10.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2207
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 10.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2207
Кучга кириш санаси
20.03.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУД ИЖРОЧИЛАРИНИНГ ИШ ҲАЖМИ МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 10 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2207]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ижрочиларининг штат бирликлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва суд ижрочилари бўлимларининг самарали фаолиятини ташкиллаштиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳажмини режалаштириш ва меъёрлаштирилган топшириқларни беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир суд ижрочисининг ва суд ижрочилари бўлимларининг фаолиятини, шунингдек уларнинг юклатилган мажбурият ва берилган ваколатларини бажариш учун объектив имкониятларини баҳолашда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (З.С. Холмухаммедов) суд ижрочиларининг тасдиқланган иш ҳажми меъёрларини Суд департаментининг барча бўлинмалари, шунингдек барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 4 мартдаги 22, 13-ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиларининг иш ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари ижро иши юритишлар бўйича суд ижрочилари томонидан бажариладиган ишларнинг вақт меъёрлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари деганда суд ижрочиларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ юклатилган турли бажарилган ишларнинг муайян сони тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари суд ижрочиларининг йиллик, чораклик ва ойлик иш натижалари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини ҳисоблаб аниқлашда тегишли ҳисоблаш учун қўлланиладиган маълумотларнинг ҳисобини юритиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумотлар сифатида суд ижрочиларининг иши бўйича статистик ҳисобот ва бажарилган ишларга сон кўринишида баҳо бериш имконини берадиган бошқа тезкор ҳисобот маълумотлари тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иш ҳажми меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти бўлинмаларининг суд ижрочиларига бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир суд ижрочиси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти бўлинмасининг иш ҳажми меъёрини аниқлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари суд ижрочиларининг фаолият йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган ва қуйидаги бўлимлардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан ундирувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан ундирувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алимент ундирувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номулкий хусусиятга эга бўлган талабларни ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирувчини кўчириб киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болани олиб бериш ва топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималарни ундириш ва давлат даромадига бошқа ундирувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкларни реализация қилиш ёки йўқ қилиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ижро иши юритишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меъёрларда матнларни териш, стенографик, нусха кўчириш-кўпайтириш ва бошқа ишларни бажариш вақтлари инобатга олинмаган. Меъёрлар иш турлари бўйича қабул қилинган ҳар бир иш ҳажми бирлигига нисбатан дақиқаларда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иш ҳажми меъёрларида тайёргарлик-якунлов ишлари, иш жойига хизмат кўрсатиш, дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар учун сарфланадиган вақт оператив вақтнинг 10% доирасида ҳисобга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Суд ижрочисининг иш меъёрларини ҳисоблаб чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд ижрочилари томонидан бажариладиган иш турлари, улар таркиби ҳамда ушбу ишларни бажаришга сарфланадиган вақт меъёрлари 1-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суд ижрочиси иш ҳажми меъёрларини ҳисоблаб чиқариш учун қуйидагилар инобатга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ижрочиси томонидан қарздор жойлашган жойга етиб бориш учун турли туман ва вилоятларда сарфланадиган вақт ўртасидаги катта фарқ К1 коэффициентини белгилаш орқали инобатга олинади, бунда ушбу коэффициент транспорт тизими яхши ривожланган шаҳар туманлари ва вилоятларда ҳамда қарздор жойлашган жойгача масофа узоқ бўлмаган ҳудудларда 0,95 га, узоқ масофали ва транспорт тизими суст ривожланган ҳудудларда эса 1,05 га тенг бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ижрочисининг малакаси К2 коэффициентини белгилаш орқали инобатга олинади, бунда 1 йилгача ишлаган суд ижрочисининг коэффициенти 0,9 га, 1 йилдан 3 йилгача ишлаган суд ижрочисиники — 1 га, 3 йилдан ортиқ ишлаган суд ижрочисининг коэффициенти эса 1,1 га тенг бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иш ҳажми меъёрларини қуйидаги формула бўйича аниқлаш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N – ижро иши юритишлари ишлари сони (ижро иши юритиш бирликлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
