16.06.2009 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг буйруғи, 16.06.2009 йилдаги 125-сон
Кучга кириш санаси
28.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЗОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИДА ОРГАНИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР УЧУН ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2009 йил 18 июнь 6-15/14-5553/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Азот ишлаб чиқариш саноатида органик ишлаб чиқаришлар учун хавфсизлик қоидалари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ ўринбосари А.Н. ЮНУСОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг 2009 йил 16 июлдаги 125-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЗОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИДА ОРГАНИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР УЧУН ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Азот ишлаб чиқариш саноатида органик ишлаб чиқаришлар учун хавфсизлик қоидалари» томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефть-кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари учун умумий портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари», қурилиш меъёрлари ва қоидалари асосида ишлаб чиқилди ва азот ишлаб чиқариш саноати органик ишлаб чиқаришларини лойиҳалаш, қуриш, қайта таъмирлаш, кенгайтириш ва техник қайта жиҳозлашда риоя қилиниши лозим бўлган асосий хавфсизлик талабларини ўз ичига олади, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришлар хавфсизлигининг тавсия этиладиган техник даражасини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларда зарур маълумотлар бўлмаган ҳолларда қўшимча равишда давлат назорат органларининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу қоидалар қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари ва тажриба саноат цехларига жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ацетон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метанол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиомочевина;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карбамид;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углерод оксиди ва диоксиди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капролактам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синил кислота;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цианли техник тузлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формалин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уротропин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сирка кислотаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этиламинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мураккаб эфирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меркаптанлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карбамидформальдегид смолалар ва ҳ. к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комплект импорт ускуналар ёки хорижий лицензиялар бўйича тайёрланган ускуналар асосида барпо этиладиган ишлаб чиқаришлар учун уларнинг хавфсизлик даражаси мазкур Қоидаларда белгиланган даражадан паст бўлмаслигини таъминлаш чоралари белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хавфли кимё-технологик тизимлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг потенциал хавфи баҳоланади. Уларда айланадиган портлаш хавфи бўлган аралашмаларнинг тоифалари ва гуруҳлари, улар жойлашган бино ва хоналарнинг портлаш-ёнғин хавфи бўйича тоифалари, технологик блокларнинг хавфлилик бўйича тоифалари, портлаш хавфи бўлган зоналарнинг катталиклари, Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ) бўйича зоналарнинг синфлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Барча ишлаб турган ва янги ишга туширилаётган ишлаб чиқаришлар, цехлар, бўлинмалар ва тажриба-саноат цехларида ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган технологик регламентлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Барча ишлаб чиқаришлар, бўлинмалар, участкалар ва тажриба-саноат цехларининг ҳар қайси иш жойида технологик регламентлар, ушбу Қоидалар, шунингдек амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва кўрсатмаларга мувофиқ ишлаб чиқилган ишларни бехатар олиб бориш ва ускунадан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўриқномалар бўлиши керак. Йўриқномалар ўрнатилган тартибда тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тасдиқланган регламент ва йўриқномаларсиз, шунингдек ушбу Қоидалардан четга чиққан ҳолда янги объектларни фойдаланишга қабул қилиш, ишлаб турган ишлаб чиқаришлар, цехлар, бўлинмалар ва тажриба-саноат цехларидан фойдаланиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишлаб чиқариш цехларига ишга кираётган ишчилар, хизматчилар ва муҳандис-техник ходимлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ дастлабки, кейин даврий тиббий кўриклардан ўтишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишлаб чиқариш цехларига ишга қабул қилинган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган барча шахслар ички тартиб қоидалари бўйича инструктаждан ўтишлари ва «Ўзкимёсаноат» ДАК таркибидаги корхона ва ташкилотларда ишловчилар билан хавфсизлик техникаси бўйича инструктаж ўтказиш, уларни ўқитиш ва билимларини текшириш тартиби» (РҲ-003)га мувофиқ хавфсиз иш усуллари бўйича ўқитилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ишга қабул қилинган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган барча шахслар иш жойида стажировкадан ўтганларидан сўнг ва билимлари текширилгандан кейингина мустақил ишлаш учун рухсат этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажёр-дублёр ишининг давомийлиги ишлаб чиқариш ва касбнинг мураккаблик даражасига қараб корхона раҳбари томонидан белгиланади, лекин ишлаб чиқаришдаги асосий касблар учун бу муддат камида икки ҳафта бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Раҳбар ва муҳандис-техник ходимлар хавфсизлик техникаси қоидалари, меъёрлари ва йўриқномалари бўйича имтиҳон топширишлари шарт. Имтиҳонларни ўтказиш тартиби «Ўзкимёсаноат» ДАК таркибидаги корхона ва ташкилотларда ишловчилар билан хавфсизлик техникаси бўйича инструктаж ўтказиш, уларни ўқитиш ва билимларини текшириш тартиби» га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш заруриятига боғлиқ олов билан бажариладиган ишларни олиб бориш «Портлаш ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган объектларда олов билан бажариладиган ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» ва «Пайвандлаш ва бошқа олов билан бажариладиган ишларни олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари» га мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар қайси портлаш ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган цех, бўлинма, участка учун «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган корхоналарда авариявий вазиятларни локаллаштириш режаларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар»га мувофиқ аварияларни локаллаштириш режаси ишлаб чиқилган бўлиши керак. Аварияларни локаллаштириш режаси билан таништирилмаган ва режанинг ўз иш жойига тааллуқли қисмини билмайдиган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар қайси корхонада ишловчиларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф туғдирувчи жойлар аниқланган бўлиши керак. Хавфли жойларда тегишли ёзувлар ва огоҳлантирувчи белгилар осиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Газ хавфи бўлган жойлардаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Давтоғтехназорат томонидан 30.09.94 йилда тасдиқланган «Корхоналарда газ хавфи бўлган ишларни хавфсиз олиб боришни ташкил этиш бўйича Намунавий йўриқнома»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва авария ҳолатлари ўрнатилган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ҳудуд, бинолар, иншоотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Азот ишлаб чиқариш саноатининг органик ишлаб чиқаришлари ҳудудини режалаштиришга қўйиладиган умумий талаблар СНиП 11-89 «Саноат корхоналарининг бош режалари», ҚМҚ 3.01.05 «Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудни ободонлаштириш»га мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудуд текис, ёғин-сочин, эрув ва суғориш сувларини четга чиқариш учун зарур нишабликда бўлиши керак. Транспорт ўтадиган йўллар ва ўтиш жойлари қаттиқ қопламали ва ҳаракатланиш учун бўш бўлиши керак. Йўллар, транспорт ўтадиган йўллар ва пиёдалар йўлкалари ўз вақтида таъмирланиши ва қишда қордан тозаланиши, муз қоплаган ҳолларда эса қум сепилиши лозим. Тунда транспорт ўтадиган йўллар ва ўтиш жойлари ёритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудуд тоза ҳолда сақланиши керак. Ишлаб чиқаришнинг суюқ ва қаттиқ чиқиндилари «Саноат чиқиндиларини инвентаризация қилиш, таснифлаш, омборга жойлаш ва зарарсизлантириш санитария қоидалари 127-сонли СанҚваМлари талабларига мувофиқ фойдаланиши керак (утилизация қилиниши керак). Ахлат, хазон, қуриган ўтларни мунтазам махсус ажратилган жойларга йиғиш ва ўз вақтида, ёнғин чиқиш хавфи бўлмаган жойларда йўқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳудудда зарарли ишлаб чиқариш чиқиндилари тўпланадиган жойни ҳосил қилувчи котлован ёки ўралар бўлмаслиги керак. Ҳудудда жойлашган люклар, қудуқлар ва новларнинг усти бекитилган бўлиши керак. Вақтинча очиқ ҳолдаги люклар, қудуқлар ва новлар тунги пайтда ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган баландлиги камида 1 m бўлган тўсиқлар билан тўсилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қудуқлари, шунингдек бурилиш бурчакларида камералари бўлмаган ер ости муҳандислик тармоқларида уларнинг ҳолатини аниқлаш имконини берадиган ташқи танитиш белгилари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳудуднинг вертикал тузилиши ёки махсус иншоотлар (тагликлар, марзалар ва ҳ.) авария вазиятида тўкилган маҳсулотларнинг бир объект участкасидан бошқа объектларнинг участкаларига тушишига йўл қўймаслиги, шунингдек тўкилган маҳсулот ва ёғин-сочинларни тўплаш ва четга чиқаришни ташкил этишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитли ускуналарни ташқи майдончаларда ўрнатишда ускуна герметиклигининг бузилиши, муҳитларнинг чиқиб кетиши ва ҳавода портлаши билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни таҳлил қилиш асосида аварияларнинг занжирли ривожланиши эҳтимолини камайтирувчи чора-тадбирлар, шу жумладан хавфли объектлар ўртасидаги оралиқларни катталаштириш кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳудудда материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар ва тараларни сақлаш учун майдончалар қуриш ёнғиндан муҳофаза қилиш органлари билан келишилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ёнғин ўчириш жиҳозларидан тез фойдаланиш учун шароит яратиш мақсадида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари тунги пайтда ёритиладиган махсус ёнғин ўчириш шит (пост)ларида ўрнатилиши керак. Кўринадиган жойларда ёнғин ўчирувчиларни чақириш тартиби тўғрисидаги ўйма андазалар (қолиплар) осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимлари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу талабларда ҳудуд ва ишлаб чиқариш хоналаридан рационал фойдаланиш, ускуналардан хавфсиз фойдаланиш ва технологик жараёнларни ташкил этиш, ишловчиларни зарарли меҳнат шароитлари таъсиридан муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларини санитария-гигиена меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ сақлаш, санитария-маиший хоналар ташкил этиш кўзда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин-техник таснифи, уларнинг конструкциявий ва ҳажмий-режалаштириш ечимларига қўйиладиган ёнғинга қарши умумий талаблар ШНК 2.01.02 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. А ва Б тоифали хоналарни ертўла ва деворнинг пастки қалинроқ қисми қаватларда жойлаштириш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг конструктив ечимлари ёнғин ёки авария содир бўлганда уларда ишлаётган инсонларни эвакуация қилиш имкониятини таъминлаши керак. Бу эса ШНК 2.01.02 талаблари бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Эвакуация чиқиш жойларининг зарур миқдори энг кўп ишчи ишлайдиган сменада ишловчилар сони ва энг четдаги иш жойидан яқин атрофдаги эвакуация чиқиш жойигача йўл қўйиладиган масофага қараб, одамлар эвакуация қилинадиган хонанинг ҳажми, тоифаси ва оловга чидамлилиги ва ушбу жойдан эвакуация қилинадиган одамлар оқимининг зичлигидан келиб чиққан ҳолда, СНиП 2.09.02. «Ишлаб чиқариш бинолари» бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Турли портлаш-ёнғин, ёнғин ва заҳарланиш хавфи бўлган технологик жараёнлар бажариладиган участкаларни аварияларнинг хавфи юқори бўлган участкалардан хавф кам бўлган участкаларга тарқалишини, бир участкадаги хавфларнинг бошқа участкалардаги ходимларга таъсирини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган ҳолларда битта хонада жойлаштириш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бинода портлаш хавфи бўлган хоналар портлаш хавфи бўлмаган хоналар билан бир қаторда жойлаштирилганда, портлаш хавфи бўлган хоналар бино қаватида ташқи тўсиқнинг имкон қадар каттароқ юзасига эга бўлиши кўзда тутилиши керак. Кўп қаватли (кўпи билан 5 қаватли) биноларда портлаш хавфи бўлган хоналар юқори қаватда, бинонинг ён (энсиз) қисмида жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ёнувчан чанг ҳосил бўлиши билан боғлиқ жараёнлар амалга ошириладиган, авария туфайли портлаш содир бўлганда хоналарнинг портлашга чидамлилиги таъминланадиган даражадан ортиқ босим ҳосил қиладиган миқдорда ёнувчан газлар ва тез алангаланадиган суюқликлар ишлатиладиган ёки сақланадиган хоналарни бевосита бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ одам бўлиши мўлжалланган хоналар остида жойлаштириш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Авария туфайли ҳавога тарқалганда хона ичида инсон ҳаёти учун хавфли концентрациялар ҳосил қиладиган миқдордаги заҳарли моддалар ишлатилиши билан боғлиқ ишлаб чиқаришлар жойлашган бино ва хоналар учун эвакуация чиқиш жойлари сони, ОНТП-24 «Хона ва биноларнинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича тоифасини аниқлаш» бўйича уларнинг тоифасидан қатъий назар, А ва Б тоифали бино ва хоналар учун белгиланган миқдорда кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хоналар ва ташқи қурилмалардаги портлаш хавфи бўлган зоналарда ёнувчан аралашма ҳосил қиладиган манбаларнинг бўлмаслигини таъминлаш талаблари ушбу зоналар ва аралашмаларнинг таснифи бўйича, «Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари» (ЭҚТҚ)нинг 7.3-бобига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Портлаш хавфи бўлган, шунингдек заҳарли моддалар ажралиб чиқиши мумкин бўлган хоналарнинг ҳажмий-режалаштириш ечимлари ишлаб чиқариш хоналарига бошқа тоифали портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларнинг кириш имкониятига йўл қўймаслиги керак. Хоналар ўртасидаги эшикларда, шунингдек коридорларга ва зина майдончаларига чиқиш жойларида мунтазам қўшимча ҳаво кирадиган бино томининг гумбаз қилиб ишланган қисми дарвозалар (тамбур-шлюзлар) бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Маиший хоналарга, уларнинг сони, жойлашишига қўйиладиган талаблар; ишлаб чиқариш жараёнларининг гуруҳини аниқлаш ҚМҚ 2.09.04 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва зарарли ишлаб чиқаришларда ишловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган маъмурий ва маиший хоналар, одатда, алоҳида жойлашган бино (блок)ларда жойлаштирилиши лозим. Маъмурий ва маиший хоналарнинг бош режадаги жойлашувида уларнинг саноат объектларидаги портлашга мустаҳкамлиги ҳисобга олиниши керак. Уларнинг конструкцияси ва портлаш хавфи бўлган объектларгача масофа ушбу объектларда содир бўлиши мумкин бўлган портлаш зарб тўлқини ҳосил қилган ортиқча босим таъсиридан хоналардаги одамларнинг хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилади. Бунда бинонинг ён (энсиз) девори, имкон қадар, энг хавфли объект томонга қараган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Алоҳида ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган буфетлар, ошхоналар, дўконлар ва шу сингари бошқа хоналарни, агар улар ушбу ишлаб чиқаришнинг портлаш ва кимёвий хавф бўлган объектлари қарама-қарши томонига қараган деворлар ёнида жойлашган бўлса, маъмурий-маиший блоклар таркибига киритилиши рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маъмурий ва маиший хоналарнинг устида ва остида портлаш-ёнғин хавфи бўлган маҳсулотли