Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 17.04.2001 йилдаги ПФ-2832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 28.04.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини бозор муносабатларига ўтказишга доир анча ишлар амалга оширилди. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилди — Уй-жой кодекси, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида», «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқалар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси ҳамда бозор механизмларини жорий этишга қаратилган тегишли минтақавий комплекс дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тугатилди ва унинг негизида «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ташкил этилди. Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига берилди. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва ўзини ўзи бошқариш жамоатчилик органлари Уй-жой эгалари кенгашлари шакллантирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув, газ ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи асбобларни ишлаб чиқариш ташкил қилинди, уларни кўп хонали уй-жой биноларига ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш жараёнлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамон пастлигича қолмоқда. Одамларнинг эҳтиёжларига тўраларча қўпол муносабатда бўлиш ҳолларига барҳам берилмаяпти. Хизмат кўрсатишнинг бозор меъёрларига ўтиш борасидаги ишлар суст олиб борилмоқда. Сарф-харажатларни камайтириш бўйича амалда ҳеч нарса қилинаётгани йўқ. Коммунал хизматларга тарифларнинг оширилиши кўрсатилаётган хизматлар турини тегишли равишда кенгайтириш ва энг муҳими, уларнинг сифатини ошириш билан бирга қўшиб олиб борилмаётганлигини қониқарли деб ҳисоблаб бўлмайди. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш учун деярли ҳеч нарса қилинаётгани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланиши учун коллектив жавобгарлик тизимини татбиқ этиш бўйича тўпланган тажриба суст оммалаштирилмоқда. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари Уй-жой эгалари кенгашларини ташкил этиш жараёни кўпинча юзаки амалга оширилмоқда. Янгидан тузилган ширкатлар айланма маблағлар билан таъминланмаяпти, уларга қайта қуриш ва таъминлаш ишларини ўтказиш учун зарур кредитлар ажратиб берилмаяпти. Уларнинг фаолияти аниқ белгилаб қўйилмаган. Жойларда коммунал хизмат кўрсатишни ўзини ўзи қоплашга ўтказиш ва бюджетдан дотацияларни қисқартириш бўйича белгиланган топшириқлар бажарилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг тўлов интизоми пастлигича қолмоқда, ресурслар сарфининг ҳисобга олиниши зарур даражада таъминланмаяпти, тармоқдаги бир қатор корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи мураккаблигича қолмоқда, бу эса таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ўтказиш, янги технологияларни жорий этиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш ва уни бозор шарт-шароитларига ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ҳукуматнинг тегишли қарорларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг иши қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида, шунингдек Қоракўл, Ғиждувон, Нарпай, Шаҳрихон, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида коммунал соҳани ислоҳ қилиш борасидаги ишлар айниқса ёмон ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат (Ў.Султонов) кўрсатиб ўтилган вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда вужудга келган ишларнинг аҳволига принципиал баҳо бериб, бу ишларни ташкил этишни яхшилаш бўйича аниқ-равшан чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳолига кўрсатилаётган марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматларини 1 ва 2-иловаларда* кўрсатилган муддатларда ўзини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг мутаносиб бўлиши ҳамда уни босқичма-босқич ўзини ўзи қоплашга ўтказиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Молия вазири огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 ва 2-иловалардаги* кўрсатмалар қандай бажарилаётганлигини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсин ва аниқ шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари бир ой муддатда уй-жой мулкдорлари ширкатлари Уй-жой эгалари кенгашларини шакллантириш чора-тадбирлари комплекси ва жадвалларини, шунингдек уларга кредитлар ҳамда спонсорлик (ҳомийлик) маблағлари бериш ҳисобига айланма маблағларни тўлдириш манбаларини излаб топиш, зарур омборхоналарни бериш билан боғлиқ ҳамда бошқа ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилган ишлар тўғрисида 2001 йилнинг 1 июнига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 апрелдаги ПФ-3601-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар коммунал хизматларга аҳолидан маблағларни йиғишда кўмаклашиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) билан ёки уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартномалар тузишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизматлар ҳақи аҳоли томонидан ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўланишини таъминлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳалла қўмиталарини) рағбатлантириш мақсадида шу нарса белгилаб қўйилсинки, коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича тушумлар режаси 100 фоиз бажарилган тақдирда хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (маҳалла қўмиталарига) тушган тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдорида ажратмалар берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 7 августдаги ПФ-3113-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла қўмиталари) ушбу маблағлардан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантиришга, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни тўлаш, шу жумладан хизматлар ҳақини тўлашда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек уй-жой биноларини таъмирлаш, маҳаллалар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ободонлаштириш борасидаги ишларни ўтказишда қатъиян мақсадли фойдаланишни таъминласинлар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 7 августдаги ПФ-3113-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон, 139-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақининг ўз вақтида ва тўла миқдорда тўланишини таъминлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш Тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уй-жой-коммунал хизматларга сарф-харажатларни камайтириш мақсадида коммунал (газ таъминоти, иссиқ сув таъминоти, марказий иситиш, сув таъминоти, канализация, санитариявий тозалаш каби) хизматларни кўрсатувчи ҳамда фойдаланиш хизматини амалга оширувчи корхоналар учун рентабелликнинг чекланган даражаси 10 фоиз миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойлардан фойдаланиш ҳамда коммунал хизматларнинг нархлари ва тарифларини тасдиқлаш ёки кейинчалик қайта кўриб чиқиш вақтида оширилган нархлар ва тарифларнинг 10 фоизи коммунал хизмат кўрсатувчи ва уй-жойлардан фойдаланиш хизматини амалга оширувчи корхоналарнинг ўз даромадлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш ҳамда уй-жойлардан фойдаланиш ва коммунал хизмат кўрсатиш нархлари ҳамда тарифларини тасдиқлаш (ёки қайта кўриб чиқиш) тартибини ишлаб чиқиб, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига етказиб берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг 4-иловага мувофиқ айрим қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг уй-жой-коммунал соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2832-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2001 йил 17 апрелдаги 2832-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қоидалари ўз кучини йўқотадиган фармонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Улуғ Ватан урушида совет халқи қозонган Ғалабанинг 45 йиллигини байрам қилиш муносабати билан Улуғ Ватан уруши ногиронларига, қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги 4-сон Фармонининг учинчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Барча турдаги мактаб ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 13 ноябрдаги 93-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзгалар қарамоғига муҳтож пенсионерларни ижтимоий муҳофаза қилишга доир қўшимча чоралар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 27 майдаги ПФ-212-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январдаги ПФ-2177-сон Фармонининг 3-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда; 2002 й., 8-сон, 139-модда; 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда; 2007 й., 11-сон, 95-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)