Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Цемент ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 14 мартдаги 16-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ цемент ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Қоидалар цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) учун тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
28. Ходимлар Қурилиш материаллари саноати ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 2006, 2009 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 420-модда) мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
30. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
31. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
36. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
37. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
38. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
40. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш хоналари ГОСТ 12.1.005-88 «Иш зонасидаги ҳавосига умумий санитария-гигиена талаблари» талабларига мос бўлиши лозим.
41. Ишлаб чиқариш хоналарида рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарни, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
43. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши лозим.
44. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
45. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
46. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
47. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
48. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
49. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
50. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабларига мос бўлиши керак.
51. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
52. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларининг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
53. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
54. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
55. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
56. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
57. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
58. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабларига жавоб бериши керак.
59. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
60. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши керак.
61. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
63. Транспорт воситалари бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
64. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
65. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
66. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
67. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
68. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
69. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлган ҳолларда уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
тебранишни камайтириш учун, унинг манбаларини (электр двигателлар, вентиляторлар ва шунга ўхшашлар) мустақил полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
70. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, шахсий эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари қулоқчин ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
71. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
73. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
74. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 °C, ўртача оғир ишда 17 °C ва оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги лозим.
76. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
77. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси» талабларига мос келиши керак.
78. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
81. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичларидан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
82. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
83. Цемент ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
ишловчиларга зарарли таъсир кўрсатмайдиган бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотларни, бутловчи маҳсулотларни қўллаш, агар ушбу талабни бажаришнинг имкони бўлмаса, ишлаб чиқариш жараёнининг хавфсизлигини ва ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи чоралар кўриш;
бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспорт воситаларида ташишнинг хавфсиз усулларини қўллаш;
Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларининг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
85. Ишлаб чиқариш жараёнлари соз ускуналарда, соз назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар, ишга туширувчи аппаратлар, технологик асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
87. Ишлаб чиқариш жараёнида бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотлар қўлланилса, шунингдек хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган оралиқ моддалар ҳосил бўлса ходимларга олдиндан ўзини бехатар тутиш қоидалари ҳақида маълум қилиниши ва улар тегишли тартибда ўқитилиши ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
88. Бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотларни қўллашга фақат белгиланган тартибда тегишли гигиеник меъёрлар тасдиқлангандан сўнг рухсат этилади.
89. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
90. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
91. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
92. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
94. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органи билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
95. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
96. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
97. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
98. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асослар (мармар, текстолит, гетинакс ва бошқалар)да монтаж қилиниши лозим.
99. Ёритиш ва қувватли ускуналар ҳамда электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги шароитларга ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.
100. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
102. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
103. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қалпоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.
105. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
106. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
107. Электр аппаратлари ва агрегатларини нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
108. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун жавобгар ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
110. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва тўр ер билан уланган бўлиши лозим.
111. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
112. Технологик жараёнларнинг назорат тизими хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойларга жойлаштирилиши лозим. Бу жойларда силкиниш, технологик маҳсулотлар билан ифлосланиш, тизимнинг аниқлиги ва ишончлилигига таъсир этувчи механик ва бошқа зарарли таъсирлар бўлмаслиги лозим.
113. Технологик жараёнларнинг назорат тизимидаги асбоб-ускуна таъмирланганидан сўнг синовдан ўтказилиши ҳамда унинг натижалари паспорти ва журналда қайд қилиниши лозим.
114. Назорат воситалари таъмирлаш учун ечилганда, ўша заҳоти ечилган воситалар ўрнига текширилган ва кўрсаткичлари бир хил бўлган назорат воситалари билан алмаштирилиши лозим.
115. Назорат воситаларининг, шунингдек сигнал лампаларининг жойлашиши, уларнинг кўрсаткичларини қулай кузатиш имкониятини яратиши лозим.
116. Автомат тарзда бошқарув тармоғи марказий тизимига жараённинг технологик параметрининг юқори чегараси, уларни иш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган юқори чегарасига етганлиги ҳақида сигнал берувчи мосламалар жойлаштирилиши лозим.
117. Назорат воситаларининг, (термометр, манометр, ҳисоблагич) шунингдек сигнал лампаларининг жойлашуви, улар кўрсаткичларини бемалол эркин назорат қилиш имконини бериши лозим.