технологик ускуналарни ўрнатиш ва қувурлар ўтказиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Турли тоифали хоналардан одамларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган зина хоналари А ва Б тоифали хоналар томонидан мунтазам қўшимча ҳаво кирадиган бино томининг гумбаз қилиб ишланган қисми дарвозалар (тамбур-шлюзлар) билан изоляцияланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқариш хоналаридан бино томининг гумбаз қилиб ишланган қисми дарвозаларига (тамбур-шлюзларга) ўтиладиган эшикларнинг оловга чидамлилик чегараси камида EI 30 бўлиши ва ёнғин хавфи катта бўлган хоналардан ёнғин хавфи камроқ бўлган хонага чиқиш йўналишида очилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Биноларнинг зина хоналарида ишчи, омбор ва бошқа мақсадлардаги хоналарни жойлаштириш, саноат қувурларини, тез алангаланадиган (ТАС) ва ёнувчан (ЁС) суюқлик қувурларини ўтказиш, бошқарув электр шитлари ва ҳ. ни ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Портлаш хавфи бўлган хоналарнинг поли текис, тирқишларсиз, ўйиқларсиз ва маҳаллий қабариқларсиз, учқун чиқармайдиган ва коррозияга чидамли бўлиши, ҚМҚ 2.03.13 «Поллар» га мувофиқ қурилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Портлаш хавфи бўлган ва портлаш хавфи бўлмаган хоналар ўртасидаги ички деворлар газни ўтказмайдиган даражада зич ҳолда қурилиши керак. Девор сувоғи ва чокларининг ҳолати синчковлик билан кузатиб борилиши ва улардаги шикастлар зудлик билан тузатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Биноларнинг томидаги стационар ёнғин зиналари, шунингдек ёнмайдиган материаллардан ясалган тўсиқлар соз ҳолатда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Агар портлаш хавфи бўлган хоналарда металл зиналар ва майдончалар бўлса, учқун ҳосил бўлишига қарши чора-тадбирлар қабул қилиниши (уларнинг устига пўлат предметлар тушишига йўл қўймаслик, зина ва майдончаларнинг сиртини учқун чиқармайдиган материаллар билан қоплаш) керак. Майдончалар 150 mm баландликдаги яхлит тўсиқлар билан тўсилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи бинолар ва омборхоналарнинг ёнадиган конструкцияларига ёнғиндан ҳимояловчи моддалар билан ишлов берилиши, улар ёнғиндан ҳимояловчи бўёқ ёки мой билан ҳимояланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Заводнинг ички йўллари, транспорт ўтадиган йўллар ва кириш йўллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришларга эга саноат корхоналаридаги йўллар, транспорт ўтадиган йўллар ва кириш йўлларига қўйиладиган талаблар СНиП П-89 «Саноат корхоналарининг бош режалари» ва СНиП 2.05.07. «Саноат транспорти» бўлимларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Заводнинг ички автомобиль йўллари А ва Б тоифали бинолар ва портлаш хавфи бўлган иншоотлардан камида 12 m масофада жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Заводнинг ички автомобиль йўллари четидан ёнғинга қарши сув қувурлари, алоқа, сигнализация, ташқи ёритиш тармоқлари ва электр кабелларини ўтказиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Технологик қурилмалар, омборхоналар ва қуйиш қурилмалари жойлашган ҳудудларда тез алангаланадиган ва ёнувчан суюқликларнинг автомобиль йўлига тўкилишини олдини олиш учун йўл қатнов қисмининг режага олиш белгилари, одатда, туташ ҳудуднинг режага олиш белгиларидан, йўл пойи четидан ҳисоблаган ҳолда, камида 0,3 m баланд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Автомобиль йўллари устидан турли қурилмалар (қувурлар, эстакадалар, тортқилар, галереялар ва ҳ. к.) ўтказилган жойларда, агар юкланган автомобилнинг энг баланд қисми ва иншоот ости ўртасидаги масофа камида 1 m ни ташкил этса, қатнов қисми устидан эркин баландлик камида 5 m бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Темир йўлларда кўрсаткич кўрсаткичлари ёритилмайдиган стрелкалардан фойдаланиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсаткич ўрнатилган жойда ташқи ёритиш ёриткичлари ёрдамида ҳосил қилинадиган ёритилганлик даражаси камида 5 1х бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳарли ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган маҳсулотларни қуйиш учун бошқа йўлга ўтказиш учун мўлжалланган кўрсаткичлар ёритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Пиёдаларнинг ҳаракат жадаллиги бир сменада 100 кишидан ортиқ бўлганда заводнинг ички автомобиль йўллари-транспорт йўллари ва кириш йўллари бўйлаб, пиёдаларнинг ҳаракат жадаллигидан қатъий назар барча ҳолатларда магистраль ишлаб чиқариш йўллари бўйлаб тротуарлар қурилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Портлаш ва ёнғин хавфи бўлган цехлар ва қурилмаларнинг ҳудудига автомашиналар, тракторлар, кўтариш-ташиш ва қурилиш механизмларининг киришига, уларнинг туриш жойлари, ҳаракатланиши ва хавфсизлик чоралари кўрсатилган ҳолда, ушбу цехлар, қурилмалар раҳбарларининг ижозати билан рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Корхона ҳудудининг ёнувчан буғлар ёки газлар тўпланиши мумкин бўлган участкаларига учқун тутгичларсиз автомобиллар, тракторлар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситаларининг кириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Технологик қисм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Органик ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Органик ишлаб чиқариш цехлари (бўлинмалари, участкалари)да ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи асосий шартларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) технологик регламент, ишлаб чиқариш йўриқномалари ва хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларга қатъий риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар бир аппаратнинг созлиги ва унинг ишлаш кўрсаткичларининг нормал технологик режим ва хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишга фақат мутахассислиги бўйича назарий ва ишлаб чиқариш ўқувида бўлган, иш жойи ва хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни ўрганган ҳамда иш жойи ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон топширган шахсларни қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ускуналар, қувурлар ва бошқа коммуникацияларни жойлаштираётганда уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хавфсизлиги ва қулайлиги таъминланиши лозим. Бунинг учун қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ускунанинг энг кўп чиқиб турадиган қисмлари ўртасидаги ўтиш жойларининг фронт бўйлаб кенглиги унга бир томондан хизмат кўрсатилганда камида 1,5 m, иккала томонидан хизмат кўрсатилганда эса камида 2 m бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кичик габаритли (кенглиги ва баландлиги 0,8 m гача) ускуналар учун ўтиш жойларининг кенглиги камида 1 m бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аппаратлар ўртасидаги ҳамда аппаратлар ва хона деворлари ўртасидаги масофа, уларга айланиб хизмат кўрсатилганда, шунингдек ускунага вақти-вақти билан хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ўтиш жойларининг кенглиги камида 0,8 m бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) асосий ўтиш жойларининг минимал баландлиги камида 2,2 m, бошқа барча ўтиш жойлариники эса камида 2 m бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ускунага хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган майдончаларнинг кенглиги ва узунлиги 1 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай майдончаларга олиб борувчи зиналарнинг нишаблиги кўпи билан 45° бўлиши керак. Бориш қийин ва кам хизмат кўрсатиладиган жойларда, истисно тариқасида, нишаблиги 45° дан ортиқ бўлган, шунингдек вертикал зиналарни ўрнатиш рухсат этилади. Барча ҳолларда зиналарнинг кенглиги камида 0,7 m бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ускуналар табиий ёруғликни ва деразалар орқали хонага ташқаридан ҳаво киришини тўсиб қўймасдан жойлаштирилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) кўп қаватли биноларда 15 m дан ортиқ бўлмаган баландликда жойлашган ускуналарга хизмат кўрсатиш учун юк-йўловчи лифтлари кўзда тутилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) биринчи қаватдан юқорида жойлашган ускуналарни монтаж ва демонтаж қилишни таъминлаш учун барча томонлари бўйича ташилаётган ускуналарнинг максимал габарит ўлчамларидан камида 0,2 m га катта бўлган монтаж туйнуклари кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаштириш ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигини ва технологик жараённи асосан марказий бошқарув пультидан назорат қилиш ва тартибга солиш имкониятини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Изоляцияланган ҳолда кабиналарда, бўлмаларда жойлашган аппаратларда технологик жараёнлар бошқаруви хавфсиз жойдан узоқдан туриб амалга оширилиши керак. Бунда кабина (бўлма)ларда ҳавонинг сийраклашуви, бино томининг гумбаз қилиб ишланган қисми дарвозаларида (тамбур-шлюзларда) ёки бошқарув коридорларида эса ҳаво босими ҳосил қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. А, Б тоифали ишлаб чиқариш хоналарида ва заҳарли моддаларни қайта ишлаш билан боғлиқ ишлаб чиқаришлар хоналарида бу моддаларнинг хона ҳавосидаги хавфли концентрациялари тўғрисида хабар берувчи ёруғлик ва товуш сигнализацияси билан жиҳозланган газ анализаторлари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Заҳарли моддаларнинг зарарли таъсирини камайтириш учун заҳарли газ ва буғ ажратиб чиқарувчи барча аппаратлар хонадан ташқарида ёки ҳаво алмашинуви кучайтирилган махсус камераларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ишчи хоналарга портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва заҳарли моддалар, аппаратларга эса ёнувчи газ ва суюқликлар билан бирга ҳаво киришини олдини олиш учун барча аппаратлар ва қувурлар пухта герметикланишини лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Цехларда ўтказиладиган аналитик назоратдан ташқари корхонанинг санитария лабораторияси кучлари ёрдамида ишлаб чиқариш хоналарида корхонанинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган графиклар бўйича «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришларда ҳаво муҳити ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш тўғрисида низом»га мувофиқ мунтазам равишда ҳаво муҳити ҳолатининг назорати ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Тозалаш иншоотларида оқова сувларни технологик регламентда кўрсатилган параметрларгача тозалаш устидан узлуксиз назорат кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ускунадан намуна олиш иш ҳудудига портлаш хавфи бўлган ва заҳарли газлар, буғлар ва суюқ маҳсулотлар ажралиб чиқишига йўл қўймайдиган хавфсиз усуллар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналар учун мўлжалланган идишлар герметикланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Идишлар тез алангаланадиган суюқликлар ва сиқилган газлар билан қуйиш қувурлари орқали тўлдирилиши керак. Қуйиш қувурининг учидан идиш тубигача бўлган масофа 200 mm дан ошмаслиги керак; агар бунинг имкони бўлмаса, оқим идиш девори бўйлаб йўналтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Атрофдаги ҳаво (ёпиқ хоналарда ва очиқ майдончаларда) ҳароратида қотадиган маҳсулотлар учун мўлжалланган идиш аппаратлари ва қувурлар буғ ёки сув ёрдамида иситадиган йўлдош мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Авария вазиятида аппаратлардан ёнувчан ва заҳарли суюқликларни тўкиб олиш учун лойиҳада авариявий идишлар кўзда тутилиши керак. Авариявий идишлар бўлмаган ҳолларда суюқликни дренаж идишларга қуйиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичидаги маҳсулот авариявий идишларга қуйиладиган аппаратларда авария содир бўлганда маҳсулотлардан бўшатиш учун тегишли мосламалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Маҳсулотларнинг қайнаб тўкилишини (оксидлаш цехи) олдини олиш учун авариявий резервуар ёнмайдиган тўсиқ билан ўралиши ёки ундаги маҳсулот сиғадиган котлованга жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Қурилмани авариявий идиш билан боғловчи авариявий қувурлар авариявий идиш томонга йўналган минимал миқдордаги шахобча ва бурилишли бир томонлама доимий нишабликка эга бўлиши керак. Авариявий қувурларнинг бутун узунлиги бўйлаб қулф арматура (сурма клапанлар, вентиллар, кранлар) бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ёнувчан суюқликлар учун мўлжалланган сарфлаш резервуарлари (мерниклар, баклар ва ҳ.) авариявий резервуарга уланмаслиги мумкин. Лекин улар сарфлаш резервуарларидан суюқлик ўз оқими билан оқиб келадиган асосий резурвуарларга қувурлар билан боғланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уловчи авариявий қувурлар оловни тўсувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариявий резервуарнинг сиғими барча аппаратларни жами ҳажмининг камида 30% ни ташкил этиши, лекин энг катта аппарат (резервуар) сиғимидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Заҳарли, ёнувчан моддалар ва тез алангаланадиган суюқликларни ҳайдаш учун заҳарли, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган суюқликларни ҳайдовчи турли хилдаги насосларга доир меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тайёрланган насослар қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Суюқ аммиак ва бошқа паст ҳароратда қайнайдиган моддаларни уларнинг ўз буғлари босими остида ҳайдаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Тез алангаланадиган суюқликларни қувурлар бўйлаб ортиқча босим билан ҳайдаш сиқилган инерт газ (азот) ёрдамида амалга оширилиши керак. Бундай мақсадларда сиқилган ҳаводан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Нормал фойдаланиш жараёнида технологик ускуналар ва коммуникациялардан доим чиқиб турадиган ва технологик мақсадлар учун ёки ёқилғи сифатида ишлатиб бўлмайдиган ёнувчан ва ёнувчан-заҳарли газлар ва буғлар ёқиб юбориш (машъал) учун йўналтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, технологик ускунани ишга тушириш, ускунани таъмирлаш учун тўхтатиш, технологик тартибни ростлаш (ҳаво билан тозалаш) даврида ва авария вазиятларида ҳам ёнувчан ва ёнувчан-заҳарли газлар ва буғлар ёқиб юбориш (машъал) учун йўналтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Очиқ оловда хавф туғдирувчи тез алангаланадиган ва ёнувчан суюқликлар солинган идишларда ГОСТ 15548 «Саноат корхоналари учун сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» га мувофиқ тақиқловчи белгилар, ичида хавфли зарарли моддалар (заҳарли, бўғувчи, кимёвий ва термик куйишни келтириб чиқарадиган) бўлган юқори босим остидаги ёки паст вакуумли идишларда, ва ускунанинг эҳтиётсизлик билан фойдаланилганда инсонларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли бўлган элементларида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Заҳарли, ёнғин, портлаш хавфи бўлган ва бошқа ўта хавфли моддаларни ташиш учун мўлжалланган қувурлари ГОСТ 14202 «Саноат корхоналарининг қувурлари. Танитиш ранги, огоҳлантирувчи белгилар ва тамғалаш шитлари» га мувофиқ танитиш рангида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Органик суюқ муҳитлар (диэлектриклар) учун мўлжалланган қувурларнинг диаметрларини белгилашда «Кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқаришларида статик электр токидан ҳимоя қилиш қоидалари» га риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ускуналар ва сақловчи қурилмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Босим остида ишлайдиган барча аппаратлар ва қувурларда, шунингдек технологик тартибнинг бузилиши оқибатида босим ошиши мумкин бўлган аппаратларда чиқаётган газлар учун шахобчалари бўлган сақловчи клапанлар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Ёнувчи газларни ҳавога чиқариш линиялари оловдан тўсувчи мосламалар (ёнувчи газлар таркибида тўсувчи мосламаларда тиқилиб қолиши мумкин бўлган смолали ёки ҳайдовчи моддалар бўлган ҳолатлардан ташқари) ёки гидроизоляторлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Сақловчи клапанлардан кейин газларни чиқариш линияларига инерт газ (азот) қувури уланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ёнувчан суюқлик буғлари ҳаво билан қўшилиб портлаш хавфи бўлган аралашмалар ҳосил қилишини олдини олиш учун улар азотнинг унча катта бўлмаган ортиқча босими остида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Идишларда ҳавони узиб қўйиш учун газ қувурларига пайвандланган гидравлик затворлар бўлиши керак. Резьбали ва фланецли уланмалар рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Нам газ ҳайдаладиган барча газ қувурларида конденсатни йиғиш ва тушириш учун қурилмалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Гидрозатворларда