Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
БУЙРУҒИ
МАГИСТРАЛ ГАЗ ҚУВУРЛАРНИНГ (МГҚ) ГАЗ ТАҚСИМЛАШ ШОХОБЧАЛАРИ (ГТШ) ВА АВТОМОБИЛЛАРГА ГАЗ ТЎЛДИРИШ КОМПРЕССОР ШОХОБЧАЛАРИДА (АГТКШ) СУЮЛТИРИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, САҚЛАШ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган. 2009 йил 15 май 20-15-162/13-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Магистрал газ қувурларнинг (МГҚ) газ тақсимлаш шохобчалари (ГТШ) ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришда хавфсизлик қоидалари тасдиқлансин.
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 апрель,
73-сон
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг 2009 йил 13 апрелдаги 73-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Магистрал газ қувурларнинг (МГҚ) газ тақсимлаш шохобчалари (ГТШ) ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришда
ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Магистрал газ қувурларнинг газ тақсимлаш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришда хавфсизлик қоидалари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунига (2006 йил, 39-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 386-бет) мувофиқ ишлаб чиқилган.
Магистрал газ қувурларнинг (МГҚ) газ тақсимлаш шохобчалари (ГТШ) ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) суюлтирилган табиий газни (СТГ) ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришда хавфсизлик қоидалари СТГни ишлаб чиқариш бўйича тўпламларни лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш, сақлаш ва етказиб беришда СТГни ишлаб чиқарувчи ва ташувчи барча ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланган ташкилий, техникавий ва технологик талаблардан иборатдир.
Ушбу қоидаларни ишлаб чиқиш СТГ нисбий кичик ҳажмларда сақланганида (250 м3 гача) у билан ишлашда олдинги меъёрий хавфсизлик ишларини қўлламасликка шартланган. Ягона меъёрий ҳужжат [Суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича ўрнатмалар, изотермик сақлагичлар ва газ тўлдириш шохобчаларини лойиҳалаш меъёрлари. ВНТП 51-1-88] 10000-60000 м3 ҳажмда сақлаш тартибида СТГ билан ишлашга регламентланган. Улардан фойдаланиш СТГни кичик ҳажмда сақлаш тизимига тегишлидир, 8-250 м3 тартибида СТГни сақлаш кичик тизимларига тегишлича ишлатишга уриниш, ташқи объектларигача керак бўлган портлаш-ёнғин бузилиш талабларининг ҳаддан ортиқ кўтарилишигача олиб келади. Бу ҳақда, СТГнинг чет элда қўлланган тажрибалари гувоҳлик беради.
Ушбу қоидалар АNS1/NFPA 59А-85 АҚШ стандартлари, А8 3961-1991 Австралия стандарти, В8 7576:1992 Британия стандарти, шунингдек қатор амалдаги меъёрий ҳужжатларга ( Портлаш-ёниш кимёвий, нефт-кимёвий ва нефтни қайта ишлаш саноати учун портлаш хавфсизлиги умумий қоидалари», СНиП И-89-80, СНиП 2.09.02-85, КМК 2.09.03-02, КМК 2.09.04-98 ва бошқалар) ва ишлаб чиқарувчи корхонанинг криоген ускуналаридан фойдаланиш бўйича ҳужжатларига мувофиқ ВНТП-51-1-88 асосида ишлаб чиқилган.
АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАРИ
Авария — хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган иншоотлар ва (ёки) техникавий қурилмалар бузилиши, назорат қилинмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар отилиши.
Газоанализаторли — чиққан хом ашёлар, оралиқ ва товар маҳсулотларида таҳлил ўтказишда қўлланиладиган ускуналарни жойлаш учун керак жойлар.
Бош режа — берилган территорияларни тузиш режаси.
Ҳимоя экрани — ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материалдан бўлган ва ёнида ёнилғи олаётган автомобилни ёниб кетиши мумкин бўлмаслигини таъминловчи, СТГ билан иккита автомобилни тўлдиришда иккита жойини чегаралайдиган девор.
Инерт гази — тизимларнинг бошланғич тўлдирилиши, таъмирлаш ва бошқалардан олдин технологик ускуналарни пуфлаш учун мўлжалланган газ (азот).
Буғлатгич — суюлтирилган табиий газни газлаштириш учун қурилма.
Калибр — қувурлар узунлигининг ички диаметрига нисбати.
СТГ комплекси — суюлтирилган табиий газ ўрнатмаси, сақлаш тизими, СТГни етказиб бериш ва газлаштириш, шунингдек СТГ тўлдириш майдонини ўз ичига олувчи тизим.
Криоген резервуар — босим остида ишловчи, СТГни тўплаб олиш, сақлаш, транспортда ташиш ва истеъмолчига етказиб бериш учун мўлжалланган изоляцияли резервуар.
Ўта совутилган суюқлик — атроф-муҳит босимига тенг ҳароратдан паст, қайнаш ҳароратидаги суюқлик.
Қуйиш майдони — транспорт резервуарларига қабул қилиш ва қуйиш учун мўлжалланган СТГ мажмуаси ҳудуди қисми.
Ишчи газ — СТГни газлаштириб олинган, ёки магистрал қувурлардан олинган табиий газ.
Свеча — атмосферага пуфлаш газини чиқариш учун қурилма.
Суюлтирилган табиий газ (СТГ) — рангсиз ва ҳидсиз, 101,33 кПа атмосфера босимида, 110 — 115 К қайнаш ҳароратида, ёнувчан тиниқ суюқлик. СТГ кимёвий таркиби бўйича ўзида кўп компонентли метан таркибли углеродлар қоришмасини тақдим қилади.
Тозалаш ва қуритиш тизими — намлик, CO2 ва чиққан табиий газдан механик аралашмаларни йўқ қилиш учун мўлжалланган тизим.
Газни тайёрлаш тизими — комплексларнинг бошланғич қўйиб юборилиши, таъмирлашдан олдин ва кейин ҳамда зичликка синовда қувурлар, резервуарлар, бошқа инерт газли (азотли, агар керак бўлса, табиий газли) аппаратларни пуфлаш учун мўлжалланган тизим.
СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими — битта ёки бир нечта стационар резервуарлардан ташкил топган, керак тўпланиш, сақлаш ва СТГни истеъмолчига етказиб бериш ускуна ва мосламалари билан жиҳозланган мажмуа.
СТГни изотермик сақлаш усули — атмосфера босимига яқин Pизб = 4,9-6,8 кПа ёки 500 — 700 мм сув ст.) тўйинган буғларнинг ортиқча босимини таъминловчи ҳароратда СТГни резервуарларда сақлаш.
СТГни ярим изотермик сақлаш усули — СТГни доимий ҳароратда ва изотермик сақлаш усулидан фарқли ўлароқ буғ босимида резервуарларда сақлаш. СТГ комплекслари учун ярим изотермик сақлаш усули босимнинг максимал технологик асосланган ўлчами 1,2 МПани ташкил қилади. Бу газ тақсимлаш шохобчалари (ГТШ) чиқиш магистралидаги газнинг максимум иш босимига мувофиқ бўлади.
Турбодетандер — компрессорли агрегат (ТДКА) — битта валдаги турбодетандер ва компрессорли қурилма.
Намуна танлаш узели — намуна танлаш мосламасини улаш учун узел ва маҳсулот сифати назорати қурилмаси.
Транспорт резервуарини улаш узели — транспорт резервуарининг эгилувчан шлангларини улаш учун тарқатиш устунчаси билан арматурали узел ва суюлтирилган ва буғли фазалар стационар қувурларга мос беркитувчи арматурали узел.
Суюлтирилган табиий газ ўрнатмаси — тайёрлаш блокини ўз ичига олган ва совуқни рекуперация қилиш учун иссиқлик алмашинуви билан суюқтириш ўрнатмаси, арматура боғламлар билан қувурлар ва назорат-ўлчамли мосламалар билан.
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
§ 1. Умумий қоидалар
1. Ушбу қоидалар СТГни 250 м3дан ортиқ бўлмаган криоген резервуарлар бирлик ҳажмида 250 м3 гача умумий сақлаш ҳажми билан СТГни ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалашда ўрганилиши керак бўлган талабларни ўрнатади.
2. Ушбу қоидалар янгидан лойиҳалаштирилган ва қайта қурилган СТГ комплексларига тааллуқлидир.
3. СТГ комплекси таркиби, унинг суюлтирилганлик бўйича ишлаб чиқарилиши, сақлаш тизими ҳажми, ишлаш тартиби комплекс белгиланишига боғлиқ ҳолда аниқланади.
4. Ушбу қоидаларда жойлашиш ўринларига боғлиқ ҳолда икки турдаги СТГ комплекслари учун мажбурий талаблар киритилган:
магистрал газ ўтказмаларнинг газ тақсимлаш шохобчаларида ҳудудий жойлашган комплекслар (К-СТГ-ГТШ МГ);
автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳудудий жойлашган комплекслар (К-СТГ-АГТКШ).
5. Мазкур қоидалар қуйидагиларни лойиҳалаш, монтаж, ишга тушириш ишлари, қабул қилиш, фойдаланиш, йўқотиш ва консервациялашга тааллуқлидир:
а) табиий газ суюлтириш қурилмаси;
б) СТГни сақлаш тизими, қуйиш-тўкиш ва буғлантириш (газлаштириш);
в) СТГ тўлдириш майдони.
Ускунанинг кўрсатилган барча учта турини ўз ичига олган комплекс қурилмаси ушбу қоидаларда кейинчалик «СТГни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб бериш бўйича комплекслар» ёки «СТГ комплекслари» деб аталади.
6. СТГ комплекси таркибига кирувчи АГТКШ ва МГҚ ГТШда саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш назорати ташкиллаштирилган ва ўтказилган бўлиши керак.
7. СТГ объектларини лойиҳалаш (конструкциялаш), ишлаб чиқариш, қуриш, фойдаланиш, таъмирлаш, консервациялаш ва йўқотиш 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
8. Суюлтирилган табиий газнинг технологик жараёнини амалга ошириш учун СТГ комплекслари юқори босимдаги газ магистралига — кириш бўйича, паст босимдаги магистралга — чиқиш бўйича улашни талаб қилади.
9. Криоген сақлаш резервуарлари буғли бўшлиқларида ортиқча иш босими 1,6 МПа дан ортиқ эмас.
10. Комплексда қуйиш-тўкиш операцияларини ўтказиш СТГни автомобилдан ташқари бошқа транспорт турида ташишни назарда тутмайди.
11. Ушбу қоидаларда татбиқ қилинаётган СТГнинг барча комплекслари қуйидагиларга эга бўлиши керак:
а) амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳалаш ҳужжатлари ва регламенти;
б) технологик ускуналарнинг барча турларига паспорт ва фойдаланиш бўйича йўриқнома;
в) барча ускуналар турларига сертификатлар;
г) аварияли вазиятларни локализациялаш ва тугатиш режаси;
д) технологик регламент ва ушбу қоидаларга мувофиқ тузилган иш йўриқномалари;
е) корхона буйруғига асосан МГҚ ГТШ ва АГТКШ дан фойдаланиш хавфсизлиги бўйича тайинланган масъул шахс.
12. СТГ комплексида авария ҳолатларида унинг техник кузатилиши хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария сабаблари тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
13. СТГ комплексида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш» низомида белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
II боб. БЕЛГИЛАНИШИ ВА ТАРКИБИ
14. СТГ комплекслари СТГни ишлаб чиқариш, сақлаш ва истеъмолчига автоцистерналар орқали тарқатилиши учун мўлжалланган.
СТГ комплекслари ўз фаолияти давомида МГҚ ГТШ ёки АГТКШда ишлаётган базаларидаги штатли ишлаш ва хавфсизлик даражасини бузмаслиги керак.
§ 1. МГҚ ГТШ базасидаги СТГ комплекслари
15. СТГ комплекси таркибига қуйидаги асосий технологик ускуналар, тизимлар, блоклар ва қурилмалар кириши керак:
а) газ тайёрлаш технологик блоки: юқори босимдаги чиқувчи табиий газни тозалаш ва қуритиш тизими (адсорбент юқори ҳароратдаги регенерацияси чизмаси билан сотилган бўлса, регенерация газини қиздирувчиси билан тўпламда);
б) суюлтирилган табиий газ қурилмаси;
в) криоген насослар;
г) сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими;
д) маҳсулотни қуйилиши ва қуйилиш майдони тизими;
е) газни тайёрлаш тизими;
ж) дренаж ва газ чиқариш тизими;
з) комплекс қувурлари, шунингдек МГҚ ГТШ ёки АГТКШ чиқишдаги газ қувурлари ва суюлтирилмаган газ қисмларининг қайтарилиши;
и) МГҚ СТГ (АГТКШ) чиқишида магистраллардаги босимдан паст босим остида СТГни ишлаб чиқаришда буғланадиган буғларни сиқиш учун компрессор;
к) назорат, бошқариш ва аварияга қарши ҳимоя тизими;
л) электр таъминоти тизими;
м) штатли ва авария ёритилиши тизими;
н) алоқа (шунингдек телефонли) тизими;
о) газоанализатор.
16. СТГ комплексларини лойиҳалашда максимал блокли-комплект ускуналар, намунавий лойиҳалар, шунингдек узеллар ва тизимларнинг якка тартибдаги ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
17. СТГ комплексларини лойиҳалаш қурилиш лойиҳалаштирилиши (СН, СНиП, КМК), санитар қоидалар ва меъёрлар, давлат стандартлари, газ саноати объектларининг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши бўйича тармоқ меъёрий ҳужжатлари (ВНТП, ВСН), ёнғин хавфсизлиги, меҳнат хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари ва қоидалари, босим остида ишлайдиган қурилма ва идишлардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари, технологик қувурлар ускуналаридан фойдаланиш ва хавфсизлик қоидалари, электр ўрнатмалар қоидалари (ЭЎҚ), портлаш-ёниш хавфига эга, кимёвий, нефт-кимёвий ва нефтни қайта ишлаш учун амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва СТГнинг ўзига хос хусусиятларини ва ишлаб чиқариш, сақлаш, юклаш ва газлаштиришни ифодалайдиган ушбу қоидалар талабларига мувофиқ олиб борилиши керак.
18. СТГ комплексига хом ашё сифатида кириб келувчи, шунингдек газлаштиришдан кейин узатиладиган табиий газ 1987 йил 16 апрелдаги 36-сонли Госстандарт қарори билан тасдиқланган ГОСТ 5542-87 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
19. Табиий газни СТГ қурилмаси таркибидаги газ ўтказмалар тизимига етказиб бериш тартибида магистрал газ ўтказмаларнинг иш тартибига мувофиқ берилган суткали газ узатилиши параметрлари билан таъминлайдиган газлаштириш блоклари назарда тутилган бўлиши керак.
20. СТГ буғланиши (газлаштириш) учун қуйидаги буғлатгичлар қўлланилади:
а) чиқишда керак ҳарорат билан таъминлаш учун атроф-муҳит ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда қиздиргич билан атмосферали (асосий усул);
б) ёқилғи суюлтирилишида қўлланиладиган иссиқлик (альтернатив усул);
в) музлаб қолмайдиганини ўз ичига олган ҳолда иссиқ сув, буғ ва бошқа иссиқлик ташувчилар билан (альтернатив усул).
21. Қуйиш майдонлари СТГ ишлаб чиқарилиши ҳудудларида қурилади ва автоцистернага жойлаштирилиш учун майдонли қуйиш-тўкиш қурилмасини ўз ичига олади.
22. Қуйиш-тўкиш қурилмалари ўзида суюлтириш, пуфлаш участкалари ва автоцистернага улаш учун эгилувчан элементларда (шлангалар) тугайдиган стационар ёки арматурали дренаж қурилмаларни ифодалайди.
23. Резервуарлардан чиқадиган СТГ қуйиш-тўкиш қурилмаларига ўзи пуфланиб газификаторлардан буғ сиқиб чиқарилиши усулида узатилиши мумкин.
§ 2. АГТКШ базасидаги комплекслар
24. АГТКШ базасида жойлашган комплекслар суюлтирилган табиий газни олиш, сақлаш ва истеъмолчига етказиб бериш учун мўлжалланган.
25. СТГ комплекслари таркиби ушбу қоидаларнинг 17-бандида кўрсатилган, сув таъминоти ва канализациялари қўшилган ҳолдаги таркибга ўхшаш.
III боб. СТГ КОМПЛЕКСЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
§ 1. Ишлаб чиқарилиши самарадорлиги бўйича СТГ комплекслари
26. СТГ комплекслари қуйидагиларга бўлинади: саноат, тажриба-саноат, тажриба.
Саноат комплексларида лойиҳа ва технологик регламентдаги ҳар қандай ўзгариш ва оғиш тури улар реализация қилингунча СТГ комплекслари лойиҳалари ишлаб чиқарувчига тақдим қилинади ва у билан келишилади.
Ускуналар, конструкциянинг алоҳида элементлари ёки технологик жараён босқичларига тегишли ишлаш, ўрганиш ва кетказиб бериш учун мўлжалланган СТГ тажриба комплексларида техника хавфсизлиги боби, СТГ (МГҚ ГТШ ва АГТКШ) комплекси хизмати эгаси муҳандислари билан келишилган ҳолда ва СТГ комплекси техникавий раҳбар эгаси рухсати билан ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилади.
Тажриба-саноат комплекслари — технологик жараёнларнинг ишлаши элементлари билан ишлаб чиқариш ва (ёки) товар маҳсулотлари тўплари ҳажми бўйича чегараланган иш тўхтатилиши саноат комплекслари учун қабул қилинган тартибга мувофиқ. Асосий ўзгариш ва оғишларига алоқаси бўлмаган бошқа ҳолларда, штат технологияси намунавий комплекслар учун ўрнатилган корректировка ва ҳужжатлар келишуви тартибида ўтказилиши мумкин.
