси кўриб турилиши таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Скрепер ковши юришини чегаралагичлари ва унинг ҳолатини кўрсатгичлари хар сменада текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Скрепер қурилмалари блокларини даврий кўздан кечириш учун уларнинг олдига эркин ва қулай ўтиш таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
411. Юк кўтарувчи машиналари ишлаб турган электр узатиш линиялари остида ёки уларнинг яқинида ҳаракат қилганда мазкур Қоидаларнинг 112-бандлари талабларига риоя қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
412. Ёқилғини штабеллашини ва айниқса уни штабелдан юклашини ёқилғини қулаши ва ўпирилиб тушишини олдини олиш учун кескин қияликлар ташкил этилмасдан бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа вақтли кескин қиялик пайдо бўлиб қолса, уларга тепадан ва пастдан яқинлашиш ман этилади. Кескин қияликларни бульдозер ёки грейфер кранлари билан бузиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штабельнинг кескин қияликлари олдида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
413. Штабельнинг қияликлари ва юқори қисмида фақат траплар устидан юришга рухсат этилади. Штабельда ёниш шубҳаси бўлган жойларида ва янги тўкилган кўмир устида юриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
414. Бульдозер, трактор двигатели машина кабинасидан ишга туширилиши керак. Трансмиссияни узадиган ва айланадиган элементларни тескари айланишини истисно қилувчи қурилмалар мавжудлигида бульдозер двигателини ташқаридан ишга туширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
415. Ёқилғининг шиббаланган штабелида турган скреперлар, бульдозерлар, кўчма кранлар штабельнинг юқори четига 1 m дан кам масофага яқинлашиши, шиббаланмаганда эса 1,5 m дан кам масофага яқинлашиши мумкин эмас (бу масофа штабель четидан бульдозернинг гусеницасигача).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штабел қисмларга ажратилганда 3 m ва ундан юқори вертикал девор ҳосил бўлиб қолса, штабель четидан механизмларнинг гусеницасигача масофа 4 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
416. Штабелни шакллашда ёки кўмирни қабул қилувчи ер ости омбор бункерларига узатилаётганда машина сирпаниб тушиши ва ағдарилишини олдини олиш учун уйилма четидан отвални чиқариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417. Заводнинг техникавий ҳужжатларида кўрсатилган кўтарилиш ва тушиш бурчакларидан ортиқ бўлган штабель нишабларида бульдозерлар ва скреперларнинг юриши ва ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
418. Ишлаш вақтида бульдозерлар турғунлиги учун хавфли бўлган аҳамиятли даражадаги тўсиқлар аниқланса, машинани тўхтатиш зарур ва ишни давом эттиришни тўғри усулини танлаш учун тўсиқни кўриб чиқиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмирни туширишда, узатишда, ёқилғи штабелларини режалашда икки ва ундан ортиқ ўзи юрар ёки шатакли машиналаридан (скреперлар, бульдозерлар, катоклар ва бош.) фойдаланилганда, улар биридан-бири кетма-кет юрсалар, уларнинг орасидаги масофа 5 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
419. Юкланган ва чуқурлаштирилган отвал билан бульдозерни бир жойида қайрилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
420. Тракторда (бульдозерда) ишлаганда қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина ҳаракатланаётганда машинадан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ерости бункерлари жойлаштирилган жойда янги тўкилган ёқилғи устига чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қияликда ва двигатели ишлаб турган машинани қолдириб кетиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штабельда машинага ёқилғи қуйиш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штабельда оловдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бульдозернинг отвалини кўтарилган ҳолатида кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб турган ковейернинг течкаси остида ишлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
421. Штабель қияликларини каток билан бостирилаётганда бостирилаётган жойнинг тагида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
422. Қияликларни бостириш учун катокни тортилган тросда тушириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
423. Омбордан қабул қилувчи ерости бункерлари орқали ёқилғини узатиш жараёнида бульдозерлар ва ўзи юрар скреперлар, таъминлагичлар янги тўкилган баландлиги 2 m дан кўп бўлган ёқилғи қатламда ишлаётган вақтида, панжара зонасида бўлиши мумкин эмас, чунки ёқилғининг тўсатдан ўпирилиб тушиши содир бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
424. Бульдозер билан қабул қилувчи бункерларга омбордан ёқилғини узатиш тугатилгандан сўнг қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерларни нам кўмир билан тўлдирилган ҳолда қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш тугатилгандан кейин бункерлар бўшатилиши ва шчитлар билан беркитилиши ёки қуруқ кўмир билан тўлдирилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункер атрофида кўмир узатилаётганда ҳосил бўлган вертикал деворларни қолдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
425. Ер ости омбор бункерларга кўмир тўкилганда уларнинг жойлашган жойлари аниқ кўриладиган кўрсатгич (байроқли рейка ва б.) билан белгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
426. Қабул қилувчи бункерлар орқали омбордан кўмирни узатишни бошлашдан олдин зичлашиб гумбаз ҳосил бўлгани йўқлигини текшириш зарур. Зичлашиб гумбаз ҳосил бўлгани аниқланса, уни бартараф этиш учун чоралар кўриш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
427. Омбордан кўмирни бульдозер билан узатишда чуқурлиги 1,5 m дан ортиқ бўлган траншеялар ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи омборида ишлашда машиналар юраётган йўллар, ишлар фронти ва унга ёндашган участкаларни етарли даражада кўриниши таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
428. Бульдозерлар ва скреперлар бир жойдан иккинчи жойга ўтказилаётган отваллар ва ковшлар транспорт ҳолатига кўтарилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
429. Ишлаб турган двигателли механизмларни назоратсиз қолдириб кетиш ман этилади. Агар кетиш зарурияти бўлса двигателни ўчириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
430. Механизмлар ва қайта юкловчи қурилмалар ёки кранни кўриб чиқиш ва таъмирлаш учун ишдаги барча танаффусларда бош троллей симлари ва кўприкли қайта юклагичнинг рубильниклари ёки кран ва бошқа механизмларнинг рубильниклари узилган бўлиши шарт ва ишга тушириш аппаратларнинг дастаклари ва маховиклари ноль ҳолатига ўрнатилиши шарт. Қайта юклагич, ротор-юклаш машинаси ёки кран машинасидан кучланишни олмасдан, шунингдек момақалдироқ пайтида кабинадан чиқиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
431. Кабель-кранлар машинистлари грейфер ҳаракат қилувчи состав устидан ўтаётганда грейферни энг юқори ҳолатига кўтаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Г. Ёқилғини узатишда хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
432. Ёқилғини узатишда «Электр станцияларнинг ёқилғини узатишда портлаш ёнғин хавфсизлиги қоидалари» талабларига риоя қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
433. Тасмали конвейерларнинг галереялари ва эстакадаларида, асосий қайта тўкиш тракти ва омбордан ёқилғини узатиш трактининг узелларида, ёқилғини туширувчи қурилмаларнинг ерости қисмида ва майдалаш корпусида йилнинг совуқ вақтида ҳавонинг ҳарорати 10°C дан паст бўлмаслиги керак, тушириш қурилмаларининг ер усти қисмида (вагонағдаргич биноси ва вагонлар узлуксиз ҳаракат қиладиган бошқа қурилмалардан ташқари) -5°C дан паст бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
434. Қозонхоналарнинг нам кўмир, сланец ва торфнинг қабул қилувчи бункерлар тешикларини тўсиб турадиган панжаралар катакчаларининг ўлчамлари 378-бандида кўрсатилгандек бўлиши шарт. Агар тўсувчи панжараларнинг тешиклари бир вақтда юриш йўллари ҳам бўлса, унда катакчаларнинг ўлчамлари 100x100 mm дан ортиқ бўлмаслиги шарт. Плужкавий ташлагичлар ўрнатилганда течкалар билан тўсиладиган тешиклар панжаралар билан тўсилмаган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
435. Конвейерларга хизмат кўрсатиш учун параллель ўрнатилган конвейерлар бўйлаб ва улар орасида йўлкалар, шунингдек, уларнинг устидан ўтиш кўприкчалари назарда тутилган бўлиши шарт, улар «ССБТ. Конвейерлар. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.2.022 талабларига мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
436. Хизмат кўрсатувчи ходимлар яқинлашиши иложи бўлган конвейерларнинг ҳаракат қилувчи қисмлари «ССБТ. Конвейерлар Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.2.022 га мувофиқ тўсилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
437. Ёқилғини узатувчи механизмлар шундай блокировкаланиши керакки, уларнинг бири тўхтаб қолса унинг олдидаги механизмларни (майдалагичлардан ташқари) тўхтатилишига олиб келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасмали конвейерлар буксировкадан ва қайта тўкиш жойлари тўлиб кетишидан, тасма чиқиб кетишдан ҳимоя қурилмалари ва тасманинг узунлиги бўйича исталган нуқтадан авариявий тўхтатиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438. Ишчи ва салт шкивларига эга бўлган барча механизмларда камарларни ишчи ҳолатидан салт ҳолатига ўтказиш учун қурилмалар ўрнатилган бўлиши керак, улар камарларни салт шкивидан ишчи шкивига ўзидан-ўзи ўтишини бартараф этувчи қулфлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
439. Тасмали конвейерлар ва уларнинг ташлаб юборувчи аравачалари тасмаларнинг ишчи ва салт шаҳобчаларини, юритма, тортувчи ва оғдирувчи барабанлар тозалагичлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозаланган ёқилғини чиқариб ташлаш жараёни механизацияланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи юрар ташлаб юборувчи аравачалардаги маховик уларнинг тормозлари ва бошқариш кнопкалари бир томонга чиқарилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
440. Нишаб эстакадалар бўйлаб вагонларда ва вагонеткаларда ёқилғини узатиш бўйича қурилмалар ва кўтаргичлар ушлаб қолувчиларсиз ишлаши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вагонеткалар икки илашмага эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
441. Бункер устидаги хонада ёқилғининг чангини узатиш шнекларининг короблари зич ёпиладиган қопқоқлар билан ёпилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
442. Ёқилғининг узатиш механизмлари яхши зичланган бўлиши шарт. Аспирацион ва бошқа қурилмалар ёқилғини узатиш хоналарида санитар меъёрларига мувофиқ ҳаво тозалигини таъминлашлари шарт. Чангсизлантириш тизимини ишга тушириш ва тўхтатиш конвейерни ишга тушириш ва тўхтатиш билан бир вақтда амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443. Ёқилғини узатиш тизимини ҳар гал ишга туширилиши олдидан радио орқали конвейер ишга туширилиши тўғрисида эълон қилиниши ва узоқ давомли огоҳлантирувчи сигнал берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сигнал ходимлар бўлиши мумкин бўлган ёқилғини узатиш трактининг барча жойларидан эшитилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
444. Ҳар ойда камида 1 марта ишлаб турган конвейерларда ишлатиб кўриш билан қуйидагиларни текшириш шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тросли ва кнопкали авариявий узгичларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги тормозларни (юклама остида конвейерни тўхтатиш йўли билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
течкалар уйилиб қолишидан ҳимоялаш бўйича қурилмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасма чиқиб кетиши релесининг датчикларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ҳимоя қурилмалари конвейер таъмирлангандан кейин қабул қилишда ҳам текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445. Течкада тиқилиб қолган ёқилғи фақат течка устида жойлаштирилган тасмали конвейерлар тўхтатилгандан кейин, майдончалардан ковлаш тешиклари орқали уриб туширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вақтда ковлаш тешиги олдида туриш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
446. Осма электромагнит сепаратларини қўлда тозалашни тўхтатилган конвейерларда ва сепаратордан кучланиш олинганлан сўнг, қўлқопларда бажариш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
447. Конвейерлар ўрнатилган хоналар, эстакадалар, бункер галереялари ва юкларни тушириш қурилмаларида, у ердаги ускуналарга хизмат кўрсатувчи ёки ёқилғини тушириш билан банд бўлган ходимларга, фақат юриш йўлаклари бўйлаб юришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
448. Ишлаб турган конвейерлар устидан ошиб тушиш, уларнинг устида турли нарсаларни узатиш, шунингдек, уларнинг остига кириш ёки уларнинг тагидан тўсилмаган ва ўтиш учун мўлжалланмаган жойлардан ўтиш ман этилади. Конвейерлар устидан фақат ўтиш кўприкчалари бўйлаб ўтиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
449. Ҳаракат қилиб турган конвейердан қўл билан намуналарни олиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450. Ёқилғини узатиш хоналарини тозалаш механизацияланган ва тасдиқланган график бўйича сув билан ювиш ёки чангсўрғичларни қўллаш билан бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чанг ўтириб қолиши мумкин бўлган ускуналар ва жойларга бемалол кириш таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тортиш ва юритмали станциялар ёрдамида (сўриб олувчи пневмошланглар ва супургилар) ёқилғини узатиш тракти конвейерлари остидаги хоналарни қўлда тозалашни конвейерлар тўхтатилганда бажариш керак ва бошқариш калитларида «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротозалаш конвейерни тўхтатмасдан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозаланаётган хонада бўлган ходимлар гидротозалаш бошланиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
451. Ҳаракат қилаётган конвейер тасмасини қўлда тозалаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
452. Таъмирлаш, тозалаш, мойлаш ва тасма сирпанишини бартараф этишдан олдин конвейер тўхтатилиши, унинг электр схемаси ажратилган (ажратгичлар узилган, сақлагичлар олиб қўйилган) бўлиши шарт ва бошқариш калитларида «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
453. Эстакадалар бўйлаб ҳаракат қилаётган вагонлар ва вагонеткаларда, канат йўллари вагонеткаларида бўлиш, шунингдек, эстакадалар рельсларида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
454. Вагон кўтаргичини катакқутисига ўрнатилганда уни мавжуд бўлган мослама билан ишончли мустаҳкамлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катакқутининг поли ва рельслари тозалигини назорат қилиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
455. Кўтаргич шахталарида ва скип чуқурларида ишлар бажарилаётганда кўтаргич тўхтатилган, унинг электр схемаси ажратилган, ишга тушириш қурилмалари эса «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катакқутисининг устида ишлаётганда у поналанган бўлиши керак. Электр двигателини ишга туширилишини ман этувчи белги фақат одамлар шахтадан чиқарилгандан, барча асбоблар ва инвентарь олиб чиқилгандан, катакқутиси бўшатилгандан ва тўсиқлар жойига ўрнатилгандан кейин олиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
456. Электр вулканизация аппаратларида ишлаш диэлектрик қўлқоплар ва калишларда, аппарат корпуси ишончли ерга уланган ҳолда бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. Мазут хўжалигига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
457. Мазут хўжалигининг резервуар паркида ҳар йили йилнинг қуруқ мавсумида ерга улаш контурини ва яшин қайтаргичнинг бутунлигини текширишини бу тўғрисида баённомалар тузиш билан олиб борилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
458. Ер устидаги мазут резервуарлари атрофида тупроқ уюлмаси (обвалование) соз ҳолатда сақлаб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
459. Ер устидаги мазут резервуарлари кўтарилиш учун қўлушлагичли нарвонларга ва резервуар ёпмасининг бутун айланмаси бўйича тўсиқларга эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазут резервуарларининг ёпмаларида намуналарни олиш жойларига, тортиш қурилмаларига, люкларга яқинлашиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қўлушлагичли майдончалар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
460. Тортиб олувчи вентиляция патрубокининг юқори қисми оловдан сақлагич билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461. Қабул қилувчи, сарфловчи ва захира резервуарларнинг люклари қистирмали қопқоқлар билан ёпилган, болтлар билан тортиб қўйилган, мазут насоси хоналарининг каналлари металли тунукалар билан тўсиб қўйилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
462. Тўкиш лотоклари металл қопқоқлари билан ёпилиши шарт. Тўкиш жойларида қопқоқлар ўрнига катакчаларининг ўлчамлари 200 х 200 mm дан ортиқ бўлмаган панжаралар ўрнатилишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
463. Мазут хўжалигининг хоналарида ва ҳудудида (мазут резервуарлари, қабул қилиш қуйиш қурилмалари, ўтиш каналлари, мазут насослари хоналари ва б.) оловли ишлар мазкур Қоидаларнинг 251-банди талабларига мувофиқ наряд бўйича бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
464. Резервуар паркига тракторлар ва автомашиналарни киришига фақат чиқариш қувурларига учқун сўндиргич ўрнатилгандан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
465. Мазутни қуйиб олиш участкасида учқун берувчи материалдан тайёрланган бошмоқлар билан цистерналарни тормозлаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цистерналарни қўзғатиш учун ломлар, қувурлар ва бошқа металл нарсаларни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эстакадада ўрнатилган цистерналардан тузилган состав, локомотивдан ажратилгунча мустаҳкамланган бўлиши керак. Цистерналарга хизмат кўрсатиш бошланишидан олдин локомотив улардан камида 5 m масофага четлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
466. Носоз нарвонли, майдончали ёки уларсиз бўлган цистерналарга хизмат кўрсатишни майдончали ва қўлушлагичли кўчма нарвонлардан ёки қўлушлагичли траплардан бажариш керак. Зарур бўлганда сақлагич белбоғларидан фойдаланиш шарт, улар эстакаданинг қўзғалмас қисмларига карабинлар билан маҳкамланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
467. Цистерналарга ўтиш траплари, ўзидан-ўзи қайтарилишдан, қулфловчи қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
468. Резервуарлар ва цистерналар люкларининг қопқоқларини очиш ва ёпиш, шунингдек, иситишга буғни бериш учун ташқи металл спиралли турли шланглар ва иситувчи қувурчаларни цистернага эҳтиётлик билан, уларни люк оғзига урилишига йўл қўймай тушириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
469. Тўкиш эстакадасида цистерналарга камида икки тўкувчи хизмат кўрсатиши шарт, улар бир-бирини кўриб турадиган зонада бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
470. Цистерналардан мазутни тўкиш билан банд бўлган ишчилар НБТ туридаги бош шчитчалар билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471. Цистерналардаги мазут иситишга тайёрланаётганда қуйидагилар текширилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цистерна бўғизига оширма трап ишончли мустаҳкамланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғ магистралини штанга (шланг) билан бириктирилиши зичлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цистернага туширилган штанганинг (шланг) ишончли мустаҳкамланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
472. Мазут тўкилгандан ва цистерна тозалангандан кейин қопқоқлар ва тўкиш клапанлари фақат цистернанинг ташқи юзаси 40 °C гача ва ундан пастгача совугандан кейин тўлиқ ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
473. Цистерналар ва резервуарлардан мазут ва бошқа ёнувчи мойлаш материалларнинг намуналари махсус намунаолгичларни қўллаб олиш керак, улар «Нефть ва нефть маҳсулотлари. Намуналарни олиш методлари» ГОСТ 2517 га мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
474. Намуналар олинаётганда, цистерналар ва резервуарларда мазут сатҳи ўлчанганда ва люклари очилаётганда, шунингдек, мазут остидаги сувни ва чиқиндиларни резервуардан туширилаётганда, буғлар ва газлардан нафас олишни ва мазут кийимларга тушиши эҳтимолини олдини олиш учун шамолга ён билан туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазут намуналарини очиқ ва шиша идишларида ташиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цистерна, резервуар люкининг бўғизига паст эгилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пўлат рулеткасини тасмасини қўллаб сатҳни ўлчаш ман этилади, агар резервуарлар люкининг кириш қисми ўлчаш рулеткаси ҳаракат қилаётганда учқун ҳосил қилмайдиган (қўрғошин, алюминий ва б.) материалдан тайёрланган ҳалқа билан ҳимояланган бўлмаса. Пўлат рулетка ва намунаолгич ўлчаш люкининг йўналтирувчи ариқчаси бўйлаб сирпаниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
475. Илонсимон иситгичлар билан жиҳозланган разервуарларда, мазутни фақат иситгич устидаги суюқликнинг сатҳи 50 cm дан кам бўлмаганда иситиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
476. Резервуарларда мазутни 90°C дан юқорига иситиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
477. Резервуарни эркин тушаётган мазут оқими билан тўлдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазутни резервуардаги мавжуд бўлган суюқлик сатҳининг остига ҳайдаб киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478. Мазут қувурларидан қандайдир иншоотлар ёки қурилмалар юкламасини кўтарувчи конструкция сифатида фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
479. Музлаб қолган мазут ва буғ қувурлари мазкур Қоидаларнинг 98-банди талабларига риоя қилиб иситилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
480. Электр станцияларга мазут ўрнига бошқа туридаги суюқ ёқилғи (дизель, солярли, сланец мойлар ва б.) бир мартали келиб тушишида махсус кўрсатмаларни бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е. Мазут хўжалиги сиғимларида ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
481. Темир йўл цистерналари қўлда тозаланаётганда ишлар, ишчини цистернага туширмасдан, учқун чиқармайдиган қирғичлар билан бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчиларни цистернага, уни тозалаш учун, тушириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
482. Мазут хўжалигининг сиғимларида ишлаганда мазкур Қоидаларнинг III бобининг 9-параграфи ва 104-бандларининг талаблари бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғим ичидаги ҳавонинг ҳарорати 33°C дан юқори бўлса, унинг ичига ишчини тушириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
483. Ичини кўриб чиқилиши, таъмирланиши ёки чўкмалардан тозаланиши керак бўлган сиғимлар ва резервуарлар мазутдан бўшатилган, тармоқдан узилган ва ишлаб турган ускуналардан ажратилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалашдан олдин сиғимлар ва резервуарлар буғ билан ишлов берилган ва шамоллатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғимлар ва резервуарлар тозаланаётганда мазкур Қоидаларнинг 104-бандининг талабларига риоя қилиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғимлардан ва резервуарлардан чиқарилган чўкмалар олиб чиқилиши ёки ўрнатилган тартибда ажратилган жойга кўмилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
484. Сиғимлар ва резервуарлар ичидаги барча таъмирлаш ишларини буғ билан ишлов берилгандан, шамоллатилганидан ва чўкмалардан тозалангандан кейин бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
485. Сиғимлар ва резервуарлар ичида кўриб чиқиш, тозалаш ва таъмирлаш ишлари махсус кийимда, махсус пойабзалда ва қўлқопларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ишлар люклар очиқлигида ва зарур бўлганда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида зарарли моддаларнинг концентрацияси кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлмаслигини таъминловчи мажбурий шамоллатишни қўллаб бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғимлар ва резервуарларнинг ичида тозалаш ёки таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ва ишларни бажариш жараёнида ҳаво муҳити анализ қилиб турилиши шарт, бу анализлар зарарли моддалар энг кўп рухсат этилган концентрациядан ортиқ эмаслигини ва кислород етарлигини тасдиқлаши керак (О2 = ҳажм бўйича 20%). Зарарли моддалар концентрацияси энг кўп рухсат этилгандан ортиқ бўлса сиғимлар ва резервуарлар ичида ишларни шлангли газ ниқобида бажариш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ ниқобининг шланги мойбензин бардошли материалдан бўлиши шарт. Ҳавони мажбурий бериш йўқ бўлганда шланг узунлиги 15 m дан ортиқ бўлмаслиги, ҳавони мажбурий беришда эса — 40 m гача бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаганда қутқариш белбоғини қўллаш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
486. Мазут хўжалигининг сиғимига одамларни нарвонсиз тушириш ман этилади. Сиғимида доимий ички нарвон йўқ бўлса, учқун ҳосил бўлишини олдини олиш учун металл билан қопланмаган кўчма ёғоч нарвонни қўллаш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Қозон қурилмаларининг ускуналарига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Чангсимон ёқилғини тайёрлаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
487. Чангсимон ёқилғини тайёрлаш қурилмаларига хизмат кўрсатишда «Чангсимон ҳолатдаги ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмаларнинг портлаш хавфсизлиги қоидалари», «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари. I бўлим» (2004 йил 10 сентябрь, рўйхат рақами 1405 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 36-сон, 405-модда) ва «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари. II бўлим» талабларини қондирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
488. Чангсимон ёқилғини тайёрлаш қурилмаларининг хоналарида тозаликни сақлаб туриш, вақти-вақти билан ускуналарнинг барча қисмлари, қурилиш конструкциялари ва қувурлар чангдан тозаланиб турилиши, аспирацион қурилмалар ўтириб қолган чангдан тозаланиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
489. Чанггаз ҳаво қоришмали тизим элементларида люклар ва кириш туйнукларини очиш, шунингдек, чанггазҳаво тракти герметиклигини бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни (портловчи сақлагич клапанлари диафрагмаларини алмаштириш ва б.) бажариш ман этилади, булардан циклонлар ва сепараторлар остидаги тўрларни тозалаш истисно, агар тўр конструкцияси ушбу ишлар хавфсиз бажарилишини таъминласа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
490. Нам кўмир бункерларида чўғланаётган қатламлар борлиги аниқланганда ёки улар мавжудлиги тўғрисида гумон бор бўлганда ушбу жойларга сачратилган сув сепиш ва бункерни ёқилғи билан тўлдириш чораларини кўриш ва улардаги ёқилғи сарфланишини давом эттириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491. Агар чангсимон ёқилғи тизимлардан чангланган ҳаво уриб чиқиб кетаётган бўлса, уларнинг ишлаши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
492. Ишлаб турган тегирмонларнинг барабанлари ва юритмаларининг остидан чангни чиқариб ташлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
493. Чангсимон ёқилғи тизимларининг тегирмонлари ва бошқа элементларининг ичида ишлаш, фақат улар чангдан тозалангандан, шамоллатилгандан, ўтхонадан, ҳаво ўтказгичлардан ва ёнғинни ўчириш линияларидан шиберлар, заслонкалар, вентиллар ёки тиқинлар билан узилгандан, мустаҳкамланмаган плиталар ёки тасодифан юқори ҳолатда бегона нарсалар ва шунга ўхшашлар қисилиб қолгани йўқлиги текширилгандан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
494. Тўғри пуфланадиган ва чангсимон ёқилғи бункерли тизимларда ёки тўхтатилган тегирмонда унинг олдидаги иссиқ ҳавони узувчи икки заслонкалар орасидаги клапан атмосферага очиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
495. Ишлаб турган чангсимон ёқилғи тизимининг портловчи сақлагич клапанларининг отилиб чиқиш зонасида бўлган участкаларда таъмирлаш ишлари ўтказиладиган жойлар оловдан ҳимояловчи зич шчитлар ва пешайвонлар билан тўсилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
496. Тўхтатилган тегирмонда люклар ва кириш туйнуклари унинг ортидаги ҳаво ҳарорати 50 °C дан паст бўлмаганда очилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Люклар ва заслонкалар аста-секин ва эҳтиёт бўлиб, люкдан четда туриб очилиши керак. Аниқланган ёниш ўчоқлари сачратилган сув билан ўчирилиши ва ёқилғи чиқариб ташланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
497. Таъмирлашдан олдин барабанли тегирмоннинг барабан бронини кўриб чиқилаётганда кўриб чиқувчи тегирмоннинг бўғизида бўлиши керак. Шахтали тегирмоннинг бронини кўриб чиқишда, кўриб чиқувчи таъмирланаётган тегирмоннинг люкидан бронни ағдарилганда унинг устига тушишини истисно қилувчи хавфсиз масофада бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
498. Бронни кўриб чиқиш учун тегирмон барабани ёки шахтасига кириш фақат унинг биринчи қаторлари қулаб кетиш хавфи йўқ бўлганда рухсат этилади. Бронни аста-секин, унинг қулаб кетиши хавфи йўқлиги тўғрисида дастлабки ишонч ҳосил қилгандан кейин кўриб чиқиш керак. Бронь плиталари ишончли мустаҳкамланмаганлиги аниқланганда кўриб чиқиш тўхтатилиши ва бронь ағдарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
499. Барабан корпусида бевосита ўрнатилган қурилмалар ёрдамида барабанли тегирмон барабанидан золдирларни саралашда ва туширишда, золдирлар туширилаётган жойдан 10 m радиусда туриш ман этилади. Бу опреацияларни, шунингдек бронни алмаштириш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажараётган ишчилар пийма ёки металл учли ботинкалар кийиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500 Барабанли тегирмонларнинг бронясини алмаштиришда, тишли гардишни ечиб олишда ва шунингдек шахтали тегирмонларни билолари ва билоушлагичларини ушлагични роторни чиқармасдан алмаштиришда, бронянинг қисми, билолар ёки гардишнинг битта ярми ўрнатилишида ҳосил бўлган мувозанатсизликдан ўзидан-ўзи айланиб кетишини олдини олиш учун барабан ёки ротор ишончли мустаҳкамланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
501. Тегирмоннинг броня плиталари алмаштирилаётганда барабандан албатта золдирлар чиқариб ташланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегирмон ичида ишлашга рухсат фақат унинг ичида углерод окиси йўқлигига анализ қилингандан кейин ва мазкур Қоидаларнинг III-боби 11-параграфи талабларига мувофиқ тегирмонни хато улашга қарши чоралар кўрилгандан кейин рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
502. Бронь плиталарини тушириш, ортиш ва тегирмон барабанида ўрнатиш оёқ-қўл учларини жароҳатланишдан сақлаш учун катта эҳтиётлик билан бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
503. Кўмирни узатувчи патрубкаси демонтаж қилинаётганда кўмир течкаси пастдан қалинлиги 2-3 mm металл тунукасидан ясалган тиқин билан ёпилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504. Чанг ёқилғини тайёрлаш тизими ускуналарида пайвандлаш ишлари бажарилаётганда, пайвандлашда ва оловли кесишда учқунлар тушиши мумкин бўлган майдон камида 10 m радиусда сачратилган сув сепиб қоплаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
505. Ишлатиб кўриш учун тегирмон ишга туширилиши вақтида ярим муфталар қаршисида, шунингдек электр двигателларнинг симлари чиқарилган қутилари қаршисида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
506. Тўқмоқли тегирмонларнинг билолари таъмирланганда ротор тўхтатилган ҳолатда қотирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
507. Чанг билан таъминлагичларни двигателларидан кучланиш олинмасдан таъмирлаш ва тозалаш ман этилади, шунингдек чанг билан таъминлагичда ёқилғини қўл билан итариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
508. Чангли ёқилғини тайёрлаш тизими элементларини, шу ҳисобда бункерларни ҳам кўриб чиқиш учун фақат портлашдан ҳимояланган кучланиши 12 V гача бўлган тармоқдан таъминланадиган ёритгичлардан ёки портлашдан ҳимояланган аккумуляторли ёритгичларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
509. Чангли ёқилғини тайёрлаш тизими ускуналарини таъмирлашда ишлаётган ходимлар мовутли костюм кийган бўлишлари шарт, ҳимоя кўзойнаклари ва комбинацияланган қўлқопларни қўллаш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Бункерларда ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
510. Ёқилғи бункерлари юқорида сақлагич тўсиқлари билан жиҳозланган бўлишлари шарт, улар ишчиларини бункерга тушиб кетишини истисно қилишлари керак. Бункерларга ишчиларни тушириш учун люкларнинг қопқоқлари қулфланган бўлиши шарт, уларнинг калити цех сменаси бошлиғида бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
511. Бункерда тўхтаб қолган ёқилғини итариб қўйиш механизациялаштирилган усулда ёки қўлда махсус найзалар билан бункер устидаги галереясидан амалга оширилади. Ёқилғини итариб юбориш учун бункерга тушиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
512. Ёқилғи бункерларига тушиш фақат уларни таъмирлашдан ва қозонни суюқ ёки газсимон ёқилғи билан ёқилишга ўтказишдан олдин тозалаш ва кўриб чиқиш учун рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чўғланаётган ёки тутун чиқаётган ёқилғиси мавжуд бункерларга тушиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