118. Даража кўрсаткичларида шаффоф элемент сифатида ойна ёки пластмассадан фойдаланилганида, улар синганда ходимларни жароҳатланишидан сақловчи мослама қўлланиши лозим.
121. Ҳавода ва ишлаб чиқариш хонасининг автоклав бўлимида ҳамда компрессор станцияларида портлаш хавфи бор газлар миқдори доимий назорат этилиши лозим.
122. Бўлиниш чегараси бўлган моддаларнинг идишлардаги суюқлик сатҳини назорат қилиш лозим. Идишлардаги сатҳ кўрсаткичларидан ташқари овозли, ёруғлик ва бошқа сигнализаторлар қўлланиши мумкин.
123. Технологик жараёнларнинг хавфсизлиги технологик ҳужжатларга ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларга мувофиқ таъминланиши керак.
124. Иш ҳудудида зарарли моддаларнинг концентрацияси назоратини амалга оширувчи ҳамда қурилмаларнинг авариявий ўчирилишини таъминловчи газ таҳлил қилиш аппаратлари ўрнатилиши зарур.
125. Махсус суюқликлар билан бажариладиган ишлар махсус жиҳозланган хоналарда, ёки хоналарда ўрнатилган махсус камералар (стендлар)да бажарилиши керак. Хоналарга киришда «Ёнғиндан хавфли!», «Чекилмасин!», «Бегоналар кириши тақиқланади!» каби огоҳлантирувчи ва тақиқловчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
126. Алоҳида олинган технологик жараён (операция)ларда ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларининг вужудга келганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар беришни таъминлаш мақсадида, газ таҳлил қилиш аппаратларидан ташқари, газ таҳлил қилиш аппаратларида ишлайдиган ёруғлик ва овоз берувчи сигнализаторлар кўзда тутилиши лозим.
127. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари юзага келиши билан боғлиқ бўлган технологик жараёнлар ва операциялар вақтида, ушбу ҳудудда ходимга бевосита хавфли ва зарарли омилларнинг таъсирини чегараловчи ҳимоя экрани ўрнатилган махсус стендлар бўлиши ёки ушбу операциялар механизацияланган (автоматлаштирилган) қурилмалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.
128. Технологик жараён бузилган ҳолларда ходимларга зарарли ва хавфли омилларнинг таъсир этиши истисно қилиниши ва улар учун иш бажарилаётган жойни зудлик билан ва ҳеч қандай қийинчиликсиз тарк этиш имконияти таъминланиши зарур.
129. Бирламчи материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ҳажм ўлчамлари ишларни бажарувчи технологик қурилмалар паспортида кўрсатилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши лозим.
130. Юк ортиш ва тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
131. Вазни 50 кг дан ортиқ бўлган юкларни ортиш ва тушириш ишлари механизациялаштирилган бўлиши лозим.
132. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кириш жойида ҳаракат йўналиши, юк ортиш ва тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
133. Омборда устма-уст тахланган ёки юк идишлар стеллажлари оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим. Омборда транспорт воситалари ишлатилганда, йўлакка қўшимча қўлланиладиган транспорт воситалари ўлчамлари кенглигидаги йўл бўлиши лозим.
134. Ташкилотларни чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни жорий қилиши, ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини қисқартириши, уларни зарарсизлантиришни, қайта ишлашни амалга ошириши, саралаш, сақлаш, кўмиб ташлаш ва утиллаштиришда белгиланган тартибларга риоя қилиши мажбурийдир.
135. Чиқиндиларнинг хавфли турлари бегона шахсларнинг кириши чекланган жойларда, идентификация белгилари ва ёзувлари билан таъминланган ҳолда сақланиши лозим.
137. Ташкилотда барча турдаги чиқиндилар билан муомала юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Чиқиндиларни йиғиш, жойлаштириш ва ташишни таъминлаётган ходимлар чиқиндилар билан муомала юритишнинг бехатар усуллари бўйича ўқитилган бўлиши керак.