§ 2. Портлаш хавфи бўйича СТГ комплекслари классификацияси
27. Лойиҳани ишлаб чиқувчи объектдан фойдаланишда портлаш-ёниш хавфсизлиги шартлари билан таъминлашдан келиб чиққан ҳолда алоҳида технологик блоклардаги СТГ комплекси технологик схемаси ажралишини ўтказади.
28. Технологик блокларнинг портлаш хавфини миқдорий баҳоланишида умумий тамойиллар ва портлаш хавфи тоифалари бўйича классификация 1-иловада* келтирилган.
29. СТГ комплексининг ҳар бир технологик блоки учун лойиҳани ишлаб чиқувчи билан энергетик даража баҳоланиши ўтказилади ва унинг портлаш хавфи тоифаси аниқланади.
30. Энергетик потенциаллар (Qв) нисбий қиймати бўйича технологик блоклар портлаш хавфи даражаси тоифаси ва воситаларнинг буғ-газ массалари ташкилот технологлари — лойиҳа ишлаб чиқувчилари (янгидан лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган объектлар учун) ва корхона (амалдаги маҳсулот учун) томонидан ўтказилади.
§ 3. СТГ сақланиши учун криоген резервуарлар классификацияси
31. Криоген резервуарлар вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади:
а) технологик;
б) СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш таркибига кирувчи стационар;
в) транспорт.
32. Технологик резервуарлар СТГ комплексида ишлаб чиқарилувчи қабул ва истеъмолчини ушбу маҳсулот билан (суюқ ёки газсимон кўринишда) берилган сарфлаш графикаси бўйича таъминлаш учун мўлжалланган.
33. Технологик резервуарлар ҳажми 50 м3 дан ошмаслиги ва СТГ технологик ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Битта тўлдириш коммуникацияси билан жиҳозланган технологик резервуарлар учун маҳсулотни юклаш фақат қурилмада иш тўхтатилгандагина амалга оширилади. Агар сиғим иккита ёки ундан ортиқ линияга эга бўлса, шунингдек майдончада иккита ёки ундан ортиқ технологик резервуар мавжуд бўлса, СТГ юкланиши суюлтириш ўрнатмаси иши тўхтатилмасдан амалга оширилади.
34. СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими стационар резервуарлари маҳсулотни 0,02 дан 0,6 МПа гача бўлган босим остида узоқ сақлаш учун мўлжалланган.
35. СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими стационар резервуарлари даража назорати кўздан кечириш воситалари ва даража воситалари дистанцион воситалари босимидан ташқари, шунингдек қуйишнинг ёпиқ (очиқ) клапанлари бўйича мувофиқ блокировкалар билан минимал ва максимал сигнализация даражалари билан таъминланиши керак.
36. Стационар сақлагич комплекс ишига боғлиқ бўлмаслиги керак ва уларнинг бирлик ҳажмлари 50 м3 дан ошиши мумкин.
37. Транспорт резервуарлари СТГ ни истеъмолчига 1,6 МПа гача бўлган босим остида етказиб бериш учун мўлжалланган.
Изоҳ: Транспорт резервуарларни технологик ўрнига СТГни тўплаб олиш учун резервуар сифатида ишлатишга йўл қўйилади.
38. СТГни тўплаб олиш учун стационар сифатида қўлланиладиган транспорт резервуарлари босим назорати ва СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш таркибидаги даража қўшимча дистанцион мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
IV боб. ҲУДУД, БИНО ВА ИНШООТ
§ 1. Бош режа
39. СТГ комплекслари ҳудудлари зоналарга бўлинади. Зоналар номи ва зоналарда жойлашадиган технологик блоклар таркиби 2-илованинг 1-жадвалда* келтирилган.
40. Хавфсиз масофа қуйидагича аниқланади:
а) СТГ резервуаригача — ҳосил қилинган резервуардан;
б) бино ва иншоотгача — ташқи девор ёки конструкцияларгача ёруғликдаги масофада (металл зиналар ҳисобисиз);
в) эстакада, технологик қувурлар ва эстакадасиз қўйилган қувурларга — чеккадаги қувурлар ўқидан;
г) темирйўллар йўлларигача — яқин рельслар ўқидан;
д) автомобиль йўлларигача — йўлларнинг ўтиш қисмларидан;
е) газ ташланиши зоналаригача — свечалар қувурлари ўқларидан.
41. СТГ комплексининг санитар — ҳимоя зонаси тармоқ меъёрларига мувофиқ танланади.
42. СТГ комплекси таркибига кирувчи резервуарлардан минимал масофа 2-илованинг 2-жадвалга* мувофиқ қабул қилиниши керак.
Изоҳ: Бошқа босимли резервуарлар учун минимал масофа 5-иловада кўрсатилган.
43. СТГ комплекслари аҳоли пунктларининг шамолга тескари томонида жойлашган бўлиши керак.
44. СТГ комплекси ҳудуди СТГ комплекси ёндашиши ҳисобида кенгайтирилган ГТШ ёки АГТКШ ҳудудларига тенг ҳолда СН 441-72 кўрсаткичларига мувофиқ ёнмайдиган материалдан тайёрланган свеча ўтказувчи ягона периметрли тўсиқларга эга бўлиши керак.
45. СТГ комплекси резервуарлардан комплекснинг бошқа зоналарида жойлашган технологик блоклар ва иншоотларгача бўлган минимал масофалар 2-илованинг 3-жадвалга* мувофиқ қабул қилиниши керак.
Изоҳ: Бошқа босимли резервуарлар учун минимал масофа 5-иловада* кўрсатилган.
46. Криоген резервуарлардан СТГ комплекси ҳудудлари тўсиқларигача масофа 10 м дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади (ўралишлардан).
47. Агар лойиҳалаш ташкилоти ёки ускуналарни ишлаб чиқувчилар томонидан нурланишнинг оширилган иссиқлик оқимлари таъсирида, тўкилган СТГни ёниш вақтининг интервали давомида уларни портлаш-ёниш хавфсизлиги билан таъминлайдиган асосли ҳисоб-китоби конструктив тадбирларни (экранлаштириш, иссиқлик изоляцияси катталаштирилиши, сақлагич қурилмаларнинг оширилган ўтказувчанлик қобилияти ва бошқалар) қўллаган бўлса, технологик ускуналар ва СТГ комплекси бинолари 1-иловадаги 2 ва 3-жадваллар* талабларига мувофиқ назарда тутилган масофалардан кам ҳолда жойлашиши мумкин.
Экранлаштириш билан ускуналарни ҳимоялашда турғун зоналар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадларида экраннинг пастки учи ер юзасидан 0,3 м дан кам бўлмаган баландликда жойлашиши керак.
50 м3 ҳажмгача бўлган ер усти резервуарлари умумий 250 м3 дан ортиқ бўлмаган умумий ҳажмда, умумий ҳимоя тўсиғида битта қаторда гуруҳга жойлашган бўлиши мумкин.
48. Қувурлар участкаларини СТГ комплексининг бошқа ускуналари билан ускунани криоген зоналар билан боғлайдиган юқори босим (0,5 МПа дан ортиқ эмас), қувурларнинг авария зичланиши ҳолларида ёнувчан газ оқими таъсири имкониятидан криоген резервуарларни ҳимоя қилиш учун экранлар билан тўсиш тавсия қилинади.
Экранловчи конструкциянинг алангага барқарорлиги авария қувурлардан газ оқиши вақти давомида кесиб ўтилувчи участкалар чегараларида уларга бирга уланишни таъминлаши керак.
49. Ишлаб чиқариш зоналари технологик блоклари ўртасидаги масофа қуйидагича қабул қилинади:
4 м — технологик блоклар ўртасида (тозалаш, қуритиш, суюлтириш ва бошқалар);
9 м — технологик резервуаргача.
50. СТГни сақлаш таркибига кирувчи резервуарлар деворлари ўртасидаги минимал масофа гуруҳда эга бўлган катта диаметрдан кам бўлмаслиги керак. Умумий ҳимоя тўсиғи баландлиги битта (энг катта) резервуар гуруҳида таркиб топган СТГ ҳажми ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилинади.
51. Ишлаб чиқариш зоналари технологик блоклари ўртасидаги минимал масофа (технологик резервуар йўқлигида) ва майдоннинг тарқатиш колонкасига 9 м қабул қилинади. Технологик резервуар ишлаб чиқариш зоналарида масофа мавжудлигида 3-жадвал* бўйича қабул қилинади. Ҳимоя экранлари билан икки ёки ундан ортиқ тарқатиш устунчаси мавжудлигида автоцистерналарни тўлдириш жойи кўриб чиқилади.
52. Қуйиш майдонида ўрнатилган колонкалар учун автомобиль билан урилишдан ҳимояланиши кўзда тутилган бўлиши керак.
53. Пиёда йўллар қопламалари, бинолар кўприкчалари, автомобиль йўллари ва комплекс ҳудудларидаги бошқа транспорт иншоотлари ёнмайдиган ва учқун пайдо қилмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак. Қуйиш майдонлари қопламалари тўкилган СТГ таъсири остида ўзининг конструктив хоссаларини ўзгартирмаслиги керак.
54. Бошқариш жойлари комплексига тегишлилар [операторли электр тўсиқли, газанализаторли (сарфланишни ўлчагичли), қозонли ва бошқалар] бутунлигича МГҚ ГТШ ва АГТКШ биноларининг бор бўлган битта намунали жойида уларнинг портлаш хавфи бўйича тоифасини ҳисобга олиб, агар бу уларнинг меъёрда ишлашини бузмаса, бирга олиб борилиши мумкин. Бошқа ҳолларда кўрсатилган жойларни 1-иловадаги 2-3-жадваллар* талабларида ўрнатилган масофагача биноларда жойлаш керак. Электр тўсиқли жойлар жойлашуви Электр ўрнатма қурилмалари қоидалари (ЭЎҚҚ) талабларига мувофиқ танланади.
55. Комплексларнинг юқори кучланишдаги электр етказиб бериш ҳаво линиялари, алоҳида турувчи очиқ тарқатиш қурилмалари ва электр шохобчалар, шунингдек озиқланувчи комплексга нисбий жойлашиши Электр ўрнатма қурилмалари қоидалари (ЭЎҚҚ) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
56. СТГ комплекси умумий белгиланишдаги IV тоифа автомобиль йўли билан боғланиши керак.
57. СТГнинг комплекс ҳудудга киришидан олдин автомобиллар бурилиши ва тўхташи учун майдон кўзда тутилган бўлиши керак.
58. СТГ комплекси ҳудудида резервуарлар ўралишидан 5 м яқин бўлмаган ва энг яқин резервуарларга бевосита 20 м яқин бўлмаган ҳолда дарахтларнинг япроқли жинсларини алоҳида ўтқазилишига йўл қўйилади.
Комплекс ҳудудларига буталар ва дарахтларнинг тўлиқ ўтқазилишига йўл қўйилмайди.
§ 2. Бинолар ва иншоотлар конструкцияси
Умумий қоидалар
59. Бино, ишлаб чиқариш иншооти ва сақлагичнинг ҳажм-режали ва конструктив қарори қурилиш меъёри ва қоидаларига, шунингдек махсус ушбу қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
60. Бинолар ва иншоотларни лойиҳалашда ҚМваҚ 21-01-97 — «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» талабларига риоя қилиш керак.
61. Табиий газ технологик қувурлари ўтказиладиган бино фонарлар, дефлекторлар ва юқори оғир қоплама (перекрытия) остидан табиий газни олиб ташлаш учун бошқа мосламаларга эга бўлиши керак. Оғир қопламали (перекрытия) конструктив элементлари остида тўпланиш зоналар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди. Ёритиш қурилмалари ва уларнинг турлари зарурияти ҚМҚ 23-05-95 «Табиий ва сунъий ёритиш» бўйича аниқланади.
62. Иншоот қаватлилиги, ишлаб чиқариш жойлари баландлиги ва уларнинг ўзаро жойлашиши технологик заруриятларга мувофиқ аниқланади.
63. Ишлаб чиқариш жойлари конструкцияси ва режалаштирилиши ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
64. Зиналар ва эвакуация чиқишлари ШНК 2.01.02-04 «Ёнғинга қарши меъёрлар» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
65. Иншоотлар лойиҳаланиши КМК 2.09.03-02 «Ишлаб чиқариш корхоналари иншоотлари» ва ушбу қоидалар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
66. Очиқ қаватли эвакуация зиналари периметри бўйича жойлашган бўлиши керак.
СТГ сақлаш тизими резервуарларини жойлашга махсус талаблар
67. СТГни сақлаш қулфли, сақлагич ва ростловчи клапанлари ҳамда даража ва босимни назорат қилиш асбоблари, шунингдек резервуар қобиғи маҳкамланган пуфлаш буғлатгичи бўлган арматурали шкафлар билан жиҳозланган махсус криоген резервуарларда амалга оширилади. Портлаш-ёниш хавфи минимал энергетик потенциалларини таъминлаш учун энг кичик ортиқча босим билан сақлаш вариантига берилиши керак.
68. Резервуар жойлашишида ҳар бир тўсиқ резервуар (резервуарлар гуруҳи) атрофи қурилмаси билан мумкин бўлган СТГ қуйилиши авария майдони чегараланган бўлиши керак.
69. Ҳимоя тўсиқлари сифатида СТГ учун ўтказмайдиган иншоотлар тўла периметрлари бўйича жойнинг устки тузилишида пайдо бўладиган табиий ёки сунъий тўсиқ хизмат қилиши мумкин (таглик).
70. Ҳимоя тўсиқлари конструкция ва материаллари қуйидагиларга ҳисобланган бўлиши керак:
а) СТГ криоген, гидростатик ва гидродинамик таъсирлари (тез оқадиган қуйишда иссиқлик ва гидравлик зарб);
б) Тўкилган СТГнинг ҳисобли ҳажми тўлиқ ёниш вақти давомида тўсиқларнинг конструктив барқарорлиги сақланган ҳолда (функционал пухталик) қуйиладиган СТГ тўсиғи чегараларида ёнишдан иссиқлик таъсири, бир соатдан кам бўлмаган ҳолда;
в) ташқи иқлимий ва таъсир лойиҳасида келишилган бошқа ўзига хосликлар.
71. Ҳимоя тўсиғининг баландлиги СТГ энг катта резервуардан тўлиқ қуйилганида шаклланадиган суюқлик даражасидан камида 0,3 м юқори бўлиши керак.
72. Ҳимоя тўсиғи ичидаги майдон резервуардан тўсиқ томонигача 1' дан кам бўлмаган умумий қияликда ва ҳимоя тўсиғи остида ташкил топган сув тўплагич (приямка) томонига 0,25' дан кам бўлмаган умумий қияликда текисланиши керак. Сув тўплагич ёмғир ва қор сувларини ҳайдаш учун ечиладиган насос билан жиҳозланган бўлиши керак. Қуйиш қувурўтказгичлари ёрдамида ҳимоя тўсиғидан сув ўтишига йўл қўйилмайди.
73. Резервуарлар ўрнатмаси майдонида хизмат қиладиган шахснинг кириши учун ҳимоя тўсиғининг иккита томонида ҳам икки донадан кам бўлмаган ҳолда резервуарлардан тўсиқлар томонига, биринчи навбатда арматуралар жойлашган жойларга қарама-қарши жойлашган зина-ўтишлари ўрнатилган бўлиши керак.
V боб. ТЕХНОЛОГИК ҚИСМ
§ 1. Ускуналарга махсус талаблар
Умумий қисм
74. Барча технологик ускуналар очиқ майдонларга жойлаштирилиши керак. Булардан хоналарга жойлаштирилиши керак бўлган насослар, компрессорлар, қиздиргичлар ва бошқариш шкафи мустасно.
75. СТГда таркиб топган ускуна ва аппаратлар маҳсулотнинг берилган ҳароратини ушлаб туриш ва хизмат қилувчи шахс совуқ юзаларга текканида музлашдан сақлаш учун иссиқликда изоляцияланган бўлиши керак. Иссиқлик изоляцияси учун материаллар ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган, буғ ўтказмайдиган, сувлардан озод ва ёнғинда аланга кенгайишида сув оқимига муносабатда барқарор бўлиши керак. Материаллар аҳамиятга эга бўлган ейилиш ёки бошқа киришиш, деформациялар (минерал пахта, шиша толалари, газ билан тўла изоляция ва бошқалар) билан зарарланмаган бўлиши керак. Изоляциялар ташқи юзалари минимал ҳарорати атроф-муҳит ҳароратига мувофиқ бўлиши керак.
76. СТГда таркиб топган ускуналар ва аппаратлар учун изоляцион қатлам қалинлиги ҳисоби ва изоляция конструкцияси танланмаси атроф-муҳит максимал ҳароратида минимал совуқликнинг йўқотилишини таъминлаб амалга оширилиши керак.
77. Қувурлар ишлаб чиқарилиши учун материаллар транспортда ташиладиган муҳит иш ҳароратларини ҳисобга олган ҳолда танланади. Қувурлар учун пўлат маркалари ушбу қоидаларнинг 3-иловасига* мувофиқ танланиши керак.
78. Ёнувчан газларни ўз ичига олган технологик аппаратлар, ускуналарни қувурлар билан боғлаш, пуфлаш ва ускуна ҳамда қувурўтказгичларни таъмирлаш учун инерт газини етказиб бериш имкониятини кўзда тутган бўлиши керак.
