Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАРНИНГ САҚЛАНИШ МУДДАТЛАРИ РЎЙХАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 951-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) ва «Архив иши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 192-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви мажлис баённомаси билан 2000 йил 3 июнда тасдиқланган 10-сонли «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича Кўрсатма»га (рўйхат рақами 951, 2000 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 апрель,
10/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 175-модда)