138. Ташкилотларда айланма печлардан чиқиб кетаётган газларни портлашга хавфлилиги доимо назорат қилиб турилиши лозим. Назоратни автоматик газоанализаторларда амалга ошириш керак.
139. Клинкерни куйдириш технологик жараёни учун ёқилғини бир тури кўмир (ёнувчи сланецлар), газ ёки мазут ишлатилиши керак.
140. Печнинг катталиги 5 х 185 м бўлганида ва «ГМУ-120» қурилма билан жиҳозланганида, газ ва мазут билан ишлашда печнинг қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ёқишга рухсат этилади:
печни ёқиш ва 1000 °C гача қиздириш фақат бир тур ёқилғи газ билан амалга оширилганда (ҳароратни назорат қилиш оптик пирометр билан амалга оширилади);
142. Барча қўлланилаётган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига эга материаллар таъсири ҳақида уларнинг номланиши, таркиби, хавфлилик (заҳарлилик) даражаси, қўлланиш соҳаси, уларни қўллашда ҳимояланиш чоралари тўғрисида маълумот бўлиши лозим. Маълумотларга эга бўлмаган материалларни ишлатиш тақиқланади.
143. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини монтаж қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш пайтида ишларнинг хавфсизлигини таъминлаши, ёнғин ва портлаш хавфидан ҳоли бўлиши, улардан фойдаланиш жараёнида атроф муҳитни зарарли моддалар билан санитария меъёрларидан ортиқ миқдорда ифлослантирмаслиги ва намлик, қуёш радиацияси, механик тебранишлар, босим ва ҳароратнинг ўзгаришлари натижасида хавф-хатар юзага келтирмаслиги лозим.
144. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари ГОСТ 12.2.062-81 талабларига мувофиқ блокировкалаш, тўхтатиш, хабардор қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
145. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг элементлари (электр ўтказгичлари, ўтказиш қувурлари, кабеллари ва бошқалар) уларнинг шикастланишига имкон бермайдиган ҳолатда тайёрланган бўлиши лозим.
146. Катта ўлчамли (габаритли) ишлаб чиқариш ускуналари ва уларнинг қисмларига хизмат кўрсатиш, текшириш, таъмирлаш ва созлаш учун қулай ҳамда ердан 2 м ва ундан баланд жойлашган тўсиқлари ва зиналари бор майдонлар билан таъминланган бўлиши керак.
147. Асбоб-ускуналарни бошқариш органларида уларнинг вазифаси кўрсатилган аниқ ёзувлар ёки шартли белгилари бўлиши лозим.
148. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари таркибига кирувчи ҳимоя воситалари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
фақат хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири тугагандан сўнггина ҳимоя вазифаси тугатилиши таъминланиши;
ҳимоя воситаларининг айрим элементлари ишдан чиққан тақдирда, қўшимча хавф-хатарни юзага келтирмаган ҳолда бошқа ҳимоя воситалари билан ҳимоялаш вазифаси таъминланиши;
хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш учун қулай бўлган жойда ўрнатилган бўлиши, айрим ҳолларда уларнинг ишлашини автоматик равишда назорат қилувчи қурилмалар билан таъминланиши.
149. Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ўткир учли, қиррали ва бошқа жароҳатлаши мумкин бўлган элементларга, шунингдек тўсилмаган иссиқ ёки жуда ҳам совутилган қисм ва деталларга эга бўлмаслиги лозим.
150. Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва жойлашиши монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қулайлик ва хавфсизликни таъминлаши керак.
151. Клинкер, цемент ва хом ашё аралашмасини сақлаш сиғимлари (силослар, бункерлар ва бошқалар) материалларни юклаш ва юк бўшатиш пайтида чанг тутиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Чанг тутиш мосламалари ишга яроқсиз бўлганда силосларни ишлатиш ман этилади.
152. Сиғимларнинг тепаси периметри бўйича тўсилган бўлиши ва тўсиқлар ГОСТ 12.4.059-87 «Қурилиш. Инвентар ҳимояловчи тўсиқлар. Техник шартлар» талаблари бўйича бажарилиши керак.
153. Сиғимлар галереясидаги ойнанинг ромларини очиқ ҳолатда ушлаб туриш учун мосламалар билан таъминланган бўлиши лозим. Ойна ромини очиш галерея полидан туриб амалга оширилиши керак.