79. СТГ ишлаб чиқарилиши бўйича ўрнатма асосий блоклари технологик схемалари битта майдонда жойлашган ва технологик жараёнлар билан ҳар бир технологик аппаратлар ёки аппаратлар гуруҳлари ўртасида бевосита боғланган авария ўчирилиши имконияти билан таъминланган бўлиши керак.
80. СТГ комплекслари блокларининг аварияли ёки режали (таъмирда) ўчирилишида аппаратлар, ускуналар ва қувурлар бўшатилиши керак.
Технологик блок
81. Блокка суюлтирилган газни етказиб беришдан олдин у механик аралашмалар, С02 углекислоталардан тозаланган бўлиши ва намликдан қуритилган бўлиши керак.
82. Табиий газдаги С02 таркиби тозалангандан кейин 100 + (промилле) дан ошмаслиги, шудринглар нуқтаси қуритилгандан кейин суюлтириш блоки иссиқлик алмашинувчи арматуралари гидратлари қайтишидан мустасноликда минус 70°С дан юқори (меъёрдаги шароитларда) бўлмаслиги керак.
Изоҳ: Алоҳида ҳолларда (суюлтириш гирдоби блоклари) С02 дан газни тозалаш бўйича талабларнинг камайтирилишига йўл қўйилади.
83. Табиий газни тайёрлаш блоклари (тозалаш ва қуритиш) суюлтириш қурилмалари ускуналарининг ишончли, барқарор ишлатилиши таъминланган бўлиши керак.
84. Суюлтириш қурилмаси конструктив бажарилиши қуйидаги талабларни қондириши керак:
а) тўлиқ герметиклик;
б) асосий технологик оқимларда сақлагич клапанлар мавжудлиги;
в) ерга улаш.
85. Табиий газни суюлтириш қурилмаси амалдаги меъёрлар ва қоидаларни қондириши ва қуйидаги шароитларда ишончли ва барқарор ишлаши керак:
а) атроф-муҳит ҳарорати — -40°С дан +40°С гача;
б) 35°С ҳароратда атроф-муҳитнинг нисбий намлиги 98% гача.
Криоген резервуарлар
86. СТГ ни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш, технологик ва транспорт резервуарлари, ҳамда уларнинг ишлаб чиқарилиши тизимлари резервуарларининг конструкцияларини ишлаб чиқиш криоген техника ишлаб чиқиш доирасида ихтисослашган корхоналарда амалга оширилиши керак.
87. СТГ комплекси криоген резервуарларининг геометрик ҳажми, аниқ структуралари ва СТГ эҳтиёжи турларининг ҳар бир аниқ ҳолатларида СТГнинг функционал белгиланишига боғлиқ ҳолда техник-иқтисодий асосланган босқичлар лойиҳаларида аниқланади.
88. Криоген резервуарларда СТГ сақланадиган чегаравий ҳажм (кг ёки м3) ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи завод) томонидан аниқланади.
89. СТГ комплексини лойиҳалашда ушбу Қоидаларда кўзда тутилган чегаралардаги тенг ҳажмда бўлган бир турдаги криоген резервуарлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
90. Криоген резервуарлар учун, «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан тасдиқланган, босим остида ишлайдиган ускуналар ва идишлардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари татбиқ қилинади.
91. Криоген резервуар жойида суюқлик даражаси ва босимини ўлчаш қурилмалари, шунингдек босим ва ҳарорат дистанцион назорат имконияти таъминланиши учун ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
92. Криоген резервуар коммуникацияси конструкцияси, шунингдек ечилувчи элементлар (қувурлар, шлангалар) билан биргаликда уларнинг пуфланиши ёки ювилиши ҳамда тозаланганликни назорат қилиш имконияти билан таъминланиши керак.
93. Криоген резервуар конструкцияси СТГ аралашмалар таркибида таҳлил ўтказилиши учун намуналар олишда хавфсизлик имконияти билан таъминлаши керак.
94. Криоген резервуар ерга уланган бўлиши ва чақмоқдан ҳимоялаш ускунаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
95. Криоген резервуар конструкциясида резервуарга СТГни икки тизимли мустақил етказиб бериш кўзда тутилган бўлиши керак.
96. Резервуар конструкцияси ва ўралиши куйидаги технологик операциялар бажарилишини таъминлаши керак:
а) суюлтириш қурилмасидан резервуарларга СТГ қабули;
б) резервуардан газлаштиришга ва (ёки) транспорт воситасининг СТГ қуйилиш тизимига СТГ узатилиши;
в) битта резервуардан бошқасига СТГнинг қайта босимланиши имконияти;
г) СТГнинг намуна олгичларга таҳлил учун берилиши;
д) табиий газ (олдиндан совутилган), СТГ ва азот узатилиши (пуфлаш);
е) резервуарлардан сақлагич клапанлар орқали СТГ буғлари чиқариб ташланиши.
97. Криоген резервуарлар учун НЎАваА (назорат ўлчаш асбоблари ва автоматика) кўриб чиқилиши керак, сақлагич арматуралар ва қурилмалари ускуналар ва назорат қилинадиган ҳарорати муҳит ҳисобида, босим остида ишлайдиган идишлардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ муҳит ҳароратини назорат қилган ҳолда амалга оширилади.
98. Резервуарлар сақлагич клапанларининг ўтказувчанлик қобилияти муҳит ҳавосининг 600°С ҳароратида (кенгайтириш тизими ишлари ҳисобга олинмаганда) ёнғин, вакуум йўқотилиши ёки иссиқлик изоляцияси бузилиши ҳолатларида резервуар ва атроф-муҳит ўртасида иссиқлик алмашинуви шароитларидан келиб чиқиб аниқланади.
99. СТГ комплексининг криоген зоналаридаги резервуарларини сақлагич клапанларидан ва бошқа ускуналаридан газ чиқарилиши ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган, лекин резервуарларнинг хизмат кўрсатиш майдони тўшамасидан камида 3 м баландликка чиқарилиши керак бўлган қувурўтказгичлар кўзда тутилган бўлиши керак. Бир неча сақлагич клапанларнинг битта ташлаш қувурўтказгичига бирлашишига йўл қўйилади.
100. Портлаш-ёниш хавфсизлиги ёки газ ташлаш қувуридан фойдаланилганда портлаш хавфи концентрациялари пайдо бўлиши имкониятидан ҳоли бўлиш учун СТГ комплекси криоген зоналари ердаги атмосфера қатламида (h=2 м) аланга тарқалиши паст концентрация чегараларига етиш эҳтимолидан ҳоли бўлган чегараларгача СТГ буғлари мувофиқ ҳисобларга асосланган бўлиши керак. Свечалар-чиқиш участкаларида аланга кесувчилар билан газсимон СТГ тарқалишини яхшилаш учун махсус қурилмалардан фойдаланиш керак.
101. Техник хизмат, монтаж ва сақлагич клапанларни демонтаж қилиш учун шароитлар билан таъминланган бўлиши керак.
102. СТГ сақланиши, узатилиши ва газлаштиришда технологик уланиш тартиби:
1) сақлаш тизимидаги технологик уланиш криоген қувур ўтказгичларида уларнинг азот билан пуфланиши имкониятлари кўзда тутилган бўлиши керак;
2) қувурларнинг технологик уланиши лойиҳалашда қувурларнинг аварияли узилишлари ҳолатларида СТГ оқишини (газ оқиши) чегаралайдиган махсус қурилмалар ўрнатмаси (қайтиш, тезлик клапанлари ва бошқалар) кўзда тутилган бўлиши керак;
3) резервуар сақлагичларнинг умумий технологик коммуникациялар ва қувурлар СТГ қабулида (етказиб бериш) технологик жараёнларни оператив бошқариш учун ҳар бир резервуарга беркитиш арматура — кесиб ўтувчи ва резервуарлар билан ишлаш ва авария ҳолларида масофадан бошқарилувчи оператив бошқариш юритмаси (пневмоюритма, портлашдан ҳимояланган электр юритма) ўрнатилган бўлиши керак. Бундан ташқари, оператив арматура қўл бошқармасига эга бўлиши керак.
Изоҳ: оператив бошқарув арматура ўрнатмаси зарурияти комплексга техник топшириш тасдиғи босқичларида аниқланади.
4) Резервуарлар учун кесиб ўтувчи арматура резервуарлардан бевосита яқинликка ўрнатилади. Оператив бошқариш арматураси ҳимоя тўсиқлари чегараларига жойлаштирилиши керак.
5) СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими қувурлар уланиши шундай ишлаб чиқилган бўлиши керакки, бунда пуфланмайдиган участкалар горизонтал текисликка жойлашганда қувурлар уч диаметри узунлигидан ошмасин.
Намуна олиш узели
103. Таҳлил учун СТГ олиниши олдиндан азот билан пуфланган махсус намуна олгичларда бажарилади.
104. СТГни таҳлил қилиш учун узлуксиз ва даврий фаолият принципли намуна олгичлардан фойдаланилиши мумкин.
105. Таҳлил учун СТГ резервуари газ фазасидаги газ босимига тенг ҳароратдан 1-2 °С паст бўлган ўта совутилган СТГ олинади.
106. Намуна олгич нуқтасида қайта совутиш тизимдаги (пуфлаш томони, ўзидан пуфланиш) умумий гидростатистик босим оширилиши йўли билан етилади.
107. Намуна олиш нуқтасида қайта совутиш даражаси СТГ ҳарорати ва босимини кетказиб бериш йўли орқали аниқланади.
108. Намуна олиш усули ва таҳлиллар учун аппаратлар таркиби комплекс технологик регламентида аниқланади.
109. Намуна олиш тизимларидан пуфланадиган инерт газ, шунингдек намуна олгични тўлдиришда буғланадиган маҳсулот умумий свечага йўналган бўлиши керак.
Газлаштириш тизими
110. СТГ буғланиши (газлаштириш) учун ўзида параллел кетма-кетлик коллектирлаштириш билан иссиқлик алмашинувчилар ҳаво панеллари комплектларини тақдим қиладиган атмосфера буғлатгичларидан фойдаланиш керак. Панеллар сони СТГ қайта ишлатилмаслигигача 20°С дан ортиқ бўлмаган атроф-муҳит ҳароратига муносабат бўйича таъминлаш шароитларини ҳисоблаш йўли орқали танланади.
Юқори ҳароратдан ортиқ газлаштирилган газ қишки мавсумларда етказиб берилиши заруриятида, тасмали электр қиздиргичлар ёки махсус иссиқлик алмашинувчи қурилмалардаги (қиздиргичлар) газлаштиритланган газ сув билан қиздириш қувурларида етказиб беришда қўлланиладиган газнинг қўшимча қиздиргичлари кўриб чиқилиши керак.
Иссиқлик алмашинувчи (қиздиргич) атроф-муҳит ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда истеъмолчига керак ҳарорат билан газсимон маҳсулотни етказиб беришни таъминлаши керак.
111. Атмосфера буғлатгичлари (маҳсулот) ёмон иқлимий шароитларда панелларнинг битта комплектидан бошқасига даврий қайта улашни амалга ошириш учун захираларга эга бўлиши керак.
112. Атмосфера буғлатгичи чиқишидаги қувурлар уларга паст ҳароратдаги (-70°С дан паст) газ санкцияланмасдан «иссиқ» газ узатилишидан қувурларни ҳимоялайдиган узиш ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
113. Газификазиялаш блоки (буғлатгичлар) ушбу қоидаларнинг IV боб, 1-параграфига асосан бинолар ва иншоотлар ўртасида ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилган ҳолда комплекснинг алоҳида майдонида жойлашган бўлиши керак. Бошқариш шкафи билан қиздиргичлар (иссиқлик алмашинувчилар) газсимон маҳсулот эҳтиёжи жойидаги қаторда жойлашган бўлиши керак.
114. Буғлатгичлар сақлагич клапанлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Газлаштириш блокдан чиқишдаги қувурлар босим, ҳарорат ва сарфланиш назорати мосламалари ҳамда масофадан кесиш клапанлари билан жиҳозланиши мумкин. Мосламалар ва клапанлар ўрнатмаси зарурияти СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизимига техникавий топшириқ тасдиқланиб аниқланади.
115. Буғлатгичлар конструктив белгиланишига боғлиқ ҳолда тўғридан-тўғри газлаштириш ва босқичли газлаштириш блокларига бўлинади.
116. Тўғридан-тўғри газлаштириш буғлатгичлар чиқишида аниқ газ ҳарорати талаб қилинмайдиган жойда қўлланилади. Босқичли газлаштириш блоки атроф-муҳит ҳарорати билан қиёслаш бўйича минимал қайта ишлатилмаслик билан газ ҳароратига етганда қўлланилади.
117. Тўғридан-тўғри газлаштириш блоки конструкцияси ўзида коллекторларни параллел бирлаштирадиган иссиқлик алмашинувчилар, кириш ва чиқиш блокларини тақдим қилиши керак. Кириш ва чиқиш қувурлари пайвандлаш ёки фланец билан ташқи қувурларни бирлаштиради.
118. Босқичли газлаштириш блоки конструкцияси панелларнинг параллел йиғилиши билан фарқ қилади, яъни битта каркасда кетма-кет жойлашган, ҳар бири алоҳида пастки ва юқори коллекторларга эга бўлган панелларнинг иккита блоки маҳкамланади. Биринчи блокнинг юқори коллектори иккинчисининг пастки коллектори билан уланган.
119. Битта каркасда бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри ва поғонали газлаштириш ўрнатилган бўлиши мумкин.
120. Газлаштириш блоки ўрнатмаси очиқ бетон майдонда (фундамент) амалга оширилиши керак. Ушбу майдонларни асфальтлашга йўл қўйилмайди.
121. Буғлатгичларни металл тўр билан тўсиш тавсия қилинади.
122. Буғлатгичлар ўрнатилган майдонларда водопровод, канализация ва бошқа хизматдаги қудуқлар бўлмаслиги керак.
123. Беркитилган сурилма клапанлар ва ушбу сурилма клапанларгача ўрнатилган қувур боғлами узеллари ва сақлагич клапанлар —162°С гача бўлган ҳароратда (атмосфера босимида СТГ қайнаши ҳарорати) СТГ билан ишлаш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.
124. Газлаштириш блокларини резервуарга улагандан кейин уни азот ва ишчи газ билан свечадан газ ташлаб пуфлаш керак.
125. Истеъмолчига газ тақсимлаш тизими «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан 2004 йил 6 февралда ўрнатилган тартибда тасдиқланган 10-сонли «Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари» татбиқ қилинади.
126. Буғлатгич блоклардан қуйидаги шароитларда фойдаланиш ман қилинади:
а) ўрнатилган меъёрлардан юқори ҳолда суюқ ва буғ фазалари босими ошса;
б) сақлагич клапанлар ростланмаганида;
в) маҳкамлаш деталларининг тўлиқ бўлмаган сони ёки ростланмаганлигида;
г) газ оқиши кузатилса;
д) назорат-ўлчаш мосламалари ва автоматика воситалари ростланмаганида (агар улар лойиҳаларда кўзда тутилган бўлса);
е) назорат-ўлчаш мосламалари ва сақлагич клапанларнинг аттестация муддати тугаса (давлат назорати ташкилотларида текшириш яроқлилиги муддатланган).
Сифат назорати
127. СТГ ишлаб чиқарилиши, сақланиши ва узатилиши таркибига кирадиган хом ашё, оралиқ ва товар маҳсулотлари таҳлиллари комплекслари ўтказилишини таъминлайдиган ихтисослашган сифат назорати участкалари киритилиши мумкин.
128. Участка қуйидаги ўлчамларни таъминлаши керак:
а) икки оксидли углерод, азот ва меркаптанлар мавжудлигини ўз ичига олган чиқувчи табиий газ компонент таркиби;
б) кулранг водород мавжудлигида, унинг газ тармоғига қайта ташланишида ишлаб чиқилган газнинг компонент таркиби;
в) истеъмолчига товар маҳсулот сифатида чиқариладиган СТГ таркиби, зичлиги ва бошқа керак хусусиятлари.
129. Таҳлиллар ўтказилиши услубиётлари, ускуналар, кимёвий реагентлар ва бошқалар давлат стандартлари ёки махсус техникавий шартлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
130. Таҳлил учун олинган СТГнинг сақланиши махсус жойларда ёки сифат назорати участкалари ҳудудларида махсус металл яшикларда рухсат этилади. СТГ захираси СТГ ишлаб чиқарилиши ва юкланиши назорат графиги асосида аниқланади.
131. Лаборатория таҳлиллари ва ўлчаш ўтказилиши даврийлиги СТГ комплексидан фойдаланишга технологик регламентда ўрнатилади.
§ 2. Ускуналар ва қувурўтказгичларни газ ва пуфлашга тайёрлаш талаблари
132. Газ ишларига тайёрлаш операциялари ўтказилиши учун СТГ комплекси ускуналари ва қувурларининг барча боши берк участкалари якка тартибдаги пуфлаш вентиллари ёки клапанларига эга бўлиши керак. Қувурнинг пуфланадиган участкасига перпендикуляр бўлган берк участканинг горизонтал жойлашишига қувур учта диаметр узунлигида ва қувурнинг ўнта диаметригача бўшлиқда уларнинг ориентациясига қарамасдан қувур ўтказгичларнинг ён отводлари берк ҳисобланмайди.
Кўрсатилган участкаларни регламентга мувофиқ тайёрлаш ҳолатларида эришиладиган қийматларни солиштириш бўйича 20 % дан ортиқ бўлган аралашмалар таркибини катталаштиришга олиб келмайдиган барча тизимларни табиий газ билан тўлдиришда ҳаво сақланиб қоладиган боши берк ва турғун зоналар мавжудлигига йўл қўйилади.