513. Бункерга тушишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерга ёқилғи узатилишини тўхтатиш, унда мавжуд бўлган ёқилғини ишлатиб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункернинг чиқиш туйнукларида шиберларни ёпиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу туйнукда шибер йўқ бўлса, унда чангли ёқилғи тизими тўхтатилиши, тегирмонга ҳаво узатиш тизими узилиши, чанг тизими механизмларининг электр юритмаларидан кучланиш олиниши, уларнинг схемалари ажратилиши ва бункерга ёқилғини узатиш механизмларининг юритмаларида «Уланмасин — одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осилиб қўйилиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерга ёқилғини ағдаришга буғ ва сувни бериш тизимини узиш; электр тебратгичлар мавжуд бўлганда улардан кучланишни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерда чўғланаётган чангли ёқилғининг жойлари мавжуд бўлса уни карбонат ангидрит кислотаси, ёки азот, ёки 1,5 МРа (15 Kg/cm2)дан ортиқ бўлмаган босимли тўйинган сувли буғ билан тўлдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карбонат ангидрит кислотаси (азот) ёки буғ чанг тўзонланишини олдини олиш учун бункернинг юқори қисмига, бункер шипига параллель ҳолда тарқатилиб узатилиши керак. Узатиш тизими уни уланишида чанг ёқилғиси бункерига конденсатни ташлаб юборилиши имконини истисно қилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерни ҳаво билан шамоллатиш ва ундан кейин уни карбон оксиди йўқлигига анализ қилиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерга люк очилсин; агар люк қопқоғи ошиқ-мошиқсиз бўлса, уни бункерга тушиб кетиши олдини олиш чораларини кўриш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункер деворларини сачратилган сув оқими билан ҳўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бункерга юқори қисмида илгакли металл нарвонини ёки қулай арқон нарвонини қаттиқ қўзғалмас конструкциясига осиб ва уни ишончли мустаҳкамлаб тушириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бункер ичида ишлаган вақтда вақти-вақти билан унинг ичида карбон оксиди мавжудлигини текшириб туриш зарур. Карбон оксиди борлиги аниқланганда, ходимлар бункердан чиқарилиши керак, ёниш жойлари ўчирилиши, бункер янгидан шамоллантирилиши ва карбон оксиди йўқлигига ҳавони қайтадан анализ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
514. Бункерда ишлаётганда мазкур Қоидаларнинг 104-банди талаблари бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бункерда ишлаётган ходимлар устидан кузатувчилар сонини, ҳар бир ишлаётганда камида бир кузатувчи ҳисобидан келиб чиқиб иш раҳбари аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бункерда бир киши ишлаётганда камида икки кузатувчи тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
515. Бункерга туширилаётган нарвонларни ва унга тушаётган одамларни сақлаш белбоғларининг страховка арқонлари люк яқинидаги мавжуд бўлган скобалар ва ҳалқаларга маҳкамланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
516. Бункернинг ёки отсекнинг бир томонида кўмир ёки торф осилиб қолса, осилиб қолган ёқилғининг юқори сатҳидан пастга тушиш ман этилади. Бунда страховка арқони бункернинг ёқилғи осилиб қолган томонига боғланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
517. Бункерда мовутдан тикилган костюм ва пойафзал устидан чиқарилган шимда, этикда, қўлқопда, кўзойнакда, распиратор ва каскада ишлаш зарур. Ишлаётганда ва кузатувчиларда шлангли газниқоблари тайёр ҳолатда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
518. Иш бажарилаётганда олдиндан сақловчи белбоғнинг фал карабинини илиб қўймасдан нарвондан ёқилғи устига туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
519. Ходимларнинг бункерда бўлиш вақтини ва дам олиш вақтини (бункердан чиқиш билан) нарядни бераётган шахс белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
520. Ишчи бункердан кўтарилаётганда страховка арқони сиртмоқ ва юқори учи орасида одамни кўтариш билан бир вақтда, бункерда арқон осилиб қолишига йўл қўймасдан, тортиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
521. Қабул қилиш — тушириш қурилмаларнинг тирқишли бункерларда таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, куракли таъминлагич ишлаётган вақтида ходимлар унинг ҳаракат қилиши йўналишининг қарама-қарши томонида ва ундан 3 m дан кам бўлмаган масофада туриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъминлагичларга хизмат кўрсатувчи ходимлар бункерда ишлаётган одамлар турган жойи тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
522. Одам тасодифан бункерга тушиб кетса, зудлик билан бункерга ёқилғи узатишни тўхтатиш, кескин узувчи шиберни ёпиш ёки таъминлагичларни тўхтатиш ва йиқилиб тушганни кўтариб чиқиш учун шошилинч чоралар кўриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
523. Кулли бункерлар ичида ишлаётганда, ушбу бункерга течкалардаги затворлар ёпилган ва қулфланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
524. Бункерда зичланиб ёки қотиб қолган кулдан ҳосил бўлган гумбазларни ён эшикчалар ёки люклар орқали бузиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
525. Кул течкаларида тиқинларни уриб туширишда ёки зичланиб, ёки қотиб қолган кулдан ҳосил бўлган гумбазлар қулатилаётганда бункер ичида бўлиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. Газ хўжалиги қурилмаларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
526. Газ хўжалиги ускуналарига хизмат кўрсатиш ва ҳаво муҳитини назорат қилиш, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси тасдиқлаган «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига»га мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газсимон ёқилғидан фойдаланадиган корхонада, раҳбар муҳандис-техник ходимларидан газ хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш учун масъул шахс буйруқ билан тайинланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
527. Таъмирлаш учун узилган газ қувури участкасининг чегарасида узувчи қурилмалардан кейин тиқинлар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
528. Газни ростловчи пунктларининг ва газни ростловчи қурилмаларининг хоналарига (доимий навбатчи ходимларисиз), ерости газ қувурларининг кўриш қудуқларига, шунингдек, газланишга нисбатан хавфли бўлган жойларга (доимий хизмат кўрсатувчи ходимларисиз), махсус ўқитилган ходимлар мазкур Қоидаларнинг 103 — 105-бандлари талабларига мувофиқ хизмат кўрсатиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
529. Газ қувурлари ўтган барча хоналар, уларнинг ҳавосида газ мавжудлигига портлашдан ҳимояланган турдаги газоанализаторлар ёрдамида, корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган график бўйича текшириб турилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хоналарнинг ҳавосида газ мавжудлиги аниқланган барча вазиятларда зудлик билан тегишли цех бошлиғи, корхонанинг бош муҳандиси ва газ хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш учун масъул ходимга хабар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво намунасини олиш жойлари маҳаллий йўриқнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Г. Қозонхона қурилмаларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
530. Қозонхона қурилмаларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси тасдиқлаган «Буғ ва сув иситувчи қозонларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари», «Чангсимон ҳолатда ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмаларнинг портлаш хавфсизлиги қоидалари» ва «Қозон қурилмаларида мазут ва газдан фойдаланилганда портлаш хавфсизлиги қоидалари»га мос бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
531. Қозон (буғ-сув тракти, ўтхона ва газ йўллари)нинг сақлагич ва портлаш клапанлари, ишлаганда сув-буғ аралашмасини ва портлаш газларини хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфсиз бўлган, ишчи хонасидан ташқари жойларига чиқарувчи қувурларга эга бўлишлари, ёки одамлар бўлиши эҳтимоли бор томондан қайтаргич шчитлари билан тўсилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
532. Ишлаб турган қозонларнинг сақлагич клапанларини поналаб қўйиш ёки юк массасини ошириш ёки қандайдир бошқа усул билан клапан тарелкасига босишни ошириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ричагли сақлагич клапанларининг юклари ўзидан-ўзи силжишига йўл қўймаслик учун стопорланган ва пломбаланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
533. Қозон форсункаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун эркин, қулай яқинлашиш таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аланга орқага урганда куйиб қолишни олдини олиш учун, форсункалар ўрнатиладиган тешикларида экранлар бўлиши керак, форсункаларга ёқилғи ва ҳаво берилишини ростловчи вентиллар ёки уларнинг юритмалари тешиклардан нарида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
534. Айланиб чиқиш вақтида қозондаги люклар, кириш учун туйнукларни очиш ман этилади, кўриш люкчалари ва тешиклари, уларнинг ён томонида туриш шарти билан қисқа муддатга очилиши бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
535. Кириш туйнуклари ва кўриш тешиклари очиқ бўлганда ўтхонада ёқилғини ёқиб юбориш ман этилади. Алангани доимий кузатиш учун кўриш тешиклари ойна билан беркитилган бўлиши керак. Пуфлаш остида ишловчи қозонларда ойналар синишини олдини олувчи қурилмалар назарда тутилган бўлиши керак. Кўриб чиқадиган ходимлар ҳимоя кўзойнакларини кийиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
536. Қозон ёқилишидан олдин унда барча таъмирлаш ишлари тўхтатилиши ва цех (блок) сменаси бошлиғи томонидан қозонни ёқишга алоқаси бўлмаган барча ходимлар чиқариб юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшни қозонларда, ёқилаётган қозон томонига қаратилган ўтхона ва газ йўллари ташқарисида ёки ундан тўғри кўриниш чегарасида бўлган (олдинги ва орқа деворлари, шип ёпмалари) барча таъмирлаш ишлари тўхталиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозонда ишлаш навбатчи ходим кўрсатмаси бўйича қайта бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
537. Қозоннинг пастки нуқталарини пуфлашда олдин пуфлаш муҳити йўналиши бўйича биринчи вентили тўлиқ очилиши, кейин аста-секин иккинчиси очилиши керак. Пуфлаш тугатилгандан кейин, олдин йўналиш бўйича иккинчи вентиль, ундан кейин биринчи вентиль ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
538. Қозонхонага газни бериш тўсатдан тўхтаб қолса, қозонхонага кирувчи газ қувури ва қозонлардаги газни узувчи қурилмалари ёпилиши керак, узилган газ қувурида эса пуфлаш свечалари очилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
539. Кўриб чиқиш ва шуровка ишлари бажарилаётганда очиқ кўриш тешиклари, назорат ва тозалаш люклари қаршисида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
540. Қозон ва регенератив ҳаво иситгичларнинг қизитиш юзаларини импульсли (термотўлқинли) ва бошқа механизацияланган туридаги тозалашлар ўтказишдан олдин ходимлар қозоннинг тозаланаётган элементлари жойлаштирилган зонасидан чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалаш даврида бу зонада кўриб чиқиш ва таъмирлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
541. Қозоннинг қизитиш юзаларини пуфлашдан олдин тортиш кўпайтирилиши ва ёнишни турғун режими таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуфлаб тозалаш фақат қозон режимини бевосита олиб бораётган шахс рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
542. Қозонни стационар пуфловчи қурилмалари билан механизациялаштирилган пуфлаб тозалаш махсус йўриқномаларга мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
543. Стационар пуфлаш қурилмалари йўқ бўлганда пуфлаб тозалашни қўлда бажариш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
544. Қўл билан пуфлашда ходимлар ҳимояловчи кўзойнаклар, қўлқоплар ва пелеринали каскалар кийиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
545. Пуфлаш олдидан ўтхонадан шлак ва кулни узлуксиз чиқариб ташлаш қурилмаларида гидрозатвор турғунлиги текширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шлак ва кулни даврий чиқариб ташлаш қурилмали қозонларда қозон пуфланишини ва шлак чиқарилишини бир вақтда ўтказиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
546. Агар пуфлаш даврида пуфлаш люкидан газ ва кул чиқаётган бўлса ва ўтхона қорайса ёки бегона шовқин пайдо бўлаётган бўлса, пуфлаш тўхтатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
547. Қозонни сиқилган ҳаво билан пуфлаб тозалашда, қувурни ўтхонага киритишдан олдин ҳаво вентилини очиш ва вентилни ёпмасдан олдин қувурни ўтхонадан чиқариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лючкаларни ўз томонга, улардан ташқари томонда турган, ҳимоя кўзойнакни ва қўлқопларни тақган ҳолда очиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
548. Қозон буғ-сув қоришмаси билан пуфланганда, ўтхонанинг пуфланаётган томонидаги лючкалар ва кўриш тешикларини очиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
549. Сувкўрсатгич асбобларини пуфлашда операциялар қуйидаги тартибда бажарилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пастки пуфлаш вентили катта бўлмаган бурчакка аста-секин очилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пастки (сув) тез ҳаракат қилувчи кран 8 — 10 s га ёпилсин, ундан кейин яна очилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори (буғ) тез ҳаракат қилувчи кран 8 — 10 s га ёпилсин, ундан кейин яна очилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пастки пуфлаш вентили ёпилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуфланаётган буғ-сув аралашмаси пастки пуфлаш вентилидан кейин турган ва дренаж қувурчаси учун тешикли қопқоқ билан ёпилган воронкага туширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуфлаш вақтида ишчи, сувўлчагич ойнасидан ён томонда туриши керак ва барча операцияларни ҳимояловчи кўзойнагида ва брезент қўлқопда бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. Қозонларнинг ўтхоналари, газ йўллари, ҳаво ўтказгичлари ва барабанлари ичида ва тутун мўриларида ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
550. Қозон қурилмасининг элементларида, шунингдек, ҳаво узатгичларида ва газ йўлларида ишлар қуйидаги шартлар билан бажарилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларнинг 284 банди, 11-иловасининг 1—2-бандлари талабларига мувофиқ уларни ишлаб турган ускуналаридан ва буғ, сув, мазут, газ, ва ҳаво ўтказувчи қувурларидан узиш, ҳамда буғ, сув, мазут ва газ бўйича узувчи арматураларида тиқинларни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни зарарли газлардан шамоллатиш ва ҳавони газланганликка текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 265 ва 266-бандлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» талабларига мувофиқ тортиш пуфлаш қурилмаларининг электр двигателларидан кучланишни олиб қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
551. Қозон қурилмасининг элементлари, ҳаво ўтказгичлари, газ йўллари ичида кўчма электр ёритгичлари билан ишлаётганда лампалар сони иккитадан кам бўлмаслиги керак, улар 12 V кучланишли алоҳида манбалардан таъминланиши керак. Шунингдек, аккумулятор ва батареяли фонарлар билан ёритишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
552. Қозон ўтхонасининг ичида 220 V гача кучланишли умумий ёритиш чўғланишли лампали ёритгичларни қўллаш рухсат этилади. Бунда ёритгичлар иш жойидан камида 2,5 m баландлигида жойлаштирилган бўлиши керак ёки асбоблар қўлланмасдан лампага тегиш иложини истисно қилувчи чоралар кўрилиши керак. Электр ўтказгичлар ҳимояланган симлардан бажарилган бўлиши ёки металл енглар учида ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозон ўтхонасининг ичида ёритиш етарли бўлмаса 220 V кучланишли прожектордан фойдаланишга рухсат этилади, у қозон ўтхонасининг ташқарисида, ишчилар яқин кела олмайдиган жойда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёритиш асбобларини электротехник ходимлар ўрнатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
553. Қозон деворларини ва қувур элементларини шлакдан, кулдан ва ёнаётган қолдиқларидан тозалаш тугатилмагунча қозон қурилмасининг элементлари, газ йўллари ва ҳаво узатгичларига таъмирлаш ходимларини ишга қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
554. Ўтхонада, қулаш хавфи бор осилиб қолган шлак бўлаклари ёки ғиштлар мавжуд бўлса, ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
555. Қозон ўтхонасида осилиб қолган бўлаклар олдин уларга сув сепилгандан кейин кириш туйнуклари, люклар ва кўриш тешиклари орқали уриб туширилиши керак. Деворларга ёпишиб қолган шлак ўсимталари ва шлак тузилмаларини ўтхонанинг юқори қисмидан ўтхона ичида туриб уриб тушириш мумкин. Ўтхонага киришдан олдин оёқ турадиган жой ишончли мустаҳкамлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиниши керак. Ўтхонага киришдан олдин уриб туширилган бўлаклар устидан сув қуйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозон ва унинг элементларини тозалаш тутун газлари йўналиши бўйлаб бажарилиши керак. Ўтхона деворларидан шлакни юқоридан пастга қараб уриб туширилиши керак. Ишчилар тозаланаётган майдондан пастда туриши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
556. Ўтхонада шлак катта миқдорда бўлса уни бир йўла бутун кенглик бўйича уриб туриши мумкин эмас, балки олдиндан кичик вертикал ариқча уриб очилиши керак ва у бўйлаб пастга учувчан кулни устига сув сепиб йўналтириш керак. Ундан кейин секин-аста ариқчани кенгайтириб кул тушириши давом эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шлак сирғаниб тушиб кетишини олдини олиш учун бир вақтда бир нечта ариқчалар қилиб ўтхонани тозалаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
557. Қизиган кул ва шлакка сув сепилаётганда, ишчи ҳосил бўлаётган буғ унга етмайдиган масофада туриши керак. Қизиган кул ва шлака сув қуйиш фақат сувни сачратиб сепиш билан бажарилиши керак. Сув қуйишни бажараётган ишчи иссиқ махсус кийимда пелеринали каскада ва ҳимояловчи кўзойнакда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг ёки бошқа ишчиларнинг оёғи остидаги шлак ва кулга сув сепиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
558. Шлакка ва кулга сув сепилаётганда ва ўтхона тозаланаётганда, ишчилардан бири ташқарида кириш туйнуги олдида ўтхона ичида ишлаётганларни кузатиб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
559. Ўтхона ичида иш бажарилаётганда унда бир вақтнинг ўзида камида икки киши бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
560. Ўтхона тозаланаётганда конвектив шахтасида жойлаштирилган газ йўлларида ва қозоннинг иситиш юзаларида ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
561. Мазут ёқадиган қозонларнинг ўтхонасида ва конвектив иситиш юзаларида ишлаётган ходимлар ҳосил бўлган ёпишиб қолган қатламлар ва ювинди сувларнинг зарарлиги тўғрисида билиши керак ва ишлаётганда распираторлар, кислота ва ишқорбардошли қўлқоплардан фойдаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
562. Қозон ўтхонаси ёки конвектив шахтасининг ичига пайвандлаш кабеллари, газ келтирувчи енглар ёки ёритиш симлари ўтадиган туйнуклардан кириш учун фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
563. Ўтхона ичида уни олдиндан тозаламасдан, қозонни авариявий таъмирланиши бажарилаётганда ишларни бошлашдан олдин ходимларнинг устига шлак ва ғиштлар тушишини олдини олиш учун чоралар кўрилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
564. Қувурли ҳавоиситгичларнинг кубларини кўтаришдан олдин, кўтарилаётган кубнинг оғирлиги ва унинг қувурлари кул ва питра билан қопланганлигини ҳисобга олиб, дастлаб юқори ва пастки қувур тахталарини боғлаб кўйиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
565. Айланадиган регенератив ҳавоиситгичларида таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, қисилиб қолган набивка пакетларини чиқариб олиш ва совуқ набивка пакетлари ўрнатилаётганда ва чиқарилаётганда уларнинг тагида туриш, шунингдек, ротор силжитилаётганда бочка ичида туриш ман этилади. Роторни айлантириш махсус мосламалар билан амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
566. Қозоннинг барабани ичида ишни бошлашдан олдин иккала люк очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислота билан ювилгандан кейин, қозон барабанига киришга ишчиларга ижозат беришдан олдин шамоллатиш ўтказилиши ва барабан ичидаги ҳавода кислород етарлиги (ҳажм бўйича 02=20%), ҳамда водород ва олтингугуртли газ мавжудлиги текширилиши керак. Барабандаги водороднинг концентрацияси, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган, унинг алангаланишининг пастки чегарасидан 1/5 дан ошиши мумкин эмас, олтингугуртли газни эса — мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган энг кўп йўл қўйилган концентрацияси қийматидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
567. Қозон барабанини шамоллатиш кўчма вентилятор ёки ҳаво-души қурилмаси билан таъминланиши керак, у барабандан ташқарида (барабаннинг очилган люкларининг бирида, олдида ёки бирон-бир вақтинча бўшатилган штуцернинг олдида) жойлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастки барабанда ишлаётганда иш жойлари шамоллатилишини жадаллаштириш учун юқоридаги барабанларнинг люклари ҳам очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
568. Барабан ва бириктирувчи қувурларни тозалаш ишларини камида икки киши бажариши керак. Қайнатгич қувурларини эгилувчан валли дастакли силлиқлаш электр машинаси билан тозалашда ишчилардан бири барабанда ишлаётганни кузатиб туриши ва унинг кўрсатмаларини бажариши, шунингдек зарур бўлган вазиятда электр двигателини тармокдан узиш учун ўзининг олдида коммутацияловчи аппаратга эга бўлиши керак. Электр двигатели масофадан бошқариладиган вазиятларда хам кузатувчи бўлиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
569. Қайнатгич қувурлари тозаланаётганда силлиқлаш каллагини электр двигатели тармоқдан узилгандан кейин қувурдан чиқариш керак; электр двигателини қайта уланиши каллак яна қувурга киритилгандан кейин бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
570. 12 V дан юқори кучланишли электр двигателлари ва кўчма дастакли ёритгичлар ёки электрлаштирилган асбоблар уланадиган пасайтирувчи кўчма трансформаторлари барабан ташқарисида, кириш туйнуги олдида ўрнатилиши керак. Трансформаторнинг корпуси ва пастки кучланиш чўлғамининг чиқарилган симларидан бири ерга уланишга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазиятларда қўлланадиган электр ускуналари «ССБТ. Электротехник маҳсулотлар. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.007 ва «ССБТ. Дастакли электр машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари ва синаш усуллари» ГОСТ 12.2.013 лар талабларига мувофиқ бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
571. Қизитиш илонсимон юзаларни шар билан прокатлашда махсус туткичлардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
572. Тутун қувурлари ва газ йўлларини ташқаридан кўриб чиқишни камида икки киши ўтказиши керак, ичини кўриб чиқиш ва таъминлашни мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи талабларига риоя қилиб, камида уч киши ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
573. Газ йўллари ва тутун мўриларидаги ишлар, фақат иш жойларини очиқ люклар орқали пухта шамоллатилгандан ва ишлаб турган қозонлар томонидан тутун газлари кирмаслиги учун, қулфлар билан қулфланадиган тўсма заслонкаларни ёпиш ва зичлаштириш ёки металл тунука билан қорежаган ва периметри бўйлаб асбест шнури билан зичланадиган ғиштли ёки ёғоч вақтинчалик турғун герметик деворларини ўрнатиш билан ҳимоялангандан кейин ўтказилиши керак. Буғнинг пуфлаш линияларини, уларда тиқинлар ўрнатиш билан тармоқдан узиб қўйиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
574. Тутун қувурлари ва газ йўлларининг ички таъмирланиши тутун газлари йўқлигида ва газ йўлининг шамоллатилиши етарли бўлгани текширилганидан кейин бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
575. 1.3 m ва ундан юқорида ишланганда мазкур Қоидаларнинг III боби 6-параграфи талабларига мос бўлган ҳавозалар ва люлькалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
576. Газ йўллари ёки бошқа короблар ичида ишчиларни юриши зарур бўлса, уларнинг туби қопламасининг мустаҳкамлиги текширилиши керак. Бўш бўлиб қолган ёки шикастланган жойлар аниқланса, короб туби бўйлаб тахтадан тўшалмалар ётказилиши, коробларда кул мавжуд бўлса уни чиқариб ташлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коробларни горизонтал ҳолатидан вертикал ҳолатига ўтиш жойларида одамларни йиқилиб тушишини олдини олиш учун, улар ишлаш даврида тўсиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ йўлларида одамларни тушиши ва кўтарилиши яхши мустаҳкамланган нарвонлар ва траплар бўйича амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
577. Тутун қувурида ишчиларни кўтарилиши ва тушиши учун юриш нарвонининг шахтаси тўрт томондан бутун баландлиги бўйича ва ишчи майдончаси сатҳидан 2.5 m ва ундан юқорисида тўрлар билан ҳимоялаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
578. Ригеллар, кашаклар ёки кўтаргич троси бўйича ишчиларни кўтарилиши ва тушиши, шунингдек, тутун қувурининг скобалари ёки ташқи юриш нарвонлари бўйича бир нечта ишчиларни бир вақтда кўтарилиши ёки тушиши ман этилади. Светофор майдончаларига эга бўлган қувурларда, бир вақтнинг ўзида ушбу майдончалар орасида турли сатҳларда ишчиларни кўтарилишига (ёки тушишига) рухсат этилади, бунда улардаги люклар мажбурий ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
579. Ҳимоялаш тўсиқларисиз 1,3 m ва ундан юқорида ишлаганда сақловчи белбоғлардан фойдаланиш зарур, уларни карабинли навбатма-навбат илиб қўйиш учун иккита занжири бўлиши керак. Ходимларга сақловчи белбоғсиз юриш, нарвонга чиқишга ижозат бериш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
580. Осма мосламаларда туриб таъмирлаш ишлари ёки кўриб чиқиш ўтказилаётганда, тутун қувурининг ён атрофидаги, унинг цоколидан бошлаб ўлчанганда, баландлигининг 1/10 ташкил этувчи масофада жойлашган хавфли зона тўсиб қўйилиши керак. Тўсиқларда, тўсилган зонага киришни ман этадиган хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши керак. Хавфли зона чегарасидаги одамлар ўтиш жойлари ва транспорт юриши жойлари устидан ҳимояловчи пешайвон, ён тўсиқлар, шунингдек, бегона шахсларга ўтишни ман этувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
581. Тутун қувурлари ичида таъмирлаш ишлари уларни кулдан тозалангандан кейин ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
582. Қувур ичида бир вақтнинг ўзида бир нечта ярусда ишланаётганда, уларнинг ҳар бири юқорисидагидан яхлит ҳимояловчи тўшама билан ажратилган бўлиши керак. Футеровка қисмларга ажратилаётганда икки ва ундан ортиқ ярусларда бир вақтда ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
583. Қозонларнинг ўтхоналари, газ йўллари, ҳавоузатгичлари ва барабанлари ичида ишлар тугатилгандан кейин мазкур Қоидаларнинг 278-бандлари талаблари бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е. Шлак-кулни чиқариб ташловчи тизими ва култепаларга хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
584. Шлак ва кулни даврий чиқариб ташлашда, хар сафар ташқи люкларни шлак ва кул бункерларнинг затворларини очишдан олдин қозон машинистини шлак ва кулни навбатдаги туширилиш тўғрисида огоҳлантириш, ҳамда шлак ва кул устига сув қуйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кул ва шлакни туширилиши қозон нормал (меъёрий) ҳолатда ишлаётганда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
585. Қозон ўтхонаси ва газ йўлларидан кул ва шлак туширилаётганда, ушбу ишларда банд бўлган шахслар люкдан четда туришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
586. Шлак затворларини, кулни вагонеткаларда чиқариб ташлашда эса кул затворларини очишни ҳам, фақат масофадан амалга ошириш керак. Бунда затворнинг олдидан барча ходимлар четга чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
587. Етарли даражада ёритилмаган майдончаларда, ҳамда бунга мўлжалланмаган тасодифий жойларда (панжараларда, зинапояларда, қувурларда) туриб шлакни уриб тушириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
588. Қозонларнинг шлакни чиқариб ташлаш қурилмаларини шлакдан тозалаш ва қуруқ кулушлагичларнинг кулни тушириш трактларида тиқилиб қолган кулларни бартараф этишда қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ванналар ва бункерларнинг ичига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каналлар ёпмалари олиб қўйилганда ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ шлак ва кул тўпламларида туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
распираторларсиз кулни туширгичларда ишлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
589. Шлак ва кулни чиқариб ташлаётганда ходимлар қўлқоп, ҳимояловчи кўзойнак ва пелеринали ҳимоя каскасини кийишлари керак, шим этик устидан кийилган ва унинг устига туширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
590. Шлак, кул ўтгазгичларнинг қувурларини айлантириб қўйиш ёки таъмирлаш кичик механизация воситаларини қўллаш билан қувурлар бўшатилганда ва насослар тармоқдан узиб қўйилганда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
591. Култепалардаги уюмларни тозалаш резинали этикларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
592. Шлак, кул ўтказгичлар секциялари ажратилганда қувурда қолган пульпани (кул ёки шлак) тўкиб олишга чоралар кўрилган бўлиши керак. Қувурлар кўтарилаётганда ходимлар секция учларидан четга чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
593. Пульпаўтказгич ва қувурўтказгичлар устида юриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
594. Янги ювилган кулшлак пляжида юриш ман этилади. Сувсизлантирилган кулшлак пляжи бўйича юриш фақат алоҳида вазиятларда иккинчи шахс кузатувида рухсат этилади, бу ҳолда олдида юраётган одам янги ювилиб уюлган қатламнинг қаттиқлигини ходача билан текшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
595. Қайиқда, катамаранда ёки плотда туриб ишни бажараётган ходимлар (тиндиргич ҳовузининг чуқурлигини ўлчаётганда, сувни чиқариб юборадиган иншоотларда шандорларни ўрнатишда ва б.) қутқариш воситаларига (жилетлар, белбоғлар ва б.) эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайиқлар, понтонлар ёки плотларни қўллаш билан боғлиқ бўлган тиндиргич ҳовузида чуқурликни ўлчаш, шандорларни ўрнатиш ва бошқа ишларни бажариш шамол тезлиги 9,8m/s дан ортиқ ва тўлқин баландлиги 0,35 m дан юқори бўлганда ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
596. Шлак — кулни чиқариб ташловчи тизими ва култепаларга хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 12-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ж. Электр фильтрларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
597. Қозоннинг газ йўлларидаги электрофильтрлар секцияларини механик қисмини таъмирлаш ва тозалаш учун:, шунингдек, ушбу секцияларни силкитиш механизмларини таъмирлаш учун уларнинг электр қисмини электротехник ходимлари тармоқдан узишлари шарт. Секцияларда, уларнинг люкларида ва механизмларида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиларини қозон (қозонтурбина) цехининг ходими осиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
598. Электр двигателини кўп марта улаш ва узиш талаб қиладиган, электр фильтрларни силкитиш механизмини ишлатиб кўриш ва ростлаш ишлари, электр схемасини ажратмасдан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вазиятда, электр двигателини тасодифий уланишини олдини олиш учун, электр двигателини ва унинг ишга тушириш қурилмасини назорат қилиб туриш учун бригада таркибидан кузатувчи ажратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
599. Электр фильтрлар секциялари ичида кўриб чиқиш ва таъмирлаш уларни электр қисми узилгандан кейин, электр фильтрни тутун йўлларидан икки томондан шиберлар ва тиқинлар билан ажратилгандан, уларнинг тожланувчи тизими ерга улангандан кейин ва секция шамоллатирилгандан кейин бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
600. Бункернинг пастки қисмида ишлашни бошлашдан олдин электродларни силкитиш, бункерни чангдан озод қилиш ва деворларга сув сепиш зарур. Электр фильтрларнинг юқори қисмида ишлаганда фақат юқори люклар очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601. Электр фильтрларда чангга қарши распираторларда ва қутқариш белбоғларини қўллаб ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Буғтурбина қурилмаларининг ускуналарига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Турбоагрегатларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
602. Қизиган юзалар зонасида бўлган ташқи босим мойқувурлари, пўлат тунукадан ясалган махсус зич ҳимоя короблар билан қопланган бўлиши керак. Коробларнинг пастки қисми мойни оқиб тушиши учун йиғиш қувури томонига нишабга эга бўлиши керак, у авариявий қуйиш коллекторидан мустақил ва мойни авариявий қуйиш сиғими билан бириктирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал таъмирлашда короблар сув билан тўлдирилиб зичликка текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
603. Хавфсизлик автомати синалаётганда, синашда бевосита қатнашмайдиган шахслар турбинага хизмат кўрсатиш майдончасида бўлиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Роторнинг айланиш частотасини кўпайтириш билан хавфсизлик автоматини текшириш, электр станциясининг бош муҳандиси тасдиқланган синаш дастури бўйича бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик автоматини синашдан олдин, синашда иштирок этадиган ходимларга, йўриқномалар журналига ёзиб, йўриқнома ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синашни ўтказишга бевосита цех раҳбари ёки унинг ўринбосари раҳбарлик қилади, у турбинанинг айланиш частотасини тахометр бўйича кузатиб туради. Синашда иштирок этаётган қолган ходимлар, керак бўлган вақтда агрегатни тез узилишини таъминловчи ҳолатда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош буғ сурилма қопқоғида байпас мавжуд бўлганда хавфсизлик автоматини текширилиши сурилма қопқоқ ёпилиб, байпас орқали ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