улардаги суюқлик сатҳини назорат қилиш ва уларни тозалаш учун қурилмалар кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Сақловчи клапанларни ўрнатаётганда муҳит ҳисобга олиниши ва унинг хусусиятлари ва параметрларига қараб бир ёки бир нечта сақловчи клапан ўрнатилиши лозим. Клапанларнинг ўтказиш қобилияти ҳисоб-китоблар ёрдамида тасдиқланган бўлиши керак. Ўзаро ҳеч қандай қулф арматурасисиз қувурлар билан боғланган битта технологик тизим аппаратларида бундай аппаратларнинг бутун гуруҳи учун битта сақловчи клапан ўрнатиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Сиқилган углеводород газлари, агрессив муҳитлар ёки 250° С дан юқори ҳароратли ноагрессив муҳитлар солинадиган идишларда камида иккита сақловчи клапан ўрнатилиши, уларнинг ҳар қайсиси тўлиқ ўтказиш қобилиятини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Портлаш хавфи бўлган ва заҳарли муҳитлар солинадиган идишларда «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун умумий портлаш хавфсизлиги қоидалари» шартларига риоя қилган ҳолда сақловчи клапанлар ўрнатиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Идиш ва сақловчи клапан ўртасида қулфлаш қурилмаси бўлмаслиги керак. Сақловчи қурилмалар ва босим остида ишлаш учун мўлжалланган заҳарли, ёнувчан ёки портлаш хавфи бўлган газ идишлари ўртасида узиб қўювчи қурилма ўрнатиш рухсат этилади, лекин бунда узиб қўювчи қурилма идишни иккита сақловчи қурилма билан боғловчи қувурга ўрнатилиши, ва узиб қўювчи қурилма клапанларининг ҳар қандай ҳолатида ҳам иккала сақловчи қурилма ёки улардан бири идишга уланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар қайси сақловчи клапан идиш (аппарат)да босим остида ишлайдиган идишлар учун қоидаларда кўрсатилган миқдордан ортиқ босим ҳосил бўлмаслигига мўлжалланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Технологик аппаратда узиб қўювчи қурилмали иккита сақловчи клапан ўрнатилаётганда ҳар қайчи клапан тўлиқ ўтказиш қобилиятига мўлжалланган бўлиши керак. Клапанларнинг бекитиб қўйиш хусусияти юқори бўлган муҳитда ишлаганда узиб қўювчи қурилма технологик аппаратни клапанлардан бири билан боғлаши керак, иккинчи клапан эса бу вақтда захира ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Йиғгичлар ва мерникларда қуйиш қувурлари ва суюқлик сатҳини ўлчаш қурилмалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйиш қувурлари бўлмаган ҳолларда суюқлик узатилишини автоматик тарзда узиб қўйиш мосламаси ва максимал сатҳга етганлигини билдирувчи тегишли сигнализация кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Аппаратлардаги сақловчи клапанлардан чиққан заҳарли буғ ва газ чиқиндилари фойдаланиш учун ишлаб чиқаришга ёки ютувчи тизим орқали атмосферага йўналтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ютувчи тизим (ҳаво йўллари)дан чиқаётган зарарли буғлар ёки газлар атмосферага чиқарилишидан олдин ҳавонинг ифлосланишига йўл қўймайдиган даражада тозаланиши шарт. Чиқинди буғ ва газларни ҳаво йўлларидан ишлаб чиқариш хоналарига чиқиши йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ишчи хонага конвекцион ва нурли иссиқлик ажралиб чиқишини олдини олиш учун ўзидан иссиқлик чиқарадиган аппарат ва қувурлар пухта герметикланиши ва иссиқлик изоляцияси билан қопланиши ёки экранлаштирилиши лозим; иш ҳудудидаги иссиқлик изоляцияси ёки экранловчи қурилмалар юзасининг ҳарорати доим ишчилар бўладиган жойларда 45° С дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Аппарат ва механизмларнинг ҳаракатланадиган ва айланадиган қисмлари ишончли тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монтаж туйнуклари ва хизмат кўрсатиладиган майдончалар атрофида баландлиги камида 1 m бўлган панжаралар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Томёпмаларда агрессив суюқликда ишлайдиган аппаратларни ўрнатаётганда томёпмаларнинг барча туйнуклари атрофида баландлиги камида 0,15 m бўлган яхлит бортлар ва тўкилган суюқликни йиғгичга чиқариш учун мўлжалланган махсус қурилмалар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Кучли занглаганни келтириб чиқарадиган шароитларда ишлайдиган аппаратлар ҳолати устидан корхонада ўрнатилган тартибда тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ махсус назорат йўлга қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Тез алангаланадиган, ёнувчан, заҳарли суюқлик ва сиқилган газли идишлар ва аппаратларда ўлчов шишаларини ўрнатиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ўлчов шишаларини ишлаб чиқаришни ишга тушириш ва ростлаш даврида фақат назорат воситаси сифатида ўрнатиш рухсат этилади, бунда улар узиб қўювчи арматура, шиша синганда ёпиладиган автоматик клапанлар ва бошқа сақловчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Қувурлар ва арматура
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Қувурларнинг, шу жумладан ёнувчан, портлаш хавфи бўлган ва заҳарли маҳсулотлар учун мўлжалланган қувурларнинг, тузилиши, жойлашиши ва уларни ўтказиш усулларига қўйиладиган талаблар Газ қувурларининг тузилиши қоидалари (ГҚТҚ), ҚМҚ 2.04.10-97, ҚМҚ 2.04.13 ва ҳ. к. бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ташилаётган моддаларнинг доимий физик-кимёвий хусусиятлари, шартли босим, ишчи ҳарорат қабул қилинган ҳар бир қувур участкаси учун 102-бандда кўрсатилган меъёрий-техник ҳужжатлар бўйича аниқланадиган тоифа ва гуруҳ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Технологик қувурларнинг материали ва тури ҳар қайси алоҳида ҳолатда муҳитнинг хусусиятлари ва параметрлари (босими, ҳарорати) га, шунингдек қувур сифатига қўйиладиган талабларга қараб тегишли давлат стандарти бўйича танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Заҳарли, тез қотадиган, ёнғин хавфи бўлган суюқликларни ташиш учун мўлжалланган қувурларда буғ билан иситиш ва суюқлик берилиши тўхтаганда уни резервуарларга оқиб тушиши учун нишаблик кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Асосий технологик қувурларни монтаж қилишда уларни суюқликдан тўлиқ бўшатилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Суюқ заҳарли моддалар, кислота, ишқор ва ҳ. к. лар ташиладиган босимли қувурларнинг барча фланецли уланмаларида ҳимоя қурилмалари (кожухлар) кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Қувурлар, одатда, пайвандлаш йўли билан уланиши керак. Фланецли ва резьбали уланмалар фақат ускунага, арматурага, назорат-ўлчов асбобларига уланиш жойларида ва пайвандлаш ноқулай бўлган жойларда монтаж уланмаларини бажариш учун рухсат этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Портлаш хавфи бўлган ва ёнувчан маҳсулотлар ташиладиган қувурларни кўмилмайдиган каналларда; очиқ ва ярим ковланган туннелларда; портлаш хавфи бўлган газлар ва газ-ҳаво аралашмалари тўпланиши эҳтимоли бўлган подвал хоналарида; газ истеъмоли билан боғлиқ бўлмаган цехлар ва иншоотлар орқали; маиший, маъмурий ва ёрдамчи хоналар орқали; омборхоналар жойлашган ҳудуд бўйлаб, шунингдек электр коммуникациялари, алоқа линиялари ва ҳ. лар биргаликда биноларнинг устидан ва остидан ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурларни ўтказишда уларни кўздан кечириш ва таъмирлаш қулайлиги кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Агрессив муҳитлар таъсири остида бўладиган қувурлар ва арматура занглагандан ҳимояланган бўлиши керак. Ҳимоялаш имкони бўлмаган, шунингдек ташилаётган муҳитнинг туз қатламлари ва чиқиндилари билан тез ифлосланадиган қувурлар, агар уларнинг ишдан чиқиши авария ҳолатига олиб келса, иккинчи қувур билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ташиш чоғида статик электр токи зарядлари ҳосил бўлиши ва хавфли миқдорда тўпланиши мумкин бўлган моддалар учун мўлжалланган қувурлар изоляциясининг металл кожухлари ерга уланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Ёнувчан газ қувурлари бино ичида девор ёки колонналар бўйлаб алоҳида кронштейнларда ўтказилиши керак. Девордан қувурнинг ташқи юзасигача масофа оддий қувурлар камида 60 mm, кислота ва ишқорлар учун мўлжалланган қувурлар учун эса камида 120 mm бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Технологик корпусга ёнғин-портлаш хавфи бўлган моддалар ташиладиган қувурларнинг кириш жойларида, бинонинг ташқи деворидан ёки ташқаридаги энг яқин жойлашган аппаратдан камида 3 m ва кўпи билан 50 m масофада, қулфлаш қурилмалари (сурма клапанлар, вентиллар) ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқдан туриб бошқариладиган қулфлаш қурилмалари (электрик, гидравлик, пневматик) ўрнатилганда уларнинг бошқаруви марказий пунктда жойлаштирилиши ва ишлаб чиқариш хонасининг қулай ва хавфсиз жойида сурма клапанларнинг иккинчи бошқаруви кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Ёнғин-портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддалар ташиладиган қувурларда чўян арматурани қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатиш рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кул ранг чўян — ҳаво ҳарорати — 10 дан +100 °С гача оралиқда муҳитнинг босими 6 kgf/cm2 дан ортиқ бўлмаганда, бунда шартли босим арматура учун 10 kgf/cm2 дан паст бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) болғаланувчан чўян — ҳаво ҳарорати — 30 дан +150 °С гача оралиқда муҳитнинг босими 16 kgf/cm2 дан ортиқ бўлмаганда. Бунда муҳитнинг 10 kgf/cm2 гача бўлган ишчи босимлари учун камида 16 kgf/cm2 шартли босимга мўлжалланган арматура, муҳитнинг 16 kgf/cm2 гача бўлган ишчи босимлари учун эса камида 25 kgf/cm2 шартли босимга мўлжалланган арматура ишлатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Тебраниш таъсир кўрсатадиган қувурларда, тебранишлар амплитудаси ва тезлигидан қатъий назар, чўян арматура ўрнатиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Водород ва аммиак ташиладиган барча қувурларнинг цехга кириш жойларида сақловчи мембраналар билан жиҳозланган оловни тўсувчи қурилмалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Қувур арматураси хизмат кўрсатиш учун қулай жойда турган ҳолда хона полидан, махсус майдончалардан ёки кўчма нарвонлар ёрдамида вақти-вақти билан кўздан кечирилиши лозим. Вертикал газ қувурларида сурма клапанлар полдан кўпи билан 1,6 m баландликда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Омборхоналардаги қувур коммуникациялари маҳсулотларни бир идишдан иккинчисига ва авария идишига қуйиш имкониятини таъминлаган ҳолда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Фойдаланиш ва таъмирлаш пайтида ҳаво билан тозаланадиган қувурларда буғ ва азотни улаш учун тегишли штуцерлар ва қулфлаш мосламаларига эга ҳаво пуркаш свечалари, шунингдек уларни ҳавога чиқариш мосламалари кўзда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Барча дренаж қурилмалари (дренаж қувурлари ва гидравлик затворлар) қиш пайтида музлаб қолишдан ҳимояланиши лозим. Бундай ҳолат юз бериши мумкин бўлган участкаларда дренаж қурилмаларини совуқдан ҳимоялаш ва иситиш кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Ёнувчан газлар, тез алангаланадиган ва ёнувчан суюқликлар, шунингдек заҳарли моддаларни ташиш учун шиша ва бошқа мўрт материаллардан, шунингдек ёнадиган ва қийин ёнадиган (фторопласт, полиэтилен, винипласт ва ҳ. к.) материаллардан тайёрланган қувурлардан фойдаланиш рухсат этилмайди. Юқорида кўрсатилган материаллардан тайёрланган бронланган қувурлардан, шунингдек бундай материаллар билан футеровкаланган металл қувурлардан фойдаланиш рухсат этилади. Технологик эстакадаларда портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитлар ташиладиган қувурларни ёнадиган ва қийин ёнадиган материаллардан тайёрланган қувурлар билан бирга ўтказиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган технологик тизимларда, одатда, ёнувчан сиқилган газ, буғ-газ ҳолатидаги моддалар, тез алангаланадиган ва ёнувчан суюқликларни ташиш учун стационар қувур сифатида эластик шланглардан фойдаланиш тақиқланади. Технологик зарурият туфайли талаб этиладиган (тебранишини олдини олиш учун ва ҳ. к.) ҳолатлар бундан истисно. Бундай ҳолатларда махсус эластик металл шланглар ишлатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез алангаланадиган ва ёнувчан суюқликларни темир йўл цистерналарига ва бошқа ностационар ускуналарга қуйиш ва улардан тўкиб олиш операцияларини бажариш, шунингдек ёрдамчи операциялар (қувур участкаларини, насосларни ҳаво билан тозалаш, ҳаво билан тозалашда ишлатилган буғ ва газларни четга чиқариш, қувурларни ёнувчан маҳсулотлардан бўшатиш ва ҳ.) ни бажариш учун эластик шланглардан фойдаланиш рухсат этилади. Ёрдамчи операцияларни бажариш учун эластик шлангларни улаш фақат бундай ишлар бажариладиган даврда рухсат этилади. Шланглар қувурлар билан стандарт ажратгичлар ёрдамида уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шланглар ташиладиган маҳсулотнинг хусусиятлари ва бажариладиган жараён параметрларини ҳисобга олган ҳолда танланади, шлангларнинг хизмат муддати амалдаги техник шартлар бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Барча қувурлар фойдаланишга туширишдан олдин ва фойдаланиш жараёнида ташқи кўрикдан ҳамда мустаҳкамлик ва зичлик бўйича синовдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов босими катталиги қабул қилинган меъёрларга мувофиқ ҳар қайси қувур учун индивидуал тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Цехларнинг ичида ва орасида ётқизилган қувурлар уларнинг ташқи томонини бўяш орқали занглагандан ҳимояланиши керак. Турли газ ва суюқлик қувурларининг бўёғи белгиланган рангга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Ускунани ҳимоя бўёғи билан бўяш ва изоляциялаш у техник кўрик ва синовдан ўтказилгандан кейингина амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Қувурлар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш хоналарида, кўринадиган жойларда қувурларнинг шартли ранглар билан чизилган схемаси, шунингдек қувурларга хизмат кўрсатиш йўриқномалари осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиш вентиллари ва сурма клапанларда маховикчанинг айланиш йўналиши ва муҳитнинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи аниқ кўриниб турадиган кўрсаткичлар қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Иситиш ва вентиляция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Хоналарнинг иситиш ва вентиляция тизимлари ускуналарини танлаш ва ҳисоблашга, уларнинг конструктив тузилиши ва жойлашишига, хавфсизликни таъминлашга қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.04.05 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Вентиляцияни ўрнатиш билан бир вақтда иш ҳудуди ҳавосига чанг ажралиши ва зарарли моддалар чиқишини камайишига ёрдам берувчи тадбирлар амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. А ва Б тоифали ишлаб чиқариш хоналарида узлуксиз ишлайдиган механик, ҳаво юбориш-тортиш, табиий ва аралаш вентиляция кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Вентиляциянинг ҳаво юбориш тизимлари учун ҳаво ишлаб чиқаришнинг барча иш тартибларида вентиляция тизимига портлаш хавфи бўлган буғ ва газларнинг тушишига йўл қўймайдиган жойлардан олиниши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Маҳаллий сўргичларнинг портлаш-ёнғин хавфи бўлган чанг ва газларни чиқариб юборадиган вентиляция тизимлари, одатда, улар билан конструктив боғлиқ технологик ускуналарни вентиляция агрегатларини қўшмасдан ишга тушиши ва ишлашига йўл қўймайдиган блокировкалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. А, Б ва В тоифали хоналар учун ёнғин содир бўлганда бино томининг гумбаз қилиб ишланган қисми дарвозага (тамбур-шлюзга) ҳаво юбориш учун мўлжалланган тизимлардан ташқари барча вентиляция тизимларини узоқдан туриб ўчириш учун мўлжалланган марказий қурилма кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Турли тоифали ишлаб чиқаришлар жойлашган хоналарнинг вентиляцияси алоҳида вентиляция тизимлари ёрдамида барпо этилиши керак. А ва Б тоифали хоналарга хизмат кўрсатадиган ҳаво юбориш вентиляция тизими агрегатлари вентиляция камераларида жойлашган бўлиши керак. Вентиляция камераларининг тўсиқ конструкциялари ва эшиклар ёнмайдиган материалдан тайёрланиб оловга чидамлилик чегараси 0,6 соат бўлиши керак. Иситиш-вентиляция агрегатларини ҳавони ташқаридан олган ҳолда девор тўсиқ конструкцияларида ўрнатиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. А ва Б тоифали хоналарга хизмат кўрсатадиган ҳаво юбориш вентиляция камераларининг чиқиш туйнуклари бевосита ташқарида, зина хоналарида ёки зина хоналарига олиб борадиган коридорда кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А