Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва Олий суд судьяларининг штатлар сонини мақбуллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг қисқартириладиган 12 та штат бирлиги 3-иловага мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига йўналтирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 2, 3 ва 5-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 6 февраль,
ПФ-3023-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
ТУЗИЛИШИ
Умумий сони — 140 штат бирлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимларининг умумий сони
|
Лавозимлар номи |
Лавозимлар сони |
| 1) Раис | 1 |
| 2) Раиснинг биринчи ўринбосари | 1 |
| 3) Раис ўринбосари | 1 |
| 4) Судлов ҳайъати раиси | 3 |
| 5) Судьялар | 28 |
| 6) Бўлим бошлиқлари, катта консультантлар, консультантлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар | 106 |
| | Жами 140 та |
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 17 кишидан иборат ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 37-сон, 318-модда)