154. Сиғимлар галереяси трубопроводларидан ўтиш учун ўтиш кўприкларини ўрнатилиши ГОСТ 12.4.059-87 «Қурилиш. Инвентар ҳимояловчи тўсиқлар. Техник шартлар» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
сиғимга кетаётган ҳамма пневмотрассалардаги тиқин жўмраклари ёпилиши ва ГОСТ 12.4.026-76 бўйича «Тиқин жўмраклари очилмасин, одамлар ишлаяпти!» ёзувли тақиқловчи хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши лозим.
сиғимга тушаётганларда иш бажариш учун асбоблар, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, сигнализация ёки боғловчи (сигнал, арқон, гаплашиш манбаи, радиоалоқа) воситалари билан таъминланиши лозим.
156. Кажавалар ўтиргич, оёқ учун тирговуч, тўсиқ ва асбоб сақлаш ва қотириш анжомлари билан жиҳозланган (чўнтаклар, хомутлар ва бошқалар) бўлиши лозим.
157. Кажава тўсиғининг баландлиги 1,2 м дан кам бўлмаслиги, қўшимча тўсиқ планка баландлиги 0,6 м бўлиши лозим, люлькани осиб қўйиш воситалари унинг тўнкарилишини бартараф қилиши лозим.
158. Майдалагич машиналарининг бошқариш пультлари кузатиш ва масофадан бошқариш кабиналарида жойланиши лозим. Кузатиш ва масофадан бошқариш кабиналаридаги иш жойлари ГОСТ 12.2.032-78 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
159. Майдалагич машиналар, қабул қилиш ва транспортировка қурилмаларини бошқариш майдонларининг пультлари икки томонлама овозли ёки чироқли сигнализация тизими (электр қўнғироқ, милтилловчи электрлампа) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
160. Майдалагич машиналари қабул қилиш тешиклари ва тўлдириш механизмларига хизмат кўрсатувчи майдонлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
161. Майдалагич машиналарининг тўлдириш ва бўшатиш жойлари ҳаво тозаловчи аспирация тизимига уланган бўлиши лозим.
162. Майдалагич машиналарни тўлдириш тешикларидан материал бўлаклари отилиб кетмаслиги учун темир тўсиқларга эга бўлиши керак.
163. Шекали майдалагичларнинг тўлдириш тешиклари баландлиги 1 м дан кам бўлмаган яхлит темир тўсиқларга эга бўлиши лозим.
164. Валикли майдалагич машиналарни валиги тиқилиб қолганда юргизувчи автоматик равишда ўчиши лозим.
165. Таъмирлаш ишларини бажариш учун майдалагич машинасининг хонаси юк кўтариш машиналари билан таъминланган бўлиши лозим.
166. Аралаштиргичларнинг ишга туширилиши овозли ёки чироқли сигнализация тизими (электр қўнғироқ, милтилловчи электрлампа) орқали амалга оширилиши лозим.
167. Сигнал тизими, бункерни юклаш майдончаси ва аралаштиргични қабул қилиш тешигини, унинг бошқариш пульти билан икки томонлама боғловчи алоқани таъминлаши керак.
168. Аралаштиргич бассейнининг усти яхлит металл ёпмалар билан ГОСТ 12.4.059-89 талабларига мувофиқ ёпилган бўлиши лозим.
169. Аралаштиргич бассейнлари шламни энг юқори йўл қўйилиши мумкин бўлган сатҳ сигнализаторлари билан таъминланган бўлиши лозим.
170. Бассейнга тушиш учун кўчма нарвон бўлиши лозим, кўчма нарвон уни туширилган ҳолатида қотириш учун чангак ва фиксаторларга эга бўлиши керак.
171. Аралаштиргич хонасида тозалаш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун юк кўтариш механизмлари ўрнатилиши лозим.