ва Б тоифали хоналарга хизмат кўрсатадиган ҳаво юбориш вентиляция камераларининг чиқиш туйнукларини В, Г, Д тоифали хоналарга, агар бундай хоналарда зарарли моддалар бўлмаса, чиқариш рухсат этилади. Портлаш хавфи бўлган хоналарга хизмат кўрсатадиган ҳавони тортиш камераларининг чиқиш туйнуклари бевосита ташқарида ёки тамбур-шлюз орқали зина хонаси ва коридорда кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. А ва Б тоифали хоналарнинг ҳавони тортиш вентиляция тизимларидаги ускуналар, ҳаво йўллари, очиб-ёпувчи ва тартибга солувчи клапанлар, тўсиқлар ва сурма клапанлар ҳамда ҳаво юбориш тизимларидаги тескари клапанлар учқун ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган материаллардан ва конструкцияларда тайёрланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Ҳаво йўлларини пол ости каналлардан ўтказиш, агар уларни очиқ ҳолда ўтказиш имкони бўлмаса, фақат технологик электр двигателларни ҳаво билан тозалаш тизимлари учун рухсат этилади. Бундай ҳолатларда ҳаво йўли пайвандлаш йўли билан, герметикланган ҳолда, кўмилган каналда ўтказилиши; ҳаво юбориш камераси чегарасида ҳаво йўлида ўзи ёпиладиган автоматик тескари клапан ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Аспирация тизимларининг ҳаво йўллари, ҳавонинг чанг ўтириб қолишига йўл қўймайдиган ҳисобий тезлигини таъминлаган ҳолда, вертикал ёки қия ҳолатда жойлаштирилиши, ва уларни тозалаш учун мўлжалланган люклар ёки бошқа қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Портлаш хавфи бўлган, шунингдек хавфлилик бўйича биринчи ва иккинчи синф зарарли моддалар ажралиб чиқадиган цехлардаги аварияга қарши тизимлар ҳамда трансформатор подстанциялари ва тақсимлаш пунктларида ҳавони таъминловчи, электр таъминотининг ишончлилик тоифаси биринчидан паст бўлиши мумкин бўлмаган ҳаво юбориш тизимларидан ташқари, вентиляция тизимларининг электр приёмниклари ишончлилик тоифаси бўйича, одатда, шу цехнинг асосий технологик ускуналари учун қабул қилинган электр таъминоти тоифасига киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Бир-бири билан блокировка қилинган ишчи ва захира вентиляторларнинг электр двигателлари трансформатор подстанцияси ёки тақсимлаш пунктидаги бошқарув станцияси шитининг турли секцияларидан ток билан таъминланиши кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Ўзи ишга тушадиган электр двигателларига хизмат кўрсатадиган вентиляция тизимлари учун қисқа муддатли электр энергияси узилишидан кейин вентиляторнинг электр двигателлари ўзи ишга тушиб кетиши кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Вентиляция тизимларида ҳаво йўллари орқали бир хонадан иккинчисига портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитларнинг ўтишига йўл қўймайдиган чора-тадбирлар (оловни тутиб қолувчи қурилмалар, тескари клапанлар ва ҳ. к.) кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Вентиляция тизимларининг ҳаво йўллари, уларнинг ўзаро ва вентиляторлар билан уланадиган жойлари герметикланган бўлиши ва ҳаво юбориш вентиляция тизимига таркибида портлаш хавфи бўлган чанг, буғ ва газлар бўлган ҳавонинг тушишига йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Вентиляция (ҳаво юбориш ва ҳавони тортиш) тизимларининг металл ҳаво йўллари ва ускуналари «Кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта саноати ишлаш ишлаб чиқаришларида статик электр токидан ҳимояланиш қоидалари» ва Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ ерга уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Вентиляторлар «Портлашдан ҳимояланган вентиляторларнинг тузилиши, уларни монтаж қилиш ва фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» (ПҲВТМФҚ) талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Иситиш (сув, буғ билан) тизимининг тузилиши, ишлатиладиган элементлар ва арматура, электр хоналари ҳамда НЎА ва А хоналари устидан ўтказилган тизимнинг жойлашиши уларнинг барча фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш режимларида бу хоналарга намлик тушишига йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Ёнғин хавфи даражаси бўйича А ва Б тоифаларга киритилган цехларда фақат паст босимли ҳаво ёки сув билан иситиш рухсат этилади. Бунда сувнинг ҳарорати 95° С дан ошмаслиги, қиздириш асбобларининг сирти силлиқ бўлиши керак. Бундай мақсадлар учун қобирғали қувурлар ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Г ва Д тоифаларга киритилган цехларда, шунингдек барча ёрдамчи хоналарда барча марказий иситиш тизими турлари рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Иссиқликни ташувчи муҳитнинг ҳарорати 100° С дан юқори бўлганда қиздириш асбоблари, калориферлар ва иссиқлик қувурлари бинонинг ёнадиган элементларидан камида 100 mm масофадан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Иситиш қурилмалари доим соз ва фойдаланиш учун яроқли ҳолда бўлиши, мунтазам кўздан кечириб турилиши ва тозаланиши, шикастланганда зудлик билан таъмирланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Ҳаво йўллари ва ускуна (вентилятор)ларининг ички юзасида қаттиқ ёки суюқ маҳсулотлар (чўкинди, конденсация) ўтириб қолиши эҳтимоли бўлган ҳавони тортиш вентиляция тизимлари учун зарур ҳолларда стационар ўт ўчириш тизимлар кўзда тутилиши лозим. Тизимлар корхонанинг вентиляция ускуналаридан фойдаланиш бўйича завод томонидан ишлаб чиқилган йўриқномалар бўйича бундай маҳсулотлардан мунтазам тозалаб турилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Иш жараёнида чанг ажратадиган маҳсулотлар билан ишланганда уларни ташиш ва тўкиш жойларида аспирация кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Водопровод ва канализация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Ташқи водопровод ва канализация тармоқлари ва иншоотларининг схемаларини танлаш ва ҳисоблашга қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.04.01 «Биноларнинг ички водопроводи ва канализацияси», ҚМҚ 2.04.02 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» ва ҚМҚ 2.04.03 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», ГОСТ 12.3.006-75 «Водопровод ва канализация иншоотлари ва тармоқлари» бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун берилаётган сувнинг сифати O'zDSt 950 «Ичимлик суви» талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Технологик объектларнинг сув таъминоти ҳар қайси конкрет ҳолатда технологик жараённинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда аварияларнинг содир бўлиши ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва заҳарли маҳсулотларни атроф-муҳитга чиқишига йўл қўймасликни ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Хавфли кимё-технологик объектларнинг сув таъминоти ёпиқ сув айланиш тизимидан фойдаланган ҳолда кўзда тутилиши лозим. Иссиқликни тушириш бўйича кучайтирилган талаблар қўйиладиган технологик объектлар (экзотермик жараёнлар кечадиган аппаратлар ва ҳ.) учун айланма сув таъминоти иссиқлик алмашинуви самарадорлигининг пасайишига ва иссиқлик алмашинув аппаратларининг тиқилиб қолишига йўл қўймайдиган сувни тайёрлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда кўзда тутилиши лозим. Бундай объектлар учун сув айланиш циклларининг электр таъминоти I ишончлилик тоифаси бўйича таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Ишлаб чиқариш хоналарининг ташқи ўт ўчириш тизими учун сув сарфи уларнинг оловга чидамлилик даражаси, ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича тоифаси ва бинонинг ҳажмига қараб ҚМҚ 2.04.02 нинг 7 ва 8-жадваллари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа эҳтиёжлар учун энг кўп сув сарфланганда ҳам ўт ўчириш учун ҳисобий сув сарфи таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Ички совуқ ва иссиқ сув таъминоти тизимлари, канализация ва сув йўлларига қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.04.01 бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. хўжалик-ичимлик ёки ишлаб чиқариш мақсадлари учун мўлжалланган водопровод тизимларига эга бино (иншоот) ларда ёнғинга қарши водопровод тизими, одатда, улардан бирига уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. Маъмурий-маиший биноларда ёнғинга қарши ички водопровод тизимини қуриш зарурияти, шунингдек ўт ўчириш учун минимал сув сарфлари биноларнинг оловга чидамлилик даражаси, уларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича тоифалари ва ҳажмларига қараб ҚМҚ 2.04.01 нинг 2-жадвали бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Сувдан фойдаланиш портлаш, ёнғин, оловнинг тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш биноларида ёнғинга қарши ички водопровод кўзда тутилмаслиги лозим. Оловга чидамлилик бўйича 1 ва 2 даражали Г ва Д тоифадаги ишлаб чиқариш биноларида, шунингдек хўжалик-ичимлик ёки ишлаб чиқариш мақсадлари учун мўлжалланган водопровод билан жиҳозланмаган, ёнғинни идишлар (сув ҳавзалари)дан олинадиган сув ёрдамида ўчириш кўзда тутилган ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларда ҳам улар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Органик ишлаб чиқаришларда қуйидаги канализация тизимлари бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш канализацияси — ифлосланган сувлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фекал канализация — маиший оқимлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғин-сочин канализацияси — ёғин-сочин сувлари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Саноат майдончаларидаги барча оқова сув канализация тизимлари ёпиқ ҳолда ўтказилиши керак. Очиқ қурилмаларда жала (ёмғир) ва оқова сувларни четга чиқариш учун новлар қурилиши рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Ифлосланган оқова сувлар улардан қимматли маҳсулотларни ажратиб олиш, регенерациялаш ва утилизация қилиш, кислота ва ишқорларни нейтраллаш, ушбу сувларни биологик ва бошқа тозалаш иншоотларига чиқариш учун йўл қўйиладиган концентрациясига етгунга қадар ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ва бошқа моддаларни ажратиб олиш учун локал қурилмаларда дастлабки тозалашдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Канализация тармоқларида ёнғин ва портлаш хавфи бўлган аралашмалар ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида таркибида сувда эрувчанлик даражаси юқори органик маҳсулотлар бўлган технологик оқова сувлар эстакадаларда ўрнатилган қувурлар орқали ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Канализация тармоқларига заҳарли, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган маҳсулотларни, шу жумладан авария вазиятларида ҳам, чиқариш тақиқланади. Бундай маҳсулотлар утилизация қилиш ёки зарарсизлантириш учун махсус технологик идишларга жўнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Ишлаб чиқариш оқова сувларини кимёвий ифлосланган оқимларнинг ўзиоқар канализация тармоғига чиқаришда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аппаратлардан канализацияга суюқлик чиқариладиган жойлардаги қувурда гидравлик затворлар ва аппаратлар таъмирлаш учун тўхтатилганда тиқинлар ўрнатиш учун ажратма фланецлар бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аппаратлардан ишлаб чиқариш оқова сувларини чиқариш учун мўлжалланган барча қувурлар ташқи канализация тармоғига чиқариладиган сув оқимларидан намуна олиш учун кранлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Маиший оқова сувлар канализациясининг бошқа канализация тизимлари билан алоқаси бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший оқова сувларни кимёвий ифлосланган оқова сувлар тармоғига ҳайдашга насос станциясида портлаш хавфи бўлган газларнинг тарқалишига йўл қўймайдиган чора-тадбирлар қабул қилингандагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Сувга портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва заҳарли буғ ва газлар тушиши мумкин бўлган технологик объектларнинг айланма сув таъминоти тизимлари учун технологик аппаратларнинг сув чиқадиган жойида сувнинг таркиби назорати ва сигнализация, шунингдек бундай сув айланиш тизимларидан фойдаланишда хавфсизлик чора-тадбирлари кўзда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Аппарат ва қувурларни ювиш, сув тошиши натижасида ҳосил бўлган кимёвий ифлосланган сув оқимлари дренаж йиғгичларда йиғилиши керак. Кимёвий ифлосланган сувлар дренаж йиғгичлардан биологик тозалаш иншоотларига юборилишидан олдин сувларни тозалаш (зарарсизлантириш) қурилмасига қайтарилиши керак. Аппаратлар ва технологик қувурлар ювишдан олдин ишлаб чиқариш маҳсулотларидан тўлиқ тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Барча водопровод ва канализация тизимлари учун тармоқлар ва иншоотларнинг тўлиқ тавсифларини ўз ичига олган ижро схемалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Ишлаб чиқаришни назорат қилиш ва автоматлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Технологик жараёнларни назорат қилиш, автоматик ва узоқдан туриб бошқариш тизимлари (бошқарув тизимлари), аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлари (АҚАҲ тизимлари), шунингдек алоқа ва авария вазиятлари тўғрисида хабар бериш тизимлари (алоқа ва хабар бериш тизимлари) «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқаришлари учун портлаш хавфсизлиги умумий Қоидалари», амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар, лойиҳалар, регламентлар талабларига жавоб бериши ва технологик параметрларнинг белгиланган аниқлигини, органик ишлар чиқаришлардаги технологик жараёнларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Назорат, бошқарув ва АҚАҲ, шунингдек алоқа ва хабар бериш тизимлари ишончлилик, ишлаш тезлиги, ўлчов тизимларининг йўл қўйиладиган жоизлиги ва бошқа техник тавсифлар бўйича технологик жараённинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ва технологик объектнинг портлаш хавфи бўйича тоифасига қараб танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Лойиҳалаш ва фойдаланишда технологик жараён регламентида белгиланган параметрларни, улар бузилганда эса — сигнализация ва ўзаро боғланган асосий технологик ва энергетик потокларни автоматик блокировка қилиш тизимини таъминловчи аппаратларда параметрларни автоматик тартибга солиш тизимлари кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169. Оптимал технологик тартибни янада аниқроқ таъминланиши, ишлаб чиқаришни бошқаришни соддалаштириш, хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини камайтириш, шунингдек меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш учун органик ишлаб чиқаришларнинг барча технологик жараёнлари бошқаруви изоляцияланган марказий бошқарув пунктларидан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170. Агрегатларни узоқдан туриб ишга тушириш, уларни қисқа муддатга тўхтатилгандан сўнг ишга тушириш, агрегатларни авариявий тўхтатиш, узоқдан туриб бошқариш тизимидан автоматик бошқарувга ва автоматик бошқарувдан узоқдан туриб бошқариш тизимига ўтиш, шунингдек жараёнларнинг бориши устидан назорат марказий бошқарув пультларидан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агрегатларни ишга тушириш ва тўхтатиш билан боғлиқ баъзи операциялар (ҳаво билан тозалаш, тиқинлар ўрнатиш, узиб қўювчи қулф арматурани очиш ва ёпиш, насослар ва бошқа машиналарни ишга тушириш) ускуна жойлашган жойда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Ёнғин-портлаш хавфи бўлган цехларнинг марказий бошқарув пунктлари изоляцияланган хоналарда жойлаштирилиши керак. Хавфсизлик мақсадларида назорат-ўлчов асбоблари хоналаридан чиқиш жойлари бевосита ташқарида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Ишлаб чиқариш марказий бошқарув пункти ва ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасида алоқани таъминловчи диспетчерлик телефон алоқа тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. Ташқи қурилмалар учун телефон алоқасидан ташқари овоз кучайтиргич алоқа воситаси ҳам кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Ишлаб чиқариш ва омборхоналардан изоляцияланган барча назорат-ўлчов хоналари хавфсиз хоналар тоифасига киради. Шунинг учун, назорат-ўлчов хоналарида назорат ва автоматлаштириш асбоблари ва аппаратлари (ҳар қандай тузилишдаги)дан ташқари, электр ускуналари (электр таъминоти шитлари, трансформаторлар ва ҳ. к.)