T – сарфланадиган иш вақти меъёри (соатларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
t — битта ижро иши юритиши бўйича сарфланган иш вақти (дақиқаларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n — иш ҳажми меъёри белгиланадиган давр давомийлиги (ой, чорак, йил).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давр давомийлиги (n) соатларда ҳисобланади (масалан, 1 ой 21,2 х 8 = 169,6 соат, 1 чорак — 169,6 х 3 = 508,8 соат, 1 йил — 508,8 х 4 = 2035,2 соат).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу тарзда суд ижрочисининг иш ҳажми меъёри ҳар бир ижро иши турига кўра исталган режалаштирилаётган давр учун ҳар бир суд ижрочиси бўйича 2-иловага мувофиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори О. АБДУРАХМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 4 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси томонидан битта ижро иши юритиш бўйича бажариладиган ишларга сарфланадиган вақт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Иш таркиби‎

Вақт меъёри (дақиқада)‎
I. Юридик шахсдан ундирувлар
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
‎(юридик шахслардан солиқ қарзи, давлат божи, почта харажатлари ва бошқа ундирувлар)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 16‎
2.‎ Ижро иши юритишни расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 19‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш ‎ 27‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 33‎
5.‎ Қарздорнинг яшаш жойи ёки унинг мол-мулки турган жойга чиқиш ‎ 74‎
6.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини аниқлаш‎ 40‎
7.‎ Ундирувни қарздорнинг пул маблағларига қаратиш ‎ 44‎
8.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, мол-мулкни кўздан кечириш, далолатнома тузиш‎ 72‎
9.‎ Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштириш‎ 91‎
10.‎ Мол-мулкни сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ‎ 55‎
11.‎ Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ‎ 84‎
12.‎ Хатланган мол-мулкни реализация қилиш учун топшириш‎ 59‎
13.‎ Қарздор тугатилганда ижро ҳужжатини тугатиш комиссиясига юбориш. Ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига хабар бериш‎ 38‎
14.‎ Ундирувчининг талабларини қаноатлантириш навбатини аниқлаш‎ 25‎
15.‎ Ундирилган пул маблағларини тақсимлаш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш‎ 35‎
16.‎ Реализация қилинмаган мол-мулкни қарз ҳисобига олиш ҳақидаги таклифни тайёрлаш‎ 35‎
17.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 20‎
18.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 23‎
‎ЖАМИ 788‎
II. Жисмоний шахслардан ундирувлар
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
‎(жисмоний шахсдан коммунал тўловларни, солиқ қарзлари, зарарни ундириш ва бошқа ундирувлар)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш ‎ 16‎
2.‎ Ижро иши юритишни расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 23‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 29‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 25‎
5.‎ Қарздорнинг яшаш жойи ёки унинг мол-мулки турган жойга чиқиш‎ 75‎
6.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини аниқлаш‎ 39‎
7.‎ Ундирувни қарздорнинг пул маблағларига қаратиш ‎ 36‎
8.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, мол-мулкни кўздан кечириш, далолатнома тузиш‎ 77‎
9.‎ Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштириш‎ 66‎
10.‎ Мол-мулкни сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ‎ 55‎
11.‎ Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ‎ 66‎
12.‎ Хатланган мол-мулкни реализация қилиш учун топшириш‎ 52‎
13.‎ Ундирувчининг талабларининг қаноатлантириш навбатини аниқлаш‎ 27‎
14.‎ Ундирилган пул маблағларини тақсимлаш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш‎ 35‎
15.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 20‎
16.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 20‎
‎ЖАМИ 662‎
III. Алимент ундирувлари
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш ‎ 15‎
2.‎ Ижро иши юритишни расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 20‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш ‎ 27‎
4.‎ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 19‎
5.‎ Алимент тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни қарздордан қабул қилиш‎ 26‎
6.‎ Қарздордан нақд пул маблағларини қабул қилиш‎ 29‎