604. Таъмирлашга тўхтатилган турбина мазкур Қоидаларнинг 284-банди, 12 - илованинг 1,2- бандлари талабларига мувофиқ умумий буғ қувурларидан узилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
605. Турбина цилиндлари ва роторлари қопқоқларини кўтариш учун завод мосламалари ишларни бошлашдан олдин кўриб чиқилган бўлиши керак. Мосламалар таъмирлангандан кейин уларда техник шаходатлаш санаси кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
606. Турбинадан чиқариб олинаётган оғир деталлар (ротор, цилиндр қопқоғи) мазкур Қоидаларнинг 39-банди талабларини ҳисобга олиб, деталларни жойлаштириш режасига мувофиқ, уларнинг сирпаниб кетишини истисно қилувчи чорпоялар ва тагликларга жойлаштирилиши керак. Тагликлар учун антисептик шимдирилган шпаллардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
607. Цилиндр қопқоғини очишда ва кўтаришда қуйидагилар зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтариш учун мавжуд мосламалардан (масалан, балансирдан) фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цилиндрнинг юқори ярмини (қопқоқни) пасткисидан сиқиб чиқарадиган болтлар ёрдамида очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтаришдан олдин қопқоқ пухта строплангани тўғрисида ишонч ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қопқоқни ўрнатилган йўналтирувчи болтлар (свечалар) билан у пухталик билан текислангандан кейин масъул шахс командаси бўйича кўтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтарилаётганда қопқоқ цилиндрнинг пастки ярмининг ажратиш фланецига нисбатан бир текисда ҳаракатланишини текшириш. Қопқоқ текис ҳаракатланишини текширишда, шунингдек, уни кўтаришда, кўтарилаётган қопқоқ тагидаги ажратиш фланецига қўлларни қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
608. Турбина цилиндрларининг фланецли ажратиш бириталарининг гайкаларини бўшатиш ва тортиш турбинани ишлаб чиқарган заводнинг йўриқномаси бўйича бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
609. Цилиндр қопқоғини қайта кантовка қилиш фақат иш раҳбарининг раҳбарлигида бажаришга рухсат этилади. Контовкадан олдин қопқоқ устида маҳкамланмаган деталлар (гайкалар, болтлар, тиқинлар, асбоблар ва б.) йўқлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
610. Юқори босимли турбиналарни резьбали маҳкамловчи бирикмаларини иситиш учун қўлланадиган ТЭН туридаги электриситгичлар ерга уланган бўлиши керак, ва иситгич корпуси ва ток ўтказувчи қисмлар орасидаги изоляция қаршилиги 2 MΩ дан кам бўлмаслиги керак. Электр иситгичлар билан резинали диэлектрик қўлқопларида ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр иситгичлар билан ишлашга электр хавфсизлик бўйича П-дан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлган ходимларга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр иситгичлар билан ишлаганда қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ток келтирувчи кабелни таъминловчи тармоқдан узмасдан уни қисмларга ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр иситгич корпусини ҳимояловчи трубкани эгиш ёки деформациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр иситгични шпильканинг тешигига зарбалар ёки катта кучни қўллаб ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги электр иситгичнинг ишчи узунлигидан кам бўлган, марказий берк тешикли шпилькани иситиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоққа уланган электр иситгич билан бир резьбали бирикмадан иккинчисига ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб турган электр иситгичда ток узатувчи кабелларнинг цангали контактларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр иситгични ишчи ҳолатида назоратсиз қолдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
611. Турбина цилиндри маҳкамлагичининг эжекцион иситгичи билан ишлаганда кўпалангали ёндиргич паққиллашсиз ва тескари уришларсиз ишлаши керак. Ёндиргичнинг барча бирикмалари ва каналлари, шу ҳисобда зичловчи қурилмалари герметик бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эжекцион иситгични қўллаш билан ишларни бошлашдан олдин турбинанинг оқим қисмидаги барча ишлар тўхтатилиши ва ходимлар чиқариб юборилиши керак. Иш жойида ёндиргич алангасини ростлаш учун асбест туника, ўтўчиргич ва метал туника бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эжекцион иситгичнинг ёндиргичини тунука товадаги алангадан ёқиб олиш керак. Бу мақсад учун гугуртдан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эжекцион иситгични ишлатганда оловнинг қаршисида туриш, шунингдек ёғланган кийимда ва қўлқопларда ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
612. Турбина цилиндрининг разъеми шпилькаларини иситиш учун ҳаволи иситгичларидан фойдаланилганда, шпильканинг тешигига иссиқ ҳавони узатиш учун штуцерни киритиш ва иситилгандан кейин уни чиқариш ҳавони берувчи вентиль ёпилган ҳолатида бажарилиши керак. Ишлаётганлар қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шпилькаларни газ ёндиргичнинг очиқ алангаси билан иситиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
613. Подшипникларнинг ичқўймалари баббит билан қайта қуйилаётганда формалар қуритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни ҳимоя кўзойнаклари, резиналанган фартук ва қўлқопда бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичқўймалар каустик сода билан ёғсизлантирилганда ва уларга кислота билан ишлов берилганда мазкур Қоидаларнинг III-боби 7-параграфининг талабларига риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
614. Чуқур совутиш усулида таранглаш билан трубина деталларини жойига ўтказишда қўлқоплар кийиш ва махсус мосламалар ёрдамида ишлаш зарур. Деталларни совитиш учун суюқ азотдан фойдаланилганда портлаш хавф бўлган қоришма таркибида (30% дан ортиқ кислороди бор суюқ азот-кислородли қоришма) вужудга келиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлаш хавфи бўлган қоришмалар вужудга келишини олдини олиш учун дастлаб совутиладиган деталлар ва ваннани мойдан ва мойли ифлосланишлардан яхшилаб тозалаш керак ва совитиш жараёнида азотда кислород концентрацияси ошиши устидан назорат қилиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
615. Тароқсимон деталларнинг охирги ёки диафрагмаланган зичлагичларини тароқларини текшириш ва тозалаш қўлқопда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
616. Турбина роторини қўлда айлантиришдан олдин (марказлаштиришда) оёқлар билан турбинанинг горизонтал разъемига ёки горизонтал разъемнинг сатҳида ўрнатилган майдончага туриб олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Роторни қўл билан айлантирилиши иш бошининг ёки у бригада таркибидан тайинлаган шахснинг командаси бўйича бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турбина роторини айлантиришдан олдин унинг оқим қисмида таъмирлаш ишлари тўхтатилиши, ходимлар эса хавфсиз жойга чиқарилиши керак. Роторни кран билан айлантирилганда тортилаётган троснинг ён атрофида туриш ман этилади. Тросни бир текисда, бир ҳалқани иккинчисининг устига чиқариб юбормасдан, қисилиб қолишига йўл қўймасдан ўраш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктириш ярим муфтасига зич кийгизиладиган бармоқ, унга тираладиган буртга ва строп сиртмоғини илиш учун чуқурчага (канавкага) эга бўлиши керак. Бармоқнинг узунлиги бириктириш ярим муфтаси фланецларининг икки қалинлигидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
617. Турбина ёки мой насоси ишлаб турганда мой қувурларидаги арматураларни алмаштириш, таъмирлаш ва ростлашнинг деталларини қисмларга ажратиш (манометрларни алмаштириш бундан истисно) билан боғлиқ бўлган ишларни ўтказиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
618. Мой тизимида таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда қуйидагилар зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оловли ишларни мазкур Қоидаларнинг III боби 7-параграфи талабларини ҳисобга олиб бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш даврида штуцерлар, тармоқлар ва шу кабиларнинг фланецли бирикмаларининг пайванд жойлари қайта пайвандланган мой қувурларининг участкаларида гидравлик синашларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўкилган мойни зудлик билан олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мой тизимини кимёвий тозалашда мазкур Қоидаларнинг III боби 7-параграфи талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мой тизими ва мой совутгичи қувурларига буғ билан ишлов беришни босими 0,6 МРа (6 kgF/cm2)дан ортиқ бўлмаган: тўйинган буғ билан, махсус жиҳозланган майдончада ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғни узатувчи вентилни бевосита иш жойи олдида ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғни келтириш учун резинали шлангларни қўллаш ман этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мой бакларининг ичидаги ишларни фақат уларни мойдан ва қурумдан тозалангандан, буғ билан ишлов берилгандан, шамоллатилгандан кейин ва мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфида назарга тутилган хавфсизлик талабларини бажариб амалга ошириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
619. Таркибида водород бўлган газмой тизими, участкалардан 10 m дан кам масофада олов ишлари наряд бўйича, ишлар хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиб бажарилиши керак (тўсиқлар ўрнатиш, хонадаги ҳавони водород йўқлигига текшириш ва б.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Водород билан тўлдирилган бевосита генератор корпусида, газмой тизимининг қувурлари ва аппаратларида бевосита олов ишларини ўтказиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Генератор ва газмой тизимининг қурилмалари олдида «Диққат! Портлаш хавфи» огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
620. Турбоагрегатларга хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 13-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Оловбардош мойлари билан ишлашда хавфсизлик чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
621. Турбиналарнинг ростлаш тизимларида ёнғин хавфсизлигини ошириш мақсадида турбина мойи ўрнига «Иввиоль-3» ва ОМТИ оловбардош синтетик мойлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
622. Оловбардош «Иввиоль-3» мойи токсик модда; одам организмига таъсир қилиши даражаси бўйича ўрта хавфли моддаларга киради (хавфлилик класси 3). Ишчи зонаси ҳавосида «Иввиоль-3»нинг энг кўп рухсат этилган концентрацияси — 1,5 mg/m3.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иввиоль-3» мойининг заҳарлаш таъсири у ошқозон-ичак трактига тушганда, шикастланмаган тери орқали сингганда, буғлари ва аэрозолларидан нафас олинганда пайдо бўлади. «Иввиоль-3» паралитик таъсирга ва кумулятив хусусиятига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОМТИ оловбардош мойи хавфлилик даражаси бўйича минерал мойи классига киради ва паралитик таъсирига эга эмас. Ишчи зона ҳавосида ОМТИ мойи учун энг кўп рухсат этилган концентрация — 5 mg/m3.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
623. Оловбардош мойлари билан ишлаганда («Иввиоль-3», ОМТИ ) «Ленинград металл заводи»нинг 1508 ва 1640-ИО сонли махсус йўриқномалари ва RH34-301-359:2005 «Йўриқнома. ОМТИ туридаги оловбардош турбина мойларини қабул қилиш, сақлаш ва эксплуатация қилиш» раҳбарий ҳужжати талабларига риоя қилиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
624. Навбатчи ва таъмирлаш ходимларининг иш жойларида БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари бўлиши керак. Оловбардош мойи қизиган юзаларга тушганда тутун ажралиб чиқади, у мавжуд бўлганда жадал тутунлашиш зонасида бўлган ходимлар газ ниқобларини кийишлари ва мой оқишини бартараф этиш учун чоралар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
625. Оловбардош «Иввиоль-3» мойи билан бевосита контактга эга бўлган ходимларга шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
626. Оловбардош «Иввиоль-3» мойи билан ишлашда банд бўлган ходимлар, ишга келгач, шахсий кийимини ва пойафзалини ечиши ва махсус кийимни ҳамда махсус пойафзални кийиши керак (комбинезон ёки пахта матоли куртка билан шим, ички кийим, пайпоқ, монолит тагли резинали ботинка ёки резинали этик).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаш жараёнида оловбардош «Иввиоль-3» мойи билан бевосита контакт эҳтимоли бор бўлса, енгликлар, фартуклар, резинали қўлқоплар табиий каучук ёки квалетекс асосида ва резинали этик, фильтрловчи газниқоб кийилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иввиоль-3» мойи билан ифлосланган қўлларга қўлқоплар кийиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
627. ОМТИ оловбардош мойи билан ишлаганда банд бўлган ходимлар махсус кийимда (пахта матоли комбинезон ёки куртка ва шим) ва махсус пойафзалда (ботинкаларда) ишлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим жуда мойланиб қолган узеллар қисмларга ажратилаётганда текстовинитдан тикилган фартукда ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мой бакларини тозалашга ва мой тизими герметиклиги бузилганда кўп миқдорда тўкилган мойларни йиғиштиришга жалб қилинадиган ходимлар резинали этик ва қўлқоплардан фойдаланиб ишлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
628. Ишчи кийим ҳар ҳафтада aлмaштиpилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариявий ташлаш ёки оқиб кетиш натижасида ифлосланган махсус кийим, бузилиш оқибати бартараф этилгандан кейин шу вақтнинг ўзида алмаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
629. Овқатланишдан ва чекишдан олдин қўлларни яхшилаб илиқ сувда совун ва шчетка билан ювиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
630. Овқатни иш жойига олиб келиш ва истеъмол қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
631. Бошқа цехларга таъмирлаш ва созлаш ёки сақлаш учун бериладиган деталлар, узеллар, назорат-ўлчаш асбоблари ва автоматика қурилмалари оловбардош мойидан ювилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иввиоль-3» оловбардош мойлари параметрларини назорат қиладиган асбоблар назорат-ўлчаш асбоблари (бундан кейин — НЎА) лабораториясида, бошқа асбоблардан алоҳида, ҳамда йўриқ берилган ходимлар томонидан таъмирланади, созланади ва таққосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
632. Оловбардош мойида ишлайдиган аппаратлар таъмирини ўтказиш учун, бригада умумий асбоб хўжалигида алоҳида ажратиб қўйилган керакли асбоблар комплектига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш тугагандан кейин асбоблар мазкур Қоидаларнинг 14-иловаси 2-банди талабларига мувофиқ ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
633. Ишдаги танаффусларда ва у тугатилганда ифлосланган шахсий ҳимоя воситалари яхшилаб иссиқ сув ва совун ёки тринатрий - фосфат билан ювилиши шарт. Қўлқопларни ечишдан олдин ювиш керак, пойафзал тагини иш жойдан чиқиб кетаётганда артиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
634. Смена тугагандан кейин оловбардош мойи билан ишлайдиган хар бир ходим махсус кийимни ечиши ва махсус ишчи кийим шкафига қўйиши ва душда ювиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйчи кийимни алоҳида шкафда сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
635. Ҳар ойда камида бир марта турбина бўлими хонасининг ҳаво муҳити оловбардош мойи мавжудлигига назорат қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
636. Эксплуатация қилиш жараёнида хар ҳафтада бир марта ювувчи эритмалар билан тутқичлар, задвижкаларнинг штурваллари ва узелларнинг маховиклари, шунингдек турбина бўлимининг оралиқ майдончалари ва зинали ўтиш жойлари артиб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турбинанинг ростлаш тизими «Иввиоль-3» оловбардош мойида ишлаганда, ҳар куни хизмат кўрсатиш белгисидаги (отметка) ва ноль белгисида (отметка) ростлаш тизими мой баки тўсиғининг ичидаги пол, сочли шчеткаларни қўллаб, ювиш эритмалари билан артилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
637. Оловбардош мойлар билан ишлашда хавфсизлик чоралари мазкур Қоидаларнинг 14-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Сув таъминоти тизимига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Циркуляцион сув таъминотининг сув олувчи иншоотларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
638. Сувни қабул қилувчи камераларга тушиш мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт. Камерага тушаётган ишчилар қутқариш белбоғлари билан таъминланган бўлиши керак. Камерага тушишдан олдин кириш затворлари зич ёпилгани ва стопорлангани, камерада эса сув йўқлиги ва ҳавосида зарарли моддалар йўқлиги, ҳамда кислород етарлигига (О2 ҳажм бўйича 20%) ишонч ҳосил қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
639. Сув қабулқилгичнинг остида 30 sm дан ортиқ лой қатлами мавжуд бўлса, насосларнинг сўрувчи линияларини таъмирлаш тўшамаларда туриб бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
640. Музлаб қолган насос қувурлари ва қабулқилгичларини иситиш учун иссиқ сувдан фойдаланилганда, ходимлар куйиб қолишига қарши чоралар кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
641. Айланадиган тўрлар ахлатдан ва муздан тозаланаётганда ишчилар тўрдан бир метрдан кам бўлмаган масофада туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
642. Сув қувурининг напор линиясини люк орқали кўриб чиқиш учун, қувурнинг узилган участкасида сув йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун, қопқоқ гайкаларини аста-секин бураб олиш керак. Фақат шундан кейин люк қопқоғини тўлиқ очиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурни кўриб чиқишга, кўриб чиқилаётган участка узилиши, уни тўлиқ бўшатилиши ва қувурнинг юқори нуқталаридаги ҳаво чиқаргичларини очилиши шарти билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
643. Сув олиш иншоотларининг келтирувчи каналларидан, ушбу иншоотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган сузувчи воситаларини жойлаштириш учун фойдаланиш, шунингдек ушбу каналларга ифлосланган оқова сувларни ташлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
644. Напор қувурларининг галереялари етарли даражада ёритилган бўлиши керак. Қувурлар орасидаги ўтиш йўлларни тўсиб қўйиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
645. Ишлатилган сувни дарёга (ҳавзага) ташлаш зонаси дарё (ҳавза) чегарасигача тўсилган бўлиши, қияликлари эса нишаблаш ёки чим билан мустаҳкамланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
646. Сув остида ишлар бажарилаётганда «Ғаввослик ишларида меҳнат хавфсизлигининг ягона қоидалари», раҳбарий ҳужжат талабларига риоя қилиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Совутгич ҳовузлар, сачратгич бассейнлари ва градирняларни эксплуатация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
647. Совутгич ҳовузларидан сувни олиш ва ташлаш, ҳамда уни ташлаб юбориш жойларининг яқинида баландлиги бир метрдан паст бўлмаган тўсиқлар бўлиши, уларда чўмилиш ман этилгани тўғрисида хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
648. Градирня периметри бўйича баландлиги 1 m дан паст бўлмаган тўсиқлар ўрнатилган бўлиши шарт. Тутқичларда градирняда чўмилишни ман этадиган хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
649. Градирня ва сачратгич бассейнлари ҳудудидан сувларни олиб кетувчи кюветлар устидан ходимлар ўтиши учун тутқичли кўприкчалар назарда тутилган бўлиши керак, уларда қутқариш воситалари (багорлар, Александров арқонлари ва б.) маҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
650. Градирня вентиляторлари тўсиб қўйилган бўлиши керак. Вентиляторнинг чиқиш тешигига яқинлашиш иложиси бўлмаслиги керак. Вентилятор ишлаб турганда унинг диффузорига кириш ман этилади. Градирняни кўриб чиқиш ва жорий таъмирлаш даврида вентиляторлар тармоқдан узилиши ва стопорланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
651. Соплолар орасидан сачратгич бассейни бўйлаб ўтиш жойлари тоза ҳолатда сақланиши керак. Музлаб қолган вентиллар ва соплоларни муздан озод қилиш таъминлаш линияси узилган ҳолатда бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
652. Сачратгич бассейнларида соплоларни вақтинчалик кўприкчаларда туриб тозалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
653. Сачратгич ҳавзасини тозалашда банд бўлган ишчилар қўлқоплар ва резина этиклар билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
654. Сув тақсимлаш тизимини ёки градирня сачратгичининг ички қўриб чиқилишини камида икки ишчи бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
655. Градирняларнинг тўқиш учликлари, тарелкачалари ва сачратиш соплоларини ҳосил бўлган чўкиндилардан (лойқа, шлам, қуйқалар ва б.) тозалаш учун уларни ечиб олиш, хлорид кислотаси ёки сульфат кислотасининг 10 — 15 % ли эритмасига солиб қўйиш ва ундан кейин тоза сув билан ювиш керак. Соплолар, тарелкачалар ва учликларни тозалаш ишларини бажараётган ходимлар қўлланаётган кислоталарнинг хусусиятларини билишлари керак (мазкур Қоидаларнинг 15-иловаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни кислотадан ҳимояланган матоли кийимда, резиналаштирилган фартукларда, резина этикларда, кислота ва ишқорбардошли резина қўлқоплар ва ҳимояловчи қўзойнакларда бажариш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
656. Градирнянинг тортувчи минораси қопламасини (ёғоч шчитлар ва асбоцемент листлар) алмаштириш юк кўтарувчи кран ёки лебедка ва осма кажавалар ёрдамида амалга оширилиши керак, улар мазкур Қоидаларнинг III боби 5-параграфи талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисмларга ажратилаётган ёғоч шчитлари ёки асбоцементли листларни қабул қилиниши ва янгиларининг жойлаштирилиши, сув тақсимлагич тизимининг юқори белгиси юзасида ўрнатилган ёғоч тўшамада амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тортиб олувчи қувур қопламаси шчитларини пастдан юқорига ўрнатиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
657. Таъмирлаш вақтида алмаштирилаётган сачратгич элементлари ва қопламанинг ёғоч шчитлари ювилиб кетмайдиган антисептиклар (нордон мис хромати, миснинг хромат арсенати ёки миснинг аммиякли арсенати) билан ишлов берилган бўлиши шарт. Антисептиклар билан ёғочга ишлов бериш ихтисослаштирилган заводларда босим остидаги автоклавларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
658. Шчитларни тайёрлаш учун қўлланадиган асбоцемент листлари махсус тайёрланган сиғимларда, дастлаб 95oC гача қиздирилган тошкўмирли пек билан шимдирилган бўлиши керак. Тошкўмирли пек билан ишлашда, пекларни ташиш ва улар билан ишлаганда санитария қоидаларининг талабларига риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
659. Сувга мис купороси билан ишлов берилаётганда ишловчилар уларнинг хусусиятларини билишлари шарт; улар шахсий ҳимоя воситалари: ёпиқ ҳимояловчи кўзойнаклар, резина қўлқоплар, ШБ-1 «Лепесток», «Астра-2» ва бошқа распираторлар, бош кийимлари билан таъминланган бўлишлари шарт. Мис купороси билан ишлагандан кейин душда ювиниш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Хлоратор қурилмаларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
660. Сув таъминоти тизимида (сув қувурлари, градирнялар, турбина канденсаторларининг қувурчалари) биологик ўсиб кетишни олдини олиш учун циркуляцион сувни хлорлаш ўтказилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиладиган схемаларга биноан, хлорлаш учун кўпинча суюқ хлор ва хлорли оҳакдан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Суюқ хлор билан ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
661. Суюқ хлор «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси талабларини қониқтирадиган темир йўл цистерналари, контейнер-бочкалар ва баллонларда корхонага етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
662. Суюқ хлорли контейнер-бочкалар ва баллонлар кучли таъсир этувчи моддаларни сақлаш омборлари учун санитария қоидаларига жавоб берувчи омборларнинг ёпиқ сақлайдиган жойларида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
663. Суюқ хлор — қаҳрабо рангли, кескин бўғувчи ҳидли, нафас олиш йўлларини яллиғлантирувчи суюқлиқдир, юқори токсикликка эга. Одамнинг организмига таъсир қилиш даражаси бўйича юқори хавфли моддалар тоифасига киради (хавфлилик югасси-2).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
664. Цистерналар ва бочкалардан суюқ хлор цистерна ёки бочкаларда қуруқ ҳаво билан ортиқча босим яратиш йўли билан туширилиши керак. Тушириш-қуйиш арматуралари золдир туридаги тез ҳаракат қилувчи клапанлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ хлорни тушириб олувчи ходимлар махсус йўриқномадан ўтишлари керак; ишчилар фильтрловчи газ ниқоблари билан (авария вазиятлари учун), ҳимояловчи герметик кўзойнаклар, резинали қўлқоплар ва резиналаштирилган фартуклар билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
665. Суюқ хлор билан ишлашга фақат ўқитилган ходимларга ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
666. Хлорлаш қурилмаси хонасининг эшигида «Эҳтиёт бўлинг заҳарли моддалар» ва «Нафас олиш органларини ҳимояловчи воситаларини қўллаб ишлансин» деб ёзилган хавфсизлик белгилари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар хонага кириши олдидан, вентиляция ишга туширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
667. Хлор омбори ва хлорлаш қурилмаси хонасида ушбу қурилмага хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш ва очиқ оловни қўллаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
668. Ушбу хоналарда чекиш ман этилади, чунки чекилганда хлорни сезиш камаяди ва у билан заҳарланиш имкони ошади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
669. Хлор омбори хоналарида ва хлорлаш қурилмасида барча иш жойлари йўриқномалар билан таъминланган бўлиши керак, уларда хлор хусусиятлари ва хлордан заҳарланишдан ҳимояланиш усуллари, шунингдек, авариявий вазиятларда ходимлар ҳаракати мажбурий ифодаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хлорли баллонларнинг ташқи юзаси ҳимоя рангига ва айлана бўйича яшил рангли чизиқ билан бўялиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ хлорли контейнер-бочкаларнинг ташқи юзалари очиқ кулрангга, ҳимоя рангли фарқлаш чизиқлари билан бўялган бўлиши керак. Контейнер-бочкаларда яшил бўёқ билан ёзилган «Хлор», «Заҳарли», «Суюлтирилган газ» ёзувлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
670. Иш жойларида хлорни нейтраллаш учун қуйидаги миқдорда эритмалар бўлиши керак: камида 3 1 2% ли гипосульфит эритмаси ва 3 1 0,5 % ли ичиш сода эритмаси, шунингдек тоза латталар, резинали қўлқоплар, вазелин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
671. Хлорли баллонларни ташиш билан шуғулланувчи ходимлар ёнида В, М ёки БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
672. Хлор оқиб кетиши билан боғлиқ бўлган барча ишларда ходимлар газ ниқобларидан фойдаланиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
673. Хлор аппаратларини газ босими остида таъмирлаш ман этилади. Уларни таъмирлаш зарур бўлса хлор узатилишини тўхтатиш ва унинг қолдиқларини дастлаб эжектор билан сўриб олиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
674. Хлоратор қурилмаларининг ускуналари таъмирланишидан олдин иссиқ сув билан жадаллаштириб ювиш йўли билан тозаланиши ва хлор тўлиқ чиқариб ташлангунча қуруқ ҳаво билан пуфланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
675. Турли маркали ва узунлигидаги баллонлар келиб тушганда, уларни бир коллекторга улаш, баллон остига тагликлар қуйиш ёки бириктириш қувурчаларини кескин эгиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
676. Хлоратор қурилмаларида хлорга сув тушишига йўл қўймайдиган қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хлорни ҳайдаш учун компрессордан келаётган ҳаво қуритилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидравлик синашдан кейин идишлар қуритилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўшатилган идишларда ва хлорўтказгичларда ортиқча босим сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эжекторлар узилгандан кейин газ линиясига сув тушишини олдини олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
677. Хлор сизиб чиқиш жойлари қуйидагилар билан аниқланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газоанализатор билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сизиб чиқиш жойи музлашидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб кўриш билан аниқланадиган идишнинг паст ҳарорати бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сизиб чиқиш жойига нашатир спирти (аммияк суви) шимдирилган пахтани яқинлаштирилганда қуюқ оқ булут пайдо бўлиши бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
678. Сизиб чиқиш жойларини топиш ва уларни бартараф этишни, газ ниқобда ишловчи камида икки киши бажариши керак, бунда вентиляция уланган ва хонадан чиқиш эшиклари очиқ ҳолда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
679. Хонада кўп бўлмаган миқдорда газ сизиб чиқса вентиляция қўшилиши ва эшиклар ҳамда ойналар очилиши керак. Йирик авария содир бўлганда ва хонага кўп миқдорда газ тушганда, булут тарқалишини чеклаш учун ойналар ва эшиклар ёпиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолатда фақат авариявий оқиш бартараф этилгандан ва хонада дегазация қилингандан кейин шамоллатишни бошлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
680. Хлоратор қурилмаларининг барча ходимлари навбатчилик вақтида ўзи билан соз ва ўлчами тўғри келадиган газ ниқобини олиб юришлари керак. Бошқа вақтларда газ ниқоби ёпилган шахсий шкафда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
681. Хлор омборлари хоналари ва хлорлаш қурилмасига киришда муҳрланган ойнали қутида кўпчиликка тўғри келадиган ўлчамли иккита-тўртта захирали газ ниқоблари сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
682. Газ ниқобларининг фильтрловчи қутичаларини ҳимоялаш хусусиятининг вақти график бўйича ҳар ойда камида икки марта аниқланиши керак. Текшириш натижалари махсус журналга ёзиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат газ ниқоблари учун фильтрловчи — ютувчи коробкалар маркаси, тури ва танитадиган ранги, Қоидаларнинг 16-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
683. Тўсатдан атмосферага таркибида ортиқча хлор бўлган газ тушиб қолганда, ходимлар нафас олиш органларини ёрдамчи ҳимоя қилиш шахсий воситаси сифатида, сувда ҳўлланган дастурмоллар ва кийимнинг пахтали қисмларидан фойдаланишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Хлорли оҳак билан ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
684. Хлорли оҳак беркитилган ёғоч бочкаларида ёки полиэтиленли қопларда махсус омборда, пешайвон тагида ёки шамоллатиладиган совуқ хонада сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
685. Хлор оҳакли бочкалар омбордан истеъмол қилинадиган жойга автомошинада, электрокарда ёки дастакли аравачада етказилиши керак. Хлор оҳакли бочкаларни думалатиб ташиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
686. Хлор оҳакли бочкалар очиладиган ва оҳакли сут тайёрланадиган хона, бир соатда олти марта ҳавони алмаштирилишини таъминловчи вентиляцияга эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
687. Хлор оҳакли бочкаларни очиш учун махсус асбоблардан фойдаланиш керак, улар хлорли оҳакнинг чанги ва эркин хлорни нафас органларига тушиш имконини истисно қилишлари керак (консерва туридаги калитлар ёки узайтирилган дастакли ударник тасвия этилиши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
688. Хлорлаш яхши вентиляцияланган ва ёритилган алоҳида хонада амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хона қуруқ бўлиши керак. Полда сув йиғилиб қолишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
689. Ишлаш жойига хлор оҳагини аравачада (бочкаларда) олиб келганда етарли даражада кенг ва мустаҳкам тўшамалар ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
690. Хлор оҳаги билан ишлаётганда, унинг тўкилишига ва одамнинг терисига ва кийимига тушишига йўл қўймаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
691. Хонада хлор оҳакли очиқ бочкаларни, шунингдек, унинг тараларини қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
692. Хлор оҳакли бочкалар ўрнатилган ва уни сўндириш амалга оширилаётган хонада гипосульфитнинг 5 — 10 % ли эритмаси ва ичиш содаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
693. Полга тўкилган хлор оҳагининг устидан содали гипосульфит эритмасини қуйиш ва дренажга сув билан ювиб ташлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
694. Хлор оҳаги билан ишлаётган ходимлар, чангга қарши распиратор, пахта матоли костюм, резиналаштирилган фартук, ҳимояловчи герметик кўзойнаги, резина қўлқоплари ва резина пойабзалини кийиши керак. Нафас органлари учун ёрдамчи шахсий ҳимоялаш воситалари бўлиб кўп қаватли дока боғлагичлари хизмат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
695. Ишлаб турган кишининг баданига хлор оҳаги тушганда, ушбу участкани зудлик билан совун ва сув билан ювиш керак, улар иш жойи яқинида ҳар доим бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
696. Хлор оҳаги билан ишловчилар иш тугатилгандан кейин душ остида ювиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§6. Ускуналарни кимёвий тозалашда хавфсизлик чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
697. Иссиқлик ускуналарини кимёвий тозалаш бўйича ишлар корхона бош муҳандиси тасдиқлаган тозалаш технологик схемасига мувофиқ махсус дастурлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