ни жойлаштириш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174. Манометр, дифманометрлар учун импульс найчалари ҳамда ичидан сим ўтган ҳимоя қувурларининг назорат-ўлчов хоналарига кириш ва чиқиш жойларини ташқи деворлар орқали ёки тамбур ва коридор девори орқали ўтказиш рухсат этилади. Бундай найчалар назорат-ўлчов хоналарига ёнғин-портлаш хавфи бўлган қўшни ишлаб чиқариш хоналаридан киритилганда ёнмайдиган деворларда ишлаб чиқариш ва назорат-ўлчов хоналари томонидан импульс ва ҳимоя қувурларига герметик ҳолда улаш учун қувур бўлаги (пайвандланган муфталарда) пайвандлаб уланган металл плиталар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175. Ёнувчан газлар, буғлар ва суюқликларнинг ҳолатини ўлчайдиган ҳамда ортиқча босим остидаги технологик аппаратлар ва қувурларни назорат-ўлчов асбоблари хонасидаги асбоб ва аппаратлар билан боғлайдиган импульс линияларини назорат-ўлчов асбоблари хонасига киритиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176. Ёнғин-портлаш хавфи бўлган хоналардан ҳимоя қувурлари орқали ўтказилган электр симларининг назорат-ўлчов асбоблари хонасига кириш жойида газ ўтмаслигини тўлиқ таъминлаш учун герметикловчи масса қуйилган ажратувчи муфталар (электр фитинглар) ўрнатилиши керак. Электр асбоблари ва аппаратлари учун симлар электр техник қоидалар ва меъёрларга мувофиқ ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177. Марказий бошқарув пунктларида сарф ва босим датчиклари, газ анализаторлари ва зичлик ўлчагичларни ўрнатиш рухсат этилмайди. Бундай асбоблар ўлчаш жойларида ёки изоляцияланган махсус хоналарда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178. Кўрсаткичларнинг аниқлигини таъминлаш учун назорат-ўлчов асбоблари ўрнатилган шитларни ортиқча тебраниш ҳосил қиладиган машиналар (марказдан қочирма қурилмалари, компрессорлар, вентиляция қурилмалари ва ҳ. к.) билан битта пойдеворда ўрнатиш рухсат этилмайди. Барча ҳолатларда шитлар қимирламайдиган асосларда ўрнатилиши ва маҳкамланиши керак. Асосда тебраниш бўлган ҳолларда шитлар тебранишни сўндирувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179. Таркибида ёнғин-портлаш хавфи бўлган блокли объектлар бўлган органик ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнлари электрон назорат воситалари ва автоматика, шу жумладан ҳисоблаш техник воситалари асосида автоматик ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180. Ёнғин-портлаш хавфи бўлган хоналарда хонанинг муҳитига тўғри келмайдиган нормал ёки портлашдан ҳимояланган тарзда ишлаб чиқарилган телефон аппаратлари ва назорат-ўлчов асбобларини мунтазам ишлайдиган ва ҳаво таркибида камида 25 mm Н2О ни таъминлайдиган махсус ҳаво юбориш вентиляцияси ёрдамида ҳаво пуркаб туриладиган герметик кожухларда ёки шитларда ўрнатиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181. Бошқарув марказий пунктдан амалга ошириладиган шароитларда автоматик бошқарувдан қўл бошқарувига иккиламчи қайд қилиш ва кўрсатиш асбоблари яқинида ўрнатиладиган дастаклар ёрдамида оҳиста ўтилиши (автоматик тизимда носозликлар содир бўлганда) кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182. Барча назорат-ўлчов ва тартибга солиш асбобларининг шкаласида уларнинг белгиланган вазифаси тўғрисида ёзувлар бўлиши керак. Назорат-ўлчов асбобларининг шкалаларида, агар бу технологик тартиб бўйича талаб этилса, ўлчанаётган катталикларнинг чегаравий йўл қўйиладиган қийматлари қизил чизиқ билан белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча асбобларда уларнинг давлат текширувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломблар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183. Назорат-ўлчов асбоблари, мажбурий давлат текширувларидан ташқари, корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган махсус режа-графикда белгиланган муддатларда заводда даврий текширувдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184. Электр техник қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ асбоблар ва шитларнинг электр токи ўтиши мумкин бўлган металл қисмлари ерга ишончли уланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185. Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматик мосламаларни текшириш, ростлаш ва таъмирлаш назорат-ўлчов асбоблари цехи ходимлари томонидан «Ўлчовлар ва ўлчов асбобларини назорат қилиш тўғрисида низом»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186. Ўлчанадиган муҳит импульс ҳаво билан контактда бўладиган пьезометрик ўлчов усулида ўлчанадиган муҳит ҳаво билан қўшилиб портловчи аралашма ҳосил қилиши мумкин бўлган барча ҳолатларда сиқилган ҳаво сиқилган азот билан алмаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва зарарли моддалар ҳосил бўлиши мумкин бўлган цехлар етарли миқдорда технологик жараённинг нормал кечишини таъминлайдиган назорат-ўлчов асбоблари, сигнализация ва блокировкалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Четга чиқилганда технологик тартибнинг бузилиши ва ёнғинлар, портлаш, заҳарланиш ва ҳ. к. ларга олиб келиши мумкин бўлган барча параметрлар доимий назорат қилиниши ва автоматик тарзда тартибга солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188. Қуйидагилар мажбурий назорат қилиниши ва автоматик тарзда тартибга солиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юқори ҳароратларда ишлайдиган аппаратларда кечадиган жараёнлар ҳарорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ортиқча босимда ишлайдиган аппаратлардаги босим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) босим остида ишлайдиган ва қуйилиш найлари бўлмаган аппаратлардаги суюқликларнинг сатҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ишлаб чиқариш хоналари ҳавосидаги ёнғин-портлаш хавфи бўлган моддаларнинг миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189. Авариясиз ишлашни таъминлаш учун марказий бошқарув шитида асосий назорат-ўлчов асбоблари ва автоматик ростлагичлардан ташқари электр сурма клапанлар ва хизмат кўрсатувчи ходимларни нормал технологик жараёндан четга чиқилганлиги (сув, буғ, ҳаво, водород, азот босимининг тушиши, қабул қилувчи мерниклардаги маҳсулотлар сатҳининг пасайиши, экзотермик реакциялар ҳароратининг ошиши, асосий машиналар ва насосларнинг бехосдан тўхтаб қолиши ва ҳ. к.) тўғрисида хабар берадиган сигнал арматурани бошқариш тугмачалари ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190. Тез бекитиш талаб этиладиган линияларда (узоқда ёки ноқулай ва бориш қийин жойларда жойлашган) марказий бошқарув пункти ва ишлаб чиқариш хоналаридан туриб узоқдан бошқариш имкониятини таъминлайдиган электр симли сурма клапанлар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Асбоблар ва автоматизация воситаларини электр токи билан таъминлайдиган тақсимлаш шити иккита мустақил электр манбаига уланиши ва захира линияга автоматик тарзда улаш қурилмаси билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192. Асбоблар ва ростловчи қурилмалар хизмат кўрсатиш учун қулай ва бориш мумкин бўлган жойларда жойлаштирилиши лозим. Асбоблар катта баландликда жойлаштирилганда уларга яқинлашиш ва хизмат кўрсатиш учун майдончалар ва панжарали зиналар кўзда тутилиши лозим. Асбобларга хизмат кўрсатиш қулайлигини таъминлаш учун улар имкон қадар бир нуқтада жойлаштирилиши ва битта жойда тўпланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Электр ускуналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193. Электр тармоқлари, электр симлари ва электр қурилмаларининг танланган тузилиши, уларни монтаж қилиш ва фойдаланиш усуллари, шунингдек азот ишлаб чиқариш саноатининг органик ишлаб чиқаришлари учун корхоналарнинг электр таъминотига қўйиладиган талаблар амалдаги «Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари» (ЭҚТҚ), «Истеъмолчиларнинг электр ускуналаридан техник фойдаланиш қоидалари» (ТФҚ), «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (ХТҚ), қурилиш меъёрлари ва қоидалари, давлат стандартлари ва «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун умумий портлаш хавфсизлиги қоидалари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194. Электр қабул қилгичларнинг ишончлилик бўйича тоифалари, технологик жараёнларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг электр таъминотидаги узилишлар вақтининг йўл қўйиладиган максимал катталигига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр таъминотидаги узилишлар жараён параметрларининг хавфли қийматлар зонасига чиқишига, қимматли ускуналарнинг шикастланишига, уларнинг герметиклигининг бузилишига, портлашга, ёнғинларга, инсонлар ҳаёти учун хавф туғилишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ишлаб чиқаришларнинг электр қабул қилгичлари, одатда, ишончлилик бўйича I тоифага мансуб электр энергияси билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195. I тоифали электр қабул қилгичлар таркибидан ишлаб чиқаришнинг барча фаолият режимларида технологик жараённи хавфсиз ҳолатга авариясиз ўтказиш имконини таъминлаш учун узлуксиз ишлаши зарур бўлган алоҳида электр қабул қилгичлар гуруҳи ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196. Ёнғин хавфи бўлган ва заҳарли моддалар омборхоналаридаги электр қабул қилгичлар, агар уларнинг электр таъминотидаги узилишлар ушбу моддаларни сақлаш технологик параметрларининг ўзгаришига олиб келмаса, учинчи ишончлилик тоифасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197. Электр қурилмаларни портлаш ва ёнғин хавфи бўлган зоналарда жойлаштириш ва конструктив жиҳозлаш, улар учун электр ускуналарни танлаш ва бутлаш Электр ускуналарининг тузилиши қоидаларини 7.3 ва 7.4-боблари талаблари бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлаш хавфи бўлган зоналарда жойлаштириладиган электр ускуналари, электр аппаратлари ва уларнинг алоҳида қисмларининг портлашдан ҳимояланиш даражаси портлаш хавфи бўлган зона синфи, портлаш хавфи бўлган аралашмалар тоифаси ва гуруҳига мувофиқ ёки улардан юқори бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлаш хавфи бўлган зоналарда талаб этиладиган портлашдан ҳимояланиш даражасига тўғри келмайдиган тарзда тайёрланган электр ускуналаридан фойдаланиш имконияти Электр ускуналарининг тузилиши қоидаларини 7.3-бобида кўрсатилган шартлар бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198. Электр таъминоти ишончлилиги бўйича биринчи тоифага мансуб, захира манбаини автоматик улаш (ЗМАУ) оддий схемалари ишлаб турганда ток узилишларига йўл қўядиган электр қабул қилгичларнинг алоҳида гуруҳи учун мустақил учинчи ток манбаи сифатида дизель-генераторлар ёки иккита асосий ток манбаига боғлиқ бўлмаган туман тармоқ узелларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр таъминотини тез узиб-улаш талаб этиладиган ҳолатларда лойиҳаларда махсус узлуксиз электр таъминоти агрегатлари (УЭТА)ни ўрнатиш, тўғрилагич қурилмалари, аккумулятор батареялари, инверторлар, тирристор тез улаб-қўшгичлар ва ҳ. лар билан жиҳозлаш кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199. Электр ёритиш тизимининг электр таъминоти узилганда, B-I ва В-Ia синфли портлаш хавфи бўлган зоналарда жойлашган технологик жараёнлар, шунингдек Б хавфлилик тоифасига мансуб блокларни ўз ичига олган жараёнларнинг авариясиз тўхтатишни таъминловчи операцияларни қўлда бажариш зарурияти туғилганда, ишлаб чиқариш хоналаридан одамларни эвакуация қилиш учун авариявий ёритиш тизими ушбу цех ёки ишлаб чиқаришни ток билан таъминловчи асосий икки ток манбаига боғлиқ бўлмаган манбадан, бошқа портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар учун эса иккинчи мустақил (ишчи ёритиш тизими билан боғлиқ бўлмаган) манбадан ўзгарувчан ёки ўзгармас ток билан таъминланиши кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200. Портлаш хавфи бўлган хоналарда жойлаштириладиган электр қабул қилгичларнинг электр таъминоти учун ташқи юзаси уларнинг портлашдан ҳимояланган ускуналарга кириш жойларини зич герметикланишига йўл қўймайдиган ясси ёки думалоқ шаклда бўлмаган кабеллардан фойдаланиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. Ҳар қандай синфли портлаш хавфи бўлган зоналарда изоляцияланмаган ток ўтказиш воситаларидан, шу жумладан кранларга, талларга ва ҳ. ларга уланадиган электр симларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Ҳар қандай синфли портлаш хавфи бўлган зоналарда очиқ ҳолда (конструкцияларда, деворларда, каналларда, туннелларда ва ҳ.) ўтказиладиган кабелларда ёнувчан материаллар (жут, битум, ип тўқима ва ҳ. к.)дан тайёрланган ташқи қоплама бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203. Ҳар қандай синфли портлаш хавфи бўлган зоналарда ўтказиладиган кучланиши 1 kV дан юқори бўлган кабелларнинг узунлиги имкон қадар чекланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204. Мазкур технологик жараёнга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай кучланишдаги транзит электр симлари ва кабель линиялари қўшимча ҳимоя чора-тадбирлари бажарилганда, масалан, қувурларда, ёпиқ қутиларда, полларда ўтказилганда, ҳар қандай синфли портлаш хавфи бўлган зоналардан горизонтал ва вертикал бўйича камида 5 m масофада ўтказилиши рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205. Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларида белгиланган ёнғинга қарши талаблар бажарилганда, кабель эстакадалари ёнувчан газ ва тез алангаланадиган суюқлик қувурлари эстакадасини, газ ва буғларнинг ҳавога нисбатан зичлигидан қатъий назар, остидан ёки устидан кесиб ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206. Электр хоналарини ёнувчан енгил газлар ва тез алангаланадиган суюқликлар мавжуд В-Ia ва B-I6 синфли, шунингдек В-П ва В II синфли портлаш хавфи бўлган зонали хоналардан ажратувчи деворларда электр хонасига кабелларни ва сим ўтказиладиган қувурларни киритиш учун тешиклар очиш рухсат этилади. Бундай тўсиқлар ёнмайдиган материаллар билан зич бекитилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир ва сиқилган ёнувчан газлар мавжуд В-Ia ва B-I6 синфли портлаш хавфи бўлган зонали хоналардан электр хонасига кабелларни ва сим ўтказиладиган қувурларни ташқи деворлар орқали киритиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207. Электр зарядлари тўпланиши мумкин бўлган диэлектрик (солиштирма электр қаршилиги 10 Ω/m ва ундан ортиқ) ҳисобланадиган суюқликлар, буғлар, газлар ва сочилувчан моддаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва ташиш билан боғлиқ резервуарлар, технологик ускуналар, қувурлар, қуйиш-тўкиш қурилмалари ва бошқа ускуналар учун статик электр токидан ҳимоя кўзда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208. Бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмларини яшиндан ва иккиламчи яшин таъсиридан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар бино ва иншоотларнинг белгиланган вазифаси, улар жойлашган ҳудуддаги яшинлар жадаллиги, шунингдек бир йил ичида кутилаётган яшин уриши сонига қараб, яшиндан ҳимоялаш қурилмаси тоифалари ва ҳимоя зонасининг турига мувофиқ РҲ 34.21.122 «Бино ва иншоотларни яшиндан ҳимоялаш бўйича йўриқнома» да белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX боб. Фойдаланиш талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Ҳудуд ва ишчи хоналарни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209. Барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар доим тоза ва меъёрий-техник ҳужжатлар ҳамда «Кимё саноати корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари» талабларига мувофиқ тартибда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210. Аппаратлар, қувурлар ва асбобларнинг уланган қисмларида аниқланган барча носозликлар ва ҳатто унча катта бўлмаган маҳсулот чиқиши ҳолатлари ҳам зудлик билан бартараф этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўкилган ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва мойлар зудлик билан тозалаб олиниши керак. Бунда ёнувчан суюқликлар устига қум сепилади ва кейин махсус ажратилган жойга чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўкилган ва сочилган заҳарли моддалар зудлик билан зарарсизлантирилиши ва тегишли йўриқномаларда кўзда тутилган тартибда тозалаб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211. Унча кўп бўлмаган миқдорда тўкилган цианли туз эритмалари темир купороси эритмаси ёрдамида дегазация қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп миқдорда тўкилган цианли туз эритмалари зудлик билан нейтралланиши ва зарарсизлантириш станциясига юбориш учун сув билан махсус канализацияга ювиб туширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналарни тозалашда ишлатилган сув ҳам зарарсизлантириш станциясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212. Тўкилган кислота ва олеумни тозалашдан олдин улар бўр ёки оҳак ёрдамида нейтралланиши шарт. Олеум ва сульфат кислотани сув билан ювиб тозалаш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213. Металл майдончалар, зиналар, металл плиталардан қурилган поллар ва ҳ. ларни артиш учун керосиндан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214. Цехларда ва оралиқ омборхоналарда сақланаётган хом ашё, оралиқ маҳсулотлар, мойлаш ва ёқилғи материаллари миқдори цехнинг суткалик эҳтиёжидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