172. Аралаштиргич ишлаётганида аралаштиргични кўриш люклари панжараларини ва ёпмаларни металл листларини ечиш, ҳамда ҳовузда тозалаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
173. Хом ашё аралаштиргич бассейнига хонадан ташқарида жойлашган қабул қилиш туйнуги орқали юкланганида, қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
аралаштиргични қабул қилиш туйнуги катак ўлчамлари 250 х 250 мм дан катта бўлмаган темир панжара билан ёпилган;
174. Шламни тортиш насосларининг чуқурчалари нарвон билан жиҳозланган ва периметри бўйича ГОСТ 12.4.059-89 талабларига мувофиқ тўсилган бўлиши лозим.
175. Шламни тортиш насослари ишлаётган вақтда ҳимоя тўсиқларини ечиш, болтларни қаттиқроқ тортиш ва қувурларнинг фланецлари уланган жойидан сизиб чиқишларни бартараф этиш ҳамда шламни тортиш насослари тебранганида, шламнинг қувурлардан, фланецларнинг уланган жойидан ва сальниклардан сизиб чиққанида ишлаш тақиқланади.
176. Шлам бассейнлари шламнинг энг юқори йўл қўйилиши мумкин бўлган сатҳ сигнализаторлари билан таъминланган бўлиши лозим.
177. Горизонталь думалоқ шлам бассейнлари атрофидаги майдончалар периметр бўйича тўсилиши ГОСТ 12.4.059-89 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
179. Хом ашёни қуруқ парчалайдиган тегирмонлар ҳаво тозаловчи аппаратлари орқали аспирация тизимига уланган бўлиши лозим.
180. Тегирмон оқимини таъминловчи патрубка ёки бўшатиш қопламаси бириктирилган жойидан ишлаб чиқариш хонасига чанг чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида зичланган бўлиши лозим.
181. Тегирмонлар ишлаётганида шовқин даражасини камайтириш учун шовқиндан ҳимоя қилувчи воситаларни қўллаш лозим.
182. Тегирмон ишга тушаётгани ва тўхтаётгани ҳақида хизмат кўрсатаётганларни огоҳлантириш учун товушли ва чироқли сигналлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
183. Тегирмон хонасида таъмирлаш ишлари олиб борилганида, люклар қопқоғини кўтариш учун юк кўтариш қурилмаси ўрнатилган бўлиши лозим.
184. Тегирмон ускуналарини ишлатиш қуйидаги кетма-кетликда блокировка орқали амалга оширилиши лозим:
186. Тегирмон ишлаётганида уни таъмирлаш, ундан хом ашёларни олиш ва тегирмон тўсиқлари орқасига ўтиш ёки уни ечиш тақиқланади.
188. Тегирмон тўхтаганида очиладиган люклар тепа ҳолатда бўлиши лозим. Шарсимон тегирмонларини майдаловчи жисм билан тўлдириш механизациялашган ва наряд-рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
189. Шарсимон тегирмонига майдаловчи жисм электромагнит юкловчи орқали юкланганида, тўлдирувчи воронканинг диаметри электромагнит юклагичнинг диаметридан 0,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.
190. Ишлаб чиқаришдаги ҳамма иссиқлик манбалари (қуритиш қурилмалари, айланувчи ва шахта печлари, иссиқликни алмаштириб берувчи циклонлар, конвейер кальцинаторлари ва бошқа иссиқлик чиқарувчи ускуна турлари) ишчи хоналардаги конвекцион ва нурланиш иссиқликни камайтирувчи қурилма ва мосламалар билан таъминланиши лозим.
191. Канал тўсиқлари, ҳаво ўтказгичларининг фланец уланишларининг, иссиқлик чиқарувчи ускуналарининг канали ва ҳаво ўтказгичлар люклари зичланган бўлиши лозим.
192. Қуритиш камералари сийракликда ишлаши лозим. Улар газ-чанг тутувчи қурилмалар ва портлашга қарши клапанлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Қуритиш қурилмалари камера ва туннели сийраклик катталигини доимо текширувчи асбоб билан жиҳозланган бўлиши лозим.
193. Ишловчиларнинг иссиқлик чиқарувчи ускуналарнинг камера ва туннелларига киришига, ҳаво ҳарорати 40 °C дан ошмаганида рухсат этилади.