133. Атмосфера ҳавосини СТГ ускуналари ва қувурларидан (криоген резервуарлардан ташқари) сиқиб чиқариш мақсадларида газ ишларига тайёрлаш иш бошланишидан олдин «Магистрал газ ўтказмалар газ тақсимлаш шохобчаларидан техникавий фойдаланиш бўйича низомлар»га мувофиқ 0,1 МПа дан юқори бўлмаган босим остида табиий газни пуфлаш усулида ўтказилади.
134. Пуфланадиган газ свечада атмосферага ташланади. Пуфлаш вақтида ПГК-03 ёки АНКАТ7641-10 туридаги газоанализатор ёрдамида кислород таркибини назорат қилиши керак.
135. СТГ сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими криоген резервуарлари биринчи ишга тушириш комплекс тайёрланишида ва таъмирлаш ишлари ўтказилишидан кейин СТГ барча ички йўллари ва қувурларида газ ишларига тайёрланиши ва совутилиши ўтказилиши имконияти кўмагида олдиндан суюқ азот билан тўлдирилиши тавсия қилинади.
136. Ускуналар кесик арматуралари ва қувурларидан табиий газни сиқиб чиқариш учун ўтказиладиган таъмирдан олдин инерт газини қўллаш тавсия қилинади.
137. Инерт гази узатилиши ечилувчан участкаларнинг икки томонига арматуралар ўрнатилиши билан қувурлар ёки эгилувчан шлангалар ечилувчи участкалари ёрдамида амалга оширилиши керак. Пуфлаш ишлари якунидан кейин беркитиш арматурасига тиқин ўрнатилади.
138. СТГ тўлдирилишига СТГ комплекси тайёрланишида барча технологик ускуналар ҳаво ва бошқа аралашмалардан тозаланиши керак. Сиғим тизими тозаланиши (резервуарлар, қувурлар) қуйидаги усулларда бажарилади:
а) ювиш (кейинчалик пуфлаш ва резервуар, қувурлардан инерт гази отилиши);
б) пуфлаш (резервуар, қувурлар атмосфераларини свечалатиш);
в) ювиш ва пуфлашнинг ҳар қандай комбинацияси.
139. СТГ тўлдирилишига комплекс тайёрланишининг у ёки бу усули қўлланилиши аниқ ишлаб чиқариш шароитларида (ёки сақлаш тизимлари), уларнинг конструктив ўзига хосликлари ва технологик операциялар ўтказилиши хавфсизлиги техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
140. СТГ комплексини ювиш билан (суюлтириш) тайёрлаш усули ишчи босимгача тизимни ювиш гази билан кўп карра тўлдириб аралаштириш учун сақлаш ва ташлашдан иборат. Ювиш миқдори ҳисоблаб тозалаш сифати — ювилган газ ва унинг захираси тозалиги билан аниқланади. Ушбу усулни қўллашда у ёки бу тизимнинг барча боши берк участкалари якка тартибдаги пуфлаш вентиллари ва клапанларига эга бўлиши керак.
141. СТГ комплексини пуфлашга тайёрлаш усули СТГ комплекси коммуникациясининг ҳар хил турларини тозалаш учун ювиб солиштириш бўйича энг қулай (афзал) саналади. Пуфлаш усули билан қувур ўтказгичларни тайёрлашда ўнта диаметргача — (ерга нисбатан) уларни горизонтал ва пуфланаётган магистралга нисбатан перпендикуляр жойлашишида уларнинг ориентацияга қарамасдан пуфланаётган магистралнинг ён қисмлари берк зона ҳисобланмайди.
142. Инерт гази сифатида азот қўлланилиши керак.
143. Азот манбалари сифатида қуйидагилар қўлланилиши мумкин: баллон рампа, азот генератори ёки суюқ азот учун газификатор.
144. СТГ комплексларини тўлдиришга тайёрлашда ҳарорат ўлчаниши йўли билан тўлдирилган резервуарнинг қуйидаги имконият ҳолатлари аниқланади:
а) иссиқ, резервуарнинг ички идиши атроф-муҳит ҳарорати ёки унга яқин, тенг бўлган ҳароратга эга бўлганида ҳамда резервуарда ҳаво ёки азот бўлса;
б) совуқ, резервуарнинг ички идиши сақлагич клапанлар ишлаб чиқарган босимга тенг ёки паст ҳароратга эга бўлса;
в) иссиқ ва совуқ ўртасида оралиқ.
145. Пуфлаш пайтида газоанализатор ёрдамида кислород таркибини назорат қилиш керак. Пуфлаш умумий ҳажми 3 % дан ортиқ бўлмаган чиқиш газидаги кислород концентрациясигача олиб борилади.
§ 3. Ишлаб чиқаришни инерт гази билан таъминлаш
146. Ускуналар ва қувурлар пуфланиши учун ГОСТ 9293-74 (180 2435-73) «Газ ҳосил қилувчи» (Азот газообразный технический)бўйича учинчи навдан ташқари инерт гази (азот) қўлланилади.
147. Инерт газининг талаб қилинадиган ҳажми инерт гази қўлланиладиган аппаратлар сони, сиғими, мунтазамлигидан келиб чиқиб ҳар бир аниқ ҳолларда аниқланади.
148. Доимий ҳажм сиғимидаги сиқилган инерт гази захираси бир иш соатидан кам бўлмаган инерт гази эҳтиёжида аниқланади.
§ 4. Резервуар буғли бўшлиғида босим сақланиши ва ростланишига талаблар
149. Сақлаш тизими резервуарларида босим СТГнинг ишлаб турган комплексидан тўлдириш тартибидаги каби криоген резервуарлар буғли йўлларида дарак берадиган МГК ГТШ ёки АГТКШ паст босими магистралларидаги босимда аниқланади. Бунда, резервуарлар буғли йўлларини СТГ комплексида аварияли вазиятлар пайдо бўлиши ҳоллари каби паст босимдаги магистраллардан ўчириш учун арматура кўзда тутилган бўлиши керак.
150. Сақлаш тизими резервуарлари сақлаш, ростлаш ва резервуарларнинг техникавий шартларида ўрнатилган чегараларда босим ошишидан ҳимоя воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бундай воситаларнинг унумдорлигини ҳисоблашда, тўкилган СТГ ёнишини ва резервуар иссиқлик изоляциясининг бузилишида сақлагичларга ташқи иссиқлик экстремал таъсири ҳисобга олиниши керак.
151. Берилган технологик регламентга ортиқча босим нисбий номинал ошишида катталик автоматик равишда газ ташланиши (дренаж) клапанлари тизимлари орқали буғ фазалари ортишида амалга оширилади.
152. Гуруҳда икки ёки ундан ортиқ резервуарлар мавжудлигида резервуарларда ўрнатилган барча сақлагич клапанларининг конструкциялари, қўшни резервуарда СТГ ёнаётган иссиқлик нурланиши шароитларида уларнинг тўлиқ иш қобилиятлари сақланишини таъминлаши керак.
§ 5. Сақлашга бўлган талаблар
153. СТГни резервуарларда сақлаш даврий ва узлуксиз газ ташланиши билан амалга оширилиши мумкин. У ва бу ҳолларда ҳам сақлаш жараёнида ортиқча босим резервуардан фойдаланиш йўриқномасида ўрнатилган минимал босимдан (одатда, 0,05 МРа) пастга тушмаслиги керак.
154. Резервуарлар тўлдирилиши даражаси ва иш босими СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими ускуналари паспортида кўрсатилган чегаралардан ошмаслиги керак.
155. Иш босимигача резервуар пуфланиши СТГ буғлатгичида буғланиб, уни резервуарнинг эркин ҳажмига узатиб амалга оширилади.
156. Резервуарлар суюқлик билан тўлдирилгандан кейин (ёки тўлдирилгунча) СТГ сақланиши ва истеъмолчига етказиб беришдан олдин суюқликлар таҳлили ўтказилиши керак.
157. Криоген резервуарларда улардан фойдаланиш жараёнида тўплаб олинадиган аралашмалар алоҳида гуруҳлари эвакуацияси учун (углерод диоксиди, олий углеводлар) ундан СТГни олиб ташлаш билан боғлиқ бўлган қисман қиздириш операцияси ва аралашмалар чиқарилиши пайтигача идишни иссиқ табиий газ билан пуфлаш қўлланилади. Сақлаш тизими резервуарлари қисман қиздирилиши даврийлиги истеъмолчига етказиб бериладиган СТГ даги аралашмалар таркиби бўйича тартибланади.
158. Криоген резервуар аварияларида унинг тезда бўшатилиши имконияти билан боғлиқ операциялар кўзда тутилган бўлиши керак. Бўшатиш усули СТГ комплекси лойиҳаланиши босқичида ишлаб чиқилиши керак.
§ 6. СТГ қуйилиши майдонига бўлган талаблар
159. Маҳсулотни истеъмолчига чиқариш фақат СТГ қуйиш махсус майдонларида амалга оширилади.
160. Қуйиш майдони ушбу Қоидаларнинг 4-бобига мувофиқ жойлаштирилган бўлиши керак.
161. Қуйиш майдонлари қопламаси қуйилган СТГ остида бузилмайдиган, зарба ва ишқаланишларда учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланган бўлиши керак.
162. Қуйиш колонкалари ўртасидаги масофа шундай бўлиши керакки, бунда тўлдиришдан кейин колонкаларга машиналар кириши ва ўтиши тўсиқсизлигини таъминлаши керак.
163. Майдондаги қуйиш ускуналари сони суюлтириш ўрнатмаси ишлаб чиқарилиши, транспорт резервуарлари ҳажми, истеъмолчилар сони, мавсум бўйича СТГ тенг бўлмаган эҳтиёжи ҳисобида етказиб бериш жадвали ва бошқалардан келиб чиқиб ҳисобланган йўл орқали танланади.
164. МГК ГТШда СТГ комплекси қуйилиш майдонига қуйидаги учта криоген қувурлар келтирилади:
а) сақлаш тизимидан чиқадиган суюқ СТГ узатилиши қувурлари;
б) стационар резервуардан тўлдиришда транспорт резервуаридан газ ташлаш тизимига СТГ ортиқча буғларини ташлаш қувури;
в) СТГ қиздирилишида тўлдириш қувурларидан чиқадиган СТГ буғлари ортиши қувурлари.
165. АГТКШда СТГ комплекси қуйиш майдонига қуйидаги иккита криоген қувурлар келтирилиши керак:
а) сақлаш тизимидан суюқ СТГ узатилиши қувурлари;
б) транспорт резервуарлари ва улаш қувуридан газ ташлаш тизимига СТГ ортиқча буғларини ташлаш қувурўтказгичи.
166. Тортиш двигатели ишлаётганда транспорт цистерналарига СТГ тўлдиришини амалга ошириш ман қилинади.
167. СТГни фақат тўғриланган, қуйиш учун махсус мўлжалланган резервуарларга қуйишга рухсат этилади.
168. СТГни истеъмолчига чиқаришдан олдин СТГ қуйилиши амалга ошириладиган қувурларнинг барча участкалари азот билан пуфланган бўлиши керак. Пуфлаш ушбу қоидаларнинг 135-банддаги шартларга риоя қилган равишда иш газида амалга оширилишига йўл қўйилади.
169. Истеъмолчининг резервуар билан стационар боғланган ҳолларда, истеъмол линияси пуфланиши, тўлатишга сақлагични тайёрлаш билан бир вақтда бажарилади.
170. Маҳсулотни қуйиш майдони таркибига қуйидагилар киради:
а) транспорт резервуаридан буғ фазаларини қўйиш ва чиқариш учун эгилувчан шлангалар;
б) СТГ узатилиши қайта ёпилиш клапани.
171. Сақлаш тизими резервуарларидан транспорт резервуарларига СТГнинг кириб келишида ўзи оқиши (мувофиқ шароитлар яратилганда) ёки криоген омборда пуфлаш ё насос орқали ортиқча босим ҳисобида амалга оширилиши мумкин.
172. Ишламаётган ҳолатда тўлдириш қурилмаларнинг барча ажратиладиган бирлашувлари чанг ёки намлик киришининг олдини олувчи тиқинлар билан беркитилган бўлиши ва тўлдириш қурилмаларида муз пайдо бўлишининг олдини олиш учун чоралар кўрилган бўлиши керак.
173. Қуйиш майдонига келтирилган суюқ ва буғ фазалари қувурларида колонкалардан камида 10 м масофада ўчириш қурилмаларини назарда тутиш лозим.
174. Барча совуқ технологик коммуникациялар (буғлар чиқиши линияларидан ташқари), шунингдек вентиллар корпуси транспорт цистерналари тўлдирилишида қувурларда СТГнинг минимум йўқотилишигача қисқартириш мақсадларида ишончли иссиқликда изоляцияланган бўлиши керак.
Муқаррар қувурларга транспорт резервуарлари уланиши эгилувчан бўлиши, цистерналарни ўз осмасига табиий вертикал жойлашиши, шунингдек чок узел ва унинг герметиклигининг қулай уланиш имконияти билан таъминлаши керак.
§ 7. Газ ташланиши, чиқиндиларнинг йўқ қилиниши, қувурлар ва арматураларга талаблар
175. СТГ комплексларида ёнувчан газнинг ташкилий чиқариб юборилиши учун қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
а) сақлагич клапанлар ишлаб кетишида авария ташламалари қурилмаси;
б) қўлда кимёвий ишлов беришда, шунингдек автоматик авария ҳолатларида блокларнинг газ ва буғдан бўшатилишида ёки қулфлаш арматураси билан масофадан бошқариш қўлланилганда ёки бошқалар;
в) газ ташламалари технологик регламентида кўзда тутилган доимийликларда;
г) газ буғлари, ишга тушириш, созлаш ва технологик объектлар ўрнатмасининг даврий кимёвий ишлов берилишида.
176. Ёнувчан газ ташламалари газ ташламалари тизимига қуйидагича йўналтирилиши керак:
а) умумий, СТГ комплекси билан технологик боғлиқ корхоналар билан (отқинлар бирлиги шартларида);
б) алоҳида, СТГ комплексига тегишли.
177. Корхона газ ташламалари умумий тизимига йўналтирилган СТГ комплекси технологик тизими чиқишидаги отилувчан газ ва буғлар ҳарорати +200 °С дан юқори бўлмаслиги ва —100 °С дан паст бўлмаслиги керак.
178. Газ чиқариб юбориш умумий тизимидаги ёнувчан газнинг йўл қўйилган отилиши «Машъал тизими қурилмалари хавфсизлиги ва улардан фойдаланиш қоидалари»да ўрнатилган сақлагич клапанлардан газ отқини тизимига талабларни ҳисобга олган ҳолда унинг ўтиш қобилияти ҳисоби билан тасдиқланган бўлиши керак.
СТГ комплекси технологик тизимидан умумий тизимга газ чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди, бундай ҳолат ишчи сақлагич клапанлар учун босим ошишига олиб келиши мумкин.
179. Газ чиқариб юбориш тизимида портлаш хавфига эга аралашмалар пайдо бўлишини огоҳлантириш учун пуфлаш гази қўлланилиши керак. Пуфланадиган ва чиқариб юбориладиган газлар, шунингдек таркиб газларида кислород ҳажми улуши кислород таркиби минимал портлаш хавфи 50 % дан ошмаслиги керак.
180. СТГ комплекси газ чиқариб юбориш тизими таркибида ташламалар учун алоҳида тизимлар лойиҳаланган бўлиши керак:
а) «иссиқ» буғ ва газлар (+200°С дан —100°С ҳароратгача);
б) «совуқ» буғ ва газлар (—100°С дан —166°С ҳароратгача).
181. «иссиқ» газлар чиқариб юбориш тизими «Машъал тизими қурилмалари хавфсизлиги ва улардан фойдаланиш қоидалари»га мувофиқ амалга оширилган бўлиши керак.
182. «Иссиқ» газлар ташламалари (метан, табиий газ буғлари) свечалар орқали атмосферага йўналтиришга йўл қўйилади. «Совуқ» газлар ташламалари ҳавога муносабат бўйича 0,8 дан ортиқ бўлмаган чиқариб юбориладиган газ зичлиги таъминланиши мақсадларида қиздиргичларда амалга оширилиши керак. Таркибнинг мумкин бўлган ўзгаришлари ва ҳавога муносабат бўйича 0,8 дан ортиқ бўлмаган чиқариб юбориладиган газ зичлиги катталашиши ҳолатларида ёқиб тугатилмасдан йўл қўйилмайди.
183. Свечада ички алангаланиш шартлари пайдо бўлиши огоҳлантирилиши учун унда ўтдан тўсувчилар ва қайтариш клапанлари қўлланилиши керак.
184. «Иссиқ» газлар учун свечалар қурилмалари ва чиқариб ташлаш шароитлари технологик ускуналар, бино ва комплекс иншоотлари жойлашиши зоналарида портлаш хавфи пайдо бўлишидан ташқари чиқариб ташланадиган газ буғларининг самарали тарқалишини таъминлаши керак. Свечалар баландлиги ҳисоблаб аниқланади, лекин КМК 2.04.08-96 бўйича талаб қилинганлардан кам бўлмаслиги керак.
185. Атмосферага СТГ буғлари чиқариб юборилиши (дренаж) шундай амалга оширилиши керакки, бунда СТГ комплекси шахсига шикаст етказувчи омиллар таъсири ва газ алангаланиши ва кейинчалик ёниши эҳтимолидан ҳоли бўлиши, шунингдек иш зоналари ва комплекс чегараларида ЙҚЧК ошишига йўл қўйилмаслиги керак. СТГ комплексининг бинолар ва иншоотлари свечалари ва технологик ускуналари ўртасидаги масофа свечалар кесимида ёнувчан газ санкцияланмаган алангаланиши ҳолларида инсонлар, бино ва иншоотларга ёмон омиллар таъсири йўл қўйилган шартларидан келиб чиқиб аниқланади. Ҳисоблаш услуби 4-иловада* келтирилган.