698. Электр станциянинг ускуналарида кимёвий тозалаш ўтказилишида схемани тайёрлаш, ускуналарни кимёвий тозалашини ташкил этиш ва ушбу ишга ажратилган ходимлар хавфсизлиги учун, ювиладиган ускуналар қарамоғида бўлган цехнинг бошлиғи жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
699. Кимёвий реагентлар билан ишлашда хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома ўтказилиши учун ва кимёвий тозалаш жараёни учун кимё цехи бошлиғи жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
700. Ускуналар кимёвий тозаланиши ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўтказилаётганда ишларнинг бажарилиши, кимёвий тозалаш жараёни ва нарядга киритилган ходимлар хавфсизлиги учун ушбу ташкилотнинг иш раҳбари жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
701. Кимёвий тозалашни бошлашдан олдин ювиладиган ускуналар ва ювувчи насослар зонасида қуйидагиларни бажариш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдончалар ва зиналарда бегона нарсалар йўқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиш қурилмасига сув етказиб берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча иш жойлари, ўтиш жойлари, майдончалар, назорат ўлчов асбоблари, сатҳ кўрсатгичлари, намуналар олиш жойлари етарли даражада ёритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зонани тўсиш ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиларини осиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиш контури зичлиги бузилиши вазиятида ювувчи эритмаларни нейтраллаш учун воситаларни назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювишни ўтказаётган ходимларни махсус кийим, махсус пойафзал ва кимёвий тозалаш турига мувофиқ ҳимоя воситалари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
702. Ювишда иштирок этмайдиган шахсларни хавфли зонада бўлишлари ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
703. Кимёвий тозалаш тугатилгандан кейин ускунанинг ички кўриги, шамоллатилгандан ва унинг кетидан зарарли моддалар йўқлигига ҳаво таҳлили ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§7. Кимёвий цехлар ва оқова сувларини тозалаш бўйича иншоотларнинг ускуналарига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Реагент хўжалиги ва сувга гидразинли ишлов бериш қурилмасига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
704. Реагентлар омборлари ионит қурилмалари хоналаридан ва сочиладиган материалларни сақлаш жойларидан ажратилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
705. Сочиладиган реагентларни (оҳак, магнезит, фосфатлар, коагулянт, сода) сақлаш хоналари ёпиқ туридаги, қуруқ, «Иссиқлик электр станциялари» СН и П II-58-75 га мувофиқ вентиляция тизими билан ва реагентларни механизациялаштирилган тушириш ва юклаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборларнинг поллари асфальтланган бўлиши керак. Ҳар бир реагент учун алоҳида омбор ёки алоҳида бўлинма назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
706. Реагентлар билан операциялар ўтказилаётган хоналарда водопровод суви ва шифокордан олдин ёрдам бериш учун аптечкалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
707. Фильтрловчи ва ион алмашув материалларини сақлаш хоналари қуруқ, иситиладиган ва яхши шамоллатиладиган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
708. Ионитлари билан буғлари ионитлар билан адсорбцияланувчи учувчи органик бирикмаларни (бензин, бензол, толуол ва б.) бир хонада сақлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
709. Ионитлар завод упаковкасида ёғоч тўшамаларда турлари ва маркалари бўйича тахланган ҳолда сақланиши керак. Тахланган штабеллардан иситиш асбоблари (радиаторлар) камида бир метр масофада бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
710. Сульфаткўмир ишлаб чиқарувчининг упаковкасида ёпиқ омборхонада штабелларда сақланиши керак. Штабелларнинг ўлчамлари 2 х 2 х 2 m дан ва улар орасидаги ўтиш жойларининг кенглиги бир метр бўлиши керак. Сульфаткўмирни очиқ ҳолда (упаковкасиз) сақлаш ман этилади, чунки ҳаво билан контактга киришганда ўзидан-ўзи ёниш қобилиятига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
711. Чангланувчи қуруқ реагентларни (оҳакни, магнезитни, содани, фосфатларни в б.) туширишда, шунингдек оҳакни сўндиришда ва шу реагентларни эритишда банд бўлган ходимлар пахта матоли костюмда, кўкраги берк резинали фартукда, ҳимояловчи кўзойнакларда, брезент қўлқопларида, резинали қўлқопларда, резина пойафзалда ва чангга қарши респираторда ишлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
712. Кислоталар, ишқорлар, аммиак, гидрозиннинг концентрацияланган эритмалари зарарли моддаларга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарарли моддаларни сақлаш учун омборларнинг тутилиши кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларни сақлаш учун омборларни лойиҳалаш, жиҳозлаш ва тутиш бўйича санитария қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
713. Кислоталар, ишқорлар, аммиак, гидразин ва бошқа зарарли моддаларнинг эритмалари ишчи хоналардан ажратилган омбор-цистерналарда ёки бакларда сақланиши керак, уларда реагентнинг аниқ ёзилган номи бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концентрацияланган сульфат кислотаси, «қора кислота» (паст молекулярли органик кислоталар эритмаси), ишқор ва аммиак эритмалари пўлат сиғимларда; хлор кислотаси — герметик пўлат гуммирланган резервуарларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида 64 % гидразин бўлган гидразингидрат маҳсулоти зангламайдиган пўлатдан ёки алюминийдан ясалган тарада ташилиши ва сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидратнинг суюлтирилган эритмалари (30%ли ва ундан кам) углеродли пўлатдан ясалган сиғимларда ёки полиэтилен банкаларида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
714. Кислоталар ва ишқорларни сақлаш учун сиғимлар атмосфера билан воздушниклар орқали туташиши ва сатҳ кўрсатгичлари, ҳамда қуйиш қувурларига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
715. Вақти-вақти билан босим остида бўлиб қоладиган, суюқ реагентларни сақлаш учун мўлжалланган цистерналар цех бошлиғида турадиган идишларни ҳисобга олиш ва шаходатлаш китобида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак. Ҳар ойда цистерналар ва арматураларни ташқи кўриб чиқилиши амалга оширилиши керак. Цистернани ички кўриб чиқилиши ва гидравлик синалиши «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси қоидалари талабларига мувофиқ ўтказилиши керак. Кўриб чиқиш ва синаш натижалари журналда қайд этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
716. Кимё цехида арматуралари аниқ номерланган ҳар бир реагентни стационар тўкиш схемаси мавжуд бўлиши керак. Реагентларнинг концентрацияланган эритмаларининг қувурлари ажратиш рангларига бўялган бўлиши керак. Иш жойида ҳар бир реагентни тўкиш ва сақлаш бўйича схема ва йўриқномалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳарли ва агрессив суюқликлар тўкилишини фақат ушбу ишни бажарилишига бириктирилган махсус ўқитилган ходимлар цех (участка) сменасининг катта навбатчиси раҳбарлигида амалга ошириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
717. Гидразингидрат эритмаларини тайёрлаш учун қурилма ҳавони тортиш-чиқариш вентиляцияси билан жиҳозланган, техник суви келтирилган ва дренаж сувларини йиғиш ва нейтраллаш учун чуқурга эга бўлган алоҳида ажратилган хонада жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонада тўкилиб юборилган гидразингидрат эритмасини нейтраллаш учун хлор оҳакнинг захираси бўлиши керак. Гидразин қурилмасининг хонасида бошқа бирор бир бошқа реагентлар ва материалларни сақлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразин қурилмаси хонасининг ташқарисида «Гидразингидрат» деб ёзилиши ва «Эҳтиёт бўлинг! Заҳарли моддалар» огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
718. Гидразин қурилмасининг хонаси қулфга беркитилган бўлиши керак. Унинг калитлари кимё цехининг сменаси бўйича катта навбатчисида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
719. Гидразингидрат билан ишлаётганда резиналаштирилган фартукдан, резинали қўлқоплардан, ҳимояланувчи кўзойнаклардан фойдаланиш зарур ва ўзининг ёнида қўллаш учун тайёр бўлган КД ёки А маркали фильтрловчи газ ниқоби бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
720. Гидразингидратни вентиляция ишга туширилганда қуйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойининг яқинида оксидловчи, ёнувчи моддалар ва ғовак материаллари (асбест, активлаштирилган кўмир, қум ва б.) бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразин қурилмасининг ускуналарида таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин улар сув билан ювилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
721. Гидразингидратнинг ишчи эритмасини дозировкаси учун қурилма цемент бортли тўсиққа ва тўкилган эритмани йиғиш ва нейтарлаш учун чуқурчага эга бўлиши керак. Қурилманинг тўсиғида «Гидразингидрат» ёзуви ва «Эҳтиёт бўлинг! Заҳарли моддалар» хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
722. Энергетика корхоналарида қўлланиладиган асосий кимёвий моддаларнинг характеристикалари ва улар билан ишлашда хавфсизлик чоралари мазкур Қоидаларнинг 14-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё цехи ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу моддаларнинг хусусиятларини ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларини билиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
723. Кислоталар, ишқорлар, аммиак, гидразинларнинг концентрацияланган эритмаларини ўлчаш баклари ва қувурлари «Саноат корхоналарининг қувурлари. Таниш учун бўёқлаш, огоҳлантирувчи белгилар ва маркаловчи шчитоклар» ГОСТ 14202 талабларига мувофиқ бўялиши ва уларда аниқ ёзилган ёзувлар бўлиши керак,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
724. Агрессив ва заҳарли моддаларни узатувчи арматуралар, қувурлар ва насослар таъмирлашни бошлашдан олдин бўшатилиши ва ювилиши керак; ювиш маҳсулотлари бунинг учун махсус мўлжалланган жойларга дренаж қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурлар ва уларнинг арматураларини узиш ва таъмирлаш мазкур Қоидаларнинг III боби 10-параграфига риоя қилиб ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурларнинг фланецли бирикмаларининг олдиндан тайёрланиб қўйилган челакка ёки тўртбурчакли тунука товага қолган суюқликни қуйиш учун биринчи навбатда пастки қисмлари бўшатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фланецли бирикмалар очилаётганда иложи борича қисмларга ажратилаётган бирикмалардан четроқда туриш керак. Фланецли брикмаларнинг тортиб қўйилган болтларини гайкаларни икки-учта айлантириш йўли билан бўшатиш керак. Барча болтларни бўшатиш ва демонтаж қилиш фақат суюқлик тўла оқиб туширилгандан кейин рухсат берилади. Демонтаж қилинган арматураларни ташишдан олдин, ичида қолиб кетган суюқликни тўкиб ташлаш учун, олдин бир томонини сўнг иккинчи томонини эҳтиётлик билан пастга қаратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
725. Заҳарли ва агрессив моддаларни ҳайдаш учун мўлжалланган насос-дозаторларни, ушбу ишни бажариш учун бириктирилган махсус ўқитилган доимий ходимлар таъмирлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
726. Сиғимларда ва резервуарлардаги ишлар мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфига талабларига риоя қилиб наряд бўйича ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильтрларнинг дренаж қурилмаларини таъмирланиши ва кўриб чиқилиши фильтрловчи материалларни гидравлик усулда махсус сиғимларга туширилгандан кейин ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта гидроюкланиш баклари, механик ва ионит фильтрлари кўриб чиқиш ёки таъмирлаш учун очилишидан камида 3 соат олдин сув билан тўлдирилган бўлиши ва ундан кейин воздушниклар очилган ҳолда ва ҳаво алмаштирилиши билан дренаж қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Люкларни очишда иложи борича улардан четроқда туриш керак, дастлаб тортилган болтларни люкнинг пастки қисмларини аста-секин бўшатиш керак. Люк қопқоғини фақат бак ёки фильтрда сув йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин очиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильтрда ишни бошлашдан олдин уни шамоллатиш, унинг ичидаги ҳавода зарарли моддалар йўқлигига ва фильтрда кислород етарлилигига (ҳажми бўйича 02=20%) текшириш ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервуарлардаги люкларни очиш ва уларда ишлаш иш раҳбарининг бевосита назорати остида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарарли моддаларни сақлаш бакларини ревизияси ва таъмирланиши фақат улар сув билан ювилгандан кейин ва ювиш сувларининг сифати таҳлил билан текширилган-дан кейин бажарилиши керак. Ушбу сиғимларга одамлар тушишига улар шамоллатилгандан кейин, ичидаги ҳавода зарарли моддалар ва портлаш хавфи бўлган моддалар йўқлигига, ҳамда кислород етарлигига (ҳажми бўйича 02=20 %) текширилгандан кейин ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичида кислота сақланган цистерналар ва бакларнинг люкларини очишда учқун бермайдиган асбоблардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баклар ва цистерналар таъмирланаётганда ва кўриб чиқилаётганда очиқ оловни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
727. Баклар ва бошқа сиғимларнинг ёпмалари устида ишлар бажарилиши зарур бўлса, унда тахталардан ясалган тўшамалар ёки траплар қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
728. Реагент хўжалиги ва сувга гидрозинли ишлов бериш қурилмасига хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Кимё лабораторияларида ишлашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
729. Кимё лабораториялари кенг, ёруғ ва иситиладиган оқиб кириш-тортиш вентиляцияли, шунингдек, водопровод, канализация ва иссиқ сув билан таъминланган хоналарда жойланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё лабораториялари мажбурий вентилизацияли ҳавони тортиб чиқарувчи шкафлар билан жиҳозланган бўлиши керак, у шкаф эшикчалари 15 — 20 сm га очиқ кесимида 0,5 — 0,7 m/s чегарасида ҳавони тортиб чиқариш тезлигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарарли моддалар билан ишлаётганда ҳаво тезлиги 1,0 — 1,2 m/s бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тортиб чиқарувчи шкафларнинг эшикчалари улар кўтариб қўйилган ҳолатда тушиб кетилишини истисно қилувчи фиксаторлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
730. Тортиб чиқарувчи шкафлардаги электр ёритгичлар портлашдан ҳимояланган бўлиши керак. Лампаларнинг узгичлари, шунингдек, штепсел розеткалари тортиб чиқарувчи шкаф ташқарисида ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
731. Иситувчи асбоблар, енгил алангаланувчи ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва тортиб чиқарувчи шкафлар бутунлай ёнмайдиган материаллар билан қорежаган бўлиши керак, кислоталар ва ишқорлар билан ишлаганда эса коррозияга қарши материаллар билан қорежаган бўлиши ва ёнмайдиган материалдан бортикларга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
732. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд четларида жойлашган бўлиши ва уларни тасодифан очилишини истисно қиладиган ҳолда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
733. Зарарли моддалар ажралиб чиқиш вақтида ишлаганда тортиб чиқарувчи шкафлар эшикларини очиқ тутиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
734. Намуналарни олиш жойлари вентиляцияга эга бўлган махсус ёпиқ хонага ёки бевосита экспресс-лабораториясига чиқарилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
735. Буғ ва сув намуналарини намунаолгичлар ҳолати текширилгандан кейин олиш зарур. Бирор-бир носозликлар аниқланганда намуналарни олиш ман этилади. Аниқланган нуқсонлар тўғрисида тегишли цех сменаси бошлиғига маълум қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
736. Намуна ҳарорати 40°C дан юқори бўлмаслиги керак. Намунани олиш линиясида назорат қилинаётган муҳитнинг ҳарорат юқори бўлса совутгич ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
737. Буғ ва сувнинг намунасини олиш линияси икки ёпувчи вентиллари билан жиҳозланган бўлиши керак, улар намунасини олиш қурилмасидан кейин кетма-кет ўрнатилиши керак (бири бевосита намунани олиш қурилмасидан кейин, иккинчиси-намунасини олиш жойида) ва совутгичдан кейин ўрнатилган дросселли игнавий вентиль билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
738. Буғ ва сув намуналари ускуналарни турғун ишлаш режимида олиниши керак, бу тўғрисида ушбу ускунага хизмат кўрсатувчи навбатчи ходимлар хабардор бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунаолгичларда буғланиш ёки гидроуришлар мавжуд бўлса буғ ва сув намунасини олиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
739. Кимё лаборатория ходимлари намуналарни олиш учун люклар, кириш тешиклари ва бошқаларни очишга ҳақи йўқ. Намуналарни олиш учун тайёрлаш ишларини талаб қилувчи жойларида (люклар, кириш тешикларини очиш ва б.), шунингдек, намуналарни олувчи ходимлар учун хавфли бўлган жойларда (култепалар, мой баклари, трансформаторлар, мой тизимлари, сувни ташлаш қурилмалари, сув ҳавзалари, ёқилғини узатишда, ёқилғи омборлари ва ш.х.) бу ишларни икки киши бажариши керак: бири, ушбу иншоот ёки қурилма қарамоғида бўлган цех ходими ва иккинчиси кимё цехи ходими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
740. Қаттиқ ёқилғининг намуналарини олиш механизацияланган бўлиши керак. Механизацияланган намунаолгичлари йўқ бўлса намуналарни ёқилғи-транспорт цехининг ходимлари мазкур Қоидаларнинг 407-банди талабларига риоя қилиб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
741. Чанг ва кул намуналарини, ушбу мақсадга махсус жиҳозланган жойларда, қозон қурилмаларига хизмат кўрсатувчи шахс иштирокида кимё лабораториясининг ходимлари олиши керак. Намуналарни олиш жойларидаги тиқинларни (пробкаларни) аста-секин очиш керак. Намуна олингандан кейин намуна олгични ёпиб қўйиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кул намуналарни фақат махсус кулолувчи циклончалар орқали олишга рухсат этилади. Кулли стаканни бураб олишдан олдин намуна олиш қурилмасини енгил уриб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
742. Анализ қилиш учун ҳаво намуналарини кўчма газ анализаторлар билан, тегишли цехнинг смена бошлиғи томонидан тайинланадиган кузатувчи иштирокида олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғимлардан, қудуқлардан, коллекторлардан, каналлардан ҳаво намуналари олинаётганда мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи талабларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
743. Намуналарни мустаҳкам, ўткир четлари ва қирралари бўлмаган идишларга олиш керак. Намуналарни ташиш учун махсус қутилар қўлланиши керак. Намуналар солинган шиша колбаларини қўлда олиб юриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
744. Лабораторияларда овқатларни сақлаш, истеъмол қилиш, шунингдек, иш жойида чекиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
745. Сульфат кислотасини эксикаторларда сувни шимувчи воситаси сифатида қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
746. Қаттиқ ишқорларни қўл билан олиш ман этилади. Уларни пинцет ёки чинни қошиқда олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ ишқорлар бўлакларини махсус ажратилган жойда қоғозга ўраб майдалашга рухсат этилади. Ишлаётганда ҳимояловчи кўзойнакларни қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
747. Реагтивлар солинган барча шиша идишларда реактив номи ёзилган ёзувлар бўлиши керак. Ишчи хоналарида бирор номаълум моддаларни сақлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
748. Ишда қўлланадиган енгил учувчи ва гидроскопик моддалар тортиб чиқарувчи вентиляция остида тиқини жипс маҳкамланган шиша идишларида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
749. Оғиз билан пипеткага суюқликларни олиш ман этилади. Суюқликларни олиш учун махсус грушадан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
750. Барча заҳарли моддалар ва уларнинг эритмалари «Заҳарлар!» деган ёзуви бор калит билан қулфланадиган алоҳида шкафда сақланиши керак. Заҳарли моддалар солинган идишлар зич ёпилган ва моддаларнинг номи ва «Заҳар!» ёзуви ёзилган аниқ ёрқин этикеткаларга эга бўлиши керак. Бундай моддаларга қуйидагилар киради: цианитли тузлар, металл симоб ва унинг тузлари, мишъяк, барий, ваннадий тузлари, бруцин, сероуглерод, олтингугурт эфири ва б.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
751. Заҳарли моддалардан фойдаланувчи кимё лабораторияларида, ушбу моддалар билан ишлашда хавфсизлик чоралари бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши керак. Янги кимёвий моддаларни, уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганмасдан ва давлат санитария назоратининг маҳаллий органлари рухсатисиз қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
752. Заҳарли моддаларини сақлаш ва фойдаланишини назорат қилиш учун, корхона бўйича буйруқ билан масъул шахс тайинланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
753. Заҳарли моддаларни қабул қилиш ва бериш махсус журналда қайд этилиши керак. Заҳарларни фойдаланиши учун масъул шахс, уларни бераётганда йўриқнома ўтказиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
754. Кундалик ишлаш учун зарур бўлган заҳарли моддаларнинг эритмалари «Заҳарлар!» ёзувли алоҳида шкафда сақланиши керак. Заҳарли моддаларни иш столида қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
755. Металл симоби ва унинг бирикмалари билан ишлаганда мазкур Қоидаларнинг III боби 10-параграфи ва мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси талабларига риоя қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
756. Кимёвий жараёни жўшқин ўтиши, иссиқ ёки зарарли моддалар сачралиши мумкин бўлган, шунингдек вакуум остидаги ишлар ҳавони тортиб олувчи шкафларда тунука това ёки тагликда бажарилиши керак. Ишлаганда ҳимояловчи кўзойнаклар, резинали фартук ва қўлқоплардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
757. Лабораториянинг ишчи хоналарида ҳар бир номдаги ёнувчи моддаларнинг 1kg дан ортиқ бўмаган миқдорда ва умумий миқдори 4 kg дан ортиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат этилади. Ушбу моддаларни герметик ёпиқ идишларда махсус шкафларда ёки «Эҳтиёт бўлинг! Енгил алангаланувчи моддалар» огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ёзилган металл қутиларда сақлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлаш хавфи бўлган ва ёнувчи моддаларни хавфсиз сақланиши ва қўлланиши устидан назорат қилиш учун, корхона бўйича буйруқ билан масъул ходим тайинланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
758. Ёнувчи моддаларни бир идишдан идишга қуйиш ёки қайта ҳайдаш вақтида, шунингдек, ёнувчи моддалардан фойдаланиб экстрагирлашда очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнувчи моддаларни иситиш зарур бўлганда сув хаммоми ёки ёпиқ туридаги электр иситгичларни қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
759. Органик эритгичларни қўллаш билан боғлиқ бўлган ишлар ҳавони тортиб чиқарадиган шкафда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
760. Тасодифан тўкилиб юборилган ёнувчи моддалар қум билан сепилиши ва ёғоч куракча ёки пласстмасса хокандози билан олиб ташланиши керак. Бу мақсадларда пўлат куракчалар (хокандозлар)ни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
761. Сувда эримайдиган ёнувчи моддаларни (бензин, скипидар, эфир, мойлар ва б.) сув билан ўчириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
762. Электр ускуналари ва электр асбобларини таъмирлаш ва изоляциясини текшириш ишларини электротехник ходимлар бажаришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
763. Электр ускуналари ва асбобларининг металл корпуслари (қуритиш шкафлари, муфель печлари, кондуктометрлар, рН-метрлар ва х.), агар улар 220 V электр тармоғидан таъминланадиган бўлса ерга уланган бўлиши керак. Очиқ спиралли электр плиткаларидан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
764. Электр иситиш асбоблари деворлардан камида 300 mm масофада, пўлат тунукаси билан ҳимояланган ва варақли асбест билан қопланган столларда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
765. 220 ва 12 V электр тармоғининг штепсель розеткалари бир-биридан ажралиб туриши ва тегишли ёзувга эга бўлиши керак. Бир розеткага бир нечта электр иситгич асбобларини улаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
766. Электр симларнинг изоляциясида нуқсонлар, ишга туширгичларда (пускателларда), рубильникларда, штепселларда, розеткаларда, штепсель вилкаларида ва бошқа арматураларида носозликлар, шунингдек ерга улагич ва тўсиқлар бузилиши аниқланса носозликлар бартараф этилгунча иш зудлик билан тўхтатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
767. Янги асбоблар ва электр ускуналарини тармоққа улаш, шунингдек ёритгичлар ва электр иситгич асбоблари сонини кўпайтиришга фақат электр цехи раҳбариятининг рухсати билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
768. Тармоққа уланган электр асбобларини назоратсиз қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
769. Электр энергия узилганда барча электр асбоблари зудлик билан тармоқдан узилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
770. Газ тўлдирилган баллонлар иситиш радиаторлари ва бошқа иситиш ва электр иситиш асбобларидан камида 1 m масофада ўрнатилиши керак. Иситиш асбобларида баллонларни қизиб кетишдан сақловчи экран мавжуд бўлса, баллондан экрангача масофа 10 cm дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ оловни қуйидаги масофалардан (горизонталь бўйича) кам бўлмаганда қўллашга йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 m —газ алангали ишларни олиб бориш учун мўлжалланган баллонлар гуруҳидан (иккидан ортиқ баллонлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 m —кислородли ва ёнувчи газли айрим баллонлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
771. Баллонлар ўтиш жойларидан четда ўрнатилиши керак, уларни йиқилишини олдини олиш учун маҳкамлаш керак ва қуёшнинг тўғри нурларидан сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
772. Баллонлар билан ишлаганда уларни уришдан ва мой хамда ёғлар билан ифлосланишидан сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
773. Редукторларнинг вентилларини редукторнинг ён томонида туриб секин ва равон очиш керак. Вентиль очилаётган вақтда бевосита унинг олдида одамлар туриши ва эркин ётган (маҳкамланмаган) нарсалар бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
774. Лаборатория хонасида баллонларни сақлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
775. Кимё лабораторияларида ишлашда хавфсизлик талабларига амал қилиш мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 8. Иссиқлик тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
776. Иссиқлик пунктлари алоҳида ажратилган ҳайдаш тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган хоналарда жойлаштирилиши керак. Иссиқлик пункти хонасининг узунлиги 12 m ва ундан кўп бўлса, ундан иккита чиқиш жойи бўлиши керак, улардан бири ташқарига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик пунктларининг габаритлари ускуналарга (иссиқлик алмаштириш аппаратлари, ҳайдаш қурилмалари, арматуралар, қувурлар ва б.) меъёрли хизмат кўрсатиш имконини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
777. Ички юзаси 2,5 дан 6 m2 гача бўлган ер ости иссиқлик камераларида камида иккита люк бўлиши керак, улар диагональ бўйича жойлаштирилиши керак, камераларнинг ички майдони 6 m2 ва ундан кўп бўлса тўртта люк бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камераларга тушиш бевосита люк остида жойлаштирилган стационар металл нарвонлари ва скоба — зиналар бўйича амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
778. Иссиқлик пунктлари ускуналарни кўтариш ва жойдан-жойга кўчириш учун дастакли ёки электр юритмали юк кўтарувчи механизмлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу мақсадлар учун иссиқлик камераларида қўлли таллардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
779. Ер ости иссиқлик қувурлари, камералари ва каналларига хизмат кўрсатишда, мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфида қайд этилган талабларга риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
780. Сменада район бўйича фармойиш билан усталар ва чилангарларга уларнинг хизмат кўрсатиш чегараларини аниқ кўрсатилиб иссиқлик тармоқларининг белгиланган участкалари бириктирилган бўлиши керак. Район бўйича иссиқлик тармоғига районнинг навбатчи диспетчери, тармоқнинг марказий диспетчерлик хизматида эса хизматнинг навбатчи диспетчери оператив хизмат кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
781. Иссиқлик трассасини ерости иншоотларига тушмасдан айланиб кўриб чиқилишини камида икки кишидан иборат бўлган гурух амалга ошириши керак. Камерага тушилганда ёки унда иш бажарилганда, бригада камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик трассасини айланиб кўриб чиқаётганда ходимлар чилангарлик асбобларидан ташқари камера люкини очиш учун калитга, камераларни очиш учун илгакка, очиқ камералар олдида ва кўчанинг транспорт юрадиган қисмида ўрнатиш учун тўсиқларга, ёритиш воситаларига (портлашдан ҳимояланган кучланиши 12 V дан юқори бўлмаган дастакли ёритгичлар ва аккумулятор фонарлари), шунингдек газоанализаторга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ смена давомида районнинг навбатчи диспетчери билан мунтазам равишда алоқани ушлаб туриши ва унга бажарилган ишлар тўғрисида маълумот бериб туриши керак. Агар ускуналарда одамларга ва ускуналар бутунлигига хавф туғдирадиган нуқсонлар аниқланса ходимлар уни тармоқдан зудлик билан узиш учун чоралар кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
782. Сув ёки буғ иссиқлик тармоқларини ишга тушириш, шунингдек, тармоқни ёки унинг айрим элементлари ва конструкцияларини синаш билан боғлиқ бўлган ишлар иссиқлик тармоқлари корхонаси (электр станция) бош муҳандиси тасдиқлаган махсус дастур бўйича ўтказилиши керак. ИЭМ коллекторларидан бевосита кетувчи янги қурилган магистрал тармоқларини ишга туширишда, қувурларни ювиш учун ИЭМнинг тармоқ ва қўшимча таъминлаш насосларидан фойдаланилганда ва тармоқларни ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синашда дастурлар электр станциянинг бош муҳандиси билан, зарур бўлган вазиятларда — истеъмолчилар билан келишиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларда ходимлар хавфсизлиги учун зарур бўлган чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
783. Қувурларни гидропневматик ювилиши ва тармоқларни ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синалиши наряд бўйича район (цех) бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг бевосита раҳбарлиги остида ўтказилиши керак. Ювишни район (цех) бошлиғининг фармойиши билан тайинланадиган район (цех)нинг бошқа муҳандис техник ходими раҳбарлиги остида ўтказишга ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
784. Иссиқлик тармоқлари ишга туширилаётганда тўлғазилаётган иссиқлик тармоғи қисмининг статистик босимидан 0,2 МРа (2kg/cm2)дан ортиқ бўлмаган босим остида тўлдириш керак, бунда истеъмолчиларнинг тизими тармоқдан узилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
785. Тармоқ тўлдирилаётганда иссиқлик камерасида воздушникларни кузатувчи ишчилар фланецли бирикмалардан четда туришлари керак. Ҳаво арматураси, чуқурча томонига йўналтирилган отводларга эга бўлишлари керак. Отводларнинг учидан чуқурчанинг юқори қисмигача бўлган масофа 50 mm дан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Воздушникларни қўлда маховиклар ёрдамида очиш ва ёпиш керак. Ушбу мақсадларда калитлар ва бошқа ричагли мосламаларни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик тармоғи тўлдирилгандан сўнг қайта пуфланишида воздушниклар алоҳида эҳтиётлик билан, кўп сувни ташлаб юборилишига йўл қўймасдан, очилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
786. Иссиқлик тармоқларини гидропневматик ювишида ва иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга синашда истеъмолчилар тизимлари ва иссиқлик пунктлари тармоқдан узилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик тармоқлари ва истеъмолчилар тизимларини биргаликда гидропневматик ювилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
787. Иссиқлик тармоғи участкаларида гидропневматик ювиш ўтказилаётган вақтда таъмирлаш ва бошқа ишларни бажариш хамда ювишда бевосита қатнашмаётган шахсларни, ювилаётган қувурлар яқинида туриши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
788. Ювилаётган қувурлардан сув ҳаво аралашмаси ташланаётган жойлар тўсилиши ва унга бегона шахсларни яқин келишига йўл қўймаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ҳаво аралашмасини ташлаётган қувурлар, бутун узунлиги бўйича ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
789. Ювилаётган қувурларга компрессорлардан сиқилган ҳавони келтириш учун шланглардан фойдаланилганда уларни штуцерлар билан махсус хомутчалар билан бириктириш керак; штуцерларда улардан шланг сирпаниб тушиб кетишини олдини олиш учун ўйиқлар бўлиши керак. Ҳар бир бирикмада камида икки хомутча ўрнатилган бўлиши керак. Шлангларни штуцерлар билан бирикмаларнинг зичлиги ва маҳкамлиги устидан ювиш даврининг бутун давомида кузатиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талаб қилинган босимга мўлжалланмаган шланглардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қувуридаги қайтариш клапани яхши жипс ёпилган ва гидропресс билан зичликка текширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
