ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
МЕҲНАТ БЎЛИМЛАРИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕРЛАР ВА НОГИРОНЛАРНИНГ УЙИГА БОРИБ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1166-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 8 майдаги 12-2020-Қ/Қ, 16-сонли ««Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1066-2, 12.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 12 августдаги 31, 96-сон қарори (рўйхат рақами 1166, 2002 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 15-16 сон) билан тасдиқланган Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 февраль,
10-П-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 февраль,
16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 125-модда)