195. Газ ёқилғисида ишлаётган печлар, ёндириш учун ўт олдириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
мазут сақловчи омборлар резервуарлардаги мазутнинг сатҳи ва ҳароратини ўлчаб турувчи асбоб ёки мослама билан таъминланган бўлиши;
ишлаб чиқариш биноларида ўрнатилган сарфлаш сиғимлари мазутни авариявий тўкилишини олдини олиш учун қурилма билан жиҳозланган бўлиши;
мазут ҳўжалигидаги арматура ва резервуарларни иситиш учун ҳарорати 100 °C дан ошмаган буғ ёки иссиқ сув қўлланиши;
197. Айланма печнинг бош юритувчиси ёрдамчи ускуна ва механизмлар билан автоматик блокировка қилинган бўлиши лозим.
198. Айланма печлар ишга тушиши ва ёқилиши ҳақида огоҳлантирувчи товушли ва ёруғлик сигнализация билан таъминланган (лампа, сирена) бўлиши лозим. Сигнализация товуш хизмат кўрсатувчи ходимлар иш зонасида яхши эшитилиши ва кўриниши таъминланиши лозим.
199. Печни ёқиш ёки иситишдан олдин айланма печлар, циклонли иссиқлик алмаштирувчилар ва конвейер кальцинаторларига хизмат кўрсатувчи ҳамма ходимлар газдан заҳарланмаслиги учун, технологик қўлланмада кўрсатилган жойга чиқиб кетиши керак. Ходимлар фақат смена мастери рухсат этганидан кейин иш жойларига қайтиб келиши мумкин.
200. Айланма печлар суюқ ёқилғида ишлаганида цех мазут хўжалиги алоҳида хонада жойлашган бўлиши лозим. Мазут сарфлаш сиғимлари авариявий тўкишга эга бўлиши лозим.
201. Печь ичига кириш учун совутгичнинг шахтаси устига кенглиги 1 м дан ва баландлиги 0,5 м дан кам бўлмаган тўсиқли қўшимча планкага эга трап ўрнатилиши лозим.
202. Печнинг қизиган учида прожекторли ёритқич ўрнатилиши лозим. Печь ичида электр ёритқичлар кучланиши 12 В дан ошмаслиги лозим.
203. Шахтали печь газ-чанг тутувчи қурилмалар ва портлашга қарши ҳимояловчи воситалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ёқилғи етказиб бериш қувурларидаги ёпувчи ва созлаш қурилмаларини печь ташқарисида жойлаштириш керак.
204. Оқимлар, циклонлар ва газ ўтказгичларда айланма печь ишлаётган пайтида материалларни осилиб қолишини йўқотишни пневматик форсунка ёрдамида амалга ошириш керак.
206. Қадоқлаш қурилмалари хизмат кўрсатувчи майдончалар ва темир йўл вагонларни юклаш майдончаси ўртасида икки томонлама сигнал алоқа ўрнатилган бўлиши лозим.
207. Қадоқлаш қурилмалари ҳамма бўлакларга бўлинувчи, яъни эловчи қурилма, шнек, бундан ташқари цемент қувурининг бирикмаларидан жойлаш бўлими хонасига цемент чиқиб кетишининг олдини олиш учун уларда зичловчи мосламалар бўлиши лозим.
208. Қадоқлаш қурилмалари майдончасида идишларни кўтариш учун юк кўтариш механизмлари назарда тутилган бўлиши лозим.
210. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
211. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
212. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрсатилиши лозим.
213. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилувчи таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
214. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.
215. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик плакати ва белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
216. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилиши лозим.
217. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан бажарилиши керак.
218. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
220. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
221. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши амалдаги қоидаларнинг талабига жавоб бериши лозим.
222. Ҳавоза ва тўшамаларида ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонларидан фойдаланишлари шарт. Эҳтиёт камарлари арқонининг маҳкамланиш жойи конструкцияларда аввалдан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
223. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
224. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боришига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40°С гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
225. Барча таъмирлаш ишлари цех, ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
226. Материалларнинг ускунанинг иш майдончасига узатилиши механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши лозим.
227. Таъмирлаш олиб борилаётган жой ва барча ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши лозим.
228. Таъмирлаш тугагач, барча кераксиз конструкциялар, ускуналар, материаллар, асбоблар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар, блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши лозим.
229. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
230. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(230-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
231. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзқурилишматериаллари» Акциядорлик компанияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.