790. Иссиқлик тармоғининг ювилаётган участкаси камераларида ва ўтиш каналларида ювилаётган қувурларига ҳаво берилаётган моментида одамлар бўлиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
791. Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга синашни бошлашдан олдин синалиши керак бўлган қувурлардан пухталик билан ҳавони чиқариб юбориш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
792. Ҳисобланган ҳароратга синаш ўтказилаётганда иссиқлик тармоғидан болалар ва даволаш муассасаларининг иситиш тизимлари, бевосита бириктирилган иситиш тизимлари, иссиқ сув таъминотининг очиқ тизимлари, калорифер қурилмалари, шунингдек, автоматлаштирилмаган иссиқлик суви таъминотининг ёпиқ тизимлари узилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимига синаш ўтказилаётган вақтига истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари ва маҳаллий тизимлари синалаётган тармоқдан узилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктидаги узувчи арматурасининг зичлиги бузилганда, уларни иссиқлик тармоғига улаш камераларидаги задвижкалар ёки иссиқлик пунктларида ўрнатиладиган тиқинлар билан узиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
793. Иссиқлик тармоғини иссиқлик ташувчисининг ҳисобланган параметрларига синаш вақтида истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари ва тизимларида абонентлар ходимларининг доимий навбатчилиги ташкил этилган бўлиши керак. Бундан ташқари, иссиқлик тармоғини ҳисобланган ҳароратга синаш вақтига иссиқлик тармоғининг бутун трассаси бўйича кузатишни ташкил этиш керак, бунинг учун, синов раҳбарларининг кўрсатмасига қараб ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, иссиқлик тармоғи ва абонентларнинг эксплуатацион ходимларидан, шунингдек, саноат корхоналарининг тегишли хизмат ходимларидан кузатувчиларини трасса бўйлаб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқнинг йўловчилар ва транспорт ҳаракатланадиган жойлардаги участкаларига, қувурлар каналларсиз ўтказилган жойлардаги участкаларига, бундан олдин қувурлари коррозиядан бузилган ҳолатлари бўлган участкаларга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
794. Иссиқлик тармоғини иссиқлик ташувчисининг ҳисобланган параметрларига синаш ўтказилаётганда қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синашлар билан боғлиқ бўлмаган ишларни синалаётган участкасида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камералар, каналларга ва туннелларга тушиш ва у ерда бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурлар ва арматураларнинг фланецли бирикмалари қаршисида жойлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган носозликларни бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек иссиқлик тармоғининг иссиқлик ташувчисининг ҳисобланган босимига синашда босимни кескин кўпайтириш ва уни синаш дастурида назарда тутилган чегарасидан юқори кўтариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобланган ҳароратга синаш вақтида камералар ва туннелларни трассанинг юқорисидан айланиб кўриб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўзғалмас таянчлар, компенсаторлар, арматуралар, фланецлар ва бошқаларнинг ҳолатини, камераларга тушмасдан, люклар орқали назорат қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
795. Бир вақтнинг ўзида ҳисобланган босим ва ҳисобланган ҳароратга синашни ўтказиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
796. Қувурларда ишлаганда хавфсизлик шароитлари ва қувурнинг ўзида ва иссиқлик тармоғи камераларида газ бўлмаслиги таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
797. Қувурга, кўриб чиқиш ва уни бегона нарсалардан тозалаш учун фақат узунлиги 150 m дан кўп бўлмаган тўғри участкаларда ва қувур диаметри 0,8 m дан кам бўлмаганда, киришга рухсат этилади. Бунда кўриб чиқилиши ва тозаланиши керак бўлган қувур участкасининг иккала учидан эркин чиқиш таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участкада мавжуд бўлган шаҳобланишлар, бошқа қувурлар билан туташишлар ва бириктиришлар ишончли узилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурни кўриб чиқиш ва тозалаш учун камида уч киши тайинланган бўлиши керак, улардан икки киши қувурнинг иккала учида туриб ишлаётганни кузатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувур ичида брезент костюмда ва қўлқопларда, этикда, тизза пўшларда, кўзойнакда ва каскада ишлаш керак. Сақлагич белбоғининг қутқариш канатининг учи қувурга кириш томонида кузатувчининг кўлида бўлиши керак. Қувурдан чиқиш томонидаги кузатувчида унинг бутун участкасини ёритувчи фонар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
798. Доимий навбатчи ходимлари йўқ бўлган иссиқлик пунктларининг хоналари қулфланган бўлиши керак; уларнинг калитлари аниқ белгиланган жойларда сақланиши ва иссиқлик тармоғи райони (электр станция цехи) бошлиғи тасдиқлаган рўйхатда кўрсатилган шахсларга берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
799. Иссиқлик тармоғи (электр станция) ва абонент орасида ускуналарга хизмат кўрсатиш чегараси бўлиши керак. Ускуналарга хизмат кўрсатиш чегараси билан ходимлар имзо чекиш билан таништирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
800. Иссиқлик пунктида жорий таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, иссиқлик ташувчининг ҳарорати 75°C дан ортиқ бўлмаганда ускуналарни иссиқлик пунктидаги бош задвижкалар билан узиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик ташувчининг ҳарорати 75°C дан юқори бўлганда иссиқлик пунктида ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш ишларини иссиқлик пунктида бош задвижкалар билан ва абонентга шаҳобланишдаги задвижкалар билан (энг яқин камераларда) тизим тармоқдан узилгандан кейин ўтказиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизимни иссиқлик тармоқлари райони (электр станция цехи) ходимлари тармоқдан узади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
801. Элеватор конусини алмаштириш элеватор олдидаги киргизманинг икки энг яқин фланецларини болтлардан ечиб олиш йўли билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элеватор олдидаги қувур участкасини тортиш билан элеватор конусини чиқариб олиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
802. Буғ билан таъминланадиган иссиқлик пунктлари ва тизимларини улашда, дастлаб тегишли ишга тушириш дренажларини очиш ва гидравлик уришлар пайдо бўлиши имконини истисно қилувчи тезликда қувурлар ва ускуналарни иситиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
803. Ерости ётқизиш шурфлашни ўтказиш ишлари мазкур Қоидаларнинг III боби 14-параграфи талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
804. Корхонада иссиқлик тармоғининг махсус схемаси бўлиши керак, унда мунтазам равишда режали шурфлаш жойлари ва натижалари, авариявий бузилишлар жойи, трассанинг сув босими ва қайта қуйилган участкалари қайд этилиши керак, ҳамда унга қўшни ерости коммуникациялари (газ қувурлари, канализация, кабеллар) электрлаштирилган траспортининг рельс йўллари ва тортиш нимстанциялари киритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
805. Қувур ёрилганда, тупроқ сувланганда, ҳамда иссиқлик суви тарқалаётганда хавфли зона тўсиб қўйилиши ва зарур бўлганда кузатиб турувчилар қўйилиши керак. Тўсиқларда огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши, қоронғи вақтда эса—сигнал ёритгичлар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
806. Қувурларнинг айрим участкалари демонтаж қилинаётганда қувурларнинг қолган қисми турғун ҳолда бўлишини назорат қилиш керак. Қувурларнинг осилиб қолган консоль учлари вақтинчалик устунларга таяниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурларнинг фазовий узеллари жойлаштирилаётганда уларнинг шаҳобларини очилган ҳолда, маҳкамламасдан қолдириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
807. Қувурларни монтаж қилишдан олдин, улар ётқизиладиган траншеяларининг қияликлари турғунлиги ва мустаҳкамлагичлар маҳкамлиги, шунингдек, улар бўйлаб машиналар юрадиган қияликлар нишаби ва хавфсизлик шартлари бўйича траншеялар деворлари маҳкамлагичлари мустаҳкамлигига текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
808. Қувурлар ва арматураларни қудуқларга ва траншея участкаларига туширишдан олдин улардан ишчилар чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§9. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
809. Автоматика, НЎА ва ҳимоя датчикларининг бирламчи (очиш-ёпиш) вентилларини улаш ва узишни иссиқлик механикаси ускунасига хизмат кўрсатувчи ходимлар ўтказиши керак. Автоматика НЎА ва ҳимоя датчиклари олдида ўрнатилган иккинчи вентилларга хизмат кўрсатиш, ҳамда иссиқлик механикаси ускуналаридаги иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар қурилмалари цехи қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ва иссиқлик шчитлари, панеллари ва бошқаларнинг ички кўригини ўтказиш, иссиқлик механикаси ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимларни огоҳлантирган ҳолда, мазкур цехнинг ходимлари томонидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
810. Идишлар, қувурлар ва арматураларда ўрнатилган назорат ва авторостлагичларни кўрикдан ўтказиш, созлаш ва таъмирлаш мазкур Қоидаларнинг III боби 10-параграфи ва 19-иловасининг талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
811. Қувурлардан (идишлардан) датчикларни узиш, ричагни қўлламаган ҳолда, импульс линиясидаги бирламчи (олиш) вентилларини ёпиш билан амалга оширилиши керак. Агар датчикнинг импульс линиялари турли олиш қурилмаларига уланган бўлса, ушбу барча қурилмалардаги бирламчи (олиш) вентиллари ёпилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 МРа (60 kgF/cm2)дан юқори бўлган қувурлардан (идишлардан) датчикларни узиш, иккита кетма-кет ўрнатилган қулфловчи вентилларни ёпиш билан амалга оширилиши керак, улардан биттаси (олиш вентили) бевосита қувур (идиш) ёнида, иккинчиси эса — датчик олдидаги импульс линиясида жойлашган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 МРа (60 kgF/cm2)дан юқори бўлган импульс линияларини фақат қувурлар (идишлар) узилгандан кейин таъмирлаш мумкин. Қувурларни (идишларни) тармоқдан узмасдан, мазкур Қоидаларнинг 19-иловасининг 1 ва 2-бандлари талабларига риоя қилган ҳолда таъмирлаш имкони электр станциянинг бош муҳандиси томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
812. Қувурлар ва идишларга импульс линияларини улаш, ўлчаш диафрагмалари, арматуралар, фланецларни қисмларга ажратиш, термопаралар гильзаларини ўрнатиш, шу ускуналар бириктирилган цехларнинг ходимлари томонидан, иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехи вакили иштирокида ўтказилиши керак. Кўрсатилган ишлар қувурлар ва идишлардаги босим туширилгандан сўнг ва дренажлар очиқ бўлганда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
813. Кириш қийин бўлган ва ҳарорати 33°C дан юқори бўлган жойларда жойлаштирилган термопаралар ва қаршилик термопараларни алмаштириш, созлашни камида икки киши амалга ошириши керак. Иш жойларини шамоллатиш кўчма ҳаво душловчи қурилмалари билан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
814. Махсус пуфлаб тозалаш қурилмалари мавжуд бўлмаганда ёки пуфлаб тозалаш линиялари тиқилиб қолганда сув ва буғ импульс линияларини пуфлаб тозалаш, технологик цех навбатчи ходимларининг рухсати билан камида икки киши томонида, операцияларнинг технологик кетма-кетлиги ва хавфсизлик чоралари кўрсатилган маҳаллий йўриқномага мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
815. Иссиқлик механикаси ускуналарида авариявий ҳолат пайдо бўлганида пуфлаб тозалаш тўхтатилиши, арматура ёпиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
816. Қозон ўчоқлари, газ йўллари, ҳавоузатгичлар, қозон барабанлари ичида назорат ва авторостлагичларни кўрикдан ўтказиш, созлаш, таъмирлашни мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи 550 — 583-бандлари ва 19-иловасининг талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
817. Бункерларда кўмир сатҳини ўлчагичлар ва сигнализаторлар датчикларининг стерженлари ва электродларини конструкцияси, ушбу қурилмаларга хизмат кўрсатилишида бункерда қандайдир ишларни бажариш заруриятини истисно этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Датчикларга етиш учун бункер люклари очилишини талаб қилувчи ишлар, мазкур Қоидаларининг 510 — 525-бандларида қайд этилган хавфсизлик чораларига риоя қилиб бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
818. Ёқилғини узатиш конвейерларида ўрнатилган қурилмаларни таъмирлаш, нуқсонларини бартараф этиш, мойлаш фақат конвейерни тўхтатиб, унинг электр двигателидан кучланиш олингандан кейин бажарилиши керак, бунда ўчирувчи қурилмада «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвейер тасмасида кўмир борлигини назорат қилувчи датчиклар, тасма изидан чиқишини қайд этувчи сигнализаторларини созлаш, ростлаш, тормозларини созлаш ва бошқалар ишлаб турган конвейерда, мазкур Қоидаларнинг 433 — 456-бандларида баён этилган хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Созлаш, ростлаш ишларини ўтказаётган ходимлар конвейерларнинг авариявий тўхтатиш қурилмаларинг ўрнашишини ва улардан фойдаланишни билиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
819. Мазут хўжалиги ускуналаридаги иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш қурилмаларига хизмат кўрсатилаётганда мазкур Қоидаларнинг 62, 98,104, 475, 481 — 486-бандлари ва III бобининг 9-параграфи талабларига риоя қилиш зарур
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
820. Газ хўжалигининг назорат ва автоматик қурилмаларига хизмат кўрсатишда мазкур Қоидаларнинг 24, 60, 61, 103, 104, 526 — 529, ва III боби 9-параграфи талабларига риоя қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
821. Газ қувурларида ўрнатилган манометрларда ишчи босим қизил чизиқ билан кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
822. Кимё цехининг ускуналарида жойлаштирилган автоматика, иссиқлик техникаси ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларида ишлар бажарилаётганда мазкур Қоидаларнинг III боби 8 ва 9-параграфлари, IV боби 7-параграфи, мазкур Қоидаларнинг 14-иловасининг ва мазкур Қоидаларнинг 19 - иловасининг II боби 4 -параграфи талабаларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
823. Кислота ва ишқор қувурларига ёки кислотали ва ишқорли сиғимларга уланадиган импульс линиялари, арматураси ва датчиклари таъмирланиши керак бўлса, улар кислоталардан ва ишқорлардан бўшатиб, тозаланиши ҳамда ишлаб турган қувурлар ва резервуарлардан тиқинлар билан ажратилиши зарур. Шундан сўнг таъмирланадиган импульс линиялари, арматуралар, датчиклар ювувчи сувлар нейтрал реакция бергунга қадар сув билан яхшилаб ювилиши керак. Ишни бошлашдан олдин иссиқлик автоматикаси ва ўлчашлар цехи ходимлари, кимё цехининг навбатчи ходимлари иштирокида, таъмирланадиган импульс линияларини ишлаб турган ускуналардан тиқинлар билан ажратилганлиги ва уларга кислота ёки ишқор тушиш эҳтимоли йўқлиги ва улардан реагентлар тўла чиқариб ташланганлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
824. Кимё цехида ўрнатилган иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлари цехининг импульс линиялари ва аппаратураларида ишлаётганда, агар улардан тасодифан агрессив муҳитлар (кислоталар, ишқорлар, каогулянтлар) отилиб чиқиши мумкин бўлса, ишлар резина қўлқопларда, резинлаштирилган фартуклар ва ҳимояловчи кўзойнакларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
825. Кимё цехи хоналарида ишлаётган иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехи ходимлари фойдаланилаётган реагентларнинг асосий хусусиятларини ва улар билан ишлаш қоидаларини мазкур Қоидаларнинг 15-иловасига мувофиқ билиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
826. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларига хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 10. Симобли асбоблар билан ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
827. Симобли асбоблар билан бажариладиган асосий ишлар (симобли асбобларни симоб билан тўлдириш ва уни қуйиб олиш, қисмларга ажратиш, йиғиш таъмирлаш ва тозалаш ва ҳ.) бунинг учун мўлжалланган, бошқа хоналардан ажратилган махсус симоб хоналарида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
828. Симоб хоналарининг тузилиши, қурилиш конструкциялари ва ишчи мебелларини симоб буғларидан ҳимоя қилиниши, вентиляцияси, иситилиши, ёритилиши, сув таъминоти ва канализацияси, маиший хоналарини тузилиши, сақланиши, симоб, унинг бирикмалари ва симоб билан тўлдирилган асбоблари билан ишларни ўтказиш учун мўлжалланган ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналарини эксплуатация қилиш ва сақлаш санитария қоидаларининг тегишли бўлимлари талабларини қониқтириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
829. Симобли хоналарда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбобларни қисмларга ажратиш ва йиғиш учун стендлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стенд остида қора металлдан ишланган нишаб билан ўрнатилган тарнов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарновга тушириш қувурчаси пайвандланган бўлиши керак, унинг остида сув солинган идиш ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текис (мармар ёки қора металл) плитали стол, унинг четларида тарнов ва тушириш қувурчаси ва унинг остида сув солинган идиш ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
830. Симобли хоналарнинг барча ускуналари ва мебеллари (стендлар, ишчи столлар, шкафлар ва б.) оёқларининг баландлиги 200 mm дан кам бўлмаслиги керак. Симобли хоналарда юмшоқ мебеллар, гардиналар, шторлар ва пардалар бўлиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи мебеллар, уларни тасодифан алмашиб кетишини истисно этувчи ёрқин маркировкага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аппаратлар ва асбобларнинг металл қисмлари (каркаслари, тагликлари, стойкалари) текис ва нитроэмаль ёки лаклар билан бўялган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Симоб билан ишлаш учун мўлжалланган столлар ва ҳавони тортувчи шкафлар ишчи юзасининг остида яшиклар ва шкафлар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
831. Симоб билан ишлар ўтказилаётганда хоналар (симобли хоналар) ҳар ҳафтада 1 марта ишчи зонасининг ҳавоси таркибида симоб буғлари мавжудлигига таҳлил қилиниши, таҳлил натижалари эса таҳлилларни рўйхатга олиш журналида ёзиб қўйилиши керак. Симобли асбоблар ва аппаратлар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналари ҳар йили камида икки марта (ҳавосини таҳлил қилиш йўли билан) текширишдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
832. Симобли хоналарда ҳавони таҳлил қилиш йўли билан даврий текширишдан ташқари, иш жойларида нафас олиш сатҳида (тахминан полдан 1,5 — 1,7 m баландликда) бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатга осиб қўйилган реактив қоғозчалар ёрдамида ҳаво муҳитини кундалик назорати ўтказилиши керак. Ҳавода симоб буғлари мавжуд бўлса реактив қоғозчалар пуштиранг тусини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
833. Корхонада, ходимлар симоб билан ишлайдиган бўлинмасида симоб билан ишлаганда хавфсизлик чоралари тўғрисида маҳаллий йўриқномалар бўлиши керак, улар мазкур Қоидалар, санитария қоидалари ва ушбу корхонадаги меҳнат шароитларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
834. Симобли хоналарда симоб, тортувчи вентиляцияси бўлган шкафда синмайдиган ёки деворлари қалин шиша идишда, у силлиқланган тиқинли (вакуумли замазкада) ва металл тагликларидаги амортизацияли футлярда ўрнатилган бўлиши керак. Симобнинг оз миқдори (20 — 30 ml) кавшарланган шиша ампулаларида, пластмасса ёки металл футлярларига қўйилган ҳолда шкафда сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар куни, иш бошланишидан камида 15 min олдин ушбу хоналарда сўрувчи-тортувчи вентиляция ишга туширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
835. Асбоблар ва аппаратларни симоб билан тўлдириш ва уни қуйиб олиш, фақат симобли хонада ва қора металлдан ясалган таглик устида, ҳаво тортувчи зонт остида ва сўрувчи вентиляция ишга туширилганда ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Симобли асбоблар ва аппаратларни симобли хонада тагликда ёки махсус жиҳозланган столда қисмларга ажратиш лозим. Ишлаб чиқариш хоналарида симобли асбоблар ва аппаратларни қисмларга ажратиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариявий вазиятларда (асбоблар ёки аппаратлар шикастланганда) симобни бевосита ишлаб чиқариш хоналарида қуйиб олишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
836. Асбоблар ва аппаратлардан симобни, симобли хоналарда, ҳамда ишлаб чиқариш хоналарида фақат сув билан тўлдирилган идишларга қуйиб олиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Симобнинг полга тўкилишини олдини олиш учун симоб солинган идишлар қора металлдан ясалган сирланган тагликларга ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Симобни тарозида тортиш, тозалаш ва фильтрлашни фақат симобли хоналарда ҳавони тортувчи шкафлар ичида тортувчи вентиляция ишга туширилганда ўтказишга рухсат берилади, вентиляция иш тугатилгандан кейин 30 min давомида тўхтатилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
837. Очиқ симоб билан бажариладиган ишлар (уни тозалаш, дистилляция қилиш, асбобларни тўлдириш ва б.) хлорвинилли ёки юпқа резина қўлқопларида, бош кийимида ва кўзойнакда бажарилиши керак. Симобни ҳимояланмаган қўллар билан олиш ва уни оғиз билан сўриб олиш қатъиян ман этилади. Симоб тўкилиб кетганда ёки маҳаллий тортиш вентиляцияси ишдан чиққанда Г маркали фильртловчи коробкали противогазларда ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
838. Ишлатилмайдиган, синган асбоблар ва аппаратларни ишлаш хоналарида сақлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
839. Хонада оқиб кетган симоб аниқланганда, уни кўриб қолган ходимлар зудлик билан зарур чоралар кўрилиши учун бўлинма раҳбариятига маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш хонасининг зарарланган участкасига тегишли ишлов берилгандан сўнг, ҳавода симоб буғларининг борлиги таҳлил қилиниши керак, унинг ҳаво таркиби миқдори мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган қийматларидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
840. Махсус кийимлар, симоб билан ишлар олиб бориладиган хонанинг ўзида, маҳаллий ҳаво сўрилишига эга бўлган хусусий шкафлар билан жиҳозланган гардеробларда сақланиши керак. Кийимларни сақлаш шкафлари шахсий гигиена ва ҳимоя воситаларини сақлаш учун алоҳида бўлинмаларга эга бўлиб, пўлат тунукадан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
841. Махсус кийимни уйга олиб кетиш ва унда ошхонага бориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
842. Симоб билан ишлар бажарилган махсус кийимларни бошқа махсус кийимлардан алоҳида ювиш керак. Бу махсус кийимларни уй шароитларида ювиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
843. Махсус кийимларни ювиш билан бир вақтда уларни сақлаш шкафлари ҳам ювилиши керак. Шкафлар иссиқ сув ва совун билан, ундан кейин калий перманганат (марганцовка) тузининг 0,1 фоизли эритмаси билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
844. Совун-сода эритмали (1 kg кийимга 41 эритма ҳисобидан) иссиқ сувда (70 — 80°C) ювилиши олдидан махсус кийим чангсизлантирилиши ва ювилиш олдидан кирювиш машинасининг барабанида 30 min давомида совуқ сув билан ювилиши керак. Махсус кийим 2 марта ювилиши керак. Биринчи марта ювилгандан кейин улардан ишқорни чиқариш учун кир ювиш машинасининг барабанида олдин иссиқ сув, кейин эса совуқ сув билан ювиш керак, сўнгра 30 min давомида хлорид кислотанинг 1 — 2 фоизли эритмаси билан унга ишлов бериш керак. Иккинчи марта махсус кийимни 70 — 80 °C ҳароратда 20 min давомида ишқорли эритма билан ювиш керак, ундан кейин совуқ сувда чайқаш, крахмаллаш, сиқиш, қуритиш ва дазмоллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
845. Симоб билан ишлар бажариладиган хоналарда чекиш, шунингдек, овқат ва сувни сақлаш ва истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
846. Симоб билан ишлайдиган шахслар қуйидаги гигиена қоидаларига риоя қилишлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатни истеъмол қилиш олдидан махсус кийимни ва шахсий ҳимоя воситаларини ечиш, қўлларни иссиқ сув ва совун билан ҳамда чўтка билан ювиш, оғизни калий перманганат (марганцовка) тузининг кучсиз эритмаси билан (пушти рангда) чайқаш керак. Қўлқопларни ечишдан олдин уларни яхшилаб ювиш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар куни ишдан кейин махсус кийимни ечиш, уни чангютгич билан тозалаш ва шкафга беркитиб қўйиш керак, оғизни калий перманганат (марганцовка) тузининг кучсиз эритмаси билан (пушти рангда) чайқаш, душда ювиниш ва тишларни тозалаш керак. Оғизни чайқаш учун эритма махсус ўқитилган одамлар томонидан тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
847. Симобли хоналар ҳар куни нам латта билан артилиши керак. Симобли хонада ҳар ойда бир марта шиплари, деворлари, мебеллари, дераза ромлари ва панжаралари, ойналари, токчалари, эшиклари ва бошқалар совунли иссиқ сув билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар чоракда бир марта юқорида кўрсатилган тозалаш кимёвий демеркуризация воситаларини қўллаган ҳолда ўтказилиши ва ундан кейин эритма қолдиқларини полдан сув билан ювиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
848. Симобли хоналарни тозалаш учун мўлжалланган инвентардан бошқа хоналарни тозалаш учун фойдаланиши мумкин эмас ва у зич ёпиладиган металли яшикларда сақланиши керак, бу яшиклар маҳаллий ҳаво сўрувчи қурилмалар билан жиҳозланган ва ёрқин огоҳлантирувчи рангга бўялган бўлиши керак. Кўрсатилган инвентарларни фарқлаш учун улар қизил рангга бўялган бўлишлари шарт. Хоналарни тозалаш ўтказилгандан кейин инвертарларга демеркуризациялаш эритмалари билан ишлов берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
849. Симоб билан ишлар бажариладиган хоналарнинг чиқишида тарамланган резина гиламчалари бўлиши керак, уларни ҳар куни қора пўлат тунукадан ясалган тагликларда калий магнит тузли, хлорид кислотали эритма билан ишлов берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
850. Симобли асбоблар билан ишлаш учун мазкур Қоидаларнинг 20-иловаси талабларига мувофиқ бажарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
.Мазкур «Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси, «ORGRES» ва «Иссиқликэлектрлойиҳа» очиқ акционерлик жамиятлари билан келишилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в. б. А.А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Г. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи А.И. ИСЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси Б.М. ТЕШАБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Б. АЛИХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А.Р. ТОХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Р.А. БЎРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи И.М. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ORGRES» очиқ акционерлик жамияти директори Р.М. УМИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иссиқликэлектрлойиҳа» очиқ акционерлик жамияти ижро этувчи директори С.Э. ШОИСМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д.Н. ЖАХОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Э. МАКСУМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларда ҳавола этилган ГОСТ рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ ГОСТ 12.3.020 — 80 «ССБТ. Корхоналарда юкларни жойдан-жойга ташиш жараёнлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари»‎
2.‎ ГОСТ 10807 — 78 «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар»‎
3.‎ ГОСТ 12.1.003 — 83. «ССБТ. Шовқин. Хавфсизликнинг умумий талаблари»‎
4.‎ ГОСТ 12.4.021 — 75 «ССБТ. Вентиляция тизимлари. Умумий талаблар»‎
5.‎ ГОСТ 12.1.005 — 88. «ССБТ. Ишчи зонасининг ҳавосига умумий санитария-гигиена талаблари».‎
6.‎ ГОСТ 12.4.026 — 76 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари»‎
7.‎ ГОСТ 12.3.009 — 76 «ССБТ. Юкларни ортиш-тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари»‎
8.‎ ГОСТ 14202 —69 «Саноат корхоналарининг қувурлари. Белгилаш бўёқлари, огоҳлантирувчи белгилар ва маркалаш шчитлари»‎
9.‎ ГОСТ 23120 — 78 «Пўлат марш зиналари, майдончалар ва тўсиқлар. Техник шартлар»‎
10.‎ ГОСТ 12.2.062 — 81 «ССБТ. Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳимоя тўсиқлари»‎
11.‎ ГОСТ 26887 — 76 «Қурилиш-монтаж ишлари учун майдончалар ва нарвонлар. Умумий техник талаблар»‎
12.‎ ГОСТ 12.2.013.0 — 91. «ССБТ. Қўл электр машиналари. Хавфсизлик ва синашнинг умумий талаблари»‎
13.‎ ГОСТ 12.2.013.3 — 2002. «ССБТ. Қўл электр машиналари. Ишчи асбоби айланиш ҳаракатли силлиқлаш, дискали ва ялтиратиш машиналарини синаш усуллари ваумумий хавфсизлик талаблари»‎
14.‎ ГОСТ 24258 — 88. «Тўшама воситалари. Умумий техник талаблар»‎
15.‎ ГОСТ 12.3.003 — 86 «ССБТ. Электр пайвандлаш ишлари. Хавфсизлик талаблари»‎
16.‎ ГОСТ 12.2.007.8 — 75 «ССБТ. Плазмали ишлов бериш учун электрпайвандлаш қурилмалари. Хавфсизлик талаблари»‎
17.‎ ГОСТ 12.2.060 — 81 «ССБТ .Ацетилен қувурлари. Хавфсизлик талаблари»‎
18.‎ ГОСТ 12.2.052 — 81 «ССБТ. Газсимон кислород билан ишловчи ускуналар. Умумий хавфсизлик талаблари»‎
19.‎ ГОСТ 12.2.010 — 75 «ССБТ. Пневматик қўл машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари»‎
20.‎ ГОСТ 12.3.016-87. «ССБТ. «ССБТ. Қурилиш. Зангланишга қарши ишлар. Хавфсизлик талаблари»‎
21.‎ ГОСТ 12.3.005—75 «ССБТ. Бўяш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари»‎
22.‎ ГОСТ 23407 — 78 «Қурилиш майдончалари ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш участкаларининг инвентар тўсиқлари. Техник шартлари»‎
23.‎ ГОСТ 12.1.030—81 «ССБТ. Электр хавфсизлик. Ҳимоя заминлаш, ноллаш»‎
24.‎ ГОСТ 12.2.022 — 80 «ССБТ. Конвейерлар. Хавфсизликнинг умумий талаблари»‎
25.‎ ГОСТ 2517-85. «Нефть ва нефть маҳсулотлари. Намуналарни олиш методлари»‎
26.‎ ГОСТ 12.2.007.0 — 75 «ССБТ. «ССБТ. Электротехник маҳсулотлар. Умумий хавфсизлик талаблари»‎
27.‎ ГОСТ 12.1.012 — 2004 «ССБТ. Вентиляция тизимлари. Умумий талаблар»‎
28.‎ ГОСТ 12.2.008 — 75 «ССБТ. Металлларга газ алангали ишлов бериш ва термик чанглатиш билан қоплаш учун ускуналар ва аппаратлар. Хавфсизлик талаблари»‎
29.‎ ГОСТ 12.3.013 — 78 «ССБТ. Қурилиш. Электр хавфсизлик. Умумий талаблар»‎
30.‎ ГОСТ 9 — 92. «Аммиак сувли техникавий. Техникавий шартлар»)‎
31.‎ ГОСТ 5457 — 75. «Ацетилен эритилган ва газсимон техникавий. Техникавий шартлар»‎
32.‎ ГОСТ 3022 — 80. «Водород техникавий. Техникавий шартлар»‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи зона ҳавосидаги зарарли моддаларнинг чегаравий йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Моддалар‎ Чегаравий йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрация, mg/m3 Хавфлилик класси‎
1‎ Азот оксидлари(NO2га ҳисоблаганда)‎ 5‎ 3‎
2‎ Аммиак‎ 20‎ 4‎
3‎ Ацетон‎ 20‎ 4‎
4‎ Барий карбонат ангидрид‎ 0.5‎ 2‎
5‎ Бензин-эритувчи(С га ҳисоблаганда)‎ 300‎ 4‎
6‎ Бензин-ёқилғили (сленецли, крекинг ва б.) углеродга ҳисобланганда‎ 100‎ 4‎
7‎ Бензол‎ 5‎ 2‎
8‎ Ванадий ва унинг бирикмалари:‎
9‎ а) ванадийни 5 оксидли тутуни‎ 0.1‎ 1‎
10‎ б) ванадийнинг 3 оксидли ва 5 оксидли чанги‎ 0.5‎ 2‎
11‎ в) феррованадий‎ 1‎ 2‎
12‎ г) таркибида ванадий бор шлаклар чанги‎ 4‎ 3‎
13‎ Гидразим гидрат, гидразим ва унинг хосилалари‎ 0.1‎ 1‎
14‎ Дихлорэтан‎ 10‎ 2‎
15‎ Кадмий оксиди‎ 0.05/0.1‎ 1‎
16‎ Марганец (Мп02 га ҳисобланганда)‎ 0.3‎ 2‎
17‎ Малеиен ангидриди‎ 1‎ 2‎
18‎ Мис металли‎ 0.5‎ 2‎
19‎ Никель ва унинг оксиди, закись, сульфид‎ (никельга ҳисобланганда) 0.05‎ 1‎
20‎ Нитрометан, нитроэтан, нитропропан, нитробутан 30‎ 4‎
21‎ Бензолнинг нитробирикмалари‎ 3‎ 2‎
22‎ Озон‎ 0.1 1‎
23‎ Симоб металли‎ 0.01/0.005‎ 1‎
24‎ Симоб икки хлорли (сулема)‎ 0.1/0.005‎ 1‎
25‎ Қўрғошин ва унинг ноорганик бирикмалари‎ 0.2/0.05‎ 1‎
26‎ Селинли ангидрид‎ 0.1‎ 1‎
27‎ Сульфат кислота, сульфат ангидрид‎ 1‎ 2‎
28‎ Сульфит ангидрид‎ 10‎ 3‎
29‎ Олтингугурт водороди‎ 10‎ 2‎
30‎ Олтингугурт водороди Ci- С5 карбон билан аралашмаси‎ 3‎ 3‎
31‎ Олтингугурт углерод‎ 1‎ 2‎
32‎ Скипидар (С га ҳисобланганда)‎ 300‎ 4‎
33‎ Хлорид кислота‎ 5‎ 2‎
34‎ Метил спирти (метанол)‎ 5‎ 3‎
35‎ Пропил спирти‎ 10‎ 3‎
36‎ Этил спирти‎ 1000‎ 4‎
37‎ Амил спирти‎ 10‎ 3‎
38‎ Бутил спирти‎ 10‎ 3‎
39‎ Сурьма; фторидлар, хлоридлар (уч ва беш валентли (SB га ҳисобланганда) HF ни мажбурий назорати билан‎ 0.3‎ 2‎
40‎ Сурьма металли (чанг кўринишида):‎
41‎ а) Сурьма чангли уч валентли оксидлар ва сульфидлар (SB га ҳисобланганда)‎ 1‎ 2‎
42‎ б) Сурьма чангли беш валентли оксидлар ва сульфидлар (SB га ҳисобланганда)‎ 2‎ 3‎
43‎ Толуол‎ 50‎ 3‎
44‎ Трикрезилфосфат, таркибида 3% ортоизомерлар бўлган‎ 0.1‎ 1‎
45‎ Трикрезилфосфат, таркибида 3% дан кам ортоизомерлар бўлган‎ 0.5‎ 2‎
46‎ Уайт-спирт (С га ҳисобланганда)‎ 300‎ 4‎
47‎ Карбон оксиди‎ 20‎ 4‎
48‎ Алифатик чегаравий углеводородлар Ci-Сю (С га ҳисобланганда)‎ 300‎ 4‎
49‎ Карбон тўртхлорли‎ 20‎ 2‎
50‎ Фенол‎ 0.3‎ 2‎
51‎ Формальдигит‎ 0.5‎ 1‎
52‎ Фторли водород‎ 0.1‎ 2‎
53‎ Фталь ангидриди‎ 1‎ 2‎
54‎ Хлор‎ 1‎ 2‎
55‎ Хлор икки оксиди‎ 0.1‎ 1‎
56‎ Хлорбензол‎ 50‎ 3‎
57‎ Хлорли водород‎ 5‎ 2‎
58‎ Хром ангидриди, хроматлар, бихроматлар, (СrО3 га ҳисобланганда)‎ 0.01‎ 1‎
59‎ Цианли водород, синильная кислота тузлари (HCNra ҳисоблаганда)‎ 0.3‎ 1‎
60‎ Рух оксиди‎ 0.5‎ 2‎
61‎ Ишқорлар аччиқ ўювчи (NaOHra ҳисобланган эритмалар)‎ 0.5‎ 2‎
62‎ Этилендиамин‎ 2‎ 3‎