186. «Совуқ» газлар газ чиқариб юборилиши тизимида суюлтириш, насосли СТГ ва бошқалар тизимидан ташламаларни, шунингдек СТГ резервуарлари газ чиқариб юбориш клапанларидан ташламалар йўналтирилиши керак.
187. СТГ комплекси «совуқ» газлар газ чиқариб юборилиши тизими қуйидагилардан ташкил топган чиқариладиган газ суюлтирилиши учун ўз ўрнатмаларига эга бўлиши керак:
а) оголовка ва лабиринт зичлагич билан жиҳозланган свеча найлари;
б) ўт олдириш тизимлари;
в) назорат ва автоматика воситалари;
г) боғлама қувурлар.
Чиқариб юбориладиган газлар алангаланиши ва свеча найининг барқарор ёниши таъминланиши учун «иссиқ» газ қувурларини элтувчи электр таъминоти ишончлилиги тоифасидаги масофадан ўт олдиргич ускуналари ва ўт олдиргичли навбатчи ёндиргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
188. «Совуқ» газлар газ чиқариб юборилиши тизими қуйидаги талабларга мувофиқ лойиҳаланиши керак:
а) СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизимлари резервуарларида ўрнатилган газ чиқариш тизимларидан СТГ буғлари чиқарилиши махсус коллектордаги ҳар бир резервуар ва суюлтириш буғлари учун мустақил ўрнатмадан алоҳида қувурлари бўйича йўналиши керак;
б) сақлагич клапанлар ва технологик блокларнинг бошқа авария қурилмалари орқали ташламалар резервуарларнинг газ клапанларидан ташламалар тизимлари билан боғлиқ бўлмаган мустақил тизимларга йўналтирилган бўлиши керак.
189. Криоген резервуарлар газ чиқариб юбориш клапанларидан СТГ буғлари йиғими махсус коллектори ёнғинда иссиқлик таъсиридан бошқа уларда ортиқча босим пайдо қиладиган омилларнинг барча мумкин бўлган ҳисобларида СТГ сақланиши тизимлари барча резервуарларида пайдо бўладиган буғлар максимал миқдорида ҳисобланган бўлиши керак.
Ушбу тизимда босим йўқотилиши (резервуардан свеча найи тепасигача) атмосферага тўғридан-тўғри чиқариб юбориш сақлагич клапанлари ишлашни бошлаганда максимал ташламада СТГ резервуаридаги йўл қўйилган максимал босим қийматидан (технологик регламентларда берилган) юқори бўлмаслиги керак.
190. СТГ қурилмаси технологик блокларидан свечалар ўтказиш қобилияти ҳисоблари қуйидаги шароитлардан келиб чиқиб ўтказилиши керак:
а) алоҳида технологик блоклардан умумий коллекторгача бўлган қувурлар учун — берилган блокнинг битта аппаратидан чиққан максимал авария чиқариб юбориши бўйича;
б) коллектор учун — ушбу ташлама бошқалари билан солиштирилганда максимал ҳисобланган жойда ўша технологик блок авария чиқариб юбориши бўйича, 1,2 коэффициенти билан.
Ушбу тизимда босим йўқотилиши максимал чиқариб юборишда 0,1 МПа дан (свеча найлари тепасигача) ошмаслиги керак.
191. «Совуқ» газ газ чиқариб юборилиши тизимлари қувурлари ерда, таянчларда, сепараторлар томонидан қиялик билан қоидага кўра, камида 0,003 дан кам бўлмаган ҳолда лойиҳаланиши керак.
192. «Совуқ» газ газ чиқариб юборилиши тизимлари паст ҳароратли шароитларда (—166°С гача, 3-илова*) ишлай оладиган конструкцион материаллардан тайёрланган ҳолда амалга оширилиши керак.
* 3-Илова PDF-файлда берилган.
Қувурлар пайвандлаб уланиши керак. Ҳар бир уланган чок ОСТ 26-2044-83 талабларига мувофиқ самарадор сифат назорати билан таъминланиши, назоратни бузмайдиган усулда текширилган бўлиши керак.
193. Свеча найлари технологик блокларга коллекторлар масофасини камайтириш учун максимал лекин, керак хавфсиз масофага яқин бўлмаган ҳолда яқинлаштирилиши керак. Свеча найлари баландлиги иссиқлик оқими зичлиги бўйича ҳисобланиши керак. Ҳисоблаш усули 4-иловада келтирилган.
194. Технологик ускуналар ва қувурлар қиздирилиши ва тозаланишидан кейин олинган чиқиндилар махсус транспорт резервуарига қуйилиши ва кўмиш учун олиб кетилиши керак.
195. СТГ ишлаб чиқарилиши чиқиндиларини саноат канализацияларига тўкиш ман қилинади.
196. Қувурлар арматураларига талаблар «Магистрал газ қувурлардан фойдаланиш қоидалари» ва ушбу қоидалар талабларига мувофиқ аниқланади.
197. Комплекс ҳудуди бўйича газ ўтказмалар қистирмаси ер сатҳидан 0,5 м баландликдан кам бўлмаган ёнмайдиган материалдан тайёрланган таянчларда ер устидан кўриб чиқилиши керак. 0,5 м дан юқори ёки паст масофадаги комплекслар бинолари ташқи деворлари бўйлаб (металл қопламалар ва полимер иситгичлар билан панеллардан тайёрланган деворлардан ташқари) ёки 0,5 м дан юқори бўлган эшик ўмизларида газ ўтказмалар қистирмаларига йўл қўйилади. Бундай ҳолатларда, қулф арматураси, ўмизлар усти ва остида фланец ва резьбали уланмаларга йўл қўйилмайди.
198. Қиздиришда босим ошишидан қувурларни ҳимоялаш учун қулфли қурилмалар билан чегараланган суюқ фазалар ер усти газ ўтказмалари участкаларида сақлагич клапанлар, газ чиқариб юборилиши тизими орқали кириб чиқилиши керак бўлган газ чиқариб юборилиши сақлагич клапани ўрнатмаси назарда тутилган бўлиши керак.
199. Насос ва компрессорларнинг сўрувчи қувурларида қулфли қурилмалар, босим қувурларида эса қулф қурилмалари ва қайтиш клапанлари кўзда тутилган бўлиши керак. Насослар олдидан пуфлаш қувурлари билан фильтрлар, қувурлар насосларида фильтрлардан пуфлаш қувурлари билан бирлашишга йўл қўядиган пуфлаш қувурлари кўзда тутилган бўлиши керак. Насосларнинг босим коллекторида насос сўрувчи линиялари билан бирлашган қайта ишга туширувчи қурилмалар кўзда тутилган бўлиши керак. Қулфли арматура ўрнатмаси қайта ишга тушириш қурилмасида бўлишига йўл қўйилмайди.
200. Насослар, насослардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда кўзда тутилган барча ҳолларда электродвигателларда ўчириладиган автоматикалар билан жиҳозланган бўлиши керак, шунингдек қуйидагиларда:
а) думалатилган резервуар хавфли қийматигача дам бериб тўлдирилган линияларда босим ошиши;
б) тўлдириладиган резервуарда максимал даражага етиш.
201. Арматура бут, тўғриланган ҳолатда, технологик схемаларга мувофиқ рақамланган, газ оқими йўналиши кўрсаткичи ва қулф ҳолати кўрсаткичига эга бўлиши керак. Қўл (механик) юритмага эга арматурада стрелкалар билан очилиш ва ёпилиш йўналиши кўрсатилган бўлиши керак. Арматурада унинг бошқарилиши бўйича ёзувлар ва белгиланишлар бўлиши керак.
202. Чизиқли қисмлар (чизиқли кранлар) ва кўп ипли ўтишлардаги кранлар газ ўтказмалар иш тартиби ўзгариши мумкинликларини ҳисобга олиб қурилган кранларнинг авария ёпилиши автоматларига эга бўлиши керак.
203. Қулфли кранлар мойланиши ва зичлик тикланиши учун ишлаб чиқарувчи завод-корхона ва ихтисослашган ташкилотлар томонидан тавсия қилинган консистент мойлар ва махсус пасталар қўлланилиши керак.
204. Транспорт гази параметрларига мувофиқ келмайдиган иш босими ёки ҳароратли қулфли арматуралар ўрнатмаси ман қилинади.
205. Фойдаланиш жараёнида пневмогидравлик бошқарув тизимларига сув киришига йўл қўйилмайди.
206. Газ ўтказмалар кранлари учун асосан масофадан ва жойдан пневмогидравлик бошқарув қўлланилади. Қўлда бошқариш, пневмогидравлик юритма йўқлигида ёки унинг ишламасдан қолишидагина йўл қўйилади.
207. Чизиқли қисмларда кранлар қулфининг меъёрдаги ҳолати — очиқ, свечали ва айланма чизиқларида — ёпиқ. Газ ўтказмаларнинг кўп ипли тизимлари иплари ўртасидаги тўсиқларда қулфларнинг ҳолати газ ўтказмалар иш тартибида аниқланади.
208. Қулфли кранлар (свечали ва айланмадан ташқари) кранларгача ва улардан кейин газ босими олдиндан тенглаштирилгандан сўнг очилиши керак.
Свеча ва айланмалардаги қулфли кранлар тўлиқ тўхтамасдан очилиши керак.
209. Ҳар бир бобда амалдаги меъёрларга мувофиқ қулфли арматурасининг авария бўлиши керак. Авария арматураси консервацияланган ҳолатда омборларда сақланиши керак.
210. Ишлаб чиқариш чиқиндилари сифатида қуйидагилар кўрилади:
1) ишлаб чиқарилган компрессор мойи (АГТКШда);
2) иссиқлик алмашинувчи аппаратлар қиздирилишида улардан чиққан ҳайдалмайдиган чўкиндилар. Охиргилари ўзида оғир углеводородлар ва метилмеркаптанлар асосидаги кўп компонентли мураккаб суюқликни тақдим қилади. Уларнинг йиғилиши ва утилизация қилиниши тартиби иш йўриқномасининг махсус бобларида тартибланган бўлиши керак. Уларнинг ўртасида қуйидаги СТГни ташкил қилувчиларни ажратиш мумкин (қавс ичида модданинг хавфлилик синфи кўрсатилган):
а) метилциклогексан ва циклогексан (4);
б) циклопентадиен (3);
в) метилмеркаптан (2).
СТГ полициклли ҳидли углеводородлар — нафталин, аценафталин, аценафтен, бенз(а)пирен ва бошқалар каби углеводородлар синфининг энг токсин вакилларидан ташкил топмаган.
§ 8. Назорат-ўлчов асбоблари. Бошқарув ва таҳлил қилиш хоналарига, алоқа ва хабар бериш линияларига талаблар
Назорат-ўлчов асбоблари
211. СТГ комплекслари назорат, автоматик ростлаш, автоматлаштирилган бошқарув, аварияга қарши ҳимоя, авария ҳолатлари тўғрисида алоқа ва хабар бериш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ушбу тизимлар комплексларда технологик операцияларнинг хавфсиз бошқарилиши ва хизматдаги шахсни меъёрлардан оғиш ёки асосий технологик параметрларнинг хавфли (йўл қўйилган чегаравий) қийматлари, авария ҳолатлари пайдо бўлиши (ёнғин, газ йиғилиши ва бошқалар) тўғрисидаги огоҳлантиришлар билан таъминланган бўлиши керак.
212. Бошқарув автоматлаштирилган тизимлари ва комплексларнинг аварияга қарши ҳимоя тизимлари микропроцессорли техника қўлланилган ҳолда замонавий элемент базасида шакллантирилиши керак.
Аварияга қарши ҳимоя тизимларини ишлаб чиқиш «Портлаш-ёниш хавфидаги кимёвий, нефт-кимёвий ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари учун портлаш хавфсизлиги умумий қоидалари» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
213. Комплекснинг бошқарув пультида қуйидагиларни ўлчаш асбоблари ўрнатилган бўлиши керак:
а) резервуардаги СТГ даражаси ва босими;
б) СТГ комплексларини МГҚ ГТШ ёки АГТКШ билан боғлайдиган қувурларда газ ҳарорати, босими ва сарфланиши;
в) газ суюлтириш ўрнатмасида газ ҳарорати, босими ва сарфланиши;
г) газни тайёрлаш, қуритиш ва тозалаш блокида газ ҳарорати ва босими (регенерация гази қиздиргичи билан биргаликда);
д) суюлтириш ўрнатмасига узатиладиган газдаги намлик ва икки оксидли углерод таркиби;
е) қуйиш колонкасига узатиладиган СТГ компонент таркиби.
214. СТГ комплекси аварияга қарши автоматик ҳимоя тизими қуйидаги ҳолларда авария тўхтатилиши билан таъминлаши керак:
а) комплексдан ёнғин пайдо бўлиши;
б) аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимида пневмоюритмали кесувчан арматура қўлланилганда ишчи газ босимининг тушиши;
в) ҳар қандай криоген резервуарда СТГнинг чегаравий даражасига етиш;
г) комплекс электр таъминоти ўчирилиши;
д) криоген резервуарлар иш зоналарида СТГ комплекси жойлари (ҳимоя тўсиқлари чегарасида) ёки қуйиш майдонида газ йиғилганида датчикларнинг ишлаб кетиши;
е) агар СТГ комплекси оператори авария ҳолати ёки бошқа олдиндан кўрилмаган ҳолатлар ўринсиз авж олишининг олдини олиш мақсадларида сигнал берган бўлса.
215. СТГ комплексидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадларида ўчирилганда қуйидаги технологик блокировкалар кўзда тутилган бўлиши керак:
а) —10°С дан паст бўлган паст босимли газ магистралига қайтадиган ҳарорат тушиши ҳолатларида СТГ комплекси;
б) технологик регламентларда кўзда тутилган чегаралардан паст бўлган газификатордан кейин газ ҳарорати тушиши ҳолатларида СТГ комплекси;
в) чиқиш магистралида берилгандан 10 % ортиқ бўлган босимнинг барқарор оғиши (1 минутдан ортиқ) ҳолатларида СТГ комплекси.
216. СТГ комплекси криоген резервуарлари учун резервуар буғ йўлида берилган ортиқча босимни автоматик ушлаб туриш қурилмаси кўзда тутилган бўлиши керак:
а) пуфлаш атмосфера буғлатгичлари ишида автоматик улаш паст чегаралари бўйича;
б) паст босим магистралида атмосфера маҳсулот буғлатгичлари орқали СТГнинг автоматик чиқариб юборилиши юқори чегаралари бўйича (МГҚ ГТШда СТГ комплексларига қабул қилинган).
Криоген резервуарлардан фойдаланишда 0,1 МПа дан ортиқ бўлмаган ҳисобли ортиқча босим, резервуарда босим тушишидан ҳимоялаш талаб қилинмайди. Бунда, босим ошиши сақлагич клапанлар ишлаб кетишигача содир бўлиши мумкин.
Сақлаш тизими резервуарлари учун СТГ комплекси технологик регламентида сақлагич клапанларнинг ишлаб кетиши минимал частотасини таъминлайдиган чоралар кўзда тутилган бўлиши керак.
217. Хавфсиз ишлашини таъминлаш учун насослар ва турбо-детандер- компрессор агрегати (ТДКА) сигнализация ва блокировкалар тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
218. Юқори босимдаги табиий газ чиқиши ва газ оқими компонент таркибида намлик ва икки оксидли углерод таркиби назорати учун СТГ комплексида ишлатиладиган асбоблар кўп мақсадли белгиланишдаги, яъни комплекснинг турли нуқталарига даврий уланиш имкониятига эга бўлиши керак.
Газ компонент таркиби назорати учун қўлланиладиган барқарор ўрнатилган хроматографда унинг кўп функцияли, шунингдек юкланадиган СТГ компонент таркиби олдиндан газлаштирилиши ва чиқиш газида икки оксидли углерод таркиби назорати учун ишлатилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
219. Таҳлилдан кейинги газ газ чиқариб юбориш тизимига юборилади (бир неча нормал л/мин дан ортиқ бўлмаган сарфланиш).
220. А тоифаси жойларида хоналар ҳавосидаги газ хавфли концентрацияси сигнализаторлари ўрнатмаси кўзда тутилган бўлиши керак.
221. Комплекслар пульт бошқармасига сигнал киритилган қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланади (СТГ комплекслари учун МГҚ ГТШ ва АГТКШ оператори пультига).
222. Портлаш хавфи жойлари ва ташқи ўрнатмаларда ўрнатилган электр асбоблар ва автомат воситалари «Электр ўрнатма қурилмалари қоидалари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
223. Умумий саноат бажарилиши электр асбоблари ва автомат воситалари портлаш хавфидан изоляцияланган жойларга ўрнатилиши керак.
224. Технологик жараёнлар, автомат ва масофадан бошқариш, аварияга қарши ҳимоя тизимлари, шунингдек авария ҳолатлари тўғрисидаги алоқа ва хабар бериш сигнализациялари ушбу қоидалар, амалдаги меъёрий-техникавий ҳужжатлар, лойиҳалар, регламентлар талабларига мувофиқ бўлиши ва технологик параметрлар, технологик жараёнлар аниқлиги ва хавфсизлиги билан таъминлаши керак.
