Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.1996 07.01.1992 йилдаги ПФ-309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.1996
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ ДАВЛАТ КОМИТЕТИНИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 7 май ПФ-1462-сонли «Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиётида телевидение ва радионинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» ва «Оммавий ахборот воситалари ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитетини қайта ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитети Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси Телевидение ва радиоэшиттириш давлат комитетининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин ҳамда янги фаолиятининг қуйидаги асосий вазифалари ва йўналишлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатини тарғиб қилиш, бунёдкорлик, республиканинг келажаги манфаатларини кўзлаб, унинг шитоб билан ривожланиши ва равнақ топиши учун жамиятдаги барча соғлом, ижодий кучларни сафарбар этиш ва бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳақиқат ва адолат тантанасини қувватлаш, Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини, қонуний ҳуқуқлари ҳамда эркинлигини ҳимоя қилиш, миллатлараро муносабатларда осойишталик, ҳамжиҳатликни таъминлашга, дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилиш, миллатидан, ирқий мансублигидан, ғоявий ва диний эътиқодларидан қатъи назар, кишиларни бир-бирига нисбатан тенг, ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— миллий-тарихий анъаналарни ҳаққоний ва холисона ёритиш, республика аҳолисини ва айниқса ўсиб келаётган авлодни маърифатпарварлик, умуминсоний қадриятларга муҳаббат, таълимга, маданият ва ҳуқуқий билимдонликка иштиёқ руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республиканинг иқтисодий ва маданий турмушидаги воқеаларни, муаммоларни амалий тарзда таҳлил этиш, камчиликларни танқид қилиш, илғорлар тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш, интизом ва тартибни мустаҳкамлашга, ишлаб чиқаришда ижодий ташаббускорликни кенг ёйишга, фан ва техника соҳасида тараққиётни жадаллаштиришга, хўжалик юритишнинг янги иқтисодий усулларини жорий этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқаро ҳаётни ёритиш, давлатлараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни, шунингдек хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ишида фаоллик кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий манфаатдорликни ошириш, ижодий рақобатни қарор топтириш мақсадида Ўзбекистон Давлат телевидениесида тижорат асосида ишлайдиган иккинчи умумреспублика канали очилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан бир ой муддат ичида тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-309-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 93-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 81-модда)