Ҳужжат кучини йўқотган 08.11.2005 07.05.1996 йилдаги ПФ-1462-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.11.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сонли «Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократиянинг, конституциявий тараққиётни таъминлашнинг, қонунчиликка риоя этишнинг, инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг ғоят муҳим муассасаси сифатида телерадиоэшиттиришни янада ривожлантириш, шунингдек унинг республикадаги туб иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишга таъсирини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси жойларда ҳудудий бўлинмаларига эга бўлган Ўзбекистон Телерадиокомпанияси (Ўзтелерадио)га ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг ҳуқуқий вориси, Ўзбекистонда телерадиоэшиттириш соҳасидаги мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликнинг оммавий ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун ташкил этилган юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик юритувчи мустақил субъект ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларининг муассиси, таҳририяти, тарқатувчиси ва ношири ҳуқуқларига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетидан, шунингдек тижорат ва хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг ҳудудий (минтақавий) бўлинмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таъсис этиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳуқуқлари билан Ўзбекистон Телерадиокомпанияси таркибига кирадилар ва ўз фаолиятини ҳудудий телерадиокомпания тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва республика бюджетларидан, шунингдек тижорат фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Телерадиокомпаниянинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларнинг мафкурадан мутлақо ҳоли бўлишини назарда тутган ҳолда, аҳоли ҳамда жамиятнинг холисона, ҳаққоний ва хилма-хил ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва қониқтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат аҳолисини, шунингдек чет эл жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида кенг хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил давлатни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга жамоатчилик таъсирининг ортиб боришини таъминлаш, турли ижтимоий табақалар, сиёсий партиялар ва ҳаракатларни замонавий маданиятли жамият барпо этишнинг долзарб муаммоларини ошкора ва амалий муҳокама қилишга фаол жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда конституциявий нормалар ва қонунчиликни чуқур тушунтириш, уларни рўёбга чиқаришга ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик фикрининг хилма-хиллигини акс эттириш, инсоннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган эътиқодлар ва инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳурмат қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ичкарисида ва унинг ташқарисида телерадиоэшиттиришларни юксак даражадаги одоб, аниқлик ва ҳаққоният мезонлари асосида ташкил қилиш ҳамда ахборотларни тарқатиш. Шафқатсизликни тарғиб қиладиган, инсон қадр-қимматини таҳқирлайдиган ёки одамларни уларнинг дини, миллий ва маданий белгиларига қараб ҳақоратлаш сифатида талқин этилиши мумкин бўлган материаллардан фойдаланишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фуқаролик жамияти қурилишига фаол жалб этиш, одамларни умуминсоний демократик қадриятлар ва миллий меросни ҳурмат қилиш, миллатлараро тотувлик ва дўстлик руҳида тарбиялаш, ёш авлодда юксак маънавий фазилатларни, Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқатни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин бунёдкорлик меҳнати ва тадбиркорлик тажрибасини фаол тарғиб этиш, ижтимоий соҳага йўналтирилган бозор иқтисодиёти вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги энг мақбул ва муқобил йўлларни излаб топишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телерадиоэшиттириш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий техника билан жиҳозлаш ҳамда кўрсатув ва эшиттиришларнинг илғор технологияларига ўтиш йўли билан дастурларнинг касб маҳорати даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг жанр жиҳатдан хилма-хиллигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий телерадиоэшиттириш бўлинмаларига амалий ёрдам бериш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий телерадиокомпаниялар билан ижодий ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда уларнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналари очилишига фаол кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, бюджетдан маблағ билан таъминлаш миқдорлари аста-секин камайтириб борилишини ҳисобга олган ҳолда, компаниянинг 2000 йилдан бошлаб ўзини ўзи пул билан таъминлашга босқичма-босқич ўтишига оид таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда телерадиокомпания ходимлари меҳнатини меъёрлаш ва унга ҳақ тўлашнинг илғор шаклларига, яъни ходимлар меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришларнинг амалдаги ҳажмига, сифатига, жанрларига ва рейтингига боғлиқ қилиб қўйилишини кўзда тутувчи шаклларига ўтиш тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, унинг корхоналари ва ташкилотлари хўжалик, реклама ҳамда бошқа фаолиятдан тушган фойдадан олинадиган солиқдан 2000 йилгача озод қилинсин ва бўшайдиган маблағлар компаниянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон телерадиокомпанияси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда, етакчи хорижий теле-, радио ҳамда бошқа компаниялар орқали жалб этиладиган замонавий алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда, телевизион кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни мамлакатнинг барча минтақаларига тарқатиш бўйича умумдавлат дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттириш Давлат қўмитасини Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига айлантириш тўғрисида» 1992 йил 7 январдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1462-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 81-модда)