225. СТГни сақлаш, етказиб бериш ва газлаштириш тизими резервуарларда даража ва босим назорати масофа ўзгартиргичларидан ташкил топиши керак. I ва II тоифали блокларга портлаш хавфи бўйича тегишли резервуарлар иккита ўзгартиргич даражасидан камида иккита чегаравий даража сигнализаторлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
226. Назорат ва бошқарув тизимларида энергия ўчирилиши ҳолатларида аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари СТГ нинг ўрнатмага қабули, СТГнинг истеъмолчига узатилиши тўхтатиш ва резервуарлардаги СТГ сақланишининг хавфсизлик шароитлари билан таъминланиши керак.
227. Металл конструкцияларнинг барча электр мосламалари ва тўсиқлари «Электр ўрнатмалардан фойдаланиш қоидалари» талабларига мувофиқ ерга уланади.
Бошқарув ва таҳлил қилиш хоналарига бўлган талаблар
228. Бошқарув ва таҳлил хоналарига талаблар «Электр ўрнатмалардан фойдаланиш қоидалари» ва ушбу қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Заҳарли моддалар ЙҚЧК назорат сезувчанлиги усуллари ва асбоблари ГОСТ 12.1.007-76 га мувофиқ аниқланади.
229. Бошқарув ва таҳлил хоналари қоидага кўра, алоҳида турган ҳолда ўрнатилади.
Уларни портлаш хавфи зоналари ёнига қуришга йўл қўйилади. Бошқарув жойининг СТГли жойларга ёндашиши ҳолатларида берилган ёндашиш фақат битта деворда бўлишига йўл қўйилади.
Бунда, қуйидагилар ман қилинади:
а) портлаш хавфига эга, кимёвий фаол ва заҳарли муҳитлар, тортиш вентиляциялари бўлган камерали жойларнинг усти ёки остида жойлашиш;
б) технологик жараёнлар бошқаруви тизими билан алоқада бўлмаган бошқа ускуна ва қурилмаларни қўллаш;
в) бошқарув жойидан қувурлар, кабеллар ва бошқалар транзит қистирмаси.
230. Жойнинг озод ҳажмидан 5% ошадиган ҳажмда портлаш хавфига эга аралашмалар яралиши учун етарли бўлмаган миқдорда ёнувчан газ таркибида (ёнувчан газ билан ишлаш очиқ олов қўлланилмасдан амалга оширилади) газоанализатор хавфли зоналари синфи «Электр ускуналаридан фойдаланиш қоидалари» бўйича — В-16.
231. Анализатор жойлари қуйидаги талабларни қондириши керак:
а) 1 м3 жой ҳажмида 0,05 м2 дан кам бўлмаган ойна солиш майдонига эга бўлиши;
б) доимий таъсирдаги вентиляция тизимдан ҳавонинг кафолатли тиргаги;
в) битта газоанализаторнинг газ элтувчи қувурлари тўлиқ узилишида таҳлил қилинадиган маҳсулотларининг бир соат давомида портлаш хавфи концентрациясидан ҳоли бўлиши.
232. Агар ёнувчан газ ва ЛВЖ билан ишлаш тортувчи шкафлар ёки тортувчи соябонлар остида амалга оширилса, газоанализаторли жойлар портлаш хавфига эга зоналар ҳисобланмайди.
233. Анализаторли хоналарга анализаторларда ишлаш учун талаб қилинадиган босимдан ортиқ бўлган намуна танлаш қувурлари киритилишига тақиқланади.
Намуна танлаш қурилмаларида харж ва босим чегаралагичлари анализатор жойи ташқарисига жойлаштирилиши керак.
234. Анализатор хоналарига газ, эталон ва солиштирма газли баллонлар ўрнатилиши тақиқланади. Улар анализатор хоналарига бевосита яқин бинолар ташқарисига ўрнатилиши керак.
235. Таҳлил қилинадиган моддалар таҳлилдан кейин технологик схемага қайтарилиши ва утилизация қилиниши керак.
236. Анализаторлар газ линиялари бўйлаб ҳимояга эга бўлиши керак.
237. Хоналар электр қабул қилиши озиғи нейтраль билан 380/220 В кучланишда тармоқдан ерга улаш кўзда тутилган бўлиши керак. Асосли ҳолларда тармоқдан нейтраль билан тармоқдан 380/220 В кучланишда ерга улашга йўл қўйилади.
238. Бошқарув жойлари қуйидаги талабларни қондириши керак:
а) бошқарув жойларидаги ойналар очиқ бўлмаслиги керак;
б) бошқарув тўсиқлари ортидаги свечалар якка тартибдаги узгичлар ва штепсель розеткаларга эга бўлиши керак;
в) ҳаво иситгичига эга бўлиши керак;
г) асосли ҳолларда бошқарув жойларида электрон мосламаларга эга бўлмаган сувли иситгич қурилмаларига йўл қўйилади;
д) доимий таъсирдаги вентиляция агрегатлардан кафолатли ҳаво тиргагига эга бўлиш;
е) СТГли жойга битта девор билан ёндашиш, бунда кабель каналлари учи ва пол даражаси В-1а синфидаги портлаш хавфи жойлари поли даражасидан юқори бўлиши керак.
239. Хоналарнинг электр тармоқлари ташқи ёритиш, ёнғинга қарши қурилмалар, диспетчер тизими, ёруғлик кўрсаткичлари, товуш ва бошқа сигнализациялар озиқланиши билан таъминлаши керак.
240. Хоналар киришлари вентиляция ўрнатмалар ва вентиляция-тақсимлагич ўрнатмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Жойларга киришдан олдин ташқи озиқланувчи тизимлар ва жойларнинг ички тармоқлари хизмат қилиши сфералари ажратилиши учун қўшимча кабель яшиклари ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Алоқа ва хабар бериш тизимларига талаблар
241. Барча портлаш хавфига эга жойлар ва ташқи ўрнатмалар, шунингдек бошқарув жойлари ёруғлик ва товушли сигнализация ҳамда икки томонли баланд товушда гапирувчи ва телефон алоқаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
242. Алоҳида хавфли объектлар учун ГО штаби, ВГСС, ВПЧ хизматлари билан икки томонли алоқа кўзда тутилган бўлиши керак.
243. Хавфли зоналар чегараларида авария ҳолатларида технологик ишлаб чиқариш, омборлар, пультли жойлар, ишлаб чиқариш, маъмурий-хўжалик ёки кишиларнинг вақтинчалик келиш жойлари технологик объектда авария ҳоллари тўғрисидаги жадал хабар бериш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
244. СТГни ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш бўйича барча корхоналар пульт бошқарувидаги муҳофазалаш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
VI бОб. КОМПЛЕКСЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ
§ 9. Электр таъминоти ва электр ёритилишига талаблар
245. Электр ўрнатмаларнинг қурилмалари, монтажи, хизмат қилиши ва таъмирланиши «Электр ўрнатмалар қурилмалари қоидалари», «Истеъмолчининг электр ўрнатмалардан фойдаланиш қоидалари», «Истеъмолчининг электр ўрнатмалардан фойдаланиш техника хавфсизлиги қоидалари» ва ушбу қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
246. Ўз блоки таркибида I тоифали портлаш хавфига эга бўлган СТГ комплекслари электр қабул қилгичлари ишончлилик I тоифаси бўйича электр энергия билан таъминланиши керак.
247. Ўз блоки таркибида II ва III тоифали портлаш хавфига эга бўлган СТГ комплекслари фақат I ва II тоифалар электр қабул қилгичларнинг фойдаланиш конкрет шартларига боғлиқ ҳолда таъминланиши керак. ПАЗ пневмоюритмали кесик арматуралар ва ушбу қоидаларга мувофиқ СТГ комплекси таркибидан насос-сув ва кўпикда ўчиргични ҳоли қилинганида II тоифали пухталик бўйича электр таъминотига йўл қўйилади.
248. Тақсимлаш пунктлари, қурилмалар, трансформатор шохобчалар жойлари турғун бинолардан алоҳида жойлаштирилади.
Техник-иқтисодий асосларда электр жой битта деворининг II ва III тоифали портлаш-ёниш хавфига эга технологик блоклар бўлган портлаш-ёниш жойлари билан туташувига йўл қўйилади.
I тоифали портлаш-ёниш технологик блокларига эга бўлган жойларнинг корпусларида жойлашган электр жойлар кишилар ҳар доим ҳам бўлавермайдиган портлаш-ёниш хавфига эга бўлмаган жойларда жойлашган ўрнатмадан 6 м дан кейинги бино ён деворига ўрнатилиши керак.
Пол даражаси, шунингдек электр жойлардаги кабель каналлари учлари 0,15 м дан кам бўлмаган, В-1а синфидаги портлаш муҳити аралаш жойларининг поли даражасидан юқори бўлиши керак.
Электр жойлар кафолатли ҳаво тиргаги ва бир соатда 8 та жой ҳажмидан кам бўлмаган ҳаво алмашиниши карралигини таъминлайдиган тортувчи вентиляциялар билан жиҳозланган бўлиши керак.
249. Портлаш-ёниш хавфига эга цехлар ва СТГ комплекслари технологик ускуналарида амалдаги қоидалар ва меъёрларга мувофиқ чақмоқдан ҳимоя ва статистик электрликдан ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
250. Электр ўрнатмалар ва куч электр ускуналари учун ерга уловчи қурилмалар кўзда тутилган бўлиши керак. Ушбу қурилмалар имконияти бўйича чақмоқдан ҳимоялаш ва статистик электрликдан ҳимоялаш тизимларига ўхшаш қурилмалар билан алмаштирилиши мумкин.
251. Кишилар доимо бўладиган портлаш-ёниш хавфига эга хоналар, шунингдек КЎАиА бошқаруви хоналари авария ва эвакуация ёритилишлари билан таъминланган бўлиши керак.
252. СТГ комплекси ташқи ўрнатмалари электр ёритилиши хизмат кўрсатиш зоналари бўйлаб масофадан ва жойдан улашларга эга бўлиши керак.
253. Комплекс ҳудудлари қўриқлаш ёритишларига эга бўлиши керак.
§ 10. Иситиш, вентиляция ва иссиқлик етказиб беришга талаблар
254. Берилган бобга талаблар КМК 2.04.05-97 «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари» ва ушбу қоидалар талабларида ўрнатилади.
255. А тоифаси жойлари, электр жойлар, КЎА ва анализаторлар жойларида тортув вентиляциялар билан биргаликда ҳаво иситгичлари қўлланилиши керак.
Иситиш тизимлари юза қиздирилиши максимал ҳарорати санитар меъёрлар талабларига мувофиқ лойиҳаларда ўрнатилади.
256. Иситиш мосламалари шундай қурилиши ва жойлашиши керакки, бунда қиздириш юзалари тизими чангдан тозалансин ва куйиш эҳтимолларидан ҳоли бўлсин.
257. Барча ишлаб чиқариш хоналарида узлуксиз амалдаги тортув механикали, табиий ёки аралаш вентиляциялар кўзда тутилган бўлиши керак.
258. Катта миқдордаги портлаш хавфли буғ ва газлар ажралиши мумкин бўлган портлаш-ёниш хавфига эга ишлаб чиқариш жойлари учун умумий алмашинув ва авария вентиляциялари кўзда тутилган бўлиши керак.
259. Насос ва компрессорликлардан ташқари ишлаб чиқариш жойларида авария вентиляциялари доимий фаолиятдаги механик вентиляцияни ҳисобга олган ҳолда соатига камида 8 марта ҳаво алмаштириш билан таъминлаши керак.
260. Насос ва компрессорлари жойларида авария вентиляциялари доимий фаолиятдаги механик умумий алмашинув вентиляциясига қўшимча 8 марта ҳаво алмаштириш билан таъминлаши керак.
261. Портлаш-ёниш хавфига эга ишлаб чиқариш жойлари газоанализаторлар, чиқариладиган саноат, жойларда портлаш хавфи моддалари мавжудлиги тўғрисида хабар берувчи ёруғлик ва товуш сигнализациялари қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак.
262. Сигнал берувчи қурилмалар ушбу қурилмалар сигнали бўйича ишда автоматик ёқиладиган авария вентиляция ўрнатмалари билан блокировкаланган бўлиши керак.
263. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жойларида вентиляция тизимлар ишининг тўғрилиги тўғрисидаги сигнализациялар кўзда тутилган бўлиши керак.
264. Даҳлиз-дарвозаларга ҳаво етказиб берилишидан ташқари, ёнғин ҳолатларида барча вентиляция ўрнатмаларнинг марказлашган масофадан ўчирилиши кўзда тутилган бўлиши керак. Ёнғин ўчириш автоматик ўрнатмалари билан ускуналанган жойлар учун вентиляция тизимлари ушбу тизимларнинг ишлаб кетишида автоматик равишда ўчириладиган бўлиш керак.
265. Вентиляция камералари ҳаво айлантирадиган бўлиши керак.
266. Вентиляция камералари таъмирлаш, монтаж қилиш, демонтаж ишлари ва ўрнатмаларни кетказиб бериш ишлари ўтказилиши учун осон ва эркин жойларда жойлашган бўлиши керак.
267. Барча металл ҳаво тортгичлар ва тортиш тизими ускуналари ерга уланган бўлиши керак.
268. Вентиляция тизимларида битта жойдан бошқасига ҳаво йўллари бўйлаб портлаш-ёниш хавфига эга буғ ва газлар кириши эҳтимолидан ҳоли чора ва воситалар кўзда тутилган бўлиши керак.
269. Вентиляция тизимлари қурилиш ва монтаж тугатилгандан кейин лойиҳа қувватигача ростланиши керак, бундан кейин улар фойдаланишга берилади.
270. Корхоналарда вентиляция тизимларининг тўхтамасдан ва авариясиз ишлаши таъминланиши учун тартиб ўрнатилган бўлиши, вентиляция тизимлари хизмат кўрсатиши, уларнинг тўхтатилиши ва уланиши, шунингдек улар ишининг самарадорлиги назорати учун шахслар тайинланиши керак.
271. Вентиляция тизимлари лойиҳалар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда давлат стандартларига мувофиқ бажарилган бўлиши керак.
§ 11. Сув таъминоти ва канализацияларга талаблар
272. Сув таъминоти ва канализациялар ҚМҚ 2.04.01-98 «Ички сув қувурлари ва бинолар канализациялари», ҚМҚ 2.04.02-97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», ҚМҚ 2.04.03-96 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» талаблари ва ушбу қоидаларга мувофиқ бўлиши керак.
273. СТГ комплекслари сув таъминоти қуйидаги тизимларни ўз ичига олган бўлиши керак:
а) хўжалик-ичимлик;
б) айланма сув таъминоти (фақат АГТКШ учун);
в) ишлаб чиқариш-ёнғинга қарши (фақат АГТКШ учун).
274. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ташиб келтирилган сувда ташкиллаштирилиши мумкин.
275. Сувга портлаш-ёниш хавфига эга буғ ва газларнинг сувга кириши эҳтимоли бўлганда айланма сув таъминоти тизимлари учун технологик аппаратларнинг чиқишида назорат воситалари, шунингдек ушбу тизимлардан фойдаланишда хавфсизлик чоралари кўриб чиқилиши керак.
276. Сув таъминоти тизими резервуарларида сув билан гидравлик синов ўтказиш имконияти кўзда тутилган бўлиши керак.
277. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизими 8.2 боб талабларига мувофиқ бўлиши керак.
278. СТГ комплекслари қуйидаги канализация тизимларига эга бўлиши керак:
а) маиший;
б) ишлаб чиқариш-ёмғир йўли.
279. Ишлаб чиқариш-ёмғир йўли канализациялари СТГ комплекси ҳудудларидан (ташқи технологик ўрнатмаларнинг бино ва иншоотларидан) ёмғир сувлари қабул қилиниши, шунингдек ёнғинда резервуарларни совутиш учун сув билан таъминлаши керак.
280. Ишлаб чиқариш-ёмғир йўли канализациялари тармоқ ва иншоотларининг ўтказиш қобилияти ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда қуйидаги ҳисобланган ташламаларнинг оқова сувлари қабулида ҳисобланган бўлиши керак:
а) СТГ комплекси ҳудудларидан ёмғир сувлари;
б) ёнғин пайтида СТГ резервуарларининг совутилиши.
281. СТГ комплекси ишлаб чиқариш-ёмғир йўли канализациялари 250 мм дан кам бўлмаган баландликдаги гидроқулфлар орқали канализацияларнинг магистрал тармоқларига уланган бўлиши керак.
282. Рельефнинг мувофиқ ташкилларида комплекс ҳудудлари чегараларида ўз-ўзидан оқиш, ёнғин ўчиришда майдонларга кириб келадиган сув ва ёмғир сувларини элтиб қўйишларга йўл қўйилади.
283. СТГ комплекси сув ўтказиш ва канализация қудуқларида иккитадан қопқоқ кўзда тутилган бўлиши керак, қопқоқлар ўртасидаги бўшлиққа 0,15 м дан кам бўлмаган қатламда қум сепилган бўлиши ёки қудуқларга газ кириши эҳтимолидан ҳоли бўлган бошқа материаллар билан зичланиши керак.
284. Комплекс криоген зоналарида водопровод, канализация ва бошқа қудуқлар кўриб чиқилиши тақиқланади.
285. СТГ комплекси ҳудудларида иссиқлик тармоқлари қувурлари ерга уланган бўлиши керак. Ер ости қистирмасига алоҳида участкаларда ер усти қистирмасини амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади.
286. Сақлаш тизими резервуар парклари ишлаб чиқариш-ёмғир йўли канализациялари магистрал тармоқларига мустақил уланишга эга бўлиши керак.
287. Канализацияга СТГ ташланиши тақиқланади.