215. Мойларни сақлаш учун мўлжалланган баклар ўлчов қурилмалари ва мойни чиқиш қулайлигини таъминловчи мосламалар (кранлар, қулай тагликлар ва ҳ. к.) билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган артиш материаллари (латта, қоғоз ва ҳ. к. лар) қопқоқли металл яшикларда сақланиши керак. Яшиклар ҳар куни тозаланиши, артиш материаллари уларга ишлов бериш ёки йўқ қилиш учун мўлжалланган жойга чиқариб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216. Вентиляция камераларида бирор бегона материал ёки предметларни сақлаш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ускуналарни сақлаш, таъмирлаш ва тозалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217. Барча турдаги (жорий, капитал) таъмирлаш ишлари «Корхоналарнинг технологик ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тизими» асосида тузилган графикка мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218. Портлаш ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар ҳудудида ва хоналарида очиқ олов билан бажариладиган таъмирлаш ишлари «Корхоналарнинг портлаш ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган объектларида олов билан бажариладиган ишларни бехатар ўтказилишини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219. Аппаратларнинг ичида бажариладиган ишларда «Газ хавфи бўлган ишларни бехатар ўтказилишини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» га, шунингдек корхона томонидан конкрет ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган инструкцияга риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220. Наряд-рухсатномасиз ускунани таъмирлашга киришиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Газ хавфи бўлган жойларда ишларни ташкил этиш ва олиб бориш «Корхоналарда газ хавфи бўлган ишларни бехатар ўтказилишини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222. Таъмирлаш ишлари бажариш чоғида портлаш хавфи бўлган ва заҳарли буғ ва газлар ажралиб чиқиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш операцияларини амалга ошириш тақиқланади. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ва уларни бажариш пайтида таъмирлаш ишлари ўтказилаётган хонадаги ҳаво муҳити таҳлил қилиниши керак. Йўл қўйиладиган меъёрдан ортиқ заҳарли ёки портлаш хавфи бўлган газлар ҳосил бўлганда таъмирлаш ишлари зудлик билан тўхтатилиши ва ишчилар хавфли зонадан олиб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223. Таъмирлаш ишлари ўтказилаётган хонадаги ҳаво муҳитини таҳлил қилиш даврийлиги наряд-рухсатномада кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224. Вентиляция қурилмаларини ташқи кўздан кечириш, сақлаш, таъмирлаш синовдан ўтказиш, созлаш ва улардан фойдаланиш «Вентиляция тизимларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича намунавий йўриқнома» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225. Таъмирлаш ишларини бажариш пайтида тўсиқ, арматура, қувурлар, муфта кожухлари ва технологик коммуникацияларнинг бошқа узеллари устида туриш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларнинг ўтиши ёки ускуна ва эҳтиёт қисмларни олиб ўтиш учун мўлжалланган ўтиш жойлари ва конструкциялари ҳўл, музлаган ёки сирпанчиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226. Барча ўтиш жойлари, ўрачалар, ишчи ва хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар ва зина майдончалари, идишларнинг томлари камида 0,14 m баландликдаги тўсиқ бортли 1,0 m баландликдаги панжара билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсиқлар ўрнатиш имконияти бўлмаган шароитларда 1,8 m ва ундан ортиқ баландликда ишлаётган ишчилар сақловчи белбоғлар ва ҳимоя арқонлари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227. Такелаж ишларида қўлланиладиган ускуналар «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг юк кўтариш иншоотлари назорати бўйича тармоқ инспекцияси қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228. Ишлаб чиқариш ускуналарининг ишлаши, уларни юклаш меъёрлари ва жараёнларнинг асосий параметрлари белгиланган технологик тартиб талабларига ва паспорт маълумотларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229. Ҳар қайси цехда, участкада аппарат ва қувурларнинг шартли рангларда ишланган жойлашиш ва боғланиш схемалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Схемаларда қулфлаш мосламалари рақамланган, маҳсулотларнинг ҳаракатланиш йўналиши кўрсаткичлар билан кўрсатилган бўлиши керак. Схемадаги қулфлаш мосламасининг рақами ва бошқа белгилар агрегатларга хизмат кўрсатиш бўйича ишчи йўриқномага мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230. Агрессив, ёнғин ва портлаш хавфи бўлган муҳитларни ишлатиш ва ташиш билан боғлиқ ускуна ва қувурлардан фойдаланиш жараёнида аппарат ва қувурлар деворларининг қалинлиги текширилиши (ички кўздан кечириш, ультратовуш ва радиацион дефектоскопия ва ҳ.) керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Аппарат ва қувурларнинг қулф арматураси, гидравлик зарбларга йўл қўймаслик учун, секин ва бир текис очилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232. Аппарат ёки қувурда босим мавжуд бўлганда болт ва шпилкаларни тортиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233. Тиқинлар муҳитнинг ишчи параметрлари ва конкрет фойдаланиш шароитларига қараб танланиши керак. Барча тиқинлар рақамланган бўлиши керак. Тиқиннинг рақами ва у мўлжалланган босим унинг орқасига ўйиб туширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234. Таъмирлаш, ички кўздан кечириш пайтида ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда агрегат, алоҳида аппарат ва коммуникацияларни узиб қўйиш учун тиқин ўрнатиш газ хавфи бўлган иш ҳисобланади ва масъул шахс иштирокида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235. Насослар учун уларни таъмирлашнинг агрегат-узел усули ва бунинг учун зарур кўтариш-транспорт қурилмалари кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236. Барча босим остида ишлайдиган заҳарли, ёнғин хавфи бўлган газ ёки суюқлик идишлари аппарат ва коммуникацияларни қисмларга ажратиш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари ўтказилгандан кейин, шунингдек йўриқномада кўрсатилган бошқа ҳолатларда, идишнинг ишчи босимига тенг босим остида ҳаво ёки инерт газ ёрдамида, ёки ўхшаш хавфсиз назорат усули ёрдамида герметиклиги бўйича синовдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237. Ишлаб турган цехларда, шунингдек ишлаётган газ қувурлари ётқизилган эстакада ва каналларда газ қувурларини мустаҳкамлик бўйича пневматик синовдан ўтказиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238. Янги монтаж қилинган ва таъмирланган ускуна ва қувурларда «Саноаконтехназорат» Давлат инспекциясининг амалдаги қоидалари ва йўриқномаларига мувофиқ инерт муҳитлар ёрдамида синов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X боб. Ёнғинга қарши талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239. Органик ишлаб чиқаришларда ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши керак. Хоналар ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2391. Омборхоналарда кўринадиган жойларда ГОСТ 12.4.026 бўйича хавфсизлик белгилари («Олов хавфи», «Портлаш хавфи», «Заҳарли моддалар», «Чекиш тақиқланади» ва ҳ. к.) осиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240. Бўлинмаларнинг раҳбарлари қуйидагиларни бажариши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишчи ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришда ёнғин ва портлаш хавфини камайтиришга қаратилган қарорларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча бўлинмаларда ёнғинга қарши тартиб ўрнатиш (чекиш жойларини белгилаш ва жиҳозлаш, бир вақтнинг ўзида хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш жойлари ва йўл қўйиладиган миқдорини белгилаш, олов билан бажариладиган ишларни ўтказиш, иш тугагандан кейин хоналарни кўздан кечириш ва ёпишнинг аниқ тартибини белгилаш) ва унинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларни тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши инструктаж ва ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар ўтказишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241. Органик ишлаб чиқаришларда ишловчи ходимлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши ва бажариши, қўлланиладиган муҳитларнинг ёнғин-портлаш хавфи бўлган ва заҳарли хусусиятларини билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўт ўчириш воситалари жойлашган жойларни билиши, уларнинг мавжудлиги ва созлигидан хабардор бўлиши, улардан фойдаланишни билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242. Ўт ўчириш, ёнғин алоқаси ва сигнализация воситалари тармоқ «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243. Ўт ўчириш ускуналари, гидрантлар, сув ҳавзалари, бассейнларга бориладиган йўллар доим очиқ бўлиши керак. Ўт ўчириш гидрантлари ва сув ҳавзалари яқинида кўрсаткич ёзувлар осиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244. Ўт ўчириш воситалари (сув, кўпик, инерт газлар ёки кукун) ва қурилма тури (спринклер ёки дренчер) ни танлаш технологик талаблар, модда ва материалларнинг заҳарлилиги ва ёнғин хавфи, хонада одамларнинг бўлиши тартиби ва амалдаги ёнғин хавфсизлиги талаблари, меъёрлар ва кўрсатмаларни ҳисобга олган холда лойиҳа ташкилотлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245. Барча ишлаб чиқариш, омборхона, ёрдамчи ва маъмурий бинолар, шунингдек алоҳида қурилма ва иншоотлар бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246. Ҳар қайси ишлаб чиқариш хонасида портлаш ёки ёнғин хавфи синфи кўрсатилган ёзув бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
247. Карбонат кислота ва бошқа сиқилган газлар тўлдирилган баллонларни, шунингдек ўт ўчиргичларни улар қизиши мумкин бўлган жойларда (печ залларида, қуритиш хоналарида, иситиш асбоблари яқинида ва +5° С дан паст ҳароратда) жойлаштириш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248. Ичида газ бўлган аппаратларда ва газ коммуникацияларида ёнғин содир бўлганда газ билан ифлосланиш ва портлашга йўл қўймаслик учун уларни узмасдан оловни ўчириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249. Буғлари ҳаво билан қўшилиб портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиши мумкин бўлган тез алангаланадиган ва ёнувчан суюқликлар солинган идишлар азот остида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250. Компрессия биносида, компрессор мой хўжалиги ҳудудини камида 0,25 m баландликдаги бортлар билан тўсган ҳолда, мойнинг авариявий тўкилиши мумкин бўлган майдонни камайтириш чора-тадбирлари қабул қилиниши лозим. Бундай ҳудудлар стационар кўпикли ўт ўчириш қурилмалари билан ҳимояланиши, компрессия хоналарида доимий иш жойлари бўлмаган ҳолларда уларнинг бошқаруви автоматик тарзда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251. Портлаш-ёнғин хавфи бўйича А, Б ва В тоифаларга мансуб ишлаб чиқариш ва омборхоналар, агар уларнинг майдони 100 м2 ва ундан ортиқ бўлса, ва улар жойлашган хоналарда автоматик ўт ўчириш тизимлари автоматик ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Ташқи қурилмалар ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган жараёнлар кечадиган омборхоналар ҳудудида электр ёнғин сигнализациясининг қўлда ишга тушириладиган хабар бериш мосламалари ўрнатилиши керак. Хабар бериш мосламалар ўртасидаги масофа кўпи билан 150 m бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омборхоналар ва ташқи қурилмалар яқинида, агар улардан кўпи билан 150 m масофада жойлашган биноларда телефон ёки қўл хабар бериш мосламалари мавжуд бўлса, қўл ёнғиндан хабар бериш мосламалари ўрнатилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253. Автоматик ёнғин ўчириш тизимлари ва автоматик ёнғин сигнализацияси, шу жумладан ёнғиндан хабар бериш тизимлари, портлаш-ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқариш биноларида тармоқ автоматик ёнғин ўчириш, автоматик ёнғин сигнализацияси ва ёнғиндан хабар бериш қурилмалари билан жиҳозланиши керак бўлган бино ва хоналар рўйхатини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш технологик жараёнининг хусусияти ва уларни ўрнатишнинг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, ШНК 2.04.09 га мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254. Ишлаб чиқариш цехларида чекиш рухсат этилмайди. Чекиш учун тегишли тарзда жиҳозланган махсус ажратилган хавфсиз жойлар кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255. Ҳар қайси телефон аппарати ёнида корхонанинг ёнғин ўчириш қисми, газ-қутқарув ва тиббий хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган махсус табличкалар ёки ёзувлар осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI боб. Ишловчиларнинг якка тартибда ҳимояланиш ва гигиена воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256. Зарарли моддалар қўлланиладиган ишлаб чиқаришларда ишловчилар «Кимё ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари»га мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257. Заҳарли моддалар қўлланиладиган ишларга противогаз, махсус кийим ва мазкур ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ҳимоя мосламаларисиз қўйиш рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258. Ишчиларни шовқиннинг зарарли таъсиридан муҳофаза учун улар якка тартибда ҳимояланиш воситалари (шовқинга қарши наушниклар, берушлар ва ҳ. к.) билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259. Ҳар қайси цехда қуйидаги авариявий ҳимояланиш воситалари тўплами бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус шкафларда сақланадиган противогазлар (фильтрловчи, изоляцияловчи ва шлангли), резина костюмлар, этиклар, қўлқоплар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шкафларнинг жойлашиши, противогаз ва бошқа ҳимояланиш воситаларнинг сони ва тури, уларни сақлаш, текшириш ва фойдаланиш тартиби корхонанинг газ-қутқарув хизмати билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дори-дармонлар тўплами солинган аптечкалар (корхона тиббий хизмати билан келишилган) (2-илова, 1-жадвал).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260. Чанг чиқарадиган маҳсулотлар билан боғлиқ участкаларда банд бўлган ишчилар респираторлар билан таъминланиши ва уларда вкладишларнинг доимий захираси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261. Ишчи хоналарда озиқ-овқатларни сақлаш ва овқатланиш таъқиқланади. Овқатланиш учун махсус хоналар ажратилади. Сувни фақат ичимлик суви фонтанчалари ёки газланган сув автоматидан ичиш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
262. Якка тартибда тарқатиладиган ҳимояланиш воситалари иш пайтида ишчи ходимларда туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
263. Ҳар қайси иш жойида ҳимояланиш воситаларидан конкрет шароитларда фойдаланиш бўйича йўриқномалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264. Фильтрловчи противогазлар, кислородли изоляция асбоблари ва шлангли противогазларнинг авария захираси асосан цехга кириш жойида жойлашган пломбаланган махсус шкафларда сақланиши керак. Противогазларнинг юз қисмида уларнинг ўлчами аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265. Корхона маъмурияти противогаз тарқатилишини ҳисобга олиш ва уларнинг хизмат муддатларига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиши, шунингдек уларни сақлашнинг санитария шароитларини, противогазларнинг юз қисмини дезинфекциялашни, қутиларнинг созлиги, сақловчи (қутқарув) белбоғлари ва ҳ. к. ларнинг ишончлилигини текширишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266. Цехларнинг ходимлари противогазлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидалари бўйича махсус ўқувдан ўтишлари ҳамда мунтазам равишда ишловчиларни противогаз кийиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва сунъий нафас олдириш усуллари бўйича амалий кўникмаларга ўргатишни ўз ичига олган такрорий инструктажлардан ўтишлари керак. Вақти-вақти билан тренировка машғулотлари ўтказилиши керак. Изоляцияловчи (кислородли) противогазлардан фақат бунга тиббий хулосаси бўлган шахслар фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267. Сақловчи воситалар рўйхати ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари корхонада белгиланган тартибда тасдиқланадиган ишлаб чиқариш йўриқномалари ва хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларга киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268. Химикатларни қўлда ишлатиш ва ишлов бериш билан боғлиқ ишларда банд бўлган ишчилар терини ифлослантирадиган ва қичитадиган моддалардан ҳимоя қилиш учун махсус пасталар, кремлар, мазлар ёки қўлқоплар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269. Авария пайтида ишловчиларга теккан кимёвий моддаларни ювиб ташлаш учун сув учун металл баклари бўлган ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган раковинали авария душлари ёки ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган ваннали раковина кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270. Ўртача оғирликдаги иш тоифалари (Па ва Иб) учун мўлжалланган ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи зонасида ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, шовқин ва вибрациянинг йўл қўйиладиган меъёрлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойларидаги оптимал ҳарорат, °С:‎ II a‎ II б‎