‎‎Маълумотлар «ССБТ. Иш зонасининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиена талаблари» ГОСТ 12.1.005 идан. Таркибида карбон оксиди бўлган атмосферада ишлаш вақти lh дан ортиқ бўлмаган карбон оксидининг чегаравий йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрацияси 50 mg/m3 гача оширилиши мумкин, ишлаш вақти 30 min дан ортиқ бўлмаса 100 mg/m3 гача, 15 min дан ортиқ бўлмаса 200 mg/m3 гача оширилиши мумкин. Иш зонаси ҳавосида карбон оксиди таркиби ортиқ шароитларда қайта ишлаш камида 2h дан кам бўлмаган танаффусдан кейин мумкин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнувчи газларни ҳавода алангаланишининг чегаралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ

‎‎Ҳавода алангаланишнинг чегаралари, ҳажм бўйича фоизда

Қуйи чегараси‎ Юқори чегараси‎
Аммиак‎ 15‎

28 (ГОСТ 9 — 92 «Сувли техникавий аммиак. Техникавий шартлар»)

Ацетилен‎ 2,2‎

31 (ГОСТ 5457 — 75 «Эритилган ва газсимон техникавий ацетилен. Техникавий шартлар»)‎

Водород‎ 4‎

75 (ГОСТ 3022 — 80 «Техникавий водород. Техникавий шартлар»)‎

Метан‎ 5‎ 15‎
Карбонад оксиди‎ 12,5‎ 75‎
Пропан‎ 2,3‎ 9.5‎
Олтингугурт водороди‎ 4,3‎ 45.5‎

‎Метан ва пропанни алангаланиш чегаралари «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари» бўйича берилган.
‎Алангаланиш чегаралари П (қуйи ёки юқори чегаралари ҳажми бўйича фоизда ёки mg/dm3) кўп компонентли ёнувчи газларни ҳаво билан аралашмаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

‎‎бунда С1,С2 С3— ёнувчи компонентлар аралашмасининг концентрацияси, ҳажм ёки масса бўйича % ; С12+-+ Сi=100; Р1Р2 ва Рi- аралашмада компонентларнинг алангаланишининг пастки ва юқори чегаралари, ҳажм бўйича % ёки mg/dm .

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик механика ускуналари учун хавфсизлик белгилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъноси‎ «ССБТ. Юклаш-тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари». ГОСТ 12.3.009 бўйича белги номери‎ Ўрнатиш жойи‎

I-Огоҳлантирувчи белгилар

Эҳтиёт бўлинг! Осон аланганувчи моддалар.‎

2.1‎

Енгил алангаланувчи моддалар омборининг кириш эшикларида ва омбор ичида, сақлаш жойларида, сақлаш ва ташиш учун яшикларда, осон алангаланувчи моддалар билан ишлаш участкаларининг кириши олдида‎

Эҳтиёт бўлинг! Портлаш хавфи бор.

2.2‎

Портлаш хавфи бўлган материаллар ва моддалар омборларининг эшиклари ва ичида, сақлаш ва ташиш учун тараларда, портлаш хавфи бўлган материаллар ва моддалар билан ишлаш участкаларига кириш олдида, шунингдек, газ хавфи бўлган ишлар бажарилаётган жойларда‎

Эҳтиёт бўлинг! Ўткир ўювчи моддалар.‎

2.3‎

Ўткир ўювчи моддалар омборларининг эшикларида ва ичида, улар билан ишлаш участкаларида, уларни сақлаш ва ташиш тараларида ‎

Эҳтиёт бўлинг! Заҳарли моддалар.‎

2.4‎

Заҳарли моддалар омборларининг эшикларида ва ичида, улар билан ишлаш участкаларида, уларни сақлаш ва ташиш тараларида‎

Эҳтиёт бўлинг! Ускуна ишламоқда.‎

2.9‎

Ишлаш жойига яқин жойлашган ускуналарда, қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Эҳтиёт бўлинг! Ускуна ишламоқда»‎
Эҳтиёт бўлинг! Хавфли зона.‎

2.9‎

Таъмирланаётган ускуналар ёки иссиқлик трассаси ҳудуди участкасининг чегараларида, агар ускуналар ҳолати ва ишлаш шароитлари бўйича бу жойларда одамлар бўлиши хавфли бўлса, қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Эҳтиёт бўлинг! Хавфли зона»‎

II. Тақиқловчи белгилар

Очиқ олов билан фойдаланиш ман этилади. ‎

1.1‎

Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган омборлар эшикларининг ташқари томонида ва омбор ичида; Кўрсатилган материаллар ва моддалар билан ишлар ўтказилаётган участкаларнинг киришида; портлаш ва алангаланиш хавфи бор ускуналарда; ёнғин ва портлаш хавфи бўлган моддаларни сақлаш ва ташиш тараларида, ҳамда газ хавфи бор ишлар бажарилаётган жойларда.‎

Чекиш ман этилади.‎

1.2‎

Шунинг ўзи‎
Кириш (ўтиш) ман этилади.‎

1.3‎

Хавфли зоналарга киришда, шунингдек, бегона шахслар учун кириш ман этилган хоналар ва зоналарда.‎

Ёпилмасин (очилмасин)-одамлар ишламоқда.‎

1.5‎

Ишни бажариш шароитлари ёки схеманинг ҳолати бўйича ёпиш (очиш) мумкин бўлмаган арматураларда (задвижкалар, вентиллар, клапанлар, шиберлар ва б.) қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Ёпилмасин — одамлар ишламоқда» ёки «Очилмасин — одамлар ишламоқда».‎

Чиқиш ман этилган.‎

1.5‎

Таъмирланаётган ускуналарга чиқиш хавфли бўлган жойларда, қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Чиқиш ман этилган».‎

Уланмасин-одамлар ишламоқда.

1.5‎

Уларнинг ёрдамида ускуналар уланадиган электр юритмалари арматураларининг дастакларида ёки штурвалларида, шунингдек, уларнинг ёрдамида арматуралар юритмаларини масофадан бошқариш қурилмаларида (бошқариш шчитлари ва пультларида) қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Уланмасин-одамлар ишламоқда».‎

III. Амр берувчилар.

Нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи воситаларни қўллаган ҳолда ишлансин.‎

3.7‎

Инсон организми учун зарарли бўлган газлар, буғлар, аэрозоллар ажралиб чиқилиши билан боғлиқ бўлган ишлаш хоналари, зоналари ёки участкаларига кириш жойларида‎

Шу ерда ишлансин!‎

3.9‎

Ишлар ўтказилишининг хавфсизлиги таъминланган конструкциялар, жойларда.‎
Ўтиш жойи шу ерда‎

3.9‎

Ускуналар таъмирланаётганда ташкил этилган ўтиш жойида қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Юқорига чиқиш шу ерда».‎

Юқорига чиқиш жойи шу ерда!‎ Таъмирланаётган ускунага юқорига чиқиш ташкил этилган жойида қуйидаги тушунтириш ёзуви билан: «Юқорига чиқиш шу ерда!»‎
Ўтиш жойи очиқ тутилсин!‎

3.10‎

Ёнғин техникасини ўрнатилган жойларда ва эвакуация қилиш ёки эҳтиёт чиқиш йўлларида.‎
Шу ердан чиқилсин!‎

3.11‎

Эвакуация қилиш ёки эҳтиёт чиқиш эшикларида, эвакуация қилиш йўлларида қўшимча кўрсатувчи стрелкали жадвалча билан қўлланилади. Белги тўғри ва тескари ифодалаш билан бажарилади. Жадвалчадаги стрелкани йўналиши эвакуация қилиш йўналиши ва белгида тасвирланган чопиб кетаётган одамни ҳаракат қилиши йўналиши билан мос келиши керак. Стрелкали жадвалчани горизонтга 30° бурчак остида белги тагида жойлаштириш мумкин. Стрелка жадвалча юзасида рельефли ажралиб туриши керак. ‎

Эшик ёпиқ тутилсин.‎ 3.12‎ Ёнғин эшикларининг иккала томонида, шунингдек, хавфсизлик жиҳатидан ёпиқ ҳолати талаб қилинадиган бошқа мақсадли эшикларда.‎

‎IV. Кўрсатувчи белгилар

Чекиш жойи.‎ 4.3‎ Ишлаб чиқариш хоналарида ва ҳудудларда чекиш жойини кўрсатиш учун.‎
Ичиладиган сув.‎ 4.4‎ Ишлаб чиқариш хоналарида ва ҳудудларда қуйидаги тушунтириш ёзувлари билан «Ичиладиган сув»‎

‎‎Шунингдек, «Электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари»нинг 8, 6 ва 9-сонли хавфсизлик техникаси бўйича плакатлардан фойдаланишга ҳам рухсат этилади, уларнинг маъноси: «Ёпилмасин (очилмасин) — одамлар ишлашмоқда», «Уланмасин одамлар ишлашмоқда» ва «Шу ерда ишлансин!».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Наряд — ижозат шакли

Корхона_________________________‎ Бўлинма_________________________‎

‎‎Наряд. Умумий наряд. Оралиқ наряди №________

‎‎№___сонли умумий нарядга

‎‎(фақат оралиқ наряди берилганда тўлдирилади)

‎‎Иш раҳбари _______________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, шарифи)

‎‎Иш боши (назорат қилувчи)
‎(керакмаси ўчирилсин)______________________________________________

‎‎‎(фамилияси, исми, шарифи, лавозими, разряди)

‎‎Бригада аъзолари билан______________ киши__________________________

‎‎(фамилияси, исми, шарифи., лавозими, гуруҳи)

Иш раҳбари________________________________________________________

‎‎(имзо, фамилияси)

Топширилади______________________________________________________

(иш мазмуни, объект, иш жойи)

Иш бошланиши: сана______вақт_______ Тугатилиши: сана________ вақт____

‎Хавфсизлик шароитларини таъминлаш учун қуйидагиларни бажариш зарур_____________________________________________________________

(иш жойларини тайёрлаш бўйича зарур тадбирлар ва хавфсизлик‎‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎чоралари қайд этилади, шу ҳисобда бошқа цехларнинг навбатчи ходимлари

‎‎__________________________________________________________________

‎‎хам бажарадиган тадбирлар)

‎‎Алоҳида шартлар _________________________________________________
__________________________________________________________________
‎Нарядни берди: сана______, вақт_____, лавозим_________________________
Имзо____________________________, фамилия________________________ ‎
‎‎Наряд муддати узайтирилди: сана_____, вақт____ гача, лавозим____________
Имзо________________________, фамилия_____________________________
‎‎Ишларни бажариш шартлари бажарилди: сана___________, вақт___________
‎‎Қуйидаги ускуналар иш ҳолатида қолади_______________________________

(ишлаш жойи яқинида жойлашган ва‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎кучланиш, босим, юқори ҳарорат, портлаш хавфи ва б.

‎‎__________________________________________________________________

остида бўлган ускуналар)

‎‎Бошқа цехлар (участкалар)нинг навбатчи ходимлари _____________________

(цех, лавозими, имзо‎

‎‎__________________________________________________________________
‎‎фамилияси)
электр станция смена бошлиғи (навбатчи диспетчер рухсати тўғрисида белги
‎‎__________________________________________________________________

‎‎(телефон бўйича берилган рухсат тўғрисида

__________________________________________________________________
‎‎имзо ёки белги, ва смена бошлиғининг имзоси)

‎‎Цех (блок, район) навбатчи ходимларнинг масъул шахси; оралиқ наряди бўйича иш раҳбари (керак эмаси чизиб қўйилсин)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(мансаб, имзо, фамилия)

‎‎Ишларни бажариш шартлари бажарилгани, иш ҳолатида қолган ускуналар билан танишилди ва ишга ижозат берилди.
‎‎Сана________вақт_________________ Иш раҳбари_______________________

(имзо)‎

Иш боши________________________‎

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойининг номи Ишлашга ижозат бериш Иш тугаши
Хавфсизлик чоралари текширилди. Бригадага йўриқнома берилди ва ишлаш жойига киришга ижозат берилди. Бригада иш жойидан чиқарилган, наряд топширилган.‎‎
Сана, вақт‎ Ижозат берувчи (имзо)‎ Ишбоши (имзо)‎ Сана, вақт‎ Ишбоши (имзо)‎ Навбатчи ходимларнинг масъул шахси (имзо) ‎


‎Бригада таркибида ўзгаришлар

Бригада таркибига киритилди (фамилияси, исми, разряди,гуруҳи) ‎‎ Бригада таркибидан чиқарилди. (фамилияси, исми, разряди) ‎‎ Сана вақти‎‎ Иш раҳбари (имзо)‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
‎Иш тўлиқ тугалланди: сана__________________ вақт_____________________
‎‎Иш боши____________________ ‎Иш раҳбари _____________

‎‎(имзо

‎‎
Иш жойлари кўриб чиқилди, наряд ёпилди: сана____________вақт‎‎_________
Навбатчи xодимларнинг масъул ходими ________________________________‎

‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сақлаш муддати берилган кундан бошлаб бир йил‎

‎‎Газ хавфли ишларни ўтказиш учун наряд — ижозат шакли

Корхона_________________________‎ Бўлинма‎_________________________

‎‎Наряд — ижозат № _________

‎‎Иш раҳбарига______________________________________________________

‎‎(фамилия, исми, шарифи)

Ишбошига (назорат қилувчига)________________________________________

(фамилия, исми, шарифи , лавозими, разряд)‎

‎‎Бригада аъзолари билан_____________киши____________________________

(фамилия, исми, шарифи, разряд, гуруҳ)‎

‎‎Иш раҳбари________________________________________________________

‎‎(имзо, фамилияси)

‎‎Топширилади______________________________________________________

‎‎(иш мазмуни, объект, иш жойи)

____________________________________________________________________________________________________________________________________‎
‎‎Иш бошланиши: сана____вақти_____ Иш тугатилиши: сана_____вақти______
‎‎Хавфсизлик шароитларини таъминлаш учун қуйидагиларни бажариш зарур
‎__________________________________________________________________
‎‎(иш жойларини тайёрлаш ва хавфсизлик чоралари қайд этилади,
‎‎__________________________________________________________________
‎‎шу ҳисобда бошқа цехларнинг навбатчи ходимлари ҳам бажарадиган тадбирлар
‎‎__________________________________________________________________

амал қилиниши зарур бўлган йўриқномалар кўрсатилади)‎‎

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎

Бригадада бўлиши мажбурий бўлган умумий ва шахсий ҳимоя воситалари ____________________________________________________________________________________________________________________________________‎

Ишни бошлаш олдидан ёпиқ хоналарда ва ерости иншоотларида ҳаво таркибида газлар мавжудлигига ўтказилган анализларнинг натижалари_________________________________________________________________________________________________________________________ ‎

Нарядни берди: сана _______________________, вақти___________________‎
__________________________________________________________________‎

(лавозими, имзоси, фамилияси)‎

Наряд муддати узайтирилди: сана___________вақти__________________ гача‎
__________________________________________________________________‎

(лавозими, имзоси, фамилияси)‎

Сана__________________, вақти_________________‎
Ишларни бажариш шартлари бажарилди: сана_____________________, вақти‎
Қуйидаги ускуналар иш ҳолатида қолади: ______________________________‎

(ишлаш жойи яқинида жойлашган‎

__________________________________________________________________‎

ва кучланиш, босим, юқори ҳарорат, портлаш хавфи бор ва б.‎

__________________________________________________________________‎

остида бўлган ускуналар)‎

__________________________________________________________________‎
‎‎Бошқа цехлар (участкалар)нинг навбатчи ходимлари_____________________

(цех, лавозими,‎

__________________________________________________________________

имзоси, фамилияси)‎

Электр станция смена бошлиғи (навбатчи диспетчернинг)нинг рухсат бергани тўғрисида белги____________________________________________

(имзоси телефон бўйича берилган‎

__________________________________________________________________‎

рухсат тўғрисида белги ва цех сменаси бошлиғининг имзоси)‎

Цех навбатчи ходимнинг (блокнинг, районнинг) масъул шахси_____________‎

(мансаби,‎

__________________________________________________________________‎
имзо, фамилия)‎
Ишларни бажариш шартлари бажарилгани, иш ҳолатида қолган ускуналар билан танишилди ва ишга ижозат берилди.‎‎
Сана____________________________,‎ вақти___________________________
Иш раҳбари______________________ Иш боши________________________

(имзо)

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ишларни ўтказиш ва хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома

Йўриқнома олганнинг фамилияси, исми, шарифи ‎ Йўриқнома олганнинг лавозими‎ Йўриқнома олгани тўғрисида имзо‎ Йўриқнома берган шахснинг имзоси, лавозими, фамилияси, исми, шарифи ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ишлашга кундалик ижозат беришни, иш тугашини, бошқа иш жойига ўтказишни

Иш жойининг номи‎ Ишга ижозат бериш‎‎ Иш тугаши‎‎
Хавфсизлик чоралари текширилди. Бригадага йўриқнома берилди ва ишлаш жойига киришга ижозат берилди. Бригада иш жойидан чиқарилган, наряд топширилган.
Сана, вақт‎ Ижозат берувчи (имзо)‎ Ишбоши (имзо)‎ Сана, вақт‎ Ишбоши (имзо)‎ Навбатчи ходимларнинг масъул шахси (имзо)‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бригада таркибида ўзгаришлар

Бригада таркибига киритилди (фамилияси, исми, разряди, группаси)‎ Бригада таркибидан чиқарилди. (фамилияси, исми, разряди) ‎ Сана, вақти‎ Иш раҳбари (имзо)‎
‎‎
‎Иш тўлиқ тугалланди: сана_____________________, вақт__________________
‎‎Иш боши_______________________Иш раҳбари__________________________

(имзо)‎‎

(имзо)‎‎

‎Иш жойлари кўриб чиқилди, наряд ёпилди: сана_________, вақт____________
Навбатчи ходимларнинг масъул ходими ________________________________

‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиш номери Наряд номери‎ Иш жойи ва номи‎ Иш боши ёки назорат қилувчи (фамилияси, исми, шарифи)‎ Фармойиш бўйича ишлаётган бригада аъзолари (фамилияси , исми, шарифи) ‎ Фармойиш берган шахс (фамилияси, исми, шарифи)‎ Иш бошланган вақти ва санаси Иш тугатилган вақти ва санаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғирликларни механизациялашган усулда юклаш, тушириш ва жойдан-жойга кўчиришда техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир-бирининг устига уюлган, баландликда тахланган юклар эстакадаларда ва темир йўлларда туширилаётганда, вагоннинг люклари махсус кўприкчалар устида туриб очилиши керак. Бу люкларни махсус люк кўтаргичлар ёрдамида ёпиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вагонларнинг люклари ва эшиклари, шунингдек платформаларнинг бортлари очилаётганда юк тушиб кетиши, борт ёки люк билан урилиши эҳтимоли бўлган зонада туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Темир йўл вагонларидан юкларни ортиш-тушириш майдончасига, омборга ўтишда ва ундан қайтишда ўтиш учун кўприкчалар ўрнатилиши шарт, улар тахтадан ёки тарамланган темирдан тайёрланади. Кўприкчалар «Қурилиш-монтаж ишлари учун майдончалар ва нарвонлар. Умумий техник талаблар» ГОСТ 26887 ига мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юклар штабели 1,2 m гача бўлганда (темир йўл ишлари учун тушириладиган балластдан ташқари) юклар унга энг яқин бўлган темир йўл релсининг каллагининг ташқи четидан камида 2 m масофада бўлиши керак, агар баландлиги юқори бўлса камида 2,5 m масофада бўлиши керак. Тахлаб қўйилган юклар чиқиб турган қисмларга (симлар, ломлар, шпаллар ва б.) эга бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юкларни тушириш (ортиш) фронти бўйлаб темир йўл вагонлари ёки платформаларини локомотивлар, итаргичлар ва маневр лебедкалари билан кўчириш керак. Юкларни тушириш ёки ортиш фронти бўйича вагонларни энг оддий мосламаларни (қўл лебедкаси, аншпуг) қўллаш билан кўчириш алоҳида вазиятларда фақат темир йўлнинг горизонтал участкаси бўйича бир юкланган ёки икки бўш тўртўқли вагонлардан ортиқ бўлмаган, албатта бириктирилган вагонларни, бир вагон узунлигидан ортиқ бўлмаган масофага ва махсус ажратилган шахс раҳбарлиги остида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли юклар билан вагонларни қўлда кўчириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шакли‎

‎‎Ҳавозалар ва тўшамаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш журнали