288. Гидроқулфли қудуқлар бинолар ташқарисига, ташқи майдонлар технологик ускуналари остига ва резервуарлар обваловка ташқарисига жойлаштирилиши керак.
VII боб. ФОЙДАЛАНИШ ВА ТАЪМИРЛАШ
§ 12. Умумий талаблар
289. Барча ускуналардан фойдаланиш, уларнинг таъмирланиши ва хизмат қилиши ишлаб чиқарувчи завод ускуналари паспорти талабларига риоя қилган равишда «Газ хўжалигида техникавий фойдаланиш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари» га мувофиқ амалга оширилиши керак.
290. Резервуарларни ёғсизлантириш ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
291. Ускуна ва қувурларнинг фойдаланишга киритилиши, техникавий хизмат тартиби, техникавий хизмат кўрсатиш ва уларни парваришлаш корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган йўриқномалар бўйича амалга оширилади.
Йўриқномаларда технологик ишлар бажарилиши хавфсизлиги бўйича талаблар, операциялар, техника ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, корхонанинг ички тартиби қоидалари баён қилинган бўлиши керак.
292. Ускуналардан малакавий техник фойдаланишни ташкиллаштириш учун аппаратлар иши, таъмирга тўхташ ҳисоби ўрнатилган бўлиши, барча ўрнатилган кўрсаткичлар махсус журналга киритилган бўлиши зарур.
293. Иш жойларида қувурларни бўяш учун қабул қилинган ихтиёрий рангларда ускуналар, арматуралар ва уларнинг рақамлари, назорат нуқталари ва қувурлар кўрсатилган схемалар бўлиши керак.
294. Аппаратлар, мосламалар, арматуралар, қувурлар ва бошқа ускуналардан фойдаланиш ва техникавий хизмати хавфсизлиги уларнинг ҳолати, қувурларнинг ўз вақтида танланма ва тўлиқ тафтиш ўтказилиши, ўз вақтида ва сифатли таъмирланиши (қувурларнинг кузатилиши ва тафтиш қилинишида, аниқ ҳажмда), йўриқномаларда ўрнатилган муддатларда гидравлик ва пневматик текширув синовлари кузатилиши билан аниқланади ва ейилиш чоралари бўйича қувур ўтказмаларнинг барча элементлари янгиланади.
295. Хизмат қилувчи шахс фойдаланиш даврида қувурлар ва қувурларнинг бошқа элементлари ташқи юзалари ҳолатини доимо ва яхшилаб кузатиб бориш мажбуриятини олади. Бунда, алоҳида эътибор тўғриланган ҳолатда бўлиши керак бўлган арматураларга қаратилади.
296. Табиий газ оқишининг энг хавфли жойлари саналган цех ичи арматуралари, фланец уланмалар ва ёғли зичлагичларининг ҳолати текшириш ва кетказиб бериш йўллари билан сменасига камида бир марта органолептик равишда текширилиши керак. Газ оққан ҳолларда қувурлардан фойдаланиш қатъиян ман қилинади.
297. Очиқ ҳолда қўйилган қувурларнинг ташқи кузатуви изоляция олинмасдан амалга оширилиши мумкин. Қувурлар девори ёки пайвандланган чоклари орқали газ оқиши ҳолатлари кузатилса, масъул шахс кўрсатмаси бўйича изоляциянинг қисман ёки бутунлай олиб ташланиши керак.
298. Ишлаб чиқариш, резервуарлар ва бошқа объектларни ишга тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тасдиқланган техникавий ҳужжатларга мувофиқ олиб борилиши керак.
299. Тасдиқланган техникавий ҳужжатларга киритилган барча ўзгартиришлар ўрнатилган тартибда тасдиқланиши керак.
300. Технологик регламентлар, фойдаланиш бўйича йўриқномалар ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқномаларда мумкин бўлиши бўлган авария ҳолатлари огоҳлантиришлари ҳамда йўқ қилинишлари назарда тутилган бўлиши керак.
301. Барча ускуналар ва қувурлар технологик схема бўйича босим, диаметр, рақам ва бошқа маълумотлар кўрсатилган жадвалчаларга эга бўлиши керак. Қувурларга бевосита ёзувлар туширилишига йўл қўйилади.
Изоҳ: Рақамлар мавжудлигига талаблар ушбу қоидалар чиқишигача бўлган ускуналарда татбиқ қилинмайди.
302. Ҳар бир объектда шартли рангларда бажарилган аппаратлар ва қувурлар жойлашиши ва алоқаси схемалари бўлиши керак.
303. Тўғриланмаган ускуналар, шунингдек керакли назорат-ўлчаш асбоблари ва сақлагич қурилмалар билан жиҳозланмаган ускуналардан фойдаланиш ман қилинади.
Бир-бирини такрорловчи қурилмалар йўқлигида КЎА, аппарат ва коммуникацияларда ишлайдиган ростловчи ва бошқа қурилмалар олиниши ва текширилишига йўл қўйилмайди.
304. Резервуарлар ва қувурларга СТГ етказиб берилишидан олдин улар пуфланган бўлиши керак. Резервуарнинг (қувурлар) газ муҳитида кислород қолдиқ миқдори 3 % умумий ҳажмдан ошмаслиги керак.
305. Оқизиш, намуналар танлаш ва бошқа жараёнлар жойларининг табиий газ, азот метан аралашмалар ва бошқа ёнувчан, портлаш хавфига эга ва токсин газлар билан ифлосланиш эҳтимолидан ҳоли бўлиши керак.
306. Оқимдаги пуфлаш гази таркиби назорати технологик регламентга мувофиқ амалга оширилиши керак.
307. Табиий газли ёки авария ҳолатларидаги тизимлар ва агрегатлар таъмирлашга тўхтатилишида техника хавфсизлиги ва ёнғинга қарши хавфсизлик бўйича технологик регламент ва йўриқномалар кўрсаткичларига қатъий риоя қилинади.
308. Барча ускуналар амалдаги қоидаларга мувофиқ пухталик билан ерга уланган бўлиши керак.
309. Автоматик ростлагичлар, КЎА, ишлаб чиқариш сигнализациялари ва масофадан бошқаришга уларнинг хавфсиз ва тўхтамасдан ишлашини таъминлайдиган ҳар сменада назорат ўрнатилган бўлиши керак.
310. Назорат-ўлчаш асбоблари ўз вақтида ўрнатилган тартибда давлат қиёсловига жўнатилиши керак.
311. Барча сақлагич клапанлар ўрнатилиши ва фойдаланишга чиқарилишидан олдин сақлагич қурилмалардан фойдаланиш ва монтаж қилиш техникавий шартлари бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ тафтиш қилиниши ва синовга тайёрланиши керак.
Клапан очилишида ишлаш ва бошланғич босим ростланишига сақлагич клапанлар синови олиб бориладиган босимнинг ўлчамларини силлиқ ростлаш билан таъминлайдиган махсус стендларда ўтказилиши керак.
Клапанлар синовида қуйидагилар текширилади:
а) клапан очилиши бошланғич босими;
б) тўлиқ юришда клапан кўтарилиши;
в) кўтарилишда клапан олди босими;
г) ишлаб кетгандан кейин клапан зичлиги;
д) клапан қўндирилгандан кейин босим ўлчами.
Клапан очилиши пайтини аниқлаш учун назорат муҳити сифатида азот, ҳаво ёки табиий газ қўлланилиши керак.
Клапан очилиши пайтини аниқлаш учун қўлланиладиган назорат муҳитлари тоза, механик ва кимёвий ифлосликларсиз бўлиши керак.
Сақлагич клапанларнинг таъмирланиши ва тафтиш қилиниши графиги корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
312. Барча узилувчи қурилмалар тўлиқ тўғриланган ҳолда ташкил қилиниши ва суюлтириш агрегатлари, СТГли тизим, тўлдиргичли ва сарфли қувурларнинг тез ва ишончли узилиши билан таъминланиши керак.
313. Суюлтириш агрегатлари, қувурлар ва суюқ ҳамда газсимон табиий газ тизимларининг хизмат кўрсатишида учқун пайдо бўлиши эҳтимолидан ҳоли учқун хавфисиз асбоблар ва махсус кийимлар қўлланилиши керак.
314. Сақлагич клапанлар тафтиши қуйидагиларда ўтказилиши керак: узлуксиз ҳаракатдаги ўрнатмаларнинг барча аппаратларида; таъмирга агрегатларнинг ҳар бир тўхташида, йилига камида бир марта.
Сақлагич клапанлар тафтиши, таъмири ва ростланишида механик, таъмирлаш ва ростлаш бўйича уста, шунингдек клапанларни ростлаган чилангар томонидан далолатнома тузилган бўлиши керак. Клапанлар таъмири ва ростланиши тугатилиши бўйича клапан паспортида белги қўйилиб, тамғаланиши керак. Паспорт ёнида клапанларнинг тафтиши ва ростланганлиги тўғрисидаги баённомалар сақланиши керак.
315. Ускуналар ва қувурларнинг хизмат кўрсатишида сменалар бўйича аппаратлар ва қувурлар етказиб беришлари кўзда тутилган бўлиши керак.
Барча олинган нуқсонлар смена алмашиниши журналига киритилиши ва уларнинг тўғриланиши бўйича зудлик билан чоралар қабул қилиниши керак.
316. Транспорт резервуарларига юкланадиган СТГнинг ҳар бир тўпи маҳсулотнинг сифати ва тўпларнинг таркиб миқдори тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган паспорт, шунингдек маълумотлар тўлдириш журнали (завод рақами, таралар массаси, нетто, брутто, қуйилган СТГ массаси, таралар муддати) билан узатилади.
§ 13. Монтаж ва ишга тушириш
Умумий қоидалар
317. Ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича ишлар ишлаб чиқариш лойиҳаларига мувофиқ ташкиллаштирилиши ва ўтказилиши керак.
318. Қурилиш ва реконструкция тугатилгандан кейин, газ қувурлар ва газ ускуналарини фойдаланишга қабул қилиш, шунингдек, тўла таъмирдан кейин, алоҳида иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиниши, тугатилган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш саволлари бўйича «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан тасдиқланган «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари» талабларига риоя қилган равишда амалга оширилади.
319. Монтаждан олдин ишлаб чиқарувчи завод томонидан тамғаланган сақлагич клапанлар стендда текширилган ва ростланган бўлиши керак.
320. СТГ комплексларининг фойдаланишга киритилиши бўйича ишга тушириш ишлари асосий босқичлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) ускуналар, арматуралар, мосламаларнинг тўғрилигини ташқи кетказиб бериш ва аниқлаш
б) газнинг портлаш хавфига эга концентрациялари сигнализаторлари ишлашини текшириш;
в) резервуарлар ва газ ўтказмаларни пуфлаш (инерт гази билан);
г) назорат-ўлчаш мосламалари ишини текшириш;
д) табиий газ қуритилиши ва тозаланиши тизимини текшириш.
321. Монтаж ва ишга туширишдан олдин барча аппарат ва идишлар кузатилган, консервацияланган ва мустаҳкамлик ҳамда зичлик пневматик синовларига қўйилган бўлиши керак. Бунда, кўрсатилган синовлар ўтказилишининг кафолатли хавфсизлигига чоралар қабул қилинган бўлиши керак.
Агар қандайдир аппарат ёки идиш транспортда ташишда (юк туширилишида) зарарланган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқарувчи корхона йўриқномаси ёки «Саноатконтехназорат» ДИ қоидаларига мувофиқ техникавий шаҳодатланишдан ўтиши керак.
322. Монтаж ишлари ва синов ўтказилишининг тугаши бўйича тайёрлик тўғрисида далолатнома тузилиши керак.
323. Ишга тушириш ишлари вақтида барча технологик операциялар якуний ишлаб чиқилади, бундан кейин, зарур бўлганда, ишлаб чиқариш (технологик) йўриқномалари, шунингдек меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) йўриқномаларига мувофиқ тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритилади. Ишга тушириш ишлари бошланиши ва тугашидан олдин барча хизмат қилувчи шахслар бўлим раҳбари томонидан йўл-йўриқдан ўтказилади.
Йўл-йўриқнинг турлари ва уларни ўтказиш тартиблари ГОСТ 12.0.004-90 га мувофиқ танланади.
324. СТГ комплексларининг фойдаланишга киритилиши бўйича ишга тушириш ишлари ўтказилиши даврида уларнинг ўтказилиши хавфсизлигига масъул қилиб ишга тушириш бригадаси раҳбари ҳисобланади ва барча ишлар фақат унинг кўрсатмасига биноан бажарилади.
Монтаж ва қувурларнинг ишга туширилиши
325. Табиий газ учун мўлжалланган СТГ комплексларининг юқори ва паст босимли қувурлари монтаж қилиниши ва пайвандланиши «Ускуналар ва технологик қувурлардан фойдаланишнинг хавфсизлик қоидалари» ва ҚМҚ 3.06.08-97 талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
326. Монтаж тугатилгандан кейин ТГ учун барча қувурлар ташқи кузатувдан ўтказилиши ва мустаҳкамлик ҳамда зичлик синовларига қўйилиши керак.
327. Синов босимларининг синов турлари ва ўлчамлари ҳар бир газ ўтказма учун лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган бўлиши керак.
Табиий газни суюлтириш қурилмаларининг монтажи
328. ТГни суюлтириш қурилмаси монтажи ишлаб чиқарувчи завод техникавий шартлари ва ушбу қоидалар талаблари бўйича амалга оширилиши керак.
329. Монтаж технологияси бўйича қувурлар алоҳида синалмаслиги керак, суюлтириш блоки аппаратлари билан биргаликда ишчи босимда азот (ҳаво) билан синалади. Қувурларнинг гидросинови фақат ТГ суюлтирилиши блоки ташқарисида амалга оширилиши керак.
330. ТГни суюлтириш қурилмаси монтажи тугатилгандан кейин барча аппарат ва қувурлар, импульс линияларида яхшилаб пуфлаш амалга оширилиши, шунингдек барча назорат-ўлчаш аппаратлари ва бошқа мосламалар текширилиши керак. Табиий газ билан зичлик синовидан олдин олдиндан аппарат ва қувурларнинг инерт гази билан уларнинг атмосфера кислородида 3 % ҳажми қолдиқ таркибигача ички юзаларини (полостларини) пуфлаш амалга оширилиши керак.
331. ТГни суюлтириш қурилмасининг зичлик синовида барча арматуралар бўйича зичлиги ва иши текшируви амалга оширилиши керак.
332. ТГни суюлтириш қурилмасининг зичлик, қайта токланиш, иссиқ ва совуқ прессланишлар синови ишлаб чиқарувчи завод техникавий шартларига мувофиқ амалга оширилади. Монтаж ва синов натижалари буюртмачи техникавий хизмат кўрсатиш мутахассислари иштирокида ушбу ишларни олиб борувчи ташкилотлар далолатномалари билан бажарилиши керак.
СТГ сақланиши, узатилиши ва газлаштирилиши тизимлари монтажи
333. Монтаждан олдин қуйидагилар текширилиши керак:
а) ускуналарнинг бутлиги ва ҳужжатларга мувофиқлиги;
б) тиқинлар, пломбалар ва бошқалар мавжудлиги;
в) транспортда ташишда ускуналарнинг сақланиши.
334. СТГ сақланиши, узатилиши ва газлаштирилиши тизимлари монтажи ишлаб чиқарувчи завод техникавий шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
§ 14. Мустаҳкамлик ва зичлик текширилиши
335. СТГ комплексининг барча ускуналари фойдаланиш учун ишга туширилишгача мустаҳкамлик ва зичлик синовидан ўтказилади.
336. СТГ тизимининг барча ажратгич уланмалари узеллар ва қувурларни таъмирлаш ёки алмаштириш ишлари билан боғлиқ ишлар тугатилганидан кейин инерт гази билан ишчи босимида зичлик текширувидан ўтказилиши керак.
337. Оқиш жойлар ажратилиши оқим қидиргич ёки совунли қоришма ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
§ 15. Қиздирилиш, ускуналар ва арматураларнинг пуфланиши
338. Сақлаш тизими қиздирилиши атроф-муҳит ҳароратига яқин ҳароратгача ўтказилади, аралашмалар тўпланиши ва йўқ қилиниши назорати ўтказилиши, резервуарлар изоляцион бўшлиғида вакуум тикланиши ва уларнинг сақлаш тизими резервуарлари таъмири имкониятини таъминлаш учун амалга оширилади.
339. Резервуар изоляцион бўшлиқларида вакуум тикланиши учун қиздириш даврийлиги резервуарлар фойдаланиш ҳужжатларида ўрнатилади.
340. Резервуарлар атроф-муҳитдан ускуналарга иссиқлик оқими ҳисобида табиий йўл каби, иссиқлик гази билан пуфлаш орқали сунъий ҳолда қиздирилиши мумкин.
341. Қиздириш вақти чегараланмаган ҳоллар истисно этилганида, резервуарларни қиздириш сунъий йўлда ўтказилади.
342. Ускуналарда газ муҳити таҳлиллари натижалари қиздириш ва пуфланишдан кейин жараёнлар амалга оширилган резервуар босими ва идишлар ички ҳарорати кўрсатилган ҳолда резервуарлар ишчи журналига киритилиши керак.
§ 16. Ускуналар таъмири
343. Режали таъмирларнинг барча турлари корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган режали-огоҳлантириш ишлари жадвалига мувофиқ қатъий амалга оширилиши керак.
