LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Алкоголли маҳсулотлар, ва биринчи навбатда, кичик ва хусусий бизнес субъектлари томонидан натурал винолар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи гуруҳи лицензиатлар томонидан натурал вино ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватлардан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ва даврий асосда Комиссияга таклифлар киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
а) «в» кичик бандга «таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан (дон маҳсулотларидан) тайёрланган спирт» сўзлари қўшилсин;
б) «д» кичик банддаги «мева-резавор мевадан» сўзлари «мева-резавор махсус мевадан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилиши таъминланиши. Ушбу талаб фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга, шунингдек ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра фойдаланилмаган ҳолларда татбиқ этилмайди»;
«в» кичик бандга «ушбу шарт фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга татбиқ этилмайди» сўзлари қўшилсин;
«Технология линиялари ва асбоб-ускуналари замонавий, янги ва белгиланган тартибда сертификатланган бўлиши керак»;
«ж» кичик бандга «шунингдек фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар» сўзлари қўшилсин;
«г) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилишини таъминлаш (фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар учун, ишлаб чиқариш қувватларининг даражаси мониторинг натижаларига кўра белгиланади). Ушбу шарт ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳолларга татбиқ этилмайди».
«37. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилади:
вино ичимликлари: ўткирлиги 4 ҳажмли фоиздан 8 ҳажмли фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар, ўткирлиги 9 ҳажмли фоиздан 28 ҳажмли фоизгача бўлган ўткир ичимликлар;
коньяк ва кальвадос спирти, таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан (дон маҳсулотларидан) тайёрланган спирт;
узум ва мева-резавор махсус мевадан ҳамда таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан тайёрланган винолар;
узумдан (тозаланган ва тозаланмаган) ва мева-резавор мевадан, шунингдек таркибида спирт бўлган ярим тайёр маҳсулотлардан (дон маҳсулотларидан) тайёрланган виноматериаллар;