7.‎ Қарздорнинг алимент қарзи бўйича иш жойи ва унинг иш ҳақини аниқлаш чораларини кўриш, алимент бўйича қарздорликни ҳисоблаб чиқариш‎ 43‎
8.‎ Ижро ҳужжатини қарздорнинг иш жойи бўйича юбориш‎ 23‎
9.‎ Қарздорнинг яшаш жойи ёки унинг мол-мулки турган жойга чиқиш ‎ 66‎
10.‎ Қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш‎ 28‎
11.‎ Алимент тўламаган қарздорга нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва юбориш‎ 98‎
12.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, мол-мулкни кўздан кечириш, далолатнома тузиш‎ 79‎
13.‎ Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштириш ‎ 51‎
14.‎ Мол-мулкни сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ‎ 43‎
15.‎ Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ‎ 55‎
16.‎ Хатланган мол-мулкни реализация қилиш учун топшириш‎ 43‎
17.‎ Ундирилган пул маблағларини ундирувчига юбориш‎ 29‎
18.‎ Ижро ҳужжатини қарздорнинг иш жойи бўйича ижро этиш учун юборишга тайёрлаш ва жўнатиш‎ 27‎
19.‎ Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс томонидан алимент ундирувлари бўйича ижро ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назорат қилиш‎ 50‎
‎‎ЖАМИ‎ 772‎
IV. Номулкий хусусиятга эга бўлган талабларни ижро этиш
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
‎(қарздор/ундирувчини кўчириш ёки кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларидан ташқари)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 18‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 22‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 26‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 32‎
5.‎ Қарздорни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддасига асосан жавобгарликка тортиш чораларини кўриш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш‎ 67‎
6.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, мол-мулкни кўздан кечириш, далолатнома тузиш‎ 79‎
7.‎ Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштириш‎ 56‎
8.‎ Мол-мулкни сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ‎ 60‎
9.‎ Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ‎ 71‎
10.‎ Хатланган мол-мулкни ундирувчига топшириш‎ 37‎
11.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 22‎
12.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 21‎
‎ЖАМИ 512‎
V. Қарздорни кўчириш
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 17‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 23‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 34‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
5.‎ Қарздорнинг яшаш манзили бўйича чиқиш ‎ 59‎
6.‎ Қарздорни кўчириш (ички ишлар органлари билан кўчириш муддати ва бошқа масалаларни келишиш)‎ 144‎
7.‎ Мол-мулкни хатлаш, далолатнома тузиш‎ 71‎
8.‎ Қарздорнинг мол-мулкини олиб қўйиш, юклаш ва ташиш ‎ 96‎
9.‎ Қарздорнинг мол-мулкини сақлаш‎ 39‎
10.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
11.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 23‎
‎ЖАМИ‎ 547‎
‎VI. Ундирувчини кўчириб киритиш
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 18‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 22‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 27‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
5.‎ Қарздорнинг яшаш манзили бўйича чиқиш ‎ 65‎
6.‎ Ундирувчини кўчириб киритиш (ички ишлар органлари билан кўчириб киритиш муддати ва бошқа масалаларни келишиш)‎ 143‎
7.‎ Ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган хонага монеликсиз киришини ва унда яшашини таъминлаш‎ 86‎
8.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
9.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 26‎
ЖАМИ 429‎
VII. Болани олиб бериш ва топшириш
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 15‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 20‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 28‎
4.‎ Болани олиб бериш тўғрисидаги қарорни ижро этиш‎ 137‎
5.‎ Олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириш‎ 38‎
6.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 18‎
7.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 21‎
‎ЖАМИ 277‎
VIII. Жарималарни ундириш ва давлат даромадига бошқа ундирувлар
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 15‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 20‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 28‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
5.‎ Суд ижрочиси томонидан жарима ва бошқа тўловларни тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш‎ 18‎
6.‎ Қарздорнинг яшаш жойи ёки унинг мол-мулки турган жойга чиқиш ‎ 55‎
7.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини аниқлаш‎ 51‎
8.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, мол-мулкни кўздан кечириш, далолатнома тузиш‎ 69‎