344. Агрегат ёки коммуникациялар таъмири бошланиши ёки тугаши тўғрисидаги фармойишлар СТГ комплекси бўйича фармойишлар журнали тўпламига бошлиқ томонидан ёзилиши керак. Аппаратлар, машиналар ва қувурлар уланиши «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан тасдиқланган «Газ хавфи ишларининг хавфсиз ўтказилиши бўйича намунавий йўриқномалар»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Таъмирга қолдирилган ускуналарнинг бошқа ишлаб чиқаришларга технологик боғлиқ ҳолатларда, унинг таъмирга тўхтатилиши ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришга ёзма равишда баён қилиниши керак.
345. Таъмирдан кейин (тизимдан ечилган ҳолда) аппаратлар ва қувурлар учун барча қулф мосламалари ва арматуралари стендда гидравлик босим билан механик мустаҳкамлик синовига ва суюлтирилган инерт гази (азот) босимида зичлик синовига қўйилади.
346. Ўрнатмалар жойида арматураларни текшириш аппарат ва қувурлар билан бир вақтнинг ўзида текшириш билан амалга оширилиши керак.
347. Ускуналарни текширув, таъмирга тайёрлаш ва уларнинг ўтказилиши ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
348. Технологик ускуналарнинг (резервуарлар ва қувурлар) монтажи (демонтаж) билан боғлиқ бўлган барча ишлар, фақат ускуналарни СТГдан бўшатгандан кейингина, унинг қиздирилиши ижобий ҳароратгача ва инерт гази билан пуфлаб ўтказилишига рухсат этилади.
Изоҳ: СТГ сақлаш тизими омбори билан боғлиқ бўлмаган технологик ускуналарни таъмирлашда (агар у СТГ комплекси таркибида бўлса) резервуарни мувофиқ коммуникациялар стандарт тицинлари ўрнатмаси шартларида ва хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда суюлтирилган табиий газдан олиб ташламасликка рухсат этилади.
349. Очиқ ўт қўлланилган ҳолда ускуналарни таъмирлаш «Портлаш ва ёниш хавфига эга объектларда ўт билан ишлаш ишларини ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқномалар» ва ушбу қоидаларга мувофиқ олиб борилиши керак.
350. Барча ускуналарнинг режали ва тўла таъмирланишига ускуналар ўрнатилиши СТГ дан олиб ташланиши, инерт гази билан пуфланиши ва қиздирилиши керак.
351. Ускуналар ишлаб турган вақтда аппаратлар, машиналар, коммуникациялар, арматуралар ва бошқаларни таъмирлаш ва нуқсонларини тўғрилаш, шунингдек ҳаракатдаги қисмларда поналар маҳкамланиши ва болтлар тортилиши тақиқланади. Ускунадан фойдаланаётган шахсга ускуна ишлашдан тўхтаганлиги, тизим ишончли ўчирилганлиги, унда ортиқча босим ва ёнувчан газ йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб таъмирлаш бригадасини ускуналар ва коммуникациялар таъмирига киритиш тақиқланади.
352. Машиналар, аппаратлар, резервуарлар, коммуникациялар ва бошқалар текширилган ҳолда фойдаланишга қабул қилиниши керак.
353. Технологик схемалар (кузатув ва тажриба ишларидан ҳоли) ўзгариши ёки бошқа сабаблар бўйича доимий қабул қилинган натижаларда технологик жараёнлар ўтказилишида қўлланилмайдиган барча қувурлар ва арматуралар демонтаж қилинган бўлиши керак.
354. А ва Б портлаш хавфидаги ишлаб чиқаришларидан қўлланиладиган, ғилдираклар, зиналар ва мосламаларда ҳаракатланувчи аравачалар ғилдираклари мис гардишлар ёки резина шиналарга эга бўлиши керак. Туташувчи деталлар учқунланмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
355. Портлаш, ёниш ва газ хавфидаги барча ишлаб чиқаришларда ўчирилган тортув вентиляция тизимларида ишларни амалга ошириш тақиқланади.
356. Агрегатнинг (алоҳида аппарат) йиғилиши ёки очилиши ички кузатув, таъмирлаш ёки бошқа операцияларда уни ишлаб чиқариш маҳсулотларидан бўшатилгандагина ва кўринадиган қуйруқли тиқинларни босим манбаи бўлган агрегатлар ёки бошқа агрегатлар билан уланган қувурлардан узилгандагина амалга оширилади. Агрегатдаги (аппарат) маҳсулотга боғлиқ ҳолда у очилишидан олдин инерт гази ёки ўткир сув буғи билан пуфланиши, керак бўлса сувда ювилиши ва тоза ҳаво билан пуфланиши керак. Ускуналарни таъмирга тайёрлаш тартиби корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган йўриқномаларда ўрнатилади.
357. Агар ишлаб чиқариш шартлари бўйича тиқинлар ўрнатмаси билан агрегатларнинг қисман узилиши талаб қилинса, уларнинг ўрнатилиш жойи лойиҳаларда аниқланиши керак, бунда уларга эркин ёндашиш ва тиқинлар ўрнатилиши (ечилиши) бўйича қулай ишлаш шароитлари билан таъминлайдиган ишчи майдон кўзда тутилган бўлиши керак.
358. ТГ коммуникацияларига тиқинларни ўрнатишдан (ечиш) олдин қувурлар ва аппаратлардаги ишчи муҳит босимини чиқариб ташлаш ва уларни инерт гази билан пуфлаш керак. Тиқинлар ўрнатилиши (ечилиши) маъмурият томонидан тайинланган масъул шахс иштирокида амалга оширилиши ва тиқинни ўрнатган (ечган) шахс имзоси билан журналга қайд қилиниши керак. Барча тиқинлар рақамланиши ва аниқ босимда ҳисобланган бўлиши керак. Тиқинда ҳисобланган рақам ва босим унинг қуйруғида уриб чиқарилиши керак.
359. Қулф органлари ва тиқинлар ўртасидаги зичлик назорати учун газ чиқариб юбориш қурилмаси назарда тутилган бўлиши керак.
360. Атмосферага тўғридан-тўғри уланишга эга бўлган газ чиқариш қурилмалари мавжудлигида кейинчалик ўрнатилган қулфлаш органлари билан иккита аппарат босими манбаларидан узиш амалга оширилади. Бундай ҳолларда, зулфинлар юритмалари, вентиллар ва очиқ дренажлар қулфда ёпилишда зулфинлар зичлигининг бўшашиши имкониятидан ҳоли бўлган тарзда қулф билан беркилган бўлиши керак. Қулф калити махсус вакил шахсда сақланиши керак.
361. Аппаратлар, идишлар ва бошқа шунга ўхшаш ускуналар ичидаги ишлар «Газ хавфидаги ишларнинг хавфсиз ташкиллаштирилиши бўйича намунавий йўриқномалар» га мувофиқ амалга оширилиши керак.
§ 17. СТГ комплексларини консервациялаш ва йўқ қилиш
362. СТГ комплексларининг вақтинчалик консервацияланиши ва йўқ қилиниши қуйидаги ҳолларда назарда тутилган бўлиши керак:
а) техникавий даража замонавий талабларга жавоб бермаса;
б) СТГ комплекси фаолиятида киритиш учун тўла қўйиш таъминланиши мумкин бўлмаган ҳолларда.
363. СТГ комплексларини консервациялаш тўғрисидаги қарор қоидага кўра, режалаштирилган йилга тўла қурилиш режаси билан бир вақтнинг ўзида тасдиқланиб қабул қилинади.
364. СТГ комплексларини консервациялаш тўғрисидаги қабул қилинган қарор асосида қурилиш консервацияси тўғрисидаги буйруқ татбиқ қилинади, бунда комплексларни қурилиши билан тўхтатилган консервациялаш бўйича ишларни олиб бориш ва асбоб-ускуналарни, конструкцияларни ва материалларнинг сақланишини таъминлаш учун керак бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатлари белгиланади, шунингдек ушбу объектларни, асбоб-ускуналарни, материалларни сақланишига жавобгар бўлган ташкилотлар аниқланади.
365. Буюртмачи ва пудратчи қурилиш консервацияси тўғрисидаги буйруқ асосида бир ой муддатда қуйидагиларни тузадилар:
а) бошқа объектлар қурилишида консервация ва етказиб беришга тегишли ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведемостлар иловаси билан объектларда бажарилган ишлар ҳажми смета ҳисоби кўрсатилган ҳолда қурилиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
б) консервацияланган комплекслар ва уларнинг конструктив элементлари, таъмирланмайдиган ускуналар, конструкциялар ва фойдаланилмайдиган материаллар сақланишини таъминлаш учун керак ишлар ва харжлар рўйхати.
Кўрсатилган рўйхат лойиҳа ташкилотлари томонидан тузилади.
366. СТГ комплекси, консервациядан кейин янгиланадиган қурилиш буюртмачи томонидан етказиб бериш кунида техникавий ҳолат кўрсатилган акт бўйича пудратчига узатилади.
VIII Боб. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ, ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ, АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ
§ 1. Меҳнат муҳофазаси
367. Ишлаб чиқариш жойлари, маъмурий-хўжалик, маиший белгиланишдаги, технологик объектлар ва хавфли зоналар чегараларидаги ҳудудларда одамларнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойлари технологик объектда авария тўхтатилиши тўғрисида самарали хабар берувчи тизим билан таъминланиши керак.
Аварияларни тугатиш режалари аварияни бартараф қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган кишиларни хавфсиз жойларга чиқариш бўйича чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
368. Аппаратлар ва ускуналар таъмири ўтказилиши учун амалдаги ишлаб чиқаришда СТГ комплекси техникавий раҳбари томонидан тасдиқланган қўшимча хавфсизлик чоралари кўриб чиқилади.
369. СТГ қабул қилиниши ва чиқарилиши бўйича операциялар куннинг ёруғ пайтида ёки иш зоналарида етарлича жой ёритилишида амалга оширилиши керак. Бунда, барча транспорт воситалари, қуйиш қурилмалари ва қувурлар ерга уланган бўлиши, автомашиналар двигателлари ўчирилган бўлиши, мувофиқ огоҳлантириш белгилари осилган бўлиши ҳамда барча талаб қилинган хавфсизлик чоралари қабул қилинган бўлиши керак.
370. Портлаш-ёниш хавфига эга буғ ва газлар оқиши мумкин бўлган технологик ускуналар, қувурлар, арматураларда зичлик бўйича назорат амалга оширилиши керак.
371. Ишлаб чиқариш жойлари ва саноат майдонларида газ йиғилганлиги назорати сигнализацияли ва авария вентиляциялари уланиши газоанализаторлар воситаларида амалга оширилиши керак.
372. Иш зоналари ҳавоси параметрлари ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
373. Хизмат қилувчи шахс махсус кийимларда ишлаши, якка тартибдаги ва коллектив ҳимоя воситаларини ишда қўллашни билиши керак.
374. Технологик ускуналар ичидаги ишлар махсус топшириқ бўйича «Газ хавфидаги ишларни хавфсиз ўтказилишини ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқномалар» га мувофиқ амалга оширилиши керак.
375. Фаолият юритаётган ишлаб чиқариш хоналари ёки ташқи майдонларида очиқ ўтдан (пайвандлаш, кесиш ва бошқалар) фойдаланилиб, бажариладиган ишлар «Портлаш ва ёниш хавфидаги объектларда ўт ишлари ўтказилишининг хавфсизлигини ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқномалар» га мувофиқ бўлиши керак.
§ 2. Ёниш-портлаш хавфсизлиги
376. Комплексда СТГни ишлаб чиқариш, сақлаш ва жўнатиш бўйича «Саноатконтехназорат» ДИ томонидан тасдиқланган «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари», меъёрий ҳужжатлар, шунингдек ушбу қоидалар талабларига мувофиқ технологик жараёнлар, бинолар ва иншоотлар портлаш-ёниш хавфсизлигини таъминлайдиган тадбирлар назарда тутилган бўлиши керак.
377. Ер юзасига қуйилган суюқ табиий газ ёнишида ёнғин ўчоғига табиий газ киришига эҳтиёт чоралари қўлланилиб унинг назорат остида ёнишига имконият яратилиши тавсия қилинади.
378. Йирик аварияли СТГни тўкилиш ҳолатларида, қачонки ТГнинг ёнғин ўчоғига киришини тўхтатишнинг имконияти бўлмаса, ёнаётган табиий газ ўчирилиши амалга оширилади. Бундай ҳолатларда, ўраб турган объектнинг ёниш ўчоғини (иссиқлик нур тарқатиши, ёнишнинг тарқалиши) бевосита таъсиридан сувли суғориш билан ҳимоя қилиш керак.
379. СТГ комплекси криоген резервуарлари ёнғинида иссиқлик таъсиридан ҳимоялаш учун сувда суғориш ва барқарор лафет найлар (икки ёки ундан ортиқ сақлаш тизимлари мавжудлигида) автоматик ўрнатмаси керак.
380. Суғориш ариқлари турлари, сони ва жойлаштирилиши, шунингдек уларнинг ишлари (суғориш ариқлари олдидаги босим, чангитиш жадаллиги) ҳимояловчи юзаларнинг текис суғорилиши ва аралаш резервуарлар айланмаси чегараларида ёнаётган СТГ алангаси иссиқлик таъсирида резервуар конструкциясида ишончли иссиқлик ҳимояси шароитларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларда аниқланиши керак.
Ёнаётган резервуарларни суғориш учун сувли совутиш тизимларидан фойдаланиш қатъиян ман қилинади, бунда сув кириши қуйиладиган СТГ буғланиши ва кейинчалик СТГ ёниши жадаллигини кучайтиради.
381. Резервуарларнинг ён юзалари суғорилиши ҳалқали қувурлар уланиши схемаси қаторига икки ёки ундан ортиқ резервуарни ўрнатиш учун аралаш резервуарлар томонидан айлана ярмида пайдо бўлган резервуар ён деворлари юзаси қисмларининг дифференцияланган суғориш имконияти билан таъминланган бўлиши керак.
382. Сувда суғориш ва лафет найлар (агар мавжуд бўлса) автоматик ўрнатмаси сув таъминоти манбалари бўлиб, юқори босимдаги ёнғинга қарши ҳалқали водопровод хизмат қилиши мумкин.
383. Ёнғинга қарши водопровод тармоғидан сув сарфланиши 150 га гача қуриш майдонидаги битта ёнғиндан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Қўшимча тарзда сарфи 50л/с дан кам бўлмаган кўчма ёнғин техникаси назарда тутилган бўлиши керак.
384. Резервуарлар ёки сиғим суғорилиши автоматик ўрнатмасида сув сарфланиши улар билан аралаш ёнаётган резервуар ёки сиғимнинг бир вақтда суғорилиши шароитларидан келиб чиқиб, қабул қилиниши керак. Криоген резервуарлар ёки сиғим совутилишига сув етказиш жадаллигида қуйидагилар қабул қилинади:
а) 1 м2 ҳимояланадиган юзага 0,1 л/с — резервуарлар ёки сиғим юзалари учун;
б) 1 м2 ҳимояланадиган юзага 0,5 л/с — функционал ускуналар жойлашиши жойлари учун (сақлагич клапанлар, узиладиган арматуралар узеллари).
Суғориш автоматик ўрнатмалари резервуарлари совутилишининг ҳисобли давомийлиги 75 минутда, қолган ускуналарники 60 минутда қабул қилиниши керак.
385. Суғоришда автоматик ўрнатмасидан ташқари, масофадан пультли НЎА ва қўл ёрдамида уланилишига эга бўлиши керак.
Бошқарув узеллари сиғим ускунасидан ёки резервуарлар ўралишидан 10 м дан кам бўлмаган масофада жойлашиши керак.
386. Барча бинолар, иншоотлар, ташқи ўрнатмалар, СТГ комплекси омборлари ёнғин муҳофазасини чақириш учун қўл ёнғин хабар бергичлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
387. Ёнғин депоси ва постлари биноларининг сони, жойлашиши ва жиҳозланиши СНиП 11-89-80 ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқ аниқланади.
§ 3. Атроф муҳит муҳофазаси
388. СТГ ишлаб чиқарилиши, сақланиши ва узатилиши бўйича комплекслар лойиҳаланиши, қурилиши ва улардан фойдаланишда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ санитар меъёрлар талабларига риоя қилган равишда табиат муҳитини муҳофаза қилиш бўйича ва табиат ресурсларидан фойдаланиш бўйича рационал қўллаш тадбирлари амалга оширилиши керак.
389. Лойиҳада қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши керак:
а) тупроқ-ўсимлик қопламлари муҳофазаси ва ер қурилишида бузилганларни тиклаш;
б) санитар-ҳимоя зонаси, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш;
в) аҳоли жойлари атмосфера ҳавоси йўл қўйилган чегаравий концентрацияси аҳоли жойларида углеводород газларидан таркиб топган вентиляция ва технологик чиқиндилари сочилишини ташкиллаштириш.
390. Ҳар бир корхонада чиқиндилар чегаравий жойлаштирилиши меъёрий лойиҳаси, атмосферага чегаравий йўл қўйилган чиқиндилар меъёрлари лойиҳаси, чиқиндиларнинг йўл қўйилган чегаравий меъёрлари лойиҳаси, шунингдек экологик паспорт ишлаб чиқилган бўлиши керак.
391. ГОСТ 17.4.2.01-81 га мувофиқ тупроқ назорати кўзда тутилган бўлиши керак.
392. Ҳар бир СТГ комплекси жойлаштирилишида «Атроф-муҳит муҳофазаси» боби тўлиқ ҳажмда тақдим қилиниши керак бўлган жойларга объект боғланиши лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиши керак.
IX боб. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур магистрал газ қувурларнинг газ тақсимлаш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришда хавфсизлик қоидалари — Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ўзбекистон Касаба уюшма Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
«Ўзбекнефтегаз» МХК раиси Н. АХМЕДОВ