Ҳавозалар ёки тўшамалар ўрнатилган жойи ва уларнинг баландлиги ‎ Қабул қилиш ёки кўриб чиқиш санаси ва далолатноманинг рақами‎ Ҳавозаларни қабул қилиш бўйича комиссия аъзоларининг фамилиялари ёки наряд бўйича ҳар куни қўриб чиқадиган ишлар раҳбарининг фамилияси, эгаллаган лавозими ва ташкилотнинг номи.‎ Ҳавозалар ёки тўшамаларни яроқлилиги тўғрисидаги хулоса. ‎ Комиссия аъзоларининг имзоси ёки наряд бўйича ҳар куни кўриб чиқадиган, ишлар раҳбарининг имзоси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервуарларда ва ерости иншоотларида кўпроқ учрайдиган портлаш хавфи бўлган ва зарарли газларнинг тавсифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости иншоотларида кўпинча қуйидаги портлаш хавфи бўлган ва зарарли газлар аниқланади: метан, пропан, бутан, пропилен, бутилен, карбонат оксиди, карбонат агидрид гази, олтингугурт водороди ва аммиак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метан СН4 (ботқоқ гази) — рангсиз, ёнувчи, ҳидсиз газ, ҳаводан енгил. Ерости иншоотларига тупроқдан сизиб чиқади. Ўсимлик моддалари ҳавосизликдан аста-секин чириганда қуйидагича ҳосил бўлади: тўқималар сув остида чириганда (ботқоқларда, оқмайдиган сувларда, ҳовузларда) ёки тош кўмир қатламларида ўсимликларнинг қолдиқлари чириганда. Метан саноат газининг таркибий қисми бўлиб, газ қувурлари носоз бўлганда ерости иншоотларига сизиб кириши мумкин, У заҳарли эмас, бироқ унинг бўлиши ҳаво таркибидаги кислород миқдорини камайтиради, бу эса ушбу иншоотларда ишлаётганда бир маромда нафас олишнинг бузилишига олиб келади Ҳавода таркибида унинг ҳажми бўйича 5 — 15 фоиз метан бўлса, портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаси — ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пропан С3Н8, бутан С4Н,10, пропилен СЗН6 ва бутилен С4Н8 — рангсиз, ёнувчи , ҳидсиз газлар, ҳаво билан аралашиши қийин. Пропан ва бутан билан оз миқдорда нафас олинса заҳарламайди; пропилен ва бутан гиёҳванд модда каби таъсир қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюлтирилган газлар ҳаво билан қуйидаги таркибда бўлганда портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил қиладилар, ҳажми бўйича фоизда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пропан 2,3 — 9,5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутан 1,6 — 8,5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пропилен 2.2— 9.7
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутилен 1.7 — 9.0
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаси — ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карбон оксиди CO — рангсиз газ, ҳидсиз, ёнувчи ва портлаш хавфи бўлган, ҳаводан анча енгил. Карбон оксиди ҳаддан ташқари заҳарли. Карбон оксидининг одамга физиологик таъсири ҳаводаги концентрацияси ва нафас олиш давомийлигига боғлиқ..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карбон оксиди чегаравий йўл қўйилган концентрациясидан юқори бўлган ҳаводан нафас олиниши заҳарланишга ва ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Ҳавонинг таркибида ҳажми бўйича 12,5 — 75 фоиз карбон оксиди бўлса, портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаси — CO маркали фильтрловчи газ ниқоби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карбонат ангидрид гази СО2 (карбон иккиоксиди) — рангсиз газ, ҳидсиз, нордон мазали, ҳаводан оғир. Ерости иншоотларига тупроқдан киради. Органик моддалар чириши натижасида ҳосил бўлади. Резервуарларда (бакларда, бункерларда ва бошқаларда) ҳам уларда сульфауголь ёки кўмир мавжуд бўлганда, аста-секин оксидланиши натижасида ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости иншоотига тушиб қолганда, карбонат ангидрид гази ҳавони сиқиб чиқаради, ерости иншоотининг фазосини тагидан бошлаб тўлдиради. Карбонат ангидрид гази заҳарли эмас, бироқ наркотик хусусиятига эга ва шиллиқ пардаларига таъсир қилиши мумкин. Концентрацияси юқори бўлганда ҳавода таркибидаги кислород камайиши оқибатида одамни бўғилишига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаси — ПШ-1, ПШ-2 шлангли газниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтингугурт водороди H2S — рангсиз ёнувчи газ, сасиган тухум ҳидига эга, ҳаводан бироз оғирроқ. Заҳарли, нерв тизимига таъсир қилади, нафас олиш йўллари ва кўзларга таъсир қилади (қичитади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаводаги таркибидаги олтингугурт водороди ҳажми бўйича 4,3 — 45,5 фоизни ташкил этса портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаси — В, КД маркапи фильтрловчи газ ниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммиак NH3 — рангсиз, ёнувчан, ўзига хос ўткир ҳидли газ, ҳаводан енгил, захарли, кўз ва нафас олиш йўлларига таъсир қилади (қичитади), одамни бўғади. Ҳаводаги таркибидаги аммиак ҳажми бўйича 15—28 фоизни ташкил этса портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаси — КД маркали фильтрловчи газ ниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Водород Н2 — рангсиз, ёнувчи, мазаси ва ҳиди йўқ газ, ҳаводан анча енгил. Водород физиологик инерт газ, бироқ концентрацияси юқори бўлганда ҳаво таркибидаги кислород камайиши оқибатида одамни бўғиб қўйиши мумкин. Таркибида кислота бўлган реагентлар, занглашга қарши қопламаси бўлмаган сиғимларнинг металл деворлари билан бир-бирига текканда водород ҳосил бўлади. Ҳаво таркибида ҳажми бўйича водород 4 — 75 фоизни ташкил этса портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислород 02 - рангсиз, ҳидсиз ва мазасиз газ, ҳаводан оғир. Токсик хусусиятларига эга эмас, бироқ узоқ вақт тоза кислороддан (атмосфера босимида) нафас олинса ўпканинг плеврал шишиши ривожланиши оқибатида ўлимга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислородни ўзи ёнмайди, бироқ моддалар ёнишини қўллаб турувчи асосий газдир. Фаоллиги юқори, кўп элементлар билан бирикади. Ёнувчи газлар билан кислород портлаш хавфига эга бўлган аралашмаларни ҳосил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларга хизмат кўрсатишда техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иссиқлик алмашуви аппаратларини (қувурни) икки кетма-кет ўрнатилган сурилма қопқоқлар билан тармоқдан узиш зарур. Уларнинг орасида атмосфера билан бевосита (тўғри) бириктирилган дренаж қурилмаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим вазиятларда фланецсиз арматурали схемаларда, иссиқлик алмашуви аппаратини (қувурни) таъмирлаш учун иккита кетма-кет сурилма қопқоқлар билан тармоқдан узиш имкони бўлмаса, шунингдек 6 МРа (60 kgf/cm2)гача бўлган босимли схемаларида таъмирланаётган участкани битта сурилма қопқоқ билан тармоқдан узишга рухсат эгилади. Бунда таъмирлаш вақтига тармоқдан узилган участкада атмосферага очилган дренаж орқали буғланиш (оқиб чиқиш) бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таъмирлаш учун тармоқдан узилган иссиқлик алмашуви аппаратлари ва қувурларидан босимни тушириш ва уларни буғ ва сувдан бўшатиш керак. Тармоқдан узадиган арматураларнинг юритмаларидан — кучланишни, электр юритмаларининг бошқариш занжирларидан — сақлагичларни олиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча тармоқдан узадиган арматуралар ёпиқ ҳолатда бўлиши шарт. Атмосфера билан бевосита бириктирилган очиқ дренажларнинг вентиллари очиқ бўлиши керак. Ёпиқ турдаги дренажларнинг вентиллари иссиқлик алмашуви аппаратлари (қувурлар) дренаж қилинганидан кейин ёпиқ бўлиши керак; ёпувчи арматура ва иссиқлик алмашув аппарати (қувур) орасида атмосфера билан бевосита бириктирилган арматура бўлиши керак. Тармоқдан узувчи арматура ва дренаж вентиллари занжирлар билан боғланган ёки бошқа мосламалар билан блокировка қилинган ва қулфларга беркитилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқдан узадиган вентиллар ва арматураларда «Очилмасин-одамлар ишламоқда»; дренажларнинг очиқ вентилларда — «Ёпилмасин — одамлар ишламоқда»; тармоқдан узувчи электр юритмаларнинг бошқариш калитларида «Уланмасин — одамлар ишламоқда»; иш жойида — «Шу ерда ишласин!» хавфсизлик белгиларини осиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча босим бўлганда аппаратлар ва қувурларни таъмирлашни бошлаш ман этилади. Сув ва буғни тушириб юбориш тушириб юборувчи арматура орқали амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арматураларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада назарда тутилмаган дастак ёки маховикни узайтирувчи ричагларни қўллаш билан сурилма қопқоқлар ва вентилларни очиш ва ёпиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқори босимли иситгичларнинг бирида таъмирлаш ишларини бажариш учун, уларни тармоқдан узиш гуруҳли схема бўйича бўлса, унда иситгичларнинг барча гуруҳи тармоқцан узилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қувурларнинг фланецли бирикмаларидан болтлар ечилаётганда, қувур тўлиқ дренаж қилинмаган вазиятда эҳтимоли бор буғ-сув аралашмаси отилиб чиқилишини олдини олиш учун гайкаларни эҳтиётлик билан аста-секин бўшатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фланецлардан металли қистирма ва ўлчаш шайбалари чиқиб кет ишини ва пастга тушиб кетишини олдини олиш керак (пастда жойлашган участкалар: тўсиш, тўшамалар ўрнатиш, тагликлар ўрнатиш билан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Одамлар иссиқлик алмашуви аппаратларининг ичида ишлаётганда, шунингдек, тармоқдан узувчи фланецли арматура етарлича зич бўлмаганда таъмирланаётган ускуналар ишлаб турганлардан тиқинлар ёрдамида ажратилган бўлиши керак, уларнинг қалинлиги ишчи муҳит параметрларига мос бўлиши керак. Тиқинлар ўрнатилганлиги текширилишини осонлаштириш учун улар яхши кўринадиган қуйруқларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик алмашуви аппаратларини ишчи босими атмосферадагида н юқори бўлмаган ва иссиқлик ташувчининг ҳарорати 45°С дан ортиқ бўлмаган оқимлаp бўйича битта сурилма қопқоқ (тиқинларсиз) ёрдамида узишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Портлаш хавфи бўлган, заҳарли ва агрессив моддали ускуналарни таъмирлашга чиқарилаётганда уларни тармоқдан узиш, бўшатиш, тозалаш (ювиш, пуфлаш) ва ишлаб турган ускуналардан узатилаётган моддаларнинг босими ва ҳароратидан қатъий назар, тиқинлар билан ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таъмирлашдан кейин буғ ва сув қувурларини ишлатиб кўриш ва қисишда фланецли бирикмаларнинг болтларини 0,5 МРа (5 kgf/cm2)дан ортиқ бўлмаган ортиқ босимда тортиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пўлат компенсаторлар сальникларининг болтларини узиб юбормаслик учун эҳтиётлик билан босим 1,2 МРа (12kgf/cm 2)дан ортиқ бўлмаганда тортиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компенсаторлар ва арматураларнинг сальникларини қўшимча зичлашни қувурларда ортиқча босим 0,02 МРа (0,2 kgf/cm2)дан ва иссиқлик элтувчининг ҳарорати 45°С дан юқори бўлмаганда амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсаторларнинг сальникли зичламасини қувур тўлиқ бўшатилгандан кейин алмаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Барча фланецли бирикмалардаги болтларни аста-секин навбатма-навбат диаметр бўйича қарама-қарши томонларидан тортиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Резьба бузилишининг олдини олиш мақсадида назарот-ўлчаш аппаратларини улаш штуцерлари (резьба орқали сизишни бартараф этиш учун), босим 0,3 МРа (3 kgf/cm2)дан юқори бўлмаганда, фақат тортиб қўйилаётган элементлар қирраларининг ўлчамларига тўғри келадиган гайка калитлари билан тортилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадлар учун бошқа калитларни, шунингдек, узайтирадиган речагларни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тортиб қўйиш олдидан резьбанинг кўриниб турган қисми, айниқса ҳавони чиқариш штуцерлар ҳолатини текшириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резьбали бирикмаларни тортишда ишчи резьба бузилганда сув ёки буғ оқими отилиб чиқиши мумкин бўлган томонга қарши бўлган томонда туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Буғ қувурларининг иситиш ва ишга тушириш маҳаллий йўриқнома ёки махсус дастур бўйича амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Буғ қувури иситилаётганда олдин дренажларни очиш керак, кейин секин ва эҳтиётлик билан байпасларни (буғ вентилларини) очиш керак. Гидравлик уришлар пайдо бўлган вазиятда, улар йўқ бўлгунча иситишни тўхтатиш ва ушбу уришларни келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш чораларини кўриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буғ қувурини иситиш жараёнида компенсаторлар, таянчлар ва осмалар созлиги устидан, шунингдек, ҳаракат силжиши индикаторлар (реперлар) бўйича буғ қувурининг ҳарорат кенгайиши устидан назорат амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иссиқлик тармоқлари ишга туширилаётганда, буғ қувурларини иситишдан олдин қўшимча равишда конденсацион туваклар тармоқдан илиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Буғ қувурини иситиш жараёнида ёки босим кўтарилиши вақтида дренаж штуцери ифлосланиб қолган бўлса, штуцер вентилни тез ёпиш ва очиш билан пуфланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ифлосланишни бартараф этиш имкони бўлмаса, буғ қувури тармоқдан тўлиқ узилиши ва штуцер тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дренаж штуцери пуфланишини ўтказаётган ишчи дренаж қилинаётган конденсат ёки буғ чиқадиган томоннинг қарама-қарши томонида туриши ва бу ишни қўлқопларда бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шлак-кулни чиқариб ташловчи тизими ва култепаларга хизмат кўрсатишда техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кулни вагонеткаларда чиқариб ташлашда кул ва шлак затворлари, фақат шлак, кул ва ёнмай қолган ёқилғи парчалари (чанг ва кул учишлари) сув билан ҳўллангандан кейин аста — секин очилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўриш эшикчалари шлакни ҳўллаш ва уни комодлардан сув билан чиқариб ташлаш каналларига тушириб юборилаётганда ёпиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ювувчи ва қўзғатувчи соплоларнинг учликларини сув босими 20 m дан ортиқ бўлганда фақат улар тармоқдан узилгандан кейин тозалаш ва ечиб олишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деразача-кўриш тешиклари очилаётганда уларнинг қаршисида туриш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шлакни турғун ёниш режимида, ўтхонада ва газ йўлларида сийракланиш ошганда уриб тушириш керак. Нотурғун ёқиш режимида ва кўриш ойначалар-тешикчалардан аланга ва кул урилиб чиқаётганда шлак ва кулни тушириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозон леткасида шлак уриб туширилаётганда шлак ва кул туширилиши ёки қозон пуфланиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шлак уриб туширилиши фақат махсус найзалар билан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шлакни уриб туширувчи найзада қувурдан кул оқиб тушишига йўл қўйилмайдиган қувурга пайвандланган учлик бўлиши керак. Шлакни иккала томони очиқ бўлган қувур билан уриб тушириш ман этилади. Уриб туширилаётганда, ён томонда туриб, найзани орқага қайтмайдиган ҳолатда ушлаш керак. Ишлашда найзага таяниш ман этилади. Найзаларни горизонтал ҳолатда комод бўйлаб полда сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кулни тушириш аппаратларида кул тиқилиб қолганда, уларни қўзғатилаётганда очиқ люкчанинг ён томонида туриш керак. Кул туширилаётганда люкча ёпилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Металлушлагични ёки пульпонасоснинг бункерини, фақат каналлар қулфловчи қурилмалари билан узилгандан, пульпонасос тўхтатилгандан кейин ва металлушлагич ва бункерда ортиқча босим бўлмаганда тозалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кулни гидрочиқариб ташлаш каналлари тозаланаётганда уларнинг олиб қўйиладиган ёпмалари фақат иш олиб борилаётган зонаси чегарасида олиб қўйилиши керак. Ишдаги танаффусларда каналлар тозалангандан кейин олиб қўйиладиган ёпмалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кулни гидрочиқариб ташлаш каналлари кўриб чиқилаётганда ва тозаланаётганда 12V дан ортиқ бўлмаган кучланишли, дастакли кўчма ёритгичлардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
13-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турбоагрегатларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Короб ташқарисида жойлаштирилган мой қувурлари қиздирилган юзалардан металл ҳимоя экранлари билан ажратилган бўлиши керак, уларнинг фланецлари эса махсус ғилофлар билан қопланган бўлиши ва улардан мой хавфсиз жойга қуйилиши керак. Фланецли бирикмаларнинг ғилофлари фланецларни, шунингдек, уларнинг ёнидаги пайвандлаш чокларини ва чоклардан узунлиги 100 — 120 mm масофада бўлган қувур участкаларини қоплаб олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Роторнинг айланиш частотасини кўпайтириш билан хавфсизлик автоматини текширишдан олдин уни айланишнинг номинал частотасида қўл билан узиши ва стопор, ҳамда ростловчи клапанлар ёпилиши текширилган бўлиши керак. Стопор ва ростловчи клапанлар қониқарсиз ёпилса, хавфсизлик автоматини айланиш частотасини кўпайтириш билан текшириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар хавфсизлик автомати текширилаётганда турбина роторининг айланиш частотаси хавфсизлик автомати ишлаши даражасигача етганда автомат ишламаса, турбина зудлик билан қўл узгичи билан тўхтатилиши керак. Кўл узгичи ишламай қолса, турбина тезлик билан ростловчи клапанни ва бош буғ сурилма қопқоғини (байпасни) ёпиш билан тўхтатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланиш частотасини кўпайтириш билан хавфсизлик автоматини қайтадан синаш, фақат нуқсонлар аниқлангандан ва бартараф этилгандан кейин рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ростлаш ва буғни тақсимлаш тизимида нуқсонлар мавжуд бўлса турбинани ишга тушириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар қопқоқни кўтариш вақти қийшайиш ёки қадалиш аниқланса, қопқоқ туширилиши керак ва уни илгакка мустаҳкамланиши тросларни тортиш ёки бўшатиш йўли билан текисланиши керак. Тросларни узунлиги гайкалар ёки кўтариш мосламасининг талреплари билан ростланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Цилиндр қопқоғини кўтаришда у билан бирга зичловчи обоймалар кўтарилмаслигини кузатиб туриш керак, агар улар конструкцияси бўйича цилиндр қопқоғига мустаҳкамланмаган бўлса ва баландлоқ кўтарилганда туртишлардан улар тушиб кетиш эҳтимоли истисно этилмаган бўлса. Агар қопқоқ бироз баландликка кўтарилганда қўрғошин кувалдалари билан қопқоққа уриб обоймаларни тушириш иложи бўлмаса, қопқоқни тагликларга қўйиш ва обоймаларни унга мустаҳкамлаб қўйиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Диафрагмалар, конструкция бўйича, цилиндр қопқоғига мустаҳкамланган вазиятда ва бироз юқорига кўтарилганда, диафрагманинг юқори ярмини маҳкамловчи шуруплар узилгани аниқланган бўлса, унда кўтаришни тўхтатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вазиятда цилиндр қопқоғи диафрагмани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган баландликка кўтарилиши ва тагликка ўрнатилиши керак. Диафрагма мустаҳкамлангандан кейин турбина цилиндри қопқоғини кўтариш ва ташишни давом эттириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кўтарилган диафрагма остида, диафрагма ўрнатиладиган жойларини, шунингдек осиб қўйилган диафрагмаларни тозалаш ва мойлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Осиб қўйилган цилиндр қопқоғининг остида цилиндрнинг пастки ярмини шаберлаш ман этилади. Бу ишни цилиндр қопқоғи хавфсиз жойга олиб бориб қўйилганда ёки тагликларга ўрнатилганда бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Турбина цилиндрига бириктирилган барча буғ қувурлари ва дренажларнинг тешиклари, у очилган заҳоти ёғоч тиқинлар ва қопқоқлар билан ёпилган бўлиши керак, конденсатор бўғизи тешиклари эса мустаҳкам ёғоч шчитлари билан ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Электрпайвандлашни қўллаш билан турбинанинг нуқсонли куракчалари чиқариб олинаётганда ротор ерга уланган бўлиши керак. Турбинанинг нуқсонли куракчаларини юк кўтарувчи кран ёрдамида чиқариб олиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Подшипникларни очишда ва ёпишда қуйидагилар зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қопқоқлар ва ичқўймаларни тўлиқ бураб киргизилган (тўхтаб қолгунча) ва қопқоқ юзасига зич жойлашган рим-болтларга строплар билан строплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим муфталар бўйича марказлаш вақтида подшипникнинг пастки ичқуймасини чиқаришда, роторни бироз кўтариш учун подшипникнинг ажратиш жойида ўрнатилган скобани ишлатиш. Ичқўймани ломча ва рим-болтлар ёрдамида бураб чиқариш лозим. Ичқуйманинг четларини қўл билан ушлаш ман этилади. Корпус расточкасини артиш фақат ичқўйма сирғаниб тушишига қарши чоралар кўрилгандан кейин рухсат этилади. Ичқўймани тегишлича маҳкамламасдан таянч подшипнигининг ичқўймаси остидаги қистирмани алмаштириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Турбина роторини чиқариш ва ўрнатишни махсус мослама билан бажариш керак. Кўтаришни бошлашдан олдин қўшни роторларнинг ярим муфталари шунгача сурилиши керакки биринчи ярмининг туртиб чиққан жойи иккинчисининг заточкасидан чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўтарилаётганда кран тросларни тортганидан кейин ротор горизонтал ҳолатда бўлиши керак, бу кўтаришни бошлашда ротор бўйинларини ичқўймалардан бир вақтда ажралиши бўйича аникланади, бироз кўтарилгандан кейин эса — вал бўйинларининг бирига ўрнатиладиган сатҳ бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қийшайганда, қадалганда ва тегиб қолганда роторни кўтариш дарҳол тўхтатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ростлаш ва ҳимоя қурилмаларини қисмларга ажратишда қуйидагилар зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик стопор клапани қисмларга ажратилаётганда колонка разъемида икки диаметрал қарама-қарши болтларни бураб чиқариш, уларнинг ўрнига иккита бутун узунлиги бўйича ўйиқли узунлаштирилган чизиқли шпилькаларни ўрнатиш ва фақат шундан кейин, эҳтиётлик билан ўйиқли узун шпилькалар билан пружинани бўшатиб, бошқа болтларни бураб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охиригача бураб киритилган бириктирилган ярим муфтага строрежагандан кейин дроссел клапанини чиқариб олиш; клапаннинг штоки ва четларини ушлаш ман этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказдан қочма ростлагич қисмларга ажратилаётганда пружиналарини икки томондан бир текисда бўшатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Станокда турбина ротори балансирлаштирилганда тасмали узатмани қўллаш ман этилади. Двигателнинг ротори балансирлаштирилаётган ротор билан ҳаракатда, енгил ажратиладиган силжувчи муфта орқали, уланган бўлиши керак. Намунавий юклар маҳкамланадиган жойларнинг қаршисида тўсувчи шчитлар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турбина роторларини станокда ёки ўзининг подшипникларида балансирлаштрилаётган вақтда балансировка жойи тўсилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
14-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оловбардош мойлари билан ишлашда хавфсизлик чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оловбардош мойида ишлайдиган ростлаш тизимига, монтаж ва эксплуатация қилиш даврида фланецлар ва вентиллар зичлигини контроли борасида оширилган талаблар қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оловбардош мойларни узатувчи қувурлар учта сариқ ҳалқали жигарранг рангига бўялган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ростлаш ва мойлаш тизимларининг ва подшипниклар картерларининг мой баклари, турбина бўлими хонасига аэрозоллар ташланишининг олдини олувчи тортиб олувчи вентиляциясига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксгаустердан кейинги чиқариш қувури (вихлоп) турбина бўлимининг томидан 1 m юқорига чиқарилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мойсовутгичлардаги совутувчи сувнинг босими мой босимидан 0,1 МРа (1 kg/cm2) ортиқ бўлиши ёки совутиш схемаси икки контурли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мой насослари ишга туширилиши билан бир вақтда эксгаустер ҳам ишга туширилиши керак. Ишлаб турган эксгаустер тўхтаб қолса, захирали эксгаустер уланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мой насослари тўхтатилганда камида 15 min кейин эксгаустер узилиши керак. Фақат эксгаустер тўхтатилгандан кейин мой тизими узелларини очишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деталлар ва асбоблар оловбардош мойдан, тринатрийфосфатнинг 5 % ли эритмаси ёки ОП-7 эмульгатори билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Иввиоль-3» оловбардош мойи одамнинг терисига тушганда, ушбу жойни салфетка билан артиб ташлаш кейин эса бир неча маротаба илиқ сув ва совун билан ювиб ташлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
15-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика корхоналарида қўлланадиган асосий кимёвий моддаларнинг тавсифлари ва улар билан ишлашда хавфсизлик чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувли техникавий аммиак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станцияларига аммиак сувли эритма ҳолатида келиб тушади, унинг таркибида 22 — 25 фоиз NH3 (15 °С да зичлиги 0,9 g/sm3).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммиакнинг сувли эритмаси кучли ишқорли хусусиятига эга. Аммиак эритмасининг 1 фоизли рН қиймати 11,7 қийматни ташкил этади. Аммиакнинг сувли эритмалари одам организмини заҳарланишига олиб келиши мумкин. Таркибида 5 фоиз аммиак бўлган ҳаводан нафас олинганда кескин бўғилиш, кўз ёши оқиши, кўзларга оғриқ, кучли йўталиш, бош айланиши, ошқозон оғриғи, қайт қилиш бошланади. Аммиакнинг юқори концентрацияси кўзнинг шиллиқ пардаси куйишига ва кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: резинали кислота ва ишқорбардош қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, резиналаштирилган фартук, К, КД ёки М маркали фильтрловчи газниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сульфат кислотаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий тоза сульфат кислотаси рангсиз мойсимон суюқлик, 10 °С да кристал массасига айланиб қотиб қолади. Техникавий концентрацияланган сульфат кислотаси 1,84 g/sm3 зичлигига эга ва унинг таркибида 98 фоиз H2SO4; сув билан исталган пропорцияда аралашади ва катта миқдорда иссиқликни чиқаради 1 mol кислотасига 92 kJ гача (1 грамм молекулага 22 kcal)]. Шунинг учун сачрашнинг олдини олиш учун кислотани сувга қўйиш керак, сувни кислотага қуйиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сульфат кислотаси иситилганда сульфат ангидридининг буғлари ҳосил бўлади. Улар ҳаводаги сув буғлари билан бирикиб кислота туманини ҳосил қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сульфат кислотаси одам терисига тушганда кучли куйдиришлар пайдо бўлишига олиб келади, у жуда қаттиқ оғритади ва қийин даволанади. Сульфат кислотанинг буғи нафас олиш йўлларига тушганда юқори нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига таъсир қилади ва куйдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучли сульфат кислотаси кўзга тегса кўр бўлиб қолиш мумкин, шунинг учун у билан ишлаётганда алоҳида эҳтиёт бўлиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислотани қуйиш билан банд бўлган ходимлар кислотабардош матодан тикилган кийимда, резиналаштирилган фартукларда, резина этикларида, резинали кислота ва ишқорбардош қўлқопларда ёки рукавицаларда, ҳимоя кўзойнакларида ёки органик шиша шчитчаларида ишлаши керак В, БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари ва ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқобларига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сульфат ёки қандайдир бошқа кислота полга тўкилганда уни зудлик билан нейтраллаш керак, шу жойга сода ёки сўндирилмаган оҳак сепиш керак ва белкурак билан олиб ташлаш керак, ундан кейин шу жойни кучли сув оқими билан пухта ювиш керак. Кислотадан тозаланаётганда бурун ва оғизни сода эритмаси шимдирилган повязка билан ёпиш, кўзларни махсус кўзойнаклар билан ҳимоялаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислота кийимга тушганда уни катта оқимли сув билан ювиш керак, 2 — 3 фоизли сода эритмаси билан нейтраллаш керак ва яна сув билан ювиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хлорид кислота
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий тоза хлорид кислотаси сариқ рангли бўғувчи ҳидли суюқлик, зичлиги 1,19 g/sm3, таркибида 37% га яқин хлорли водород, очиқ ҳавода «тутунланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хлорид («тутунловчи») кислота бўғувчи ҳидга эга ва ундан нафас олинганда юқори нафас йўлларини қичиштириб таъсир қилади, йўталишга, тамоқда қичиш ва хириллашни пайдо қилади. Терига узоқ вақт таъсир қилганда учинчи даражали куйишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникавий хлорид кислотаси — сариқ рангли суюқлик бўғувчи ҳидли, таркиби 27, 5 фоизли хлорид кислотани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникавий ингибировланган кислотаси зичлиги 1,1 — 1,12 g/sm3 , тўқжигар ранг суюқлик бўлиб у тутунланмайди. Техникавий ва ингибировланган кислоталарнинг одам организмига физиологик таъсири, кимёвий тоза кислотаси таъсирига ўхшаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: В маркали фильтрловчи газниқоби ёки ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқоблари; қолган воситалар, сульфат кислотаси билан ишлашдаги воситаларни ўзи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўювчи натр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўювчи натр — оқ рангли, шаффоф эмас, жуда гидроскопик модда. Кучли асосли. 1% ли сув эритмасининг рН қиймати 13.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унинг қаттиқ моддаси ҳамда концентрацияланган эритмалари терини қаттиқ куйдиради. Ишқорнинг кўзга тушиши оғир касалликка ва куйиш қобилиятини йўқотишга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўювчи натр билан ишлаётган ходимлар ҳимояловчи кўзойнаклар, резинали кислота ва ишқорбардошли қўлқоплар, пахта матоли махсус кийим, резиналаштирилган фартук ва резина пойафзали билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўювчи натр кийимга тушганда уни сув билан ювиш керак, кейин сирка кислотасининг 1 фоизли эритмаси билан нейтраллаш ва яна сув билан ювиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кальцинацияланган сода ва натрий фосфати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кальцинацияланган сода ва натрий фосфат — оқ кристалли моддалар, сувда яхши эрийдилар. Сув эритмалари ишқор реакциясига эга. Кристаллик ҳолатида одам организмига ўзига хос таъсирга эга эмас. Чанг ҳолатида сода ва натрий фосфати, нафас олиш йўлларига ва кўзларга тушса шиллиқ пардаларини бузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқ концентрацияланган эритмалари хавфли бўлиши мумкин, айниқса томчилари кўзларга тушганда. Чангланиш билан кузатиладиган ишлар бажарилаётганда чангга қарши респиратор, ҳимоялаш кўзойнакларини кийиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўндирилмаган оҳак ва каустик магнезит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўндирилмаган оҳак ва каустик магнезит — оқ рангли кукун. Оҳакнинг чанги ва томчилари нафас олиш йўлларига тушганда йўтал ва ачитишга олиб келади, терига тушганда эса яллиғланишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган реагентлар билан ишлар ўтказилаётганда, ишчилар брезент костюм кийиши керак, ҳимояловчи кўзойнаклар, қўлқоплар ёки резинали қўлқоплар, чангга қарши распиратор кийиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каогулянтлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтингугуртачиллик алюминий ва олтингугуртачиллик темир нордон реакцияга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта матолари каогулянт эритмалари таъсирида емирилади, шунинг учун эритма бундай матога тушганда уни тез сув билан ювиш керак ёки 24% ли кальцияланган сода ёки натрий фосфатининг эритмаси билан ҳўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам терисига ёки кўзига тушган эритмалар яллиғланишга ва вақтинчалик меҳнат қилиш қобилиятини йўқотишга олиб келиши мумкин. Каогулянтлар билан ишлаганда резиналанган фартук ва резина пойафзалини кийишлари керак. Каогулянтлар чангланиш билан кузатиладиган ишларда чангга қарши распиратор қўлланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полиакриламид
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полиакриламид — желесимон модда. Унинг юмшаш ҳарорати 180°С. У сувда эрийди. Камтоксидли. Полиакриламид 100°С дан юқорига қизитилганда аммиак ажралиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: резинали қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, «Лепестик» , «Астра-2» ёки РУ-60 М туридаги распираторлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трилон Б
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трилон Б — оқ кристалл кукун. Унинг сувда эриши 20°С да 10%ни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам организмига Трилон Б кўринарли физиологик таъсир қилмайди. Б трилони чангланиши билан кузатиладиган ишларда қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, чангга қарши респираторлар кийилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидрат ва унинг тузлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидрат — рангсиз суюқлик, ҳиди бўйича аммиакни эслатади. Енгил алангаланади. Заҳарли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидрат сувда ва спиртларда яхши эрийди. Унинг қайнаш ҳарорати плюс 118,5, музлаш ҳарорати — минус 51,7, чақнаш ҳарорати 73°С. Гидразингидраднинг зичлиги 1,03 g/cm3, нисбий молекуляр массаси 50.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидратнинг таркибида 64 фоиз гидразин. Гидразингидрат ҳаводан намликни, кислородни, карбонат кислотасини ютади, кучсиз асосдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидратнинг — кучли тиклагич, иситиш катализаторлари таъсирида енгил парчаланади. Кислород билан аралашмасининг портлаш хавфи бор. Айрим металларнинг оксидлари, туташганда гидразингидрат ўзидан — ўзи ёниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам организмига турли йўллар билан тушганда токсидли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразин тузлари: гидразинсульфат ва фосфорнокислий гидразин — оқ рангли кристалли моддалар, совуқ сувда ёмон эрийди, иссиқ сувда яхши эрийди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг сувли эритмалари нордон реакцияга эга. Гидразинсульфат ва фосфорнокислий гидразин тиклагичлардир, заҳарли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидратнинг бирикмалари одам организмига тушганда жигар ва қонда ўзгаришларга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидразингидратнинг буғлари ва унинг тузларининг чанглари нафас олиш йўллари ва кўзнинг шиллиқ пардаларига таъсир қилади. Гидразин эритмаларининг терига таъсири хусусий таъсирчанликка боғлиқ бўлиб дерматит касаллигига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ҳимоя воситалари: резинали қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, КД ёки А маркали фильтрловчи газниқоби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Октадециламин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Октадециламин — мумга ўхшаш, ўзига хос ҳидли модда. Октадециламиннинг зичлиги 0,83 g/sm3, эриш ҳарорати 54 — 55, қайнаш ҳарорати 349° С.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарорати 350°С дан юқори бўлган ҳаво кирмасдан октадециламин пастмолекулярли углеводоротлар ва аммиак ҳосил қилиш билан парчаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Октадециламин совуқ ва иссиқ сувда эримайди, бироқ ҳарорати 75°С дан юқори бўлганда сув билан 100 g/cm3 дан ортиқ бўлмаган концентрацияли эмульсияни ҳосил қилади; спиртларда, сирка кислотасида, эфирларда ва бошқа органик эритувчиларда эрийди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Октадециламин одам учун амалда зарарли эмас, бироқ у билан тўғри контактга тутишдан ўзини тортиш керак, чунки шахсий қабул қилишларга боғлиқ равишда терида қизариш ва қичишлари пайдо бўлиши кузатилади, улар одатда реагент билан контакт тўхтатилгандан кейин бир неча кун ўтгач улар одатда йўқ бўлиб кетади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситаси — резинали қўлқоплар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адипин кислотаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адипин кислотаси — кристалли модда, у икки асосли нисбатан кам кучли кислота.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адипин кислотасининг эриш ҳарорати 150°С, 15°С да эриши 1,42 фоизга тенг, 100°С да — 61,53 фоиз (масса бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу кислотанинг ҳавода муаллақ чангини портлаш хавфи бўлган, ўтириб қолган чанги — ёнғинга хавфли. Кислотанинг чанги шиллиқ пардаларини қичитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чангдан шахсий ҳимоя воситалари: респираторлар, ҳимояловчи кўзойнаклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адипин кислотасининг эритмалари амалда хавфли эмас, шунинг учун махсус ҳимоялаш чоралари талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Плавик кислотаси ва унинг тузлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фторли водороднинг сувдаги эритмаси плавик кислотаси деб аталади. Техникавий кислота таркибида 40 — 70% фторли водород. Плавик кислотаси кремний икки оксиди билан енгил реакцияга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Плавик кислотасининг тузлари: фторли водород ёки фторли аммоний.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фторли натрий кристалли модда, эриш ҳарорати 997°С. Сувда эриши қийин: 15°С да сувда эрувчанлиги 3,5 фоиз, 25°С да эса — 4 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фторли аммоний — бу рангсиз кристаллар. Нисбий молекуляр массаси 37,04.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кристалли фторли аммоний гигроскопикдир ва шунинг учун ҳавода эрийди, сувда яхши эрийди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фторли аммонийнинг нордон тузи — аммоний гидрофториди нисбий молекуляр массаси 57,05; у рангсиз ҳавода эрийдиган кристаллар; сувда яхши эрийди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Плавик кислотаси ва унинг тузлари кучли захарли. Кислота буғларидан нафас олинса нафас олиш йўллари яллиғланишини ҳосил қилади ва тишларни емирилишига олиб келади. Одам ичига тушган кислота ва унинг тузлари ичак ва ошқозон касалликларини ҳосил қилади. Фторли тузлар шикастланмаган терига таъсир қилмайдилар. Агар янги кесилган, тимдаланган жойга ёки тирноқ остида тушганда газак ва қийин тузаладиган яралар ҳосил қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Плавик кислотасидан шахсий ҳимоя воситалари: фартук, резинали кислота ва ишқорбардош қўлқоплар, резина этиклари, ҳимояловчи кўзойнаклар, В маркали фильтрловчи газниқоби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Плавик кислотаси тузларидан шахсий ҳимоя воситалари: чангга қарши респираторлар, ҳимояловчи кўзойнаклар ва резинали қўлқоплар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фталь ангидриди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фталь ангидриди — оқ тангасимон кристаллар. Унинг нисбий молекуляр массаси 148, эриш ҳарорати 130,8, қайнаш ҳарорати 284,5°С. Совуқ сувда эриши қийин, иссиқ сувда эриши яхши. Фталь ангидридининг буғлари ва чанги кўзлар ва нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига кучли яллиғлаб таъсир кўрсатади. Фталь ангидриди таъсир қилганда терида қизил доғлар, айрим ҳолларда куйганда ҳосил бўладиган қавариқларга ўхшаган қавариқ чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоялаш воситалари: ҳимоялаш кўзойнаклари, резинали қўлқоплар, буғ ва аэрозолдан нафас олишдан ҳимоялаш учун респиратор ёки А маркали фильтрловчи газ ниқоби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малеин ангидрид
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малеин ангидриди — қаттиқ модда. Унинг нисбий молекуляр массаси 98, эриш ҳарорати 54, қайнаш ҳарорати 202°С. Ангидрид ацетонда, хлороформда эрийди. Сув мавжуд бўлганда малеин кислотасига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Токсик хусусиятлари бўйича фталь ангидридига ўхшаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари, фталь ангадриди билан ишлагандек.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натрий нитрити
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натрий нитрити — рангсиз ёки сариқроқ кристаллар. Унинг эриш ҳарорати 271°С. Натрий нитрити сувда яхши эрийди, оксидловчидир, эритмаларда 70оС дан юқори ҳароратда парчаланади ва қўнғир рангли азот оксидларини чиқаради. Натрий нитрити концентрланган эритмаларини нордонлаштирилганда ҳам у парчаланиб азот оксидларини чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натрий нитрати эритмаларида ҳаводаги кислород билан секин нитратга оксидланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азот оксидлари нафас олганда йўтални, бурунтомоқ ва ўпкаларни яллиғлантиради, улар кам миқдорда ҳам нафас олганда организмга йиғилиб қолади. Натрий нитрати заҳарли модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: резинали қўлқоплар, ҳимояловчи кўзойнаклар, В, БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОП-07,011-10.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОП — 0 ва ОП - 10 — мойсимон ёпишқоқ суюқликлар ёки осон эрийдиган жигаррангли пасталар, сувда яхши эрийди. Ушбу моддаларга 1 — 2 g/1 сув қўшилганда юқори намлаш қобилиятига эга бўлган эритмалар ҳосил бўлади. Сув эритмаларини силкитганда турғун кўприк ҳосил бўлади, минерал ва ўсимлик мойлари билан эритмалар силкитилганда турғун эмульсиялар ҳосил бўлади. Ювиш хусусиятларига эгадирлар. Ўзига хос ҳидини сезиш чегараси ОП - 7 ни 0,45 , ОП - 10 ни 1,8 mg/g сувда. Суюқлантирилган сув эритмасининг реакцияси кучсиз ишқорли, концентрацияланганники эса — нейтраль.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОП — 7 аэрозолини нафас олганда юқори нафас йўлларини кучсиз яллиғлантиради. Оғизга тушганда ачиштириш бошланади. Махсус ҳимоялаш чегаралари талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каптакс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каптакс — сариқ рангли кукун. Унинг нисбий молекуляр массаси 167,26, эриш ҳарорати 179 °С. Амалда сувда эримайди, спиртда эрийди. Нафас олиш йўлларига тушганда контакс яллиғланишни, терига тушганда — дерматитларни ҳосил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: «Леписток», «Астра — 2» ёки РУ — 60М респираторлари таркибида тезлаштирувчи, стабилизатор, оксидланишга қарши ва б. бўлмаган материалдан қўлқоплар; кўл учун силиконли ҳимояловчи крем.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қора кислота»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қора кислота» — пастмолекулярли органик кислоталарнинг эритмаси. Шахсий ҳимоя воситалари: А маркали фильтрловчи газ ниқоби, резинали кислота — ва ишқорбардошли қўлқоплар, резинали этиклар ва фартук.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уротропин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уротропин — рангсиз гигроскопик кристаллар. У спиртда эрийди. Кучсиз нордон эритмасида уротропин аммиак ва формальдегидга парчаланади. Махсус ҳимоялаш чоралари талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Водород перексиди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Водород перексиди — рангсиз сиропсимон суюқлик, зичлиги 1,45 g/sm3. У исталган нисбатда совуқ сув билан аралашади; оксидланиш — тиклаш хусусиятларига эга. Водород перексиди — кучсиз кислота. Ёриқда катализаторлар мавжудлигида у парчаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: полиэтилен, полихловинил, полиэфир пластикларидан қўлқоплар ва ҳимояловчи кўзойнаклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кальций карбиди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кальций карбиди — кулранг қаттиқ модда, зичлиги 2,22 g/sm3. Кальций карбиди оз миқдордаги намлик билан ўзаро таъсирланганда ва оксидловчилар билан контактда бўлганда ацитилен ажралиб чиқади ва карбит исийди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карбит билан ишлаганда терида яллиғланиш ва яралар пайдо бўлади. Кальций карбиднинг кўзга тушиши хавфли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: чангга қарши респиратор, ҳимояловчи кўзойнаклар, резинали қўлқоплар. Қўл терисини ҳимоя қилиш учун ҳимояловчи кремлар ва пасталарни ҳам қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дихлорэтан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дихлорэтан — рангсиз, енгилучувчан, енгил алангаланадигн суюқлик, зичлиги 1,253 g/sm3. Сувда буғларини эриш коэффициенти 20°С да — 26,3, 30°С да— 17,5.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дихлорэтан наркотикдай таъсир қилади, у одамнинг жигарида, буйрагида ва бошқа органларида дистрофик ўзгаришларга олиб боради; тери орқали киради, кўз қорачиғини хиралашишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: А ёки БКФ маркали газ ниқоби, резинали қўлқоплар, резинали этик ва резиналаштирилган матодан фартук.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртхлорли карбон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртхлорли карбон —рангсиз, учувчи суюқлик, зичлиги 1,253 g/sm3. буғларни сувда эриш коэффициенти 20°С да 1,04 ва 30°С да 0,73. аланга ёки қиздирилган нарсалар билан туташганда фосген ажратиш билан парчаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: А маркали фильтрловчи газниқоби ёки ПШ-1 ва ПШ-2 шлангли газниқоблари, резинали кўлқоплар, енглар, полихлорвинил билан қорежаган фартуклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетик мойлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий энергетик мойлар — турбина ва трансформаторлар мойлари, улар нефтни қайта ишлаш маҳсулотидир. Мойларнинг эксплуатация хусусиятларини яхшилаш учун қўшилмалар, шу ҳисобда фенол туридаги (топонол) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мой билан шунингдек, қўшилмалар билан ишлаганда шахсий тери таъсирланишга қараб дерматитлар ва ҳаттоки экзема касаллиги пайдо бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситалари: қўллаш учун ҳимоялаш кремлари, мойбардош материаллардан қўлқоплар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синтетик оловбардош турбина мойлари («Иввиоль — 3» , ОМТИ) токсидли. Улар асосан ошқозон — ичак трактига тушганда заҳарланишга олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: текстовинит билан қорежаган фартуклар, енглар, бош кийимлар, табиий каучук ёки квалитекст асосида ишлаб чиқарилган резинали қўлқоплар, резинали этиклар, БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоби; кимё лабораториясида ишлашда — табиий каучук ёки квалитекс асосида ишлаб чиқарилган резинали қўлқоплар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бензол
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бензол — рангсиз, учувчан, олов хавфи бор, ўзига хос ҳидли суюқлик. Унинг нисбий молекуляр массаси 78,12 , зичлиги 0,879 g/cm3(15°Сда); бензол хона ҳароратида буғланади, унинг буғлари ҳаводан 2,69 марта оғир. Бензол буғларининг ҳаводаги ҳажм бўйича 1,5 — 8 фоиз бўлганда портлаш хавфи бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бензол одам организмига нафас олиш органлари орқали тушади. Бензол заҳарли модда, энг аввал марказий асаб тизимига таъсир қилади. Паст концентрацияда ҳам кўп марта бензол таъсир қилса сурункали касалликлар ривожланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: ҳимояловчи кремлар ва пасталар, А маркали фильтрловчи газниқоби, резиналаштирилган матодан фартук, резинали этик, резинали қўлқоплар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лок-бўёқ материаллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика корхоналарида қуйидаги лок — бўёқ материаллари қўлланади: ПХВ локлари, лок — этиноль ВЛ — 515, эпоксид смола ва бошқалар, шунингдек, уларга турли эритувчилар (Р-4, Р-60, этилцеллозолв ва б.) — ўзининг таркибида токсик хусусиятга эга бўлган моддаларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддалар билан ишлаганда турли тери касалликлари, эпоксид смолалар билан ишлаганда эса —асаб тизими ва жигар касалликлари пайдо бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситалари: шлангли газ ниқоби ва респиратор, ҳимоялаш костюми, қўлқоплар. Қўл терисини ҳимоялаш учун ҳимояловчи ИЭР — 1 ФС 42-1402-80 ва ХИОТ-6 фс 42-1532-80 пасталарини ва қўлларни ҳимоялаш воситаси «Невидимка» ТУ 6-15-32-02-76 кремини қўллаш керак, уларнинг таркиби % да қуйидагича: %
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Паста ИЭР-1 ФС 42-1402-80:

махсус суюқ совун‎‎ 12‎
техник глицерин‎ 10‎
каолин‎ 40‎ ‎‏


‎Сув ва лойга нисбатан жоизлиги лойнинг намга бардошлигига боғлиқ

сув‎ 38‎
Паста хиот-6 ФС 42-1532-80:
Озуқали желатин ёки фотожелатин‎ 2,4
буғдой ёки картошка крахмали‎ 5,6‎
тиббиётли глицерин‎ 7,2‎
Буров суюқлиги‎ 20‎
сув‎ 64,8‎

‎Қўлларни ҳимоялаш учун восита «Невидимка» ТУ 6-15-32-02-76‎
казеин‎ 14‎
сувли техникавий аммиак‎ 0,6‎
глицерин дистилланган‎ 14‎
этил техникавий спирт‎ 41‎
диэтил эфир‎ 0,2‎
эозин Н‎ 0,4‎
отдушка «ОАЛ-1»‎ 0,2‎
дистилланган сув ёки‎ буғ конденсати‎ 29,6‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бошлашдан олдин 5 — 10 пастани ёки кремни қўл терисига қўйиб юпқа қатлам ҳосил қилингунча суркайдилар. Иш тугатилгандан кейин паста ёки кремни сув ва совун билан ювиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
16-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат газ ниқоблари учун фильтрловчи — ютувчи коробкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркаси‎ Коробканинг тури ва танитадиган ранги‎ Коробка ҳимоя қиладиган зарарли моддаларнинг номи‎
А,А8 Аэрозоль фильтрсиз, жигарранг‎

Органик бирикмаларнинг буғлари (бензин,керосин,ацетон, бензол, толуол, ксилол, углерод сульфати, спиртлар, эфирлар, анилин, галоидоорганик бирикмалар, бензол ва гомологларнинг нитробирикмалари, тетроэтил қўрғошин) фосфор, хлорли органик захарли химикатлар.‎

A‎ Аэрозоль фильтрли, жигар ранг, оқ вертикал чизиқли‎ Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун, туман,‎
В, В8 Аэрозоль фильтрсиз, сариқ‎ Нордон газлар ва буғлар (олтингугурт гази, хлор, сероводород, ционид кислота, азот оксидлари, хлорли водород, фосген), фосфор, хлорли органик заҳарли хими-катлар.‎
в‎ Аэрозоль фильтрли, сариқ рангли, оқ вертикал чизиқли‎ Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун, туман,‎
г,г8‎ Аэрозоль фильтрсиз, икки хил рангли қора ва сариқ (вертикал бўйлаб)‎ Симоб буғлари, симобли органик заҳарли химикатлар этилмеркурхлорид асосида‎
г‎ Аэрозоль фильтрли, икки хил рангли қора ва сариқ (вертикал бўйлаб), оқ вертикал чизиқли‎ Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун ва туман, симоб ва хлор буғларининг аралашмаси‎
E1, Е8 Аэрозоль фильтрсиз, қора‎ Мишьякли ва фосфорли водород‎
Е‎ Аэрозоль фильтрли, қора ранг, оқ вертикал чизиқли‎ Шуларнинг ўзи, шунингдек, чанг, тутун, туман‎
кд, кд8 Аэрозоль фильтрсиз, кул ранг‎ Аммиак, сероводород ва уларнинг аралашмалари‎
кд‎ Аэрозоль фильтрли, кул ранг, оқ вертикал чизиқли‎ Шуларнинг ўзи, шунингдек чанг, тутун, туман‎
CO‎ Аэрозль фильтрли, оқ рангли‎ Углерод оксиди‎
м‎ Аэрозоль фильтрсиз, қизил рангли‎ Органик буғлар иштирокидаги углерод оксиди (амалий жиҳатдан ютилмайдиган моддалар, масалан метан, бутан, этан, этилен ва бошқалардан ташқари) нордон газлар, аммиак, мишъяк ва фосфорли водород оксиди.‎
БКФ‎ Аэрозоль фильтрсиз, ҳимоя рангли оқ вертикал чизиқли‎ Нордон газлар ва буғлар, органик моддаларнинг буғлари, мишъякли ва фосфорли водород, чанг, тутун, туман‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
17-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реагент хўжалиги ва сувга гидразинли ишлов бериш қурилмасига хизмат кўрсатишга техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кислоталар ва ишқорларни сақлаш баклари ва темир йўл цистерналаридан юқори бўшатиш қурилмаси орқали сифон ёрдамида ёки 0,068 МРа (0,7 kg/cm )дан ортиқ бўлмаган сиқилган ҳаво билан босим яратиш йўли билан тушириш керак. Қабул қилувчи сиғимда сийраклашишни вакуум-насос ёки эжектор билан яратиш керак. Кислота ва ишқорни цистернанинг пастки крани орқали қуйиб олиш ман этилади. Қуйиб олиш учун кислота ва ишқорларнинг таъсирига бардош бермайдиган материаллардан тайёрланган шланглардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бочкалардан гидразингидратни зангламас пўлатдан ясалган сифон орқали, ярмигача сув тўлдирилган қабул қилувчи бакка қуйиб олиш керак. Гидразингидратдан бўшатилган бочкаларни бир неча марта сув билан ювиш зарур (метилен қизил индикатори бўйича ювувчи сувларни нейтрал реакциясигача), бу сувларни гидразинни қабул қилиш бакига тушириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гидразингидраднинг қувурларидаги ва эритма бакларидаги арматурани тасодифий очилишини олдини олиш керак, бунинг учун уни қулфлаш ёки маховикларини ечиб олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тасодифий тўкилган гидразингидрат (концентрацияланган ёки суюлтирилган) дренаж чуқурчасига сув билан ювиб ташланиши ва хлор оҳаги билан нейтралланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
18-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё лабораторияларида ишлашда хавфсизлик техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарарли моддаларнинг эритмаларини фақат тортиб олувчи вентиляция остида қўл насос, сифон ёки ҳавони чиқариб ташлайдиган қувурчали ва сақловчи шчиток билан таъминланган махсус воронкани қўллаб идишдан идишга қуйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сульфат кислотаси эритмасини тайёрлаш учун уни ингичка оқим билан сувга қуйиш ва тинмай аралаштириб туриш керак, чунки кислотани суюлтиришда иссиқлик ажралиб чиқиши ва кейинчалик кислота сачраши кузатилади. Сульфат кислотага сувни қўйиш ман этилади. Эритма тайёрлаш учун қўлланадиган идишлар иссиқбардош шишадан бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарарли моддаларнинг ишлатиб бўлинган эритмаларини, фақат улар дастлабки нейтраллангандан кейин қуйиб ташлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарарли моддаларнинг тўкиб юборилган эритмаларини фақат улар дастлабки нейтраллаштирилгандан кейин олиб ташлаш зарур. Зарарли газлар ёки буғлар ажралиб чиққан вазиятларда ишларни газ ниқобида бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хром қоришмаси билан ишлаганда уни бадан терисига, кийимга ва пойафзалга тегишига йўл қўймаслик керак. Бунда резинали қўлқопларда, фартукда ва ҳимояловчи кўзойнакларда ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Заҳарли моддалар билан ифлосланган кийимни зудлик билан алмаштириш керак. Полга ёки ускуналарга тўкилиб юборилган захарли моддалар йиғиб олиниши, ифлосланган жой эса ювиб ташланиши керак. Агар енгил учувчи заҳарли моддалар тўкиб юборилган бўлса ходимлар хонадан чиқарилиши ва хона тўкилган модда тўлиқ буғланиши ва унинг буғлари чиқариб юборилгунча шамоллатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Заҳарли моддаларни иситиш ёки захарли газлар ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган ишлар ҳавони тортиб чиқарувчи шкафларда сув ҳаммомида ўтказилиши керак; бу ишларда бошни шкафга тиқиш ман этилади. Заҳарли моддаларни очиқ оловда иситиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лаборатория сув оқимли насослари ёрдамида ўтказиладиган вакуум ҳайдашда, насос олдида ҳайдаш маҳсулотларини сўриб олиш линиясида кимёвий ютгичли ушлаб қолувчиларни қўйиш керак, улар сўриб олинаётган зарарли буғлар ва газлар ютилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Заҳар моддаси шиша идишнинг ташқи қисмига тушганда унинг томчиларини фильтрлаш қоғози билан олиш керак (қўлни сақлаган ҳолда) ва уни ҳавони тортиб чиқарадиган шкафда ёндириб ташлаш керак (ҳаво тортиш остида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Заҳар моддаларини ҳавони тортиб оладиган шкафда тарозида тортиш керак (ҳаво тортиш остида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шиша идишлар билан ишлаганда, шиша асбобларини йиғишда, шиша қувурчаларини кесишда, шиша буюмларига резина қувурчалари кийгизилаётганда қўлларни кесиб олмаслик учун сочиқ билан ҳимоялаш керак. Қувурчаларнинг четларини сув, глицерин ёки вазелин мойи билан ҳўллаш керак; шиша деталларнинг ўткир қирраларини эритиш ёки эговлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Четлари синган, дарзи бор, ўткир қиррали ва бошқа шикастланиши бор бўлган шиша идишлардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пламефотометрда ҳаво тортилиши остида ишлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вакуум остида ишлаш учун мўлжалланган идишлар (Бунзен колбалари, табулировланган эксикаторлар ва б.) дастлаб ҳаво насоси ёрдамида тўрли сақлагич қопқоғи остида синалиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Газларни олиш учун хизмат қиладиган асбоблар ва аппаратлар шундай йиғилиши керакки, асбоб ёки аппарат ишлаши тўхтаган вазиятда унда ташкил топаётган газ газ ювгичлар орқали чиқиб кетиши мумкин бўлсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Енгил парчаланадиган моддалар ва осон учувчи суюқликларни (водород пероксиди, натрий ва калий переоксиди, эфирлар, спиртлар, ацетон, сереуглерод, бензол ва б.) қоронғи салқин жойларда оз миқдорда сақлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
19-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларига хизмат кўрсатишда техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар импульс линиялари уланган қувур ёки идиш босим остида бўлса, у ҳолда импульс линияларининг қулфловчи вентиллари ёпиқ бўлиши ва уларда ман этувчи «Очилмасин — одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Узилган импульс линиясида босимнинг йўқлиги, линияни атмосферага улаш йўли билан текширилади. Агар импульс линиясида пуфлаб тозалаш қурилмаси бўлмаса, унда босим йўқлигини ушбу линияни датчикдан қуйидагича ажратиб текшириш керак: линияни датчикка уловчи қопқоқли гайка эҳтиёткорлик билан, гайкани тагидан сув пайдо бўлгунга қадар гайка калити билан бураб чиқарилиши керак ва линияда босимнинг пасайиши ва сув оқиши камайишини кутиш керак. 30-40 s кутиб, гайкани яна ярим — бир оборотга бураш ва босимни пасайтириш керак. Босим пасайиши билан гайкани яна бўшатиш керак ва шу ишни босим тўлиқ тушишига қадар, у штуцерга уч-тўрт оборотга айланган бўлишини ҳисобга олган ҳолда, давом эттириш керак. Агар гайка штуцердан бураб олиниши билан линияда босим пасаймаса, гайкани қаттиқ бураб қўйиш ва импульс линиясини янада тўлиқ ёпиш чораларини кўриш керак. Ушбу операцияларни кўлқопда бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мойли импульс линияларида ишлаганда улардаги мой тўлиқ туширилиши керак. Мойнинг туширилиши, бирламчи вентилнинг олдида линияни ва асбобни пастки нуқтаси орқали ажратилиши билан амалга оширилиши керак. Агар линия, бирламчи вентилнинг олдида пайвандланган бўлса ва ундан мойни тушириб юбориш мумкин бўлмаса, унда манометр тарафидан хлорвинил қувурчаси киритилиши ва у орқали груша билан мой сўриб олиниши керак. Қувурчани узунлиги, импульс қувурининг пайвандланган жойдан 1,5 дан кам бўлмаган участкасини мойдан бўшатилиши ҳисобидан танланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мойни полга тўкилишининг олдини олиш учун у қувурчалардан қандайдир идишга қуйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Манометрлар, датчикларни фақат бирламчи (олувчи) вентиллар ёпилгандан сўнг алмаштириш керак. Манометрлар, датчикларнинг қопқоқли гайкасини мазкур Қоидаларнинг мазкур иловасининг 2-бандида кўрсатилганидек аста-секин бураш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Назорат қурилмаларини кўрикдан ўтказиш, таъмирлашда тутун газлари билан олиб чиқилган ёқилғининг ёниб улгурмаган манбалари.. (айниқса «чекка бурчаклар»да) йўқлигини эҳтиёткорликка риоя қилган ҳолда текшириш керак. Ёқилғини ёниб улгурмаган манбалари мавжуд бўлса, у ишчиларни карбонад ангидрид билан заҳарланиши ва куйиб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай ёниш ўчоқларини зудлик билан бартараф қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назорат ўлчов асбоблари, босими 0,1 МРа (1 kgf/cm2)дан ортиқ бўлган газ қувурларига металл қувурчалар билан бириктирииши керак. Газнинг босими 0,1 МРа (1 kgf/cm2)гача бўлганда бу асбобларни узунлиги 1 m дан ортиқ бўлмаган хомутлар билан маҳкамланган резинка қувурчалар билан бириктириш мумкин. Асбобларга кирувчи шаҳобчаларда ўчирувчи қурилмалар кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НУА, автоматика ва ҳимояларнинг датчиклари ечиб олинганда, датчикдан узилган импульс линияларига тиқинлар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
20-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Симобли асбоблар билан ишлашда техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Асбобларнинг рангли металли деталлари билан симобни бир-бирига тегишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асбоблар ва аппаратларни қисмларга ажратишда амальгамированланган деталлар аниқланган бўлса, улар сув солинган махсус идишларда, симобли хоналарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амальгамированланган деталлардан амальгамани, ҳавони тортувчи шкафнинг ичида вентиляция ишга туширилганда қиздириб ажратиб олишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вакуумметрларнинг идишидан симобни отилиб чиқишини олдини олиш учун бу идишларни атмосфера билан бирлаштирувчи, баландлиги 50 — 60 mm бўлган шиша қувурчали чиқиши резина тиқинлари билан зичлаб ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Симоб очиқ идишларда турадиган барометрлар ва вакуумметрларда унинг буғланишини олдини олиш учун устига 1 — 2 mm қатламда тоза глицерин қуйиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мўрт шиша деталли симоб асбоблари ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилганда, асбобларнинг шиша қисмлари тасодифий урилишидан сақловчи кожухлар, панжаралар ва бошқалар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилган асбоблар ва аппаратлардан симоб чиқиб кетишининг олдини олиш учун, герметиклиги тасодифан бузилганда, улар ушлаб қолувчи идишлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Симоб билан тўлдирилган термометрлар футлярларда сақланади ва ташилади. Иш жойларида ўрнатилган термометрлар металл ғилофлар (қопламалар) билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Симоб билан тўлдирилган асбобларни пуфлаб тозалаш, улаш ва узиш, симобни қувурларга ёки ишлаб чиқариш хоналарига отилиб чиқишини олдини олиб, эҳтиётлик билан бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тўкилиб кетган симоб зудлик билан ва тозалаб герметик баллонга, сирланган ёки чинни идишга йиғиб олиниши керак. Симобни полга сингдирилиши ва бутун хона бўйлаб тарқалишининг олдини олиш учун симоб томчиларини, ифлосланган участканинг четидан марказга йўналиш бўйича йиғиш керак. Тўкилиб кетган симобни резина груша ёрдамида йиғиш мумкин. Симобнинг тўлиқ йиғилгани лупа ёрдамида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган симоб калий перманганат (марганцовка) тузининг 0,2 фоизли ачитма эритмаси ёки 20 фоизли хлорли темир эритмаси билан ҳўлланган латта билан полдан артиб олиб ташланади.