9.‎ Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштириш‎ 68‎
10.‎ Мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ‎ 60‎
11.‎ Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ‎ 73‎
12.‎ Хатланган мол-мулкни реализация қилиш учун топшириш‎ 65‎
13.‎ Ундирилган пул маблағларини тақсимлаш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш‎ 34‎
14.‎ Ижро ҳужжатини қарздорнинг иш жойи бўйича юбориш‎ 28‎
15.‎ Ундирувчининг талабларини қаноатлантириш навбатини аниқлаш‎ 28‎
16.‎ Давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган жиноий жарима тўланмаган ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд бўлмаган тақдирда жаримани жазонинг бошқа тури билан алмаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва судга юбориш‎ 36‎
17.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 23‎
‎ЖАМИ‎ 692‎
IX. Давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкларни реализация қилиш ёки йўқ қилиб ташлаш
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 17‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 20‎
3.‎ Сақлашда турган мол-мулкларни хатловдан ўтказиш‎ 48‎
4.‎ Олиб қўйилган автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини ва кўчмас мулкларни кўздан кечириш‎ 69‎
5.‎ Мол-мулкни сақлаш жойини ўзгартириш чораларини кўриш, топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузиш‎ 83‎
6.‎ Мол-мулкни реализация қилиш учун топшириш ҳамда тегишли ташкилотлар ва бошқа органларга текинга бериш ‎ 84‎
7.‎ Ижро ҳужжатига асосан йўқ қилиниши лозим бўлган мол-мулкни йўқ қилиш, далолатномани расмийлаштириш‎ 98‎
8.‎ Мол-мулк қийматини арзонлаштириш чораларини кўриш ҳамда истеъмолга яроқлилик муддати ўтган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ‎ 80‎
9.‎ Реализациядан тушган пул маблағларини тақсимлаш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш‎ 36‎
10.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 26‎
‎ЖАМИ 562‎
X. Бошқа ижро иши юритишлар
‎(1 та ижро ишига сарфланадиган вақт)
1.‎ Ижро ҳужжатини ўрганиш, ижро ҳаракатларини режалаштириш, ижро иши юритишни қўзғатиш‎ 18‎
2.‎ Ижро ишини расмийлаштириш. Ижро иши юритиш қўзғатилганлиги ҳақида тарафларни хабардор қилиш‎ 29‎
3.‎ Сўровнома, хат ва бошқаларни тайёрлаш. Ижро иши юритиш тарафларини суд ижрочисининг ҳузурига чақириш юзасидан чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномаларни расмийлаштириш‎ 37‎
4.‎ Ижро йиғимини ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-моддасида назарда тутилган жаримани ундириш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
5.‎ Ижро ҳужжатини қарздорнинг иш жойи бўйича юбориш‎ 71‎
6.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини аниқлаш‎ 48‎
7.‎ Қарздорни қидириш тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириш‎ 34‎
8.‎ Қарздорнинг мол-мулки ва ўзга қимматликларини хатлаш (банд солиш), холисларни таклиф қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, мол-мулкни кўздан кечириш, далолатнома тузиш‎ 70‎
9.‎ Мол-мулкни баҳолаш чораларини кўриш, ижро иши юритиш тарафларини хабардор қилиш, мол-мулкни арзонлаштириш ‎ 58‎
10.‎ Мол-мулкни сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ‎ 55‎
11.‎ Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ‎ 59‎
12.‎ Хатланган мол-мулкни реализация қилиш учун топшириш‎ 50‎
13.‎ Ундирувчининг талабларини қаноатлантириш навбатини аниқлаш ‎ 31‎
14.‎ Қарздорга муайян ҳаракатларни амалга оширишни юкловчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича ҳамда суд қарорида кўрсатилган ашёларни ундирувчига топшириш бўйича зарур чораларни кўриш‎ 54‎
15.‎ Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқариш‎ 21‎
16.‎ Ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш‎ 24‎
‎ЖАМИ 679‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта суд ижрочиси бўйича иш ҳажми меъёрларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБ-КИТОБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши юритиш турлари Битта суд ижрочисига тўғри келадиган ижро иши юритишлари сони
кунда‎ ойда‎ чоракда‎ йилда‎
I. Юридик шахслардан ундирувлар‎ 0,6‎ 12,9‎ 38,7‎ 155,1‎
II. Жисмоний шахслардан ундирувлар‎ 0,7‎ 15,3‎ 46,0‎ 184,3‎
III Алимент ундирувлари‎ 0,6‎ 13,25‎ 39,7‎ 159‎
IV. Номулкий хусусиятга эга бўлган талабларни ижро этиш‎ 0,9‎ 20‎ 60‎ 240‎
V. Қарздорни кўчириш‎ 1,12‎ 23,8‎ 71,4‎ 285,8‎
VI. Ундирувчини кўчириб киритиш‎ 0,8‎ 18,5‎ 55,7‎ 223,1‎
VII. Болани олиб бериш ва топшириш‎ 1,7‎ 37,1‎ 111,5‎ 446,3‎
VIII. Жарималарни ундириш ва давлат даромадига бошқа ундирувлар‎ 0,69‎ 14,7‎ 44,1‎ 176,6‎
IX. Давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкларни реализация қилиш ёки йўқ қилиб ташлаш‎ 0,8‎ 18,1‎ 54,3‎ 217,4‎
X. Бошқа ижро ишлари‎ 0,7‎ 15,0‎ 45,1‎ 180,4‎
Ўртача‎ 0,86‎ 18,9‎ 56,7‎ 226,8‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 109-модда)