йилнинг совуқ пайтида‎ 18-20‎ 17-19‎
йилнинг иссиқ пайтида‎ 23-25‎ 22-24‎
Оптимал нисбий намлик, %‎ 40-60‎ 40-60‎
Ҳавонинг оптимал ҳаракатланиш тезлиги, m/s, кўпи‎ билан:‎ ‎ ‎
йилнинг совуқ пайтида 0,2‎ 0,2‎
йилнинг иссиқ пайтида‎ 0,3‎ 0,3‎
Иш жойларидаги товуш даражаси, dB‎ 70‎ 70‎
Вибрация даражаси, dB, кўпи билан‎ 92‎ 92‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271. Органик ишлаб чиқариш хоналарининг ёритилишига қўйиладиган талаблар (меъёрланган ёритилганлик, кўзни қамаштириш кўрсаткичларининг йўл қўйиладиган бирликлари ва ёритилишнинг пульсация коэффициентлари) бажариладиган кўрув ишларининг хусусиятларига қараб ҚМҚ 2.01.05 «Табиий ва сунъий ёритиш» бўйича қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII боб. Санитария-маиший хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272. Санитария-маиший хоналар таркибига қуйидагилар киради: гардероблар, душлар, ичимлик сув таъминоти ўрнатилган жойлар, ювиниш, кийиниш, исиниш хоналари, шунингдек махсус кийимларни сақлаш ва тарқатиш хоналари. Маиший хоналарнинг таркиби, майдони, сони ҚМҚ 2.09.04 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» (3-илова, 2-жадвал)га мувофиқ ишловчилар сони, ишларнинг оғирлик бўйича тоифаси ва тананинг ифлосланиш даражасига қараб лойиҳада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273. Кийиниш хоналари, чекиш жойлари, исиниш хоналари, душлар, ичимлик сув таъминоти қурилмаларигача масофа ишлаб чиқариш биноларидаги иш жойларидан кўпи билан 75 m, ишлаб чиқариш майдончасидаги иш жойларидан эса кўпи билан 150 m бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274. Гардероб, душ ва душолди хоналари, ювиниш, кийиниш, махсус кийимларни қуритиш ва чангдан тозалаш хоналари девор ва тўсиқларининг баландлиги камида 2 m бўлиши ва улар ювиш воситалари ёрдамида қайноқ сув билан ювиш имкони бўлган материаллардан қурилиши керак. Юқорида кўрсатилган хоналарнинг баландлиги 2 m дан ортиқ бўлган девор ва тўсиқлари, шунингдек шиплари сувга чидамли қоплама билан қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275. Барча санитария-маиший хоналар тоза ҳолда сақланиши керак. Бу мунтазам ва тўғри ташкил этилган тозалаш ишлари ва ўз вақтида ўтказиладиган таъмирлаш ишлари ёрдамида таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
276. Хоналар нам усул ёрдамида тозаланиши керак. Бунинг учун хоналар қайноқ ва совуқ сувли кранлар, ифлос сув тўкиладиган қурилмалар билан таъминланиши керак. Ойналар, ёритиш арматураси ёғоч ёки металл штокларга маҳкамланган чўтка ёки резина валиклар ҳамда ювиш воситалари қўшилган совунли эритмалар ёрдамида тозаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277. Деворлар ва якка тартибдаги шкафлар ҳам тозаланиши лозим. Душларнинг поли дезинфекция воситалари ёрдамида ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278. Шунингдек, замбуруғли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш учун резина гиламчаларга ҳам дезинфекция воситалари билан ишлов берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279. Маиший хоналар ҳар иш сменасидан кейин тозаланиши лозим. Маиший хоналарнинг талаб этиладиган санитария ҳолатида сақланиши ишловчилар томонидан иш қобилиятини тиклаш, соғлиқни сақлаш ва шахсий гигиена мақсадларида улардан кўпроқ фойдаланиш имконини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII боб. Атроф-муҳит муҳофазаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
280. Ишлаб турган органик ишлаб чиқаришлардан фойдаланишда атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигида ўз аксини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281. Табиий ресурсларни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаларидан бири атмосфера ҳавосини саноат корхоналари чиқиндиларидан ифлосланишидан муҳофаза қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади. Корхоналарни ўраб турадиган ёки уларнинг яқинида жойлашган аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар концентрацияси амалдаги санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативларида белгиланган миқдорлардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282. Атмосфера ҳавосини саноат корхоналари чиқиндиларидан, шу жумладан органик таркибли, ифлосланишини олдини олишнинг асосий чора-тадбирларига чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ этиш, ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни герметиклаш, зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш ва ҳ. киради. Режалаштириш тадбирларини ўтказиш, газни тозалаш ва чангни тутиб қолиш, баланд қувурлар ўрнатиш йўли билан заҳарли моддаларни атмосферага тарқатиб юбориш, ишлаб чиқариш жараёнида зарарли моддаларни зарарсиз моддалар билан алмаштириш, хом ашёларга ишлов беришнинг қуруқ усуллари ўрнига нам усуллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283. Қатор корхоналарда машъала газлардан биноларни иситишда фойдаланиш, ортиқчасини эса иссиқлик централига йўналтириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
284. Ўғит ишлаб чиқаришда газлар рециркуляция қилинадиган технологик схемалар тадбиқ этилиши лозим. Корхоналар турар жойлар жойлашган ҳудудга нисбатан шамолга тескари томонда қурилиши, уларнинг ўртасида ҳимояловчи яшил зоналар кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285. Саноат чиқиндилари таркибидаги органик моддалар, айниқса улар нам ҳолатда бўлса, юқори концентрацияларда каталитик ёки термик куйдириш, кичик концентрацияларда эса адсорбция ва куйдириш усули ёрдамида ажратиб олинади. Адсорбент сифатида фаол кўмир, фаол кокс, фаол алюминий оксиди ва ҳ. лар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
286. Зарарли моддаларни атмосферага тарқатиб юборишнинг табиий имкониятлари қуйидаги қатор критик ҳолатларда қўлланилади: чиқиндисиз ишлаб чиқариш усуллари ва ишлаб чиқариш жараёнида зарарли моддаларни тўлиқ ёки кўп миқдорда йўқ қилиш имконияти бўлмаганда, зарарли моддаларни зарур даражада ажратиб олишнинг техник жиҳатдан имконияти бўлмаганда ёки бу қимматга тушганда; ишлаб чиқаришни тўлиқ герметиклаш имконияти бўлмаганда; чиқинди манбаларини турар жой ҳудудидан олиб чиқиш имконияти бўлмаганда. Зарарли моддаларни атмосферага тарқатиб юборишни яхшилаш мақсадида кучли ифлослантириш манбалари учун баланд (300-350 m гача) қувурлар қуриш тавсия этилади. Бундай чора-тадбирлар чиқинди манбасига яқин масофаларда зарарли чиқиндилар концентрациясини камайтирсада, лекин атроф-муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қила олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287. Чиқиндиларни баланд қувурлар ёрдамида атмосферага тарқатиш эмас, балки уларни атмосферага тушмасдан олдин йўқ қилиш атмосферани ифлосланишдан муҳофаза қилишнинг радикал усули ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288. Ифлосланганлик даражаси нормативларда белгиланган миқдордан ортиқ бўлган ҳудудларда атмосферани ифлослантириш манбаи бўлган корхоналардан фойдаланиш таъқиқланади. Бундай ҳудудларда ишлаб турган объектларни реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник қайта жиҳозлаш истиқболдаги ривожланишни ҳисобга олган ҳолда улардаги атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни чегаравий йўл қўйиладиган чиқиндилар (ЧЙҚЧ) гача қисқартириш шарти билан рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289. Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ишлаб чиқаришларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ифлослантирувчи моддалар чиқаришни камайтириш, чиқиндиларни тозалаш иншоотлари, ускуналари ва аппаратларининг узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш, уларни соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг устидан назорат қилишга қаратилган ташкилий-техник ва бошқа тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори ва таркибини ҳисобга олиш ва мунтазам назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосферани ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган чиқиндилари (ЧЙҚЧ)ни ишлаб чиқиш ва уларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда келишишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшайдиган ҳудудлар атмосфера ҳавосининг ифлосланиши устидан назоратни таъминлаш. Ифлослантирувчи моддалар рўйхати, намуна олиш даврийлиги ва нуқталари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ва санитария-эпидемиология хизмати билан келишилиши керак; атмосфера ҳавоси ва бошқа атроф-муҳит объектларининг ҳолати устидан кузатувлар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, фаолияти атмосфера ҳавосининг ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараён ёки ускуналардаги барча ўзгартиришлар (ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини жадаллаштириш ва бошқа тасдиқланган лойиҳадан четга чиқишлар)ни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ва санитария-эпидемиология хизмати билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига зарарли аралашмаларнинг бирваракайига чиқиши ҳолатлари тўғрисида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органларига хабар бериш, шунга ўхшаш вазиятларнинг олдини олишга доир тадбирлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290. Бир вақтнинг ўзида газ-чанг тутиб қолувчи қурилмаларни реконструкция қилмасдан туриб, чиқадиган газлар ёки уларнинг таркибидаги зарарли моддалар концентрациялари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ технологик агрегатлар унумдорлигини ошириш таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291. Замонавий воситалар ёрдамида чиқиндиларнинг чегаравий йўл қўйиладиган миқдорларига эришиш имконияти бўлмаган ҳолларда технологик жараённи ўзгартириш ёки ишлаб чиқариш қувватини қисқартириш йўли билан бундай чиқиндиларни камайтириш ёки батамом йўқ қилиш чора-тадбирлари ва уларни бажаришнинг аниқ муддатлари кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292. Атмосфера ҳавосини ифлослантириш хавфи бўлган барча манбалардан чиқаётган саноат чиқиндилари устидан доимий назорат, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва санитария назорати органларидан ташқари, корхоналарнинг ўз кучи ва маблағлари билан ҳам амалга оширилади. Шу мақсадда корхонада замонавий кимёвий ва физик-кимёвий таҳлил воситалари билан жиҳозланган махсус лабораториялар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна олиш нуқталари ва даврийлиги хавфсизлик техникаси бўлими томонидан режалаштирилиши, Давлат санитария-эпидемиология назорати органлари билан келишилиши ва корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293. Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш зарурий омил сифатида сув ҳавзаларини, тупроқни, грунтларни муҳофаза қилишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294. Кимё корхоналарининг фаолияти натижасида сув ҳавзаларига кўп миқдорда турли таркибли ва хусусиятдаги, шу жумладан олдин табиатда мавжуд бўлмаган органик бирикмалар тушади. Бундай моддаларнинг бир қисми биологик жиҳатдан ўта фаол бўлиб, уларга биологик тозалаш жараёнлари, физик реагентлар таъсир қилмайди, яъни сув оқимларидан ажратиш жуда қийин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат оқова сувларини зарарсизлантириш барча корхоналар учун мажбурий ҳисобланади. Санитария-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган сув ҳавзалари сувларидаги зарарли моддалар концентрацияси амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларида кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295. Сув объектлари ва жой рельефига қуйидагиларни чиқариш таъқиқланади: таркибида чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари (ЧЙҚК) ёки тахминий йўл қўйиладиган даражаси (ТЙКД) белгиланмаган моддалар ёки моддаларнинг сувда трансформацияланиши маҳсулотлари, шунингдек аналитик назорат усуллари мавжуд бўлмаган моддалар бўлган оқова сувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув чиқармайдиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, рационал технологияларни тадбиқ қилиш, айланма ва такрорий сув таъминоти тизимларида максимал ишлатиш, тегишли тарзда тозалангандан ва зарарсизлантирилгандан кейин саноатда, шаҳар хўжалигида фойдаланиш йўли билан бартараф этилиши мумкин бўлган оқова сувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозаланмаган ва етарлича тозаланмаган ишлаб чиқариш, хўжалик-маиший оқова сувлари, саноат майдончалари ва аҳоли яшайдиган жойлардан чиқадиган юза сув оқимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296. Оқова сувларни сув объектлари ва жой рельефига чиқариш сувдан махсус фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда бериладиган рухсатнома ва Чегаравий йўл қўйиладиган оқизиш (ЧЙҚО) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297. ЧЙҚО меъёрлари лойиҳаси оқова сувларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш учун Давлат экспертизасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298. ЧЙҚО меъёрлари лойиҳасини келишиш (тасдиқлаш)да экспертиза хулосасининг бўлиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299. ЧЙҚО меъёрлари лойиҳасини экспертизадан ўтказиш ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари билан келишиш тасдиқланган сувдан фойдаланиш объектлари-сувдан фойдаланувчилар рўйхатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида тасдиқланадиган Чегаравий йўл қўйиладиган оқизиш (ЧЙҚО) ва сувдан махсус фойдаланиш (СМФ) қарорларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувдан фойдаланувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш иншоотларининг узлуксиз ишлашини таъминловчи технологик, санитария-техник ва ташкилий-хўжалик тадбирларини ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараён ёки ускуналардаги барча ўзгартиришларни, ишлаб чиқариш қувватининг оширилишини, жараёнларнинг жадаллашишини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари билан келишишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300. Бир вақтнинг ўзида мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотлари қувватини оширмасдан туриб, оқова сувлар ёки уларнинг таркибидаги чиқиндилар концентрациялари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ технологик агрегатлар унумдорлигини ошириш таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Сувдан фойдаланувчилар оқова сувларнинг мунтазам ҳисобга олинишини ва тозалаш иншоотларининг ишлаши, сув ҳавзасидаги сувнинг ёки оқова сувлар тушадиган жойдан юқорироқда ва энг яқин аҳоли сувдан фойдаланиш пунктларида сув оқимининг сифати устидан лаборатория назоратини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302. Сувдан фойдаланувчилар томонидан ўтказиладиган мониторинг тартиби (кузатув пунктларини танлаш), таҳлил қилинадиган кўрсаткичлар рўйхати, текширувларни қайтариш тезлиги ва ҳ. к. лар сув объектидаги маҳаллий шароитлар ва сувдан фойдаланиш турига қараб табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303. Тупроқнинг санитария муҳофазасига доир тадбирларда чиқиндиларни нафақат атмосферада йўқ қилиш, балки зарарли моддаларнинг оқиб, тошиб чиқишини камайтириш ва ҳудуднинг ифлосланишига олиб келадиган бошқа омилларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш маданиятини ошириш ҳам кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида зарарли моддалар бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини тўплаш ва сақлаш жойларида тупроқ, ер ости сувлари ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига тўлиқ йўл қўймайдиган қурилмалар бўлиши керак. Бундай жойлар бегоналарнинг киришидан изоляцияланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304. Саноат чиқиндилари, шу жумладан заҳарли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсирини бартараф этишда асосий йўналиш — бу улардан ишлаб чиқариш циклларида фойдаланиш, яъни кам чиқиндили ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305. Қаттиқ саноат чиқиндиларининг баъзи турлари уларнинг заҳарлилиги туфайли махсус иншоотларда зарарсизлантирилиши лозим. Бундай иншоотлар заҳарли чиқиндилар чиқарадиган корхона таркибида ва унинг ҳудудида жойлашган бўлиши мумкин. Заҳарли саноат чиқиндилари, шунингдек, марказлаштирилган ҳолда полигонларда ва қайта ишлаш ва нейтраллаш станцияларида жойлаштирилиши, қайта ишланиши ва нейтралланиши мумкин. Махсус полигонлар икки турда бўлади: бир турдаги чиқиндиларни фақат кўмиб ташлаш ёки кимёвий усул ёрдамида зарарсизлантириш учун, шунингдек комплекс полигонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат чиқиндиларини кўмиб ташлаш 10 — 12 m гача чуқурликдаги котлованларда махсус тараларга ва темирбетон резервуарларга (ўта хавфли чиқиндилар) солиб амалга оширилади. Котлованлар сув ўтказмайдиган грунтларда қазилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306. Чиқиндиларни олов ёрдамида йўқ қилиш усули полигон участкалари майдонини қисқартириш имконини беради. Аввал механик сувсизлантириш босқичи (вакуум-фильтрлар, марказдан қочирма қурилмалар ёки фильтр-пресслар)дан ўтган қолдиқларни ёқиб юбориш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV боб. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
