18.04.2011 йилдаги ЎРҚ-287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 245 ВА 246-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 30 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи ёки бешинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча, лекин шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатини белгилашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи ёки бешинчи хатбошисида ёхуд тўртинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 246-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Айбланувчини қамоқда сақлаб туриш муддати тугаган жиноят ишини суд қўшимча терговга қайтарган ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, қамоқда сақлаб туриш муддатини бир ойгача узайтириш жиноят ишини қўшимча терговга қайтарган суд томонидан амалга оширилади, бу муддат иш прокурорга келиб тушган пайтдан бошлаб ҳисобланиб, прокурор жиноят ишини уч суткадан кечиктирмай терговчига юбориши шарт. Кўрсатилган муддатни узайтириш айбланувчи иш судга юборилгунига қадар қамоқда бўлган вақт ҳисобга олинган ҳолда ушбу Кодекс 245-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган тартибда ва доирада амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-287-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 161-модда)