307. Ушбу қоидаларни бузганликда айбдор топилган корхоналар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари, шунингдек лойиҳалаш ва конструкторлик институтлари ва ташкилотларининг муҳандис-техник ходимлари, бундай қоидабузарлик авария ёки бахтсиз ҳодисага олиб келган-келмаганлигидан қатъий назар, шахсан жавобгарликка тортиладилар. Шунингдек, улар қўл остидагилари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар учун ҳам жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308. Барча айбдор шахслар йўл қўйилган қоидабузарликларнинг хусусияти ва уларнинг оқибатларига қараб интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309. Касблари бўйича хавфсиз иш усулларига доир йўриқномаларда кўрсатилган хавфсизлик талабларини бажармаган ишчилар қоидабузарликнинг хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаларининг Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акционерлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. ХАИТОВ А.А.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаларининг Марказий кенгаши раиси, ГУЛЯМОВ А.Х.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири НАЗИРОВ Ф.Г.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ХАНОВ Н.М.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитаси раиси АЛИХАНОВ Б.Б.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ИСЛАМОВ А.И.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқарув раиси ИБРАГИМОВ Г.И.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азот ишлаб чиқариш саноатида органик ишлаб чиқаришлар учун хавфсизлик қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЗОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИДА АМАЛ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРЛАР, ҚОИДАЛАР ВА МЕЪЁРЛАР, КЎРСАТМАЛАР, СТАНДАРТЛАР, ТЕХНИК ШАРТЛАР ВА ЙЎРИҚНОМАЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон Республикасида Давлат экология экспертизаси тўғрисида низом», 2001 йил 31 декабрь.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, 1995 йил 21 декабрда тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзкимёсаноат» ДАК корхона ва ташкилотларидаги йўриқномалар тўғрисида низом, РҲ-002-06.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзкимёсаноат» ДАК корхона ва ташкилотларида ишловчилар учун хавфсизлик техникаси бўйича инструктажлар, ўқувлар ва билимларни текширишни ўтказиш тартиби тўғрисида низом, РҲ-003-06.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низом».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари», 1997 йил 10 декабрь.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Портлашдан ҳимояланган вентиляторларнинг тузилиши, уларни монтаж қилиш ва фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари (ПҲВТМФХҚ-94)», 1994 йил 30 сентябрь.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Портлаш-ёнғин хавфи бўлган кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун умумий портлаш хавфсизлиги қоидалари», 1998 йил 13 февраль.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво йўллари ва газ қувурларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» РҲ 06-24-27, 1996 йил 6 май.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ёнувчан, заҳарли ва сиқилган газлар учун мўлжалланган қувурларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари (ГҚТҚ-69)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Хона ва биноларнинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш ОНТП 24-86», 1986 йил 27 февраль.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ)», 2004 йил 14 февраль.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (ТФҚ)», 2004 йил 21 май.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ХТҚ)», 2004 йил 2 август.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Бино ва иншоотларни яшиндан ҳимоялаш бўйича йўриқнома» РҲ 34.21.122-87.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Корхоналарда таъмирлаш ишларини бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома» НЙ-РР-94.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Корхоналарда газ хавфи бўлган ишларни бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида намунавий йўриқнома» НЙ-ГР-94.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Корхоналарда олов билан бажариладиган ишларни бехатар ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» НЙ-ОР-94.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Корхоналарда вентиляция тизимларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича намунавий йўриқнома» НЙ СВ -94.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Саноатда зарарли моддалар» маълумотномаси, 1 — 3 томлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кимё ишлаб чиқаришларида ишларнинг хавфсизлиги, 1980 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида ускуналардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш. С.А. Фарамазов, 1985 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Кимё саноати корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари», 1995 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. «Корхоналарнинг ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг тармоқ намунавий меъёрлари», 1999 йил 30 октябрь.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ҚМҚ 2.01.05 -98 «Табиий ва сунъий ёритиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ҚМҚ 2.03.11 -96 «Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ҚМҚ 2.03.13 -97 «Поллар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. ҚМҚ 2.04.01 -98 «Биноларнинг ички водопроводи ва канализацияси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. ҚМҚ 2.04.02 -97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. ҚМҚ 2.04.03 -97 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. ҚМҚ 2.04.05 -97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. ҚМҚ 2.04.10-97 «Pv 10 МПа босимли технологик пўлат қувурларни лойиҳалаш бўйича йўриқнома»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. ҚМҚ 2.04.13-99 «Қозон қурилмалари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. ҚМҚ 2.09.03 -02 «Саноат корхоналари иншоотлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ҚМҚ 2.09.04 -98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ҚМҚ 2.09.12 -98 «Омбор бинолари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ҚМҚ 3.01.05-99 «Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудни ободонлаштириш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. ҚМҚ 3.05.07-97 «Автоматлаштириш тизимлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ШНК 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. ШНК 2.04.09-07 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. ШНК 3.01.04-01 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий қоидалар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. СНиП П-89-80 «Саноат корхоналарининг бош режалари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. СНиП 2.05.07-91 «Саноат транспорти».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. СНиП 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. O'z DSt 950- 2000 «Ичимлик суви».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудуди ҳавосига қўйиладиган умумий санитария ва гигиена талаблари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. ГОСТ 12.1.007-76 «Зарарли моддалар. Тасниф ва умумий хавфсизлик талаблари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. ГОСТ 12.1.011-78 «Портлаш хавфи бўлган аралашмалар. Тасниф ва синов усуллари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш ускуналари. Умумий хавфсизлик талаблари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. ГОСТ 12.2.020-76 «Портлашдан ҳимояланган электр ускуналари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. ГОСТ 12.2.062-81 «Ишлаб чиқариш ускуналари. Ҳимоя тўсиқлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. ГОСТ 12.2.063-81 «Саноат қувур арматураси. Умумий хавфсизлик талаблари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. ГОСТ 12.3.006-75 «Водопровод ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан фойдаланиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. ГОСТ 14202-69 «Саноат корхоналари қувурлари. Танитиш ранги, огоҳлантирувчи белгилар ва тамғалаш шитлари»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. ГОСТ 15110 -79 «Кимё ишлаб чиқаришлари учун марказдан қочирма насослар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. ГОСТ 15548- «Саноат корхоналари учун сигнал ранглар ва хавфсизлик белгилари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. СанПиН 0120-01 «Иш жойларида йўл қўйиладиган шовқин даражаларининг санитария меъёрлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. СанПин 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал вибрациянинг санитария меъёрлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. СанПиН 0141-03 «Меҳнат шароитларининг ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилик ва хавфлилик, меҳнат жараёнининг оғирлик ва кескинлик кўрсаткичлари бўйича гигиеник таснифи».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. СанПиН РУз 0172-04 «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юза сувларни муҳофаза қилишга қўйиладиган гигиена талаблари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. СанПиН 179-04 «Гигиена нормативлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли яшаш жойлари ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялари рўйхати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. СанПиН 0203-06 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария меъёрлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азот ишлаб чиқариш саноатида органик ишлаб чиқаришлар учун хавфсизлик қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори-дармон ва мосламалар тўплами бўлган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЦЕХ АПТЕЧКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-жадвал

№‎ ‎

Дори-дармон ва мосламалар‎ ‎

Вазифаси‎ ‎

Миқдори‎ ‎

1.‎ Индивидуал антисептик боғлов пакетлари‎ Боғлаш учун‎ 5 дона‎
2.‎ Бинт‎ Худди ўша‎ 5 дона‎
3.‎ Пахта‎ Худди ўша‎ 50 g дан 5 пачка‎
4.‎ Пахта-докали бинт‎ Синган жойларни бинтлаш учун‎ 3 дона‎
5.‎ Жгут‎ Қон оқишини тўхтатиш учун‎ 1 жгут‎
6.‎ Шиналар‎ Синган, чиққан жойларни маҳкамлаш учун‎ 3-4 дона‎
7.‎ Муз солинадиган резина халта‎ Лат еган, чиққан ва синган жойларга босиш учун‎ 1 дона‎
8.‎ Стакан‎ Дори ичиш, кўзни, ошқозонни ювиш ва эритмалар тайёрлаш учун‎ 1 дона‎
9.‎ Чой қошиқ‎ Эритмалар тайёрлаш учун‎ 1 дона‎
10.‎ Иод дамламаси‎ Яралар атрофига, теридаги янги шилинган, тилинган жойларга суриш учун‎ 1 флакон (50 ml.)‎
11.‎ Нашатир спирт‎ Ҳушсизлик ҳолатларида‎ 1 флакон (50 ml.)‎
12.‎ Борат кислота‎ Ишқордан куйиш ҳолларида терини ювиш, оғизни чайиш учун эритма тайёрлаш учун‎ 1 пакет (25 g.)‎
13.‎ Ичадиган сода‎ Кислотадан куйиш ҳолларида терини ювиш, оғизни чайиш учун эритма тайёрлаш учун‎ 1 пакет (25 g.)‎
14.‎ Водород перекиси эритмаси (3%-ли)‎ Бурундан қон оқишини тўхтатиш учун‎ 1 флакон (50 ml.)‎
15.‎ Валериана дамламаси‎ Асаб тизимини тинчлантириш учун‎ 1 флакон (10 ml.)‎
16.‎ Валидол‎ Юрак соҳасидаги кучли оғриқларда‎ 1 тюбик‎
17.‎ Аччиқ (инглиз) туз‎ Овқатдан ва бошқа заҳарланишларда‎ 50 g.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган тўпламлар аптечкасида жадвалда кўрсатилган дори-дармонлар ва мосламалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Заҳарли газлар ва зарарли моддалардан заҳарланиш ва шикастланиш эҳтимоли бўлган цехлар ва лабораторияларда аптечка таркибига тегишли қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аптечканинг ички эшикчасида турли шикастланишларда қайси дорилар қўлланилиши аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўз вақтида ва самарали биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлар бажариладиган жойларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори-дармон ва мосламалар тўплами солинган аптечка (ёки сумка) бўлиши керак. Сумкалар аптечкалар учун кўрсатилган тўпламларнинг 50% миқдорида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аптечкалар ва корхона ҳудудидаги тиббий пунктларни топишни енгиллаштириш учун цехларда кўрсаткичлар ва белгилар, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари тўғрисида плакатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-маиший хоналар майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-жадвал‎

Номи‎‎

Кўрсаткич‎

Хоналарнинг бир кишига тўғри келадиган майдони, m2‎‎

Кўча кийимлари учун гардероб, махсус кийим тарқатиш хонаси1, исиниш ёки совиш хонаси.‎ 0,1‎
Иссиқ устки кийимлар сақланадиган хона‎ 0,15‎
Махсус кийим сақланадиган омбор:‎ ‎
оддий таркибли махсус кийимлар учун‎ 0,04‎
кенг таркибли махсус кийимлар учун‎ 0,06‎
бесўнақай махсус кийимлар учун‎ 0,08‎
Респиратор сақланадиган хоналар‎ 0,07‎
Марказлашган махсус кийим ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари омбори:‎ ‎
уларни сақлаш учун‎ 0,06‎
уларни тарқатиш учун, шу жумладан кийиб кўриш ва мослаш кабиналари‎ 0,02‎
Тозалаш жиҳозлари учун жой ажратилган навбатчи ходимлар хонаси, туалет ёки дам олиш хоналаридаги чекиш жойлари‎ 0,02‎
Пойабзал тозалаш, соқол олиш, соч қуритиш жойлари‎ 0,01‎
Махсус кийимни қуритиш, чангсизлантириш ёки зарарсизлантириш хоналари‎ 0,16‎
Махсус кийимни, шу жумладан каска ва махсус пойабзални, ювиш хонаси2‎ 0,3‎

‎‎Хоналарнинг ускуна бирлигига тўғри келадиган майдони, m2

Очиқ ва икки томонга ўтиладиган душ кабиналарининг душолди жойлари‎ 0.7‎
Кабинали кийиниш хоналарининг тамбурлари‎ 0.4‎

Бир сменада ускуна бирлигига тўғри келадиган хизмат кўрсатиладиган кишилар сони, киши‎‎

Туалетларнинг полда ўрнатилган жомлари (унитазлар ва писсуарлар):‎ ‎
ишлаб чиқариш биноларида‎ 18/123‎
маъмурий биноларда‎ 45/303‎
йиғилишлар, мажлислар залларида, гардеробларда‎ 100/603‎
Аёлларнинг шахсий гигиенаси учун гигиеник душ қурилмалари:‎ ‎
ишлаб чиқариш биноларида‎ 75‎
маъмурий биноларда‎ 100‎
Туалет тамбурларидаги қўл ювиш қурилмалари ва электр сочиқлар:‎ ‎
ишлаб чиқариш биноларида‎ 72/483‎
маъмурий биноларда‎ 40/273‎
ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига қараб ичимлик суви таъминоти қурилмалари:‎ ‎
2 в, 2 б‎ 100‎
1 а, 1 б, 1 в, 2, 2 г, 3 а, 3 б, 4‎ 200‎
Яримдушлар‎ 15‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1Тоза ва ифлосланган кийимлар учун алоҳида хоналар кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 Ишлаб чиқариш жараёнларининг 1 в, 2 в, 2 г, 3 б гуруҳлари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 Суратдаги кўрсаткич эркаклар учун, махражда аёллар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1. Санитария-маиший мақсадлар учун мўлжалланган хоналарнинг майдонлари, кўча кийимини сақлаш учун алоҳида гардероблар, шунингдек махсус кийимларни тарқатиш, уларни қуритиш, чангсизлантириш ва зарарсизлантириш хоналари ажратиш зарурияти ҚМҚ 2.09.04 га мувофиқ лойиҳанинг технологик қисмида лойиҳалаш учун топшириқда белгиланади.